Эпидемиология фанидан – кўп жавобли тестлар



бет1/5
Дата05.07.2016
өлшемі0.5 Mb.
#178903
  1   2   3   4   5
Эпидемиология фанидан – кўп жавобли тестлар

1. Ичак инфекцияларида озиқ-овқат орқали юқиш йўли қуйидагилар билан белгиланади:

А. озиқ - овқат маҳсулотларига қўзғатувчининг доимий равишда тушиш эҳтимоллиги*

Б. қўзғатувчининг ташқи муҳитга ўта чидамлилиги

В. қўзғатувчининг озиқ - овқат маҳсулотларида кўпайиш хусусияти*

Г. қўзғатувчининг кўпайиш тезлиги

Д. қўзғатувчининг сувда кўпайиш хусусияти

2. Табиий ўчоқларнинг мавжудлиги қуйидагиларга хос:

А. трансмиссив зоонозлар учун*

Б. нотрансмиссив зоонозлар учун*

В. барча трансмиссив антропонозлар учун

Г. барча сапронозлар учун

Д. барча зоонозлар учун

3. Эндемик касалланиш қуйидагиларга хос:

А. барча юқумли касалликлар учун

Б. барча юқумли бўлмаган касалликлар учун

В. айрим юқумли касалликлар учун*

Г. айрим юқумли бўлмаган касалликлар учун*

Д. хамма жавоблар

4. Эпидемик жараённи ўрганишнинг асосий бўлими:

А. эпидемик жараён омиллари*

Б. эпидемик жараён ривожланиш механизми*

В.эпидемик жараён кўринишлари*

Г. эпидемик жараён этиологияси

Д. эпидемик жараён экологияси

5. Эпидемик жараён ривожланишига таъсир қилувчи омиллар:

А.биологик*

Б. ижтимоий*

В.табиий*

Г. геологик

Д. экологик

6. Қўзғатувчи юқиш механизмининг боскичлари:

А. қўзғатувчининг манбадан ташқи муҳитга чиқиши*

Б. қўзғатувчининг ташқи муҳитда бўлиши*

В. қўзғатувчининг соғлом организмга кириши*

Г. қўзғатувчини буғимоёқлилар ва қушлардан ажралиши

Д. қўзғатувчиларнинг лойқа сувда бўлиши

7. Юқиш механизмининг асосий турлари:

А. аэрозоль, фекал орал, мулоқот*

Б. трансмиссив, вертикал*

В. горизонтал

Г. табиий ўчоқли

Д. маиший-мулоқот

8. Иммунопрфилактика ёрдамида бошқариладиган юқумли касалликлар:

А. қизамиқ*

Б. босқи


В. Флекснер дизентерияси

Г. полиомиелит*

Д. қорин тифи

9. Антропонозларда касаллик манбаига қаратилган чора -тадбирлар:

А. беморларни фаол аниқлаш*

Б. беморни госпитализация қилиш*

В. кўрпа ёстиқ ва ички кийимларни дезинфекция қилиш

Г. кемирувчиларни йўқ қилишга қаратилган чора тадбирлар

Д. инфекция қўзғатувчиларининг тарқалганлигига ташқи мухит объектларини

текшириш


10. Антропонозларда юқиш механизмига қаратилган чора-тадбирлар:

А. беморни аниқлаш ва алоҳидалаш

Б. бемор билан мулоқатда бўлганларни аниқлаш

В. бемор билан мулоқотда бўлганларга тезкор профилактика ўтказиш

Г. беморнинг шахсий буюмлари ва уйини дезинфекция қилиш*

Д. касаллик қўзғатувчиларини ташувчи пашшалар сонини камайтирашга қаратилган чора –тадбирлар*

11. Вакциналарнинг самарадорлигини белгиловчи кўрсатгичлар:

А. визуал (кўз билан кўриб бўладиган) кўрсаткич

Б. корреляция коэффициенти

В. ҳимояланиш кўрсаткичи*

Г. ўлим кўрсаткичи

Д. самарадорлик индекси*

12. Тирик вакцинани хона ҳароратида сақлаганда қуйидаги ўзгаришлар рўй беради:

А. тирик микроб ҳужайралар сонининг камайиши ҳисобига вакцинанинг иммуногенлик хусусиятини йўқолиши*

Б. реактогенлик хусусиятларнинг юзага келиши*

В. вакцина иммуногенлик хусусиятининг сақланиши

Г. вакцина иммуногенлик хусусиятининг кучайиши

Д. вакцина миқдорининг камайиши

13. Дезинфекция турини танлаш профилатик, ўчоқли қуйидагиларга боғлиқ:

А. шифохона профилига*

Б. шифохонани мураккаб даволаш диагностик аппаратлар билан таъминланганлигига

В. касалхона ичи инфекцияларининг мавжудлигига*

Г. турли объектларнинг микроблар билан ифлосланиш даражасига

Д. марказлашган стерилизация бўлими мавжудлигига

14. Йирингли септик инфекциялар билан зарарланиш кўпинча қуйидаги бўлимларда учрайди:

А. операция хонасида*

Б. боғлов хонасида*

В. муолажа хонасида

Г. палатада

Д. изоляторда

15. Дератизациянинг механик усули қуйидаги ҳолларда кенг қўлланилади:

А. очиқ майдонларда

Б. темир йўл транспортида

В. денгиз кемаларида

Г. озиқ-овқат корхоналарида*

Д. болалар муассасаларида*

16. Ич терлама қўзғатувчиси:

А. одам учун шартли патоген факультатив паразит

Б. бактерия*

В. ҳайвонлар учун облигат паразит одам учун патоген

Г. одам учун облигат патоген паразит*

Д. шартли патоген

17. Ич терламадан кейин бактерия ташувчиликнинг шаклланиш даражаси:

А. ўткир ташувчилик 10-15% ҳолларда*

Б. ўткир ташувчилик 3-5% ҳолларда

В. сурункали ташувчилик 3-5% ҳолларда*

Г. сурункали ташувчилик 10-15% ҳолларда

Д. сурункали ташувчилик 32-34% ҳолларда

18. Ич терламанинг сув орқали эпидемик авж олишининг белгилари:

А. ич терлама бўйича нохуш бўлган ҳудудда эпидемик авж олиш кузатилиши*

Б. беморларнинг кўпчилиги сув манбаига ҳудудий боғлиқ бўлиши*

В. асосан 3 ёшгача бўлганларнинг касалланиши

Г. эпидемик авж олишнинг давомийлиги битта максимал яширин давр муддатидан кўп бўлмсалиги

Д. касалликнинг барча жойларда тарқалиши

19. Ич терламада асосий юқиш омили:

А. сув*


Б. тупроқ

В. озиқ -овқат маҳсулотлари*

Г. пашшалар

Д. ўйинчоқлар

20. Ич терламани сув билан боғлиқ эпидемик авж олишида кузатиладиган асосий белгилар:

А.қорин тифи бўйича нохуш ҳудудларда эпидемик авж олиш юзага келиши*

Б. касалланганларнинг барчаси битта ҳудудда учраши*

В.3 ёшгача бўлган болаларнинг кўпроқ касалланиши

Г. эпидемик авж олиш давомийлиги бир яширин давр давомийлигидан ошмаслиги

Д. қўзгатувчи фаготипларининг кўплиги

21. Ич терлама бемори билан мулоқотда бўлганларга нисбатан чора -тадбирлар:

А. ахлатни бактериологик текшириш*

Б. қонни бактериологик текшириш

В. 21 кун давомида тиббий назорат ўтказиш*

Г. санитария ишлови

Д. балғамни бактериологик текшириш

22. Ич терлама қўзғатувчисининг юқиш йўли ва механизмларини кўрсатинг:

А. фекал-орал*

Б. маиший-мулоқот*

В. вертикал

Г. маиший-фекал

Д. парентерал

23. Ич терламада қўлланиладиган вакцина:

А. кимёвий сорбланган вакцина*

Б. спиртли Vi антиген билан бойитилган вакцина*

В. тирик қорин тифи вакцинаси

Г. қорин тифи анатоксини

Д. қорин тифи поливакцинаси

24. Ич терлама ва паратиф қўзғатувчиларининг асосий юқтириш омиллари:

А. сув*


Б. озиқ-овқат маҳсулотлари*

В. ҳаво


Г. тупроқ

Д. ширинликлар

25. Ич терлама ўчоғида жорий дезинфекцияни ташкил қилувчи мутахассисларни кўрсатинг?

А. участка шифокори*

Б. даволаш муассасаси шифокори*

В. шифокор-дезинфекционист

Г. шифокор -лаборант

Д. эпидемиолог шифокор

26. Ич терлама ва паратифларда бактерия ташувчиликнинг турини кўрсатинг?

А. ўткир*

Б. сурункали*

В. транзитор*

Г. ўткир ости

Д. клиник

27. Ич терлама ўчоғида ўтказиладиган чора-тадбирлар:

А. дезинфекция, дезинсекция*

Б. фагопрофилактика, тиббий назорат*

В. дератизация, стерилизация

Г. антибиотикопрофилактика

Д. беморларни лаборатория текшируви

28. Ич терлама ва паратиф ўчоғида қўлланадиган бактериал препаратни кўрсатинг?

А. қорин тифи бактериофаги*

Б. поливалент сальмонеллёз бактериофаги*

В. қорин тифи рекомбинант бактериофаги

Г. моновалент сальмонеллез бактерифаги

Д. гамма-глобулин

29. Ўткир диарея қўзғатувчилари:

А. энтеровируслар*

Б. патоген ичак бактериялари*

В. риккетсиялар

Г. замбуруғлар

Д. стафилококклар

30. Шигеллёзларнинг юқиш омиллари:

А. тупроқ

Б. озиқ-овқат маҳсулотлари*

В. болалар ўйинчоқлари

Г. инъекцион асбоблар

Д. пашшалар*

31. Шигеллёзларнинг маиший-мулоқот йўли билан боғлиқ эпидемик авж олишда кузатиладиган белгилар:

А. касалланиш инфекция манбаи билан яқиндан мулоқотда бўлганлар орасида учрайди*

Б. эпидемик авж олишнинг давомийлиги яширин даврнинг максимал муддатидан ошмайди

В. санитария ва эпидемияга карши чора-тадбирлар режими тез-тез бузиладиган болалар жамоаларида кўпроқ эпидемик авж олишларнинг кузатилиши*

Г. оғир шаклли беморларнинг кўплиги

Д. уртача оғир шаклли беморларнинг кўплиги

32.Зонне шигеллёзи билан оғриганлардан албатта шифохонага ётқизилиши шарт бўлганлар:

А. алоҳида квартирада яшовчи, конструкторлик бюроси мухандиси

Б. мактабгача болалар муассаса тарбиячиси*

В. сут заводи жиҳозларини таъмирловчи уста*

Г. автозавод ишчиси

Д. мактаб директори

33. Ичбуруғ билан оғриган беморнинг атрофдагиларга юқтириш учун хавфлилик даври:

А. яширин даврда

Б. продромал даврда

В. касалликинг авж олиши даврида*

Г. реконвалесцент даврда*

Д. соғайгандан сўнг

34. Маиший-мулоқот йўли билан юқувчи шигеллёзларнинг авж олишида рўй беради:

А. касалланиш ҳолатлари инфекция манбаи билан бевосита мулоқатда бўлганларда учрайди*

Б. касалланишнинг бирдан кўтарилиши ва пасайиши кузатилади

В. касаллик албатта мактабгача болалар муассасага боғлиқ бўлади

Г. касалликнинг енгил тури билан оғриган беморлар кўп учрайди*

Д. касалликнинг оғир тури билан оғриган беморлар кўп учрайди

35. Сальмонеллёзлар умумий профилактикасида энг самарали чоралари:

А. шахсий гигиенага риоя қилиш*

Б. санитария-окартув ишлари*

В. обсервация, карантин

Г. мулоқотда бўлганларни эмлаш

Д. дератизация

36. Озиқ-овқатлардан кўпроқ юқадиган сальмонеллалар:

А. S.enteritidis*

Б. S.anatum*

В. S.paratyphi

Г. S.typhi abdominalis

Д. S.dublin

37. Сальмонеллёзлар госпиталлигининг асосий мезонларини кўрсатинг:

А. антибиотикларга чидамлилиги*

Б. одатдаги дезинфекцион воситаларга чидамлилиги*

В. антибиотиксезувчанлик

Г. барча дезинфекцион воситаларга сезувчанлиги

Д. фаготиплар кўплиги

38. Сальмонеллёз беморларни аниқлаш учун бактериологик усул ёрдамида текшириладиганларни кўрсатинг:

А. ноаниқ этиологияли ЎЮИК беморлари*

Б. озиқ-овқатдан заҳарланиш ташхис қўйилган*

В. аниқ этиологияли ЎЮИК беморлари

Г. сальмонеллез ташхиси қўйилган беморлар

Д. ичак дисфункциясига гумон қилинганлар

39. Госпитал штаммларнинг белгилари:

А. юқори вирулентлик, антибиотикларга чидамлилик*

Б. дезинфектантларга чидамлилик, ташқи муҳитда узоқ сақланиши*

В. антибиотикларга сезгирлик

Г. дезинфектантларга сезгирлик

Д. ташқи муҳитга чидамсизлик

40. Госпитал инфекция билан касалланиш хавфи юқори бўлган бўлимлар:

А. физиотерапия бўлими

Б. терапевтик бўлим

В. жарроҳлик бўлими*

Г. неврологик бўлим

Д. урологик бўлим*

41. Фекал-орал механизми хос:

А.вирусли гепатит А*

Б. вирусли гепатит Е*

В. вирусли гепатит В

Г. вирусли гепатит С

Д. вирусли гепатит Д

42. Вирусли А гепатитда инфекция манбаи:

А. манифест шаклдаги бемор*

Б. сариқсиз шаклдаги бемор*

В. касалликдан кейинги вирус ташувчи

Г. соғлом вирус ташувчи

Д. реконвалесцент

43. А гепатит касаллигида юқиш йўли ва механизми қуйидагича:

А. маиший-мулоқот*

Б. фекал-орал*

В. трансмиссив

Г. ҳаво -томчи

Д. парентерал

44. Беморга вирусли А гепатит ташхиси қўйилганда:

А. госпитализация қилинмайди

Б. доимо госпитализация қилинади

В. клиник белгиларга қараб госпитализация қилинади*

Г. эпидемик кўрсатмаларга кўра госпитализация қилинади*

Д. бемор хоҳишига кўра

45. А гепатит қўзғатувчисининг характерли хусусиятлари:

А. РНК тутади, юқори иммуногенлик*

Б. хлор таъсирига юқори резистентлик*

В. антигенлик нуқтаи назардан гетероген

Г. инсон учун кам патоген

Д. ДНК тутади

46. А гепатитда инфекция манбаи:

А. А гепатитнинг симптомсиз шакллари билан касалланган беморлар*

Б. сариқлик олди давридаги бемор*

В. А гепатит реконвалесценти

Г. сурункали вирус ташувчи

Д. сурункали А гепатит бемори

47. А гепатит вирусининг юқиш йўли:

А. сув*


Б. озиқ-овқат*

В. аэрозол

Г. жинсий

Д. трансмиссив

48. А гепатитда қўлланиладиган асосий профилактик чора-тадбирлар?

А. клиник-диагностик*

Б. изоляцион, санитария-гигиеник *

В. ветеринария-санитария

Г. дератизацион

Д. эпизоотияга қарши

49. Вирусли В гепатит билан касалланиш хавфи юқори бўлган ўрта тиббиёт ходимлари:

А. муолажа ва операцияда қатнашувчи ҳамширалар*

Б. физотерапевтик кабинет жиҳозлари

В. клиник ва биохимик лабораториялар лаборантлари*

Г. марказлашган стерилизация бўлими жиҳозлари

Д. барча шифокорлар

50. В гепатит касаллигини табиий йўл билан юқишини олдини олиш учун:

А. антиген ташувчи ёки бемор фойдаланадиган барча буюмларни индивидуаллаштириш*

Б. сийдик, ахлат, қусук массаларини зарарсизлантириш

В. барча тоифадаги донорларни текшириш

Г. механик контрацептив воситалардан фойдаланиш*

Д. болаларни текшириш

51. Парентерал гепатитларнинг сунъий йўл билан юқишининг олдини олиш қуйидагилар билан таъминланади:

А. беморни ва антиген ташувчиларни алоҳида чойшаблар билан таъминлаш

Б. тиббий анжомларни дезинфекциялаш ва стерилизациялаш қоидаларига риоя қилиш*

В. аутогемотрансфузиядан фойдаланиш*

Г. бемор жойлашган хона дезинфекцияси

Д. вакцинацияни қўллаш

52. В гепатит қўзғатувчисининг характерли хусусияти:

А. антигенлик нуқтаи назардан гетерогенлик*

Б. ДНК-полимераза ферментининг мавжудлиги*

В. вирус филаментоз шаклга эга

Г. РНК-полимераза ферментининг мавжудлиги

Д. антигенлик нуқтаи назардан гомогенлик

53. В гепатитнинг инфекция манбаи:

А. В гепатит вирусининг ўткир ташувчилари*

Б. HBeAg мавжуд кишилар, В гепатит беморлари*

В. анти-HBs мавжуд кишилар

Г. инфекция юқтирилганига 2 ҳафтадан камроқ муддат ўтган кишилар

Д. В гепатит вирусини транзитор ташувчилари

54. В гепатит вирусини юқиш омиллари:

А. қон, шаҳват*

Б. сўлак, қин ажратмалари*

В. сув, озиқ-овқат

Г. зарарланган ҳаво

Д. тери, кўкрак сути

55. С гепатитда юқтириш омиллари:

А. стоматологик асбоблар*

Б. тиббиёт асбоблари*

В. қон сўрувчи ҳашоротлар

Г. касал ҳайвонлар

Д. маиший техника

56. Д гепатит билан касалланиш хавфи юқори бўлган гуруҳ:

А. А гепатити билан оғриган беморлар

Б. ўткир В гепатити билан оғриган бемор

В. HBs антигенемияси бор беморлар*

Г. сурункали С гепатит бемори

Д. сурункали В гепатит бемори*

57. Вирусли Е гепатитда юқиш йўли:

А. маиший-мулоқот*

Б. сув орқали*

В. трансмиссив

Г. ҳаво-томчи

Д. парентерал

58. Вабо қўзғатувчисининг характерли хусусиятлари:

А. грамманфий, факультатив анаэроб*

Б. ишқорли муҳитни яхши кўради, хивчинлари мавжуд*

В. аэроб, спора ҳосил қилади

Г. граммусбат, хивчинлари йўқ

Д. кислотали муҳитни яхши кўради

59. Вабо инфекция манбаи:

А. вабо билан касалланганлар*

Б. симптомсиз вибрион ташувчилар*

В. 2 йил аввал вабо билан касалланган киши

Г. сувда сузувчилар

Д. озиқ-овқат билан ишловчилар

60. Вабонинг ўта хавфли инфекциялар қаторига киритилишини белгиловчи ҳолатлар:

А. эпидемиянинг тез ривожланиши*

Б. ўлим ҳолатининг кўплиги, ижтимоий зарарнинг юқорилиги*

В. инфекцион жараённинг сурункали кечиши

Г. алоҳида ҳудудлар учун эндемиклик хусусияти

Д. эпидемиянинг секин ривожланиши

61. Вабо ўчоғида қилинадиган эпидемияга қарши чора-тадбирлар:

А. изоляция, антибиотиклар билан шошилинч профилактика*

Б. дезинфекция, лаборатория текширувлари*

В. дератизация жорий дезинфекция

Г. мулоқотда бўлганларга иммуноглобулинопрофилактика

Д. профилактик дезинфекция

62. Вабонинг юқиш йўллари:

А. озиқ-овқат*

Б. сув, маиший-мулоқот*

В. аэрозол

Г. трансмиссив

Д. вертикал

63. Вабо вибрионининг сероварини кўрсатинг?

А. Огава*

Б. Инаба*

В. Гикошима*

Г. классик вабо вибриони

Д. Эль-Тор вибрион

64. Дифтерия коринебактерияларининг сероварлари:

А. mitis*

Б. gravis*

В. intermedius*

Г. infantis

Д. нетоксигенные

65. Дифтерияга қарши иммунитет:

А. антимикроб*

Б. антитоксик*

В. туғма-фаол

Г. турга хос

Д. туғма


66. Дифтерия бактериясининг юқиш йўли:

А. ҳаво-томчи*

Б. маиший-мулоқот*

В. сув орқали

Г. вертикал

Д. артифициал

67. Дифтерияда эпидемияга қарши асосий чора-тадбирлар:

А. вакцинация, клиник-диагностик*

Б. изоляция, даволаш*

В. дератизация

Г. санитария-гигиеник

Д. санитария-оқартув

68. Дифтерия эпидемиологик назоратининг асосий мақсадлари:

А .касалланишнинг олдини олиш*

Б. касалликни баъзи ҳудудларда батамом тугатиш*

В. дезинфекция устидан назорат

Г. касалланиш устидан назорат

Д. касалликни бутун дунёда йўқотиш

69. Кўкйўталда инфекция манбаи бўлиши мумкин:

А. катарал даврдаги бемор*

Б. йўтал хуружи давридаги бемор*

В. реконвалесцент

Г. касалликнинг яширин давридаги бемор

Д. соғлом бола

70. Фекал-орал юқиш механизми қуйидагиларнинг қайси бирига хос:

А. вирусли гепатит А*

Б. вирусли гепатит С

В. вирусли гепатит В

Г. вирусли гепатит Е*

Д. вирусли гепатит G

71. Кўкйўталнинг юқиш йўли ва механизми:

А. аэрозол*

Б. ҳаво-томчи*

В. ҳаво-чанг

Г. маиший-мулоқот

Д. парентерал

72. Кўкйўталда эпидемияга қарши чора-тадбирлар:

А. эмлаш, клиник-диагностика*

Б. алоҳидалаш*

В. дезинтоксикацион

Г. даволаш

Д. санитария-гигиеник

73. Гриппда вирусга қарши ҳимоя воситаси қуйидагилар:

А. IgM ва IgG гуморал антителолар миқдори*

Б. IgA секретор антителолар миқдори*

В. ҳужайравий иммунитет

Г. одам қони группасининг АВО тизимга тегишлилиги

Д. ҳамма жавоблар тўғри

74. Безгакни юқтирган инсон, безгак паразитининг ривожланиш босқичларининг қайси бирида инфекция манбайи хисобланади:

А. ютук гемотоцитлар*

Б. гипнозоитлар

В. тахиспорозоитлар

Г. шизонтлар*

Д. ҳамма жавоблар тўғри

75. Грипп вакцинасини одам организмига киритиш усуллари:

А. тери остига*

Б. интраназал*

В. мушак орасига

Г. игнасиз инъектор билан тери устига

Д. вена ичига

76. Менингококкларнинг юқиш йўли ва механизми:

А. аэрозол*

Б. ҳаво-томчи*

В. ҳаво-чанг

Г. фекал-орал

Д. вертикал

77. Менингококк инфекция ташувчиларига нисбатан қандай чора-тадбирлар ўтказилади?

А. изоляция, антибиотикларга сезгирликка текширилиб санация ўтказиш*

Б. санация курсидан сўнг бир маротаба бактериологик текширилади ва манфий натижада жамоага қўйилади*

В. провизор госпитализация қилиш, канамицин, гентамицин, бициллин 1 билан санация ўтказиш

Г. санация курсидан сўнг 3 маротаба бактериологик текширилади ва манфий натижа бўлса жамоага қўйилади

Д. тиббий кузатувга олиш

78. Менингококк инфекциясининг махсус профилактикаси учун қуйидаги вакциналардан фойдаланилади:

А. менингококк инфекциясининг А серогуруҳига қарши*

Б. менингококк инфекциясининг В серогурухига карши

В. менингококк инфекциясининг С серогурухига карши*

Г. менингококк инфекциясининг z серогуруҳига қарши

Д. кўкйўталга қарши

79. Қизамиқ вирусининг характерли хусусияти:

А. РНК сақлайди, антигенлик жиҳатдан гомоген*

Б. морфологик тузилиши бўйича гетероген*

В. вирулентлиги бўйича хилма-хил

Г. морфологияси бўйича гомоген

Д. термостабил, ДНК сақлайди

80. Қизамиқ вирусининг юқиш механизми ва йўл:

А. аэрозол*

Б. ҳаво-томчи*

В. ҳаво-чанг

Г. қизамиқ билан оғриган бемор ишлатган буюмлар орқали

Д. Вертикал

81. Куйдирги ўчоғида қандай асосий чора-тадбирлар ўтказилади?

А. бемор госпитализация қилинади ўчоқда якуний дезинфекция ўтказилади*

Б. мулоқотдаги шахслар устидан 8 кун давомида тиббий кузатув ўрнатиш *

В. эпидемиолог ва инфекционист рухсати билан эпид. кўрсатмаларга асосан бемор уйда даволанишга қолдирилади

Г. бемор уйда бўлганда, учоқда жорий дезинфекция ўтказиш

Д. мулокотда бўлганларга 17 кун давомида карантин ўрнатилади

82. Куйдиргига қарши вакцинанинг одам организмига киритиш усули:

А. тери устига*

Б. тери остига*

В. тери ичига

Г. мушак орасига

Д. оғиз орқали

83. Қандай ҳайвонлар куйдиргининг асосий инфекция манбаи ҳисобланади?

А. эчки, қўй, от*

Б. сигир, хўкиз, туя*

В. ит, мушук

Г. чучқа, кабан

Д. бўри, чия бўри

84. Куйдирги билан касалланиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар:

А. зоотехник ва ветеринария ишчилари*

Б. қушхона ходимлари*

В. аҳоли пунктларини тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ишчилар

Г. чўпонлар

Д. тиббиёт ходимлари

85. Гельминтозларда орттирилган иммунитетнинг кучлилиги қуйидагиларга боғлиқ:

А. бирламчи зарарланишда хўжайин организмига тушувчи гельминтлар сонига*

Б. қайта - қайта юқтиришлар сонига*

В. гельминтларнинг одам организмига мослашувига

Г. гельминт ҳаётининг давомийлигига

Д. гельминтларнинг хўжайин организмига мослашувига

86. Табиий ўчоқли гельминтозлар:

А. трихинеллёз*

Б. тениаринхоз

В. альвеококкоз*

Г. тениоз

Д. аскаридоз

87. Балиққа ишлов бериш қоидаларига риоя қилиш қуйидаги касалликларни олдини олади:

А. трихоцефалез

Б. дифиллоботриоз*

В. стронгилоидоз

Г. описторхоз*

Д. тениаринхоз

88. Эхинококкоз тарқатувчи ксеноорганизмлар:

А. итлар*

Б. қўйлар

В. бўрилар*

Г. чўчқалар

Д. йирик шохли қорамол

89. Перорал контагиоз антропоноз гельминтозларга мансуб:

А. гименолипедоз*

Б. аскаридоз

В. энтеробиоз*

Г. тениаринхоз

Д. шистосомоз

90. Перорал антропоноз геогельминтозларга киради:

А. тениидоз

Б. аскаридоз*

В. энтеробиоз

Г. трихоцефалёз*

Д. лямблиоз

91. Аскаридозда кўпроқ касалланиши мумкин бўлган гуруҳи:

А. шаҳар аҳолиси

Б. қишлоқ аҳолиси*

В. катта ёшлилар

Г. болалар*

Д. талабалар

92. Безгак плазмодияси ҳаёт циклининг бошланғич кетма-кет жараёнини кўрсатинг?

А. жинсий (гаметогенез и спорогония) чивин танасида*

Б. экзоэритроцитар шизогония*

В. жинсий кўпайиш одам организмида

Г. эндоэритрацитар шизогония

Д. спорогония одам организмида

93. Безгак плазмодияси ҳаёт циклининг кетма-кет жараёнини кўрсатинг?

А. эритроцитар шизогония*

Б. гаметоцитогония*

В. эритроцитар спорогония

Г. гаметогония

Д. юқоридагиларнинг барчаси

94. Безгакка текширилиши шарт бўлган беморлар гуруҳини кўрсатинг?

А. қон қуйгандан сўнг 3 ой мобайнида тана ҳарорати юқори бўлган бемор*

Б. номаълум этиологияли анемияли, жигар ва талоғи катталашган бемор*

В. қон қуйилгандан сўнг тана ҳарорати кўтарилмаган бемор

Г. маълум этиологияли анемияли, талоқ ва жигари катталашган бемор

Д. барча беморлар

95. Безгакни даволаш ва профилактикасида қўлланиладиган препаратни кўрсатинг?

А. делагил*

Б. хиноцид*

В. репеллин

Г. хингамин

Д. пенициллин

96. Безгак диагностикасида қўлланиладиган лаборатория усуллари.

А. юпқа суртма*

Б. қалин томчи*

В. қалин суртма

Г. Като усули

Д. флотация усули

97. ОИВ - инфекцияси эпидемик жараёнига характерли хусусият:

А. касалланишнинг бир ўчоқлилиги*

Б. касалланишнинг ёз-куз ойларида кўтарилиши

В. бир ёшгача бўлган болаларда касалланишнинг кўплиги

Г. вирус ташувчиларининг кўпайиб бориши*

Д. касалликнинг қишда кўтарилиши

98. ОИВ- инфекцияга юқори сезувчан маҳсус лаборатория тестлари:

А. иммуноблотинг ва ИФА усули*

Б. ПЦР*

В. РПГА


Г. РСК

Д. РА


99. ОИВ-инфекцияси юқишига сезгир ҳужайралар:

А. Т- хелперлар*

Б. эндотелиоцитлар

В. макрофагал- моноцитар тизим ҳужайралари*

Г. гепатоцитлар

Д. эритроцитлар

100. Антропургик ўчоқлардаги ўлат манбалари:

А. каламушлар, касал туя*

Б. суслик, қуёнлар*

В. сигир, қўйлар

Г. кучук, мушуклар

Д. қушлар, олмахон

101. Қайси ҳолатларда ўлатга қарши кийимнинг III типидан фойдаланилади?

А. вабо билан оғриган беморни госпиталга эвакуация қилишда*

Б. ўлатнинг тери ва бубонли шакли ва вабо билан оғриган бемор ётган госпиталда*

В. қорин тифи билан оғриган беморни госпитализация қилишда

Г. гепатит беморлари жойлашган стационарларда

Д. ўлатнинг ўпка шакли билан оғриган бемор ётган госпиталда

102. Ўлат қўзғатувчиси юқиши механизми:

А. трансмиссив*

Б. аэрозоль*

В. сув орқали

Г. вертикал

Д. горизонтал

103. Ўлат касаллиги клиник шаклларини кўрсатинг?

А.тери, бубон, тери-бубон*

Б. бирламчи-септик, иккиламчи-септик*

В. бирламчи ўпка шакли, иккиламчи ўпка шакли*

Г. папулез-пустулез шакли

Д. буйрак-ўпка шакли

104. Гриппда касаллик манбаига қаратилган асосий чора – тадбирлар:

А. беморни эрта аниқлаш*

Б. карантин ўрнатиш

В. алоҳидалаш*

Г. касалхонага ётқизиш

Д. тиббий кузатув

105. Касалхона ички инфекцияларида ўтказилган эпидемиологимк назоратнинг самарадорлик кўрсаткичлари:

А. КИИ билан касалланишни пасайтириш*

Б. беморни касалхонада ётиши муддатини чўзилиши

В. КИИдан кўриладиган иқтисодий зарарни камайиши

Г. қўзғатувчиларнинг этиологик манзарасини ўзгариши

Д. касалхона ички инфекциялари билан гуруҳли касалланиш ҳолатларининг кузатилмаслиги*

106. Ич терламага қарши эмланиши зарур бўлган соҳа ишчиларини кўрсатинг:

А. тери ошлаш билан шуғулланувчилар

Б. канализация тармоғи ишчилари*

В. талабалар

Г. озиқ-овқат ишлаб чиқариш тармоғи ишчилари*

Д. ўқитувчилар.

107. Якуний дезинфекция қуйидаги беморлар соғайгандан сўнг ўтказилади:

А. ангина

Б. грипп

В. ичбуруғ*

Г. кўк йўтал

Д. дифтерия*

108. ОИВ- инфекциясига лабаратория текширувидан ўтиши шарт бўлган шахслар:

А. қон донорлари*

Б. барча тиббиёт ходимлари

В. хомиладорлар*

Г. хирургик бўлимларга режа асосида келиб тушган барча беморлар*

Д. органлар ва биологик субстратларнинг донорлари*

109. Инсоннинг қайси хужайрали ОИВ- инфекциясига кўпроқ сезгир:

А.Т-хелперлар*

Б. эндотелиоцитлар

В. макрофагал-моноцитар система хужайралари*

Г. гепатоцитлар

Д. эпителий хужайралар

110. Безгак турлари:

А. тропик *

Б. уч кунлик *

В. овале –безгаги *

Г. ун кунлик

Д. беш кунлик

111. Безгакни юқтириб олиш мумкин:

А. безгак билан зарарланган одам билан мулоқотда бўлганда

Б. чивин чаққанда*

В. инфекция билан зарарланган қон қуйилганда*

Г. қўзғатувчининг онадан хомилага ўтиши *

Д. безгак билан зарарланган ҳайвон билан мулоқотда бўлганда

112. «Юқиш механизми» тўғрисидаги тушунчага биноан касаллик юқиши мумкин:

А. одамдан одамга*

Б. ҳайвондан одамга

В. ҳайвондан ҳайвонга*

Г. одамдан ҳайвонга

Д. қушлардан ҳайвонларга

113. Озиқ - овқат орқали юқишга асосий сабаб:

А. озиқ - овқат маҳсулотларига қўзғатувчининг доимий равишда тушиш эҳтимоллиги*

Б. қўзғатувчининг ташқи муҳитга ўта чидамлилиги

В. қўзғатувчининг озиқ - овқат маҳсулотларида кўпайиш хусусияти*

Г. қўзғатувчининг кўпайиш тезлиги

Д. қўзғатувчининг сувда кўпайиш хусусияти

114. Эпидемик жараённи ўз-ўзини бошқариш назариясининг асосий моҳияти:

А. қўзғатувчи ва хўжайин популяциясининг генотипик ва фенотипик гетерогенлиги*

Б. хўжайин организмида қўзғатувчи жойлашган жойининг юқиш механизмига мослиги

В. табиий ва ижтимоий шароитларнинг бошқарувчилик роли*

Г. табиий танланишнинг турли хил таъсири

Д. ҳамма жавоблар

115. Эпидемик жараённи ўз-ўзини бошқариш назариясининг асосий мазмуни:

А. эпидемик жараён 3 звеносининг мавжудлиги ва узлуксизлиги

Б. эпидемик жараён ривожланишининг босқичма – босқичлиги*

В. табиий танланишнинг турли хил таъсири

Г. хўжайин ва қўзғатувчи популяциясининг бир бирига боғлиқ ҳолда ўзгариш хусусияти*

Д. касаллик манбаи

116. Одам популяцияси касаллик қўзғатувчиларига нисбатан гетероген:

А. ёши бўйича

Б. касалликка мойиллиги бўйича*

В. жинси бўйичи

Г. иммунитетни ишлаб чиқиш ва сақлаш хусусияти бўйича*

Д. одамларнинг бўйларига асосан

117. Эпидемик жараён ривожланиши қонуниятларини тасдиқловчи назариялари:

А. юқиш механизми назарияси*

Б. табиий учоқлилик назарияси*

В. паразитар тизимнинг ўз-ўзини бошқариш назарияси*

Г. нозологик шакллар бир-бирига муносиб келиш назарияси

Д. одамнинг экологик касалликлари назарияси

118. МКИда эпидемиологик назоратнинг мақсади:

А. ўлим ҳолатларининг олдини олиш*

Б. хавфли гуруҳлар орасида касалланиш кўрсаткичини камайтириш*

В. аҳолининг айрим гуруҳлари орасида касалланишни олдини олиш

Г. инфекцияни баъзи худудларда батамом тугатиш

Д. касалликни бутун дунёда тугатиш

119. Қўзғатувчини юқтирувчи омиллар:

А. ҳаво, сув*

Б. тупроқ, озиқ-овқат*

В. стерил тиббий асбоблар

Г. ГОСТ талабларига мос келадиган сув

Д. сертификациядан ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари

120. Аҳолини эпидемиологик гуруҳларга ажратишда қўлланиладиган белгилар:

А. резистентлик*

Б. эмланганлик*

В. сезувчанлик

Г. уюшганлик

Д. биологик

121. Эпидемиологик таҳлилнинг турлари:

А. ретроспектив эпидемиологик таҳлил*

Б. оператив эпидемиологик таҳлил*

В. перспектив эпидемиологик таҳлил

Г. графикли эпидемиологик таҳлил

Д. санитария-эпидемиологик таҳлил

122. Шошилинч хабарномада қуйидаги маьлумотлар ўз аксини топиши керак:

А. беморнинг исми-шарифи, ёши,адреси, ташхиси ва биринчи марта касалланган ва тиббий хизматга мурожаат қилган муддати*

Б. беморларнинг иш жойи, лавозими, касалликнинг асосий белгилари, беморнинг аҳволи*

В. ҳудуднинг санитария характеристикаси

Г. ДПМ да аниқланган микроблар сони , касалланиш кўрсаткичи

Д. якуний ташхис

123. Зоонозларда касаллик манбаига қаратилган чора –тадбирлар:

А. ҳайвонларни профилактик эмлаш

Б. гўштни ветеринария санитария экспертизаси

В. ҳайвон маҳсулотларини зарарсизлантириш

Г. табиий учоқларда кемирувчиларни йўқатиш*

Д. касал ҳайвонларни мажбурий сўйиш*




Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет