Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш



бет49/51
Дата20.05.2022
өлшемі151.28 Kb.
#458083
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
500 савол статистика-2 — копия

483.График тасвирлар
уч турли: диаграмма, картограмма, картодиаграмма шаклида бўлади. Санитария статистикасида энг кўп қўлланиладиган график тасвирлардан бири диаграммалардир. Диаграммалар ўз навбатида чизиқли, устунли, секторли, радиал ва фигурали диаграммаларга бўлинади.

484.Чизиқли диаграммалар
Тўғри, эгри, букри чизиқлар шаклида бўлиши мумкин. Чизиқли диаграммаларни тузиш учун координатадан фойдаланилади. Бунинг учун абцисса (горизонтал) ва ордината (вертикал) ўқлари чизилиб, улар кесишган нуқта «0» деб олинади ва шу қийматларга қараб тенг бир хил бўлакларга ажратилади. Сўнгра абцисса ўқида белгиланаётган нуқталардан тасвирланаётган ҳодисанинг катталикларига тенг бўлган баландликда ордината ўқига параллел чизиқлар тортилади. Ҳар бир ўтказилган ординаталарнинг охирги нуқтаси бир-бири билан туташтирилгандан сўнг, ўрганилаётган ҳодисанинг динамикасини кўрсатувчи чизиқли диаграмма ҳосил бўлади.
Бундай диаграммага мисол қилиб беморларнинг ҳароратини ўлчаш варақасини олиш мумкин. Чизиқли диаграмма маьлум ҳодисанинг кўрсаткичларини вақт оралиғидаги ўзгаришларини, динамикасини тасвирлаш учун қўлланилади. Чизиқли диаграммлардан икки ҳодисани ўзаро бир - бирига боғлиқлигини (вазн ва бўй) тасвирлаш учун ҳам қўлланилади.
485. Устунли диаграммалар нима?
чизиқли диаграммалар каби тузилган бўлади, бундай диаграммалар ҳодисанинг динамикасини кўрсатиш учун эмас, балки уларнинг маьлум вақт оралиғидаги ёки территориялардаги катталикларини солиштириш учун қўлланилади.
486.Секторли диаграммаларга таъриф беринг.
айлана ёки лента шаклида бўлиши мумкин. Айлана шаклидаги секторли диаграммаларда ўрганилаётган ҳодисанинг айрим бўлаклари айлананинг секторлари сифатида тузилади. Бундай диаграммалар кўпинча экстенсив кўрсаткичларда ифодаланган ҳодисаларни тасвирлаш учун қўлланилади.
487.Лента шаклли диаграммалар кандай бўлади?
Бундай диаграммаларни тузиш учун тўғри бурчакли тўртбурчак танлаб олиниб, ўрганилаётган ҳодисанинг катталикларига қараб бўлакларга ажратилади.
Айлана ва лентали диаграммадан икки ёки ундан кўп бўлган мажмуаларнинг ёки бир хил ҳодисаларнинг вақт орасидаги катталикларини таққослаш учун ҳам фойдаланилади.



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет