Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


Хусусий капитални аудиторлик текширувидаги аудит амаллари



бет109/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

4. Хусусий капитални аудиторлик текширувидаги аудит амаллари.
Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шакли қўлланиладиган корхоналарда амалдаги қоидаларга мувофиқ 8310-8330 счётлар бўйича №13- журнал-ордер ва аналитик ҳисоб ведомостлари қўлланилади. Бухгалтерия ҳисоби компьютерлаштирилган корхоналарда 8300-устав капиталини ҳисобга оладиган счётлар (8310-8330), 4610-»Устав капиталига улушлар бўйича таъсисларнинг қарзлари» ва 6620- Чиқиб кетаётган таъсисларнинг улушлари бўйича қарзлар» счётлари бўйича синтетик ва аналитик ҳисоб юритиладиган компьютер дастурлари қўлланилади.
Шунингдек, Бош дафтар ёки оборот-сальдо ведомостлари ҳам текширилади.
Қоидага кўра, таъсисчилар томонидан устав капиталига қўшиладиган ҳиссалар ҳисобда ва балансда уларнинг ҳақиқатда кирим қилиниш меъёрига қараб акс эттирилади: асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қийматликлар учун қабул қилиш-топшириш далолатномасининг тузилган санаси, пул маблағлари учун маблағларининг корхона счётига келиб тушгани (банк кўчирмаси ва унга илова қилинган тегишли ҳужжат). Бунда ушбу ҳиссаларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир иштирокчи бўйича юритилади.
Ҳиссаларнинг белгиланган миқдори кирим қилинганидан сўнг устав капиталининг ташкил этилиши ҳисобда акс эттирилади.
Устав капиталининг миқдори таъсис ҳужжатларида белгиланганидан ошиб кетмаслигини таъкидлаб ўтиш зарур.
Корхона таъсисчилари улушларининг йиғиндиси (улушлар, акциялар, пай бадаллари) таъсис ҳужжатларида қайд қилинган устав капиталининг миқдори ва суммалари тегишли дастлабки ҳужжатларга (далолатномалар, банк кўчирмалари, банк кассасига нақд пул топширилганлиги тўғрисида квитанция ва ҳ. к) асосан счётлар алоқаси тузилиб, дастлабки бухгалтерия балансида акс эттирилади.
Устав капитали суммаси таъсис ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари ва ҳисоботдаги маълумотларга тенг бўлиши лозим.
№21 –БҲМС га мувофиқ устав капиталини ҳисобга оладиган счётлар (8310-«Оддий акциялар», 8320-«Имтиёзли акциялар», 8330-«Пай ва улушлар») кредити ва 4610 –«Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» счётининг дебети бўйича ёзувлар корхона давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг амалга оширилади.
Устав капитали тўлиқ ва тўғри шаклланиши 4610–«Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» счёти маълумотлари билан 8310–«Оддий акциялар», 8320–«Имтиёзли акциялар» счетлари ёки 8330–«Пайлар ва улушлар» счёти (хўжалик юритувчи субъект ташкилий-ҳуқуқий шаклига қараб тегишли счёт) маълумотларини солиштириш асосида текширилади.
Ҳар бир таъсисчи томонидан устав капиталига улушларнинг ҳақиқатан қўшилганлиги тасдиқловчи бухгалтерия ҳужжатларининг мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш орқали аниқланади. Натура шаклидаги улушлар (асосий воситалар, материаллар ва ҳ. к) тегишли шаклдаги далолатномалар, пул маблағлари эса касса ва банк ҳужжатлари билан тасдиқланади. Тасдиқловчи ҳужжатларда тегишли маблағларнинг айнан устав капиталига улуш сифатида таъсис ҳужжатларига мувофиқ топширилганлиги ҳақида маълумотлар бўлиши лозим. Бу нафақат устав капиталига қўшиладиган улушларни бухгалтерия ҳисобида тўғри расмийлаштириш учун, балки солиққа тортиш масалалари учун ҳам зарурдир.
Шунингдек, текширув чоғида ушбу ҳужжатлар шакл ва мазмунларининг Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»га қонун 9-моддаси талабларига мувофиқлиги ҳам аниқланади.
Устав капиталига чет эл валютасида қўшиладиган улушларнинг тўғри акс эттирилганлигини аниқлаш «Чет эл валютасида амалга ошириладиган муомалаларни бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш ТАРТИБИ» (Ўзбекистон. Республикаси. Адлия Вазирлигида 3 июн 2000 йилда 931-тартиб рақами билан рўйхатга олинган) талабларига мувофиқ амалга оширилади. Чет эл валютасидаги устав капитали ва таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзларини шакллантириш таъсис ҳужжатлари имзоланган санада амалда бўлган Ўзбекистон. Республикаси. МБ курси бўйича сўмга ҳисоблаб ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда аудитор чет эл валютаси курси ва сўмга ҳисоблаб ўтказишнинг тўғрилигини ҳамда счётларда акс эттирилишини текшириши зарур.
Устав капиталига улушларнинг таъсисчилар томонидан ҳақиқатда қўшилганлиги тегишли дастлабки ҳужжатлар ва 4610-«Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари», 6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга уларнинг улушлари бўйича тўланадиган қарзлар» счётлари бўйича ҳисоб регистрларидаги ёзувлар асосида текширилади. 4610-счётнинг дебет қолдиғи таъсисчиларнинг устав капиталига қўшадиган улушлари бўйича қарзларини, 6620- счётнинг кредит қолдиғи корхонанинг чиқиб кетаётган таъсисчилардан устав капиталидаги улушлари бўйича қарзларни билдиради. Аудитор устав капиталига улушлар бўйича қарзларнинг ўз вақтида тўланиши ва 4610 ва 6620 счётлар бўйича қолдиқларнинг ҳаққонийлигини аниқлаши лозим.
Акциядорлик жамиятларида устав капиталининг тўғри шакллантирилишини текширишда қуйидаги талабларга риоя қилинганлиги текширилади:

  • устав капитали акциядорлар томонидан сотиб олинган акциядорлик жамияти акцияларининг номинал қийматидан ташкил топганлиги;

  • барча акциялар эгаси ёзилган акция эканлиги ва таъсис этишда таъсисчилар ўртасида жойлаштирилган бўлиши лозим;

  • жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати акциядорлик жамияти устав капиталининг 10% дан ошмаслиги лозим;

  • акциядорлик жамияти акциялари уни таъсис этиш чоғида уставда кўрсатилган муддат давомида тўлиқ тўланиши лозим. Аммо устав капиталининг камида 50% бир ой ичида, қолган қисми эса жамият рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб бир йил ичида туланиши лозим;

  • тўлов шакллари (пул маблағлари, қимматли қоғозлар, пулда баҳоланган бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар) акциядорлик жамиятининг устави ва таъсис шартномасига мос келиши лозим;

  • очиқ ва ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятларининг чиқарилган акциялари реестрда рўйхатга олинган бўлиши шарт;

  • акцияларнинг аналитик ҳисоби таъсисчилар, устав капиталининг шаклланиш босқичлари ва акцияларнинг турлари бўйича батафсил маълумот олишни таъминлаши лозим.

Аудитор текширув жараёнида оддий акциялаардан иборат акциядорлик капитали (8310-счёт), имтиёзли акциялар кўринишидаги акциядорлик капитали (8320-счёт), қайтариб сотиб олинган оддий хусусий акциялар(8610-счёт) ва қайтариб сотиб олинган имтиёзли хусусий акциялар(8620-счёт)ни алоҳида текширади.
№21 БҲМС га мувофиқ акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб оддий ва имтиёзли акцияларнинг обуна суммаси мос равишда 8310 ва 8320-счётлар кредитида акс эттирилиши лозим (Дт 4610-счёт, Кт 8310, 8320-счётлар). Обуна бўлинган акциялар қиймати таъсисчилар томонидапн пул, қимматли қоғозлар, пулда баҳоланган бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар билан тўланиши мумкин.
Устав капиталининг шаклланишини текширишда акциялар қийматини тўлаш учун топширилган мулкларнинг тўғри баҳоланганлигини аниқлаш зарур. Бу мулкларни баҳолаш таъсисчиларнинг келишувига мувофиқ амалга оширилиши, қонунда кўзда тутилган ҳолларда эса мустақил эксперт баҳолаши лозим.
Устав капиталига улушларнинг ҳаққоний қўшилганлигини аудитор таъсисчилар билан ҳисоб-китобларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш орқали аниқлайди. Тасдиқловчи ҳужжатларда устав капиталини шакллантириш тўғрисида кўрсатилган бўлиши лозим. Бу нафақат муомалани бухгалтерия ҳисоби счётларида тўғри акс эттириш учун, балки солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг тўғрилигини асослаш учун ҳам муҳимдир.
Дастлабки ҳужжатлар (асосий воситаларни, номоддий активларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари, юк хатлари, счётлар, касса ҳисоботлари, банк кўчирмалари, тўлов топшириқномалари ва б. ) бўйича устав капиталига қўшилган улушларнинг тегишли счётларда тўғри акс эттирилганлиги текширилади.
Устав капиталига қўшилган улушларни текширишда аудитор иштирокида инвентаризация ўтказиш мақсадга мувофиқ. Бунда устав капиталига улуш сифатида ишлашга яроқсиз асосий воситалар, амалий қийматини йўқотган номоддий активлар қўшилган ҳолатлар аниқланиши мумкин.
Устав капитали ўзгаришининг асослилигини текшириш 8310-«Устав капиталини ҳисобга олинадиган счётлар»(8310, 8320, 8330-счетлар) бўйича ҳисоб регистрларининг ёзувларини текшириш йўли билан амалга оширилади. Бундай ёзувлар устав капитали белигиланган тартибда кўпайтирилган ёки камайтирилган ҳолатдагина, фақат акциядорлик жамиятининг таъсис ҳужжатларига тегишли тарзда ўзгартиришлар киритилганидан сўнг амалга оширилади.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига мувофиқ «жамиятнинг устав фонди акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин»
Текширув чоғида устав капиталини кўпайтириш манбалари аниқланади. Улар асосан қуйидагилар ҳисобига бўлиши мумкин:

  • эмитент-акциядорлик жамиятининг ўз акцияларини уларнинг номинал қийматидан юқори баҳода сотишдан олинган маблағлар яъни эмиссион даромад (Кт 8320-счёт);

  • жамғарма, истеъмол ва бошқа фондлар ҳамда ишлатилмаган заҳиралар маблағлари;

  • олдинги йил якуни бўйича тақсимланмаган фойда;

  • грантлар, субсидиялар ва қайтариб берилмайдиган ёрдамлар ҳисобига (Кт 8810, 8820, 8890-счётлар);

  • активларни қайта баҳолашдан ҳосил бўлган манба ҳисобига (Кт 8510-счёт);

  • дивидендлар ҳисобига.

Аудитор устав капитали камайтирилишининг асослилигини ҳам текширади.
Юқорида номи қайд қилинган қонуннинг 22-моддасига мувофиқ «Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини жамиятнинг ўзи кейинчалик муомаладан чиқариш шарти билан сотиб олиши йўли 첑ꬸлан камайтирилиши мумкин»
Аудитор устав капиталининг корхона хусусий манбаларини капиталлаштириш ҳисобига кўпайтирилиши, ёки юқоридаги ҳолатда камайтирилиши тўғрисида акциядорлар мажлисининг қарори мавжудлигини ҳам аниқлайди. Устав капитали кўпайтирилганда қўшимча акциялар қийматини тўлаш шакли уларни жойлаштириш тўғрисидаги қарор билан белгиланади.
Кейинчалик аудитор асосий ва қўшимча чиқарилган акциялар қийматининг тўланишини текширади. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддасига мувофиқ «Жамият акцияларига ҳақ тўлаш бозор қийматида амалга оширилади»
Фақат қуйидаги ҳоллардагина акциялар уларнинг бозор қийматидан арзонроқ нархда жойлаштирилиши мумкин:

  • жамиятнинг қўшимча оддий акциялари оддий акциялар эгалари бўлган акциядорларга жойлаштирилиб, улар оддий акцияларни бозор қийматининг тўқсон фоизидан паст бўлмаган нархда сотиб олишдан иборат ўз имтиёзли ҳуқуқларини рўёбга чиқарган ҳолларда;

  • қўшимча акциялар воситачи иштирокида жойлаштирилиб, уларнинг баҳоси бозор баҳосидан кўпи билан бундай акцияларни жойлаштириш баҳосига нисбатан фоизларда белгиланган воситачилик ҳақи миқдорида арзон бўлганида.

Устав капиталини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг якунловчи босқичида унинг энг кам миқдори тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳам аниқланади.
Устав капиталининг синтетик ва аналитик ҳисобини юритишнинг тўғрилиги мазкур корхонада қўлланилаётган ҳисоб шаклининг регистрлари (мемориал-ордерлар, дафтарлар, журнал-ордерлар, машинаграммалар ва ҳ. к) маълумотларини текшириш билан аниқланади.
Устав капиталининг аналитик ҳисобини текширишда нафақат унинг синтетик ҳисоб маълумотларига тенглиги, балки акцияларнинг турлари, уларнинг эгалари, акциялар учун ҳисоб-китобларнинг аҳволи ва бошқалар бўйича ахборот олиш имкониятлари ҳам аниқланади.
Шунингдек, аудитор «Акциядорлик жамиятлари ва акцияларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 47-50 моддаларига мувофиқ акциядорлар реестрини юритиш қоидаларига риоя қилинишини ҳам текширади.
Барча бажарилган текширув амаллари ва аниқланган номувофиқликлар аудиторнинг ишчи ҳужжатларида акс эттирилади.
Текширув якунида аудитор устав капиталини ҳисобга олиш ва ҳисоботда акс эттириш бўйича аниқланган тафовутларнинг қанчалик жиддийлиги(катта-кичиклиги)ни меъёрий ҳужжатлар талабларига нисбатан аниқлайди. Агар аудитор аниқланган тафовут устав капиталига доир ҳисобот кўрсаткичларига унчалик таъсир қилмайди деб ҳисобласа, у ушбу кўрсаткичларнинг ишончлилиги тўғрисида ижобий аудиторлик ҳулосаси тузиши мумкин. Агар аҳвол бунга тескари бўлса, яъни аниқланган тафовутлар устав капиталига доир ҳисобот кўрсаткичларини сезиларли даражада бузиб кўрсатилганлиги аниқланса, у ҳолда аудитор ушбу камчиликларни акс эттириб салбий аудиторлик ҳулосаси тузади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет