Пул – кредит орқали мувофиқлаштириш” фанидан ЎҚув материаллари тузувчилар: и ф. н. Ў. Абдуллаев, асс. Р. Салаев Кафедра мажлисининг



бет1/14
Дата27.06.2016
өлшемі4.18 Mb.
#162544
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Тошкент Молия институти
Банк иши” кафедраси

Пул – кредит орқали мувофиқлаштириш” фанидан


ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ

Тузувчилар: и.ф.н. Ў.Абдуллаев,

асс. Р.Салаев

Кафедра мажлисининг

28 август 2012 йил №1

баённомасида тасдиқланган

ва тавсия этилган

Кафедра мудири:

__________ и.ф.н., доц. С.Х.Норқобилов


Тошкент – 2012

1-мавзу: Иқтисодиётни пул-кредит орқали мувофиқлаштириш асослари



РЕЖА

1. Пул-кредит орқали мувофиқлаштириш фанининг предмети, мақсади ва зарурлиги.


2. Пул-кредит орқали мувофиқлаштиришнинг иқтисодий асослари.

2.Режали иқтисодиёт шароитида пул муомаласини бошқаришнинг айрим жиҳатлари.

3.Бозор иқтисодиёти шароитида пул муомаласини мувофиқлаштириш асослари.

4.Пул массаси ва уни бошқариш усуллари.



1.Пул-кредит орқали мувофиқлаштириш фанининг предмети, мақсади ва зарурлиги.


Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини эркинлаштириш ва модернизация қилиш жараёнлари ва мамлакатимизни халқаро нуфузли ташкилотига аъзо бўлиши ҳамда Умумжахон савдо ташкилотлари билан олиб бораётган алоқалари, шунингдек, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида мамлакат макроиқтисодий барқарорлигини таъминлаш бевосита Марказий банкнинг амалга ошираётган пул-кредит сиёсатига боғлиқ.

Пул-кредит орқали мувофиқлаштириш фанининг назарий асоси бўлиб «Иқтисодиёт назарияси», «Пул, кредит ва банклар» каби назарий фанлар ҳисобланади. Фанни ўрганишда етакчи пул-кредит, монетар назарий қарашлар асос қилиб олинган.

Пул-кредит орқали мувофиқлаштириш фани “Банк иши”, “Банк менежменти ва маркетинги”, “Банкларда бухгалтерия ҳисоби” каби амалий фанларнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Чунки пул муомаласини бошқариш Марказий банкнинг асосий вазифаси бўлиши билан бир қаторда, унинг самарадорлиги бутун банк тизими фаолияти ва барқарорлиги билан чамбарчас равишда боғлиқдир.
содержимое 2

.


Бозор иқтисодиёти шароитида пул муомаласини барқарорлаштириш доимо иқтисодиётни кризис ҳолатидан қутқаришнинг энг долзарб шартларидан бири ҳисобланади. Иқтисодий кризислар эса турли мамлакатларда ўзининг кулами турлича бўлими билан бирга мамлакатнинг молия, пул кредит тизимига чуқур таьсир кўрсатади. Шундай экан, молия пул-кредит тизими ва сиёсатларининг такомиллашиб бориши мамлакат иқтисодий ҳаётининг муҳим буғини бўлиб қолади. Айниқса иқтисодий глобаллашув, мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий интеграллашувининг ўсиб бориши шароитида пул муомаласининг барқарорлигини таьминлаш масаласи эьтиборли аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда пул муомаласининг муомалалари иқтисодчи олимлар орасида тез-тез тортишувлар, баҳслашишлар, илмий конференция ва симпозиумлар ўтказиш обьекти ҳисобланмокда. Пул муомаласини барқарорлаштириш иқтисодиётнинг соғломлаштиришнинг асосий олимларидан бири бўлиб қолмоқда. Собиқ маьмурий буйруқбозлик орқали иқтисодиётни бошқариш тизимида пул-кредит сиёсатининг деярли йўқлиги оқибатида пул муомаласининг “арзон пуллар” билан тулдириш натижасида инфляцион жараёнларнинг портлашига олиб келди. Бошқарувнинг иқтисодий методларига ўтиш иқтисодиётнинг бозор моделиниг таркиб топишида банк тизимида чуқур ўзгаришлар юзага келишига ва иқтисодиётга пул-кредит орқали таьсир кўрсатишнинг яхлит механизми яралишига сабаб бўлди. Пул-кредит муносабатларини мувофиқлаштириш назарий асослари бўлиб пулнинг миқдорийлик назарияси ва унинг Кейнсчилар ва монетаристларнинг пул назариялари иқтисодиётни пул-кредит сиёсати орқали мувофиқлаштиришнинг назарий асосининг ўзаги ҳозирги замон талқини ҳисобланади.

Пул-кредит сиёсати - тўлиқ бандлик шароитида ялпи миллий маҳсулотни ишлаб чиқаришга инфляциянинг таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш мақсадида муомаладаги пул миқдорини ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирлар тушунилади. Пул кредит сиёсати давлат томонидан белгиланади ва уни Марказий Банк амалга оширади.Унинг ёрдамида хар қандай давлат мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифасини ҳаётга тадбиқ этади.

Ҳозирги замон пул-кредит сиёсатининг институтционал асосини бозор механизми ташкил этади. Бозор тизимида кредит ресурслари бозори ва пул бозорининг иқтисодиётни мувофиқлаштиришдаги роли беқиёсдир. Маьлумки пул бозорида унга бўлган талаб ва таклиф мужассамланади ва унинг замирида баҳо яьни ссуда фоизи аниқланади. Бозор иқтисодиёти шароитида икки поғонали банк тизимининг ташкил этилиши ва қонун асосида Марказий банкка пул муомаласини мувофиқлаштириш вазифасининг юклатилиши Марказий банк томонидан ушбу мақсадга эришиш учун мустақил равишда пул-кредит сиёсатининг юргизишини талаб қилади. Пул-кредит орқали мувофиқлаштиришдан асосий мақсад мамлакат пул бирлиги қадрсизланишини олдини олишдан иборат. Пул бирлиги қадрини таьминлаш эса пул муомаласини тартибга солиш, муомаладаги пул массасини бошқариш билан амалга оширилади. Муомаладаги пул массасини унинг нақд пулга айланиш имкониятларини инобатга олган ҳолда пул агрегатларига ажратиш ва уларни иқтисодиётнинг ҳолатига мос равишда бошқариш талаб этилади. Муомаладаги пул массасини иқтисодиётнинг ўсиш ёки таназзул ҳолатига мувофиқлаштириш эса пул-кредит сиёсатлари инструментларидан фойдаланишни тақозо этади. Пул-кредит инструментлари орқали пул бозорида пулнинг таклифи, талаби ёки унинг баҳосига таьсир кўрсатилади. Бошқача қилиб айтганда, пул бозорида “арзон” ёки “қиммат” пулларни ташкил этиш орқали муомаладаги пул массаси иқтисодиётнинг ҳолатига мувофиқлаштирилади.



Ҳозирги вақтда Марказий банклар пул-кредит сиёсатининг дисконт ёки қайта молиялаштириш, очиқ бозордаги операциялар, мажбурий резерв нормаси, валюта сиёсати ва бошқа инструментлардан кенг фойдаланилади. Ушбу инструментларнинг бири ёки бир нечтаси танлаб фойдаланиш, уларнинг самарадорлик даражасига боғлиқ. Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида касса эмиссион ишларни туғри ташкил этиш, нақд пул оборотини доимий равишда прогнозлаштириб бориш ҳам пул муомаласини мувофиқлаштиришнинг муҳим дастакларидан ҳисобланади. Булар орқали нақд пулга бўлган талаб ва унинг ўз вақтида тўлақонли равишда қолдириш массалари ҳал қилинади.

Шундай экан, пул-кредит орқали иқтисодиётни мувофиқлаштириш бозор иқтисодиёти шароитида муҳим аҳамият касб этади ва у иқтисодиётни бошқаришнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

2. Пул-кредит орқали мувофиқлаштиришнинг иқтисодий асослари
Товар-пул муносабатларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши даврида пул муомаласи, уни тўлиқ ўрганиш, таҳлил қилиш ва бошқариш муаммолари иқтисодчи олимлар диққат эътиборида бўлди.

Айниқса монометализм ва биметаллизм давридан сўнг муомалада ҳақиқий реал пуллар ўрнига уларнинг ўринбосарлари – қоғоз ва кредит пулларининг пайдо бўлиши, уларнинг иқтисодий тараққиётнинг маълум фазаларида сотиб олиш қувватининг ўзгариши, муомаладаги товарлар ва хизматлар ҳажми билан пул массаси ўртасидаги боғлиқликлар чуқур иқтисодий таҳлилга асос бўлди.

Ушбулар, ривожланган товар-пул муносабатлари мавжуд шарт-шароитда пул муомаласини иқтисодий, илмий асосланган равишда бошқариш лозимлигини тақозо этади.

Натижада ривожланишнинг турли босқичларида етакчи иқтисодчи олимлар томонидан пул назариялари, пул-кредит сиёсати, монетар сиёсат тўғрисида алоҳида илмий изланишлар олиб борилди. Улар ҳақида дарслигимизнинг кейинги бобларида батафсил тўхталиб ўтамиз.

Пул-кредит орқали мувофиқлаштириш фани пул муомаласини бошқариш, муомаладаги пул массаси ва унинг таркибий қисми, пул муомаласини мувофиқлаштирувчи орган, пул муомаласини мувофиқлаштириш усуллари, тамойиллари ҳамда Марказий банкнинг пул муомаласини мувофиқлаштириш мақсадида қўлланиладиган пул-кредит сиёсати инструментлари, уларнинг моҳияти ва мақсадини ўрганади.

Шу билан бирга, муомалага нақд пул чиқариш, муомаладаги вақтинча ортиқча пул маблағлари захирасини яратиш ҳамда иқтисодиётда касса амалиётини ташкил этиш тартиблари ўрганилади.

Муомала учун зарур бўлган нақд пул массасини олдиндан прогнозлаштириб бориш мақсадида банклар томонидан касса оборотларини олдиндан прогнозлаш тартиби ўрганилади.

Бозор иқтисодиёти шароитида пул муомаласини мувофиқлаштириш, реал бозор шароитида пул таклифи ва унга бўлган талабни тартибга солиш, иқтисодиётга пул-кредит орқали таъсир кўрсатиш, иқтисодиётни мувофиқлаштиришнинг энг муҳим элементи ҳисобланади.




Қуйида мустақиллик йилларида нақд пул муомаласини тартибга солиш бўйича Марказий банк ва ҳукумат томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар келтирилган:



содержимое 4

Пул-кредит воситасида иқтисодиётга таъсир кўрсатиш, асосан мамлакат пул бирлигининг барқарорлигини таъминлаш, инфляцион жараённи жиловлаш, товар-пул муносабатларининг стабиллигини таъминлашга қаратилгандир.

Пул-кредит орқали мувофиқлаштириш бозор иқтисодиёти қонуниятларига тўлиқ хос ва мос равишда амалга оширилиши лозим.

Замонавий пул-кредит сиёсатининг институтционал асосларидан бўлиб бозор тизими ҳисобланади.

Пул-кредит соҳасида бозор тизимисиз икки поғонали банк тизимининг самарали фаолият юритишини тасаввур этиш қийин. Бозор иқтисодиёти иқтисодиётни пул-кредит воситасида мувофиқлаштиришнинг бош мезони ҳисобланади. Унда турли муддатларга мўлжалланган кредитга бўлган талаб ва таклиф, пул баҳоси (фоизлар) каби монетар сиёсатнинг асосий элементлари вужудга келади.

Пул-кредит сохасида бозорларни таснифлаш асосида асосан қуйидаги уч белги ётади: битим объекти, қатнашувчилар таркиби ва битим муддати. Ушбулар инобатга олинган ҳолда бозорларнинг икки тури фарқланади. Улар кредит ва молия бозорлари, охир оқибатда улар ҳам аниқ соҳаларга ажралади.

Кредит бозорлари банклараро кредит ресурслари ва пул бозорларини ўз ичига олади. Банклараро кредит ресурслари бозори иштирокчилари фақат банклар ҳисобланади ва у ерда банкларнинг ликвидлилигини доимий равишда ушлаб туриш мақсадида яъни актив ва пассив операциялари ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш учун асосан қисқа муддатли вақтинча бўш пул ресурслари савдоси амалга оширилади. Банкларнинг мулкчилик шаклларидан қатъий назар бир-бирларига кредит ресурсларини сотиши ва сотиб олиниши улар ўртасидаги бозор тамойилларига мос равишдаги горизонтал муносабатларнинг келиб чиқишига асос ҳисобланади.

Пул бозорининг ҳарактерли хусусияти шундан иборатки, унинг иштирокчилари ва битимларнинг шакли турли-туманлигидадир. Пул бозорининг иштирокчилари банклар; корхона, ташкилот, муассасалар; молиявий муассасалар; суғурта компаниялари; пенсия фондлари; кредит уюшмалари; инвестицион компаниялар ва бошқалар бўлиши мумкин.

Пул бозорида унга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда унинг баҳоси, фоиз вужудга келади.

Ушбу ссуда фоизининг даражаси пул-кредит сиёсати инструментлари таъсир кўрсатувчи восита ҳисобланади яъни фоиз нормасига таъсир кўрсатиш орқали муомаладаги пул массасига таъсир кўрсатилади.

Шундай экан, бозор иқтисодиёти шароитида пул-кредит орқали мувофиқлаштиришнинг объекти бўлиб пул бозоридаги талаб ва таклиф ҳамда унинг натижасида вужудга келадиган фоиз нормаси ҳисобланади. Пул-кредит орқали мувофиқлаштириш субъекти бўлиб эса мамлакат Марказий банки ҳисобланади.

2012 йилда банк тизимини ривожлантириш ва ислоҳ қилишда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори билан тасдиқланган «2011 - 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар» дастурида ҳамда банк тизимига оид бошқа Фармон ва қарорларида белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилади. Хусусан:

Банк назорати тизимини, хусусан, тижорат банклари капиталининг етарлигига ва ликвидлигига қўйилган талабларни халқаро андозалар асосида янада такомиллаштириш, бу борадаги Базель қўмитасининг янги тавсияларини тадбиқ этиш ишлари давом эттирилади.

Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсияларини жорий қилиш учун халқаро молия институтларидан техник ёрдам ва экспертлар жалб этилиб, бу борада тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.

Бунда, банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан банк капиталининг етарлилиги бўйича тавсиялар, жумладан, биринчи даражали банк капиталини сифатини ва унинг етарлилик даражасини оширишни, консервацион буфер капиталини (молиявий инқирозлар давридаги зарарларни қоплаш учун захира) ҳамда контрциклик буфер капиталини (циклик ўзгаришлар зарарлари олдини олиш учун захира) ташкил этишни назарда тутади.

Шунингдек банк ликвидлиги бўйича нормативларни, хусусан, қисқа ва узоқ муддатли ликвидлик нормативларини Базель қўмитасининг янги тавсиялари асосида қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.

Банклар капитали, активлари, бошқаруви, даромадлари, мажбуриятларининг сифати ва даражасини холис баҳоланишини таъминловчи CAMEL(S) тизимининг янги талқинини инспекцион текширишларда тадбиқ қилиш ишлари давом эттирилади.

Тижорат банкларида бошқарув самарадорлигини оширишга эътибор кучайтирилади, банк Кенгашлари роли янада оширилади ва корпоратив бошқарув тизими фаолияти янада такомиллаштирилади.

Банк Кенгаши томонидан банк Бошқаруви раиси ва аъзолари, ички аудит бўлими раҳбарларининг банк активлари, кредит ва инвестиция портфеллари ҳолати, банк капиталининг ўсишини таъминлаш, даромадлилик ва ликвидлилик кўрсаткичлари, шунингдек банк тизими олдига қўйилган бошқа устувор вазифаларнинг ижроси тўғрисидаги масалалар бўйича ҳисоботларини мунтазам равишда ҳар чоракда кўриб чиқиш ва таъсирчан чоралар белгилаб амалга ошириш амалиётидан кенг фойдаланилади.

Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва ликвидлигини таъминлашда ички аудит хизматларининг ролини ошириш ва уларнинг фаолиятини амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштириш борасида ишлар олиб борилади.

Шу билан бирга, банк бошқаруви органларининг масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш бўйича чоралар кўрилади, миноритар акциядорлар манфаатларини ифода этувчи банк кенгаши аъзолари ваколатларининг оширилганлигини инобатга олган ҳолда, уларнинг банкни бошқаришдаги роли фаоллаштирилади. Бaрчa aкциядорлaрнинг вa бўлaжaк инвeсторлaрнинг банклар фaолияти тўғрисидa aхборот олиш имкониятлaри янада оширилади.

Тижорат банклари активларини, шу жумладан кредит портфелларини янада ўсишини ва сифатини яхшилашни таъминлаш, таваккалчиликни баҳолаш тизимини такомиллаштириш борасидаги ишлар фаоллаштирилади.

Банк тизимининг иқтисодиётдаги молиявий воситачилик ролини ошириш, тижорат банклари активларини, шу жумладан кредит портфелларининг ўсишини ва сифатини яхшилашни таъминлаш банк тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.

Банк таваккалчиликларини бошқаришда чуқур омилли таҳлилни амалга оширишнинг аниқ механизмлари жорий қилинади, захираларни шакллантириш, кредит портфелини диверсификациялашни кўзда тутган ҳолда банк активлари сифати мониторинги такомиллаштирилади, шунингдек муаммоли қарздорлик пайдо бўлишига йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантирувчи чоралар қабул қилиб борилади.

Тижорат банклари банк операцияларини амалга оширишда операцион ва бозор таваккалчиликларини аниқлаш ва тегишли чоралар кўришни «Тижорат банкларининг банк таваккалчиликларини бошқаришига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида» Низом (рўйхат рақами 2229-сон, 2011 йил 25 май) талабларига риоя қилинган ҳолда амалга ошириш таъминланади.

Банклар томонидан ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган мижозларининг кредитга лаёқатлилигини скоринг-таҳлил қилиш замонавий услубиётининг амалиёти янада кенгайтирилади. Ушбу таҳлил натижалари банк активлари ва пассивларини самарали бошқариш ҳамда уларнинг сифатини таъминлашга ёрдам беради.

Шунингдек, кредит операцияларининг қайтишлилик, таъминланганлик ва даромадлилигидан ҳамда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлилигидан келиб чиққан ҳолда бевосита кредит ажратиш масалалари билан шуғулланувчи тижорат банклари раҳбар ва ходимларини рағбатлантириш тизими янада такомиллаштирилади, банклар кредит ресурсларини жойлаштиришда субъектив омилларнинг таъсири камайтирилади.

Мамлакат банк тизими фаолиятини баҳолаш учун етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан қўлланиладиган халқаро меъёр, андозаларни ва баҳолаш кўрсаткичларини жорий этиш ишлари давом эттирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011-2015 йиллларда Ўзбекистон иқтисодиётида ислоҳотлар кўламини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, мамлакатда ишчанлик муҳитини шакллантиришнинг мезонлари ва баҳолаш тизимини аниқлаш ва амалга оширишга доир чора-тадбирлар Дастури тўғрисида» 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилади.

Тижорат банклари фаолиятини ва бутун республика молия-банк тизимини баҳолаш учун «Фитч Рейтингс», «Мудис» ва «Стандарт энд Пурс» етакчи халқаро рейтинг компаниялари томонидан қўлланиладиган меъёр, андозаларни ва баҳолаш кўрсаткичлари босқичма-босқич жорий этиб борилади.

Шунингдек, республика тижорат банклари томонидан ушбу етакчи халқаро рейтинг компанияларининг рейтинг баҳоларини мунтазам равишда янгиланиб борилиши таъминланади.

Тижорат банкларида молия-банк ҳисоби ва ҳисоботлари бўйича замонавий технология ва услубларни ишлаб чиқиб, тадбиқ қилиш, молия-банк ахборотлари даражаси ва сифатини ошириш ҳамда ундан кенг кўламда фойдаланишни таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилади.

Тижорат банкларида молиявий ҳисобот ва бухгалтерия ҳисобини Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХС) тўлиқ мослаштиришни инобатга олган ҳолда янада такомиллаштирилади.

Ушбу стандартлар талабларининг республика банк тизимида мукаммал жорий этилиши шароитларини яхшилаш мақсадида МҲХС талабларини инобатга олган ҳолда банкларнинг автоматлаштирилган банк тизимлари модернизацияланади.

МҲХСни такомиллаштириш натижасида тижорат банклари фаолиятининг шаффофлиги, самарадорлиги ва уларга бўлган мижозларнинг ишончини оширишга хизмат қилади.

Тижорат банклари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари, шу жумладан йиллик молиявий ҳисоботлари тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда ўрнатилган тартибда оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан банкларнинг интернет сайтларида жойлаштириш ишлари фаоллаштирилади, маълумотларнинг тўлиқлиги ва сифатига алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, ҳудудларда аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини ошириш мақсадида доимий равишда амалий семинарлар ўтказиб турилади. Аҳолини банк хизматлари билан таништириш, банк мижозларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, шунингдек тақдим этилаётган хизматлар сифатини ва келиб чиқаётган мавжуд муаммоларни баҳолаш мақсадида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида сўровлар ўтказиш ишлари давом эттирилади.

Тижорат банклари капиталлашув даражаси ва ресурс базасини янада ошириш ҳамда кўрсатилаётган банк хизматлари кўламини кенгайтириш борасидаги ишлар давом эттирилади.

Тижорат банклари Кенгашлари томонидан келгуси йил давомида манбаларни аниқлаган ҳолда банк капиталини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар қабул қилиниб, уларнинг бажарилиши чоралари кўрилади.

Хусусан:


- банклар жами капиталини йил мобайнида камида 15 фоизга ўсишини таъминлаш;

- 2012 йилда аҳоли ва хўжалик субъектларининг тижорат банкларидаги депозитлари ҳажмини камида 20 фоизга ошириш;

- аҳоли ва хўжалик субъектлари талабларини ҳисобга олган ҳолда депозит ва омонатларнинг янги турларини мунтазам равишда жорий қилиш, шу жумладан, узоқ муддатли облигациялар ва депозит сертификатларни чиқариш, субординар қарзларни фаол жалб қилиш борасидаги ишларни давом эттириш кўзда тутилмоқда.

Банк тизимининг умумий устав капиталида нодавлат сектори улушини ошириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларни амалга ошириш борасида ишлар давом эттирилади.

Кўрсатилаётган банк хизматларининг сифати ва кўламини ахборот-алоқа технологияларни кенг қўллаш билан кенгайтириш бўйича чора – тадбирлар амалга оширилади, шу жумладан 2015 йилгача республиканинг барча тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга интернет-банкинг бўйича хизматлар кўрсатилишини янада кенгайтириш борасида тегишли тадбирлар олиб борилади.

Банк пластик карточкаларини муомалага чиқариш ҳажмларини ошириш ва улардан самарали фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими янада кенгайтирилади.

Тижорат банкларининг инвестицион фаоллиги ва улар томонидан ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизациялаш бўйича лойиҳаларни кредитлаш ҳажмлари оширилади.

Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш ва модернизация қилиш, экспорт қилувчи корхоналарни, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларни кредитлаш бўйича тадбирлар давом эттирилади.

2012 йилда иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини кредитлаш ҳажми камида 25 фоизга ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларнинг асосий капиталга инвестициялаш жараёнларидаги иштирокини кенгайтириш, бу борадаги таваккалчиликларни камайтириш ва лойиҳаларнинг самарали амалга оширилиши таъминланади. Бу мақсадга эришишда банкларда инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш сифатини, шу жумладан, экспертиза жараёнларининг шаффофлигини ошириш ва унда барча потенциал омиллар ва хатарларни инобатга олиш борасида таъсирчан чора-тадбирлар амалга оширилиб борилади.

Тижорат банкларининг инвестицион фаолиятига масъул бўлган ташкилий тузилмалар фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан, уларнинг ишларини ташкиллаштиришни ва самарасини яхшилаш, кадрлар потенциалини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилишини, уй-жой қурилиш массивларини зарурий муҳандислик коммуникациялари билан таъминлаган ҳолда молиялаштирилиш давом эттирилади.

Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантиришнинг 2015 йилгача мўлжалланган тасдиқланган дастурини амалга ошириш ишларига 2,2 млрд. АҚШ доллари қийматидаги маблағ йўналтирилиши, шундан 2012 йилда 8 510 та якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун 427,8 млн. долларини ўзлаштириш кўзда тутилган. Жумладан, «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан ушбу мақсадларга 222,1 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган.

Мазкур дастурнинг амалга оширилишида Осиё тараққиёт банки томонидан жами 500 млн. доллар миқдорида, жумладан, 2012 йилда 160 млн. доллар инвестиция киритиш режалаштирилган.

Шунингдек, бошқа тижорат банклари фаолиятида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»да қўлланадиган уй-жой қурилиш-жамғарма омонатлари моделини тадбиқ этган ҳолда қурилиш ва қайта қуриш, айниқса қишлоқ жойларда кредитлаш фаолияти янада кенгайтирилади.

Иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва ишлаб чиқаришни қайта тиклаш, шунингдек уларни стратегик инвесторларга реализация қилиш бўйича ишлар давом эттирилади.

Тижорат банкларининг бошқарувчи компаниялари фаолияти янада такомиллаштирилади, жумладан банклар балансларига олинган банкрот-корхоналар фаолиятини тиклаш, ушбу жараёнга потенциал инвесторлар ва ҳамкорларни, корхоналарни модернизациялаш фаолиятида илғор тажриба ва билимга эга бўлган юқори малакали хорижлик менежерлар ва мутахассисларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда, инвестиция мақсадлари, бошланғич капитални шакллантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда технологик янгилаш учун узоқ муддатли кредитлар ажратиш ҳажмини кенгайтириш, микрокредитлашни кўпайтириш, кредит ажратиш механизмларини янада такомиллаштиришга эътибор қаратилади.

Мамлакатимизда янада қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш ва хусусий мулкчиликнинг устуворлигини мустаҳкамлашда банкларнинг фаол иштироки таъминланади. Ўз навбатида,  кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашни узлуксиз давом эттириш мақсадида ушбу сектор иштирокчилари учун молия-кредит ресурсларидан кенг фойдаланишни таъминлайдиган бозор воситалари, механизмлари ва амалиёти такомиллаштириб борилади.

2012 йилда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига барча молиялаш манбалари ҳисобидан ажратилаётган кредитлар ҳажмини 4,4 трлн. сўмдан ошиши прогноз қилинмоқда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида халқаро молиявий институтлар ва хорижий мамлакатлар ҳукуматларининг имтиёзли кредит линиялари ва грантларини жалб қилиш ва ўзлаштириш ишлари фаоллаштирилади.

Устувор равишда олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган ҳамда ортиқча меҳнат ресурсларига эга бўлган туман ва шаҳарларда фаолият юритувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига тижорат банкларининг имтиёзли кредитлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар ҳажми кенгайтирилади.

Истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни кредитлаш, жумладан жозибадор бўлган турли молиявий инструментлар орқали молиявий қўллаб-қувватлаш ҳажмлари ошириб борилади.

Шунингдек, “Мустаҳкам оила йили” давлат дастурига мувофиқ, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳамда ипотека кредитлари ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Банклар ва бошқа молиявий хизматлар кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларни юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш, молия-банк фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими янада такомиллаштирилади.

Ўзбекистон банклари Ассоциацияси, Банк-молия академияси, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Минтақавий банк ўқув маркази, Марказий банк, ТИФ Миллий банк, АТБ «Асака банк», АТБ «Агро банк» ва ДТ Халқ банки ўқув марказлари, хорижий ва халқаро ўқув марказлари, молия институтлари томонидан банк фаолиятининг долзарб йўналишлари бўйича курслар ва семинарлар ташкил қилиниб, уларда банк ходимларини ўқитиш ишлари самарали давом эттирилади.

Умум қабул қилинган халқаро меъёр ва андозаларга асосан банк фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари бўйича банк соҳаси амалиётчилари ва олимлари, бошқа тегишли соҳалар вакиллари иштирокида илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари ташкил этилади.

Тижорат банклари фаолиятини халқаро андозалар ва тамойилларга янада мувофиқлаштириш ва мaмлaкaтимиздa бозор муносaбaтлaри ривожлaнишининг ҳозирги дaврдaги янги рeaл ҳолaтидaн кeлиб чиққан ҳолда молия-банк соҳасининг қонунчилик базаси янада такомиллаштирилади.

Марказий банк, молия бозори фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш билан боғлиқ қатор қонунлар, жумладан, «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида», «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Инвестиция ва пай жамғармалари тўғрисида»ги, қонунларнинг янги таҳрири ҳамда «Лизинг тўғрисида» ва «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этади.
3.Режали иқтисодиёт шароитида пул муомаласини бошқаришнинг айрим жиҳатлари.
Собиқ Иттифоқининг режали иқтисодиёт даврида пул муомаласини бошқариш ҳам махсус режаларга асосланган ҳолда амалга оширилган. У даврда, маълумки, иқтисодиёт мулкчилик шаклиниг ягоналигига яъни давлат мулкининг (шахсий мулкдан ташқари) ҳукмронлигига асосланган.

Пул муомаласи тушунчаси тор маънода фақат нақд пул оборотини англатган. Шунинг учун ҳам пул муомаласини мувофиқлаштириш фақат нақд пул оборотини бошқариш ,уни режалаштириш ва ушбу режанинг барча бўғинларда бажарилишини назорат қилиш билан чегараланган.



скругленный прямоугольник 5

Корхона ташкилот муассасаларининг банклардаги ҳисобрақамлардаги пул маблағларини тасарруф қилиш қонун ва қоидалари давлат томонидан яратилган. Барча мулк эгаси давлат ҳисобланган. Ушбу шароитда бутун мамлакат пул обороти икки қисмга : нақд пул обороти ва нақд пул иштирокисиз амалга оширилган пул оборотларига ажратилган ва юқорида таъкидлангани каби фақат нақд пул оборотини режалаштириб бошқариш орқали пул муомаласини мувофиқлаштиришга эришилган.

Режали иқтисодиёт даврида пул муомаласини мувофиқлаштириш учун қуйидаги воситалардан кенг равишда фойдаланилган:

1.Давлат банки бўлимларининг касса плани ;

2.Аҳолининг даромад ва ҳаражатлар баланси ;

3.Давлат банки томонидан корхона,ташкилот ва муассалар иш ҳақи фондининг ишлатилиши устидан ўрнатилган назорат;

4.Давлат банки томонидан корхона,ташкилот ва муассалар нинг касса интизомига риоя этишининг назорати .

5.Корхона, ташкилот ва муассалар томонидан нақд пуллик ва

нақд пул иштирокисиз амалга ошириладиган ҳисоб – китобларни амалга ошириш қоидаларига риоя қилиниши устидан банк назорати.
Давлат банки бўлимларининг касса плани ҳар бир банк бўлими томонидан режалаштирилаётган квартал бошланишидан 60 кун аввал мижозларининг касса режалари кўрсаткичларига асосланган ҳолда тўзилар эди.

Унда режалаштирилаётган квартал давомида банк кассасига қаердан ва қанча нақд пул келиб тушиши, банк кассасидан ушбу даврда нима мақсадларга ва қанча нақд пул берилиши ҳамда муомалага қўшимча нақд пул маблағлари чиқарилиши ёки муомаладан заҳирага қанча нақд пул маблағлари олинишини акс эттирувчи эмиссион натижа ифодаланиши лозим эди .

Банк бўлимларида тўзилган касса режаси вертикал равишда пастдан юқори ташкилотларга юборилар ва юқоридан тасдиқланиб қуйи органларга квартал бошланишидан 10 кун олдин келиб тушар эди. Юқори ташкилотдан тасдиқланган режа эса қуйи ташкилотлар учун бажарилиши шарт ҳисобланган .Шунинг учун давлат банки бўлимлари тасдиқланган касса режасининг бажарилишининг доимий равишда кўзатиб боришлари шарт эди. Кундалик кўзатувлар натижасида ҳар беш кунда унинг бажарилиши юзасидан ҳисоботлар тайёрланар эди. 5-10 кунлик ҳисоботлар таҳлили асосида касса режасини бажариш чора –тадбирлари ишлаб чиқилар эди.

Бунинг учун кунлик савдо тушуми режасининг бажарилиши, майда улгуржи савдо режасига риоя қилиниши, тушумларнинг ўз вақтида ва тўлиқ инкассацияланиши, хўжаликлар томонидан касса қолдиғи лимитига риоя қилиниши давлат банки бўлимлари томонидан доимий равишда назоратга олинар эди.

Юқоридагиларнинг барчаси муомаладаги нақд пул массасини товарлар ва хизматлар ҳажми билан мутаносиб равишда ушлаш орқали пул бирлигининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган.

Аҳоли даромад ва ҳаражатлари баланси ҳам асосан нақд пул миграциясини аниқлаш ва у орқали нақд пул муомаласини бошқаришга хизмат қилган.

Аҳоли даромад ва ҳаражатлари баланси асосан кварталларга ажратилган ҳолда 1 йиллик даврга тўзилган. Унда ҳудуд аҳолисининг йил давомидаги даромадлари ва уларнинг манбалари, ҳаражатлари ва уларнинг йўналиши ҳамда аҳоли қўлида қоладиган пул маблағларининг ўзгариши, кўпайиши ёки камайиши акс эттирилган.

Режали иқтисодиёт даврида давлат банки бўлимлари томонидан ўз мижозларининг иш ҳақи фондидан фойдаланиши ҳар кварталда бир марта текширилиб борилган. Чунки барча корхона ва ташкилотлар давлат мулки,уларга иш ҳақи фонди давлат томонидан тасдиқланган ва унинг ишлатилиши давлат органи – давлат банки томонидан назорат қилиб борилган. Мақсад, иш ҳақи фондидан фойдаланиш билан ишлаб чиқариш ва хизматлар кўлами ўртасидаги мутаносибликни ушлаб туришдан иборат бўлган яъни иш ҳақининг ўсиш даражаси паст бўлишига эришилган.

Бундан ташқари биз юқорида тўхталиб ўтган банк бўлимлари касса режасининг бажарилишини таъминлашда ҳам корхоналар иш ҳақи фонди ҳаражатларини назорат қилиш муҳим роль ўйнаган, чунки касса режасининг чиқим қисми асосан иш ҳақига бериладиган нақд пул чиқимлари ташкил этган.

Режали иқтисодиёт даврида барча корхона,ташкилот ва муассасалар томонидан риоя қилиниши мажбурий бўлган касса операцияларини юритиш қоидалари мавжуд бўлган.




заголовок 1


Давлат банки бўлимлари – давлатнинг назорат органлари сифатида хўжаликлар томонидан касса интизомига риоя қилиниши доимий равишда назорат қилиб борилган. Мақсад, биринчидан, давлат мулкининг бутлигини назорат қилиш бўлса, иккинчидан, нақд пул муомаласини режага мувофиқ бошқариш учун хизмат қилган. Касса интизоми назорат қилинганда даставвал банк кассасидан олинган маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ хўжалик кассасига кирим қилинганлиги, олинган маблағларнинг ўз вақтида мақсадли ишлатилганлиги, кассага бошқа нақд пул тушумлари ва уларнинг ўрнатилган муддатида банк кассаларига топширилиши ҳамда касса қолдиқларининг банк томонидан ўрнатилган касса қолдиғи лимитларига мос келиш ёки келмаслиги текширилган.

Режали иқтисодиёт даврида, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, нақд пул обороти ва нақд пулсиз ҳисоб- китоблар оралиғида мустаҳкам “чегара” ўрнатилган. Нақд пуллик ҳисоб-китоблар доираси қонун, қарор ёки махсус йўриқномалар билан белгилаб берилган. Ушбу доирадан ташқаридаги ҳисоб-китоблар фақат нақд пулсиз яъни ҳисобрақамлардан пул кўчирилиши йўли билан амалга оширилган.

Юқорида тўхталиб ўтилган тадбирларни амалга оширган ҳолда бозор иқтисодиёти шароитида пул муомаласини бошқариш ёки тартибга солишнинг иложи йўқ. Чунки биринчидан бозор иқтисодиёти шароитида мулкчиликнинг давлат мулкидан ташқари турли шакллари пайдо бўлди ва ривожланди. Иккинчидан мулкчилик шаклларининг ўзгариши натижасида нақд пул обороти ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ўртасидаги чегара емирилиб, улар ўртасидаги тафовутлар йўқолиб боради. Банклардаги ҳисобрақам соҳиблари ўзларининг ҳисобрақамларида мавжуд пул маблағларидан исталган шаклда тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Шундай қилиб, эркин бозор иқтисодиёти шароитида бозор қонуниятларига мос равишда пул муомаласини мувофиқлаштириш лозим бўлади.
4.Бозор иқтисодиёти шароитида пул муомаласини мувофиқлаштириш асослари.
Бизга маълумки, пул муомаласи пулнинг доимо айланишда булиши, ўз вазифаларини ўзлуксиз бажариб туриши орқали намоён булади. Яъни нақд ва нақд булмаган пулларнинг ўз вазифаларини бажаришидаги ҳаракати пул муомаласини келтириб чиқаради.

Ҳар бир давлатда пул муомаласи маълум қонун ва қоидалар асосида тартибга солиб турилади. Олдинги марказлашган, режали бошқарувга асосланган иқтисодий тизимда пул муомаласи режалаштириш асосида бошқариб келинган. Жумладан, аҳолининг даромади ва ҳаражатлари давлат томонидан мувофиқлаштирилиб турилган. Яъни, товар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аҳолига кредитга товарлар бериш, баҳолар тизимини ўзгартириб туриш ва ҳоказолар орқали.




Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 1998 йил 24 январдаги «Юридик шахслар тамонидан касса операцияларининг юритиш қоидалари» 1.16-сонли Қарори

Хўжалик субъектлари нақд пул муомаласини ушбу қарорга мувофиқ амалга оширади. Ушбу меъёрий ҳужжатга асосан хар бир хўжалик субъектига нақд пул қолдиғи бўйича лимит ўрнатилади ва улар кассадаги нақд пул қолдиғининг лимитдан ортиқча қисмини банкдаги ҳисоб варақларига ўтказиб қўйишлари лозим.

2002 йил 8 июлда, Адлия вазирлиги 1156- сонли «Ўзбекистон республикаси банкларида пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги” Йўриқнома

Ҳозирги даврда нақд пул муомаласини банк тизимида тартибга солиш ушбу йўриқномага асосан олиб борилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, унинг худудий бош бошқармалари ва банклар тегишли худудлар бўйича касса айланмасини хомчўт ( прогноз) қилиш, нақд пул муомаласи ҳолати ва пул кредит муносабатлари таҳлилини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора тадбирлар тўғрисида” 200 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сонли Фармони

-Фермер ва деҳқон хўжаликлари, кичик бизнес субъектлари (шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари) хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар (савдо воситачилик корхоналари бундан истисно) 90 каленьдар иш куни мобайнида топширилган нақд пул тушуми доирасида ўзларининг банк ҳисоб варақларидан нақд пул маблағларини олиш;

-Юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошираётган, ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотни ва хизматларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб эвазига етказиб бераётган ва хизматлар кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар тегишли йил чораги мобайнидаги обороти миқдорида ўзларининг банк ҳисоб варақларидан нақд пул маблағларини олиш хуқуқига эгадирлар.



Ўзбекистон Республикакси Президентининг «Банклардаги депозит ҳисоб варақларидан нақд пулдаги тўловларни узлуксиз таъминлаш кафолатлари туғрисида”ги 2005 йил 5 августдаги ПК- 147 сонли қарори

Республикамизда пул муомаласини тартибга солишга оид сўнги йиллардаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларида кўзда тутилган чора тадбирларнинг мантиқий давомидир.

Барча жараёнлар давлат томонидан бошқарилгани учун пул муомаласи қонуни бўзилганда давлат ўз валюта доирасида нархларни ўзлаштириш, пул реформаси билан пул муомаласини тартибга солиб келган. 1991 йилгача Собиқ иттифоқ ҳудудида пул

муомаласини ташкил қилиш ва режалаштириш аҳоли даромад ва ҳаражатлари баланси ҳамда касса ва кредит режалари асосида амалга ошириб келинган.
Бозор иқтисодиёти даврида пул муомаласи тушунчаси нафақат муомаладаги нақд пуллар айланишини, балки у билан бирга нақд пулсиз амалга оширилаётган ҳисоб-китобларни ҳам ўз ичига олиши ўз исботини топган.





Демак, эркин бозор шароитида пул муомаласини мувофиқлаштириш деганда,албатта бутун пул оборотини, муомаладаги жами пул массасини бошқариш тушунилади.


4.Пул массаси ва уни бошқариш усуллари.
Бизга маълумки пул массаси нақд пуллардан шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг миллий ва хорижий валютадаги депозит хисоб рақамларидаги пул маблағларидан ташкил топган. Бозор иқтисодиёти даврида пул муомаласи тушунчаси нафақат муомаладаги нақд пуллар айланишини, балки у билан бирга нақд пулсиз амалга оширилаётган ҳисоб-китобларни ҳам ўз ичига олиши ўз исботини топган.

Демак, эркин бозор шароитида пул муомаласини мувофиқлаштириш деганда,албатта бутун пул оборотини, муомаладаги жами пул массасини бошқариш тушунилади.

Бизга маълумки, муомаладаги нақд пул массаси банклар оборот кассаларидаги, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, ташкилот ва муассасалар кассалардаги ва аҳоли қўлидаги нақд пуллардан ташкил топади.

Муомаладаги пул массаси эса нақд пуллардан ташқари нақд пулсиз турли шакллардаги ҳисобрақамларда мавжуд пул маблағларини ҳам ўз ичига олади.



Пул агрегатлари



содержимое 3

Ривожланган мамлакатларда пул массасини бошқаришда уларни маълум бир пул агрегатларига бўлиб ўрганиш орқали амалга оширилади.

Одатда М1; М2; М3 пул агрегатларига ажратилади.

Масалан, АҚШ да пул агрегатлари қуйидагиларни ўз ичига олади.

М1- нақд пуллар ва трасакцион депозитлардан ташкил топади.Трасакцион депозитлар ўз навбатида талаб қилиб олинадиган депозитлар ва бошқа чек депозитларидан ташкил топади. Талаб қилиб олинадиган депозитлар – бу уларнинг қолдиғи учун одатда банклар томонидан фоиз тўловлари тўланмайдиган ва унинг соҳибларига ундаги маблағлардан хоҳлаган вақтларида чеклар ва электрон пул ўтказмалари воситасида фойдаланиш ҳуқуқини берувчи депозит маблағларидир.Бошқа чек депозитлари – бу уларнинг соҳибларига фоиз даромадини олиш ҳуқуқини берувчи ва ундан маблағлардан чек ёки электрон тўловлар воситасида фойдаланиши мумкин бўлган депозитлардир.

М2- пул агрегати, М1 пул агрегати билан жамғарма депозитлар, муддатли омонатлар, биркунлик қайта сотиб олишга келишилган келишувлар, евро-долларлардаги бир кунлик заёмлар ҳамда пул бозорининг оила хўжалигига тегишли бўлган ўзаро фондларидан ташкил топади.

Жамғарма депозитлар – фоиз шаклида даромад келтирувчи депозит институтларидаги депозитлар бўлиб, уларнинг соҳиблари хоҳлаган вақтда олиш ҳуқуқига эгадирлар.Улардан чекдан фойдаланиши орқали тасарруф этиш ҳуқуқини бермайди.

Муддатли омонатлар – депозит институтларидаги шартнома орқали келишилган муддатгача сақланадиган ва соҳибига ушбу давр мобайнида фоиз шаклида даромад келтирувчи маблағлардир. Қайта сотиб олишга келишилган биркунлик битимлар (RP) – фирма ёки жисмоний шахс томонидан молиявий муассасалардан қимматли қоғозларни сотиб олишга ва бир кундан кейин келишилган баҳоларда қайта сотишга келишилган битимлар.

Европадаги биркунлик заёмлар –АҚШ дан ташқаридаги депозит институтларининг бир кунга сотиб олиб кейин қайта сотиш учун келишилган қисқа муддатли активлари.

М3 – пул агрегати – М2 пул агрегати, депозит сертификатлари, муддатли RP ва евро-долларлардаги муддатли заёмлар ҳамда пул бозорининг М1 фондлари акциялари. Депозит сертификатлари –бу одатда $100000 дан кам бўлмаган миқдордаги муддатли депозитлардир.

Туркияда пул агрегатлари қуйидагича тақсимланади:

М1-муомаладаги нақд пуллар,талаб қилиб олинадиган депозитлар, тижорий мақсаддаги талаб қилиб олишадиган депозитлар ва Туркия Марказий банкидаги депозитлардан ташкил топади .

М2 - М1 пул агрегати, муддатли депозитлар ва депозит сертификатларидан иборат.

М2а -М2 пул агрегати ва чет Эл валюталардаги депозитлар.

М3а - М2а пул агрегати ва давлатнинг талаб қилиб олингунча ҳамда муддатли депозитлари .

М3- М2 пул агрегати ва ва Туркия Марказий банкидаги бошқа депозитлардан ташкил топади.

Ўзбекистон Республикаси бугунги кунда пул муомаласини бошқаришда қуйидаги пул агрегатларидан фойдаланилади:

М0 - муомаладаги нақд пуллар.

М1 –М0 пул агрегати ва талаб қилиб олинадиган ҳисобрақамлар қолдиқлари.

М2-М1 пул агрегати ва муддатли депозитлар .

М3-М2 пул агрегати,депозит сертификатлари, мақсадли заём облигациялари, давлат заёми облигациялари, хазина мажбуриятларидан ташкил топади.

Пул муомаласини мувофиқлаштиришда муомалададаги пул массасини пул агрегатларига бўлиб ўрганиш ва алоҳида пул агрегатига таъсир кўрсатиш муҳим аҳамият касб этади.

Бозор иқтисодиёти шароитида пул муомаласини мувофиқлаштиришда пул, кредит мултипликаторлари ва уларни тўлиқ инобатга олиш муҳим аҳамият касб этади.

Кредит мултипликаторининг моҳияти шундан иборатки кредит механизмининг мавжудлиги туфайли маълум бир тижорат банки томонидан очиқ бозорлардаги операциялар ҳисобига Марказий банкдан олган кредит ресурсларидан ўз мижозларини кредитласа ва ушбу маблағлар бошқа банк мижозларига ўтказилса, натижада бошқа банкда кредит ресурсларининг кўпайишига ва унда кредитлаш имкониятининг ортиб боришига олиб келади. Шу тариқа ушбу маблағлардан бошқа бир банкка ўтиши натижасида, кейинги банкларда кредит ресурсларнинг ортиб боришига олиб келади. Бу жараён муомаладаги пул массасининг ортиб боришига сабаб бўлади.


Биз бу жараённи қуйидаги жадвал мисолида кўришимиз мумкин.

Банк

Қўйилмалар (долларда)

Ссуда ёки инвестициялар (долларда)

Мажбурий резервлар (долларда)1

Биринчи

1000

950

50

Иккинчи

950

902,50

47,50

Учинчи

902,50

857,37

45,13

Тўртинчи

857,37

814,50

42,87

Бешинчи

814,50

773,77

40,73

Олтинчи

773,77

735,08

38,69

Еттинчи

735,08

698,33

36,75

Саккизинчи

698,33

663,41

34,92

Тўққизинчи

663,41

630,24

33,17

Ўнинчи

630,24

598,73

31,51

Жами Ўн банк бўйича

8025,20

7623,93

401,27

Албатта ушбу жадвал маълумотлари мисол тариқасида олинган. Мажбурий резерв нормаси ҳам 5 фоиз миқдорида деб белгиланган. Келтирилган мисоллар шуни кўрсатадики биринчи банк томонидан 1000 доллар қабул қилинган қўшимча ресурслар 10 та банкка кетма-кет ўтиши натижасида уларнинг ресурслари жами 8025,20 ни ташкил этади ва кредит бериш имкониятлари (мажбурий резервдан сўнг) 7623,93 долларни ташкил этади. Бу эса ўз навбатида биринчи банк томонидан 1000 доллар миқдорида олинган қўшимча ресурс 10 банкка ўтиш натижасида пул муомаласидаги пул массасини 7,6 баробарга кўпайтиради. Демак, шундай экан пул массасини мувофиқлаштириш кредит мултипликатори таъсири тўлиқ инобатга олган ҳолда амалга оширилиши талаб этилади.

Шундай қилиб, бозор иқтисодиёти шароитида муомаладаги пул массасини товарлар, хизматлар ҳажми билан мувофиқлаштириб бориш муҳим иқтисодий аҳамият касб этади ва у ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, мамлакат пул бирлигини айрбошлаш қобилятини мустаҳкамлаш ҳамда тўлов балансининг ҳолатининг яхшиланишига хизмат қилади.

Эркин бозор иқтисодиёти шароитида пул муомаласини мувофиқлаштирувчи орган – марказий банк, мувофиқлаштириш инструментлари, пул массаси,пул агрегатлари ,пул бозори,пулга бўлган талаб ва таклиф, пулнинг бозордаги баҳоси каби бозор тушунчалари вужудга келади. Ушбулар тўғрисида дарслигимизнинг кейинги бобларида батафсил тўхталиб ўтамиз





Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет