Сценарийлар тўплами 2 Кириш
Жалолиддин Мангубердининг Чингизхонга қарши кураши қандай
жүктеу/скачать
1.59 Mb.
Pdf көрінісі
бет
28/58
Дата
02.12.2022
өлшемі
1.59 Mb.
#466256
түрі
Сценарий
1
...
24
25
26
27
28
29
30
31
...
58
senariylar-toplami www.sadikov.uz
2.
Жалолиддин
Мангубердининг Чингизхонга
қарши кураши қандай
кечган?
Чингизхон бошчилигида мўғул қўшинлари Мовароуннаҳрга бостириб
кириб бирин-кетин шаҳарларни эгаллаб, Самарқандга яқинлашганларида
Хоразмшоҳ Муҳаммад Каспий денгизи бўйида жойлашган Обескун шаҳри
яқинидаги Ашур ададан паноҳ топган. Оғир бемор бўлган Муҳаммад
ўғилларини ёнига чорлаб, сўнгги дамда Жалолиддин Мангубердини ўз ўзнига
Хоразмшоҳ этиб тайинлаган. Жалолиддин Мангуберди укалари Оқшоҳ ва
Қутбиддин Ўзлоқшоҳлар билан Нишопурга келади ва бу ердан у барча вилоят
хокимларига номалар жўнатиб, мўғил босқинчиларига
қарши бирлашишга
давъат этди. 1221 йили у Ғазнага келганида бу ерда унга халаж қабиласи
бошлиғи Сайфуддин Иғроқ,
Балх волийси Аъзам малик
, афғонлар сардори
Музаффар малик, қарлуқлар бошлиғи Ҳасан Қарлуқ келиб қўшилдилар
Уларнинг ҳар бири ихтиёрида 30 мингдан қўшин бор эди. Ж. Мангубердининг
ўзидаги куч эса 60 минг суворий эди.
Чингизхон Жалолиддин Мангубердига қарши Шики Хутуху нўённи 45
минглик қўшин билан жўнатади. Ғазна яқинидаги Парвон жангида
Жалолиддин Мангуберди мўғиллар устидан ажойиб ғалабани қўлга киритади.
Бироқ жангдан сўнг Жалолиддин Мангубердининг лашкарбошилари ўлжа
устида ўзаро жанжаллашиб қолиб, оқибатда Сайфуддин Иғроқ,
Аъзам малик
ва Музаффар маликлар Жалолиддин Мангубердини тарк этганлар.
Жалолиддин Мангубердининг ёнида фақат Аминалмулк ўз лашкари билан
қолган холос. Бундан фойдаланган Чингизхон катта қўшин тўплаб
Жалолиддин Мангубердига қарши шахсан ўзи отланади. Ғардиз қалъаси
яқинида Жалолиддин Мангуберди Чингизхон қўшинини
илғорини тор-мор
келтиради ва кучи озлиги сабабли Синд (Хинд) дарёси томон чекинади.
Чингизхон қўшини Жалолиддин Мангубердини дарёдан ўтишга имкон бермай
қуршаб олади. 1221 йил 25 ноябрда бўлган тенгсиз жангда мағлубиятга
учраган Жалолиддин Мангуберди 4000 жангчи билан Синднинг ўнг соҳилига
сузиб ўтиб, чўл ичкарисига кириб кетади. Чингизхон Жалолиддин
Мангубердининг бу жасоратидан хайратда қолиб, ўз ўғилларига қараб: “Ота
ўғил мана шундай бўлиши лозим!” , деган.
1227 йил сентябрида Исфахондан 30 чақирим
шарқдаги Син қишлоғи
яқинида Жалолиддин Мангуберди мўғилларнинг Тайнол нўён бошлиқ
қўшинини
енгган.
Тайнол
нўён
Жалолиддин
Мангуберди
ҳақида:
“Замонасининг ҳақиқий баҳодири экан, ўз тенгқурларининг сарвари экан” ,
деган.
1230 йил 10 августда Арзинжон яқинидаги жангда Жалолиддин
Мангуберди кучлари мағлубиятга учрайди. Бундан фойдаланган мўғиллар
катта қўшин
билан бостириб кириб Мароға
, Табризни эгаллаб (1231)
Жалолиддин Мангубердини таъкиб этишган. Майофариқин оз сонли
қўшинини тор-мор келтирадилар. Ж.Мангубердининг ўзи эса қутилиб
35
Қурдистон тоғларига чиқиб кетган. Бу ерда қароқчилар қўлига асир тушиб,
фожиали равишда ҳалок бўлган.
жүктеу/скачать
1.59 Mb.
Достарыңызбен бөлісу:
1
...
24
25
26
27
28
29
30
31
...
58
©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз
Басты бет