Касса дафтари
Касса: «_____»_________________________2010 йил
Варақ
Жужжат раками
|
Кимдан олинган ёки кимга берилган
|
Ўзаро богланган Ҳисобварақлар раками
|
Кирим
|
Чиқим
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
|
Кун бошига қолдик
|
|
|
|
|
- чек билан банкдан
|
|
|
|
|
Иш хдки
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бир кунда жами
|
|
Кассир________________(имзо) сони
Касса дафтаридаги кайдларни текширдим ва _________________________
(ёзувда)
__________________кирим ва_____________чиқим хужжатларини олдим
Бухгалтер __________________________(имзо)
Корхонада фақат битта касса дафтари юритилади. У рақамланган, шнурланган ёки мастика мухр билан мухрланган бўлиши керак. Касса дафтарида ракамланган бетлар сони кўрсатилиб, корхона раҳбари ва бош бухгал имзоси билан тасдиқлаб қуйилади. Касса дафтаридаги кайдлар кора когоз орка нусхада қилинади. Хар куни иш охирида кассир бир кунда қилинган муомалалар ҳисоблаб чиқаради, кейинги кунга кассада колган пул миқдорини ва тўлов кайдномаси бўйича чиқимга ҳисобдан чиқарилмаган суммани чиқаради. Иккинчи қирқма (кассирнинг ҳисоботи - бир кунда касса дафтарида қилинган кайдларнинг нусхаси(кирим ва чиқим хужжатлари билан бирга бухгалтерияга топширилади ва бу ҳақда касса дафтарига кайд этилади.
Республикамиз миллий валюта кадрини оширишда накд пул муомалалари катта аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳам кейинги пайтларда накд пул муомалаларини тартибга солиш бўйича кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Пул муомаласини такомиллаштириш, накд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш, банкдан муомалани қисқартириш ва солиқ тўлашдан буйин товлашнинг олдини олиш мақсадида 2002 йил 3 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Пул маблгагларини банкдан ташкари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарор қабул килинди. Ушбу Қарорнинг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасп Давлат Солиқ кумитаси ва Марказий банки зиммасига алоҳида йирик миқдордаги пул маблағлари муомаласи, шу жумладан, накд пул берилиши бўйича ахборотларни электрон айрбошлаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш вазифаси юклатилган. Бундан ташкари, ушбу Қарорнинг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон Респубикаси Марказий банки зиммасига 1 банклари билан биргаликда 2002 йил 1 октябригача кредит пластик карточкаларпп муомалага чиқариш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. Тижорат банклари зиммасига чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда товарлар ва хизматларга ҳақ тўлаш сифатида пластик дебет карточкалари қабул қилинишини таъминловчи терминалллр I гини кенгайтириш вазифаси юклатилган. Накд пул муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги ушбу Қарор корхона, ташкилот ва муассасаларда касса муомалаларини юритиш талайгина янгиликларни келтириб чиқаради. Масалан, иш ҳақи, мукофот, хизмат сифатида харажатлари учун пул маблағлари берилишининг электрон карточка тизимига утилишини муомалаларида хужжатлар окимининг камайишига олиб келади. Хусусан, пул маблағларини берилишида касса чиқим ордерлари расмийлаш-тирилмасдан, балки ягона хужжат кайдномасининг тулдирилиши касса муомалалари ишини енгиллаштиради.
Касса муомалалари бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ҳисобварақларда акс эттирлди 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» 5020-«Хорижий валютадаги пул маблағлари»
5000-«Кассадаги пул маблағлари»ни ҳисобга олувчи
ҳисобварақлар корреспонденцияси
№
|
Хўжалик муомалаларининг
мазмуни
|
ҳисобварарқлар корреспонденцияси
|
Ёзувларни асдиқловчи хужжатлар
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Банкдаги тегишли Ҳисобварақлардан пул маблағларининг кассага келиб тушиши (иш ҳақи, нафақа, мукофотлар)
|
5010
|
5110, 5210
|
Пул чеки паттаси ва кўчирмаси, кассанинг кирим ордери касса китоби
|
2
|
Йўлдаги пул амблағларининг келиб тушиши
|
5010
|
5620
|
Кирим тўғрисидаги тасдиқнома
|
3
|
Маҳсулот иш ва хизматларнинг нақд пулга сотилиши
|
5010
|
9010-9030
|
Сотиш ведомости ва кассанинг кирим ордери
|
Ҳисобдор шахслар томонидан олинган ва ишлатилмаган ортиқча суммаларнинг қайтарилиши
|
5010
|
4230
|
Бунак Ҳисоботи ва кассанинг кирим ордери
|
Пул маблағларининг кассадан Ҳисоблашишиш Ҳисобварағига қайтарилиши
|
5110
|
5010
|
Топшириш эълони ва банкнинг кўчирмаси
|
Кассадан иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг (ёрдам пуллари, чукофотлар, иштирок этишдан даромадлар)нинг берилиши
|
6710
|
5010
|
Тўлов ведомости ва касса чиқим ордери
|
Бир марталик ёрдам пулининг кассадан туланиши
|
9430
|
5010
|
Касса чиқим ордери, раҳбарнинг буйруги ва ариза
|
Журиал-ордер шакли бўйича ҳисобга олишда касса бўйича муомалалар 1-журналларда (5000-«Касса »ҳисобварағининг кредит оборотлари) ва журнал-ордерга кирувчи 1-қайдномада (5000-«Касса» хисобварағининг дебет оборотлари) акс эттирилади. Айтиб ўтилган регистрларга қилинадиган кайдлар кассирнинг текширилган ва ишлов берилган Ҳисоботлари асосида хар куни олиб борилади. Касса муомалаларини олиб бориш тартибида инвентаризация қилиш кўзда тутилган. Бунда кассадаги пул бирма-бир саналади ва кассадаги бошқа бойликлар текширилади. Касса инвентаризацияси инвертизацияни ташкил этиш ва ўтказиш» номли 19-сон БХМСга биноан ҳар ойда тўланади.
Инвестаризация натижалари инв .15-шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилади кассадаги накд пулнинг амалдаги қолдиги ҳисобга олиш маълумотлари билан таққосланади, бу эса пул маблағлари камомадини ёки ортиқчалигини аниқлашга имкон беради. Далолатнома касса тафтиш қилинган куни расмийлаштирилиши ва комиссия аъзо-лари томонидан имзоланиши лозим. Далолатнома икки нусхада тузилади: бир нусхаси . инвентарзация комиссияси папкасида крлади, иккинчиси корхона бухгалтериясида сақланади.
Агар камомад ёки ортиқчалик мавжудлиги аниқланса, комиссия кассирдан ёзма тушунтириш талаб қилиши лозим.
Инвентаризация натижалари ўз вақтида бухгалтерия ҳисобварақларида акс эттирилади:
* ортиқча пуллар чиққанда, ушбу сумма кассага қайтадан кирим қилинади:
Д-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»
К-т 9390-«Бошқа муомалавий даромадлар»
камомад аниқланганида:
Д-т 4730-«Моддий зарарни коплаш юзасидан ходимларнинг қарзи»
К-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»
камомад суммасини кассир бевосита кассага тулаганида:
Д-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»
К-т 4730-«Моддий зарарни қоплаш юзасидан ходимларнинг қарзи».
камомад суммаси кассирнинг иш ҳақидан ушлаб колинганида:
Д-т 6710-«Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашишишлар»
К-т 4730-«Моддий зарарни коплаш юзасидан ходимларнинг қарзи».
3. Ҳисоб-китоб счёти бўйича муомалалар ҳисоби
Корхоналар бошқа юридик шахслар, давлат назорат органлари ва бошқа ташкилотлар баъзан бўладиган ҳисоб-китобларини асосан накд пулсиз ҳисоб-китоблар куринишида амалга
оширади. Маблағларни бир хисоб ракамидан иккинчи ҳисоб-ракамига накд пул иштирокисиз, пул ўтказиш йули билан амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар накд пулсиз ҳисоб-китоблар дейилади.
Ўзбекистон Республикаси худудида накд пулсиз ҳисоб-китоблар 1995 йил 4 сентябр- даги “Ўзбекистон Республикасида накд пулсиз ҳисоб-китобларни олиб бориш тўғрисида”ги 60-йўриқномага асосан олиб борилади.
Накд пулсиз ҳисоб-китоблар қуйидаги асосий тамойилларга асосланади:
-
корхона, ташкилотлар ўз пул маблағларини (ўз маблағлари ва қарз маблағлари банкда саклашлари лозим;
-
барча накд пулсиз ҳисоб-китоблар банк орқали утиши керак
-
хўжалик органлари ҳисоб-китоблар шаклларини эркин танлашлари ва уни шартнома орқали мустахкамлаб куйишлари мумкин;
-
хўжалик органларининг ҳисоб-китоблар бўйича шартномавий муносабатларига банк аралашмаслиги керак
-
товарлар ва хизматлар учун тўловлар тўловчининг розилиги билан амалга
оширилади;
-
тўловлар хўжалик органларининг ҳисобракамидаги маблағлари ҳисобидан,
банк кредити ҳисобидан амалга ошириши мумкин;
тўлов қоидаси мол етказиб берувчи ва мол сотиб олувчи томонидан мол бериш етказиб тўғрисидаги шартнома асосида келишиб олинади;
- мол етказиб берувчининг ҳисобрақамига пул маблағларини ўтказиш мазкур
маблағларнинг мол сотиб олувчининг ҳисобракамидан учирилганидан кейин амалга
оширилади.
Банк муассасасида ҳисоб-китоб счётини очиш учун корхона қуйидагиларни тақдим қилиши лозим:
-
Ҳисобварақни очиш ҳақида ариза (0401025-шакл); уни корхона раҳбари имзолаши
шарт;
-
корхонанинг давлат руйхатидан ўтказилганлиги ҳақида хужжат;
-
корхонанинг нотариус тасдиқдаган устави нусхаси;
имзолар намуналари ва мухр нусхаси туширилган, нотариус тасдикдаган варақча (0401026-шакл);
корхонани тузиш ҳақидаги таъсис шартнома (муассиснинг Қарори, таъсисчилар умумий йигилишининг Қарори) нусхаси;
- солиқ органида руйхатдан ўтганлиги ва идентификациялашган солиқ тўловчи
номери берилганлиги тўғрисида нотариусда тасдиқланган гувохнома кўчирмаси ёки шахс
солиқ тўловчи субъект эмаслиги тўғрисида маълумот.
Корхонанинг ҳисобварағида олинган материаллар, асосий воситалар учун мол юборувчига туланмалари, бюджетдан, ижтимоий сугуртадан бўлган қарзни тўлаш, иш ҳақи бериш учун кассага олинган пул ва бошқа заруриятлар учун туланган пул маблағлари акс эттирилади. Одатда, банк томонидан хар кандай пул утказиб бериш ёки накд пул корхона ёки ҳисобварақдш тасарруф этувчининг буйруги ёки у билан келишилган амалга оширилади. Лекин банк қуйидаги холларда корхона розилигини олмай ташкилотларнинг хужжатлари бўйича унинг ҳисоб-китоб счётидан пулни мажбурий у беради: молия ва солиқ органларининг буйруги бўйича туланмаган солиқ ва йип шунингдек улар бўйича жарима ва бокимандалар суммасини; кондирилган дат суммасини - ижро вараклари, хўжалик судининг буйруги бўйича; кредитдан фойдал лиги учун фоиз суммасини; банк томонидан кўрсатилган хизматлар суммасини.
Ҳисоб-китоб счёти бўйича барча муомалалар ҳисоб-китоб счётининг эгаси розилиги билан белгиланган шаклдаги тўлов (банк) хужжатлари асосида амалга оширилади.
Тўлов шакллари деганда, одатда, ҳуқуқий меъёрларда кўзда тутилган, кредитор ҳиобигас маблағларни ўтказиш усули, ҳисоб-китоб хужжати тури ва хужжатлар айланиши тартиби билан фаркланувчи накд пулсиз тўловлар шартлари кўзда тутилади.
(0401002) тузилади, битта банк муассасаси хизмат кўрсатадиган учта ва ундан ортик олувчига ўтказилганда эса банкларда йиғма тўлов топшириқномалари (0401003) тузилади. Маблаг тўловчи ва олувчига битта банк муассасаси томонидан хизмат кўрсати-ладиган Ҳисоб-китоблари топшириқнома асосида уч нусхада тақдим этилади. Биринчи нусха тўловчи банкида мемориал ордер булиб хизмат қилади, иккинчи нусха бир шахардаги ўтказишларда унинг Ҳисобварағидан ёзиш чоғида олувчига юборилади, учинчи нусхаси тўловчига берилиб, топшириқнома қабул қилинганлиги тўғрисида тилхат ва банк муассасаси штампи билан берилади. Агар маблаг тўловчи ва олувчига бир шахарда жойлашган турли банк муассасалари хизмат кўрсатаётган бўлса, топшириқнома турт нусхада тақдим этилади, уларнинг биринчисидан мемориал ордер сифатида фойдаланилади, иккинчи ва учинчи нусхалари тўловдан сунг маблаг олувчининг банкига юборилади, бунда иккинчи нусха ордер булиб хизмат қилади ва банкда крлади, учинчи нусха олувчи ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади, туртинчи нусха тўловчига тилхат ва банк штампи билан бирга кайтарилади. Ижро учун қабул қилинган топшириқномалар суммалари топшириқномаларда курса-тилган тўловчилар ҳисобварағидан учирилади. Акцептланган топшириқнома тўловга фақат тўлов сумм ада қабул қилиниши мумкин. Акцептланган топшириқномаларни қабул килганда банк топшириқноманинг орка томонида уларни тўлаш учун қабул килган корхонанинг қабул қилиш санаси кўрсатилган штампи бўлишини назорат қилиши керак ҳисоб-китобни банк томонидан акцептланган топшириқнома билан амалга оширмокчи бўлган тўловчи унга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига акцепт учун топшириқномани (0401002) уч нусхада тақдим этади. Дастлабки икки нусхага имзо чеқилиши ва мухр изи туширилиши шарт.
Топшириқномани бажариш мумкинлиги ва у тўғри расмийлаштирилгани текширил-ганидан сунг унинг суммаси банк муассасаси томонидан топшириқнома тақдим этган тўловчининг ҳисобварағидан учирилади ва «Акцептланган тўлов топширщномалари ва банклар-нинг уисоб-китоб чеклари» ҳисобварағида депонентланади. Топшириқноманинг биринчи нусхаси банк муассасаси мухри изи билан тасдикланади ва тўловчининг ишончли вакилига берйладй, бу вакилнинг имзосидан намуна топшириқнома иккинчи нусхасида келтирилади. Зарурат тугилганда банк ишончли вакил шахсини тасдиклайдиган хужжатларни топширади. Утказма юборувчидан қабул қилинган акцептланган топшириқномаларни алока корхоналари ва транспорт ташкилотлари уларга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига тўлов топшириқ- __ номаларининг бланклардаги реестрида (0401007) топширади.
Акцептланган топшириқнома унинг акцепт кунидан бошлаб бир ой давомида тўлаш учун тақдим этилмаганда ушбу топшириқнома суммаси «Акцептланмаган тўлов топшириқномалари ва банкларнинг ҳисоб-китоб чеклари» ҳисобварағидан «Бошқа дебиторлар ва кредиторлар» баланс ҳисобварағига ўтказилади ва кейин даъво муддати тугаганидан сўнг республика бюджетининг даромадига ўтказилади.
Тўлов топшириқдомаси бўйича пул утказиб берилганида қуйидаги ёзувлар қилинади:
Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» -»-
Д-т 6520-«Давлат максадли фондларига тўловлар»
Д-т 6990-«Бошқа мажбуриятлар»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти». !-!-
Тўловларнинг тўлов талабнома-топшириқномалари шаклида мол етказиб берувчи маҳсулотни юклаб жунатгандан сунг тўлов талабномасини ёзиб, унга хизмат кўрсатадиган-
банкка топширади.
Тўлов талабнома-топшириқномаси мол етказиб берувчининг харидорга банкни четлаб утиб, унга юборилган тўлов ва юклаб жунатиш хужжатлари асосида, шартнома бўйича етказиб берилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қийматини тўлаш тўғрисидаги талабини ифодалайди. Тўловчи олинган тўлов талабнома-топшириқдомасини улаш имкониятини белгилаб, уни хизмат кўрсатувчи банк муассасасига топширади.Тўлов талабнома-топшириқномаларини мол гказиб берувчи 0401040 — сон бланкда ёзади ва шартномада кўзда тутилган юклаб жўнатиш амда бошқа хужжатлар билан бирга 3 нусхада бевосита харидорга юборилади.
Биринчи нусха белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, мол етказиб берувчининг имзолари ва мухр изи куйилган бўлиши керак. Тўлов талабнома-топшириқномаси тўловчи
ҳисобварағида маблағ бўлганида қабул қилинади.
Тўлиқ ёки кисман тўлашга рози булинганда тўловчи тўлов талабнома-топшириқномасининг барча нусхаларини ҳисобварақни тасарруф этишга ваколатли шахслар имзолари ва
муҳр изи билан расмийлаштиради ҳамда уларнинг ҳаммасини хизмат кўрсатувчи банкка
топширади, бунда: «
-
биринчи нусха маблағларни тўловчи ҳисобварағидан чиқариш учун асос булиб
хизмат қилади ва муомала якунланганидан сунг банк учун хужжатлар да жойлаштирилади;
-
иккинчи нусха мол етказиб берувчига хизмат кўрсатадиган банкка юборилади;
-
учинчи нусхаси юклаб жунатиш хужжатлари билан бирга жунатиш учун қабул
қилиш ва товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ҳақи тулангани тўғрисида
тилхат сифатида тўловчига кайтарилади.
-
тўловчи банкка акцептланган тўлов талабнома-топшириқномаларини тақдим этиши
шарт бўлган муддатни томонлар шартномада белгилайди ва уни банк назорат килмайди.
Тўлов талабнома-топшириқномаси унга илова қилинган юклаб жунатиш хужжатлари тўлашдан бош тортилгани тўғрисидаги хабарнома билан бирга бевосита мол етказиб берувчига кайтариб берилади. Келиб тушган ва туланмаган тўлов хужжатлари ҳисобини тўловчи Ўзбекистон Республикаси конун хужжатларида кўзда тутилган тартибда амалга оширади.
Тўлов талабномаси ҳисоб-китоб хужжати булиб, мол етказиб берувчи юк жўнатувчи ва воситаларни бошқа олувчиларнинг тўловчига муайян суммани банк орқали тўлаш тўғрисидаги талабини ўз ичига олади. Тўлов талабномалари билан ҳисоб-китоб қилиш зарурати Ўзбекистон Республикаси хукумати томонидан, юзага келган молиявий вазиятдан ва вларни таъминлаш заруратидан келиб чиқиб белгиланади. Тўлов талабномалари билан ҳисоб-китоб қилишда воситаларни олувчи унга хизмат кўрсатувчи банкка инкасса учун тўловчиидан муайян суммани банк орқали тўлаш талаб қилинган ҳисоб-китоб хужжатиниим этади. Тўловчиларнинг акцептли ёки акцептсиз талабли ҳисоб-китоблари корхона ўртасида юклаб жунатилган (берилган) товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилганатлар учун, бошқа тўловлар бўйича эса - амалдаги конунлар ёки шартномада кўзда тутилган холларда кулланади, талабномада мазкур тўлов шаклини белгилаган тегишли меъёрий хужжат, шартнома бандига, албатта, хавола қилиниши керак.
Олинган акцепт белгиланган ҳисоб-китобларда талабнома акцепт муддати тугаган куннинг эртасига туланади. Тўловчи унга хизмат кўрсатадиган банк муассасасига мазкур муассасаси талабномани олган кундан сунг 3 кун давомида, талабнома келиб тушган кунини Ҳисобга олмаганда, акцептдан воз кечиши тўғрисида айтиш хуқуқига эгадир. Зарурат туғилганда корхонанинг сўровига биноан банк муассасаси раҳбари талабнома акцепти муддатиини 10 кунга қадар ўзайтириши мумкин. Банк томонидан 10 кун мобайнида розилик (акцепти) олинмаган такдирда бундай талабномалар банк муассасасига кайтарилиб, хужжат акцептланмагани кўрсатилади. Акцептдан воз кечишларни қабул қилиш хукуки берилган мансабдор шахслар доираси банк раҳбари томонидан белгиланади..
Инкасса топшириқномаларига биноан тўловлар ҳисоби корхоналар ҳисобварақ-
ларидаги маблағларни улар розилигисиз ҳисобдан учиришнинг қуйидаги ҳолларида қўлланади: бюджетга тўловлар бўйича , жарималарни ундиришда ва маблағларни хисобдан ўчиришнинг сўзсиз тартиби белгиланган бошқа ҳолларда: ундирувчиларнинг фармонлари бўйича; ижро этиш ва унга тенглаштирилган хужжатлар бўйича. Маблағларниҳисобварақлардан сўзсиз тартибда ҳисобдан учириш ундирувчиларнинг тўлов талабнома-торширикномаси бланкида тақдим этиладиган фармойишлари асосида амалга оширилади.
Режали тўловлар тартибидаги ҳисоб-китоблар шакли корхоналар ўртасида, яъни
етказиб берувчи ва харидор ўртасида доимий алоқа мавжуд бўлган холларда қулла-
нилади. ҳисоб-китобнинг бу шакли машинасозлик корхоналарида, кўмир, газ, металл сотиб
олишда, озик-овкат саноати корхоналари билан савдо ташкилотлари ўртасида нон, сут мах-
сулотларини сотиш ва сотиб олишда кулланилади- Унинг хусусияти шундаки, ҳисоб-китоб
ҳар бир жунатилган маҳсулот учун эмас, балки белгиланган муайян муддатда, яъни хар куни
ёки 3-5 кунда бир марта олиб борилади. Ушбу шаклдаги ҳисоб-китобнинг тўғри олиб бори-
лишини банк назорат килиб туради.Ҳисоб-китоб хужжатлари харидор ёки мол етказиб
берувчи томонидан ёзилиши мумкин. Вақти-вақти билан жунатилган маҳсулот ва туланган
пул текшириб турилади, уртадаги фарқ қўшимча маблаг тўлаш ёки маҳсулот жунатиш билан
тартибга солинади.
Режали тўловлар орқали олиб бориладиган ҳисоб-китоблар ҳисоби мол юборувчининг балансида 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» ҳисобварағининг Режали тўловлар ҳисоб-китоби» аналитик ҳисобварағида юритилади.
Маҳсулот сотилганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
К-т 9010-«Маҳсулотни сотишдан олинган даромад».
Сотилган маҳсулотнинг пули келиб тушганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
К-т 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар».
Мижоз (корхона) чек дафтарчаларини унга хизмат кўрсатувчи банк муассасасидан олади. Меҳнатга хақ тўлаш, пенсиялар, касаллик варакаси бўйича нафакалар, мукофотлар, хизмат сафарлари ва хўжалик харажатлари учун накд пулларни банк чеки асосида корхонанинг Ҳисоб-китоб счётидан шу корхона кассасига беради.
Пул чеки корхонанинг ҳисоб-китоб счётидан чекда кўрсатилган накд пул суммасини бериш тўғрисида банкка берган фармойишидан иборат. Чек сиёхда ёки шарикли ручкада тўлдирилади. Унда сумма, чек берилган вақт, олувчининг номи, шунингдек олинган сумма-нинг нима максадда ишлатилиши кўрсатилади.
Достарыңызбен бөлісу: |