Тошкент молия институти



бет41/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Уйғунлик тамойили аудитнинг дастлабки режасини тузишдан тортиб, то умумий режаси ва дастурини тузгунга қадар бўлган барча босқичларнинг ўзаро боғлиқлиги ва мувофиқлигини таъминлашни назарда тутади.
Режалаштиришнинг узлуксизлик тамойили текширувда иштирок етадиган аудиторларга келишилган топшириклар белгиланиши ва режалаштириш босқичларининг муддатлар ҳамда таркибий бўлинмалар бўйича боғлиқлигида ифодаланади.
Аудитни режалаштиришнинг мақбуллик тамойили шундан иборатки, режалаштириш чоғида аудиторлик ташкилоти ўзи белгилаган мезонлар асосида аудитнинг умумий режаси ва дастуридан мақбулини танлаш имкониятига ега бўлиши зарур. Аудиторлик текшируви узоқ вақт давом етганида, аудитор мижознинг молия - хўжалик фаолиятидаги ва қонунчиликдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда режа ва дастурга зарур тузатишлар киритиши мумкин.


5.2.Аудитни дастлабки режалаштиришнинг мазмуни ва уни амалга ошириш тартиби


Аудитни дастлабки режалаштириш босқичида «Молиявий ҳисоботлар аудитини режалаштириш» номли 300-АХСга мувофиқ аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билан аудитни ўтказиш билан боғлиқ асосий ташкилий масалаларни келишиб олиши белгиланган бўлиб, бунинг учун аудитор, хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолияти билан танишиши ва корхона фаолияти тўғрисида тўлиқ ахборотга ега бўлиши талаб етилган. Бу еса, аудитордан корхона фаолияти тўғрисида тўлиқ ахборотга ега бўлиши учун еса унинг бир қанча асосий ҳужжатлари, жумладан, хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати ва унга ўзгартиришлар киритишни тартибга солувчи ҳужжатлар, хўжалик юритувчи субъект фаолиятини режалаштириш ҳужжатлари (режалар, сметалар, лойиҳалар), хўжалик юритувчи субъектнинг контрактлари, шартномалари, битимлари, аудитор маслаҳатчиларининг ички ҳисоботлари, солиқ текширувлари материаллари, суд даъволари материаллари, хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилишларини тартибга соладиган ҳужжатлар, хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти ва ижрочи ходимлари билан суҳбатлардан олинган маълумотлар, хўжалик юритувчи субъектни унинг асосий участкалари, омборларни кўздан кечиришдан олинган ахборотлар билан танишиб чиқишни талаб етади. Шундан сўнг, аудиторлик ташкилоти дастлабки режалаштириш босқичида аудиторлик ташкилоти аудитни ўтказиш имкониятини баҳолайди. Агар аудиторлик ташкилоти аудитни ўтказишни мумкин деб ҳисобласа, У аудитни ўтказиш учун штатни шакллантиришга ўтади.
Юқоридагилардан хулоса қилиб айтганда, аудитни дастлабки режалаштириш босқичи бу – хўжалик юритувчи субъект ва аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик шартномасини тузгунгача бўлган ишларни ўз ичига олиб, бу босқичда аудиторлик ташкилоти томонидан текширув буюртмачиси фаолияти билан танишиш, буюртмачига аудиторлик фаолиятини ўтказиш хуқуқини берувчи тегишли лицензияни ва аудитор (аудиторлар)нинг малака сертификатини тақдим етиш, корхонанинг ички ва ташқи фаолият хусусиятлари тўғрисида маълумот тўплаш ва текширув буюртмачисини аудиторлик текширувидан ўтказа олиш салоҳиятини баҳолаш, аудиторлик шартномаси шартларини корхона раҳбарияти билан келишиб олиш ва корхонани текшириш учун аудиторлик ишчи гуруҳини шакллантириш ҳамда якунда аудиторлик шартномасини расмийлаштириш жараёнидир.
Аудитор учун дастлабки режалаштириш жараёнида қуйидагилар хўжалик юритувчи субъект тўғрисида ахборот олиш манбалари бўлиб ҳисобланади:
- Хўжалик юритувчи субъект устави;
- Хўжалик юритувчи субъектни рўйхатга олиш тўғрисидаги ҳужжатлар;
- Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатини ва унга ўзгартиришлар киритишни тартибга солувчи ҳужжатлар;
- Хўжалик юритувчи субъектни рўйхатга олиш тўғрисидаги ҳужжатлар;
-. Кузатув ва (ёки) ижроия органлари акциядорлар йиғилишларининг ёхуд хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа шу сингари бошқарув органлари мажлислари баённомалари
- Бухгалтерия ҳисоботлари;
- Статистика ҳисоботлари;
- Хўжалик юритувчи субъектнинг шартномалари ва битимлари;
- Аудитор маслаҳатчиларининг ички ҳисоботлари;
- Корхонанинг филиаллари ва шуъба жамиятлари рўйхати;
- Хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилишларини тартибга соладиган ҳужжатлар, унинг филиаллари ва шуъба жамиятлари рўйхати”;
- Аудиторлик ташкилоти мутахассислари малака даражаси бўйича маълумотлар(Аудиторлик текшируви буюртмачиси фаолият соҳасини тушунадиган мутахассислар етарлилигини баҳолаш ва експерт хизматига бўлган еҳтиёжни аниқлаш мақсадида). Шунингдек, амалдаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ аудиторлик ташкилоти аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатлари ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий ҳисобот ҳужжатлари билан олдиндан танишиб чиқиш ҳуқуқига ега еканлиги аниқ белгилаб қўйилган. Бироқ, аудиторлик ташкилоти ҳали аудиторлик шартномаси тузилмаган корхонадан юқоридаги маълумотларни тақдим етилиши оқибатида ушбу корхонанинг молия-хўжалик фаолиятига оид сирларини четга чиқиб кетиш хавфини оширишини ҳисобга олган ҳолда иш тутиши зарур.
Дастлабки режалаштириш аудиторлик ташкилоти учун ўз текшириш салоҳиятини текширув бошланмансдан аввал баҳолаш имкониятини беради ва аудиторлик шартномаси шартларини корхона раҳбарияти билан келишиб олади. Агар аудиторлик ташкилоти аудитни ўтказишни мумкин деб қарор қабул қилса, у аудиторлик гуруҳини шакллантиришга ўтади ҳамда корхона билан аудиторлик шартномасини расмийлаштиради. Аудитни дастлабки режалаштириш жараёнини юқорида тавсия етилган тартиб-қоидалар асосида амалга оширилиши аудиторлик ташкилотлари томонидан корхоналарни текшириш салоҳиятини баҳолаш, текширув буюртмачиси фаолияти билан танишиш, текширув буюртмачиси билан аудиторлик шартномаси шартларини келишиб олиш жараёнини мукаммаллаштириш ва оптималлаштириш имкониятини яратади.

5.3.Аудитнинг умумий режасини тайёрлаш хусусиятлари


Аудиторлик шартномаси тузилгандан сўнг текширувнинг умумий режаси тайёрланиши ва у аудиторлик гуруҳи раҳбари томонидан тузилиши ҳамда тасдиқланиши лозим. Аудитнинг умумий режасида текшириладиган хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини ўрганиш ҳамда улар маълумотларининг ишончлилигини баҳолаш, аудиторлик танлаш ҳажмини белгилаш, аудит дастурини тайёрлаш, аудитни бевосита ўтказиш жараёнининг (дастурни бажариш)амалларини белгилаш, бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш, барча оралиқ ва умумий аудит иш ҳужжатларини тайёрлаш, текширув натижаларини хўжалик юритувчи субъект ва юқори органларга тақдим етиш каби вазифаларни ўз ичига олган ҳолда аудит ўтказишнинг барча умумий босқичлари акс еттирилади. Аудитор текширувни аудиторлик шартномасида белгиланган муддатда якунлашни таъминлаши учун унга сарфланадиган вақтни режалаштиришга таъсир етувчи омилларни тўлиқ ва аниқ ҳисобга олиши талаб етилади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет