Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му



Pdf көрінісі
бет43/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

ЎЗБЕК ТОМОША САНЪАТИ ТУРЛАРИ 
Чўлиева Дилноза Юсупбой қизи, 
Ходжиматова Хурматой Манноп қизи –
ЎзДСМИ “Театр санъати” мутахассислиги 
 1-курс магистранлари. 
 
Аннотация: ушбу мақолада ўзбек халқининг қадимдан маълум бўлиб, 
ҳозирга қадар ривожланиб, такомиллашиб келаѐтган томоша санъати турлари 
ҳамда унинг драматургияси хақида сўз юритилади. 
Калит сўзлар: санъат, томоша, драматургия, қўғирчоқ, ниқоб, 
мазхарабоз. 
Ҳар бир халқнинг ўзига хос яшаш тарзи, урф-одатлари, такрорланмас 
анъана ва удумлари бўлади. Мана шу анъаналарга сайқал бериш, бойитиш, 
ривожлантриш учун хизмат қиладиган воситалардан бири – санъат 
турларидир. Санъат турлари орасида энг қадимийларидан бири театр бўлса, 
ўзбек театрнинг бешиги – анъанавий томоша турлари ҳисобланади. Ўзбек 
халқининг мусиқа, сўз санъати, ҳофизлик, кўча томошалари, қўғирчоқбозлик, 
мазхарабозлик, фольклор санъати турлари анъанавий театрнинг илк 
шаклланиш босқичларидандир. Уларнинг қадимийлигини олимлар илмий 
изланишлар ва археологик манбалар далиллайди. Заминимизда яшаган 
халқлар юксак маданият эгалари бўлганлигини, улар санъаткорларни 
ниҳоятда эъзозланганлигини биз тасвирий санъат намуналари, мусиқа чолғу 
асбоблари, осори-атиқалар, адабиѐтларда сақланган бадиий мерослар орқали 


194 
билишимиз мумкин. Анъанавий томоша санъати туринининг моҳиятини эса 
унинг ѐзма асоси бўлган драматургияси намоѐн қилади. 
Драматургия деганда, биз фақат муаллифи маълум бўлган ѐзма 
пьесаларнигина тушуниб келганмиз. Холбуки, Ўзбекистонда шаҳар 
маданияти билан боғлиқ ҳолда тўрт минг йилдан буѐн яшаб келаѐтган театр 
мавжуд бўлиб, ўзига хос драматургияга таяниб фаолият кўрсатган. Ўзбек 
театршунослигида у анъанавий театр деб аталади.[1] 
Анъанавий театр томошалари асосан кулгу-ҳажвияга асосланган бўлиб, 
у оғзаки шаклдаги драматургия амалда бўлганки, шунинг учун кулгили 
воқеаларни акс эттирувчи томоша санъати драматургиясининг ҳажми турли 
комедиялар ўзига хос шаклга эга. Дастлаб, анъанавий халқ театри ѐзма 
драматургияга асосланмаган бўлса ҳам, ижодкорлар ўтмиш ва ўз 
замонасидаги халқ ҳаѐти, айрим амалдор шахсларнинг хулқий нуқсонларини, 
товламачиликларини фош қилиш, умуман олганда, жамият муаммоларини
ижтимоий ҳаѐтдаги адолатсизликни ѐритишга ҳаракат қилганликлари 
натижада оғзаки драматургия шаклланган. Кейинчалик бу ҳаракатлар ѐзма 
драматургиянинг вужудга келишига сабаб бўлган. Ёзма драматургиянинг энг 
муҳим жиҳати шундаки, унинг томошалари негизида ўша давр 
кишиларининг нуқтаи-назаридаги идеал ҳаѐт, маданий-эстетик турмуш 
тарзи, ѐмон хулқли кишилар устидан қозониладиган шонли ғалаба истаги 
ѐтган.
Оғзаки 
драматургия 
асосида 
саҳналаштирилган 
томошалар 
ижрочиларини асосан эркаклар ташкил қилган. Ижрочи-актѐрлардан эса 
юксак маҳорат талаб этилганлиги сабабли, улар образлар характерини нутқий 
қочиримлар, ўзига хос ҳаракатлар орқали меъѐрига етказиб ижро қилганлар. 
Улар ўз томошаларини бозорларда, карвонсаройларда, одамлар кўп 
тўпланадиган жойларда кўрсатишган. Бироқ, халқ ичида иллатлари фош 
қилинаѐтган амалдорларнинг, юқори мансаб эгаларининг тазйиқига учраган 
актѐрлар тез-тез бошқа жойларга кўчиб юришга мажбур бўлишган. 
Юртимизда қадим замонлардан мавжуд бўлган халқнинг севимли томоша 


195 
санъати турларидан яна бири қўғирчоқ театридир. Қўғирчоқ ўйинлари, 
репертуатлари ва унинг ижрочилари ҳақида
Муҳсин Қодировнинг "Қўғирчоқ 
театри" ва "Ўзбек халқ томоша санъати" номли китобларида қимматли 
маълумотлар ѐритилган.
Қўғирчоқ театри – театр санъатининг энг қадимги турларидан биридир. 
Театрнинг санъат сифатида қуш ва ҳайвонларга тақлид қилиш, шу билан бирга 
ниқоб асосий восита хизматини бажарган тотемистик ва анимистик 
эътиқодлар, аждодлар руҳига сиғиниш натижаси ўлароқ пайдо бўлгани ва 
шакллангани инобатга олинса, қўғирчоқ театри умуман театр санъатининг 
бешигини тебратган ҳисобланади.[2] Осиѐ ҳалқлари, жумладан, ўзбек 
қўғирчоқ театри томошалари фақатгина болаларнинг эмас, балки ҳамманинг 
эстетик завқини оширишга, юксак тафаккур эгаларининг етишишига хизмат 
қилган. Қўғирчоқ театрининг “Чодир жамол”, “Чодир ҳаѐл, “Фонус ҳаѐл” каби 
турлари мавжуд бўлиб, шулардан “Чодир жамол” тури халқ орасида машҳур 
бўлган. Унинг томошасидаги воқеалар асосан бош қаҳрамонлар Качал полвон 
ва Бичихон иштирокида содир бўлади. Бундай театр томошалари, одатда,
кечқурунлари кўрсатилгани, шуъла ва шовқиндан фойдаланилгани туфайли 
қора пардалар ичидаги кўғирчокларнинг иплари кўринмай, худди 
қўғирчокларнинг ўзлари ҳаракат қилаѐтгандай табиий манзара ҳосил қилган. 
Ҳар бир моҳир қўғирчоғбоз томоша вақтида иплар ѐрдамида 8-10та 
кўғирчоқни ҳаракатга келтира олган. "Қўл қўғирчоқ" театрида бир томошада 
кўпи билан ўн қўғирчоқ иштирок этган бўлса, "Чодир ҳаѐл"нинг ҳар бир 
томошасида элликдан ортиқ кўғирчоқ ўйнатилган. Бу театрларда мусиқа 
бадиий безак сифатида, кўпроқ қаҳрамонлар ҳолатини ифодаловчи восита 
сифатида хизмат қилган. Анъанавий қўғирчоқ театри драматургияси 
ижтимоий фош этувчи ва юмористик хусусиятга эга бўлгани учун 
томошабинларга манзур бўлган. 
Ўзбек халқининг маънавий ҳаѐтида, юқорида кўрсатилган театр 
томошаларидан ташқари, Наврўз, Рамазон ва Қурбон ҳайитларида, "Гул-
сайли", "Ҳосил сайли" каби байрамлари ҳамда сайилларида турли туман 


196 
томоша санъатлари қатори қўғирчоқ ўйини ҳам мавжуд эди. Бу сайил ва 
томошаларда шўх қўшиқ, лапар, яллалар жаранглайди, якка ва оммавий 
рақслар авж олади, энг хурматли ҳофизлар кучли, бетакрор овозлари билан 
баланд пардаларда ашула ва катта ашулалар айтиб, халқни олқишларига 
сазовор бўлар эдилар. Бу анъана ҳозирга қадар давом этиб келмокда. 
Томоша санъати турларининг яна бир кўриниши бу қизиқчилик ва 
мазхарабозликдир. Масхара ѐки муқаллид (тақлид) томошасида актѐрлар 
ниқоб кийиб рол ижро этишган ҳамда ижрочилар масхара номи билан аталган. 
Уларнинг томоша мавзуси – ўтмишда турли мабудларга ѐки ҳайвонларга 
сиғиниши сабабли кулгига қолган кишилар ҳақида бўлган. Айрим ҳудудларда 
эса аза-мотам маросимларида масхара ниқоб тақиб ўлган оила аъзосини эслаб 
худди ўша одамга ўхшаб гапирган. Халқ орасида – "Садр", "Ашшадароз", 
"Масхарабоз" номли томоша ўйинлари кенг тарқалган. Уларнинг ўзига хос 
оғзаки драматургияси, бадиҳагўйлиги, ҳаѐтий воқеаликни ҳажвий ифода 
этиши ва жонли намойиш қилиши ўзга гуруҳлардан ажралиб турган. Халқ 
орасида машҳур бўлган – масхарабозлик ўзининг шаклланиши, ижтимоий 
жараѐни, устоз-шогирд анъаналари, жамоатчилик мавқейи, вазифаси ва 
интилиши бўйича анъанавий қўғирчоқ ўйинларига яқин бўлган. ХХ асрнинг 
йигирманчи йиллар бошиданоқ ўзбек маданияти, томоша санъати ва оғзаки 
ижодиѐти, ѐдгорликларини илмий асосда ўрганиш бошланди. Илм ва 
мушоҳадага лойиқ эмас деб келинган мазхарабозлик ва қизиқчилик, яъни 
театрни тарихида биринчи бўлиб ўрганишга киришилди. Бу ҳурмат, бу 
ғамхўрлик халқ комикларига илҳом ва завқ бахш этти.[3] 
Тадқиқотчилар XIX асрнинг хонлик даврида масхарабоз ва қизиқлар 
санъатининг мазмунига мазмун қўшилиб, сатирик тиғи ўткирлашган, мавзу ва 
жанрлар доираси кенгайиб ранг-баранг бўлганини аниқлади. Масхарабозлар 
ва қизиқчилар репертуарлари бамисоли томошабин олдига катта қилиб 
кўрсатувчи кўзгу қўйилгани сингари хонлик даврининг барча томонларини 
ҳажвий бўѐқларда ҳаққоний акс эттирган. Уларнинг томошалари халқ ва 
давлат байрамлари, турли-туман маросимлар ва тўйлар муносабати билан 


197 
ташкил этиладиган базм ва сайлларда, якка ѐки бир гуруҳ ижрочиларнинг
хоҳиши билан тўпланадиган йиғин ва маъракаларда бўлиб ўтгани асосланди. 
Натижада ўзбек халқи томоша санъати турларини алоҳида ўрганиш бошланди. 
Хулоса шуки, ўзбек томоша санъати турлари асрлар давомида 
шаклланган бўлиб, у оғзаки ва ѐзма драматургияси билан миллий 
профессионал театрга асос бўлди. Унинг ҳаваскорлик даражасидаги
ҳаракатларидан бошлаб, шаклланиб, ривожланиб, камол топган шакли –
анъанавий халқ театри сифатида тан олинди. ХХ аср бошларида юзага келган 
Европа типидаги янги ўзбек профессионал театриннинг юзага келишида 
анъанавий томоша турлари муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилганидир. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет