Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низомлари



Pdf көрінісі
бет1/13
Дата20.09.2024
өлшемі0.96 Mb.
#503837
түріДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари



3
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низомлари


4
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низомлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 
2015 йил 20 мартдаги 214/8-сон 
қарори билан тасдиқланган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 
2017 йил 31 майдаги 239/8-сон қарори билан
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
томонидан 2015 йил 14 апрелдаги 2665 рақам 
ҳамда 2017 йил 23 июндаги 2665-1 рақам 
билан рўйхатдан ўтказилган
Диссертация ва диссертация авторефератини 
расмийлаштириш қоидалари
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон “Олий ўқув юр-
тидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш 
тўғрисида”ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон 
“Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали 
илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш 
тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги 
таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ фалсафа доктори (Doctor 
of Philosophy, PhD) ҳамда фан доктори (Doctor of Sciences, DSc) 
диссертацияси (бундан буён матнда диссертация деб юрити-
лади) ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қои-
даларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
Диссертацияни расмийлаштиришда қуйидаги уму-
мий талабларга риоя қилиниши лозим:
матн таҳририй жиҳатдан равон, хатосиз ва уни 
расмийлаштиришга қўйиладиган талабларга мувофиқ ҳамда 
мантиқий боғлиқликда бўлиши;
диссертациянинг таркибий қисмлари бир-бири билан ўз- 
аро боғлиқлик ва алоқадорликда ҳамда тушунарли равишда 
мантиқий изчилликда ёритилиши;
1


5
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низомлари
ҳар бир бобда ишнинг мазмун-моҳияти тадқиқотнинг мақ-
сади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда тизимли равишда 
очиб берилиши; 
ҳар бир бобнинг охирида тадқиқ қилинган муаммолар бў- 
йича хулоса ва таклифлар берилиши;
баён қилинган хулоса диссертация тадқиқотининг ман-
тиқий ҳосиласи сифатида ишончли манбалар асосида аниқ ва 
қисқа ифодаланиши, чуқур фикр-мулоҳазалар, етарли илмий 
далиллар асосида исботланган бўлиши.
Диссертация авторефератида тадқиқотнинг мақса-
ди ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ишнинг 
илмий янгилиги, амалий ва илмий натижаларининг 
амалиётга жорий этилганлиги ҳамда ишнинг моҳияти очиб 
берилганлиги, шунингдек хулосалари баён этилиши лозим.


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет