216
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ягона солиқ тўловига тортиладиган
ялпи тушум таркибига қуйидагилар киритилади:
1. Нақд пулга ва нақдсиз пулга сотилган маҳсулот, ьоварлар, бажарилган
иш ва кўрсатилган хизматларнинг ҳажми.
2.Асосий фаолиятдан бошқа даромадлар, чунончи:
а) ундирилган ёки қарздор
эътироф этган жарималар, пенялар,
неустойкалар ҳамда хўжалик шартномаларининг шартларини бузганлик учун
бошқа жазо турлари;
б) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллар даромадлари;
в) рента даромади, автотранспорт корхонаси ҳузуридаги ошхоналардан
тушумлар, бошқа хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан тушумлар;
г) асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни сотишдан даромадлар;
д) кредиторлик ва депонентлик қарзини қонун билан белгиланган
тартибда ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар;
е) товар-моддий бойликларини қўшимча баҳолаш;
ж) текин молиявий ёрдам, шу жумладан, текинга олинган мол-мулк;
з) қисқа муддатли ижарадан даромадлар;
и) илгари чиқариб ташланган харажатларни қоплаш тариқасида олинган
даромадлардан ташқари бошқа операцион даромадлар;
3.Молиявий фаолиятдан даромадлар, чунончи:
а) олинган роялти ва капитал трансферти;
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқарида бошқа хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятида улушли
иштирок этишдан олинган
даромадлар, акциялар бўйича дивидендлар ҳамда облигациялар ва бошқа
қимматли қоғозлар бўйича даромадлар;
в) мол-мулкни узоқ муддатли ижара (лизинг)га беришдан даромад
(маржа);
г) чет эл валютасидаги операциялар бўйича курсдаги фарқдан
даромадлар (мусбат ва манфий курс фарқлари ўртасидаги сальдо),
бунда
манфий курс фарқи суммаси мусбат курс фарқи суммасидан ошиб кетган
ҳолда ошиб кетиш суммаси ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаётганда
солиқ солинадиган базани камайтирмайди;
д) қимматли қоғозлар, шуъба корхоналар ва ҳоказоларга қўйилган
маблағларни қайта баҳолашларни ўтказишдан даромадлар;
е) молиявий фаолиятдан бошқа даромадлар;
4.Фавқулодда даромадлар.
Солиқ солинадиган ялпи тушум ҳисоблаб чиқилаётганда қуйидагилар
ялпи тушумдан чиқариб ташланади:
а) ихтёрий равишда ўз аризасига кўра қўшилган
қиймат солиғи
тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғи суммаси;
б) давлат субсидиялари суммаси;
в) давлат облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бўйича
даромадлар;
г) тўлов манбаида солиқ тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар
(маълумотнома) мавжудлигида дивидендлар ва фоизлар.
217
Ягона солиқ тўлови ҳар чоракда ўсиб борувчи якун билан ҳисоб-
китобни топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.
Ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» счётида юритилади. Белгиланган
тартибда ҳисоблаб чиқилган ягона солиқ тўлови бухгалтерия ҳисобида
қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:
Дебет 9820 «Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича
харажатлар»
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Қишлоқ хўжалик корхоналарини бюджетга ягона солиқ тўлови бўйича
қарзларининг тўланишига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Кредит
5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Достарыңызбен бөлісу: