Об руҳий касалликларнинг этиологияси ва патогенези



бет15/26
Дата21.06.2016
өлшемі1.93 Mb.
#152122
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Боткин касаллиги. Бу касаллик кўплаб руҳий бузилишнинг астено-адинамик синдроми типидаги ўзгаришлар: мадорсизлик, таъсирчанлик, қўзғалувчанлик билан намоён бўлади. Коматоз ҳолатдаги ўткир дистрофияда қўзғалувчанлик, усиб борувчи апатия, сўлғинлик, уйқучанлик ва қулоқ битиши кузатилади.
Грипп. Грипп вирусининг нейротроплигига ва касалликнинг эпидемик тарқалишига қарамасдан яққол руҳий бўзилишлар сезилмайди. Грипп касаллигида астеник симптомлар: мадорсизлиқ, адинамия, бош оғриғи, қўзғалунчанлик хосдир. Баъзида бу белгиларга уйқунинг ва тетикликнинг бузилиши (баъзида кундўзги уйқучанлик) ёки сутканинг ҳамма вақтида уйқучанлик қўшилади.

Бу аломатлар (симптомлар) 1—2 ҳафтада йўқолиб кетади. Камдан-кам ҳолларда руҳий бузилишлар, айниқса постинфекцион даврда яққол ва ранг-баранг бўлади. Астеник кўринишларга ҳиссий бузилишлар кушилади. Кайфиятнинг умумий фони депрессив ҳолга ўтади, бунда ғамгинлик, қўрқув, ваҳима, суицидал фикрлар пайдо бўлади. Бошқа ҳолатларда кайфиятнинг уму­мий фони маниакал ҳолатга яқин бўлади. Яна аментив ҳолатлар: бирданига ҳаракат қўзғалиши билан, доимий бўлмаган эшитув ва кўриш галлюцинациялари билан, яққол деперсонализация ва дереализация синдромлари билан кечади. Бу ўткир эпизодлар 2—3 кун давом этади. Узоқ давом этувчи (бир неча ойгача) психозлар бўлиши мумкин. Улар астения фонида келиб чиқувчи чўзилган аментив ҳолат ёки кўз ёшли депрессия кўринишлари билан ҳарактерланади. Грипп билан оғриган беморларда шизофренияга хос манзарани кузатиш мумкин. Агар гриппозли геморрагик энцефалит бўлса, руҳий бузилишларда онгнинг хираланиши маҳсулотсиз симптоматика билан ёки қўрқув, кўрув ва эшитув галлюцинациялари билан кечади.

Охирги йилларда грипнинг токсик формали асоратларига диэнцефал синдромнинг турли шаклларини киритиш мумкин. Диэнцефал соҳадаги қон томирлар утказувчанлигининг ошиши токсинлар ва вируслар учун яхши шароит яратади.

Кўпинча бу синдромнинг вегетатив — томир формаси келиб чиқади.

Давоси. Инфекцион психозларда биринчи ўринда асосий касалликни даволаш керак. Кейин дезинтоксикацион (зарарсизлантириш), седатив терапия, нейролептиклар (аминазин, нозепам, галоперидол), ноотронлар (ноотропил, аминалон, пирацетам) ишлатилади.



Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (оитс)

ОИТС — ўзига хос касаллик бўлганлиги учун биология ва тиббиёт мўтахассислари қатори психиатрлар ҳам ўрганиши керак бўлади. ОИТС да кузатнладиган руҳий бузилишлар турли-тумандир. Маълумки, ОИТС вируси марказий нерв тизими ҳужайраларини зарарлайди. Шунинг учун руҳий бузилишлар пайдо бўлиши билан кўп ўтмай беморда иммунитет пасайиб кетади. Уларда ОИТС га хос ҳарорат кўтарилиши, тунлари терлаш, диарея ва лимфоаденопатия юзага чиқади.

ОИТС да руҳий бузилишлар келиб чиқишининт асосий сабабларидан бири беморнинг сиқилишидир. Бунда қўзғалувчанлик, ипохондрик сиқилиш, депрессия, қисқа вақтли реактив психозлар, параноид шизофремияга оид психозлар кузатилади.

Шуни унутмаслик керакки, кўпинча депрессия ОИТС нинг биринчи синдроми бўлиши мумкин. Қўзғалувчанлик қўрқув, анорексия ва уйқусизлик билан боради. Шунингдек, беморда мураккаб психопатологик белгилар келиб чиқадики, шизофренияга ўхшаш ўткир, параноид ва деп-рессив психозлар ҳамда турғун гипоманиакал ва маниакал ҳолатлар каби қатор эндоген касалликлар билан киссий ташхислаш керак бўлади.

Бунда васваса майлн, галлюцинация, параноид, вербигерация ва бошқа симптомлар кузатилади.

Шу хил руҳий ҳолат ойлаб давом этади, кейин миянинг зарарланишига ҳамда деменцияга ўтади. Агар беморнинг яқинларидан бири ОИТСдан вафот этгни бўлса, бемор ўз-ўзини ўлдиришга ҳаракат қилиб кўради.

Бу касалликда невротик депрессия нисбатан кам учрайди. Депрессия натижасида ёки мустақил равишда беморда обсессив-комульсив бузилишлар тавсифлидир. Бу бузилишлар беморни кўп соатлаб ўз танасида тошмалар ахтариши, ўлим ҳақида ўйлаши, касаллик юқиши мумкин бўлган жинсий алоқа ҳақида ўйлаши каби ҳолатларга олиб келади. Шуни ҳам ҳисобга олиш керак­ки, ОИТС нинг психопатологик симптомлари ракнинг терминал босқичидаги беморда кузатиладиган белгиларга жуда ўхшаб кетади.

Бу даволанмайдиган оғир касалликлар шароитида психопатологик ўзгаришларнинг универсаллигини текширувчига эслатиб ўтади.

Касалликнинг ўтиб боришига қараб 40% ҳолларда бош мия органик зарарланиши симптомлари, 80% ҳолларда оператив йўл билан диффуз энцефалопатияси тасдиқланади.

Бундай ҳолларда беморларнинг диққати аста-секин пасаяди ва бўлиб ўтган воқеани тез унутади. Бир неча ҳафта ичида беморда ақл пастлик, онг бузилишлари, мутизм, сийдик-нажасни тўта олмаслик ва кома юзага чиқади. Компьютер томографияда ҳар 10—13% ҳолларда церебрал атрофия аниқланади.

Шундай қилиб, ОИТС мураккаб, кам ўрганилган ва ҳозирча давосиз касалликдир. Бунда жуда кўп аъзо ва тизимлар ўз фаолиятини бажармай қўяди. Айниқса, марказий нерв тизимидаги ўзгаришлар неврологик ва руҳий бузилишларга олиб келадики, натижада беморни ижтимоий-меҳнат ва руҳий дезадаптацияга олиб келади.

СУРУНКАЛИ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА РУҲИЙ БУЗИЛИШЛАР

Ревматизм — бод касаллиги. Ревматизмда юзага келадиган нерв-руҳий бузилишлар клиникаси кўпидаги синдром ва психопатологик ўзгаришлардан ташкил топади. Синдромлар ревматмзмнинг эрта ва анча енгил кечувчи шаклига хос бўлса, психонагологик ўзгаришлар эса ревматизмнинг кечки даврида, бош мияда морфологик ўзгаришлар аниқлангаидан кейингина юзага келади.

Касалликиинг эрта даври учун неврозга ўхшаш ҳолат хосдир. Бунда ҳолсизлик, тушкунлик, тез чарчаш, иш қобилиятининг пасайиши кузатилади. Ундан ташқари, жуда юқори қўзғалувчанлик, таъсирчанлик, йиғлоқилик каби белгилар кузатилади. Мана шу ҳолат кўпинча болаларда ҳаракатнинг тартибсизлиги, ноаниқлиги ва уларнинг чалғиши билан қўшилиб келади. Кўпинча уйқу бузилади, уйқу юзаки ва қисқа бўлиб қолади. Бемор тутуруқсиз, тартибсиз тушлар кўриб чиқади. Баъзан ухлашдан олдин иллюзияга ўхшаш ёлғон сезгиларни хис қилиш юз беради. Кўпинча «тана тузилишини», атроф муҳитни қабул қилиш бузилади, ундан ташқари вестибуляр бузилишлар юзага келади. Қўрқувлар юзага ке­лади. Баъзан бу қўрқувлар ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаса-да, баъзан беморнинг соғлигига, ҳатто ҳаётига хавф солади.

Кўпчилик касалларда бундай ҳолатлар анча яхши кечади, лекин бемор аҳволининг яхшиланиши турғун бўлмаслиги мумкин. Агар яна инфекция қўшилса ёки тушса, унинг таъсирида беморнинг аҳволи тезда ёмонлашади.

Ревматизмнинг ҳамма даври ва шаклларида ўткир психозлар билан қўйидаги депрессив, ступор ва аментив —делириозли синдромлар бирга келади. Бу ҳолатлар учун қўзғолишнинг ступор билан алмашиши, соматик ўзгаришлар жадаллиги билан психозларнинг ўткирлиги орасида аниқ боғлиқликнинг йўқлиги, ундан ташқари, унинг узоқ давом этмаслиги (бир йилгача) ва кўпинча касалликнинг яхши тугаши кабилар хосдир.

Ревматизмда турли хил эпилепсияга ўхшаш ҳолатлар, яъни кичик талваса, катта тутқаноқ ва ҳатто эпилептик статус ҳам бўлиши мумкин.

Ревматик энцефалит сурункали равишда прогредиент кечиш билан, даврий ремиссия, шахснинг аста-секин органик типда ўзгариши, хотиранинг пасайиши ва интел­лект (ақлнинг) ўзгариши билан тавсифланади. Ревматик энцефалитда кўпинча галлюцинатор-параноид синдром юзага келади. Ундан ташқари, психосенсор бузилишлар билан ташқи оламни ва ўз танасини идрок қилишнинг бузилиши ҳам тавсифлидир.

Сурункали равматик психозлар ўз ривожланишининг маълум бир босқичларида шизофрения билан бирмунча ўхшашлик томонларга эга. Бундай ҳолатларда ташхис қўйиш учун анамнез соматик ва лаборатория текшириш натижалари, касалликнинг ўзига хос кечиши, шизофренияга хос ҳиссий оламда ва фикрлашда ўзгаришларнинг йўқлиги ва органик жараёнларга хос тафаккурнинг бузилиши каби белгилар асосий ролни уйнайди.

Касалликнинг ҳам ўткир, ҳам сурункали даврларида до­им бош мия ва марказий нерв тизимида патологоанатомик ўзгаришлар учрайди. Ёш болаларда яллиғланишнинг инфильтратив таркиблиги, катта ёшдагиларда эса пролифератив таркиблиги устунлик қилади. Бош миядаги ял-лиғланиш тугунчалари ревматизмда юрак мушакларидан топилган Ашофф гранулемалари билан бир хилдир.

Баъзан касаллик кайталанувчи психоз типида депрессив-ипохондрик галлюцинатор ёки кататоник хуруж билан бир неча ой давом этиши мумкин. Юзага келган ремиссия ҳолати янги қайталаниш билан алмашинади. Агар касаллик кучайиб борса, тезда у ёки бу даражадаги нуқсон ҳосил бўлади, ҳатто маълум даражада эсипастликка олиб келади.

Бруцеллёз. Бу инфекция кучли нейротроп хусусиятга эга бўлиб, узоқ вақт ремиссия ва қайталаниш билан кечиши тавсифлидир. Ноаниқ нохуш сезги, тез чарчаш, таъсирланувчан бўлиб қолиш, тушкун кайфият касалликнинг биринчи аломатлари ҳисобланади.

Психозлар инфекциянинг дастлабки давридаёқ пайдо бўлиши мумкин. Кўпинча делириоз ва аментив ҳолатлар, баъзан эса апатия ва карахтлик кузатилади. Абсанс типидаги ҳуружлар ўзига хос ҳисобланади. Унга тилнинг, қўлнинг оқариши, нутқнинг йўқолиши ҳарактерлидир. Кўпинча образли тушсимон безовталаниш пайдо бўлади.

Бруцеллёзли психозлар соматик аломатлар асосида юзага келади (ремнттирик қалтираш, жигар ва талоқнинг катталашиши, бўғим ва мусқўлларнинг шикастланиши ва бошқалар). Лекин алоҳида соматик ва руҳий бузилишлар ўртасида қонуний боғланишлар йўқ. Кўпинча руҳий ўзгаришлар кучли ёки кучсиз даражада ривожланган неврологик аломатлар билан бирга келади (менингеал кўринишлар, пирамидал белгилар, гиперкинезлар). Бу эса бруцеллёзни менингит, энцефалит ёки менинго-энцефалитдан фарқлашга имкон беради.

Ревматизм ва бруцеллёзда асосий касалликни даволаш билан бирга руҳий бузилишларни ҳам даволаш керак. Бунинг учун психотроп воситалардан фойдаланиш зарур. Қайси воситани, дори моддани танлаб олиш ва уни ишлатиш дозалари синдром ва белгилариинг табиатига қараб белгиланади.
БОШ МИЯ ВА УНИНГ ПАРДАЛАРИ ИНФЕКЦИЯ БИЛАН ЗАРАРЛАНГАНДА ЮЗ БЕРАДИГАН БУЗИЛИШЛАР

Кутуриш. Бу касаллик одатдан ташқари жуда оғир кечиши ва кўпинча улим билан тугаши туфайли нерв тизимини шикастловчи инфекциялар орасида алоҳида ўрин эгаллайди. Қутуришнинг яширин даври 2—10 ҳафта давом этади. Баъзан касаллик кечроқ, яъни кутўрган ҳайвон тишлагандан бир йил кейин ривожланиши мум­кин. Касалликнинг кечишида уч давр ажратилади: продромал, қўзғалиш ва фалажлик даврлари.

Продромал давр тана ҳароратининг сал кўтарилиши, терлаш, тишланган жойда оғриқ, бош оғриши, тушкун кайфият, қўрқув, бесаранжомлик ва ташқи таъсиротларга юқори сезгирлик каби белгилар билан кечади.

Қўзғолиш даври тана ҳароратининг янада юқори кўтарилиши ва қутуришга жуда хос аломатлар — гидрофобия ва аэрофобия билан тавсифланади. Сув ичишга бўлган ўриниш ҳиқилдоқ ҳалқум ва қизилўнгач мушакларининг қаттиқ спазмига олиб келади. Бир пайтнинг ўзида ҳансираш, кўкариш, нафас қисиш хуружлари, оғизнинг қуриб қолиши, кучли чанқаш юз беради. Кейинчалик беморнинг сув ютишга кучи қолмайди, у ваҳима, қўрқув билан сувдан қочади. Суюқликнинг бирор бир тури ютқун мушакларининг оғриқли титрашига— сиқилишига олиб келади. Бундай ҳуружлар бошқа таъсирловчилар — совуқ ҳаво оқими, ёрқин ёруғлик, каттиқ, кучли товушлар билан ҳам чакирилиши мумкин. Касалликнииг бу даврида онгнинг хиралашиши типидаги руҳий бузилишлзр юз беради. Асосан аниқ галлюцинациялар билан васвасалар, делирий, кучли аффектив қўзғолишлар кузатилади, бемор ўзини ва кийимларини тишлайди, ўзига жароҳат етказиши ва атрофдаги киши-ларга ташланиб қолиши мумкин. Касалликнинг кейинги даврида руҳий ўзгаришлар, кўзгғлиш ва мушакларнинг спазми фалажлар (асосан оёқ фалажи) ва гапириш (нутқ)нинг бузилиши билан алмашади. Беморлар типчланади, қалтирашлар йўқолиб, кийналмай сув ичади. Мана шундай «қаҳрли тинчланиш» (Н. М. Кроль) ўлим хабарчиси ҳисобланади. Улим 3—4 кундан кейин юрак етишмовчилиги бслгиларининг кучайиб бориши билан юз беради. Баъзан жадал даволаш тадбирлари ёрдамида бемор умрини бир меча кунга чўзиш мумкин.

Бош мия бўлимларида яллиғланиш аломатлари кўринади— бош мия ва унинг пардаларида кучли ги­перемия, геморрагиялар; бош мия тўқимасининг емирилиши, глиал ҳужайраларнинг пролиферацмяси куилади, бу эса кўпипча қутуриш тугунчалари ҳосил бўлишига олиб келади. Нерв ҳужайраларида, асосан аммон шохларида топиладиган Нигре таначалари ташхис жиҳатидан катта аҳамиятга эга.

Касалликни «ёлғон қутуриш»— психоген истерик синдромдан фарқлаш лозим. Бу синдром қутурганлик эҳтимоли бор хайвон тишлаган одамларда ривожланиши мумкин.

Касалликни даволаш натижа бермайди. Асосий эътибор касалликнинг олдими олишга каратилади. Бунинг учун пастер эмлашларини иложи борича эрта бошлаш керак. Асосий профилактика тадбирларидан яна бири уй ҳайвонларини озода, тартибли сақлаш (қутўрган ҳайвон ва итларни йўқотиш) ва кенг санитария-оқартув ишларини олиб боришдан иборатдир.



Менингит.

Менингит бирламчи ва иккиламчи бўлиши мумкин. Бирламчи менингит бевосита мия пардаларининг инфекция билан зарарланиши туфайли келиб чиқади. Иккиламчи менингит эса ўчоқли ёки умумий инфекцион касалликларда инфекциянинг лимфоген ва гематоген йўқ билан бош мия пардаларига тушиши ту­файли келиб чиқади. Бирламчи менингитга Вексельман менингококки чақирган церебрал менингит, ўткир лимфоцитар хориоменингит, Коксаки ва ECHO вируслари чақирган ўткир менингитлар киради.

Иккиламчи менингитлар сабаби бўйича (стафилакоккли, стрентококкли) ва бирламчи инфекцион жараённинг жойлашган ўрни бўйича фарқланади (отоген ме­нингитлар).

Патогенези ҳар хил бўлишига қарамасдан менингитда юзага келадигаи руҳий бузилишларга меиингиал аломатлар мажмуаси хосдир. Бу аломатлар мажмуаси доимо қаттиқ бош оғриши, овқат ейишга боғлиқ бўлмаган қусишлар, гиперкератоз кўринишлар, неврологик аломатлардан (энса мушакларининг таранглашуви, Брудзинский аломатлари) ташкил топади. Неврологик ҳолатда яллиғланиш жараёнининг бош мия тўқимасига ва чаноқ-бош мия нервларига ўтиши билан маҳаллий зарарланиш белгилари ҳам юзага келади. Уларга бош мия нервларининг жароҳатланиши, вестибуляр ўзгаришлар, Жексон эпилептик кўринишлари, нутқнинг бузилиши, геми-ва момопарезлар, сезгининг бузилишлари мисол бўла олади. Менингитда орқа мия суюқлиги босими ортади, ҳужайра элементларининг сони кескин ошади (плеоцитоз); оқсил миқдори ошади, альбумин-глобўлин коэффициенти камаяди. Агар орқа мия суюқлиги типиклигича қолиб, плеоцитоз лимфоцитлар ҳисобига юз берса, серозли менингит дейилади. Йирингли менингитда орқа мия суюқлиги хира, унда полинуклеарлар кўпчиликни ташкил қилади.

Руҳий бузилишлар даражаси менингитнинг этиологияси ва кечиш даражасига боғлиқдир. Жуда оғир, тез кечувчи жараёнлар (асосан йирингли менингитлар) онгнинг чуқур бузилишлари, яъни сопор ва кома билан кечади; бирмунча кенгил кечишда қулоқ битиши ҳолати кузатилади. Баъзи касалларда кучли ҳаракат қўзғолишлари, васваса, галлюцинациялар юз бериб, бу ҳолат тезда руҳиятнинг тушиб кетиши, ҳолсизлик ва адинамия билан алмашиниши мумкин.

Даволаш. Юқори дозаларда сульфаниламид препаратларини ва антибиотикларни қўллаш эпидемиқ цереброспинал ва иккиламчи йирингли менингитлар прогнозини бирмунча яхшилайди. Замонавий ва тўғри даволаш туфайли бош миянинг турғун органик жароҳатланиш белгилари, шуиингдек беморнинг жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланишидан орқада қолиши кам учрамокда. Бирламчи серозли вирусли менингитда носпецифик даволаш (бир неча марта орқа мия суюқлигини пункция қилиш, вена қон томирига уротропин юбориш, дегидратациои терапия) бемор аҳволини яхшилашга ёрдам беради. Онгнинг кучли даражада бузилишлари жуда кам учрайди.

Менингитнинг оғир асоратларидан бири — бош мия­нинг сурункали сув билан тўлиб қолишидир (водянка головного воз га).

Сил менингити. Касаллик асосан руҳий беморларда учраб, ички аъзолар силининг асорати ҳисобланади. Касалликнинг продромал даври (5—2J кун) ўзига хос кеча­ди. Унга бош оғриши, вегетатив бузилишлар, руҳий ўзгаришлар хосдир. Касалликнинг бошида тана ҳарорати субфебрил бўлиб, кейинчалик 38—40ўС даражагача кўтарилади; бош оғриши кучаяди, қусиш, менингиал симптомлар пайдо бўлади; орқа мия суюқлиги ўзгариши мумкин (унимг босими ошади, фибрин толалари ва сил таёқчалари топилади).

Руҳий бузилишлар продромал давридаёқ пайдо бўлади: ҳолсизлиқ тез чарчаш, таъсирчанлик, уйқунинг бузилиши кузатилади. Агар даволаш эрта бошланса, руҳий бузилишлар асосан кайфиятнинг ўзгариши, яъни юқори қўзғалувчанлик ва депрессия ҳолатлари билан чегараланиб қолиши мумкин. Лекин кўпинча онгнинг қулоқ битиши типидаги бузилишлари учрайди. Бунда беморларда ҳолсизлиқ хеч нарсага қизиқмаслик, адина­мия, бир саволни қайта-қайта такрорлагандан сўнг бир хил жуда қийин жавоб бериш каби белгилар кузатилади. Кейинчалик онг бузилишлари онейроид ўзгаришли табиатга ва фантастик қўрқув галлюцинациялари билан бирга келувчи ҳолатга ўтиши мумкин. Улар қўрқув, қандайдир оғирлик ва ҳаракат қўзғалишлари билан бирга кечади. Ундан ташқари, тентақликка хос доимий хушчақчақлиқ импульсив ҳаракатлар, хуружлар каби ҳолатлар кузатилади. Кома ҳолати ўлимга олиб келиши мумкин.

Тўзалиш даврида эслашнинг қийинлашуви билан турғун бўлмаган амнестик синдром, умумий астения белгилари, тез чарчаш, ҳиссий беқарорлик, йиғлаш каби белгилар ҳам пайдо бўлади.

Даволаш. Стрептомицин ва бошқа силга қарши дори препаратларини қўлланиш клиникаси ва унинг оқибатини кескин даражада ўзгартириб юборди. Агар бу препаратлар билан даволанмаганда касаллик 3—4 хафтага бориб улим билан тугарди. Ўз вақтида даволаш бутунлай соғайишга олиб келади.

Сил менингити билан касалланган баъзи болаларда кейинчалик бош мия органик жароҳати белгилари на руҳий ривожланишдан ортда қолиши кузатилади.



Бирламчи энцефалитларда руҳий бузилишлар

Бирламчи энцефалитлар бош мия тўқимасининг жароҳати туфайли аста-секин ривожланиб борувчи ўзгаришлар билан бирга кечади. Бунда ўткир инфекциялардан фарқ қилиб, биринчи ўринга умумий носпецифик реакциялар чиқмайди, аксинча, касалликиинг клиникаси инфекциянинг ўзининг хусусиятларига ва унинг бош мияга танлаб таъсир қилишига боғлиқ бўлади. Бу касаллик-лар гуруҳида Экономо типидаги эпидемик энцефалитни ва мавсумий вирусли энцефалитлар — канали ва чивинли энцефалитларни кўриб чиқилади.



Эпидемик энцефалитлар. Эпидемик энцефалит пандемияси вақтида (1916—1922) касалликнинг бутун куриниши, унинг айрим икир-чикирларигача Австрия олими Экономо ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда Россияда Я.М. Раймист ва А. М. Гаймановичлар томопидан ёзилган.

Касаллик қўзғатувчиси ҳалигача аниқланмаган. Ка­салликнинг кўпинча гриппдан кейин бошланиши сабабли унинг келиб чиқишида грипп вируси асосий ролни ўйнайди деган фикр бор эди. Лекин кейинчалик бу назария исботланмаган. Ҳозирги пайтда эпидемик энцефалитнинг кўзғатувчиси деб фильтрланувчи номаълум вирус ҳисобланади. У ҳаво йўқи орқали организмга тушади. Ҳозирги пайтда бу касалликнинг эпидемик тарқалиши кузатилммйди. Лекин спорадик ҳолда касалланиш ҳозир ҳам учрайди.

Патологик анатомияси. Касаллик марказий асаб тизими яллиғланиши билам кечиб, у асосан лимфоцитар инфильтрат ва мезоглиянинг пролиферацияси билан тавсифламади. Бу ўзгаришлар асосан экстрапирамид тизимининг турли даражаларида жойлашади: тарғил танада, қора субстанцияда, қизил ядрода. Яллиғланиш жараёни ҳатто унинг сурункали даврида ҳам ўзлуксиз давом этади (паркинсонизм). Бош мия экстрапирамид тизимида яллиғланиш билан бирга дистрофик ўзгаришлар ҳам аниқланади. Қора субстанция хҳжайраларида пигмент камайиб, бу ҳужайралар ўлади. Натижада қора субстан­ция ўз рангини йўқотади.

Касалликнииг кечишида икки давр — ўткир (инициал) ва сурункали даврлар ажратилади. Ўткир — инициал давр клиникаси жуда хилма-хил. Бунда касаллик жуда тез, ўткир ва у кучли бошланиши мумкин. Ва, аксинча, касаллик баьзида ҳеч қандай клиник манзарасиз, алоҳида бир кўринишларсиз ҳам бошланиши мумкин. Мана шундай ҳолларда ташхис жуда кечикиб, касаллик сурункали эпидемик энцефалитга ўтгандан сўнг қуйилади. Бу прогнозни ва даволаш жараёнини қийинлаштириб юборади.

Касалликнииг ўткир бошланишида тана ҳарорати 37,5—37,8ў, ҳатто ундан ҳам юқори бўлиши мумкин, бундан ташқари, ҳолсизлик, қувватсизлик, бош оғриши, уйқучанлик ҳам кузатилади. Касалликнииг бу даврида неврологик симптомлардан кўзни ҳаракатлантирувчи нерв бузилиши: диплопия, аккомодациянинг ўзгариши, птоз, конвергенциянинг етишмаслиги хосдир. Яна юз нервининг парези ва анизорефлексия ҳам пайдо бўлади. Кечаси кучаювчи гиперкинезлар — тремор, атетозлар, хореясимон ҳаракатлар юзага келиши мумкин.

Эпидемик энцефалит ўткир даврининг асосий ва доимий аломатларидан бири — уйқунинг бузилиши ҳисобланади. Унинг бошқача номи «летаргик энцефалит» деб номланади. Бу аломат узоқ вақтгача касалликнинг бошланғич белгиси бўлиб қолиши мумкин. Баъзида дастлаб уйқунинг кунлик тартиби — формуласи ўзгаради. Беморлар кундўзи ухлаб, кечаси умуман ухлашмайди. Беморлар соатлаб чарчамасдан, уйқуга эхтиёж сезмасдан кўзларини катта очган ҳолда ётадилар. Болалар ва ўсмирларда тунги уйқусизлик кўпинча умумий безовталик билан кечади. Беморлар маъносиз, бир хил — стереотип ҳаракатлар қилади: бир хил сўз ёки гапларни қайта-қайта такрорлайди. Умумий ҳаракат безовталиги доимий енгиб бўлмас уйқу ҳолати билан алмашади. Бу вақтда беморлар ҳар қандай ҳолатда — ўтирган, турган, ҳатто юриб кетаётганларида ҳам ухлаб қоладилар. Бундай уйқучанлик (летаргия) бир нсча кундан бир неча ойгача, ҳатто йиллар давом этиши мумкин.

Кўпинча вестибуляр — бош айланиши, юришда ҳадиксираш ва вегетатив— терлаш, вазомотор ўйинлар, саливация—сўлак ажралишининг кучайиши, полидип­сия бузилишлари ҳам кузатилади.

Касалликнинг ўткир давридаги руҳий ўзгаришлар бошқа ўткир инфекциялардаги симптоматик психозларни эслатади. Бунда энг кўп делирий ҳолати кузати­лади. Бу ҳолатда онгнинг хиралашуви кузатилади, атрофдаги нарсаларни нотўғри тасаввур қилиш, гиперкинезларнинг кучайиши, кўрув галлюцинациялари ҳосдир (мусситирловчи делирий). Онгнинг янада чуқуррок бузилишларида қўқув аффекти, юришга уриниш (ёки қочишга ўриниш), кўрув галлюцинация-ларининг кучайиши кузатилади.

Бу ҳолатда агар тремор бўлса, оқ алаҳлашни эсла­тади. Баъзан делирийдан сўнг апатик ёки апатико-абулик ҳолат юзага келади: бемор жуда ҳолсиз, апатик (бефарқ), атрофдаги нарсаларга қизиқиши йўқолади. Янада оғир ҳолларда касбга оид васвасалар ривожланади, бемор автоматик равишда беихтиёр ҳаракатлар қилади, гинеркииезлар кучаяди, конфабуляция пайдо бўлади.

Касалликнинг ўткир даврида яна руҳий ўзгаришлардан бири — бу кайфиятнинг бузилишидир. Кайфиятнинг ўзгариши депрессив типда кечиб, беморда ҳеч нарсага қизиқмаслик, кам ҳаракат қилиш, ўз-ўзини ўлдириш хаёллари кузатилади. Ундан ташқари, гипоманиакал ва натижасиз қўзғолишлар юз бериши мумкин.

Инициал даври 2—3 хафтадан 2—3 ойгача давом этади. Бир паитиинг ўзида ўткир давр тўхташи билан руҳий бузилишлар ҳам йўқолади. Лекин бошқа ҳамма инфекцияларга хос, узоқ вақт давомида инфекциядан сўнгги астения ҳолати вужудга келади. Постинфекцион астепияга холсизлик, тез чарчаш, хотиранинг пасайиши, таъсирчанлик, йиғдоқилик, кўнгил бўшлиги каби белгилар киради. Ўткир даврда бемор узоқ йиллар давомида худди бутунлай соғайиб кетгандай юради. Кейин сурункали даври бошланади. Лекин, баъзида ўткир даври бевосита тўғридан-тўғри сурункали даврга ўтиб кетади. Баъзан ўткир давр билинмасдан кечиши мумкин ва касаллик сурункали давр аломатлари билан юзага чиқади.

Сурункали давр клиникаси. Сурункали давр клиникаси жуда хилма-хил неврологик ва психопатологик аломатлар билан ажралиб туради. Неврологик бузилишлар кўзни ҳаракатлантирувчи мушаклар ҳаракати ўзгаришларида ўз аксини топади: конвергенция парезлари, диплопиялар, кўзнинг куч билан очилиши кабилар пайдо бўлади. Вегетатив бузилишлар аниқ юзага чиқади: кучли сўлак ажралиши, кўп терлаш, терининг мойли бўлиб қолиши, вазомотор бузилишлар юзага келади. Кўпинча моддалар алмашинуви бузилади: беморлар жуда тез ориқлаб ёки тез семириб кетишн мумкин. Ундан ташқари, сув, туз ва углеводлар алмашинуви ҳам бузилади.

Эпидемик энцефалитнинг сурункали даври учун паркинсонизм синдроми ўта даражада тавсифлидир (ригид-акинетик синдром). Бундай касалларнинг ташқи кўриниши ўзига хосдир: юзи ялтирайди, ёгли ва ниқоб-симондир. Мимикаси йўк Бемор бирор нарсадан хафа ёки хурсанд бўлиши мумкин, лекин мимикаси бу ҳис-ҳаяжонни юзида акс эттирмайди, юзи котиб қолганга ухшайди. Ҳаракатлари секин ва бир хилда (бради-кинезия). Бемор бирор бир ҳолатда соатлаб ўзгармасдан туради. Беморнинг юриши ҳаддан ташқари типик: бемор секин, майда қадам ташлаб, оёғини тиззадан сал букиб юради. Қўлларнинг ўзаро бир-бирига мутаносиб ҳара­кати бўлмайди. Нигоҳи бир нуқтага каратилган, йўналган бўлади. Агонист ва антагонист мушакларнииг номўтаносиб қисқариши, таранглашиши туфайли ҳаракат қилмокчи бўлганида бемор олдинга, орқага ва ён томонга йиқилиши мумкин; пропульсия, ретропульсия, латеропульсия кузатилади. «Титили ғилдирак» номини олган феномен типик бўлиб, унда пассив ҳаракат мушаклар гипертониясининг ортишига олиб келади. Гапириш секинлашади, бир хил тонда, ҳис-ҳаяжоисиз; баъзан бе­морлар ярим сўзни айтиб, паўзадан сўнг гапини давом эттиради. Айрим ҳолларда бир хил гап ёки ҳаракатни тўхтовсиз қайтаради.

Орқа мия суюқлигида канд, оқсил, глобўлин миқдори сезиларсиз даражада ошади, баъзан ҳужайра элементлари — лимфоцит ва плазмоцитлар сони ошиб кетади.

Сурункали даврнинг психопатологик бузилишлари жуда хилма-хил ва у катта ёшдагилар ва болаларда бир хил кечмайди. Энг аввало руҳий фаолликнинг бирданига тушиб кетиши кузатилади. Бу беморнинг жуда тез чарчаши, ҳолдан тойиши билан тушунтирилади, бу ҳолат ҳамма руҳий жараёнларнинг — фикрлаш, диққат фаоллиги, аффективлик кучининг суеайишига олиб келади. Бундай беморлар ҳаддан ташқари секин юради, оғир ва танбалдир. Улар диққатни жамлаш ва тезлаштиришга қодир эмаелар. Уларнинг диққат қилиши мустақил эмас. Фикрлаш сусайган, секин бир хил бўлиб, баъзан бе­морнинг идроки ҳисобига фикрлаш зуўриққан ҳолда кучайиши мумкин. Фикрлашнинг бузилишига қарамасдан эпидемик энцефалитда эси пастлик кучли даражада ривожланмайди. Одатда билимлар йиғиндиси, хотира, ақл-ҳуши ўзгармайди, лекин тормозланиш жараёнларининг кучайиб кетиши оқибатида уларни аниқлаш анча қийинчилик туғдиради. Бу даврнинг ўзига хос пси­хопатологик кўриниши бўлиб шилқим, тутуриқсиз ҳаракатлар ҳисобланади — ўз-ўзидан кўлиш, йиғлаш ва ҳисоб-китоб қилишдир. Бу ҳаракатлар бир неча соатдан бир неча кунгача давом этиши мумкин.

Эпидемик энцефалитнинг нотипик вариаитларида неврологик симптоматикалар ва айнан паркинсонизм тез ва аниқ даражада юзага чиқмасдан, балки руҳий ҳолатлардан кейин, кечроқ юзага чиқиши мумкин. Касалликнинг бу шаклларини ўрганиш ва ёзиб қолдиришда бизнинг психиатрларимиз катта ҳисса қўшдилар. Узоқ йиллар давомида касалликнинг бу шакллари аниқланмасдан ва нотўғри ташхис қуйиб келинган. Уларга қўйидагилар киради:



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет