120
Иқтисодчи олимлар ва амалиѐтчилар маркетинг
фаолиятида стратегик
қарор қабул қилиш учун ѐрдами тегиши мумкин бўлган бир қатор моделлар
ишлаб чиққанлар. Кўпгина базис стратегиялар бу моделлар билан боғлиқ.
Модел аниқ бир вазиятдан келиб чиқиб танланади. Бу моделлардан
баъзиларини кўриб чиқамиз.
Ўсувчи бозор шароитида стратегияларни
яратиш учун модель тақлиф
этилади. Бошланғич нуқта корхонанинг ҳақиқий ва режадаги ривожланиши
ўртасидаги фарқ ѐки маржаси ҳисобланади. Бу корхона мақсадлари аввалги
стратегиялар ѐрдамида амалга оширилганини билдиради. Бу вазиятга ѐки
мақсадга ўзгартириш киритиш, ѐки бошқа стратегик йўлларни қидириш лозим.
Ўсувчи бозор шароитида мумкин бўлган стратегияларни 1966
йилда
америкалик олим Игорь Ансофф «маҳсулот-бозор» деб аталадиган матрица
ѐрдамида тузган. Бу матрицанинг умумий кўриниши юқоридаги чизмада
кўрсатилган.
Алоҳида муқобиллар билан боғлиқ бўлган
хавф-хатар миқдори бир хил
эмас. Бу синергетик таъсирларнинг камайиши натижасидир. Турли
стратегиялар
муваффақиятининг
эҳтимоли
(Hinterhuber-Thom,
1995
тадқиқотлари):
- эски маҳсулот эски бозорда 50%;
- янги маҳсулот эски бозорда 33%;
- эски маҳсулот янги бозорда 20%;
- янги маҳсулот янги бозорда 5%.
Алоҳида муқобиллар билан боғлиқ харажатлар (Aurich-Shroeder, 1996,
эмпирик тадқиқотлари натижаси):
- бозорга ишлов бериш - базис;
- маҳсулотни ривожлантириш - саккиз марта ошиқча харажат;
- бозорни ривожлантириш - тўрт марта ошиқча харажат;
- диверсификация - 12 ва 16 марта ошиқча харажат.
Рақобат матрицаси (Портер). Америкалик олим Портер 1975-1980
йилларда ўсиш суръатининг пасайиши ва саноатнинг кўпчилик тармоқларнинг
стагнацияга учраш даврида рақобат стратегияси концепциясини ишлаб чиқди.
Корхона диққат марказида нафақат харидорлар эҳтиѐжини қондириш,
балки
бозордаги рақобат кучлари ҳам туради. Портер томонидан кўрсатилган
рақобатни ҳаракатга келтирувчи бешта куч қуйидаги чизмада берилган.
М. Портернинг тадқиқотлари қуйидаги хулосаларга олиб келди: аввало
катта бозор улушига эга бўлган йирик корхоналар, бир томондан ва, иккинчи
томондан, кичик ихтисослаштирилган корхоналар талаб қилинадиган
рентабеллик даражасига эришиш имкониятига эга бўлади. Демак, ўрта позиция
хавфли, бозорда етакчилик қилишга эришиш қобилияти ѐки маблағлари йўқ,
барча корхоналарга ўз ишини
белгиланган сегментда жамлаб, рақобатчиларга
нисбатан афзалликларни барпо этиш тавсия этилади.
Потенциал янги