Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси


Аналогик хулоса чиқариш деб предметнинг ўхшаш белгиларига қараб хулоса чиқаришга айтилади



бет2/4
Дата14.06.2016
өлшемі0.83 Mb.
#135553
1   2   3   4
Аналогик хулоса чиқариш деб предметнинг ўхшаш белгиларига қараб хулоса чиқаришга айтилади.
Тушунча нарса ва ходисаларнинг умумий ва муҳим белгиларини акс эттирувчи фикрдир. Уй, кўприк, коинот, дарахт кабилар тушунчалардир. Тушунчалар одатда конкрет ва абстракт бўлади. Конкрет тушунчаларга парта, доска, шкаф, мель, дераза кабилар кирса, абстракт тушунчаларга эса муҳаббат, бахт, гўзаллик, узунлик, баландлик, кенглик, ҳаракат кабилар киради.
Тушунчалар кўлами жихатдан уч турга булинади: якка тушунчалар, умумий тушунчалар ва тўпланма тушунчалар.
Якка тушунча деб якка предмет ёки ходиса ҳақидаги тушунчага айтилади. Масалан, Алишер Навоий, Кукон, Сирдарё, Собир Рахимов кабилар. Умумий тушунча деб бир жинсда бўлган нарса ва ходисалар тўплами ҳақида яхлит фикр юритишга айтилади. Масалан, китоб, мактаб, студент, ўспирин, юлдуз ва бошқалар.
Тўпланма тушунча деб бир хил нарсаларнинг тўпламига айтилади. Масалан, кутубхона, пахтазор, йиғилиш кабилар.
Фикр юритишда тушунча билан сўз ўзаро боғланган холда намоён бўлади. Бир томондан, сўз ёрдамисиз тушунча вужудга келмайди, икинчи томондан сўз тушунчанинг моддий асоси ва функциясини бажаради. Тушунчалар бир ёки ундан ортиқ сўзлардан хосил бўлиши мумкин.

Фикрий қобилиятлар ҳақида гапирганда кўпинча бу тушунча остида ақл кўзда тутилади. Ақл олинган билимларни, тажрибани ва уларни янада бойитишга ва ақлий фаолиятда фойдаланишга бўлган қобилиятни ўз ичига олади. Кишининг ақлий фазилатлари унинг ҳажми билан белгиланади. Тафаккур ақлнинг фаол функцияси бўлиб, мантиқ қонунлари асосида такомиллашиб боради. Тафаккур амалдаги ақлдир. Тафаккурнинг жараёнидаги тушуниш бошқа бир кишининг оғзаки ва ёзма нутқини идрок қилиш ва уқиб олиш жараёнида содир бўлади. Нутқни тинглаётганимизда ёки бирор ёзма матнни ўқиётганимизда, одатда биз ўзимиз эшитаётган ёки ўқиётган сўз бирикмаларини тўғри идрок қилишга интиламиз.

Айрим кишиларнинг тафаккури ўзининг мазмундорлиги, чуқурлиги ва кенглиги жиҳатидан, мустақиллиги, самарадорлиги ва тезлиги жиҳатидан турли ҳолларда турлича намоён бўлади. Булар тафаккурнинг сифатини ташқил қилувчи белгилардир.

Кишининг тафаккур фаолияти учун унинг фақат ҳиссий билиши билан ўзаро боғлиқлигигина муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолмай, балки тил билан, нутқ билан ўзаро боғлиқлиги ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Бунда инсон психикаси билан ҳайвон психикаси ўртасидаги принсипиал фарқлардан бири намоён бўлади. Ҳайвонларнинг элементар, жуда содда тафаккури ҳамма вақт фақат ҳаракат тафаккурлигича қолади; улар ҳеч вақт мавҳум, бавосита билиш даражасига етмайди. Уларнинг, яъни ҳайвонларнинг тафаккури айни чоғда гўё кўз ўнгларида турган нарсаларни бевосита идрок қилиш билан иш кўради. Ана шундай тафаккур ҳаракат тарзидаги нарсалар билан муносабатда бўлади ва бундай аёний ҳаракат доирасидан четга чиқмайди.

Фақат нутқ пайдо бўлгач, билинаётган объектдан маълум бир хусусиятни ажратиб олиб, уни махсус сўз ёрдамида тасаввурда ёки тушунчада мустаҳкамлаш, қайд қилиш имконияти туғилади. Тафаккур сўзда ўзининг зарурий моддий қобилиятига эга бўлади, тафаккур фақат сўз орқали бошқалар учун ва ўзимиз учун ҳам бевосита реалликка айланади Ҳар қандай фикр нутқ билан чамбарчас боғлиқ ҳолда пайдо бўлади ва ривожланади. У ёки бу фикр қанчалик чуқур ва асосли суратда ўйланган бўлса, у сўзларда, оғзаки ва ёзма нутқда шунчалик аниқ ҳамда яққол ифодаланган бўлади. Ва, аксинча, қандайдир фикрнинг сўз орқали фиодаланиши қанчалик кўп такомиллаштирилган, сайқалланган бўлса, шу фикрнинг ўзи шунчалик яққол ва тушунарли бўлади.

Инсон тафаккури тил билан, нуқт билан чамбарчас боғлиқдир. Тафаккур зарурий тарзда моддий сўз қобиғида мавжуддир.

Психологияда тафаккур турларининг қуйидаги содда ва бирмунча шартли классификасияси ҳам тарқалгандир:

Кўргазмали ҳаракат;

Кўргазмали-образли;

Мавҳум (назарий) тафаккур.

Инсоннинг фикрлаш жараёни таҳлил қилинганда, унинг қандай шаклларда кечиши аҳамиятли бўлиб, бу унинг турлари ва шунга кўра фикрлашдаги индивидуаллик масаласидир. Жадвалда тафаккурнинг турли мезонлар асосидаги классификасияси келтирилган.

Психолог Э.Ғ.Ғозиев тафаккур турларини қуйидагича тизимлаштирган:

Шаклига кўра

Кўргазмали ҳаракат

Кўргазмали образли

Мантиқий


Кўриладиган масаланинг характерига кўра

назарий

амалий


Ижодийлик элементига кўра

конвергент

дивергент



Янгилиги ва ноёблигига кўра

репродуктив

продуктив (ижодий)



Ҳаёт мобайнида ўқиганларимиз, малум шарт-шароитларда конкрет далиллар ва назарий билимлар асосида мушоҳада қилган билим ва ғояларимиз асосида юритган фикрлаш жараёни назарий тафаккурдир. Ундан фарқли амалий тафаккур бевосита ҳаётда ва ҳаракатларимиз мобайнида ҳосил бўлган фикрларимизга асосланадиган тафаккуримиздир.

Кўргазмали-ҳаракат тафаккурининг хусусияти шундаки, у ҳам одамнинг реал предметлар билан иш қилаётган пайтдаги фикрлаш жараёнини назарда тутади. Кўргазмали-образли тафаккур эса кўрган - кечирган нарсалар ва ходисаларнинг конкрет образлари кўз олдимизда гавдаланган чоғда уларнинг моҳиятини умумлаштириб, билвосита акс эттиришимиздир. Мантиқий тафаккур - бу мавҳум тафаккур бўлиб, сўзлар, сўзда ифодаланган билим, ғоя ва тушунчаларга таянган холда бевосита идрокимиз доирасида бўлмаган нарсалар юзасидан чиқарган ҳукмларимиз, мулоҳазаларимиз бу тафаккурга мисол бўла олади. Масалан, олам, унинг ноёб ва мураккаб ходисаларини фалсафий ўрганиш фақат мавщум, абстракт тафаккур ёрдамида мумкин бўлади.

Фикрлашимизнинг яна бир тури репродуктив бўлиб, унинг моҳияти - кўрган - билган нарсамизни айнан қандай бўлса, шундайлигича, ўзгаришсиз қайтариш ва шу асосда фикрлашга асосланади. Ундан фарқли продуктив ёки ижодий тафаккур - фикрлаш элементларига янгилик, ноёблик, қайтарилмаслик қўшилгандаги тафаккурни назарда тутади. Шунга боғлиқ бўлган конвергент фикрлаш масаланинг эчими фақат битта бўлгандаги фикрлашни назарда тутса, дивергент тафаккур - фикрнинг шундай турики, у шахсга бир муаммо ёки масала юзасидан бирданига бир нечта эчимлар пайдо бўлишини тақозо этади. Айнан ана шундай ижодий тафаккур дивергент шаклда бўлса, у ижодий парвоз, янгиликларни кашф этишга асос бўлади. Фикрнинг кашф этиш, янгилик яратишга қаратилган фаолияти базан унинг креактивлик сифати билан боғлаб тушунтирилади. Креактивлилик - шундай хислатки, у гўёки йўқ жойда бор қилади, яъни оддийгина, жўнгина нарсаларга бошқача , бировларникига ўхшамаган ёндашувларни талаб қилади. Масалан, учта сўз берилган - “қалам”, “кўл”, “айиқ”. Учасини қўшиб, янги жумлалар тузиш керак. Ҳар ким ўзидаги креактивлик даражасига кўра турли хил жумлалар тузса бўлади, масалан, “Бола қаламни олиб, кўлда чўмилаётган айиқ расмини чизди”. Ёки “Терак қаламчалари экиб чиқилган кўл ёқасида бир айиқ боласини чўмилтирарди”. Шунга ўҳшаш кўплаб жумлалар тузиш мумкин.

Тарихий тараққиёт давомида одамлар ўз олдиларида турган масалаларни дастлаб амалий фаолият нуқтаи назаридан ечганлар; кейинчалик ундан назарий фаолият ажралиб чиққан. Амалий ва назарий фаолият ўзаро чамбарчас боғлангандир. «Ғоялар, тасаввурлар ва онг ишлаб чиқариши даставвал бевосита моддий фаолиятга қўшилиб кетган бўлади…» Бу шуни англатади, соф назарий фаолият бирламчи эмас, балки амалий фаолиятнинг ўзи бирламчидир. Амалий фаолиятнинг тараққиёти давомида ундан нисбатан мустақил назарий фикр юритиш фаолияти ажралиб чиқади.

Фақат бутун инсониятнинг тарихий тараққиётида эмас, балки ҳар бир боланинг психик тараққиёти жараёнида ҳам асос соф назарий фаолият эмас, балки амалий фаолият ҳисобланади. Фаолият жараёнида аввал бола тафаккури ривожланади. Боғчагача ёш даврида (3 ёшгача) асосан кўргазмали ҳаракат тафаккури бўлади. Бола билаётган объектларини ўз қўллари билан амалий равишда ва гўё табиий равишда ажратади, бўлакларга бўлади ҳамда, айни чоғда идрок қилинаётган нарсаларни бирлаштиради, солиштириб кўради, нарсаларни бир-бири билан боғлаб, анализ ва синтез қилади. +изиқувчан болалар кўпинча «ичида нима борлигини» билаш мақсадида ўз ўйинчоқларини бузиб синдириб кўрадилар.

Психолог Э.Ғ.Ғозиевнинг таъкидлашича, кўргазмали-образли тафаккур содда формада кўпинча боғча ёшидаги болаларда пайдо бўлади (4-7 ёш). Бу ёшдаги болаларда тафаккурнинг амалий ҳаракатлар билан алоқаси гарчи сақланиб қолса ҳам, лекин бу алоқа аввалгидек мустаҳкам, тўғри ва бевосита бўлмайди. Бола билаётган объектни анализ ва синтез қилиши давомида қизиқтираётган нарсани қўллари билан албатта ва ҳамма вақт ҳам ушлаб кўриши шарт эмас. Жуда кўп ҳолларда системали равишда объектни амалий тимирсклаб кўриш талаб қилинмайди. Лекин барча ҳолларда мазкур объектни аниқ идрок қилиш ва яққол тасаввур этиш шартдир. Бошқача қилиб айтганда, боғча ёшидаги болалар фақат кўргазмали образлар билан фикр юритадилар ва ҳали тушунчаларга эга бўлмайдилар.

Болалар амалий ва кўргазмали-ҳиссий тажрибалари асосида уларнинг мактаб ёшидаги даврларида содда шаклдаги мавҳум тафаккур, яъни мавҳум тушунчалар шаклидаги тафаккур ривожланади. Тафаккур бу ерда фақат амалий ҳаракатлар тарзида ва кўргазмали образ шаклида эмас, балки аввал мавҳум тушунчалар ва муҳокамалар шаклида намоён бўлади.

Мактаб ўқувчиларининг турли фанлар-математика, физика, тарих асосларини ўзлаштиришлари давомида тушунчаларни эгаллашлари уларнинг ақлий тараққиётлари учун катта аҳамиятга эгадир. Математика, география, физика, биология ва бошқа кўплаб тушунчаларнимактаб таълими давомида таркиб топтириш ва ўзлаштириш жуда кўп тадқиқотларнинг предметини ташқил этади. Бу ишларда тушунчаларнинг хусусан қайси белгилари, қандай изчилликда, қандай шароитларда ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши батафсил қараб чиқилади. Мактаб таълимининг охирига келиб, болаларда маълум даражада тушунчалар системаси таркиб топади.



1.2.1.жадвал

Тафаккурнинг индивидуал сифатлари

Мустақиллиги

Эпчиллиги

Фикрнинг тезлиги

Эгилувчанлиги

Танқидийлиги

Махсулдорлиги

Мазмундорлиги

Ижодийлиги

Ҳар хил одамларда тафаккурнинг индивидуал хусусиятлари энг аввало уларда фикрлаш фаолиятининг ҳар хил ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи турлари ҳамда шакллари турлича нисбатда таркиб топгани учун юзага келади. Тафаккурнинг индивидуал хусусиятларига билиш фаолиятиининг мустақиллик, эпчиллик, фикрнинг тезлиги каби бошқа сифатлари киради.

Тафаккурнинг мустақиллиги даставвал янги масала, янги муаммони кўра билиш ва қўя билишда, ундан сўнг эса уларни ўз кучи билан еча билишда намоён бўлади. Тафаккурнинг ижодий характери мана шундай мустақилликда ёрқин ифодаланади.

Тафаккурнинг ўзгарувчанлиги шундан иборатки, масалани ечишнинг бошда белгиланган йўли (плани) чиқиб аста-секин юзага чиқадиган ва аввалдан ҳисобга олиб бўлмаган муаммо шартларини қаноатлантирмаса, ана шу йўлни ўзгартира олишдан иборатдир.

Фикрнинг тезлиги хусусан шундай ҳолларда керак бўладики, баъзан (масалан, жанг пайтида, авария пайтида) кишидан бирор қарорни жуда қисқа муддат ичида қабул қилиш талаб қилинади. Фикрнинг тезлиги мактаб ўқувчиларига ҳам керакдир.

Тафаккурнинг юқорида кўрсатилган барча ва жуда кўп сифатлари унинг асосий сифати ёки белгиси билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳар қандай тафаккурнинг энг муҳим белгиси, унинг айрим индивидуал хусусиятлардан қатъий назар муҳим томонларини ажратиб, мустақил равишда тобора янги умумлаштиришларга кела билишдан иборатдир. Киши ўйлаётган пайтда, бу ўйнинг ҳатто жуда ёрқин, қизиқ, янги ва фавқулодда бўлишига қарамай, бирор нарса ёки ҳодисаларни шархлаш билан чекланмайди. Тафаккур мазкур ҳодисанинг моҳиятига чуқур кирган ва ташқи жиҳатдан бир-биридан фарқ қилишидан қатъий назар, озми ёки кўпми бир хил ҳодисларни барчасининг умумий тараққиёт қонунини кашф этган ҳолда зарур равишда олдинга қараб боради.



1.3. Хотира ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлари

Психиканинг энг муҳим хусусияти шундан иборатки, индивид ташқи таъсиротларнинг акс эттирилишидан ўзининг кейинги ҳатти-ҳаракатларида доимо фойдаланади. Индивидуал тажриба ортиб бориши ҳисобига хулқ-атвор секин-аста мураккаблашди. Агар ташқи дунёнинг мия қобиғида ҳосил бўладиган образлари беиз йўқолиб кетаверса, тажрибанинг шаклланиши мутлақо мумкин бўлмай қолар эди. Бу образлар бир-бири билан ўзаро турли хил алоқалар боғлаган ҳолда мустаҳкамланиб, сақланиб қолади ҳамда ҳаёт ва фаолият талабларига мувофиқ тарзда яна бошқатдан намоён бўлади.

Индивиднинг ўз тажрибасини эсда олиб қолиши, эсда сақлаши ва кейинчалик уни яна эсга туширишига хотира деб аталади.

Биз сезган, идрок қилган нарсалар из қолдирмасдан йўқолиб кетмайди, балки маълум даражада эсда сақланиб қолади ва қулай шароитда ёки керак бўлганда эсимизга тушади. Кунлик тажрибамиз шуни кўрсатади, эсда қолган нарсаларнинг ҳаммаси ҳам эсимизга тушавермайди, уларнинг бир қисми унутилади. Унутиш ҳам хотирага оид ҳодисадир. Эсда қолган нарса хотира материалини, эсда сақланиб турадиган ва эсга тушириладиган нарса эса хотиранинг мазмунини ташкил қилади. Онгимиз акс эттирган нарсаларни мустаҳкамлаш, сақлаб қолиш ва кейинчалик тиклашдан иборат бўлган ақлий фаолият хотирадир.

Хотира жараёнларнинг ҳар бири алоҳида мустақил психик хусусият ҳисобланмайди. Улар фаолият давомида шаклланади ва ўша фаолият билан белгиланади. Муайян бир материални эсда олиб қолиш ҳаёт фаолияти жараёнида индивидуал тажриба орттирилишига боғлиқдир. Эсда олиб қолинган нарсани кейинчалик бўладиган фаолиятда қўллаш учун уни эсга тушириш тақозо этилади. Муайян бир материалнинг фаолият доирасидан чиқиб қолиши эса унинг унитилишига олиб келади. Материални эсда сақлаш унинг шахс фаолиятидаги иштирокига боғлиқ бўлади. Чунки ҳар бир муайян пайтда кишининг хулқ-атвори унинг бутун ҳаётий тажрибаси билан белгиланади.

Хотира шахс психик ҳаётининг энг муҳим, белгиловчи хусусияти ҳисобланади. Хотиранинг роли «Ўтмишда юз берган» нарсани акс эттириш билангина чекланиб қолмайди. Шунингдек, хотира барча психик жараёнларнинг энг муҳим характеристикаси бўлиши билан бирга инсон шахсининг бирлиги ва яхлитлигини таъминлайди.

Хотира фаолияти эсда олиб қолишдан бошланади. Биз ҳамиша бирор нарса ёки ходисани идрок қиламиз, бирор нарса ёки ҳодисани эсда олиб қоламиз. Эсда олиб қолиш жараёни энг аввал мия пўстида идрок қилинаётган нарсалар - буюм, сурат, сўз, фикр ва ҳоказоларнинг «излари» ҳосил бўлишидан ва айни вақтда эсда олиб қолинадиган материал билан кишида мавжуд билим ва тажриба ўртасида, эсда қоладиган материалнинг айрим қисмлари ёки элементлари ўртасида боғланиш вужудга келишидан иборатдир.

Эсда олиб қолишнинг икки тури мавжуд: ассосиатив ва мантиқан эсда қолдириш. Бир вақтда ва бир жойда бирин-кетин идрок қилинган икки ёки бир қанча нарса ва ҳодисаларнинг образлари ўртасида мияда ҳосил бўладиган боғланиш ассосиатив боғланиш ёки ассосиация дейилади. Масалан, бирорта ашулани эшитиб туриб, айни замонда шу ашулани айтаётган одамнинг ўзини ҳам кўрсак, шу ашулани идрок қилиш ўртасида ёндош ассосиация ҳосил бўлади. Ассосиациянинг ёндошлик ассосиациясидан ташқари ўхшашлик, қарама-қаршилик турлари ҳам мавжуд.

Маъносига тушуниб ёки мантиқан эсда олиб қолиш жараёнида асосий ўринда фикрлаш жараёнлари туради. Эсда қолдирилаётган материалнинг айрим қисмлари ва элементлари ўртасидаги маъно ва мантиқий боғланишларни фикр юритиш йўли билан очилади. Маъно боғланишларни очиш бирорта нарсанинг образини оддий эсда олиб қолиш эмас, балки нарса ва ходисаларга хос бўлган энг муҳим ва зарурий боғланишларни очиш демакдир, бир гуруҳ доирасига кирган нарса ва ҳодисаларнинг умумий ва муҳим белгилари, улар ўртасидаги сабаб ва натижа боғланишларини аниқлаш демакдир.

Ўтмишда идрок қилинган нарсаларнинг ҳис-туйғу, фикр ва иш ҳаракатларнинг онгимизга қайтадан тикланиши эсга тушириш дейилади. Эсга туширишнинг нерв-физиологик асоси бош мия пўстида илгари ҳосил бўлган нерв боғланишларнинг қўзғалишидир.

Идрок қилинган нарсалар миямизда ўрнашиб қолиши, эсимизда туриши туфайли, улар турли усулда эсимизга тушиши мумкин. Эсда сақлаш дейилганда илгари туғилган таасурот, фикр, ҳис-туйғу ва иш ҳаракатларнинг жонланиб, такрорланиб туришга мойиллик пайдо қилиши ва мустаҳкамланишини тушунамиз. Ана шундай мойилликнинг ҳосил бўлиши ва мустаҳкамланиб қолиши нерв системасининг пластиклик деб аталувчи алоҳида хусусиятга эга бўлиши билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам нерв системаси илгари бўлиб ўтган тассуротларни такрорлашга тайёр туради. Унутиш-илгарилари эсда олиб қолинган нарсаларнинг онгимиздан тамомила йўқолиши, яъни уни эсда тутишга батамом қарама-қарши жараён деб тушунамиз. Бу хато фикрдир. Эсдан чиқариш хотирани кўпгина кераксиз деталлардан ҳоли қилиш ва эслаб қолинганини умумлаштириш, шу орқали унинг сақланиб қолишига ёрдам беради. Эсдан чиқаришнинг ўзига хос хусусияти унинг бир текисда бўлмаслигидир. Эсдан чиқаришнинг олдини олиш учун у материални шундай, бироқ ўз вақтида такрорлаш кифоядир, чунки эсдан чиқарилган нарсани қайта тиклаш учун анчагина меҳнат талаб қилинади.

Хотиранинг механизмлари ҳақидаги физиологик назариялар И.П.Павловнинг олий нерв фаолияти қонуниятлари ҳақидаги таълимотининг энг муҳим қоидалари билан чамбарчас боғлиқдир. Муваққат шартли боғланишларнинг ҳосил бўлиши ҳақидаги таълимот - бу субъектнинг индивидуал тажрибаси таркиб топиши механизмлари ҳақидаги таълимот, яъни аслида «физиологик даражада эсда олиб қолиш» назариясидир.

Хотира киши ҳаёти ва фаолиятининг барча жабҳаларида иштирок этиши сабабли унинг намоён бўлиши шакллари ҳам бениҳоя ранг-барангдир. Хотиранинг турларга бўлиниши, энг аввало, эсда олиб қолиш ва яна қайта эсга тушириш жараёнлари ўрин олган фаолиятнинг айнан ўзига хос хусусиятлар билан боғлиқ бўлиши керак. Бу хотиранинг у ёки бу тури кишида унинг психик тузилишига хос хусусият сифатида гавдаланган ҳоллар учун ҳам тўғридир. Муайян психик хусусият фаолиятда гавдаланмасидан олдин унда шаклланади.

Хотира таърифларининг эсда олиб қолиш ва қайта эсга тушириш жараёнлари содир бўладиган фаолиятнинг хусусиятларига боғлиқлиги хотиранинг ҳар хил турларини ажратиш учун умумий асос бўлиб хизмат қилади.




Бунда хотиранинг айрим турлари учта асосий мезонга мувофиқ тарзда бўлинади:

1) фаолиятда кўпроқ сезилиб турадиган психик фаолликнинг хусусиятига қараб хотира ҳаракат, эмоционал, образли ва сўз-мантиқли турларига бўлинади;

2) фаолиятнинг мақсадлари хусусиятларига кўра ихтиёрий ва ихтиёрсиз хотира турларига бўлинади

3) материални қанча вақт эсда олиб қолиш ва эсда сақлаш муддатига кўра (унинг фаолиятдаги роли ва тутган Ўрнига боғлиқ равишда) қисқа муддатли, узоқ муддатли хотира турларига бўлинади.

Ҳаракат хотираси - турли хилдаги иш ҳаракатлари ва уларнинг системасини эсда олиб қолиш, эсда сақлаш ва яна қайта эсга туширишдан иборатдир.

Эмоционал хотира - ҳис-туйғуга хос хотирадир. Ҳис-туйғулар ҳамиша бизга эҳтиёжларимиз ва қизиқишларимиз қандай қондирилаётгани, бизнинг теварак-атрофдаги оламга муносабатимиз қандай ёълга қЎйилганлиги ҳақида хабар бериб туради. Шунинг учун ҳам ҳиссий хотира ҳар бир кишининг ҳаёти ва фаолиятида жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

Образ хотираси тасаввурларни, табиат ва ҳаёт манзараларини, шунингдек, товушларни, ҳидларни, таъмларни эсда олиб қолишдан иборат хотира ҳисобланади. У кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билишга оид хотирадир.

Бизнинг ўй-фикрларимиз сўз-мантиқ хотиранинг мазмунини ташқил этади. Ўй-фикрлар нутқсиз мавжуд бўла олмайди, шунинг учун ҳам уларга оид хотира ҳам шунчаки мантиқий деб эмас, балки сўз-мантиқ хотира деб аталади. Ўй-фикрлар турли хилдаги тил шаклларида мужассамлашган бўлиши мумкинлиги важидан уларнинг акс эттирилиши материалнинг ё фақат асосий моҳиятини етказишга, ёхуд унинг айнан сўз билан ифода этилишига қаратилган бўлиши мумкин.

Бирон нарсани эсда олиб қолиш ёки эслаш учун махсус мақсад бўлмаган ҳолда эсда олиб қолиш ва яна қайта эсга тушириш ихтиёрсиз хотира деб аталади.

Олдимизга биронта мақсад қўйиб эсда олиб қолганимизда ихтиёрий хотира ҳақида гап боради.

Ҳар кимнинг ўзига хос хотира хусусиятлари бор. Ҳар кимнинг хотирасидаги фарқ хотиранинг кучида ифодаланади. Маълумки, хотираси кучли ва хотираси заиф одамлар бор. Хотиранинг кучли-кучсиз бўлиши эсда олиб қолиш ва эсдан чиқариш тезлик даражасига қараб белгиланади. Тез эсга олиб секин, бора-бора унутиш кучли хотиранинг характерли хусусияти бўлса, секин эсда олиб қолиш ва тез эсдан чиқариб қЎйиш кусиз хотира белгиларидандир.

Хотирада эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унутиш каби асосий жараёнлар мавжуд бўлади. Шу жараёнларнинг ҳар бири алоҳида мустақил психик хусусият ҳисобланмайди. Улар фаолият давомида шаклланади ва ўша фаолият билан белгиланади.




Муайян бир материални эсда олиб қолиш ҳаёт фаолияти жараёнида индивиуал тажриба орттиришга боғлиқ бўлади. Эсда олиб қолинган нарсани кейинчалик фаолиятда қўлланиш учун уни эсга тушириш тақозо этилади. Муайян бир материалнинг фаолият доирасидан чиқиб қолиши эса унинг унутилишига олиб келади. Материални эсда сақлаш унинг шахс фаолиятидаги иштирокига боғлиқ бўлади. Чунки ҳар бир муайян пайтда кишининг хулқ – атвори унинг бутун ҳаётий тажрибаси билан белгиланади.

Ҳар кимнинг ўзига хос хотира хусусиятлари мавжуд. Хотирадаги бу фарқ унинг кучида ифодаланади. Бировда хотира кучли бўлса, бошқа бировда кучсиздир.

Хотиранинг кучли ёки кучсиз бўлишини биз эсда қолдириш ва унутишнинг тезлик даражасига қараб белгилаймиз. Тез эсга олиб, жуда секин унутиш кучли хотиранинг белгиси бўлса, секин эсда олиб колиб, тез унутиш кучсиз хотира белгисидир. Шунга қараб кишилардаги хотирани тўрт типга бўламиз:

Хотира типлари


Эсда қолдириш




Унутиш

Тез




Секин

Секин




Секин

Тез




Тез

Секин




Тез



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет