Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Pdf көрінісі
бет76/80
Дата01.04.2023
өлшемі3.88 Mb.
#471535
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

(Малика) 
КОСМик 
давлатлар 
барқарор 
равишда мета-қонунни бошқарув 
қарорларига 
“ўгирадиган“ 
ривожланган 
бюрократияни 
келтириб 
чиқармоқдалар. Шунга кўра, КОСМОС аристократик бошқарув тизимларига 
интилади, баъзи ҳолатларда улар ўзларини демократик вакиллик тузилмалари 
ва баъзи ҳолатларда мутлақ монархия сифатида намоён қилади, аммо барча 
ҳолатларда 
асосий 
тамойили 
— 
“номенклатура“ 
ва 
“бўлинмалар“ нинг мавжудлигини сақлайди. 
КОСМик давлатлар бошқарув жараёнидан ташқари бошқа ягона 
тузилишни шакллантирувчи жараёнга эга эмаслиги ва бўлолмаслиги аниқ. 
Тизимнинг 
динамик 
қарама-қаршиликлари 
минтақавий 
чегаралардаги [c.592] кескинлик зоналари — маъмурий, иқтисодий, семантик 
ва минтақаларнинг империя мета-ҳуқуқига қарши доимий курашидан ташкил 
топади. Шунга кўра, КОСМик тузилмалар динамик равишда беқарор 
саналади: улар авлодлар тартибининг характерли даврлари билан намоён 
бўлади ёки тажовуз ёки эмиграция кўринишидаги ташқи кенгайишни ҳосил 
қилади. 
Таклиф этилаётган модел бизга тўққизта цивилизацияни (айланма 
йўналишгача аниқлиқ билан) 
ажратишга 
имкон 
беради, 
бу 


классик дихотом схемасига қараганда (ўн олтита) камроқ, аммо амалда 
кузатилганидан аниқ кўпроқдир. 
“Мета-онтлогик айланишлар“ 
схемаси 
шуни 
кўрсатадики, 
цивилизациялар табиати жуда секин бўлса ҳам ўзгариши мумкин, чунки 
ўзгариш “координаталар тизими“ ни бир неча марта айланиб ўтиш, 
ўзгаришларнинг тўпланиши ва кейинчалик ҳукмрон технологиянинг 
ўзгаришини ўз ичига олади. Бошқа иерархик даражага ўтиш эҳтимоли катта: 
масалан, ПОЛИСдан КОСМОСга ўтиш ёки аксинча, КОСМОСнинг НОМОС 
даражасигача таназзулга учраши. Цивилизация маълум оралиқ таркибий 
даражани барпо қилиши мумкин. Кўпинча бу тизимли фалокат ва “давлат 
маъмурий аҳволи“нинг пасайганлигидан далолат беради. Шундай қилиб, 
НОМОС ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб оладиган ва ўзига хос ахлоқий 
меъёрларни яратадиган ягона қонун одамлар ўрнатган ва қонундаги одамлар 
учун яратилган қонунчиликка қадар қисқартирилган цивилизация тузилмаси 
— ЛEГОС даражасигача кичрайиб кетиши мумкин. ЛEГОС ичида яшайдиган 
одам “ҳуқуқий жамият“ нафақат онг эгаларини, балки ҳайвонларни ва ҳатто 
ўлик табиатни ҳам қамраб олади, деб ҳисоблайди. НОМОС дунёси эса 
анчагина ноқулай (КОСМик фикрлаш нуқтаи назаридан), лекин у ўзини ўзи 
мувофиқлаштириш ва ривожланишга қодир. ЛEГОС дунёсини пародия, 
карнавал, ҳазил деб тушуниш мумкин, аммо бу ҳазил йилдан-йилга, ўн 
йилликдан ўн йилликгача — мутлақо жиддий кўриниш билан такрорланади. 
Албатта, эртами-кечми, “хаста“ цивилизация ёки тикланади: у ўзини [c.593] 
НОМОС даражасига қайтаради, КОСМОСни яратади ёки янги ҳаётий 
цивилизация тузилмасини топади ёхудйўқ бўлиб кетади. 
Замонавий Ғарбий маданиятлар АҚШ ва Ғарбий Европанинг катта 
қисмига хос бўлган ЛEГОС, ТEУС (яккаланган, аммо шу билан бирга, эҳтимол 
ҳаммасидан энг ғарбийроқ бўлган Ватикан маданияти), ТEХНОС (йўқолиб 
кетган Совет цивилизацияси тузилиши) билан касалланган. 


КОСМОС ва ПОЛИСнинг ҳам “касалланган“ қатламости сатҳлари 
мавжуд. Шундай қилиб, биринчиси ЛИНГВОС (соф лингвистик форматда 
қурилган маданият) ёки ЭТНОС (бу мутлақо ҳаёлий, аммо қисқа умр 
қўрувчи оксморон — моно этник 
империяни 
пайдо 
бўлишига 
олиб 
келади) га айланиши мумкин. Иккинчиси, одатда ахборот раҳнамо-даҳоси 
бўлмаган, ўз ривожланиш миссиясини ва мавжудлик маъносини йўқотган ўз-
ўзини бошқарувчи жамият— МУНИЦИПИЯнинг трансцендент таркибий 
қисмига тўғри келади. 
Цивилизациянинг 
табиий 
ривожланиши 
жараёнида 
(масалан, 
НОМОСдан КОСМОСга томон) ғайриоддий вазиятлар пайдо бўлиши мумкин, 
бу эса ҳукмрон технология ва у билан бирга цивилизацияни белгиловчи 
йўналтириш, КОСМОС даражасида одамларнинг “режасидан“ ўтказади, шу 
билан бирга ғоялар дунёси НОМОСга хос тузилмани сақлаб қолади. Бундай 
қарама-қаршилик ривожланиш учун важ ва сабабдир. 
Шу муносабат билан, замонавий сиёсий Исломнинг фаолияти ҳақида 
ташвишланишнинг ҳожати йўқ (узоқ муддатда). У шунчаки вақтинча НОМОС 
маънолари билан КОСМик даражада ишлашга ҳаракат қилаётган тузилма. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет