Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари



бет61/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

Масаланинг қўйилиши. Қишлоқ хўжалик корхонаси янги сотув бозорларига чиқмоқчи. Шунинг учун корхона ўз маҳсулотларини жаҳон стандартлари асосида сақлаш мақсадида обморхона қуришни режалаштирди. Маҳсулотга бўлган талаб номаълум, шунинг учун маҳсулотларни сотишдан келадиган даромад ҳам номаълумдир. Омборхона ҳажмига, жойлашув жойи ва унинг автоматлаштириш тизимига қараб беш хил вариант (стратегия) мавжуд, яъни омборхоналарнинг ўлчами - 60 м2, 90 м2, 120 м2, 140 м2, 180 м2. Корхона маҳсулотига бўлган талаб тўртта ҳолатдан иборат, яъни – йилига 180, 230, 280 и 300 минг тонна. Маҳсулотга талабнинг ушбу ҳолатларда бўлиш эҳтимоли мос равишда 0.1, 0.3, 0.4 ва 0.2 га тенг. Вариантларни баҳолаш: Вальд, Лаплас, Гурвиц мезонлари бўйича барча стратегия (вариантларнинг) қийматини топиш ва уларнинг ичида энг яхши стратегияни аниқлаш талаб этилади.
Масалани ечиш: Омборхона қурилишининг ҳар бир вариантлари учун мумкин бўлган фойда миқдори 3.1-жадвалда келтирилган.
3.1-жадвал
Стратегиялардан келадиган фойда матрицаси

Стратегия

Стратегиялардан келадиган фойда (талабнинг ҳолатлари), млн. сўм

1 (180)

2 (230)

3 (280)

4*(300**)

1 (30 м2)

20

22

24

24

2 (90 м2)

15

28

34

36

3 (120 м2)

-5

22

39

47

4 (140 м2)

-14

6

47

55

5 (180 м2)

-32

-5

50

60

*қишлоқ хўжалик корхонаси маҳсулотига бўлган талаб ҳолатлари (4 та ҳолат),
** қишлоқ хўжалик корхонаси маҳсулотига бўлган талаб ҳолатлар бўйича, яъни – йилига 180, 230, 280 и 300 минг тонна.
Стратегиялардан келадиган фойда манфий бўлиши шуни кўрсатадики махсулотларга бўлган талаб кам бўлган ҳолатда катта ҳажмдаги омборлардан зарар кўрилади.
(2.1) формулага кўра тўлов матрицасининг ҳар бир қаторидан энг кичик фойда олинади. Барча ҳолатларда (стратегия) минимал фойда талабнинг 1-ҳолатига мос келади, яъни маҳсулотга бўлган талаб минимал бўлган ҳолат. Вальд мезони бўйича энг яхши стратегия бу 1-рақамли стратегия, чунки бу ҳолатда корхонанинг йўқотиши камроқ, аниқроғи талаб кам бўлганда ҳам унинг фойдаси 20 млн. сўм бўлади.
(2.4) формулага кўра риск матрицасини тузиш учун талабнинг ҳар хил ҳолатларидан фойданинг энг каттаси топилади. Бизнинг мисолда 20, 28, 50, 60 млн. сўм. Тўлов матрицасининг мос устунларидаги элементлардан мана шу сонларни айириб рисклар матрицасини ҳосил қиламиз. (2.2-жадвал).


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет