Пул – кредит орқали мувофиқлаштириш” фанидан ЎҚув материаллари тузувчилар: и ф. н. Ў. Абдуллаев, асс. Р. Салаев Кафедра мажлисининг


-мавзу: Пул муомаласини тартибга солиш усуллари ва унинг хусусиятлари



бет6/14
Дата27.06.2016
өлшемі4.18 Mb.
#162544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14

4-мавзу: Пул муомаласини тартибга солиш усуллари ва унинг хусусиятлари

1.Пул-кредит сиёсатининг усуллари ва уларни мувофиқлаштириш.

2.Жаҳон молиявий инқирози шароитида Марказий банк пул-кредит сиёсатининг традицион (анъанавий) инструментлари ва уларни амалга ошириш тартиби.

3.Собиқ иттифоқ давридаги пул-кредит сиёсати. Миллий валюта жорий қилангандан кейинги монетар сиёсат.



1.Пул-кредит сиёсатининг усуллари ва уларни мувофиқлаштириш.
Пул-кредит сиёсатини шакллантириш жараёнида бир вақтнинг ўзида иккита бир-бирига қарама қарши вазифани хал қилишга тўғри келади. Бир томондан, муомаладаги пул массасининг ўзгаришини мумкин қадар мослашувчан қилиш, хўжалик коньюктураси (ҳолати)даги ҳар қандай ўзгаришларга тезкор муносабат билдира олиш, ўсиб бораётган амалий фаолликни қўллаб-қуввтлаш бўлса, иккинчи томондан – муомаладаги пул массасининг кўпайишини маълум даражада чеклаш ҳамда муомалага ортиқча бўлган тўлов воситалари массасининг тушушига йўл қўймаслик.
Юқоридаги мақсадларга етишиш учун пул-кредит сиёсатида қуйидаги усуллар қўлланилади:

  • бевосита (маъмурий усул);

  • билвосита (иқтисодий усул).

Бевосита (маъмурий) усулларга Марказий банклар фаолиятининг миқдор ва сифат кўрсаткичларига нисбатан белгилайдиган бевосита чекловлар ёки тақиқлар киради. Маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини қўллашда кўпинча қуйидаги воситалар қўлланилади:

  • турли тоифадаги қарзларни беришнинг ва кредит ресурслари жалб қилишнинг энг юқори миқдорларини жорий қилиш;

  • тижорат банкларининг филиаллар ва бўлимлар очишини чеклаш;

  • воситачилик ҳақининг, хар хил хизматлар кўрсатганлиги учун таърифларни, фоиз ставкаларининг миқдорларини чегаралаш;

  • операцияларнинг, шунингдек таъминотнинг айрим турларини, баъзи хил операцияларни амалга оширишга рухсат берилган банклар рўйхатини белгилаш.

Бевосита (маъмурий) усул воситалари ҳукумат томонидан кўзда тутилган пул-кредит сиёсатининг мақсадларини режалаш рақамлари бевосита кўрсатиб ўтилган қоидаларидан фойдаланиш асосида эришиш учун мўлжаллангандир. Улар ёрдамида банкдан ташқари соҳада вужудга келаётган молиявий шароитлар, яъни фоиз ставкалари ва кредитлар устидан тўғридан-тўғри назорат амалга оширилади.

Пул-кредит сиёсатининг иккинчи усули билвосита (иқтисодий) усуллари жумласига асосан иқтисодий таъсир кўрсатадиган тадбирлар киради. Бу усул кўпроқ бозор иқтисодиётига хос бўлиб, бунда ўз-ўзини бошқариш жараёнларининг ривожланиши ҳар бир кредит муассасасининг микродаражада мустақил пул-кредит сиёсатини амалга оширишни тақазо этади. Бу сиёсатнинг самарадорлиги ва натижалари ҳар бир кредит муассасасининг банк тизимидаги аҳамиятини белгилаб беради ва рақобатни рағбатлантиради.

Билвосита(иқтисодий) усул воситалари банклар ва банкдан ташқари муассасаларнинг ҳаракатларига фақат бозор кучлари ёрдамида таъсир кўрсатиш йўли билан амал қилади. Ана шу мақсадда Марказий банк ўзининг ваколатларидан муомаладаги пул массасини белгилаш учун фойдаланади ва иқтисодиётга пул бозоридаги фоиз ставкаларнинг ўзгаришига қараб иш тутиш имконини беради.

Одатда бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакаларнинг пул-кредит сиёсати асосан, маъмурий усуллардан фойдаланишга асосланган бўлади. Бундай шароитларда молия соҳсасида ҳали етарли даражада ривожланмаган ва рақобатлашув муҳитини яратиш учун мос бўлган тузилмалар йўқ.

Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш йўлидаги ўзгаришларнинг дастлабки босқичларида мавжуд бўлган чекловлар пул-кредит сиёсатини амалга оширишни тегишли усулларини танлашни белгилаб берди.


Пул кредит сиёсати усуллари

Иқтисодчи олимлар томонидан саноати тараққий этмаган мамлакатлар пул-кредит сиёстини амалага ошириш жараёнида маъмурий усул эмас иқтисодий усуллардан фойдаланишлари керак, - деган ягона фикр мавжуд. Бироқ юқорида таъкидлаб ўтилган фикр, республикамиз иқтисодиётига нисбатан тўғри келмади. Бунинг асосий сабаби бизнинг мамлакатимиз ўзига хос тараққиёт хусусиятларига эгаки, ўз навбатида бу хусусиятлар мамлакатимизни ривожланган мамлакатлардан ҳам ривожланаётган мамлакатлардан ҳам фарқлаб туради.

Республикамиз иқтисодиётини ривожланишини ўзига хос хусусияти шундан иборат бўлдики, унда тангликни барча макроиқтисодий омиллари айнан бир вақтнинг ўзида кечди: ички ялпи маҳсулот ҳажми жуда ҳам тушиб кетди, ишсизлик (кўпроқ яширин ҳолда) ва инфляция мавжуд бўлиб бу ҳол иқтисодиётнинг стагфляция ҳолатига мос эди. Ана шулар пул-кредит сиёсатини амалга ошишига тегишли чекловлар қўйилишига сабаб бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ҳисоб рақамида қўшимча равишда 2,7 трлн. сўм эквивалентидаги маблағлар жамланиб, ташқи омилларнинг ушбу миқдорда пул массаси ўсишига таъсири камайтирилди.

Бундан ташқари, Марказий банк томонидан иқтисодиётдаги пул таклифини бошқаришда монетар сиёсатнинг асосий инструментларидан бири бўлган қайта молиялаш ставкасидан ҳам кенг фойдаланилди.

Бозор иқтисодиётида амалга оширилаётган пул-кредит сиёсатини рўёбга чиқаришни асосий турларига қуйидагилар киради:



  • энг кам захира талабларини жорий этиш;

  • тижорат банкларини қайта молиялаш миқдорлари ва шартларини белгилаш;

  • очиқ бозордаги операциялар.

Юқорида санаб ўтилган пул-кредит сиёсатининг турлари мамлакатимизда инфляция суръатларини пасайтириш, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, иш билан бандликни барқарорлигини таъминлаш ҳамда тўлов балансининг мувозанатини таъминлаш учун фойдаланилади.



Пул кредит сиёсатининг мақсади




2.Жаҳон молиявий инқирози шароитида Марказий банк пул-кредит сиёсатининг традицион (анъанавий) инструментлари ва уларни амалга ошириш тартиби.
Жаҳон молиявий инқирози давом этаётган хозирги шароитда Марказий банк пул-кредит сиёсатининг инструментлари нафақат ривожланган мамлакатлар балки ривожланаётган мамлакатлар Марказий банкларининг пул-кредит сиёсатида мухим ахамият касб этмоқда.

Жумладан,Марказий банкнинг қайта молиялаштириш сиёсати,очиқ бозор операциялари,мажбурий захира сиёсати ва таргетлаш сиёсати шулар жумласидандир.

Тараққий этган мамлакатларнинг марказий банклари, шу жумладан, АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ), Япония Марказий банки ва Европа Марказий банки (ЕМБ) пул-кредит сиёсатининг инструментларидан фойдаланиш борасида бой тажрибага эгадир. Ушбу тажрибалардан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятида ижодий фойдаланиш унинг пул-кредит сиёсатини такомиллаштиришга хизмат қилади.
горизонтальный свиток 3



Биз қуйида номлари юқорида эътироф этилган Марказий банкларнинг пул-кредит сиёсатининг инструментларидан фойдаланиш борасидаги тажрибаларидан республикамиз банк амалиётида фойдаланиш имкониятларини таҳлил қиламиз.

Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг барқарорлиги борасида Япония Марказий банкининг тажрибаси муҳим амалий аҳамият касб этади. 2006 йилнинг ноябрь ойида Япония Марказий банкининг ҳисоб ставкаси сўнгги беш йил ичида биринчи марта ўзгарди12.

Айни вақтда, шуни эътироф этиш жоизки, сўнгги йилларда бир қатор ривожланган мамлакатларда марказий банкларнинг ҳисоб ставкаларининг нобарқарорлик даражасининг кескин ошганлиги кузатилди. Масалан, АҚШ ФЗТ 2004 йилнинг 30 июнидан 2007 йилнинг 10 майига қадар ҳисоб ставкасини 17 марта оширди. 2004 йилнинг 30 июнида ФЗТ нинг ҳисоб ставкаси 1% қилиб белгиланган эди. Бу эса, сўнгги 46 йил мобайнидаги энг паст ҳисоб ставкаси эди. 2007 йилнинг 10 майи куни ФЗТ нинг ҳисоб ставкаси 5,25% даражасида белгиланди. Бу эса, нисбатан юқори даражадаги ҳисоб ставкаси ҳисобланади ва ҳисоб ставкасининг бу қадар юқори белгиланиши АҚШ ФЗТ раҳбари Бен Бернанкининг фикрига кўра, инфляциянинг кутилаётган ўсиш суръатига қарши кураш чораси ҳисобланади. Чунки энергоресурслар баҳосининг юқори эканлиги ва уй-жой бозоридаги турғунлик оқибатида инфляция суръатининг ўсиши кутилмоқда13.

Англия Марказий банки томонидан амалга оширилаётган қайта молиялаш сиёсати учун ҳам ҳисоб ставкаларининг нобарқарорлиги хос. Сўнгги олти йил мобайнида унинг ҳисоб ставкаси бир неча марта ўзгартирилди ва 2007 йилнинг июл ойига келиб унинг йиллик ставкаси 5,75% қилиб белгиланди. Англия Марказий банкининг расмий баёнотида ҳисоб ставкасининг оширилиши инфляцияни жиловлаш мақсадида амалга оширилганлиги эътироф этилган.

Халқаро банк амалиётида мажбурий захира ставкаларини белгилашда трансакцион депозитларнинг хорижий валюталарга бўлган талабга ва тижорат банкларининг депозит базасига таъсири масалалари инобатга олинади. Масалан, АҚШда 2007 йилнинг 20 декабридан бошлаб трансакцион депозитлар бўйича табақалашган мажбурий заҳира ставкалари қуйидагича бўлиши белгилаб қўйилди:

– 0 АҚШ долларидан 9,3 млн. АҚШ долларигача бўлган трансакцион депозитларга нисбатан 0 %;

– 9,3 млн. АҚШ долларидан ортиқ ва 43,9 млн. АҚШ долларигача бўлган трансакцион депозитларга нисбатан 3 %;

– 43,9 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган трансакцион депозитларга нисбатан 10 %.

Таъкидлаш лозимки, АҚШда 1990 йил 27 декабрдан буён муддатли депозитлар ва хорижий валютадаги депозитлар мажбурий захира талабномаларидан тўлиқ озод қилинган14.

АҚШ мисолида келтирилган маълумотлардан кўринадики, нисбатан катта миқдордаги трансакцион депозитларга нисбатан юқори заҳира ставкалари белгиланган. Чунки улар хорижий валюталарга бўлган талабга кучли таъсир кўрсатади. Тижорат банкларининг муддатли депозитлари эса мажбурий заҳира талабномаларидан озод қилинган. Бунинг боиси шундаки, муддатли депозитлар тижорат банкларининг асосий ресурс манбаи ҳисобланади ва уларга нисбатан юқори заҳира ставкаларининг қўлланилиши тижорат банкларининг ресурс базасига нисбатан кучли салбий таъсирни юзага келтиради.

Буюк Британия, Япония, Канада, Люксембург, Швецияда мажбурий захира сиёсатидан Марказий банк пул-кредит сиёсатининг инструменти сифатида фойдаланилмайди. Бунинг сабаби шундаки, ушбу мамлакатларда монетар сиёсатнинг очиқ бозор сиёсати, қайта молиялаш сиёсати ва валюта сиёсати каби инструментларидан фойдаланиш механизмлари такомиллашган бўлиб, улар воситасида муомаладаги пул массасини тартибга солиш имконияти мавжуддир.

Шуни эътироф этиш жоизки, ФЗТ нинг очиқ бозор операциялари ривожланган бўлиб, бу авваламбор, АҚШ ҳукумати қимматли қоғозларининг эмиссия ҳажмининг катта эканлиги билан изоҳланади. АҚШда ҳукумат қимматли қоғозлар эмитентларининг таркибида эмиссия қилинган қимматли қоғозларнинг ҳажми бўйича ҳукумат биринчи, тижорат банклари эса, иккинчи ўринни эгаллайди. ФЗТнинг очиқ бозор операцияларини амалга ошириш механизми шундай ташкил қилинганки, бунда қимматли қоғозни сотувчи банкининг ҳисобрақами қолдиғининг ўсиши бошқа банкдаги захиранинг камайишига олиб келмайди. Натижада, Марказий банк қимматли қоғозларни сотиб олганда миллий банк тизими захираларининг умумий миқдори ошади. Агар ФЗТ очиқ бозор сиёсати доирасида қимматли қоғозни сотса, бунинг натижасида сотиб олувчининг банкини Федерал захира банкидаги захира ҳисобрақамининг қолдиғи камаяди. Аммо мазкур камайиш бошқа банкнинг ФЗБ даги захира ҳисобрақами қолдиғининг кўпайишига олиб келмайди.

Давлатнинг қарзи миқдорининг катта эканлиги уни қимматли қоғозлар эмиссиясини оширишга мажбур қилади. Бунинг натижасида, бир томондан, ҳукуматнинг қарзини ноинфляцион йўл билан ёпиш имконияти юзага келади; иккинчи томондан, Марказий банкнинг очиқ бозор операциялари орқали муомаладаги пул массасини тартибга солиш имконияти ошади.

Марказий банкнинг очиқ бозор сиёсати орқали тижорат банкларининг молиявий инқироз ҳолатидан чиқишларига ёрдам қилиш имкониятининг мавжудлигини Япония Марказий банкининг мисолида яққол кўришимиз мумкин. Япония Марказий банки раҳбарияти 2007 йилнинг октябрь ойидан бошлаб 3,6 трлн. иен (30 млрд. АҚШ доллари) миқдоридаги қимматли қоғозлар шаклидаги активларини сотиш тўғрисида қарорни қабул қилди. Бу қимматли қоғозларни Япония Марказий банки тижорат банкларидан 2002 йилдан 2004 йилгача бўлган даврий оралиқда, мамлакат тижорат банкларини молиявий инқироздан сақлаб қолиш мақсадида, сотиб олган эди. Япония Марказий банки расмий ахборотида таъкидланишича, мазкур қимматли қоғозларни сотиш 10 йил мобайнида амалга оширилади ва 2017 йилнинг сентябр ойида ниҳоясига етади. Қимматли қоғозларни бу қадар узоқ давр мобайнида сотилишининг асосий сабаби фонд бозоридаги талаб ва таклифга жиддий таъсир кўрсатмаслик ҳисобланади15.

2002-2004 йилларда Япония тижорат банкларида катта миқдорда акциялар тўпланиб қолди ва биржа инқирози шароитида бу акцияларнинг бозор баҳосини кескин пасайиш хавфи юзага келди. Бу эса, ўз навбатида, Япония тижорат банкларининг молиявий инқирозга учратиши муқаррар эди. Япония Марказий банки ана шу хавфга барҳам бериш мақсадида 2 трлн. иен сарфлаб акцияларни сотиб олди.

Тараққий этган давлатларнинг монетар сиёсат борасидаги тажрибаларидан Ўзбекистон амалиётида фойдаланиш учун, фикримизча, қуйидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг дисконт ва ломбард кредитлари бериш амалиётини жорий қилиш лозим. Бунинг натижасида қайта молиялаш сиёсатининг самарадорлиги ошади.


Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида тижорат векселлари муомаласининг мавжуд эмаслиги Марказий банкка тратталарни ҳисобга олиш йўли билан банкларни кредитлаш имконини бермайди.

2. Фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мажбурий захира сиёсатини такомиллаштириш мақсадида трансакцион депозитлар ва корхоналарнинг жамғарма депозитларига нисбатан амалдаги 15 фоизли мажбурий захира ставкасини сақлаб қолган ҳолда, муддатли депозитларни мажбурий захира талабномаларидан тўлиқ озод қилиш лозим.

Ушбу тадбирни банк амалиётига тадбиқ этилиши билан бир вақтнинг ўзида тижорат банкларини трансакцион депозитлардан кредит ресурси сифатида фойдаланиш амалиётига чек қўйиш керак. Бунинг сабаби шундаки, мажбурий захира ставкалари трансакцион депозитларга нисбатан юқори даражада сақланиб қолган шароитда, улардан кредит ресурси сифатида фойдаланилиши Марказий банк мажбурий захира сиёсатининг мослашувчанлиги ва таъсирчанлигининг пасайишига олиб келади.

Тижорат банклари муддатли депозитларини Марказий банкнинг мажбурий захира талабномаларидан тўлиқ озод қилиниши банкларнинг кредит қуйилмалари ҳажмининг сезиларли даражада ошишига олиб келади. Аммо кредит қуйилмалари ҳажмининг кескин ўсиши мамлакатимизда инфляциянинг кучайишига олиб келмайди. Чунки, республикамизда монетизация коэффициентининг даражаси паст. 2009 йилнинг 1 январ ҳолатига, Ўзбекистон Республикасида монетизация коэффициенти 18,8 фоизни ташкил қилди16. Халқаро валюта фондининг экспертларининг фикрига кўра, монетизация коэффициенти камида 33 фоиз бўлиши керак17.

3. Фикримизча, халқаро рейтинг агентликларининг (Стандарт энд Пурс, Муд’с) камида ВВВ рейтингига эга бўлган республикамиз корхоналарининг оддий акциялари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг очиқ бозор операциялари объекти таркибига киритиш йўли билан очиқ бозор операцияларининг ҳажмини ошириш лозим.

2008 йил октябр ойларида Европа Марказий банки томонидан компанияларнинг акциялари очиқ бозор операциялари объектига ва ломбард кредитлари гаров таъминоти таркибига киритилди.

Ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки очиқ бозор операциялари объекти сифатида мамлакатимиз ҳукуматининг қисқа муддатли облигациялари ва ўрта муддатли хазина мажбуриятларидан фойдаланмоқда. Аммо 2008 йилда ҳам Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг профицит билан бажарилганлиги ҳукумат қимматли қоғозларининг эмиссия ҳажмини оширишга имкон бермаяпди. Шу сабабли, республикамизда Марказий банкнинг очиқ бозор операциялари объектлари сонини ошириш зарурияти мавжуд.
3.Собиқ иттифоқ давридаги пул-кредит сиёсати.
Собиқ Иттифоқининг режали иқтисодиёт даврида пул муомаласини бошқариш ҳам махсус режаларга асосланган ҳолда амалга оширилган. У даврда, маълумки, иқтисодиёт мулкчилик шаклиниг ягоналигига яъни давлат мулкининг (шахсий мулкдан ташқари) ҳукмронлигига асосланган.

Пул муомаласи тушунчаси тор маънода фақат нақд пул оборотини англатган. Шунинг учун ҳам пул муомаласини мувофиқлаштириш фақат нақд пул оборотини бошқариш ,уни режалаштириш ва ушбу режанинг барча бўғинларда бажарилишини назорат қилиш билан чегараланган.

Корхона ташкилот муассасаларининг банклардаги ҳисобрақамлардаги пул маблағларини тасарруф қилиш қонун ва қоидалари давлат томонидан яратилган. Барча мулк эгаси давлат ҳисобланган. Ушбу шароитда бутун мамлакат пул обороти икки қисмга : нақд пул обороти ва нақд пул иштирокисиз амалга оширилган пул оборотларига ажратилган ва юқорида таъкидлангани каби фақат нақд пул оборотини режалаштириб бошқариш орқали пул муомаласини мувофиқлаштиришга эришилган.

Режали иқтисодиёт даврида пул муомаласини мувофиқлаштириш учун қуйидаги воситалардан кенг равишда фойдаланилган:

1.Давлат банки бўлимларининг касса плани ;

2.Аҳолининг даромад ва ҳаражатлар баланси ;

3.Давлат банки томонидан корхона,ташкилот ва муассалар иш ҳақи фондининг ишлатилиши устидан ўрнатилган назорат;

4.Давлат банки томонидан корхона,ташкилот ва муассалар нинг касса интизомига риоя этишининг назорати .

5.Корхона, ташкилот ва муассалар томонидан нақд пуллик ва

нақд пул иштирокисиз амалга ошириладиган ҳисоб – китобларни амалга ошириш қоидаларига риоя қилиниши устидан банк назорати.

Давлат банки бўлимларининг касса плани ҳар бир банк бўлими томонидан режалаштирилаётган квартал бошланишидан 60 кун аввал мижозларининг касса режалари кўрсаткичларига асосланган ҳолда тўзилар эди.

Унда режалаштирилаётган квартал давомида банк кассасига қаердан ва қанча нақд пул келиб тушиши, банк кассасидан ушбу даврда нима мақсадларга ва қанча нақд пул берилиши ҳамда муомалага қўшимча нақд пул маблағлари чиқарилиши ёки муомаладан заҳирага қанча нақд пул маблағлари олинишини акс эттирувчи эмиссион натижа ифодаланиши лозим эди .

Банк бўлимларида тўзилган касса режаси вертикал равишда пастдан юқори ташкилотларга юборилар ва юқоридан тасдиқланиб қуйи органларга квартал бошланишидан 10 кун олдин келиб тушар эди. Юқори ташкилотдан тасдиқланган режа эса қуйи ташкилотлар учун бажарилиши шарт ҳисобланган .Шунинг учун давлат банки бўлимлари тасдиқланган касса режасининг бажарилишининг доимий равишда кўзатиб боришлари шарт эди. Кундалик кўзатувлар натижасида ҳар беш кунда унинг бажарилиши юзасидан ҳисоботлар тайёрланар эди. 5-10 кунлик ҳисоботлар таҳлили асосида касса режасини бажариш чора –тадбирлари ишлаб чиқилар эди.

Бунинг учун кунлик савдо тушуми режасининг бажарилиши, майда улгуржи савдо режасига риоя қилиниши, тушумларнинг ўз вақтида ва тўлиқ инкассацияланиши, хўжаликлар томонидан касса қолдиғи лимитига риоя қилиниши давлат банки бўлимлари томонидан доимий равишда назоратга олинар эди.

Юқоридагиларнинг барчаси муомаладаги нақд пул массасини товарлар ва хизматлар ҳажми билан мутаносиб равишда ушлаш орқали пул бирлигининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган.

Аҳоли даромад ва ҳаражатлари баланси ҳам асосан нақд пул миграциясини аниқлаш ва у орқали нақд пул муомаласини бошқаришга хизмат қилган.

Аҳоли даромад ва ҳаражатлари баланси асосан кварталларга ажратилган ҳолда 1 йиллик даврга тўзилган. Унда ҳудуд аҳолисининг йил давомидаги даромадлари ва уларнинг манбалари, ҳаражатлари ва уларнинг йўналиши ҳамда аҳоли қўлида қоладиган пул маблағларининг ўзгариши, кўпайиши ёки камайиши акс эттирилган.

Режали иқтисодиёт даврида давлат банки бўлимлари томонидан ўз мижозларининг иш ҳақи фондидан фойдаланиши ҳар кварталда бир марта текширилиб борилган. Чунки барча корхона ва ташкилотлар давлат мулки,уларга иш ҳақи фонди давлат томонидан тасдиқланган ва унинг ишлатилиши давлат органи – давлат банки томонидан назорат қилиб борилган. Мақсад, иш ҳақи фондидан фойдаланиш билан ишлаб чиқариш ва хизматлар кўлами ўртасидаги мутаносибликни ушлаб туришдан иборат бўлган яъни иш ҳақининг ўсиш даражаси паст бўлишига эришилган.

Бундан ташқари биз юқорида тўхталиб ўтган банк бўлимлари касса режасининг бажарилишини таъминлашда ҳам корхоналар иш ҳақи фонди ҳаражатларини назорат қилиш муҳим роль ўйнаган, чунки касса режасининг чиқим қисми асосан иш ҳақига бериладиган нақд пул чиқимлари ташкил этган.

Режали иқтисодиёт даврида барча корхона,ташкилот ва муассасалар томонидан риоя қилиниши мажбурий бўлган касса операцияларини юритиш қоидалари мавжуд бўлган.

Давлат банки бўлимлари – давлатнинг назорат органлари сифатида хўжаликлар томонидан касса интизомига риоя қилиниши доимий равишда назорат қилиб борилган. Мақсад, биринчидан, давлат мулкининг бутлигини назорат қилиш бўлса, иккинчидан, нақд пул муомаласини режага мувофиқ бошқариш учун хизмат қилган. Касса интизоми назорат қилинганда даставвал банк кассасидан олинган маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ хўжалик кассасига кирим қилинганлиги, олинган маблағларнинг ўз вақтида мақсадли ишлатилганлиги, кассага бошқа нақд пул тушумлари ва уларнинг ўрнатилган муддатида банк кассаларига топширилиши ҳамда касса қолдиқларининг банк томонидан ўрнатилган касса қолдиғи лимитларига мос келиш ёки келмаслиги текширилган.

Режали иқтисодиёт даврида, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, нақд пул обороти ва нақд пулсиз ҳисоб- китоблар оралиғида мустаҳкам “чегара” ўрнатилган. Нақд пуллик ҳисоб-китоблар доираси қонун, қарор ёки махсус йўриқномалар билан белгилаб берилган. Ушбу доирадан ташқаридаги ҳисоб-китоблар фақат нақд пулсиз яъни ҳисобрақамлардан пул кўчирилиши йўли билан амалга оширилган.






Пул-кредит механизмининг тарихий ривожланиш даврлари




5-мавзу: Марказий банкнинг қайта молиялаштириш сиёсати


РЕЖА
1.Марказий банкнинг қайта молиялаштириш сиёсати ва унинг ахамияти.

2. Марказий банк томонидан тижорат банкларини кредитлаш усуллари

3. Марказий банк томонидан ҳисоб ставкалари ўрнатиш тартиби.

4. Қайта молиялаштириш сиёсатининг пул муомаласи барқорорлаштиришдаги роли.



1.Марказий банкнинг қайта молиялаштириш сиёсати ва унинг ахамияти.
Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини амалга оширишда унинг анъанавий инструментларидан фойдаланиш амалиёти ҳал қилувчи ўрин тутади. Нафақат ривожланган саноат мамлакатларида (катта еттилик давлатлари — АҚШ, Япония, ГФР, Франция, Буюк Британия, Италия ва Канада давлатлари назарда тутилмоқда), балки ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида ҳам анъанавий монетар инструментлардан фойдаланиш пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг таянч воситалари вазифасини бажармоқда.

Марказий банкнинг қайта молиялаш сиёсати анъанавий монетар инструментларнинг турларидан бири ҳисобланади.

Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 2011 йилнинг 1 январидан йиллик ҳисобда 14 фоиздан 12 фоизгача туширилди ва йил давомида ўзгартирилмасдан сақлаб турилди.

Бу эса, ўз навбатида пул бозорида фоиз ставкаларининг пасайишига олиб келиб, хўжалик юритувчи субъектлар харажатларининг камайиши ва бунинг натижасида уларнинг инвестицион фаоллигини оширишга хизмат қилди.

Хусусан, 2010 йил давомида пул бозоридаги операциялар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари йиллик ҳисобда 8,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2011 йилда ушбу кўрсаткич 8,5 фоизга тенг бўлди.

2011 йил давомида кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаларининг ҳам пасайиши кузатилди.

Хусусан, қисқа муддатли (муддати бир йилгача бўлган) кредитлар бўйича фоиз ставкалари йил бошидаги 13,8 фоиздан йил охирига келиб 13,2 фоизга тушди. Узоқ муддатли кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 2010  йилда 13 фоизни ташкил қилган бўлса, 2011 йилда 11,8 фоизгача пасайди.

2011 йилда жисмоний шахсларнинг тижорат банкларидаги депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари йил бошидаги 9,9 фоиздан йил охирида 9,6 фоизгача тушди.

Юридик шахсларнинг жамғарма ва муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 2011 йил давомида 6,1 фоиздан 5,9 фоизгача пасайди (3-диаграмма).

2011 йилда иқтисодиётнинг пулга бўлган талаби тўлиқ қондирилгани ҳолда пул-кредит кўрсаткичлари ва инфляциянинг белгиланган мақсадли параметрлар доирасида бўлишини таъминлади.

Ўз навбатида, банк тизимининг барқарорлиги, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларига кўрсатиладиган банк хизматларини янада кенгайтириш, сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар банк тизими молиявий воситачилик ролининг мустаҳкамланишига олиб келмоқда.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет