Пул – кредит орқали мувофиқлаштириш” фанидан ЎҚув материаллари тузувчилар: и ф. н. Ў. Абдуллаев, асс. Р. Салаев Кафедра мажлисининг


Марказий банк томонидан тижорат банкларини кредитлаш усуллари



бет7/14
Дата27.06.2016
өлшемі4.18 Mb.
#162544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14

2. Марказий банк томонидан тижорат банкларини кредитлаш усуллари

Марказий банкнинг қайта молиялаш сиёсати Марказий банк томонидан тижорат банкларини кредитлаш билан боғлиқ бўлган тадбирларнинг мажмуи бўлиб, ушбу сиёсат қуйидаги уч хил кредитлаш усулидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади:

а) тижорат банкларини Марказий банк томонидан уларнинг балансидаги тратталарни қайта ҳисобга олиш йўли билан кредитлаш усули;

б) тижорат банкларини Марказий банк томонидан уларнинг балансидаги қимматли қоғозларни гаровга олиш йўли билан кредитлаш усули;

в) тижорат банкларини тўғридан тўғри кредитлаш усули.

Мазкур усулда берилган кредитлар овердрафт шаклида ёки муддатли кредитлар шаклида берилади.

Ўзбекистон Республикасининг хўжалик амалиётида миллий валютада эмиссия қилинган тратталар муомаласининг мавжуд эмаслиги мамлакатимиз Марказий банкининг дисконт сиёсатини шакллантириш имконини бермайди. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасининг муомаладаги пул массасига таъсир этиш даражасига ва шунинг асосида миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдаги аҳамиятини оширишга нисбатан кучли салбий таъсирни юзага келтиради.

Республикамиз тижорат банкларининг балансида юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар миқдорининг нисбатан жуда кичиклиги мамлакатимиз Марказий банки томонидан бериладиган ломбард кредитларининг ҳажмини оширишга жиддий тарзда тўсқинлик қилмоқда. Масалан, 2011 йилда инфляция даражаси тасдиқланган прогноз кўрсаткичдан паст бўлди ва бунда қатъий монетар сиёсат юритилаётганлиги муҳим аҳамият касб этди.

Республика ҳудудларида товарлар ва хизматлар нархларининг ўзгариши бўйича олиб борилган кузатишлар, шунингдек, истеъмол маҳсулотлари бозори конъюнктураси ва уларнинг халқаро бозордаги нархлари динамикаси таҳлили 2011 йилда инфляцияга асосан номонетар омиллар таъсир этганлигини кўрсатди.

Инвестициялар. 2011 йилда ўзлаштирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 2010 йилга нисбатан 7,9 фоизга ортиб, 18,3 трлн. сўмни ёки ялпи ички маҳсулотдаги улуши 23,9 фоизни ташкил этгани мамлакатимизда инвестиция жараёнларининг жадал фаоллашиб бораётганидан далолат беради.

Асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг 50,2 фоизи хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининг ўз маблағлари, 21,2 фоизи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар, 6,0 фоизи эса бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.

Умумий инвестициялар салмоғида ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестицияларнинг улуши 70,6 фоизни ташкил этди. Унинг 23,6 фоизи транспорт ва алоқа, 15,2 фоизи ёқилғи-энегетика, 4,6 фоизи қишлоқ хўжалиги, 4,1 фоизи металлургия ҳамда 23,1 фоизи бошқа тармоқлар ҳиссасига тўғри келади.

Ноишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилган инвестицияларнинг жами инвестициялардаги улуши 29,4 фоизни, жумладан уй-жой қурилишининг улуши 17,7 фоизни, таълим соҳаси - 2,1 фоизни ва соғлиқни сақлаш соҳаси - 2,4 фоизни ташкил этди.

Аҳолининг турмуш даражаси. Ҳудудий бандлик дастурларининг амалга оширилиши натижасида 2011 йилда республика бўйича жами 1 миллионга яқин янги иш ўринлари яратилди ва уларнинг 68 фоиздан кўпроғи қишлоқ жойларига тўғри келади.

2011 йилда республикамизда ўртача иш ҳақи 20,2 фоизга ошди, бюджет ташкилотлари xодимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақа ва стипендиялар миқдори эса 26,5 фоизга ўсди. Аҳолининг реал даромадлари йил мобайнида 23,1 фоизга ортди. Аҳоли жами даромадларининг 47 фоизи тадбиркорлик фаолиятидан олинди.

Ташқи иқтисодий фаолият. 2011 йилда Ўзбекистоннинг тўлов баланси экспортни рағбатлантириш бўйича ҳамда маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ  кўрилаётган чора-тадбирлар, жаҳон бозорида республиканинг асосий экспорт товарларига бўлган қулай конъюнктура каби омиллар ҳисобига шаклланди.

2011 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 25 537,4 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб, 2010 йилга нисбатан 15,0 фоизга ўсди.

Ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси 4 517,4 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 272,6 млн. АҚШ долларига кўпайди. Экспорт ҳажми 2010 йилга нисбатан 15,4 фоизга ошиб, 15 027,4 млн. АҚШ долларни, импорт ҳажми 14,5 фоизга ошиб,  10 510 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.

Республикамиз тижорат банкларининг юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилган инвестицияларининг миқдори даражасининг жуда паст эканлиги Марказий банкнинг ломбард кредитлари ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини бермаяпди.

Кўпчилик хорижий давлатларда, шу жумладан, ўтиш иқтисодиёти мамлакатларининг кўпчилигида юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар тижорат банклари активларининг умумий миқдорида сезиларли даражада юқори салмоқни эгаллайди.

Демак, ҳозирги даврда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш сиёсати доирасида амалга ошириладиган дисконт операцияларининг мавжуд эмаслиги, ломбард операцияларининг эса ривожланмаганлиги, бизнинг фикримизча, қисқа муддатли даврий оралиқларда, Марказий банкнинг тижорат банкларига бериладиган муддатли кредитларининг ҳажмини ошириш йўли билан миллий ссуда капиталлари бозоридаги ресурслар таклифига ва кредитларнинг ўртача бозор даражасига таъсир этиш заруриятини юзага келтиради.

Марказлашган кредитларнинг республикамиз тижорат банклари кредит ресурсларининг умумий ҳажмида жуда кичик салмоққа эга эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг дисконт сиёсатининг мавжуд эмаслиги ва унинг ломбард операцияларининг ривожланмаганлиги Марказий банкнинг қайта молиялаш сиёсатини такомиллашмаганлигидан, унинг муомаладаги пул массасини тартибга солишдаги аҳамиятининг паст эканлигидан далолат беради.

Бизнинг фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларини кредитлаш ҳажмини ошириш йўли билан банк кредитларининг фоиз ставкаларининг даражасига реал таъсир этиши ва шу асосда уларнинг кредитларига бўлган талабни рағбатлантириши ҳамда тижорат банкларининг жорий ликвидлилик даражасини сезиларли даражада ошириши лозим. Бу эса, пировард натижада, сўмнинг ўрта ва ўзоқ муддатли даврий оралиқларда барқарорлигини таъминлаш учун зарур бўлган иқтисодий муҳитни юзага келтиради.

Ушбу ўринда табиий бир савол туғилиши мумкин, яъни Марказий банкнинг қайта молиялаш сиёсати орқали тижорат банкларининг кредит эмиссиясини рағбатлантирилиши муомаладаги пул массасининг кескин ошишига ва шунинг асосида инфляцияни кучайишига олиб келмайдими, деган савол туғилиши мумкин. Чунки буюк М. Фридменнинг пул-кредит концепциясидаги муҳим қоидалардан бири - тижорат банкларининг кредит эмиссиясини кескин ошиши муомаладаги пул массасининг ошишига ва шунинг асосида инфляциянинг кучайишига олиб келади, деган қоида ҳисобланади. Аммо бизнинг фикримизча, М. Фридменнинг ушбу қоидаси Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги даврида ўз исботини топмайди. Бунинг сабаби шундаки, ҳозирги даврда, республикамизда миллий иқтисодиётнинг банк кредитлари билан таъминланиш даражаси нисбатан жуда паст. Фикримизнинг исботи тариқасида қуйидаги расм маълумотларига мурожаат қиламиз.


Қайта молиялаштириш стакасини ўзгариши


  • Қайта молиялаштириш ставкасини ва дисконт сиёсатини Марказий банк ломбард кредитлар бўйича амалга оширади.

  • Марказий банк “Сўнгги қарздор сифатида” ги ролга кириш орқали ҳисоб ставкаси сиёсатини олиб боради. У молиявий қийинчиликда турган тижорат банкларига ссудалар беради.

Қайта молиялаштириш кредитлари ва уларнинг турлари



group 3

2 Марказий банк томонидан ҳисоб ставкалари ўрнатиш тартиби.

Тараққий этган мамлакатларнинг марказий банклари, шу жумладан, АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ), Япония Марказий банки ва Европа Марказий банки (ЕМБ) пул-кредит сиёсатининг инструментларидан фойдаланиш борасида бой тажрибага эгадир. Ушбу тажрибалардан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятида ижодий фойдаланиш унинг пул-кредит сиёсатини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Биз қуйида номлари юқорида эътироф этилган Марказий банкларнинг пул-кредит сиёсатининг инструментларидан фойдаланиш борасидаги тажрибаларидан республикамиз банк амалиётида фойдаланиш имкониятларини таҳлил қиламиз.

Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг барқарорлиги борасида Япония Марказий банкининг тажрибаси муҳим амалий аҳамият касб этади. 2006 йилнинг ноябрь ойида Япония Марказий банкининг ҳисоб ставкаси сўнгги беш йил ичида биринчи марта ўзгарди18.

Айни вақтда, шуни эътироф этиш жоизки, сўнгги йилларда бир қатор ривожланган мамлакатларда марказий банкларнинг ҳисоб ставкаларининг нобарқарорлик даражасининг кескин ошганлиги кузатилди. Масалан, АҚШ ФЗТ 2004 йилнинг 30 июнидан 2007 йилнинг 10 майига қадар ҳисоб ставкасини 17 марта оширди. 2004 йилнинг 30 июнида ФЗТ нинг ҳисоб ставкаси 1% қилиб белгиланган эди. Хозирги кунда эса 0-0.25% қилиб белгиланган. Бу эса, сўнгги 46 йил мобайнидаги энг паст ҳисоб ставкаси эди. 2007 йилнинг 10 майи куни ФЗТ нинг ҳисоб ставкаси 5,25% даражасида белгиланди. Бу эса, нисбатан юқори даражадаги ҳисоб ставкаси ҳисобланади ва ҳисоб ставкасининг бу қадар юқори белгиланиши АҚШ ФЗТ раҳбари Бен Бернанкининг фикрига кўра, инфляциянинг кутилаётган ўсиш суръатига қарши кураш чораси ҳисобланади. Чунки энергоресурслар баҳосининг юқори эканлиги ва уй-жой бозоридаги турғунлик оқибатида инфляция суръатининг ўсиши кутилмоқда19.

Англия Марказий банки томонидан амалга оширилаётган қайта молиялаш сиёсати учун ҳам ҳисоб ставкаларининг нобарқарорлиги хос. Сўнгги олти йил мобайнида унинг ҳисоб ставкаси бир неча марта ўзгартирилди ва 2007 йилнинг июл ойига келиб унинг йиллик ставкаси 5,75% қилиб белгиланди. Англия Марказий банкининг расмий баёнотида ҳисоб ставкасининг оширилиши инфляцияни жиловлаш мақсадида амалга оширилганлиги эътироф этилган.

Хозирги кунга келиб Еврозонада кучайиб бораётган қарздорлик инқирози бутун дунёнинг иқтисодий барқарорлигига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб келмоқда.

Жахон молиявий иқтисодий инқирозини бу йўсинда давом этиши тараққий этган мамлакатлар марказий банкларининг ўзига хос тарзда пул – кредит сиёсатини амалга оширишини таққазо этмоқда.

Жумладан, АҚШ ФРТ хозирги кунга келиб ўзининг дисконт ставкасини 0-0.25% ставкага туширишга мажбур бўлди.

Европа Марказий банки Еврозонада эса унинг миқдорини яна 1.0 фоизга туширишга мажбур бўлишди.


3. Қайта молиялаштириш сиёсатининг пул муомаласи барқорорлаштиришдаги роли.
2007-2008 йиларда юз бераётган ва хозирги кунга қадар чуқурлашаётган жаҳон молия инқирози Марказий банкларнинг пул – кредит сиёсати инструментлари ва тактик мақсадларига нисбатан мавжуд бўлган назарий-усулубий қарашларни танқидий асосда қайта кўриб чиқиш заруриятини юзага келтирди. Масалан, АҚШ, Япония ва Европа Иттифоқи мамлакатларида шундай пул қоидаси мавжуд эди: «Марказий банкнинг кредитлари тижорат банклари фаолиятини молиялаштириш манбаига айланиб қолмаслиги керак. Шунинг учун ушбу кредитлар жуда қисқа муддатли бўлиб, фақатгина тижорат банкларининг ликвидлилигини таьминлаш мақсадида берилиши лозим».

Юз берган жаҳон молиявий инқирози ушбу пул қоидасини амалда инкор қилди. АҚШ, Япония, Буюк Британия, Россия, Европа Иттифоқи мамлакатларида марказий банклар тижорат банкларига муддатли кредитлар бера бошладилар.

2008 йил 13 октябрда АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ), Европа Марказий банки (ЕМБ), Англия, Швейцария ва Япония марказий банклари 600-700 млрд. евро миқдорида қайта молиялаш кредитлари бериш тўғрисида қарор қабул қилишди.

Бунга қадар хам тараққий этган мамлакатларнинг марказий банклари, тижорат банкларига муддатли кредитлар беришни амалга оширган эдилар. Жумладан, 2007 йилнинг декабр ойида ФЗТ тижорат банкларига бир ойдан олти ойгача бўлган муддатга қайта молиялаш кредитлари беришни бошлади. ЕМБ эса 2008 йилниг 16 октябридан бошлаб, тижорат банкларига 6 ойгача бўлган муддатга қайта молиялаш кредитлари бера бошлади20.

Шуниси характерлики, ЕМБ тижорат банкларига қимматли қоғозларни гаровга қўйиб, қайта молиялаш кредитлари олиш имкониятини оширди. Бунинг учун ЕМБ кайта молиялаш кредитлари учун гаров сифатида кабул қилинадиган қимматли қоғозларнинг сонини кўпайтирди. Жаҳон молия инқирозига қадар ЕМБ асосан ҳукуматларнинг қимматли қоғозларини ҳамда компаниялар ва банкларнинг активлари билан таьминланган облигацияларни ломбард кредитлари учун гаров сифатида қабул қилар эди.

Жаҳон молия инқирози туфайли Марказий банклар томонидан тижорат банкларига қимматли қоғозларини гаровга олиш йўли билан бериладиган кредитлар ҳажмини ошириш зарурияти юзага келди. Шунинг учун ЕМБ айрим корпорацияларнинг акцияларини ва ипотека қимматли қоғозларини марказлашган ломбард кредитлари учун гаров сифатида қабул қилишини эълон қилди. Натижада 2008 йилда 8 мингта банк ЕМБдан қимматли қоғозларни гаровга қўйиб кредит олиш имконига эга бўлди21.

АҚШ ФЗТ ва ЕМБ дан фарқли равишда Англия Марказий банки жаҳон молия инқирозининг дастлабки пайтларида марказлашган кредитлар ҳажмини оширмади, лекин 2007 йилнинг сентябр ойидан бошлаб, ҳукуматнинг қимматли қоғозлари ҳамда компаниялар ва банкларнинг облигациялари ҳамда ипотека облигацияларини гаровга олиш йўли билан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитлари бера бошладилар.

Жаҳон молия инқирози шароитида пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг муҳим ҳусусиятларидан яна бири монетар индикаторларнинг нобарқарор бўлиши ҳисобланади. Масалан, Хитой Марказий банки 2007 йилда ҳисоб ставкасини 5 марта ўзгартирди, АҚШ ФЗТ эса, 2007-2008 йилларда ҳисоб ставкасини 18 марта ўзгартирди22.

Марказий банкнинг ҳисоб ставкасини тез-тез ўзгартирилиши қайта молиялаш сиёсатининг мослашувчанлик даражасини оширади ва шунинг асосида миллий валютанинг барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Чунки ҳисоб ставкасининг оширилиши мамлакатга кириб келаётган хорижий валюталар оқимини кучайтиради, ички валюта бозорида хорижий валюталар таклифи кўпаяди. Бунинг натижасида миллий валютанинг барқарорлиги ошади. Агар Марказий банкнинг ҳисоб ставкаси пасайтирилса, тижорат банклари кредитларининг фоиз ставкалари ҳам пасаяди. Бунинг натижасида банкларнинг кредит қуйилмалари ҳажми ошади ва миллий валютадаги пул массаси кўпаяди. Бу эса, аҳоли ва корхоналарнинг тўловга қобил талабини ошириш имконини беради. Лекин АҚШ ФЗТ, ЕМБ ва Англия Марказий банки 2007-2008 йилларда ҳисоб ставкаларини пасайтириш сиёсатини олиб боришди. Бундан кўзланган мақсад – тижорат банкларининг ликвидлилигини ошириш эди. Чунки жаҳон молия инқирози кўплаб тижорат банкларида ликвидлилик риски муаммосининг чуқурлашишига сабаб бўлди.

Сўнгги 10 йил мобайнида Япония Марказий банки ноллик дисконт ставкасидан фойдаланиб келмоқда. Шу сабабли, Япония тижорат банклари ўзларининг ликвидлилик муаммосини ҳал қилишда Марказий банкнинг дисконт кредитларидан кенг фойдаланишади.

Россия Марказий банки жаҳон молия инқирози шароитида мамлакат тижорат банкларига ёрдам бериш мақсадида қайта молиялаш кредитлари ҳажмини оширди ва уларнинг фоиз ставкаларини пасайтирди. 2007 – 2008 йилларда Россия Марказий банки томонидан тижорат банкларига 1500 млрд. рубль миқдорида марказлашган кредитлар берилди. Шунинг 950 млрд. рубли тижорат банкларига 2020 йилгача бўлган муддатга йилига 8% тўлаш шарти билан тижорат банкларига берилган субординар кредитларга тўғри келди23.

Шуниси характерлики, Россия Марказий банки томонидан берилган субординар кредитларнинг асосий қисми мамлакатнинг энг йирик тижорат банклари бўлган «Сбербанк», «Внешторгбанк», «Россельхозбанк»ларга берилди. Субординар кредитларнинг катта кисми (500 млрд. руб.) «Сбербанк»ка берилди. Лекин марказий банкларнинг тижорат банкларини кредитлаш имкониятининг чекланганлигини ҳисобга олишимиз лозим. Масалан, Россия Марказий банки марказлашган кредитларнинг 90 фоиздан ортиқ қисмини стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарни кредитлаётган ва аҳолининг депозит маблағларини кенг кўламда жалб қилган тижорат банкларига берди.



6-мавзу: Марказий банкнинг мажбурий заҳира сиёсати
1.Мажбурий заҳиралар сиёсати ва унинг пул-кредит сиёсатида тутган ўрни.

2. Мажбурий резервларни ҳисоблаш ва депозитга ўтказиш тартиби

3.Мажбурий захира сиёсати ва уни тартибга солиш усуллари

1.Мажбурий заҳиралар сиёсати ва унинг пул-кредит сиёсатида тутган ўрни.
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги Низом Республикамиз Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/8-сонли қарори билан тасдиқланган № 701 Ўзбекистон РеспубликасиАдлия вазирлигида 2009 йил 9 сентябрь№ 2004-сон билан Рўйхатдан ўтказилди Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил 5-6-сон,54-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сонли Қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 30-31-сон, 343-модда) мувофиқ тижорат банклари (кейинги ўринларда – банклар) томонидан мажбурий резервларни ҳисоблаш ва Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкида (кейинги ўринларда – Марказий банк) депозитга ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча банкларга тадбиқ этилади.




  1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

мажбурий резервлар – банклар томонидан Марказий банкдаги ҳисобвараққа мажбурий тартибда миллий ва хорижий валютада депозитга ўтказилган пул маблағлари;

резерв шакллантириладиган мажбуриятлар – банкларнинг ушбу Низомнинг 1-иловасида рўйхати келтирилган, мажбурий резервлар ҳисоб-китобига киритилган миллий ва (ёки) хорижий валюталардаги мажбуриятлари;

мажбурий резервлар нормативи – Марказий банк томонидан банкнинг резерв шакллантириладиган мажбуриятларига нисбатан фоиз ҳисобида ўрнатиладиган мажбурий резервларнинг энг кам миқдори;

ҳисоб-китоб даври – биринчи куни сешанбадан бошланиб, охирги куни душанбада тугайдиган ўн тўрт календарь кунидан иборат бўлган мажбурий резервларни ҳисоблаш даври;

сақлаш даври – биринчи куни пайшанбадан бошланиб, охирги куни чоршанбада тугайдиган ўн тўрт календарь кунидан иборат бўлган мажбурий резервларни сақлаш даври.


  1.   Мажбурий резервлар нормативи Марказий банк Бошқаруви қарори билан ўрнатилади ва резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг тури ва муддатига боғлиқ бўлади.

  2.  Жисмоний шахслар ва бошқа банкларнинг депозитлари резерв шакллантириладиган мажбуриятлар таркибига киритилмайди.

  3.  Мажбурий резервлар бўйича банкларга фоизлар тўлаш ҳақидаги қарор Марказий банк Бошқаруви томонидан республика иқтисодиётидаги жорий ҳолат, банк тизими ликвидлиги ҳолати ва монетар сиёсатнинг асосий йўналишларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.

  4.  Банкнинг бошқа давлатлар ҳудудида рўйхатга олинган бўлинмаларининг мажбурий резервларини ҳисоблаш ва депозитга ўтказиш ушбу давлатлар қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

Мажбурий резервлар миқдори ҳисобланаётганда тегишли баланс ҳисобварақларидаги банкнинг хорижий давлатдаги филиали ёки шўъбасига оид маблағлар қолдиқлари чегириб ташланади.

6. Хорижий валютада жалб қилинган маблағлардан ҳисобланган мажбурий резервларни депозитга ўтказиш, миллий валютада ёки хорижий валютада (ҳисобот кунидаги Марказий банк томонидан хорижий валютанинг сўмга нисбатан белгиланган алмашув курси бўйича) амалга оширилади. Хорижий валютада маблағларни мажбурий резервларга депозитга ўтказиш АҚШ доллари, евро, Англия фунт стерлинги, Швейцария франки ва Япония иенасида амалга оширилиши мумкин.

Банк, зарурат туғилганда, Марказий банкнинг рухсати билан мажбурий резервларни сақлаш даврида мажбурий резервларда сақланаётган миллий валютани хорижий валютага, хорижий валютани миллий валютага, алмаштириш кунидаги Марказий банк курси бўйича эквивалент суммада алмаштириши мумкин.

Мажбурий захира сиёсати







Мажбурий захиралар сиёсати

Mажбурий захиралар кредит мақсадлари учун ишлатилмайдиган банк омонатларининг бир қисмидир. Улар мижозлар томонидан ўз омонатларини талаб қилиб олганда зарур бўлади. Захира нормаси икки асосий функцияни бажаради: банк ликвидлигини жорий тартибга солиш учун шароит яратади ва кредит эмиссиясини чеклайди. Марказий банк тижорат банклари Марказий банкда ушлаб туришга мажбур бўлган захираларнинг энг қуйи нормасини ўрнатади ва шу восита ёрдамида улар кредитлаш қобилиятига, имкониятига таъсир этади. Бу меъёр қанчалик юқори бўлса, ортиқча захиралар шунчалик кам ва тижорат банкларининг кредит бериш йўли билан «пулларни барпо этиш» қобилияти паст бўлади.





2. Мажбурий резервларни ҳисоблаш ва депозитга ўтказиш тартиби

 Ҳар бир ҳисоб-китоб даврининг тугаши билан банклар ушбу Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига депозитга ўтказиши лозим бўлган мажбурий резервлари миқдори ҳисоб-китоби) мувофиқ шаклда Низомнинг услубий кўрсатмалар асосида Марказий банкка депозитга ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар миқдорини ҳисоблашни амалга оширадилар.

Марказий банкка депозитга ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар миқдори мажбурий резервлар нормативини резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача миқдорига кўпайтириш орқали ҳисобланади.

Резерв шакллантириладиган миллий ёки хорижий валютадаги мажбуриятларнинг ўртача миқдори ҳисоб-китоб даврининг ҳар бир куни учун резерв шакллантириладиган мажбуриятлар ҳисобварақларининг тегишли валютадаги қолдиқларини жамлаш ва ушбу суммани ҳисоб-китоб давридаги календарь кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.

Байрам ва дам олиш кунлари учун ушбу байрам ва дам олиш кунларидан олдинги охирги иш кунининг резерв шакллантириладиган мажбуриятлар ҳисобварақларининг баланс қолдиқлари олинади.

Мажбурий резервлар ҳисоб-китобини Марказий банкка тақдим қилиш ва қўшимча равишда мажбурий резервлар ҳисобварағига депозитга ўтказиш лозим бўлган суммаларни ўтказиш банклар томонидан ҳисоб-китоб даври тугаган кундан кейинги уч иш куни мобайнида амалга оширилади ва ушбу ўтказилган суммадаги резерв маблағлари сақлаш даврида сақланади.

 Мажбурий резервларга ортиқча маблағлар ўтказилганлиги ҳолати юзага келганда, мажбурий резервлар ҳисоби тақдим этилгандан кейин, ҳисоб-китоб тақдим этилган кунни ҳисобга олмаганда, икки иш куни мобайнида ортиқча маблағ Марказий банк томонидан банкка қайтарилади.

Мажбурий резервлар ҳисоб-китоби тижорат банклари томонидан Марказий банкка электрон почта орқали йўлланиши шарт. Ҳисоб-китоб банкнинг раҳбари ва бош бухгалтери (ёки уларнинг вазифаларини бажарувчи шахслар) томонидан электрон рақамли имзо билан имзоланиши лозим.

Банклар томонидан мажбурий резервларга депозитлар уларнинг 10309 – «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкдаги мажбурий захира ҳисобварағи»дан Марказий банкда 21312 – «Резидент банкларнинг мажбурий захира ҳисобварағи»га мемориал ордер билан қуйидаги бухалтерия ўтказмаси орқали ўтказилади:

Дт 10309 – «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги мажбурий захира ҳисобварағи»

Кт 21312 – «Резидент банкларнинг мажбурий захира ҳисобварағи».

 Банкларнинг 10309 – «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги мажбурий захира ҳисобварағи» баланс ҳисобварағи қолдиғи Марказий банкдаги 21312 – «Резидент банкларнинг мажбурий захира ҳисобварағи»даги маблағлар қолдиғига тенг бўлиши лозим.

Банклар томонидан резерв талаблари бажарилиши устидан

Марказий банк назорати


Банклар томонидан резерв талаблари бажарилишининг тўғрилиги улар томонидан тақдим этиладиган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар миқдори ҳисоб-китоби» ва банкнинг баланс ҳисоботи асосида текширилади.Мазкур ҳужжатлардаги маълумотларининг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги Марказий банк томонидан банклар фаолиятини мақсадли текширишлар вақтида кўриб чиқилади.

Банк томонидан ушбу Низомнинг 8-бандида белгиланган мажбурий резерв талаблари бажарилмаган тақдирда Марказий банк «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддасига мувофиқ ўтказиб берилмаган маблағ суммасини ҳамда ўтказиб берилмаган суммадан қайта молиялаш ставкасининг икки баравари миқдорида жарима сўзсиз тартибда ундириб олади.

Марказий банк томонидан банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия қайтариб олинган тақдирда Марказий банк 3 кунлик муддатда тугатиш комиссиясининг сўровномасига асосан банк мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун аввал депозитга ўтказилган маблағларни тугатиш комиссияси ҳисобварағига қайтаради.

Ҳисоб-китобда умумий сумма бутунлигича минг сўмда кўрсатилиши лозим. 500 сўм ва ундан кам бўлган сумма ҳисобга олинмайди (чиқариб ташланади), 500 сўмдан ортиқ бўлган сумма минггача яхлитланади.

Ҳисоб-китоб тузишда ҳам мусбат, ҳам манфий суммалар учраши мумкин.

Ҳисоб-китобни тузишда ҳар кунлик баланс ҳисоботи асосида ҳисобланадиган ўртача икки ҳафталик баланс маълумотлари акс эттирилиши лозим.

(В) Устун - Миллий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятлар-нинг ўртача икки ҳафталик қолдиғи. Бу устунда миллий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ўртача икки ҳафталик қолдиғи кўрсатилиши лозим.

(Г) Устун – Хорижий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятлар-нинг ўртача икки ҳафталик қолдиғи. Бу устунда хорижий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ўртача икки ҳафталик қолдиғи кўрсатилиши лозим.

(Д) Устун - Мажбурий резервлар нормативи. Бу устунда миллий ва хорижий валютадаги мажбуриятлар учун Марказий банк томонидан белгиланган мажбурий резерв нормативи фоизларда кўрсатилиши лозим.

(Е) Устун – Депозитга ўтказиладиган маблағлар суммаси. Қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

(Е) Устун = (В) Устун + (Г) Устун / 100 х (Д) Устун

1-Сатр. Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар. Бу сатрда 20202 ва 20206 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 20200 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

2-Сатр. Жамғарма депозитлар. Бу сатрда 20402 ва 20406 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 20400 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

3-Сатр. Муддатли депозитлар. Бу сатрда 20602 ва 20606 ҳисобварақлари қолдиқлари ҳамда жадвалнинг 4 ва 5 сатрлари олиб ташланган ҳолда 20600 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

4-Сатр. Юридик шахсларнинг муддати 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозит-лари. Бу сатрда 20602 ва 20606 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 20600 баланс ҳисобварағи қолдиғидаги юридик шахсларнинг муддати 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлари суммаси кўрсатилади

5-Сатр. Юридик шахсларнинг муддати 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлари. Бу сатрда 20602 ва 20606 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 20600 баланс ҳисобварағи қолдиғидаги юридик шахсларнинг муддати 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлари суммаси кўрсатилади

6-Сатр. Бошқариш (менеджерлик) чеклари. Бу сатрда 21202 ҳисобварағи бўйича баланс қолдиғи кўрсатилади.

7-Сатр. Мижозларнинг бошқа депозитлари. Бу сатрда 22602, 22614, 22618 ва 22628 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 22600 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

8-Сатр. Республика қарамоғидаги бюджет муассасаларининг маблағлари. Бу сатрда 23404 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

9-Сатр. Капитал қўйилмаларни маҳаллий бюджетдан молиялаштириш. Бу сартрда 23424 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

10-Сатр. Маҳаллий бюджет маблағлари – туман/шаҳар. Бу сатрда 23426 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

11-Сатр. Маҳалиий бюджет маблағлари - Вилоят. Бу сатрда 23430 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

12-Сатр. Маҳаллий бюджет маблағлари – Қорақалпоғистон Республикаси. Бу сатрда 23432 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

13-Сатр. Мижозлар билан ҳисоб-китоблар. Бу сатрда 29801 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

14-Сатр. Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари - Бу сатрда 29842 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

15-Сатр. Талаб қилиб олинмаган бошқа кредит қолдиқлари. Бу сатрда 29846 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

16-Сатр. Бошқа мажбуриятлар. Бу сатрда 29896 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

17-Сатр. Резерв шакллантириладиган мажбуриятларга тааллуқли сатрлар-нинг жами. Бу сатрда 1-16 сатрларнинг (Е) устундаги маблағларнинг жами кўрсатилади.

18-Сатр. Нақд пул заҳираси. Бу сатрда 10102 баланс ҳисобварағининг ўртача икки ҳафталик қолдиғи кўрсатилади.

19-Сатр. Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасига конвертация учун йўналтирилган мижозларнинг маблағлари. Ушбу сатрнинг (В) устунида ҳисоб-китоб даврида 19997 баланс ҳисобварағи орқали Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасига конвертация учун йўналтирилган маблағлар суммаси, (Е) устунида (В) устуни кўрсаткичининг мажбурий резерв нормативи кўрсаткичига кўпайтмасидан ҳосил бўлган сумма кўрсатилади.

20-сатр. Сақлаш даврида мажбурий резервларда сақланиши лозим бўлган жами маблағлар. Бу сатр қуйидаги формула орқали ҳисобланади.

20-Сатр = 17-Сатр (Е) устуни минус 18-Сатр (В) устуни ва 19-Сатр (Е) устуни.

21-Сатр. Ҳисобот даврининг охирги санасида мажбурий резервларда сақланаётган маблағлар. Бу сатрда 10309 баланс ҳисобварағидаги қолдиқ кўрсатилади.

22-Сатр. Мажбурий резервлар ҳисобварағига қўшимча равишда депозитга ўтказиш ёки Марказий банк томонидан қайтарилиши лозим бўлган маблағлар.

Бу сатр қуйидаги формула орқали ҳисобланади.

22-Сатр = 20-Сатр (Е) устуни минус 21-Сатр (Е) устуни.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет