Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги



бет25/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38

Қисқа муддатли хотира бунда фақат сезги, тасвир ва ходисаларнинг бевосита талқини ушлаб қолинади, яъни агарда биз бирор суратни кўрсак, қисқа муддатли хотирада шу суратнинг ўрнатилган жойи ва ранг шакллари эмас, балки ходиса ва нарсаларни эслаб қоламиз. Агарда у сурат бизга кўрсатилаверса, у сурат ҳақидаги маълумотлар узоқ муддатли хотирага айланади.

Узоқ муддатли хотира – у хотиралар орасида энг муҳимидир. Узоқ муддатли хотира инсон миясининг қобилиятлари билан бевосита боғлиқ бўлиб, унда 10 миллиард нейроннинг ҳар бир маълум ҳажмдаги маълумотни ушлаб қолиш қобилиятига эга.

Инсон бир соатда мураккаблиги кўпайтириш жадвалига тенг бўлган 1000та тасвирни қабул қилишга қодир. Узоқ муддатли хотирага янги маълумотлар киритиш, шунингдек, бўлиб ўтган воқеалар ҳақидаги маълумотларни чиқариб юбориш учун куч ва вақт талаб қилишади.

Шунинг учун ҳам олимларимиз ҳисоблаш машиналарини яратишда инсон мияси ишлашга тақлид қилинган бўлса ажаб эмас, чунки ЭҲМ ларни одам бошқарганда ахборотларни йиғиш, муаммо қўйилишига мослаб синфлаш, узатиш ва муаммо ечимини топиш учун қайта ишлашнинг қуйидаги тизими (аналогияси) мавжуд: «кўз (қулоқ)  нерв  канали  мия  нерв канали мускуллар  оёқ -қўллар ва бошқа ростланувчи органлар  манба».

«Жонли ва жонсиз» тизимларни бошқариш жараёнларининг умумийлиги қадим замонлардан маълум эди. Машҳур Рене Декарт тирик жонни мураккаб механизмга, унинг хатти-ҳаракати ва ишлаш услубини соат ишига ўхшатади. Маълумки, соат ҳолати унинг миллари ва ғилдираклари жойлашиш тартибига боғлиқ.

…..Бу ерда Декарт тирик организмда таъсир қилувчи «ҳаётий куч» ни кўзда тутади.

Масалан: аланга ҳароратини сездингиз, шунда иссиқлик нерв тўқималари бўйлаб тарқалади. Шу онда ҳаётий кучлар (бизнингча, нерв тўқималари ёки қўлни алангадан тортиб олиш кераклиги тўғрисида) мияга маълумот беради. Мия ўша ҳаётий кучни яна юборади, қўл ва оёқ алангадан узоқлашади.

Декарт давридан икки юз йилдан кўпроқ вақт ўтди, мия ва организмдаги бошқариш йўллари ҳақидаги тасаввур борган сари ойдинлаша бошлади. Олимлар, жумладан, тирик организмларда тескари алоқа тизими ишончли ҳукм суришини тушундилар [42;96 б.].

Демак, маълумотлардан табиат ва жамиятдаги ҳодиса ва жараёнларни ўрганишда ҳамда бошқаришда мунтазам равишда фойдаланиб келинар экан ва ҳаттоки айрим ҳолатларда мавжуд маълумотлардан бир неча марта ҳам фойдаланишга тўғри келар экан. Шу сабаб ҳам, маълумотлар кишилик фаолиятида муҳим манба бўлиб ҳисобланади ва улардан кишилар ўз ҳаётий эҳтиёжларидан доим фойдаланиб келганлар.



Таъриф: агарда тайёрланган маълумотлардан бирор нарса (жараён, воқеа) тўғрисидаги аниқликни ошириш мақсадида фойдаланилса, у ҳолда фойдаланилган маълумотларга ахборот деб аталади.

Демак, ахборотни истеъмол учун тайёрланган теварак–атроф (манбалар) дан олинган маълумотлар деб ҳам қараш мумкин экан. Ушбу таърифга мисоллар келтирамиз.

1. 25 нафар кишининг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилган рўйхатни бирор кишига кўрсатсангиз, у киши буни маълумот деб қабул қилади. агарда ўша рўйхатни, айтайлик, а.қодирий номли жиззах давлат педагогика институти «бошланғич таълим услубияти» факультети 4 «а» курс талабалари рўйхати деб тўлдирилса, у ҳолда бу 25 кишилик рўйхати ахборотга айланади.

2. Айтайлик, бир варақ қоғозга фақатгина телефон рақамларини маълум кетма-кетликларда ёзиб чиқилса, бунда ҳам бу рўйхат маълумот бўлиб қолаверади. Агарда бу рўйхатга ҳам телефон рақамлари тўғрисига корхона ёки ташкилот номи ёки телефон эгалари фамилияси, исми ва отасининг исми ёзиб қўйилса, у маълумот ахборотга айланади.

Демак, ахборотлар, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини яратишда маълумотлар асосий пойдевор вазифасини бажарар экан.

«Ахборот ресурслари–бу маълумотлар базалари ва банклари, турли хил архивлар, кутубхоналар, музейлар фонди ва бошқаларни ўз ичига олди»[1].



Ахборот тизими – бу компьютерлар, компьютер тармоқлари, ахборотли ва дастурий таъминот, одамлар ва бошқаларни ўз ичига олади. Унинг асосий мақсади касбий ахборот ишлаб чиқариш.

Энди қуйида маълумотлар базасининг таърифини келтирамиз.



Таъриф –Аниқ манбанинг миқдорий ва сифатий таърифини ифодаловчи маълумотлар тўплами, шу манба учун маълумотлар базаси деб аталади.

Ахборотлашган жамиятда умумий белгиланишдаги маълумотлар базаси ғоят муҳим роль ўйнайди. Маълумотлар базаси ҳам ноёб тор иқтисослаштирилган дастурлар каби муассасавий қарамликда бўлади. Умумий белгиланишдаги маълумотлар ва билимлар базалари иерархик тамойил: давлат, минтақавий, вилоят, шаҳар (туман) бўйича қурилади.

Маълумотлар базасини йўналишлари бўйича шакллантирилганда қаралаётган соҳа иерархияси ҳисобга олинади ёки бир бутун бошли тизим қаралаётганда қисм тизимларидан тортиб, тизим элементигача бўлган иерархия бўйича жараён давом этади.

Умуман олганда, юқорида қисқача баён қилинган маълумотлар ва маълумотлар базаси ҳақидаги белгилар, уларнинг шаклланиш жараёнини, яъни ахборотларни пайдо бўлишини қуйидагича ифодалаш имконини беради (6.2.1- шакл).



Демак, биз ахборотлашган жамиятга ўтишдаги белгилар бозоридан (ҳарфлар, сўзлар, тиниш ва математик белгилар, китоблар, рўзномалар, ойномалар, патентлар, лойиҳавий ҳужжатлар, рецепторлар, турли тажриба наъмуналари ва ҳ.к.) ахборотлар ҳосил бўлишигача бўлган босқични кўриб ўтдик. Энди мазкур монографиянинг кейинги қисмида ахборотлар, ахборот технологиялари ва ресурслари тўғрисида тўхталамиз.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • маълумот қачон ахборотга айланади?

  • инсон ёки инсоният орзу – ҳаваси ёки эзгу – ниятининг ижодий фаолиятидаги аҳамияти қандай?

  • архимед винти қандай ҳосил бўлган?

  • маълумотлар баъзасининг тизимларини ташкил қилишда қандай ўрни бор?

  • телевизор биринчи марта қаерда кашф қилинган?

  • маълумотлар базасидан ахборот тизимини ҳосил қилиш мумкинми? Мумкин бўлса қандай қилиб?





6.2.1- шакл. Ахборотларнинг пайдо бўлиш босқичлари
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

  • маълумот деб киши сезги аъзолари, асаблар ва ҳакозолар ёрдамида қайд этиладиган ташқи оламдан олинган белгилар тўпламига айтилади;

  • қисқа муддатли хотира. Бунда фақат сезги, тасвир ва ҳодисаларнинг бевосита талқини ушлаб қолинади, яъни агарда биз бирор суратни кўрсак, қисқа муддатли хотирада шу суратнинг ўрнатилган жойи ва ранг шакллари эмас, балки ҳодиса ва нарсаларни эслаб қоламиз. Агарда у сурат бизга кўрсатилаверса, у сурат ҳақидаги маълумотлар узоқ муддатли хотирага айланади;

  • узоқ муддатли хотира. У хотиралар орасида энг муҳимидир. Узоқ муддатли хотира инсон миясининг қобилиятлари билан бевосита боғлиқ бўлиб, унда 10 миллиард нейроннинг ҳар бир маълум хотирадаги маълумотни ушлаб қолиш қобилиятига эга;

  • агарда тайёрланган маълумотларни бирор нарса (жараён, воқеа) тўғрисидаги аниқликни ошириш мақсадида фойдаланилса, у ҳолда фойдаланилган маълумотларга ахборот деб аталади;

  • ахборот ресурслари – бу маълумотлар базалари ва банклари, турли хил архивлар, кутубхоналар, музейлар фонди ва бошқаларни ўз ичига олади;

  • аниқ манбанинг миқдорий ва сифатий таърифини ифодаловчи маълумотлар тўплаш, шу манба учун маълумотлар базаси деб аталади.


Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

  • миллий қадриятлар қачон маънавий ёки таълимий қадриятларга айланади?

  • маълумот қачон ахборотга айланади?

  • билимлар банки қандай ташкил этилади?

  • маълумотлар баъзасини ташкил этишнинг шартлари нималардан иборат?

  • ўз ижодий фаъолиятингизни олиб боришда қандай ахборот ресурсларидан фойдаланишингиз бўйича маълумотнома тайёрланг.


Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

  • тадқиқотчи ўз ижодий фаолияти бўйича маълумот тўплашда «Тадқиқотчи – манба – белгилар – маълумотлар – маълумотлар базалари – ахборотлар – ахборотлар банки – билимлар банки» тизимини эътиборга олиб иш олиб бориш керак;

  • илмий тадқиқот ишини олиб боришда ахборот ресурслари (маълумотлар базалари, маълумотлар банклари, архивлар, кутубхоналар, музейлар фонди ва ҳ.к.) дан фойдаланиҳни илмий асосда ташкил этишкерак бўлади;

  • маълумотлар базаси илмий тадқиқот ишининг мақсад – вазифалари ва ишчи фаразини эътиборга олиб ташкил этилишига ва ундан ахборот тизимини ташкил эта олишини ҳам ўйлаш керак. Бу илмий муаммоингизни ҳал этишда ахборот – коммуникацион технологиялардан фойдаланишингизга кенг имкониятлар яратади.


Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати.

1. Азборот тизимлари ва технологиялари: Олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик ҒҒ Муаллифлар жамоаси: С.С. ғуломов, Р.Х. Аҳмедов, Ҳ.С. Лутфуллаев ва бошқалар. – Тошкент: Шарқ, 2000 – 592 б.

2. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. Тошкент: Фан, 2006. – 248 б.

3. Қобулов В.Қ. Бионика – келажак фани. – Тошкент: Меҳнат, 1985. – 96 б.


6.3. АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ
Таянч иборалар ва атамалар: илмий, илмий – техник, илмий сулубий, ахборот, ахборотлар банки, тизим, бошқарув тизими, ахборот тизими, автоматлаштирилган ахборот тизимлари, ижро этувчи ахборотлар, қарарлар қабул қилинишини қўллаб қувватлаш тизими, эксперт тизимлар, ахборотларни йиғиш.
Мавзунинг матни: Ахборот тизимлари.
Кейинги йилларда кишилик фаолияти турли жабҳаларида ва турли хил илмий, илмий-техник, илмий-услубий адабиётларда «ахборот», «ахборотлар банки, тизим, бошқарув тизими, ахборот тизими, ахборотлаштирилган ахборот тизимлари» каби атамалар кўплаб учрамоқда.

Мазкур монографиянинг 2.1-қисмида тизимлар ҳақида ва 2.3-қисмида эса ахборотлар ҳамда ахборотлар банки ҳақида тўхталган эдик. Энди бу параграфда ахборот тизимлари ҳақида маълумот берамиз.

Ахборот тизимлари ўз таркибида компьютерлар, компьютер тармоқлари, ахборот ва дастурий таъминот ҳамда одамларнинг биргаликдаги фаолият юритиш жараёнини акс эттириб,у истеъмолчи учун ахборот ишлаб чиқариш вазифасини ўз зиммасига олади.

«Ахборот тизимининг вазифаси, деб ахборотларга асосланган, мақсади олдиндан белгиланган ва шу мақсадга эришиш дастури ишлаб чиқилган бошқарилувчи жараёнга мақсадли таъсир кўрсатиш - қарор қабул қилиш деб аталади.

Демак, ахборот тизимларининг асосий вазифаси–бу ўрганилаётган объектни тегишли барча ахборот ресурсларини оптимал бошқариш ёрдамида истеъмолчига керакли бўлган ахборотларни ишлаб чиқиш ва улардан объект (ҳодиса ёки жараён ёки ташкилот ва ҳ.к.)ни бошқаришда фойдаланиш учун ахборотли ва техникавий таъминот муҳитини яратишдан иборат экан.

Ахборот тизимларини олиб боришдаги мақсадлар эса қуйидагилардан иборат экан:



  • тадқиқот манбаи «маълумотлар – ахборотлар – ахборот тизимлари» нуқтаи назаридан ўрганиш;

  • объектни ифодалаш ва ундаги жараёнлар кечиши қонуниятларини тадқиқ этишга бўлган ахборотлар эҳтиёжини аниқлаш;

  • режалаштирилган тадқиқот мақсадига мос ҳолда объект ва унинг кечишига лозим бўлган ахборотларни йигиш (тўплаш);

  • тадқиқот объектига нисбатан кирувчи ва чиқувчи ахборотларни синфга ажратиш;

  • тадқиқот объекти бўйича асосий ва асосий бўлмаган кўрсаткичлар (параметрлар) орасидаги алоқадорлик қонуниятларини яратиш мақсадида ахборотларни қайта ишлаш метадологиясини яратиш;

  • қайта ишланган ахборотлардан фойдаланишда тадқиқот мақсад-вазифаларни амалга оширишда уларнинг яроқлилиги;

  • баҳоланган ахборотни объектни тадқиқ этишга ёки бошқа бир тизимни ўрганиш учун узатишга тавсиялар ишлаб чиқиш.

Демак, амалда ҳар қандай объектни фаолият юритишда режалаштирилган мақсадга эришишга ҳаракат қилувчи ахборот тизими сифатида қараш мумкин экан ва унда ахборот эхтиёжини аниқлашдан тортиб то ахборотдан фойдаланишгача бўлган тизим ишининг алгоритмик боскичларини аник белгилашга мухим ахамият касб этар экан. Бундай тизимларга мисол сифатида таълим, иқтисодий, энергетик, транспорт, тиббий- биологик ва бошқа тизимларни келтириш мумкин.

Ахборот тизими – бошқарув хизмати ходимларининг ишини енгиллаштиришга самарали таъсир кўрсатади, яъни улар ёрдамида объект тадқиқот методологияси бўйича ахборотларни жамлаш, сақлаш, тадқиқот мақсадига мос синфларга ажратиш (классификациялаш) ва узатиш жараёни самарали амалга оширилади.

Агарда кишилик тараққиёти давомидаги ахборот инқилобларига эътибор берадиган бўлсак улар кўпчилигида ахборотлар машинасида эмас, балки қўлда механик равишда ишлаб чиқарилар эди.

Эндиликда замонавий компьютерлар ёрдамида тўлиқ ахборотлар устида амаллар (ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, узатиш ва ҳ.к.) ни бажаришнинг махсус технологияларини таъминловчи ахборот тизимлари яратилмоқда.

Қуйида хозирги кунда ҳаётимиз турли жабҳаларида кенг қўлланилиб келаётган ахборот тизимларини келтирамиз:



  • ижро этувчи ахборотлар. Бунда объектнинг ички ва ташқи маълумотлар мажмуаси ҳамда улар алоқадорлиги асосида фаолият юритилиб, лойихалаштирилган саволларга жавоблар тайёрланади;

  • қарорлар қабул қилиниши қўллаб-қувватлаш тизимлари. Бунда объект маълумотлари асосида таҳлилий моделлар ишлаб чиқилиб, уларга мос ахборотлар тайёрланиб, махсус ҳисоботлар ва режалаштирилган саволларга жавоблар ҳам тайёрланади. Таҳлилий ҳисоботлар ҳам шулар жумласига киради;

  • эксперт тизимлари. Бунда ҳужжатлар, руйхатлар ва улар асосида тайёрланган ахборотлар асос қилиб олиниб, моделлар ва графиклар ҳосил қилинади ва ҳ.к.

Демак, ахборот тизимларининг барча ташкил этувчилари яъни техник воситалари, математик (модел, алгоритм ва ҳ.к.), дастурий, лингвистик таъминланиши, одамлар билан ўзаро ҳамкорликда уйғун ҳолда фаолият юритишини тақозо этар экан.

Ҳозирги кунда муаммонинг қўйилишига қараб ахборот тизимидаги ахборотлар ҳажми кескин ошиб бормоқда. Бу эса ахборотлар устида бажариладиган амалларни бажаришни тезлаштиришни талаб этмоқда яъни ахборот тизимининг ишини (вазифаларини амалга оширишни) автоматлаштириш зарур эканлигини талаб қилмоқда.



Демак, автоматлаштирилган ахборот тизимларини яратиш муаммоси кун тартибига қўйилмоқда.

Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • ахброрт тизимларини ташкил этишдаги мақсадлар кетма – кетлигини айтиб беринг;

  • ахборот тизимларига кирувчи ва чиқувчи маълумотларни қандай аниқлаймиз?

  • ахборот тизимларини ташкил этишда маълумотлар (сонли ва сифатий) қандай ҳисобга олинади?

  • ижро этувчи ахборотлар деганда нимани тушунасиз?

  • эксперт тизимлар илмий тадқиқот ишида қандай аҳамият касб этади?

  • автоматлаштирилган ахборот тизимлари қандай ташкил этилади.


Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

  • ресурс – бу бирор нарса ёки ҳодиса (объект)нинг захирасини белгилайди;

  • ахборот ресурслари – бу маълумотлар базаларини ва банкларини, турли хил архивлар, кутубхоналар, музейлар фонди ва бошқаларни ўз ичига олади;

  • ахборот ресурслари – ахборот тизимидаги (кутубхоналар, архив, жамғармалар, маълумотлар банки ва ҳ. к.) алоҳида ҳужжатлар ва ҳужжатларнинг бутун бир мажмуидир;

  • пассив ахборот ресурслари – китоблар, рўзномалар, ойномалар, патентлар, ихтиролар, маълумотлар базалари ва банклари асосида фаолият юритади;

  • фаол ахборот ресурслари – алгоритм, модел, лойиҳа, дастур, билимлар банки ва шу кабилар асосида фаолият юритади;

  • ижро этувчи ахборотлар – бунда объектнинг ички ва ташқи маълумотлар мажмуаси ҳамда улар алоқадорлиги асосида фаолият юритилиб, лойиҳалаштирилган саволларга жавоблар тайёрланади;

  • эксперт тизимлар: бунда ҳужжатлар, рўйхатлар ва улар асосида тайёрланган ахборотлар асос қилиб олиниб, моделлар ва графиклар ҳосил қилинади ва ҳ.к.


Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

  • ахборот тизимлари таркиби қандай ташкил этилади ва улар қандай вазифаларни бажаради?

  • ижро этувчи ахборотларнинг вазифаси нимадан иборат ва уни сизнинг ижодий фаолиятингизда қўллашда қандай самараларни қўлга киритиш мумкин;

  • қарорлар қабул қилинишини қўллаб - қувватлаш тизимидан қачон ва қандай ҳода фойдаланиш мумкин;

  • илмий тадқиқот ишида эксперд тизимлар нима учун керак? Илмий тадқиқот ишининг самарадорлигини аниқлашда эксперт тизимлардан фойдаланилса бўладими?

  • илмий тадқиқот ишида фаол ахборот ресурсларидан фойдаланиш ҳақида таҳлилий маълумотнома тайёрланг.


Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

  • илмий тадқиқот ишини олиб боришда ахборот тизимлари ва технологияларидан фойдаланишда уларнинг мақсад ва функционал вазифаларига эътибор бериш керак;

  • илмий тадқиқот ишини самарали амалга ошираман деган ҳар қандай тадқиқодчи тадқиқот объектинианиқлаш, ифодалаш ва ундаги жараёнлар кечиши қонуниятларини тадқиқ этишга бўлган ахборотлар эҳтиёжини аниқлаб олиш керак бўлади;

  • илмий тадқиқот ишини олиб боришда қайта ишланган ахборотлардан фойдаланишда тадқиқот мақсад – вазифоларини амалга оширишда уларнинг яроқлилигига эътибор бериш керак;

  • баҳоланган ахборотни объектни тадқиқ этишга ёки бошқа бир тизимни ўрганиш учун узатишга яроқлилигини аниқлаш ва улардан фойдаланишга тавсиялар ишлаб чиқиш илмий тадқиқот ишининг амалий аҳамиятини оширади.


Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

1. Тўрақулов Х.А. илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2007. – 252 б.

2. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Тошкент: Фан, 2006. – 248 б.
6.4. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ

Таянч иборалар ва атамалар: ахборотлар, иқтисодий – математик усуллар, моделлар, бошқарув қарорлари, техник, дастурий, технологик воситалар, алгоритмлар, мезонлар, атом станциялар, космик алоқалар, термоядро синтез, биотехнология, техник таъминот, дастурий таъминот, тизимий дастурий таъминот, телекомуникация, ташкилий таъминот, ахборотли таъминот, бошқарув моделлари ва алгоритмлари.
Мавзу матни: Автоматлаштирилган ахборот тизими.
«Автоматлаштирилган ахборотлар тизими – ахборотлар, ахборотларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган иқтисодий-математик усуллар ва моделлар ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишга мўлжаллаган техник, дастурий, технологик воситалар ва мутахассисларнинг мажмуидир»

Маълумки, ахборот тизимлари компьютерлар, компьютер тармоқлари, ахборотли ва дастурий таъминотлардан фойдаланиб мутахассислар иштироки билан истеъмолчи учун ахборот ишлаб чиқаради. Бугунги кундаги жамиятимиз «Ахборотлаштирилган жамият сари», деган ном билан аталмоқда. Демак, мамлакатимиздаги тараққиёт ҳам шу аср билан ҳамоханг тараққий этиши керак. Бунинг учун атом станциялари космик алоқалар, термоядроли синтез, биотехнология, плазмали жараёнлар ва шу кабиларни ўрганиш ҳамда бошқаришга юқори технологиялар керак бўлади. Айниқса, айрим соҳалардаги жараён ва ҳодисалар учун тезкор фаолият кўрсатувчи ахборот тизимлари керак булади, акс ҳолда ахборотнинг ўзига ҳам хожат қолмай қолади. Масалан, космик кемалар учишини бошқаришда ахборотли тезкор ишлаш муаммоси доимо кун тартибида туради ва шу ахборот тизими асосида унинг кейинги ҳаракати бошқарилиб борилади. Бундай жараёнларни компьютерли ахборотли ташкилий таъминиланишисиз тасаввур этиб бўлмайди. Ана шу сабабларга кўра ҳам автоматлаштирилган ахборот тизимлари керак бўлмоқда. Демак уларга ахборот тизимларидан фарқли ўлароқ ахборотларни қайта ишлаш методологияси (моделлар, алгоритмлар, мезон ва тамойиллар), техник таъминот ва технологик воситалар мажмуаси ҳам керак бўлар экан.

Энди автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида маълумотлар берамиз.

1. Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг ташкилий тизимлари ва улар орасидан алоқалар қуйидаги кўринишда бўлади (6.4.1-шакл).

2. Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг турлари.

Бошқарув объектларининг фаолият юритиш соҳалари бўйича қуйидагилар: ишлаб чиқариш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимлари ;қишлоқ хўжалиги бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимлари: транспорт бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимлари; алоқа бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимлари; маориф бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимлари; маданият бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва шу кабилар.

Бошқариш жараёнларининг турлари бўйича қуйидагилар: технологик жараёнларини бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимлари; ташкилий-технологик жараёнларини бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимлари; ташкилий бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимлари; илмий тадқиқотларни бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимлари; ўргатувчи автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва шу кабилар.

Давлат бошқарув тизимидаги даражаси бўйича қуйидагилар: тармоқлар учун автоматлаштирилган ахборот тизимлари; ҳудудлар бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимлари; тармоқлараро ва функционал автоматлаштирилган ахборот тизимлари.





6.4.1.-шакл. ААТнинг ташкилий-тузилмавий алоқадорлиги
3. Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг таъминотлар тизими.

Автоматлаштирилган ахборот тизимларнинг тизилмаси асосан таъминловчи ва функционал қисмларга булинади. Таъминловчи қисмларга қуйидагилар киради: ахборотли техник, математик, лингвистик, дастурий, ташкилий, махсус дастурий умумий тизимли дастурий, услубий, ҳуқуқий эргономик таъминотлар.

Автоматлаштирилган ахборот тизимларнинг функционал қисми ахборот тизимининг вазифаси, топшириқ ва режалаштирилган мақсадга эришиш жараёнини амалга оширишга қаратилган бўлади ҳамда улар қуйидаги қисм тизимлар кўринишида ҳам учрайди, яъни улар бошқарув даражасини аниқлаш, бошқариладиган ресурс турини белгилаш қўлланилиш соҳасини аниқлаш бошқарув иши ва даврини белгилаб берувчи фаолият турларини бажарадилар.

4. ААТларни ҳаётга жорий этиш босқичлари.



Автоматлаштирилган ахборот тизимларнинг яратилишдан тортиб, унда амалиётда фойдаланишгача бўлган босқичлар қуйидагилардан иборат:

  • лойиҳани асослаш босқичи. Бунда режалаштириш ва талаблар ўрганилади, яъни тизимли таҳлил амалга оширилади ва бу оркали тадқиқотнинг максади, вазифаси ҳамда ишчи фарази асосий талаб бўлиб хизмат қилади;

  • техник лойиҳалаштириш – мантиқий лойиҳалаштириш. Бунда автоматлаштирилган функциялар таркибини, таъминловчи қисм тизимлар таркибини ишлаб чиқариш ва улар асосида Автоматлаштирилган ахборот тизимларни техник лойиҳасини расмийлаштирилади;


  • Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет