Об руҳий касалликларнинг этиологияси ва патогенези


Сенсор автоматизм (сенестопатик)



бет7/26
Дата21.06.2016
өлшемі1.93 Mb.
#152122
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26

Сенсор автоматизм (сенестопатик). Махсус мақсадда, ташқи таъсирдан бўлаяпти деб беморлар ўйлайдиган — жисмоний таъсир, васваса деб номланувчи, асосан ички аъзоларда турли-туман нохуш, оғир оғриқлардан иборат ҳолат намоён бўлади. Беморлар уларнинг орқасидан кузатиб юрувчилар махсус равишда уларда босиш, чўзиш, куйдириш, совуқ жинсий қўзғалиш, иштахани бузиш — еб бўлмайдиган нарсаларни едириш, қабзият ёки ич суришини чақириш, заҳар танглик ҳолатини чақириш ҳолларини бажарадилар.

Мотор (ҳаракат, кинетик) автоматизми. Беморда шундай ишонч ҳосил бўладики, у «ташқи куч» таъсирида ҳаракати ва фаолиятининг бошқаришини йўқотиб қўяётганидек туюлади. Улар ташқи таъсир остида, бошқанинг хоҳишига кўра қўллари кўтарилади, каллалари бурилади, чопишга мажбур бўлади ёки баъзида тескарисини, ҳаракатсиз жим туришга ва ҳоказоларга мажбур қилинади деб ишонадилар. Бунга нутқ ҳаракати псевдогаллюцинацияеи, ясалган нутқ акти, «лаб ва тилларнинг буюрилган ҳаракати, мажбурлаб, зўрлаб, эшитарли қилиб сўз ва гапни гапириш (бошида — хаёлан) ҳам киради (Сегла, 189,5, 1914).

Руҳий автоматизмнинг барча турлари тизимлашган кузатиб юриш ва таъсурот васвасалари билан бирга кузатилади.

Руҳий автоматизм синдроми шизофренияда, эпидемик энцефалитда, руҳий тутқаноқда учрайди. Унинг ўткир варианти жарохат, алкогол, томирли ва бошқа психозлар учун хосдир.

Парафрен синдром (парафрения, парафрен васваса, тасаввур васвасаси, фантазиофрения, фантастик-параноид синдром). Тизимлашган таъқиб қилиш ва таъсирот васвасасининг, улуғворлик, руҳий автоматизмнинг барча турлари ва фантастик конфабуляциялар билан қўшилувидан иборатдир. Васваса ғоялари ўта бемаънилиги билан ажралиб туради. Бемор ўзида коинотни бошқариш хокимияти бор деб, ўзини дунёвий қудрати ҳақида, худолариинг худосиман деб, Ерни эгасиман деб ўйлайди, табиат қонунларини ўзгартираман деб ваъда беради, минтақани тагидан ўзгартираман ва ҳоказо дейди. Юқори ва кўтаринки кайфият асосида ўта лоф, муболағалар тўқийди—коинот қўйнида яшовчилар би­лан алоқа ўрнатдим деб ёлғон эсдаликлар айтади, ҳудолар йиғинида иштирокини ва бошқаларни айтади — буни фантастик конфабулятор парафрения дейилади. Парафрен синдром кечиши бўйича ўткир ва сурункали бўлади, бу барча васвасалар шаклланишининг пировард босқичи бўлиб, руҳий фаолиятнинг оғир бузилишларига тўғри келади. Парафрен синдромнинг ривожланиши касалликнинг оғирлашувидан дарак беради. Руҳий касалликлар кечишида (хусусан шизофренияда) сурункали васваса ва галлюцинатор васваса симптомлари кетма-кет бир-бирини алмаштиради: параноял, параноид (галлюцинатор-параноид, Кандинский — Клерамбо), сўнгра парафрен билан алмашинади, бу эса уларнинг патогенетик бирлигидан дарак беради.

Парафрен синдром кўпинча шизофренияда, алкоголлизм, захм, қарилик психозларида учрайди.



ҲAPAKAT БУЗИЛИШИ СИНДРОМЛАРИ

Ҳаракат синдромлари ступор (ҳаракатсизлик) қўзғолиш ёки уларнинг алмашиниши билан намоён бўлади.

Ступор — психомотор фаолиятнинг турли томонларини моторикаси (ҳаракатини), фикрлашни ва нутқнинг тормозланиш шаклидаги руҳий патологии бузилишларидир. Беморлар ступор ҳолатида узоқ вакт ўтирган, ётган ёки турган холда ҳаракатсиз қоладилар. Саволларга жавоб бермайди — мутизм, атрофда бўлаётганларга эътибор бермайди, хеч нарса сўрамайди, овқат емайди, ювинтириш, қийинтириш, овқатлантиришларга қаршилик кўрсатади, тиббий муолажа ишларига ёмон назар билан қарайди.

Аниқ онгли бўлгандаги ступор люцид ёки эффектор, онгни онейроид бузилганидаги ступорга — рецептор сту­пор дейилади.

Руҳий патологик бузилишларга боғлиқ бўлган холда ступорга ва нозологик мансублигига, ступорнинг хосил бўлишига қараб унинг қўйидаги шакллари фарқланади.


  1. Кататоник

  2. Психоген

  3. Депрессив

  4. Галлюцинатор

  5. Алкоголли

  6. Апатик

  7. Эпилептик

  8. Маниакал

Кўпинча кататоник ва психоген ступор учрайди.

Нутқ ҳаракати (психомотор) қўзғолиши руҳий хасталик ҳолати бўлиб, руҳий фаолиятнинг турли томонларини, биринчи навбатда нутқни: фикрлаш, моторика (ҳаракат)нинг тезлашуви ва кучайишидан иборатдир.

Нутқ ҳаракати қўзғалганда беморларнинг нутқи, ҳаракати ва фаолияти тезлашади, мимикаси ва ифодаси жонланади, турли ҳаракатларни бажаради. Беморлар нафақат қаттик гапиради, балки қичқиради, ҳаракатлари бўлинувчан ва тез-тез бўлади, фаолияти ва аҳлоқ одоби бетартиб ва мазмунсиз бўлади. Қўзғолиш кучайган сари — нутқи боғлиқсиз, алоҳида-алоҳида сўзлардан, оддий товушлардан иборат бўлиб қолади; Ҳаракат қўзғолиши импульсив, бетартиб, мазмунсиз бўлади, баъзида улар хайвонларга тақлид қилиб қичқирадилар, акиллайдилар, тўрт оёқлаб юрадилар ва ҳоқазо (регресс белгилари пайдо бўлади).

Психомотор қўзғолиш нисбатан камроқ ҳолларда бир ўзи клиник кўринишни ташкил этади. Одатда у турли руҳий патологик бузилишлар: аффектив, васваса, галлюцинатор, онгнинг хиралашув ҳолатлари, ақлсизлик билан қўшилади. Шунинг учун руҳий мотор қўзғолишнинг тавсифини аниқлаганда қайси бир руҳий патологик ҳолат таркибида пайдо бўлишига қараб ихтисослаштирилади. Шундай қилиб, маниакал қўзғолиш, депрессияларда хосил бўладиган қўзғолиш, кататониқ гебефренли, васвасали, галлюцинатор онгни бузилишларидаги руҳий патологик, истерик қўзғолишлар фарқланади.

Қўзғолиш ва ступор (тормозланиши)нинг навбатлашуви турли-туман руҳий патологик синдромларда ва касалликларда кузатилади. Шундай навбатлашуви ка­татоиик синдромда, маниакал депрессив психозларда, шизофрения хасталикларида кузатилади.

Кататоник синдром (кататония)

Икки қарама-қарши бузилишлардан — кататоник ступор ва кататоник қўзғолишдан иборат. «Кататония» атамаси ва унинг клиник кўриниши Кальбаум (1863, 1874) томонидан тасвирланган.

Кататоник ступор — ҳаракатсизлик ва мутизм (жимлик) билан намоён бўлади. Беморлар ступор ҳолатда ҳаракатсиздирлар, узоқ вақт (соатлар, кунлар) ўтирадилар, ётадилар ёки ҳолатини ўзгартирмасдан турадилар. Саволларга жавоб бермайдилар (мутизм). Кўпинча улар мустақил овқатланмайдилар, уларни кийинтирилаётганда, овқатлантирилаётганда қаршилик кўрсатадилар, тиббий муолажа тадбирларига салбий нуқтаи назардан қарайдилар. Бундай касаллар шифокорнинг мурожаатига юзини қарама-қарши томонга буриб олади, кўзингни кўрай деса қовоғини юмиб олади. Бундай салбий ҳаракат фаол бўлиб, пассив негативизмга қарама-қаршидир. Пассив салбий негативизмда бе­морлар қаршилик кўрсатмасаларда қилгин деган таклифни бажармайдилар. Кататоник ступор кўринишида
3-расм. Люцидли кататонияда «ҳаво ёстиғи» симптоми.
мушак тонусининг ошиши кузатилади. Ступорда беморлар доимо, ҳамиша эмбрионал ҳолатда ётадилар, ёнбошлаган ҳолда, тик турган бўлса, боши эгилган ҳолда, қўллари ёнида бўлади, ўтирган бўлса оёғи буқилган холда ва баъзан беморлар устиларига халат ёки чойшабни ёпиб юзларини очиб ўтирадилар— капишон симптоми (1936). Кўпинча Ҳартум симптоми бўлади — лабларини чуччайтириб, хаво ёстиғида (Дюре симптоми), боши ёстикдан кўтарилган ҳолда соатлаб ва ундан узоқроқ ҳам ётади. Кататоник ступор ундан ташқари каталепсия билан кузатилади. Мум эгилувчанлиги билан, беморга қимирламай ётган ҳолатига қандай ҳолат берсангиз — қўлини кўтариб, оёғини кўтариб, бошини бошқа томонга бурсангиз ўшандай ҳолда узоқ вақт қолади.
4-расм. Баландликдан қўрқиш.
Субступор ҳолат ҳаракат тормозланиши билан кузатилса-да ступор даражасига етиб бормайди.

Кататоник қўзғолиш ступорни алмаштириши мумкин ёки ступорсиз ўзи ривожланиши мумкин. Кататоник қўзғолишда бемор сергап бўлиб кетади, доимо бир хил — стереотип узлуксиз ҳаракат қилади—қилиқлари табиий эмас, маъносиз, кетма-кет эмас, бирдан ёки кўпинча ўхшаш ҳаракат, атрофдагиларнинг ҳаракат ҳолатларини қайтаради, эхопраксия. Қўзғолиш кучайган сари нутқ боғланмаган, беморлар бир сўзни ва сўзлар йиғиндисини қайтараверади—эхопалилалия, нутққа сирпаниш, сирпанчиқ нутқ. Қўзғолишнинг чўққисида беморлар негатив ҳолатга мойил бўладилар, импульсив ҳолатда бўладилар — бирдан чала бошлайдилар, қўлга тушганини синдира бошлайдилар, одамларга хужум қиладилар, кийимларини йирта бошлайдилар, ўзини-ўзи жароҳатлайди, ҳамма нарсага қаршилик кўрсатадилар. Кататоник қўзғалиш турли аффектив қўзғалишлар — экстаз, жаҳл, ғазаб, вақти-вақти билан сукут ва бефарқлик билан кузатилади.

Кататония люцид ва онейронд кататонияларга бўлинади. Люцид кататония онгнинг хиралашувисиз кечади ва негатив ступор ва тормозланиш ва донг қотиш ёки импульсив қўзғолиш билан намоён бўлади. Онейроид кататония ўз ичига онейроид онгнинг бузилишини: кататоник қўзғалиш, хаёлпаришонлик ёки мумга ўхшаш ступорни ўз ичига олади.

Кататоник синдром кўпгина руҳий касалликлардан шизофренияга, экзоген — органик психозларга ва тутқаноққа хосдир.

Геберфреник синдром — ҳаракат ва нутқ қўзғалишлари эса пастлик ва ўзгарувчан аффекти билан қўшилади. Қувонч, масхарабозлик ва ноўрин, кўпинча қўпол, эротик мазмундаги касалларнинг ҳазилларига ҳеч ким атрофда кулмайди. Беморлар аниқлашга ҳаракат қилиб сўроқлайдилар, афтини буриштирадилар, қийшанглайдилар, ўмболоқ ошадилар, сўкинадилар, ўзини аҳмоқона тутиши, хулқ одоби — импульсив антисоциал ишлар билан кузатилади. Ге­берфреник синдром таркибида кататоник симптомлар (кататоник — геберфреник синдром) ҳосил бўлиши мумкин, камроқ ҳолда — муаллақ бўлмаган галлюцинатор ва васваса бузилишлар учрайди. Геберфреник синдром кўпинча ёшларда шизофренияда, камроқ ёшларда шизофренияда, камроқ ҳолда экзоген органик психозларда (жароҳат, заҳарланиш) учрайди.

ОНГ БУЗИЛИШИ СИНДРОМЛАРИ

Онгнинг бузилиши (хиралашуви) унда атроф реал дунё инъикосининг бузилиши, балки ички боғлар (абс­тракт билиш) ҳамда ташқи (сезги ҳиссиёти) бевосита предмет ва ҳодисаларни акс эттириши ҳам бузилади. Онгнинг бузилиш белгиси бемор шахсига нисбатан ориентацияси ҳам бузилади, ташқи дунёга аланглайди, вазиятни (вақтга, жойига) баҳолай олмайди, борлиқ дунёдан юз ўгиради, атрофдагиларни қабул қилолмайди, тафаккури ноаниқ ва тарқоқ онгнинг қисман ёки тўлиқсиз хиралашув даври ҳақида тўлиқ эслолмайди.

Онг бузилишининг бошланишида қўйидаги синдромлар фарқланади. Онгнинг гаранг бўлиш ҳолатини уч даражаси фарқланади. Қисқа вақт давом этувчи онгнинг гаранглиги обнубуляция (юнонча nubis — булут) дейилади. Бунда ташқи таъсиротни қабул қилиш бир оз қийинлашади, онг худди булут ёки тутун билан ўралгандек бўлиб туради.

Карахтлик — онгнинг сезиларли даражада бузили­ши ташқи таъсиротларни қабул қилиш чегараси қисқаради. Беморлар саволларга қийинчилик билан жавоб беради, қийналади, тўхтаб-тўхтаб гапиради, кўпинча гапирмай жим ўтиради, ўрнида ётади, бўшашган бўлади, ҳаракатлари секинлашган, атрофдаги воқеаларга фарқсиз бўлиб қолади. Оғриқ таъсиротига жавоб реакцияси сусайгандир. Онгнинг бузилиши янада ривожланса карахтлик — сопороз ёки коматоз ҳолатга ўтади.

Сопор — онг (эс-ҳушни) бузилишининг чуқурроқ да­ражаси бўлиб, бемор атрофга ва ўз шахсига мўлжали тўла йўқолади. Беморлар гўёки ухлаётгандек кўзини юмиб ётади, шартсиз (қорачиқ корнеал пайлар, ютиш) рефлекслари сақланиб қолади.

Кома (коматоз ҳолат) — онгнинг (эс-ҳушнинг) тўла йўқолиши, ҳар қандай мўлжалнинг тўла йўқлиги билан, ички аъзолар фаолиятининг бузилиши билан тавсифланади. Сопордан фарқли ўлароқ комада ташқи таъсиротга жавоб тўла йўқолади. Организм барча фаолиятларининг кескин сусайиши фонида ютиш, кичик чаноқ аъзоларининг фаолияти бузилади, нафас аритмияси, коллаптоид ҳолат, руҳий мотор қўзғалиш, тутқаноқсимон ҳаракатлар, ступорлар пайдо бўлади. Сопор ва кома организмнинг асаб ёки соматик касаллигидан дарак беради.

Юқорида кўрсатилган ҳолатлар (алкогол, наркоманлик, токсикомания, саноатда, қишлоқ хўжалик ва бошқа заҳарланишларда), модда алмашинувининг бузилишларида (уремия, диабет), жигар етишмовчилигида, калла-мия жарохатларида, мия ўсмаларида, бош мия томирларнинг бошқа органик касалликларида учрайди.



Делириоз ҳолат (делирий)

Юнонча delirium—ақлсиз, онгнинг қоронғилашуви кўп учрайдиган шаклдир.

Делирий — онгнинг ўткир пайдо бўладиган бузилиши бўлиб, саҳналаштирилган, аниқ, кўпинча қўрқитувчи, асосан кўрув ҳамда эшитув ва сезув галлюцинациялари бўлиб, сезгиларли қўзғолиш ва қўрқув сезгилари билан давом этади. Беморнинг онг, эс-ҳуши бузилган, ўз шахсини тўғри англасада макон ва замонга мўлжали тўғри бўлмайди. Беморлар галлюцинатор образларига фаол жавоб беради. Улар қўрқинчликлар-дан, хужум қилаётган ажойиботлардан ўзларини ҳимоя қиладилар, баъзан кўринган нарсаларга ҳужум қиладилар, баъзан қўрқиб безорилардан қочиб кетадилар, ҳайвон, ҳашаротлардан ҳимояланиш учун ҳам қочадилар ёки қулоқларини беркитиб оладилар. Буйруқона қўрқитув қатъийлиги доимий эмас. Делирий одатда аниқ онгли, эс-ҳушли кунлар билан бўлиниб туради. Кечга яқин ва кечаси делирий кучаяди.

Ёзилган типик делирийдан ташқари, онгнинг атипик делириоз бузилишлари ҳам учраши мумкин: мусситорлашган делирий — сезиларли ҳаракат қўзғолишларисиз кечади; улар доимо нималарнидир пичирлайдидар, атрофга мўлжал олиши яхши эмас, бир хил маъносиз ҳаракат қиладилар, ўриндиқда ётганида хотиржам ётолмайдилар. Делирийнинг бу кўринишлари сурункали кечувчи оғир соматик касалликлар учун (ўсмалар, сурункали юрак, буйрак, жигар етишмовчиликларининг декомпенсация даврлари учун) хосдир. Бир қатор де­лирий ҳолатларда галлюцинатор образлар предмети бўлиб касбга тааллуқли воқеалар хизмат қилади, бу касб делирийси дейилади. Қўзғолиш одатдаги касб ҳаракатлари билан бошланади, машинистка машинкада чоп этиш ҳаракатларини қилади, овқат тарқатувчи овқат тарқатаётгандек туюлади, ошпаз бўлса нарсаларни қирқаётгандек бўлади. Делирийнинг давомийлиги бир неча минутдан соатлар, хафталаргача давом этади. Делирий тамом бўлгач қисман амнезия бўлади.



Онгнинг онейроид бузилиши

(Юнонча—oneiros туш кўриш), онейроид туш кўриш, фантастик қоронғилашиш васвасаси. Туш каби аниқ сахналаштирилган фантастик галлюцинацияларни ташиб келиши, худди бемор соғлом одам туш кўрганидек кўради, онгини тўлдиради. Беморнинг нигоҳи олдида пайдо бўлган суратлар тушга ўхшайди, бир-бирини кетидан кела бошлайди, худди воқеалар бир-биридан чиқаётгандек саҳналаштирилгандек туюлади ва шу билан ажралиб туради. Беморлар кўпинча атрофдан тўла ажралганларида, атрофдагиларга мўлжаллари бузилган ва ўзини касаллик дунёсига чўмган, ёхуд мўлжали иккиланган холдадир, яъни ҳам реал, ҳам патологик ҳолатларни акс эттиради. Беморлар шу ҳолда планеталараро саёҳатлар қиладилар. Марс аҳолисини ичида бўладилар, улар билан курашиш ҳақида келишувлар олиб борадилар, тарихий борлиқ ичида санғиб юрадилар, жаннат ёки жаҳаннамга тушадилар, онейроиддан чиққандан сўнг бошидан кечганларини икир-чикирларигача тўла ёзадилар. Онейроидда юз ифодаси кўпинча бир хил бўлади, қотиб қолади, баъзан руҳланган — патетик ҳолатда бўлади.

Онгнинг онейроид бузилиши эндоген-шизофренияда, ўткир металкогол симптоматик томирли психозларда, тутқаноқда, экзоген органик касаллик ва бошқа ҳолатларда учрайди.

Онгнинг аментив бузилиши

Аменция (юнонча amentia — кучсизлик) — клиник жиҳатдан барча турдаги мўлжалнинг бузилиши билаи тавсифланади. Атроф муҳит — бемор томонидан бўлинган ҳолда, бўлак-бўлак ҳолда қабул қилинади. Улар бир бутун қилиб тафаккур қила олмайдилар. Яъни нисбий мушоҳада сақланган ҳолда, синтез қилиш қобилияти йўқолади, беморларнинг ётган ўрни миқёсидаги ҳаракат бесаранжомлиги, маъносиз нутқ (алоҳида сўз ёки товушлар талаффузи) ва ҳаракатсизлик даврлари билан алмашинади, кайфияти беқарор, ўзгариб турувчи, иложсиз ҳолатда бўлади. Узуқ-юлуқ галлюцинациялар бўлиши мумкин. Ҳафталаб давом этувчи аменция тўла амнезия билан тугайди. Аменция оғир, юқумли соматик касалликлар учун хосдир, хусусан туғруқдан кейинги сепсис ривожланишида учрайди.



Онгнинг номозшомсимон қоронғилашуви

Онгнинг қоронғилашуви (хиралашуви, кирарли-чиқарли бўлиши). «Сумер» бошланиши ва тугаши тўсатдан бўлади. Мўлжалнинг чуқур бузилиши кузатилади, атроф муҳит ҳақиқатини қисман тўғри қабул қилиши сақланади. Бунда одатдаги автоматик ҳаракатлар, ҳатто ўзини тутишининг анчагина мураккаб шакллари сақланиб қолиши мумкин. Кўпинча беморларнинг ташқи қиёфаси тартиб тартибли бўлиши мумкин. Улар уйларидан чиқадилар, адашиб юрадилар, шаҳар транспортидан фойдаданган ҳолда уйидан узоққа кетиб қолиши мумкин. Атрофдагиларга худди соғлом одамдек туюлиши мумкин. Бундай. ҳолатнинг давом этиши мумкин ва тўла амнезия билан кузатилади. Эс-ҳуши —онгининг бундай кирарли-чиқарли бўлишини шизофрениянинг оддий шакли деб, гал­люцинация, васваса билан кузатилувчи ғазаб, ғам-қайғу ва қўрқув аффекти қўзғолиши билан кечувчи «психотик» шаклидан фарқланади. Психопатологик бузилиш (галлюцинация, васваса, кучли ғазаб аффекти) ва онгнинг чуқур ўзгариши таъсирида бемор бирдан ўта хавфли ишлар, даҳшатли равишда душман деб қабул қилган қариндош-уруғларини ёки бегона одамларни ўлдириши ёки жароҳатлаши мумкин, қўлига тушган ҳамма нарсани сабабсиз бузиши мумкин. Эсини кирди-чикди бўлиб бузилиш ҳуружи кўпинча бирдан тўхтайди, сўнгра чуқур уйқу ва тўла амнезия кузатилади. Онгнинг кирарли-чиқарли бузилиши турларига амбулатор авто­матизм киради. Бунда бирдан онгини, эс-ҳушини йўқотади ва бемор ташқи кўринишидан мақсадга мувофик ҳаракат ва ишлар қила бошлайди. Амбулатор автома­тизм давомийлиги (соат кун, ҳафталаб) давом этиб, ўзга шаҳарларга ташқи кўринишидан қоидадек одоб билан бориб келиши ва буни мутлақо унутиши— транс дейилади. Ёш ва ўсмирларнинг уйқусида пайдо бўлувчи амбулатор автоматизм — сомнамбулизм уйқуда юриш — лунатизм дейилади. Онгнинг кирарли-чиқарли бузилишлари эпилепсияда: бош миянинг органик касалликларида (мия ўсмаси, менинго-энцефалитларда, калла, мия жарохатларида ва б.) учрайди.



Тутқаноқлар

Тутқаноқлар (пароксизмлар, қалтираш ҳолатлари). Тутқаноқлар онгнинг бирдан бошланувчи қисқа вақт бузилиши бўлиб, тўла онгсизланишгача борувчи бадан қалтираши; титраш билан кузатилувчи ҳолатдир. Тутқаноқларнинг қўйидаги шакллари фарқланади. Катта эпилептик тутқаноқ (Yrаnd mal). Генераллашган: тонико-клоник, титраш тутқаноғи. Кўп ҳолатларда аура (бўрон) бошланади. Бемор тўсатдан онгни йўқотади, худди чалиб юборилгандек бирдан йиқилади, бунда ноаниқ, ғайриоҳангли қичқириқ бўлади. Кўпинча бемор йиқилаётганда жиддий жарохат (эти узилиши, суяк синиши, куйиш) олиши мумкин. Тутқаноқ барча мушакларнинг қисқариш фазаси билан бошланади, қўл-оёқла-ри чўзила бошлайди, жағлар юмилади, сиқилади. Тишларини ғижирлатади, тили ва лунжини тишлаб олиши мумкин. Нафаси тўхтайди, юзи оқаради, кейин кўкаради, кўзлари орқага тортиб кетади, қорачиғи кенгаяди, ёруғга реакция бермайди. Ихтиёрсиз сийиб юборади, ихтиёрсиз дефекация акти бўлиши мумкин. Тутқаноқнинг типик қисқариш босқичи 30—40 секунд давом этади. Тоник қисқариш клоник фазага ўтади, кўндаланг-тарғил мушаклар тез қисқариб бўшаша бош­лайди, оғзидан кўпиксимон сўлак чиқади, тилини тиш­лаб олган бўлса кўпик қизаради. Клоник титраш 2—3 минут давом этади. Титроқ аста-секин сўнади, коматоз ҳолати аста-секин сопороз ҳолатига ва уйқуга ўтиб кетади. Тутқаноқнинг барча даври (аурадан ташқари) тўла эсдан чиқади.

Кичик эпилептик тутқаноқ (Petit mal) худди каттасидек онгининг тўсатдан бузилиши, эси йўқолиши билан бошланади. Аммо катта тутқаноқдан фарқли ўлароқ йиқилмайди, давомийлиги жуда қисқа (секундлар). Енгил клоник қисқаришлар баъзи юз ва елка мушаклар гуруҳларидагина бўлади. Тутқаноқ эсдан чиқади, Жексон тутқаноқлари (қисман эпилептик тутқаноқлар) кўз соққасини бир томонлама, бошни, танани бир томонга қараб тоник ва клоник титрашлар ҳуружидир. Хуруж кўпинча аниқ онгли ҳолатда ривожланади, онг фақат титроқнинг чўққисида бутун танага тарқалаётганидагина йўқолади.



Нарколептик тутқаноқ— бирдан бошланади, бемор тўхтатиб бўлмайдиган уйқуга тушади. У бирдан энг ноқулай жойда бўлса ҳам, ноқулай ҳолатда ҳам ухлаб қолади. Унинг уйқуси жой танламайди. Юриб туриб, овқат еяётганда, ишлаб туриб қотиб ухлаб қолади.

Катаплектик тутқаноқ — бемор бирдан худди бир қанча суяк синганда ағанагандек кутилмаган бир таъсирот (қўрқитиш, тўсатдан ёруғ нур, товуш) натижасида мушак тонусининг тўсатдан сусайиши натижасида ағанаб тушади. Онги сақланади, амнезия бўлмайди.

Руҳий органик синдром (органик-руҳий синдром) эслаш, интеллект ва аффективлик ҳамда астеник бузилишлар мажмуасидир.

Хотира—эслашнинг бузилиши уни барча учала эслашга, ретенцияга (эшитилганни тутиб қолиш) ва ре­продукция (эшитилганни гапириб бериш) томонига тааллуқлидир. Биринчи навбатда фиксацион амнезия бузилиши устун келади ва ошиб борувчи амнезия ҳамда дисинетик бузилишлар кузатилади. Интеллектуал фаолият нотекис йўқотилади — биринчи ўринда энг кейинги ўрганилган одатлар йўқолиши кузатилади, шу билан бирса аввал ўрганилганлар узоқ сақланади. Интеллектнинг бузилишини унинг мушоҳадасини саёзлашганидан (олинган маълумотларга тушуниш қобилиятининг сусайиши турли хил алтернатив фактларни солиштириш ва фаолият учун аниқ режанинг йўқлиги) ва хулоса қилиш (муносабат ва алоқа ўрнатишни) бузилишидан билиш мумкин. Ўзига ва атрофдагиларга танқидий баҳо бериш саёзлашади.

Аффектив бузилишлар лабиллиги билан тавсифланади, кўпинча ғазабини боса олмайди, аммо у тез ўтиб кетади. Қизиқиш чегараси тораяди, нозик ҳис-ҳаяжони (яқинларга илиқ муносабат ва раҳм, қондошлик ҳиссиётлари) бузилади. Ҳиссий бефарқлик ва бошқалар пайдо бўлади. Нутқида сўзлар камбағаллиги кузатила­ди. кўпинча ёрдамчи сўзларан фойдаланади, тайёр сўзлар йиғиндисидан фойдаланади, беморлар гаплашганда асосий бош мавзуни ажрата олмайдилар ва маҳиятсиз масалаларга кўп эътибор бериб қоладилар.

Астеник бузилишлар—жуда бўшашиб кетишлардан бошланади, адинамиягача бориб етади, бу ҳолат айниқса бош мия томирлари касаллигида, эндокрино-патияларда, баъзи беморларда ўта тез таъсирчанлиқ тутоқиб кетиш ёки ғазабланиш (калла-мия жароҳатларида, мия захмида) учрайди.

Руҳий органик синдром

Руҳий органик синдром бошланиш даврида бемор учун товушининг тавсифли бўлган хусусиятлари ўткирлашади— руҳий патологиксимон бузилишлар (психопатизация), якуний босқичларда — хусусиятларининг сусайиши, ҳатто йўқолишигача боради. Беморларда бош оғриги, бош айланиши кузатилади, бошида товуш эшитилади, иссиқликни кўтара олмайди, ҳаво ўзгариши унга ёмон таъсир кўрсатади. Руҳий органик синдром асосан аста-секин зимдан бошланади ва кўп турга бўлинмайди. Унинг кечиши турличадир.


  1. Аста-секин ривож топиб тугайди (Пик касаллиги, хореяси, қарилик ақлсизлиги).

  2. Стационар (калла-мия жароҳати, менингоэнцефалопатиялар).

3. Узоқ вақт ремиссиялар билан—булар одатда даволаниш натижасида кузатилади (ўсиб борувчи фалаж, бош мия ўсмалари ва бошқ).

Шундай қилиб, руҳий органик синдром охирги босқичларида умумий руҳий ихтиёрсизлик билан, беъманилик билан, тасаввурнинг сусайиши билан, эсининг камайиши билан, аффектларни боса олмаслиги билан (кўнгил бўшлиги), Вальтер-Бюсел учлиги билан тавсифланади.

Ёзилган руҳий бузилишлар мия—ўчоқли (неврологик) бузилишлар (афазия, амнезия, фалажлар ва бошқалар) билан қўшилади.

Руҳий органик синдромнинг сабаблари кўп: мия томирларининг касалликлари (калла-мия жароҳатлари, инсультлар), ўткир бошланадиган заҳарланишлар (алкогол, гиёҳвандлиқ оғир - металлар, қўрғошин ва бошқалар, ис гази), менинго-энцефалитлар, миянинг захм касалликлари (мия захми ва ривожланувчи фалаж), бош мия ўсмаси ва абсцесслари, бош-миянинг атрофик касалликлари (Пик, Альцгеймер касаллиги, қарилик ақлсизлиги), тутқаноқ ва бошқалардир.



Корсаков синдроми

Корсаков синдроми (амнестик синдром). Бу синдромнинг асосий белгилари бўлиб, фиксацион амнезия, ретроград амнезия ва конфабуляциялар ҳисобланади. Биринчи бўлиб С. С. Корсаков томонидан 1887 йилда «Алкогол фалажи ҳақида» номли докторлик диссертацияси ёзилади. Корсаков синдроми руҳий органик синдромнинг эслашнинг бузилиши билан кузатиладиган идеал хилидир.

Корсаков синдромида асосан кундалик, яқин ўтмишдаги воқеаларни эслашнинг фиксацион амнезияси кўзга ташланади. Бемор ўша заҳоти (бир неча сониядан сўнг) нафақат отини, балки гапиришган одамининг ташқи қиёфаси ва кўринишини унутиб қўяди, шифокор айтган кўп маълумотлар ва тавсияларни унутади (шифокорнинг фамилиясини, бўлимнинг номини, болаларининг отини ва ёшини, уй адресини эсидан чиқариб қўяди). Доимо эсидан чиқаришини ретроград амнезия дейилади. Беморнинг вақтга нисбатан (амнестик дезориентация) мўлжали бузилади. Бемор ҳозир қайси йил, фасл, ой, ҳафта, кун эканлигини айта олмайди.

Алмашиш, фантастик мазмунга эга бўлган конфабуляция ҳам учрайди. Беморлар ўз касб билимларини кўп ҳолда сақлайди ёки бу даражада интеллекти ҳамда қўзғолиш фаоллиги сусайган бўлса ҳам шахмат ўйнай олади.

Корсаков синдроми бош миянинг томир касалликларида, бош мия жароҳатларида, заҳарланишларда (алкоголизм, ис гази), инсульт ва бош миянинг бошқа органик касалликларида учрайди.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет