274
19-БОБ
. АВТОТРАНСПОРТ
КОРХОНАЛАРИДА
ИШЛАБ
ЧИҚАРИШ
ЗАХИРАЛАРИНИНГ
ҲИСОБИ
19.1. Автотранспорт
корхоналарида
ишлаб
чиқариш
захиралари
ҳисобини
ташкил
қилиш
асослари
Автотранспорт
корхоналарида
ишлаб
чиқариш
заҳираларига
қуйидагилар киради:
•
ёқилғи
- бензин, солярка, суюлтирилган газ, сиқилган табиий газ;
•
ёғлаш
материаллари
- афтол, солидол, литол ва бошқалар;
•
эҳтиёт
қисмлар ва агрегатлар – двигатель, аккумулятор, автошина,
рессорлар, поршин, гильза ва бошқалар;
•
хўжалик инвентарлари
– турли ўлчамли калитлар, домкратлар,
махсус кийим-кечаклар, халатлар, пайафзал ва бошқалар;
•
бошқа
материаллар
– темир-терсаклар, симлар, бўёқлар, дока, бўз ва
бошқа хилма-хил материаллар.
Автотранспорт корхоналарида ишлаб чиқариш захиралари ҳисобини
тўғри ва ўз вақтида юритишнинг муҳим шартларидан бири бўлиб омбор
хўжалиги, устахона (цех), гараж, автомобилларга ёқилғи қўйиш шаҳобчаси
(АЁҚШ) ва бошқа ёрдамчи бўлинмалар
ишини рационал ташкил қилиш
ҳисобланади.
Автотранспорт корхоналарининг омбор хўжалиги деганда эҳтиёт
қисмлар ва агрегатлар, хўжалик инвентарлари ҳамда бошқа материалларнинг
сақлаш жойлари тушунилади.
Устахона
(цех
)лар – бу АТВларни таъмирлаш, уларга турли
агрегатларни ясаш ва ўрнатишга ихтисослашган ёрдамчи бўлимлар.
Гараж
– бу АТВларнинг туриши ва сақланиши учун мўлжалланган жой
ёки қурилмалар. Автотранспорт корхонада гаражлар очиқ, ярим очиқ (айвон)
ҳамда ёпиқ кўринишли бўлиши мумкин. Ҳар бир гараж ўзининг тартиб
рақамига эга бўлади, чунончи, уларнинг пештахтасига АТВнинг давлат
белгиси рақами ёзиб қўйилади.
АЁҚШ деганда автотранспорт корхонаси территориясида алоҳида
ажратилган ер майдонида жойлашган ҳамда махсус қурилмалар (ер
ости ва
ер устидаги цистерналар, ёқилғи қуювчи автоматлар ва бошқалар) билан
жиҳозланган ёрдамчи хўжалик тушунилади. Бу хўжалик белгиланган барча
тегишли хавфсизликлар, чунончи, инсон ҳаёти хавфсизлиги, АТВларнинг
техник хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим. АЁҚШларга
ўрнатилган цистерналар ва бочкаларнинг ҳажмлари,
уларга кетадиган
ёқилғининг сиғимлари индивидуал тарзда махсус шкала (жадвал) билан
белгиланади. Ушбу шкала (жадвал) корхона раҳбари томонидан
тасдиқланган бўлиши лозим. Цистерналар ва бочкаларнинг сиғимига доир
маълумотлар уларга очилган инвентар карточкаларда кўрсатилади.
Автотранспорт корхоналари раҳбарлари ишлаб чиқариш заҳиралари
сақланадиган ва ишлатиладиган барча хўжаликлар бўйича қатъий моддий
275
жавобгарликни ўрнатишлари, чунончи, омбор мудирлари, устахона (цех)
бошлиқлари, АЁҚШ мудири ва бошқалар
билан моддий жавобгарлик
тўғрисида шартномалар тузиши лозим.
Автотранспорт корхоналарида ишлаб чиқариш захираларининг соний ва
суммавий ҳисоби юритилади. Чунончи, ишлаб чиқариш заҳираларининг
сақлаш жойларида (омбор, устахона, цех, АЁҚШ ) уларнинг соний ҳисоби
олиб борилади. Бунинг учун турли ҳисоб регистрлари (карточкалар,
журналлар, қайдномалар)нинг намунавий шаклларидан фойдаланилади.
Автотранспорт корхоналарининг бухгалтерияси барча ишлаб чиқариш
захираларининг синтетик ва аналитик ҳисобини юритади.
Республикамизнинг 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар
молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни
қўлаш бўйича йўриқнома»га мувофиқ автотранспорт
корхоналарида ишлаб
чиқариш заҳираларининг синтетик ҳисоби 1000 «Материалларни ҳисобга
олувчи счётлар» тизимида очиладиган алоҳида счётларда олиб борилади.
Бундай счётлар бўлиб, чунончи, 1020 «Сотиб олинган ярим тайёр
маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар», 1030 «Ёқилғи», 1040 «Эҳтиёт қисмлар»,
1080 «Инвентар ва хўжалик буюмлари» 1090 «Бошқа материаллар» счётлари
ҳисобланади. Ушбу доимий актив счётларнинг дебетида тегишли номдаги
ишлаб чиқариш заҳираларининг давр боши ва охиридаги қолдиғи ҳамда
уларнинг турли манбалардан келиб тушиши эвазига кўпайиши акс
эттирилади. Бу счётларнинг кредитида ишлаб чиқариш заҳираларининг
ишлатилиши ва бошқа чиқимлари кўрсатилади.
Республикамизнинг 4-сон БҲМС «Товар-моддий заҳиралар»га мувофиқ
автотранспорт корхоналарининг барча турдаги ишлаб чиқариш заҳиралари
юқорида номлари келтирилган счётларда уларнинг таннархи бўйича ҳисобга
олинади. Ушбу БҲМСга асосан ишлаб чиқариш заҳираларининг таннархи
уларнинг сотиб олиш баҳоларидаги қийматини ҳамда сотиб олиш ва ташиб
келтиришга доир барча қўшимча харажатларни олади.
Сотиб олишда таъминотчиларга тўланган ҚҚС суммасини ишлаб
чиқариш захираларининг таннархига киритилиши ёки киритилмаслиги
автотранспорт корхоналари ишлаётган солиқ режимига боғлиқ. Чунончи,
умумдавлат солиқларини тўловчи автотранспорт корхоналарида ишлаб
чиқариш захираларини сотиб олишда таъминотчиларга тўланган ҚҚС
суммаси уларнинг таннархига киритилмайди, балки бюджет билан ҳисоб-
китобларда камайтиришга олиб борилади. Бундан фақатгина шаҳар йўловчи
транспорти хизматларига сарфланган ишлаб чиқариш захираларига тўғри
келувчи ҚҚС суммаси истиснодир. Бу турдаги
автотранспорт хизматларига
сарфланган ёқилғи, мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа
материалларга тўғри келувчи ҚҚС суммаси бюджет билн ҳисоб-китобларда
камайтиришга олиб борилмайди, аксинча уларга тўғри келувчи ҚҚС суммаси
ишлаб чиқариш заҳиралари таннархига ҳамда мос равишда кўрсатилган
хизматлар таннархига киритилади.
Ягона солиқ тўлови режимида фаолият юритувчи автотранспорт
корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларини сотиб олишда таъминотчиларга
276
тўланган ҚҚС суммаси тўлиғича ишлаб чиқариш заҳиралари таннархига
киритилади.
Ишлаб чиқариш захиралари ҳисобини
юритишда улар қийматини
ҳисобдан чиқаришнинг танлаб олинган усули муҳим роль ўйнайди. Чунончи,
ФИФО (биринчи тушум – биринчи чиқим) усулда ишлаб чиқариш
заҳиралари қандай қийматда кирим бўлган бўлса, ўша қийматда келиб
тушиш кетма-кетлиги бўйича ҳисобдан чиқариб борилади. Агар
автотранспорт корхонасида АВЭКО усул танлаб олинган бўлса, у ҳолда
ишлаб чиқариш заҳираларининг ҳисобдан чиқарилишида дастлаб уларнинг
ўртача қиймати (таннархи) топиб олинади ва ўша қиймат (таннарх) бўйича
улар ҳисобдан чиқарилади.
Автотранспорт корхоналарида бошқа корхоналар сингари ишлаб
чиқариш заҳираларининг ҳисобдан чиқарилишида ЛИФО усулни қўллаш
республикамизнинг 4-сон БҲМС «Товар-моддий заҳиралар»га
мувофиқ
таъқиқланган.
Автотранспорт корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларининг аналитик
ҳисоби моддий жавобгар шахслар, ушбу бойликларнинг тасдиқланган
номенклатуралари, уларнинг кирим қийматлари (баҳолари) бўйича
юритилади.
Достарыңызбен бөлісу: