53.Ахоли соғлиғини сақлашга интеграл қараш деганда нимани тушунасиз?
- хар бир ахоли вакилига, оилага, ахоли гурухларига ва жамиятга замонавий стратегия асосида ёндошиш, касаллик чақирувчи омилларни олдини олиш, текширишни назорат қилиш.
54. Яшаш сифати бу қандай ҳолат?
- жисмоний, рухий, моддий фаровонлик, ўзини тутиши ва жамиятдаги ўрнини кўрсатувчи соғлиги ва яшаш шароитини уйғунлашувига айтилади.
55. Шахсий гигиенага таъриф беринг.
-тозаликка риоя қилиш орқали инсон саломатлигини сақлаш ва мустахкамлашга хизмат қиладиган билим ва кўникмалар жамланмасидир.
56. Тиббиётга таъриф беринг.
- илмий ва амалий билимлар тизими бўлиб, инсон саломатлигини сақлаш, хаётни узайтириш, касалликни олдини олиш ва даволаш демакдир.
57. Халқ тиббиёти нима?
- ўтган насллар услубига таянган холда, халқ урф- одатларини давом эттириб, касалликни даволаш, олдини олиш ва ташхис қўйиш.
58. Саломатлик холатининг бузилиши ҳолати нима?
- организм функциясининг анатомик, жисмоний, рухий бузилиши, жарохат ёки захарланиш. "Бузилиш"-сўзи, ўз мохиятига кўра ўзгариши мумкин. Масалан: оёқларни йўқотиш ёки касаллик сабабли вақтинчалик саломатлик холатининг бузилиши.
59. Хаёт тарзи деганда нимани тушунасиз?
- инсоннинг шахсий хаётидаги тарбияси, билим савияси, маънавиятининг яшаш тарзи билан уйғунлашуви. Ижтимоий хаёт тарзи гурух ёки ахолини хақиқий яшаш жараёнини (сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ,маиший) мухитини, урф-одатларини, маданиятини, бойликларини бир-бири билан бўлган алоқасининг кўринишидир.
60.Жамият саломатлиги тушунчасини ифодалайдиган кўрсаткичларни айтиб ўтинг.
- аҳоли саломатлиги ижтимоий ва биологик факторларнинг комплекс таъсирида ва демографик кўрсаткичлар, жисмоний ривожланиш, касалланиш ва ногиронлик билан тавсифланади.
61. Атроф мухитни соғломлаштириш деганда нимани тушунамиз?
- атроф мухитдаги инсон организмига зарар келтирувчи жисмоний, ижтимоий, эстетик табиат ва техник характерлар, химик ва биологик холатлар, яшаш жойлари, ишлаб чиқариш ва бошқа омилларнинг зарарини камайтириш ёки йўқ қилишга қаратилган фаолият.
Достарыңызбен бөлісу: |