Калит сўзлар: database, dbms, c#, problem base, sqlite.
Создание базы данных для организации темы дипломных работ
Зарипов Фазилбек Махсетович, ассистент;
Ережепов Кеулимжай Кайматдинович, ассистент;
Абдиганиев Шохан Умирбаевич, ассистент
Ташкентский университет информационных технологий, Нукусский филиал (Узбекистан)
В статье рассматривается процесс создания базы данных для ведения учета темы дипломных работ.
Ключевые слова: database, dbms, c#, problem base, sqlite.
Ҳ
озирги кунда Олий таълим муассасаларида битирувчи-
ларнинг битирув малакавий ишлари учун актуал мав-
зуларни танлаш ОТМ олдида турган муҳим вазифалардан
бири бўлиб ҳисобланади. Мавзуни танлашда унинг соҳага
оидлиги, унинг ҳозирги кундаги актуаллиги, уни амалга
оширишда самарали натижаларга эришишга эътибор қара-
тилади. Бунинг учун аввало актуал муаммоларни аниқлаш,
уни ўрганиб чиқиш ва мавзуни белгилаш лозим. Муаммо-
ларни бир тўпламга йиғиш мавзуни танлашда қулай усул
ҳисобланади. Мавзуларнинг сони ортиши билан улар билан
ишлаш, уни назорат қилиш, ундан фойдаланиш фойдала-
нувчилар учун бир қанча қийинчилик туғдириши мумкин.
Муаммолар мавзулари тўпламидан зарур бўлган маълу-
мотни қидириш, уни ўзгартириш, янги маълумот қўшиш
ёки ўчириш амалларини бажариш фойдаланувчилар ол-
дида турган вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади. Ал-
батта буни енгиллаштириш учун ҳозирги кунда ахборот
коммуникация технологиялари соҳасини қўллаш самарали
натижа бериб келмоқда. Бирор бир сохада маълумотлар ба-
засини қўллаш унинг унумдорлигини оширади. Бунда ти-
зим қуйидагилар бажара олиши керак:
— иш бўйича умумий ва аниқ маълумотлар олинишини
таъминлаш;
— муҳим кўрсаткичларнинг ўзгариб боришини
аниқлаш;
— энг қиска вақт ичида маълумот олишни таъминлаш;
— аниқ қидирув ва маълумотларни таҳлил қилиш им-
конияти.
Замонавий маълумотлар базасини бошқариш тизими
(МББТ) асосан Windows дастурлар бўлиб ҳисобланади, са-
баби бу муҳит шахсий ЭҲМнинг имкониятларидан тўлиқ
фойдаланишни таъминлайди. Дастурий таъминот ва
МББТлари бу тизимларда фойдаланиш қулай.
Юқори тезкорликга эга ШКнинг нархи камайиши би-
лан унга бўлган эҳтиёж кўпайди. Бундан ташқари Windows
тизимида ишлаб чиқарувчи ресурсларни бўлиштирилиши
ҳақида бош қотирмайди. Современные
Энг кенг тарқал МБББларига: Lotus Approach, Microsoft
Access, Borland dBase, Borland Paradox, Microsoft Visual
FoxPro, Microsoft Visual Basic, шунингдек Microsoft SQL
Server ва Oracle маълумотлар базаси «клиент-сервер» тех-
нологияси асосида қурилган тизимларда ишлайди.
Ахборот технологиялари соҳасидан ташқарида маълу-
мотлар базаси тушучаси хоҳлаган боғланган маълумот-
ларни тарифлаш учун ишлатилади, ўлчам ва фойдаланиш
талабларини одатда маълумотлар базасини бошқариш ти-
зимлари белгилаб беради [1]. Маълумотлар базаси — бу
маълумотлар тўплами бўлиб, узоқ вақт муддатга сақала-
нади, одатда бир қанча йиллар [2].
Юқорида айтиб ўтилгандан шуни хулоса қилиб айтиш
мумкинки хоҳлаган сохани эффектив юритишда АКТ тех-
нологияларидан фойдаланиш самарали усул ҳисобланади.
|