Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты


Ўқитувчининг касбий билимдонлиги ва қобилияти мезонлари



Pdf көрінісі
бет57/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   164
1-секция

Ўқитувчининг касбий билимдонлиги ва қобилияти мезонлари:
ижтимоий билимдонлик (дарс мобайнида аудитория билан самарали 
ўзаро муомала шаклини ташкил этиш, ѐшлар билан тил топиш ва соғлом 
маънавий муҳитини яратиш);
услубий билимдонлик (барча билимларини, кўрган-кечирганларни 
ѐшларга тушунарли, равон тилда етказиш, муаммоли ўқитиш технологияси ва 
методларидан самарали фойдаланиш);


107 
ихтисослик билимдонлик (ўз фани соҳаси бўйича чуқур ва ҳар 
томонлама мукаммал билимларга эгалик, ўз устида ишлаши, ўқувчининг 
илмга, янгиликларга бўлган қизиқиши, замонавий АКТлари янгиликларидан 
хабардорлиги);
билиш қобилияти (ўз фани соҳасидаги кашфиѐтларни ҳамиша кузатиб 
бориши, муаммоли материални мукаммал билиши, унга қизиқиши, илмий-
тадқиқот ишларини бажариши);
тушунтира олиш қобилияти (муаммоли ўқув материалини ўқувчиларга 
тушунарли қилиб баѐн этиши, уларда мустақил тўғри фикрлашга қизиқиш 
уйғота билиши, зарур ҳолларда ўқув материалини ўзгартира олиши, қийин 
нарсани осон, мураккаб нарсани оддий, ноаник нарсани тушунарли қилиб 
талабаларга етказа олиши);
кузатувчанлик қобилияти (ўқувчи шахсини ва унинг вақтинчалик руҳий 
ҳолатларини тушуна билиш билан боғлик бўлган психологик кузатувчанлик); 
нутқ қобилияти (нутқ ѐрдамида, имо-ишора воситасида ўз фикр ва 
туйғуларини аниқ ва равшан ифодалаши); 
ташкилотчилик қобилияти (ўқувчилар жамоасини уюштириш, муҳим 
вазифаларни ҳал этишга руҳлантириш, ўз ишини ташкил этишда ишни тўғри 
режалаштириши ва уни назорат қилиши, вақтни тўғри тақсимлаши, 
белгиланган муддатда улгуриши); 
обрў орттира олиш қобилияти (ўқувчиларга бевосита эмоционал- 
иродавий таъсир кўрсатиш, ўқитувчининг фанни яхши билиши, 
меҳрибонлиги, назокатлилиги, халол-покизалиги);
тўғри муомала қила олиш қобилияти (самарали ўзаро муносабатлар 
ўрнатиш, педагогик назокатнинг мавжудлиги);
келажакни кўра билиш қобилияти (ўз ҳаракатининг оқибатини кўриши, 
ўқувчининг келгусида қандай одам бўлишини тасаввур қилиши, қандай 
фазилатларни тараққий эттириш лозимлигини олдиндан айтиб бера олиши). 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет