Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет30/50
Дата11.10.2023
өлшемі1.44 Mb.
#480474
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   50
ДиссХуррамов-28.08.2019

3-кичик модул 
 Ўқув жараѐни лойиҳаларини амалиѐтга жорий этишда ўқитувчига 
қўйиладиган талаблар 
Таълим олувчиларнинг ѐш хусусияти, эҳтиѐж ва имкониятларини 
ҳисобга олган ҳолда, синфлар кесимида ўқув йили якунида математика 
фанининг асосий мазмуний йўналишлари бўйича билим, кўникма ва 
малакаларига қўйиладиган минимал талабларни аниқлаш мумкин ва у 
натижаларни аниқлашда муҳим ҳисобланади. 
Таълим олувчиларнинг Давлат таълим стандарти, ўқув режа ва 
дастурларда белгиланган малака талабларини бажаришда ўқитувчининг 
юқори даражада касбий, назарий ва амалий тайѐргарлиги асосида ташкил 
этиладиган дарслар муҳим ўрин тутади. Замонавий дарсни ташкил этиш 
ҳозирги кун ўқитувчисидан юқори тайѐргарликни талаб этиб, улар асосан 
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
ҳар бир ўқитувчи ўзи ўқитаѐтган фаннинг назарий асослари бўйича 
етарли маълумотларни эгаллаши; 
юқори касбий тайѐргарликка эга бўлиши ва ўз устида ишлаши; 
замонавий педагогик технология ва интерактив методларни қўллаш 
кўникма ва малакаларига эга бўлиши; 
ўзи дарс бераѐтган фан бўйича ўқув-меъѐрий ҳужжатларни яхши 
билиши ва ҳоказо. Жумладан: 
а) “Давлат таълим стандарти”, “Малака талаблари” унинг таркибий 
қисми бўлган билим, кўникма ва малакалар ҳақида тушунчага эга бўлиши; 


97 
б) таянч ўқув режа, фан дастурлари, тавқим мавзу режа, баҳолаш 
мезонини билиши ва шу кабилар. 
Пухта тайѐргарликсиз таълим жараѐнини самарали ташкил этиш мумкин 
эмас. Таълим самарадорлиги ўқитувчининг дарсга ижодий ѐндашуви билан 
ҳам белгиланади. Эътиборсизлик билан режалаштирилган, таълим олувчилар 
имкониятлари билан уйғунлашмаган дарс кутилган натижани бермайди. Шу 
боис, биринчи навбатда ўқитувчи дарсга жиддий ҳозирлик кўриши лозим.
Дарсга тайѐрланиш 
Ўқитувчининг дарсга тайѐргарлиги икки босқичда амалга оширилади.
1. Дарсга умумий тайѐргарлик. Ўқитувчининг дарсга умумий 
тайѐргарлиги доимий равишда амалга ошириб бориладиган жараѐн бўлиб, у 
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
Давлат таълим стандарти, малака талаблари, таянч ўқув режа, ўқув фани 
дастурлари ва уларга берилган тушунтириш хатларини ўрганиб чиқиш; 
ўқув фанига оид янги илмий-методик адабиѐтлар билан доимий равишда 
танишиб бориш; 
ўз фани соҳасида янги маълумотларни тўплаш, муаммоли масала ва 
топшириқларни, тест материалини жамлаш; 
ҳар бир дарсда қўллаш мумкин бўлган кўргазмали материаллар ва ўқув 
жиҳозларини тўғри танлай олиш, улардан ўринли фойдаланиш; 
илғор педагогик тажрибаларни доимий равишда ўрганиш орқали ўз 
билимларини кенгайтириб бориш; 
компьютер техникасидан дарс жараѐнида фойдаланиш маҳоратини 
ошириб бориш, электрон дарсликлар, матн муҳаррирлари, “ZiyoNеt” ахборот 
порталига жойлаштирилган маълумотлардан самарали фойдалана олиш 
кабилар талаб этилади. 
2. Дарсга кундалик тайѐргарлик. Ўқитувчининг кундалик тайѐрланиши 
дарсни ташкил этиш, таълим олувчиларга бериладиган билим, кўникма ва 
малакаларни қай даражада ўзлаштиришини таъминлайди. Дарсга тайѐрланиш 


98 
алгоритми (қоидалар мажмуи) барча омиллар, ҳолатларни ҳисобга олиш ва 
кафолатлайдиган изчил тадбир бўлиши зарур. Шунинг учун, ўқитувчи ҳар 
бир дарсга тайѐрланишда қуйидаги тавсияларга риоя қилиши зарур:
таълим олувчи шахсини ривожлантиришда, аввало, унинг идрокини 
кучайтириш ва хотирасини мустаҳкамлаш асосида ўқув материалларининг 
эсда сақланишини таъминлаш зарур. Дарс мақсадига эришиш учун таълим 
олувчиларнинг билим савиясини ҳисобга олиш, ўқув материалларини тўғри 
танлаш, жиҳозлашга жиддий эътибор бериш, ўқув материалларининг 
тушунарли бўлиши учун зарур метод ва усулларни тўғри танлаш ҳамда 
ўринли қўллай олиш муҳимдир.
Дарс ўқитувчига катта маъсулият юклайди. Шунинг учун ҳар бир дарсга 
пухта тайѐрланиш тажрибали ўқитувчи учун ҳам, ѐш ўқитувчи учун ҳам бир 
хил масъулият юклайди. Бунда ҳар бир таълим олувчи шахсини атрофлича 
ўрганиш талаб этилади, чунки у кўзланган мақсадга эришишнинг асоси 
ҳисобланади. 
Бунда, биринчидан, синф жамоасининг ўзига хос бўлган қуйидаги 
хусусиятларига эътибор қаратилиши лозим: 
таълим олувчиларнинг билими ва ўзлаштириш савияси; 
фанга бўлган муносабати; 
синфнинг ишлаш тезлиги; 
билим, кўникма ва малакаларнинг шаклланганлиги; 
ўқув жараѐнига муносабати; 
таълим олувчиларнинг интизоми.
Иккинчидан, ҳар бир таълим олувчининг қуйидаги индивидуал 
хусусиятларига аҳамият қаратиш зарур: 
нерв тизими турларининг шаклланганлик даражаси; 
ўзаро фикр алмашуви; 
ҳиссиѐтга берилувчанлиги; 
янги материалнинг қабул қилинишини бошқариш; 
ѐмон кайфиятни тарқатиш йўлларини билиш; 


99 
билим ва қобилиятига ишониш; 
турли дидактик воситалар тамойиллари ва улардан фойдаланиш 
йўлларидан хабардор бўлиш. 
Ўқитувчи олдида турган асосий вазифалардан бири таълим-тарбия 
сифатини ошириш, уни янада ривожлантириш ва юқори босқичга 
кўтаришдан иборатдир. Демак, ўқитувчи самарадорликка эришиш учун 
жараѐнни пухта режалаштириши, дарс ишланмасининг мукаммал бўлишини 
таъминлаши, аниқ вазиятларни эътиборга олган ҳолда турли шаклларни 
танлаши талаб этилади. 
Ўқитувчи томонидан дарсга кундалик тайѐргарлик қуйидаги 
босқичларда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ: 
янги мавзу ва унга ажратилган вақт аниқлаб олинади; 
мақсад Давлат таълим стандарти, ўқув фани дастурида мавзу бўйича 
қандай билим, кўникма ва малакалар шакллантирилиши зарурлиги асосида 
белгиланади; 
фойдаланиладиган таълим воситалари (техник воситалар, кўргазмали ва 
дидактик материаллар, адабиѐтлар) аниқланади ва тайѐрлаб қўйилади; 
структураси, тури, методлари ва ўқитиш услублари белгилаб олинади; 
фанлараро боғланиш имкониятлари аниқланади ва ундан фойдаланиш 
йўллари белгиланади; 
ўқитувчи ва таълим олувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятлари 
режалаштирилади; 
таълим олувчиларнинг мустақил фаолияти ҳажми белгилаб олинади; 
эгалланган билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш усул ва 
шакллари танланади; 
уй вазифасининг ҳажми аниқланади; 
якунлаш шакллари белгилаб олинади; 
белгиланган талаблар асосида ишланма тайѐрланади. 
Дарс ишланмасини тайѐрлашҲар бир дарс: 


100 
маълум бир мақсадни амалга оширишга қаратилиши ва пухта 
режалаштирилган бўлиши; 
маънавий-маърифий жиҳатдан тарбиявий йўналишга эга бўлиши; 
кундалик турмуш ва амалиѐт билан боғланган бўлиши; 
самарали метод, усул ва воситалар асосида олиб борилиши; 
таълим олувчиларнинг қунт билан ишлашини таъминлаши; 
вазифалар бутун синф ѐки якка тартибда бажарилишини кўзлаб 
режалаштирилиши лозим. 
Машғулотларнинг муваффақиятли ўтиши бевосита таълим жараѐнини 
тўғри режалаштиришни ташкил этиш ва уни амалга оширишга боғлиқ. 
Ўқув жараѐнини режалаштириш. Ўқув жараѐнини режалаштиришда 
ўқитувчидан қуйидагиларга амал қилиши талаб этилади : 
дарс мавзуси, мақсад ва вазифаси, тури, тарбиявий имкониятларини 
аниқлаш; 
кўргазмали қуроллар, дидактик материаллар ва зарур жиҳозларни 
тайѐрлаш; 
ҳар бир босқич учун тегишли материал, факт, мисол, машқ ва 
топшириқларни танлаш; 
таълим методи ва услубларини тўғри танлаш; 
синфда ва уйда мустақил бажариладиган вазифаларни белгилаш; 
кўникма ва малакаларни баҳолашнинг аниқ мезонларини ишлаб чиқиш, 
ажратилган вақтдан унумли фойдаланиш ва ҳоказо. 
Буларнинг барчаси дарс ишланмаси ѐки технологик харитасида ўз 
ифодасини топади. 
Дарс ишланмаси (технологик харита). Дарс ишланмаси (дарснинг 
технологик харитаси) ўқитувчи томонидан тузилиши мажбурий бўлган 
ҳужжат. Уни тузишдан кўзланган мақсад – ўқитувчи билан таълим 
олувчиларнинг биргаликдаги фаолиятини олдиндан режалаштириш, дарс 
мазмунини ѐритиб бериш орқали таълим самарадорлигига эришишдан 
иборат. 


101 
Дарс ишланмалари учун тайѐр қолип йўқ, чунки жонли дарс жараѐнини 
ҳеч қандай қолипга солиб бўлмайди. Дарс муайян мақсадга қаратилган 
бўлиб, ДТС талаблари асосида билим, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш 
натижасини аниқ белгилаган ҳолда ўқитувчи маҳорати ҳамда таълим 
олувчиларнинг тайѐргарлик даражасини кўзлаб режалаштирилади. 
1. Дарс мавзуси тақвим-мавзу режа асосида белгиланади. 
2. Дарс мақсади таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи характерда 
бўлади. 
Таълимий мақсад таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва 
малакаларини қандай ривожлантириш бўйича белгиланади. 
Тарбиявий 
мақсад 
шахсда 
шакллантирилиши 
зарур 
сифат-
хусусиятларни назарда тутади. 
Ривожлантирувчи мақсад ақлий фаолиятнинг қандай шакллари
мантиқий жараѐнларини ўзлаштириш ва у қандай ривожлантирувчи натижа 
беришини ифодалайди. 
3. Дарс тури тақвим-мавзу режа бўйича кўрсатилади. 
4. Ўқитиш методлари методлар, услублар, педагогик технологиялардан 
иборат бўлади. 
5. Дарс жиҳози ўқитишнинг техник восталари, кўргазмали қуроллар, 
маълумотлар манбаи, дидактик воситалардан ташкил топади. 
6. Янги билим беришдаги таянч тушунчалар. Янги материални 
ўзлаштириш учун ѐрдам берадиган таянч билимларнинг муҳимларини 
ажратиш, таълим олувчиларнинг мустақил ишларини режалаштириш, 
мавзуга тегишли тарихий маълумотлар бериш, унинг амалий аҳамияти, ўзига 
хос саволлар қўйиш, фанга бўлган қизиқишини ошириш, масалаларнинг 
янгича ифода қилиниши, муаммоли вазият яратиш, назорат шаклини 
белгилаш, ўз-ўзини назорат қилиш, ўзаро назорат, тескари алоқани ўрнатиш 
йўллари учун вақт кўрсатилади. 
7. Янги тушунчалар ва ҳаракат усулларини шакллантириш: 


102 
ўрганилиши лозим бўлган янги тушунчалар ва уларни ўзлаштириш 
усулларини кўрсатиш; 
ДТС талаблари асосида билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш, 
билимларни чуқурлаштириш йўлларини тақдим этиш; 
билимни ўзлаштириш босқичида билиш фаолияти усулларини 
шакллантириш; 
мустақил иш турларини аниқлаш; 
фанлараро алоқани йўлга қўйиш усулларини белгилаш; 
индивидуал топшириқларни бажаришга доир (тарқатмалар, муаммоли ва 
маълумотли саволлар) дидактик материалларни белгилаб олиш. 
8. Қўллаш (кўникма ва малакаларни шакллантириш). Дарс жараѐнида 
таълим олувчиларда шакллантирилиши лозим бўлган кўникма ва малакалар 
аниқ кўрсатилади. Масалан, саволни тўғри қўйиш малакаси, сабабини 
аниқлаш, таснифлаш, таққослаш; тескари алоқа ўрнатиш усуллари 
белгиланади, баҳоланиши зарур бўлган таълим олувчилар исми, шарифлари 
кўрсатилади ва бошқалар. 
9. Уйга вазифа қисмида асосий вазифа кўрсатилади, такрорлаш учун 
саволлар, ижодий топшириқлар берилади. 
Изоҳ. Уй вазифасининг ҳажми синфда бажарилган ишнинг 2/3 қисмидан 
ошмаслиги керак. 
Дарс ишланма режасининг тузилиши (намуна) 
Сана ________________________________________________ 
Синф ________________________________________________ 
Мавзу: _______________________________________________ 
Мақсад
Таълимий: ____________________________________________ 
Тарбиявий: ___________________________________________ 
Ривожлантирувчи:______________________________________ 
Тури:________________________________________________ 
Методлари:___________________________________________ 


103 
Жиҳозланиши: ________________________________________ 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   50




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет