Юқори салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва бандлигини оширишда таълим тизимининг ўрни



Pdf көрінісі
бет3/8
Дата01.02.2023
өлшемі0.68 Mb.
#468995
1   2   3   4   5   6   7   8
Mustafoyev t

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили 
Таълим тизимидаги ислоҳотлар асосий замирида инновацион интеллект ва ўз-
ўзини ҳалқаро рақобат меҳнат бозорида таъминлай оладиган юқори салоҳиятли 
бандлик масаласи ётади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947- сонли 2017-2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси номли фармони қабул қилиниши таълим тизимидаги ислоҳотларни 
янада тезлаштирди.
Юртимиз олимларидан академик С.С.Ғуломов, таълим тизимини ислоҳ этиш 
масалаларини қамраб олган кўплаб илмий ишлар муаллифидир. Хусусан у, инсон 
интеллектини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган. И.ф.д профессор 
М.М.Муҳаммедов, “Норасмий бандлик: сабаблари, оқибатлари ва қисқартириш 
йўллари” монографиясида аҳоли бандлигини муаммолари сифатида таълимни 
ривожлантириш масалаларига қаратади. Б.Б.Мардоновнинг (PHD) илмий даражасини 
олиш учун ёзган диссертациясида хизматлар соҳасида аҳоли бандлигини ошириш 
методикасини ишлаб чиққан. Ишмухамедов А.Э., Каланов Б.З., Каланова М.З., 
М.Н.Суннатовлар ўзларининг дарслигида кадрлар салоҳиятига катта эътибор бериб
юксак маънавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш 
миллий тизимини яратишдир. деб таъкидлашган. Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш 
қуйидаги вазифалар ҳал этилишини назарда тутади: 
-«Таълим тўғрисида» Ўзбекистон республикаси қонунига мувофиқ таълим 
тизимини ислоҳ қилиш давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим 
соҳасида 
рақобат 
муҳитини 
шакллантириш 
негизида 
таълим 
тизимини 
ривожлантиришни таъминлаш;
- таълим ва кадрларни тайёрлаш тизимини демократик ҳуқуқий давлат 
қурилиш жараёнига мослаш;
-таълим ва кадрларни тайёрлаш тизими ва муассасаларни юқори малакали 
мутахассислар билан таъминлаш;
-таълим ва кадрлар тайёрлаш муассасаларини аттестациядан ўтказиш, 
аккредитация қилиш сифатига баҳо беришнинг холис тизими жорий қилиш; 
- узлуксиз таълим ва кадрларни тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари маб- 
лағлар билан жумладан чет эл инвестицияларни жалб этишни реал механизмларини 
ишлаб чиқаришни амалиётга жорий этиш. 
Ўрунбаева Ю.П (PHD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация ишида 
хизматлар 
соҳасини 
ривожлантириш 
орқали 
аҳоли 
бандлигини 
ошириш 
истиқболларини кўрсатган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет