85
Шундай қилиб, маркетингни режалаштириш ҳақиқий ва
тан олинган
мақсадларга
олиб
келади,
корхонанинг
муваффақиятини
оширади,
харажатларни камайтиради ва ортиқча хатти-ҳаракатларни қисқартиради ва бу
орқали устувор йўналишларни аниқроқ тушунишга олиб келади, шунингдек,
бозор тўғрисидаги фойдали маълумотларнинг юқори даражасини талаб қилади
ва корхона устидан назоратни яхшилайди.
Маркетинг тактикаси
Ривожланишнинг стратегик йўналишини
белгилаб олиб фирмалар
маркетинг тактикаси масалаларини ҳал қиладилар. Тактика деганда яқин вақтга
қўйилган мақсадларга эришиш бўйича ҳаракатлар режаси тушунилади. Бу ерда
оператив режани ишлаб чиқиш асосий аҳамиятга эга. Бунда ким, нимани, қачон
ва қаерда қилиши кераклиги белгилаб олинади. Бу режа стратегик режага
қараганда эластикроқ бўлиб ҳисобланади. У бозорда рўй бераѐтган ўзгаришлар,
турли
маркетинг
тадбирларига
жавоб
реакцияси,
товарларнинг
рақобатбардошлиги ўзгариши, сегментация бериши мумкин оўлган янги
имкониятлар, шунингдек, нархлаштиришдаги ўзгаришларга боғлиқ бўлади.
Тактик режанинг ушбу асосий ҳолатларини қисқача кўриб чиқамиз.
Маркетинг тадбирларини режалаштириш ва амалга эшириш кўп жиҳатдан
истеъмолчилар хатти-ҳаракатларининг ўзгариши,
яъни қуйидаги саволларга
жавоб бериш орқали белгиланади: Ким? Қандай? Қачон? Қаерда? Ва нима учун
сотиб олади? Шунинг учун даставвал
харидорлар хатти-ҳаракатининг
Достарыңызбен бөлісу: