Bitiruv malakaviy ishi mavzu: Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва аудитини ташкил этиш


II-БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ КИЛИШ



бет3/5
Дата12.07.2016
өлшемі0.52 Mb.
#192887
1   2   3   4   5

II-БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ КИЛИШ
2.1.Аудиторлик фаолияти тугрисида тушунча, аудиторлик фаолиятининг хукукий асослари.

Иктисодий ислохатларни боскичма-боскич амалга оширилиши бозор элементларини иктисодиётга жорий этила боришни бошкаришни ва мулк шаклини тубдан узгартиришини такозо килди. Мулкни давлат тасарруфидан чикариш мулкка булган муносабатини узгартирди унинг туликлигини таъминлашда назоратини хар бир мулкдор зиммасига юклайди.

Утган узок вакт ичида мулкни туликлигини назорати бевосита давлат томонидан тузилган назорат утказиш режаларини тузиш бажарилишини ташкил килиш билан ифодаланган булса, хозирга келиб амалга оширилган иктисодий ислохатларни самараси уларок хар бир мулк эгаси назорат шаклидан уз хохиши билан фойдаланиш даражасига эришди.

Ута марказлаштирилган бошкариш тизимида хисоб ва назорат факат хисобот тузиш учун хизмат килиб келди. Корхона молиявий холатини тахлил килишда хисоб ва назорат уз таъсир кучига эга булмай келди.

Хозирги кунга келиб Республика иктисодиётидаги иктисодий узгаришлар, хорижий сармоялар кириб келиши, хусусийлаштиришнинг ривожланиши турли мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг ташкил топиши бухгалтерия хисоботида ва назоратда илгор усулларни танлаш ишлаб чикиш ва амалиётга жорий килиш имкониятларини яратди. Мустакиллигимизни утган даврида бу борада бир катор ишлар амалга оширилди, шу жумладан бухгалтерия хисоби, харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби аудиторлик фаолияти тугрисида конунлар кабул килинди.

Бундан асосий максад иктисодиётни барча сохаларида амалга оширилаётган ислохатларни хисоб ва назоратидаги таъсирини оширишдир. Бозор муносабатлари хисоб ва назорат олдига янги иктисодий усуллар ва талабларни яъни инвестиция, дивиденд, акциялари келтириб чикаради, булар ёрдамида корхона фаолиятини ривожлантириш имкониятлари яратилади.

Республикамиз иктисодиётида турли мулкчилик шаклларининг пайдо булиши, корхоналарни чет эл инвестицияси билан хамкорликда фаолият курсатиш назорат тафтиш ишларини халкаро талаблар доирасида ташкил килинишин талаб кила бошлади.

Хар кайси ташкилот ва корхона хужалик фаолиятини ташкил килишда тегишли асосий ва айланма маблагларига эга буладилар. Маблаглар холати, уларнинг туликлиги тегишли моддий жавобгар шахслар зиммасида булиб, бу тугрида корхона бухгалтериясига белгиланган муддатларда моддий жавобгар шахслар товар ва моддий бойликларнинг харажати тугрисида хисобот топширадилар. Хисобот курсаткичлари ёрдамида маблагларнинг харакати хар бир моддий жавобгар шахс буйича бухгалтерия ёзувлари оркали назорат килиб борадилар.Назорат холати, кандай назорат усулидан фойдаланиш биринчидан мулк шаклига боглик булса, иккинчидан корхона ташкил килиш имконияларига богликдир.

«Аудиторлик фаолияти тугрисида» ги (янги тахридаги) конунни кабул килиниши (иктисодий) назорат ишларини соддалаштиришга, унинг таъсир кучини оширишга ва эркин назорат усулини шакллантиришга каратилган йуналишдир.

Жамият тараккиётида, унинг хар бир боскичида шаклланган назорат тури шу жамият ривожи учун хизмат килади ва унинг ёрдамида жамиятга тегишли хом-ашё, материал ресурсларнинг холати урганилади ва туликлигини таъминлаш чора тадбирлари амалга оширилади.

Узок йиллар давомида асосий назорат усули булиб тафтиш утказишдан фойдаланиб келишди. Бу усул режали иктисодиётни бошкарувчи усул деб хам хисобланар эди. Тафтиш ишлари олдиндан тузилган ва тасдикланган режа асосида утказилиши, тафтишчига турли топширик ва курсатмалар бериш йули билан амалга оширилиши таъминланар эди. Назорат утказишнинг бундай усулида корхона ва ташкилотларнинг хужалик фаолияти факат бир томонлама яъни режа топширикларини бажарилишини текшириш билан якунланар эди.

Республикамизда утказилаётган иктисодий ислохатларнинг самараси шундаки-мулкни давлат тасарруфидан чикаришга, уни уз эгасига етказиб беришга эришилди. Мулкий эркинлик намоён булди. Хар бир мулк эгаси уз мулкини тулик назорат килиш даржасига эришди. Мулк эгаси уз мулкини туликлигини таъминлаш максадида узи учун ишончли, бетараф назорат усулидан фойдаланиши мумкин. Бундай назорат тури аудит назоратидир. Аудит назорати Республикамизда ёш ва янги назорат тури хисобланиб, унинг жорий килинши 90-йиллардан бошланди.

Аудит назоратини жорий килиш бевосита мулкни давлат тасарруфидан чикариш даврига тугри келди. Бу дегани суз аудитга кадар назорат ишлари паст савияда олиб борилган деган маънони билдирмайди, чунки тафтиш усули кенг кулланилган. Тафтиш ва аудит назорати бир-бирига ухшаш булса хам, улар тубдан фарк килади.

Биринчи фарки аудит бу мулк эгасининг яъни хужалик юритувчи субъектнинг хохиши билан унинг талабига биноан тузилган шартномага асосан утказилди.

Иккинчидан аудит назоратида факат холатни текширибгина колмай мулк эгасига хужалик фаолиятини яхшилаш тугрисида тегишли маслахатлар беради.

Учинчидан хужаликда амалга оширилган операцияларини амалдаги конунларга мос келишини белгилаб беради, иш фаолиятида йул куйилган камчиликларни бартараф килишда ёрдам беради.

Аудит ёрдамида хисоб-китобларни тугри юритилиши хисоб ва хисоботлар сифати, молиявий натижаларнинг тугри аникланганлиги текширилади. Текшириш аудитор томонидан олиб борилади.

Аудит лотинча суз булиб, у эшитади, деган маънони билдиради. Аудитор тузилган шартнома асосида хужалик юритувчи субъектнинг молиявий холатини, хисоб-китоб ишларини тугрилигини назорат килиб, уз хулосасини берувчи юридик шахс хисобланади.

Узбекистон Республикасида «Аудиторлик фаолияти тугрисида» конун кабул килиниши ва бу соха буйича малакали кадрлар тайёрлаш маъсулиятини янада оширади. Республикмизда кенг кулоч ёзган иктисодиётни эркинлаштириш аудит назоратини янги кирраларини очиб берди ва 1992 йилда кабул килинган аудиторлик фаолияти тугрисидаги конунга тегишли узгартиришлар ва кушимчалар киритилишини такозо килди.

Узбекистон Республикасида 2000 йил 26 майда «Аудиторлик фаолияти тугрисида»ги Узбекистон Республикаси конунга узгартиришлар ва кушимчалар киритиш хакида конун кабул килинди.

Янги тахрирдаги «Аудиторлик фаолияти тугрисида» ги конун аудиторлик фирмаларининг хукукларини, мажбуриятларини, жавобгарлигини янада оширади. Конуннинг 2-моддасида: «Аудиторлик фаолияти деганда- аудиторлик текширувини утказиш ва бошка шу билан боглик профессионал хизматлар курсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолияти тушунилади.

Давлат хокимияти ва бошкарув органларига аудиторлик фаолиятини амалга ошириш такикланади» деб белгилангандир.

Корхона ва ташкилотлар, хужалик юритувчи субъектларнинг асосий фаолиятини бошкариш. Ташкил килиш асоси булиб уларнинг устави хисобланади. Уставга асосан аудиторлик ташкилотлари уз хужалик фаолиятини юритадилар ва амалдаги конунларга, фармон ва низомларга мос холда фаолият курсатадилар.

Хужалик юритувчи субъектларнинг иш фаолияти аудитор назоратидан утказилаётганда асосий эътибор амалдаги конунларга ва фармонларга риоя килиш холатини аниклаб олишга каратилиши керак.Аудит назорати ёрдамида хужаликда амалга оширилган хужалик операцияларининг конунийлиги хужлик фаолияти билан богликлиги аникланади.Аудит фанининг объекти сифатида хужалик юритувчи субъектлар, мулк эгалари тушунилади.Аудит назоратини ташкил килиш, утказиш буйича мулк эгаси аудит фирмаси билан шартнома тузиш хукукига эгадир. Аудит назорати ёрдамида молиявий хисоботни тугрилигини, бухгалтерия хисоби маълумотларини конунийлигини, маблагларнинг тугрилигини назорат килиш имконияти яратилди.Аудит ёрдамида мулк эгасининг иктисодий ахволи билан боглик маълумотлар ёритилиб, унга аудитор холис бахо беради,йул куйилган камчилик ва нуксонларни аниклаб бартараф килиш буйича уз маслахатларини беради. Аудит утказиш давомида аникланган камчилик аудитор хулосасида уз ифодасини топади. Демак, аудитнинг асосий мазмуни маълумотларни йигиш ва белгиланган улчов бирликларида бахолашдир.

Аудит утказилиши, иктисодий маълумотларни умумлаштирилиши буйича ихтиёрий ва мажбурий аудитга булинади.

Ихтиёрий аудит бевосита мулк эгасининг талабига биноан утказилиши, унда аудит максади, мазмуни, йуналиши бевосита манфаатдор томонидан белгиланади. Ихтиёрий аудит хужалик фаолиятининг маълум бир йуналиши буйича ёки тулик утказилиши мумкин.

Узбекистон Республикасида кабул килинган «Аудиторлик фаолияти тугрисида»ги конуннинг 10-моддасида: «куйидагилар хар бир йили мажбурий аудиторлик текширувидан утиши керак:

акциядорлик жамиятлари;

банклар ва бошка кредит ташкилотлари;

сугурта ташкилотлари;

инвестиция фондлари хамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблагларини жамлаб турувчи бошка фондлар хамда уларнинг бошкарув компаниялари...».

Мажбурий аудиторлик текширувининг буюртмаси булиб хужалик юритувчи субъект хисобланади.Аудиторлик фирмасини танлаш бевосита хужалик юритувчи субъект томонидан амалга оширилади.

Мулк эгаси уз мулкини холатини, хужалик фаолиятини тугрилигини доимо назорат килиш максадида ихтиёрий, мажбурий аудиторлик назоратидан фойдаланиш мумкин.

Республикамиз иктисодиётида шаклланган мулкчиликни хилма-хиллиги, бозор иктисодиёти муносабатларини шакллантириш аудиторлик назорати холатини такомиллаштириш, уни таъсирчанлигини ошириш, тарбиявий фаолиятини яхшилашга алохида ахамият бермокда.

Аудиторлик назоратни зарурияти шундаки- биринчидан мулкни нодавлатлаштириш, иккинчидан иктисодиётни ривожлантиришда чет эл инвестицияларини жалб килинишидир.

Аудиторлик назорати ёрдамида мулкка булган муносабатни узгариши, хисоботлар холати, амалга оширилган сарф-харажатларнинг махсулот таннархига тугри утказилганлиги аникланади.

Аудиторлик назоратини утказишдан асосий максад- хужалик юритувчи субъектлар фаолиятини тугри ва холис бахолашдир, шу билан бирга хужалик юритувчи субъектлар фаолиятида йул куйилган камчилкларни бартараф килишда уларга йул-йурикларни курсатишдир.

Узбекистон Республикасида янги тахрирдаги «Аудиторлик фаолияти тугрисида» ги конунни кабул килиниши аудиторлик назоратига кенг эътибор берилганлигини назортни давр талабига мослаштириш учун килинган тадбирлардан биридир. конуннинг 5-моддасида: «Аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга булган шахсдир.Аудиторлик ташкилотлари уз фаолиятини амалга оширишда мустакилдир» деб белгилаб куйилган.

Демак, аудиторлик назоратини олиб боришда мустакил аудиторлик ташкилотлари хизматидан фойдаланилади.

Хар бир иктисодий фармациянинг ривожида мулкчилик муносабатлари алохида урин эгаллайди. Мулк шаклини узгартириш, мулкка булган муносабатларда уз ифодасини топади. Бозор иктисодиёти шароитида корхона ва ташкилотлар уз-узини маблаги билан таъминлаб, фаолият курсатишларига алохида эътибор бермокда.

Аудит фанининг предмети деб, турли мулкчиликка асосланган корхоналар фаолиятини урганишга, хужалик жараёнларини тугрилигини аниклашга шартнома муносабатларини бажарилишини урганишга айтилади. Аудит ёрдамида хужалик юритувчи субъектлар фаолиятини тугри бахолаш амалга оширилган хужалик операцияларини тугрилигини назорат килиш имконияти яратилди.. Бу имконият хар икки томонлар уртасида тузилган шартнома асосида ташкил килинади.

Аудит ёрдамида хужалик юритувчи субъект фаолиятига холис бахо берилади, ички имкониятлардан фойдаланиш, харажатларни камайтириш, махсулот таннархини арзонлаштириш, ракобатбардош махсулотларни ишлаб чикариш учун маслахатлар берилади.Аудит фани бир катор иктисодий фанлари билан шу жумладан «Бухгалтерия хисоби» , «Хужалик фаолияти тахлили», «Тафтиш ва назорат» фанлари билан узаро богликдир.

Аудит утказишда товар моддий бойликларни инвентаризация килиш хужжатларини мукобил текшириш, бахолаш усулларидан кенг фойдаланилади.

Утказилган аудит натижалари аудиторлик хулосаларида уз ифодасини топади.Аудит назорати ёрдамида мулк эгасига ёрдам бериш, назоратни таъсир кучини ошириш чоралари ишлаб чикилади. «Биз давлатнинг назоратчилик ва бошкарувчилик функцияларини кискартириш, унинг корхоналар хужалик фаолиятига, биринчи галда хусусий бизнес фаолиятига аралашувини чеклашни иктисодиётни эркинлаштириш йулидаги асосий вазифалардан бири деб биламиз»1 деб президентимиз курсатиб берди.

Республикамизда урта ва кичик бизнесни ривожлантиришда, тадбиркорликни оширишда аудиторлик назортини ривожланиши алохида ахамиятга эгадир.

Узбекистон Республикасининг мустакил деб эълон килиниши, унинг иктисодий-ижтимоий йуналишида туб узгаришлар олиб келди. Дунё давлатлари тажрибасини урганиб, унинг ижобий томонларини ривожлантирган холда янги аср бусагасида бозор иктисодиёти сари дадил кадам ташлади.

Бозор муносабатларига утишнинг асосий 5 тамойили ишлаб чикилди ва хаётга тадбик этилмокда.Президентимиз томонидан ишлаб чикилган 5 тамойил Республикамиз иктисодиётида алохида урин эгаллаганлигини хаётни узи тасдикламокда.Тамойилларни хаётга тадбик килиниши натижасида Республикада саноат, кишлок хужалиги, иктисодиётни бошка сохалари МДХ давлатларига нисбатан салмокли ривожланмокда.

Президентимиз И. А. Каримов узининг «Узбекистон иктисодий ислохатларни чукурлаштириш йулида» асарида курсатиб берганидек: бозор муносабатларига кийинчиликларсиз ва ижтимоий зиддиятларсиз силликина утиб булмаслигини бошка мамлакатларнинг тажрибаси курсатиб турибди.Шу сабабли бозор механизмини жорий этишдан аввал одамларни ижтимоий химоялаш буйича кучли эхтиёж чора -тадбирларини олдиндан куриб куйилиши объектив заруратдир.Шундай экан олга сурилган ночор гурухларнинг ижтимоий химоялашга алохида ахамият берилмокда, бир катор тадбирлар амалга оширилмокда.

Тадбирларни тулик бажарилишини таъкидлаганда,ахолини турмуш тарзини бахолашда назоратни тугри ташкил килиш,уни таъсирчанлигини ошириш, тарбиявий салохиятни бахолаш алохида ахамиятлидир.Йиллар давомида назоратни турли усул ва шаклларидан фойдаланиш назорат туридан катъий назар унинг бош максадини хаспушлаб келди, назоратни сиёсий кучга айлантириш амалга оширилди.Республикамизда амалга оширилган хусусийлаштириш, мулкни давлат тасарруфидан чикариш яъни мулкка булган муносабатни узгартириш,корхоналарнинг хужалик фаолиятини тижорат асосида аудиторлик фаолиятидан утказиш, корхоналар ахборотларидан мустакил фойдаланишни ташкил килишда аудиторлик текширувини талаб килади.

Аудиторлик текширув Республикамизда амал килинган назорат турининг ташкил топган ва хозирда ривожланаётган назорат шаклига айланди.Бозор иктисодиётига утган давлатлар тажрибаси шуни курсатадики, ишончли маълумотни беришдан давлат ва тижорат тизимида холи булган томондагина олиш мумкин.Назоратни Республикамиздаги ёш тури хисобланган аудитнинг хусусияти унинг мустакиллигидадир.

Хозирги кунда мавжуд булган назорат турларини яхшилаш хужалик фаолиятини молиявий холатини текширишдаги камчиликларни бартараф килиш, текширишлардаги параллелликларни йук килиш хамда тадбиркорликнинг хукукларини химоя килиш максадида Република Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги «Хужалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил килишни тартибга солиш тугрисида» ги фармонида «аудиторлик текширишларни утказиш буйича сарф харажатлар ана шу текширишларни тайинланган ташкилотлар томонидан копланади» деб белгилаб куйилган.Фармонни кабул килиниши Республикамизда тафтиш, назорат ва аудитни янада ихчамлаштириш, унинг таъсирчанлигини оширишга хизмат килади.

Узбекистон Республикасининг халкаро микёсдаги обру-эътибори дунё давлатлари томонидан тан олинмокда ва унинг иктисодий салохиятидаги ижобий узгаришлар бошка давлатлар томонидан урганилмокда, тахлил килинмокда

Республика иктисодиётини ривожлантиришда президентимиз томонидан ишлаб чикилган иктисодий ислохатлар давр талаби,ривожланиш учун куйган пойдевор вазифасини бажармокда. Мамлакатимизда иктисодий ислохатларни боскичма-боскич амалга ошириш уз самарасини бермокда.

Эришилган ютукларни мустахкамлаш, йул куйилган камчиликларни тахлил килишда назорат турларини тугри ташкил килиш давр талабига айланмокда.

Иктисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорликни кенг ривожлантириш, назорат ишларини таъсирчанлигини ошириш уни бошкариш жараёнидаги фаолиятни такомиллаштириш максадида юкорида «аудиторлик фаолияти тугрисида»ги конунда кушимча ва узгартиришлар киритиш зарурати тугилди.Бу масалани куриб чиккан Олий Мажлис конунни янги тахрирни тасдиклади. «Аудиторлик фаолияти тугрисида» (янги тахрирда) конун кабул килишди.

конунга асосан аудит мустакил равишда мулк эгасининг молиявий холатини, хисоботини тахлил килиш, экспертиза утказиш йули билан амалга оширилади.Хужалик операцияларини амалдаги конун ва йурикномаларга мос келишини аниклаш максадида утказиладиган назорат туридир.

«Аудиторлик фаолияти тугрисида»ги конунда бухгалтерия хисоби, хисоботларни тасдикловчи баланс, фойда ва зарар тугрисидаги хисоботлар билан биргаликда улардаги маълумотларни ишончлигини таъминлашда ишлатилишига алохида эътибор берилган.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1993 йил 3 майдаги 198 сонли «Корхоналарда молиявий назорат ва уни хужаликлар хисобга жорий килишда аудиторлик молия назоратининг шакллари» карорида аудиторлик фаолиятини шартнома асосида ташкил килиш курсатилган.

1993 йил 17.06. 293-сонли «Аудиторларни ва аудиторлик фирмаларининг давлат руйхатига олиш тугрисида» Низомни Узбекистон Вазирлар Махкамаси карор кабул килди. карори асосан аудиторлар ва аудиторлик фирмаларини давлат руйхатига олиш учун улар куйидаги хужжатларини такдим этадилар:

-аудитор ва аудиторлик фирмасини давлат руйхатига олиш учун ариза:

-аудиторлик фирмалари томонидан таъсисчиларнинг уларни ташкил этиш тугрисидаги шартномаларнинг нотариус тасдиклаган нусхаси.

-янги ташкил этиладиган аудиторлик фирмалари учун уларда бино ва зарур усканалар мавжудлигини тасдикловчи хужжатлар ва бошка хужжатлар.

-аудиторларнинг ва аудиторлик фирмаларини руйхатга олиш билан боглик барча хужжатлар илова килинган холда ариза берилган кундан бошлаб 30 кун ичида амалга оширилади.

-Республикада текширишларни тартибга солиш, текширишларни секин камайтириш, уларда мавжуд булган параллеллик ва такрорланишларни бартараф этиш, тадбиркорликни хукукий асосларини химоя килиш манфаатларини Узбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг 1998 йил 19 ноябрдаги «Хужалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил килишни тартибга солиш тугрисида»ги фармонда мулкчилик шаклидан катъи назар хужалик юритувчи, хамда тадбиркорлик тузилмаларини молия хужалик фаолиятини тафтиш килиш бир йилда бир марта амалга оширилиши ва 30 календар кунидан ошмаслиги, аудиторлик текширишларни утказиш буйича сарф харажатлар ана шу текширишни таъминланган ташкилотлар хисобида конланиши фармонда белгилангандир.

Узбекистон Республикасида кабул килинган «Аудиторлик фаолияти тугрисида»ги конунни (янги тахрирдаги ) аудит ва аудиторни максади, вазифалари белгилаб берилган. конунни 2 моддасида: «Аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларнинг аудиторлик текширувларини утказиш ва бошка шу билан боглик профессионал хизматлар курсатиш борасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш таъкикланади» деб белгилангандир.

Аудит назоратни корхонада молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш туликлигини таъминлаш, ички имкониятларини ишга солиш, солик туловларини уз вактида тугри туланганлигини аниклаш ва тахлил килиш, молиявий натижаларни аниклашда, харажатларни камайтириш имкониятини беради.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширувларининг ахамиятини ошириш тугрисида»ги 2000 йил 22 сентябр 395-сонли карорида «бухгалтерия хисобини юритиш ва хисобот тузиш аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган микрофирмаларнинг молия-хужалик фаолияти солик органлари ва бошка назорат органлари томонидан тегишли аудиторлик ташкилоти албатта жалб килинган холда текширилади.Бунда молиявий хисоботнинг тугрилиги учун аудиторлик ташкилоти жавоб беради» деб белгиланган.

Карорда аудиторлик хулосаларини солик органлари ва бошка назорат органлари томонидан хисобга олиш тартиби, мажбурий ундириш тартиби, аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби белгилангандир.


2.2. Товар моддий захираларнинг харакати ва улардан фойдаланиш хисоби аудити.

Аудит жараёнида моддий захиралар кийматини хисобга олиш маълумотларининг ха=икийлиги текширилади. Улар 1000-“Материаллар” счётида ва субсчётларида хисобга олинади, Уларнинг таркиби уз вактида транспорт ташкилотлари томонидан даъво кузгатилмаган йуколиш бор-йуклиги текпшрилиши зарур. Курсатиб утилган счётда етишмаган юклар булгаи ёки йулдаги маълум муддатдан сунг корхонага келиб тушган булса хам, улар

Уз вактида хисобга олинмаганли сабабли юк хат килинмаган махсулот сифатида хисобга олиш холлари учраб туради. Яъни юборилган ва юк хат килинмаган товарлар йулдаги материаллар буйича хам аналитик ва синтетик хисоби маълумотлари текширилиши зарур. Йулдаги материалларнинг ха=икий кийматини аниклаш учун уларнинг 6-журнал далолатномалари маълумотлари ва бирламчи хужжатлар билан таккосланади. Бундан ташкари, ха= туланган товар моддий захираларнинг корхонага уз вактида келиб тушиши устидан ички назоратнинг ахволи текширилади

Корхона эхтиёжлари учун материалларнинг омбордан берилишигаоид операцияларни, материалларнинг четда сотилишини текшириш мухим масала хисобланади.

Сарф харажат операцияларини текшириш ишлари материалларнинг омбордан ишлаб чикаришга, хыжалик эхтиёжларига, ички айланишга сотиш учун уз тизимидаги ташкилотларга ва бошка ташкилотларга берилишнинг асосий йыналишларини аниклайди,

Ишлаб чикаришда фойдаланиш ва тузатиш эхтиёжлари учун материаллар сарфлаш меъёрлари асосида белгиланган лимитларга мувофик берилиши текширилади.

Материалларни лимитлар асосида беришда М-8 ёки М-9 шакллардаги лимит белгилаш карталари билан расмийлаштирилганлиги аникланади. Лимитлар асосида белгилаш картасгщаги материалларни беришга оид барч:а ёзувларни омбор мудири юритади. Ой охирида бир нусхаси бухгалтерияга топширршади ва бухгалтерия таъминот булимида тузилган лимит белгилаш карталари реестри буйича назорат килиши текширилади.

Материалларни беришда лимит белгилаш картларидан ташкари М-10 ёки М-11 шакллар ва М- 12 ёки М-13 юк хат шаклларининг талаблари кулланилишини тектиширади:

Моддий захираларни талабнома буйича бериш тартиби текширилиши куп марта истеъмол килинадиган захиралар талабномалари билан расмийлаштирилаётганлигини, талабномалар буйича моддий. бошшклар берилишини ким томонидан берилишини аниклаш лозим.

Сарф-харажат операцияларини текшириш жараёнида алохида омборлар, материаллар турлари буйича танлаб материалларни бериш тугрисидаги марказий омбор маълумотларини булинмалар моддий жавобгар шахслартинг мазкур материаллар олинганлиги ха=идаги хисобот маълумотлари билан солиштирилади, Бу курсаткичлар узаро тенг булиши керак, чунки улар бир хил хужжатларга асосланади. Корхонанинг узи хар ойда уларни мана шундай таккослаб туриши зарур.

Моддий захираларни бериш ва олинган моддий захиралар тулик кирим кишшганлиги тугри эканлигй аникланиши, уларни хисобга олиш йулга куйилганлиги хамда олинган захираларнинг ха=икий таннархи тугри хисоблаб чикилганлигини текшириш зарур.

Четга материал бериш корхона рахбари томонидан имзоланган М-15 юк хат шакли. ва олувчи томонидан такдим этилган ишончнома асосида амалга оширилиши текширилади.

Омбор худудидан материалларнхс олиб чикиб кетиш учун олувчига рухсатнома ёзилган булиши шарт. Аудитор моддий бойл1[кларии узга ташкилотларга оеришини текширишида кимнинг рухсати асосида берилганлигини, кандай шартларда сотилганлигини, корхона бундай моддий зарар курган курмаганлигини текшириши керак. Бундай текшириш юк хат маълумотлари ва захиралар берилиши ха=идаги ишончномалар, олиб чикиб кетиш рухсатномалари, тулов хужжатлари, 9200-“Бошка активлар сотиш” счётига синтетик ва аналитик хисоб маълумотлари ва 4-СН-сон “Моддий техник таьминоти ва сотиш буйича корхона махсулотини сотиш тугрисидаги хисобот” йиллик хисобот шакллардаги “Бошка сотиш” маълумотлари буйича амалга оширилишини текширади.

Корхонада материаллардан ишлаб чикарганда фойдаланишни хисобга олиш ва назорат килиш кандай ташкил этилганлигини аниклаши зарур.

Корхона аудитини амалга оширишда куйидагиларни аниклаш.


  • материал сарфи меъёрлари режали калькуляция билан мувофиклаштирилганлиги меъёрдаги материаллар улар кандай сарфланганлигидан каътий назар хисобдан чикарилиши;

  • амалдаги меьёрлар материалларни тежаб сарфлашни рагбатлантириладими, улар эскирган ёки оширилган эмасми.

  • ишларнинг бир хил турларга хар хил корхоналарда турли меъёрларни куллаш холлари йуклиги;

  • хом ашё ва материалларни сарфлаш меъёри моддий-техника таъминоти режаси билан кандай мувофиклаш тирилганлиги;

  • режали меьёрларни ва моддий техника таъминоти режаларни ишлаб чикаришда эришилган тежамкорлик хисобига олинганлиги аникланиши зарур.

Моддий захираларни сарфлашнинг белгиланган меьёрлари ха=икий сарфга мувофиклигини, уларни назорат тартибида ишлаб чикаришга сарфлаш йули билан текшириш мумкин.

Материаллардан назорат тартибида ишлаб чикаришда фойдаланиш далолатнома билан расмийлаштирилади.

Далолатномада куйидагилар курсатилади:


  • сарфланган материаллар микдори;

  • материатшар сарфланган иш турлари;

  • ишни бажарувчи ходимнинг исми-шарифи ва малакаси. Назорат тартибида ишлаб чикаришда фойдатганилган материалларни кулланилаётган меъёрлар ва текширилаётган даврдаги ха=икий материаллар сарфи бипан таккослаш меъёрларининг асослилиги ва реаллигини аниклаш имконини беради. Купчилик холларда оширилган меъёрлар кулланилиши натижасида хисобга олинмаган моддий ресурслар хосил булади.

Аудитор моддий ресурслар сарфи ха=идаги маълумотлар ха=икий сарфга мувофиклиги хисоботда акс эттирилишини текшириш керак. Агар хисобот маълумотлари буича моддий захиралар ортикча сарфланганлиги аникланса, аудитор энг аввало уни келтириб чикарган омилларни аникланиши керак. Бунда материалларни кайси турлари буйича ортикча сарфланишига йул куйилганлиги, материаллар сарфи режаси амалдаги меъёрга мувофиклиги ёки мувофиксиз эканлигини аниклаш, шунингдек корхонада амал килувчи меъёрлар ким томонидан, качон ва ишлаб чикаришнинг кайси техник даражаси учун тасдикланганлиги текширилиши зарур.

Иш жараёнида корхонада арзон бахоли в а тез эскирувчи буюмлардан куп микдорда фойдаланилади. Ишлаб чикариш жараёнида куп марталаб катнашадиган, кийматига кура асосий воситалар, лимитидан паст булган, яъни улар билан асосий воситалар уртасидаги тафовут асосан улар кийматининг микдоридан иборат булган мехнат воситалари шулар жумласидандир. Аналитик хисобда арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар куйидагича гурухларга булинади:

• асбоб ва мосламалар;

• хыжалик анжомлари, махсус кийим бош ва бошкалар, •махсус пойафзал, юмшок буюмлар ва бошкалар.

Арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар харакати буйича операциялар 1080-синтетик фаол счётда акс эттирилади.

Арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар куп ишлатилиши сабабли, улар аста-секин эскиради, Уларнинг эскириши 2 марта хисобланади:



  • 50 фоизи арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар фойдаланишга берйлаётган пайтда, бу таркатиш кайдномаси, юк хат ёки талабнома билан расмийлаштирилади;

  • 50 фоизи - бугомлар тузиб кетганлиги ёки тупик эскириши натижасида уларни йук килиш пайтида, бу М-32 ва М-33 шакл буйича хисобдан чикариш далолатномалари билан расмийлаштирилади Мазкур буюмларни йук килишдан олинган материаллар кирим килинади. Бухгалтерия хисобнда куйидаги тартибда акс эттирилади.

  • Дт 1080 Кт 1081

Арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар фойдаланишга берилаётганда уларнинг 100% бахоси:

• -ДТ-2010, 2310 Кт-014

Фойдаланиш учун берилган арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар бахосининг 50%га тенг булган эскириш:

• -ДТ-2010, 2310 Кт-014

ёки М-33 шаклдаги далолатномаларга мувофик арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар кийматининг колдиги 50% хисобдан чикарилади,

•-Дт-014 Кт-1080

• -Дт-10 10 Кт-1080

Бу вариант меьёрлар буйича хар ойлик хисобга ытказишга караганда эскирипши хисобга олишни анча сарфлаштиради, бирок яроксиз холга келган арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар уз вактида хисобдан чикарилишини назорат килади.

Арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмларнинг аналитик хисоби номенклатура буйича ва хар бир моддий жавобгар шахс буйича алохида юритилишини текширади.

Текшириш пайтида асосий воситалар арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар таркибида, эхтиёт кисмлар асосий воситалар таркибида хисобга олинган холлар аникланади. Бу бухгалтерия хисоботларининг ха=икийлигини бузади.

Аудит чогида арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмларнинг омборда, фойдаланиш пайтида сакланиш жараёнлари, бундай буюмлар сакланиш ва кулланиш жойларида хисобга олинишини

ташкил этиш, ушбу буюмларнинг харакати буйича операцияларни расмийлаштириш ва хисобга олшпнинг тугрилигини текшириш керак.

Фойдаланишдаги арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар мавжудлиги ва сакланишини текшириш танлаб ёки буюмлар сакланадиган жойда, ходимлар кулидаги буюмларнинг тулик руйхат килиш оркали амалга оширилади.

Бунинг учун ахборот манбаи сифати асбоб-ускуна берилишини хисобга олувчи шахсип карточкалардан фойдаланиладк.

Арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар сакланишини гаъминловчи шартларига риоя килинишини текшириш куйидаги тартибда утказилади:


  • жойларнинг етарлилиги, йул куииладиган намлик фоизи ва бошкалар;

  • сакланиши учун жавоб берувчи шахслар доирасининг етарли эканлиги ва улар билан моддий жавобгарли тузрисида шар тнома тузилг анлиги;

  • тушган арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар тулик омборда кирим килинганлиги;

  • мавжуд буюмлар билан бухгалтерия хисоби маълумотлари буйича хисобда булганлари уртасида аникланган фарк кандай бартараф этилишини текширади

Корхона махсус кийим - бош ва махсус пойафзални уз ходимларига сотиши хам мумкин.

Аудитор бу буюмлар чакана нархлар буйича сотилганлигини уларнинг хам ут вактида туланганлиги, ха=и туланмай берилганлигини аниклайди Арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмларни ташкил килишда бу буюмларни тузатишни ташкил этиш, уларни саклаш харажатларини хисобга олиш хам текширилади.

Сунгра эскириш суммасини хисоблаб чикишнинг тугрилигини ва уз вактидалиги хамда уларнинг фойдаланишга берилган ва хисобдан чикариб юборилган арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар буйича харажатларнинг тегишли счётларига кирими текширилади: Арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар буйича аудит уларни хисобдан чикариш операцияларини текшириш билан якунланади. Бунда хисобдан чикариш далолатномалари тугри расмийлаштирилганлиги; хисобдан чикарилган буюмлардан фойдаланиш муддатлари курсатилганлиги; улар киймати; айбдор шахслар томонидан туланиши керак булган сумма, темир терсак, ёгоч холида олинган ва кирим килинган захиралар сони; комиссия таркиби ва ушбу хисобдан чикариш ха=идаги далолатнома тасдикланган шахсларнинг муносабат белгиси бор - йуклигини; арзон бахоли ва тез зскирувчи буюмлар хисобдан чикаришдан олинган натижалар тугри аникланганлиги текширилиши керак,



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет