Тўртинчи расм
Улар ом ва хос махражларга бўлинади. Ом махражлар бир ёки бир неча ҳарф махражини ўз ичига олиб бешта аъзо билан чегараланади. 1) Жавф(бўшлиқ). 2) Ҳалқум (бўғиз). 3) Тил. 4) Лаблар. 5) Димоғ.
Хос махражларнинг саноғи хусусида уламолар ихтилоф қилишган. Биз, Имом Ибнул Жазарий танлаган Халил Ибн Аҳмад мазҳабини зикр қиламиз. Бу мазҳабга биноан махражлар бешта ом махражни ичига жойлашган ўн етти махраждан иборатдир. Жавфда 1 махраж, бўғизда 3, тилда 10 махраж, лабларда 2 ва димоғда бир махраж жойлашган. Бунга Ибнул Жазарий шундай ишора қилади:
مَخارِجُ ا لحُرُوفِ سَبْعَةَ عَشَرْ عَلَى ا للذىَ يَخْتارُهُ مَنِ اخْتَبَرْ
Ҳарфлар махражи бари ўн етти
Ихтиёр қилмоқ бўлса нийяти.
1.Жавф Бундан учала ҳуруфи мад чиқади:*قَالَ * يَقُولُ * قِيلَ * каби. Бу ҳарфларни оғиз бўшлиғига уринмай чиққанлиги учун “ҳавоийя” ва беморлар оҳ-воҳ деганлиги учун ҳуруфи иллат ҳам дейилади.
Расмдан кўриниб турибдики тарқиқли ҳарфлардан кейинги мад ҳарфилари алиф ва ё чиққанда лаблар энига, муфаххам ҳарфлардан кейин эса тепага-бўйига очилади. Мад ҳарфи вов нутқ қилинганда эса лаблар бироз тепа ва пастга томон чигарилади.
2.Иккинчи махраж ҳалқ (бўғиз).
Олтинчи расм.
Бўғизда учта махраж бўлиб улардан олтита ҳарф чиқади.
1. Ақсои ҳалқ, кўкракка яқин жой. Бундан ء ва ه чиқади.
2. Авсатул ҳалқ, ҳалқнинг ўртаси. Бундан ع ва ح чиқади.
3. Аднои ҳалқ, оғизга яқин жой. Бундан غ ва خ чиқади.(Қ. Еттинчи расм).
7-расм.
3. Учинчи махраж тил.
Умумий махражлардан бўлмиш тилда ўнта махраж бўлиб ундан 18 та ҳарф чиқади.
1. Ақсол лисон - тилнинг энг орқа ва тепа қисми билан унинг рўпарасидаги танглай. Бу ق нинг махражидир.
2. Ақсол лисон – бу ҳам тилнинг орқа ва тепа қисми билан рўпарасидаги танглай. Бундан ك ҳарфи чиқади. У ق махражининг бироз пастроғидан чиқади.(Қ. 8- Расм.).
1. Қофнинг чиқиши. 2. Кафнинг чиқиши
8.Расм.
Бу икки ҳарфнинг талаффузида тилнинг орқа қисми юқорига кўтарилиб қабариқ ҳосил қилади.
Қоф ҳарфининг талаффузида тил танглайга қаттиқ тақалади ва қалқала натижасида нафас олдинга бўшалиб чиқиб кетади. Ўнгдаги расмга қаранг. ك нинг талаффузида эса,тил танглайга бўшроқ тақалади ва уни бироз бўшатилгандан кейин нафас шу оралиқдан чиқиб кетади. Қ: 8 инчи расм.
3. Васатул лисон, тилнинг танглай рўпарасидаги ўрта қисми, бундан ج , ش ва мад ҳарфи бўлмаган ى чиқади. 9- расм.
ى ش ج ҳарфларининг чиқишидаги тилнинг вазиятлари.
4. Ўнг ёки чап ёки ҳар икки томон юқори, озиқ тишлар қаршисидаги, тилнинг орқа ён томонлари. Бу махраждан ض ҳарфи чиқади.
Тил агар олдинги саноё тишлар томон жиладиган бўлса ظ ҳарфига айланиб кетиши мумкин.
Ўнинчи расмга қаранг.
10-расм
Бу ҳарф тилнинг чап ёнидан чиқиши осонроқ. Росулуллоҳ (с.а.в.) ва Умар (р.а.) тилларининг ҳар икки ёнидан чиқарар эдилар. Ўнинчи расм.
ض ҳарфи тилнинг ёнини озиқ тишлар устидаги танглайга йўлаш билан чиқади. Юқоридаги расмнинг ўнг томонидаги каби тил ёнининг анчагина қисми ён танглай бўйлаб чўзилади ва тилнинг олдидан орқаси томон оқиб, камайиб сўниб боради,тилнинг учи эса олдинги саноё тишларидан узоқда туради, мана шу сифатни “иститола” дейилади. Лекин (ظ ) ҳарфида ҳам “иститола” сифати бор. Иккала ҳарф ҳам “иститола” сифатига эга бўлгани, лекин махражлари бошқа бошқа бўлгани учун, ниҳоятда бир биридан ажратиб талаффуз қилиш зарур.
5. Адно ҳоффатил лисон.
11- расм.
Тилнинг олд қисмидаги ёнлари билан, шу ёнлар қаршисидаги ҳар икки томонда тўрттадан саккиз тишнинг устки милклари оралиғи. Бу махраждан (ل ) чиқади. Ўн биринчи расм.
Тил учининг бироз кўпроқ қисми милкларга тақалиб, бунда ҳам ё ўнг, ё чап томондан очилиб нафасни қўйиб юборилади.
Қ. 12 расм.
6. Тилнинг олд қисми билан олдинги тепа тишлар милкининг танглайга туташган жойлари оралиғи. Бу махраждан хоҳ сукунли бўлсин, хоҳ ҳаракатли бўлсин изҳор қилинадиган ن ҳарфи чиқади.
7. Тил устининг, учига яқин жойи, ن махражидан бироз ичкарироғи билан
13- расм
олдинги юқори тишлар милклари оралиғи. Бу махраждан ر ҳарфи чиқади.
Бунда тилнинг олд қисмидаги ўнг ва чап ёнлари милкларга қаттиқ суянади, икки ёнининг ўртаси бироз чўкади ва нов шаклига келади ва нафас ўртадаги оралиқдан чиқиб кетади.
8. Ост уст саноё тишларининг оралари бироз очиқ бўлгани ҳолда, устки саноё тишлари милкка туташган қисми билан тил олд қисмининг оралиғи. Бу махраждан ص , ز , س ҳарфлари чиқади. 14- расм.
Тил устининг тепасини устки саноё тишлар милкка туташган жойига босилганда ز ҳарфи чиқади. Тил устининг тепасини юқоридаги милкнинг ўртасига босганда ص ҳарфи чиқади.Бунинг янада юқорисидан س ҳарфи чиқади.Талаффуз чоғида ост ва уст тишларнинг ҳамда тил билан милкларнинг орасида бироз оралиқ қолади.Нафас мана шу оралиқлардан чиқиб кетади. Эслатма:
Жазарий ўзининг муқаддимасида “сафир” ҳарфларининг махражи хусусида والصفير مستكن منه و من فوق الثنا يا السفلى дейди.
Яъни, “сафир” ҳарфларининг махражи тил олд томонининг ва остки саноё тишларининг тепасидан жой олган. Шотибий нинг ибораси و منه و من بين الثنا يا ثلاثة яъни, тил олд томонининг усти билан юқори саноё тишлар орсидан учта “сафир” ҳарфлари чиқади. Бу таърифлар бир-бирига зид келмайди, чунки бу ҳарфларнинг товуши тил ва милклар ораси ҳамда остки ва устки саноё тишлар орасидан чиқади. Бунда тилнинг энг учи иштирок этмайди. Жазарийя ва шотибийя шарҳларига қаранг.
махражлари 9. Устки саноё тишларининг таги билан тил учининг тепаси. Бу махраждан ط , د , ت ҳарфлари чиқади. 15- расм.
ط ҳарфининг талаффузида милкка тилнинг кўпроқ, د ҳарфида озроқ қисми қаттиқроқ, ت ҳарфида эса бўшроқ тақалади.
10.Тил учи билан юқори ва қуйи саноё тишларининг ораси. Бу махраждан ظ , ذ ва ث ҳарфлари чиқади.
16- расм
ذ ва ث ҳ/нинг чиқиши. ظ ҳ/нинг чиқиши.
Тил учини саноё тишларга босганда унинг орқароғи яъни ичкарироғидан,тил бироз юқори томон қабаргани ҳолда ظ , тишлар ва тилнинг учидан ث ва ذ ҳарфлари чиқади. Лекин тилни тишларга бўшроқ тақалади.
Жазарий و الظاء و الذال و ثا للعليا من طرفيهما дейди. Яъни бу учала ҳарф тилнинг учи билан юқори саноё тишларининг орасидан тилнинг учи бироз чиққани ҳолда чиқади. (Жазарий шарҳи.)
4. Лаблар. Лабларда иккита махраж бор.
1. Остки лабнинг ичи билан устки саноё тишларнинг учлари, бу ердан ف ҳарфи талаффуз қилинади.
2.Лаблар орасидан ب* * م * و ва ف ҳарфлари чиқади. Қ. 18 расм.
18-а расм.
ب م ف ва و ҳарфларининг махражи.
م билан ب ҳарфларининг талаффузида ёпилиб, сўнг очилади, و нинг талаффузида лаблар бироз заммага моил қилиниб очилади.
5 . Димоғ (бурун бўшлиғи).
Димоғ, бурун бўшлиғининг юқори қисми бўлиб ундан ғунна чиқади.
Қ. 18- расм.
Ғунна, ғуннали ҳарфларнинг товуши бўлиб, мана шу хайшум яъни димоғдан чиқади. Ғуннали ҳарфларга, ғунна билан идғом қилинган ҳолатдаги ташдидли ва сокинли нун ва танвин ва яна ب ҳарфи олдида иқлоб қилинган, ташдидли ҳамда ҳамжинс бўлган мимга идғом қилиниб иккиланган мим. Бу ҳарфларнинг жисмига ғуннани таркиб қилинган ва сингдирилган. Шунинг учун уларнинг товушлари доим ғунна билан димоғдан чиқади.
Фоида. Билингки сукунли нун ва танвин аҳкомларига биноан ҳижоийя ҳарфлари 28 та дир, изҳорда 6 та, идғомда 6 та, иқлобда 1 та ва ихфода 15 та. Шунингдек сукунли мим ва лом ҳукмларига биноан ҳам уларнинг сони 28 тадир. Учала мад ҳарфлари мазкур сукунли ҳарфлардан кейин келмайди.
Аммо ҳарфларнинг махражлари ва сифатлари хусусида уларнинг саноғи 31 тага етади. Махраж (жавф) тўғрисида сўз сўзланди, сифатларини кейин баён қиламиз ин шоОЛЛОҲ.
25. Ҳарфларнинг лақаблари.
1. Жавфийя ёки ҳавоийя ҳарфлари, жавф махражидан ҳаво тўсиққа учрамай чиққани учун шундай номланган. Булар учала мад ҳарфларидир.
2. Ҳалқийя ҳарфлари, булар 6та, ء*ه*ع*ح*غ*خ* ҳалқдан чиқади.
3. Лаҳавийя ҳарфлари ك*ق* , кичик тилга нисбатан шундай номланган.
4. Шажарийя ҳарфлари учта, ى*ش*ج тилнинг ўртаси юқорига кўтарилиб, кейин ҳаво дарахт шохларига ўхшаб ёйилиб чиққанлиги учун шу номни олган.
5. Асалийя ҳарфлари учта, ز*س*ص* тилнинг учига нисбатан номланган.
6. الحروفُ النِطَعيَةُ Нитоийя ҳарфлари учта, ت*د*ط* , тил оғиз ғори яъни танглайнинг олдинги қисмига тиралиб чиққанлиги учун шу лақабни олган.
7. الحُرُوفُ الذَلَقيَةُ Залақийя ҳарфлари иккита ل* * ва *ن * тилнинг охиридан чиққанлиги учун шу номни олган.
8. الْحُرُوفُ اللَثَوِيَةُ Лисавийя ҳарфлари учта ث*ذ*ظ* ҳаво тишлар орасидан чиққанлиги учун шу лақабни олган.
9. Шафаҳийя ҳарфлари 4та, *م*ب*و*ف* бу лақабни лабларга нисбатан олган.
Ибнул Жазарий 17 махраж ҳақида шундай дейди:
26. Ҳарфларнинг сифатлари.
Харфлар бир-биридан махражлари ва сифатлари билан ажрайди.
Сифат – луғавий жиҳатдан бир нарсани зотида турадиган маънони англатади. Масалан: одамда илм туради, шу одам десак зот бўлади, олим десак сифат бўлади, шу одамда олим деган сифат бор, ёки бир нарсанинг қоралиги ё оқлиги, мана шулар сифат бўлади. Бундан наҳвийлар айтган наът ҳам тушунилмайди, ёки маъно жиҳатдан мурожаат қилинадиган нарсани ҳам тушунилмайди. Масалан: фалон нарсага ўхшайди ёки фалон нарсанинг худди ўзи деган маънолар тушунилмайди, балки ўша нарсада турган ё хиссий ё маънавий маъно тушунилар экан. Олим десак маънавий сифат, қора ёки оқ десак хиссий сифат бўлади.
Тажвид истилоҳида ҳарфга ўрнаб қолган бир кайфиятни айтилади, ҳарфни талаффуз қилаётганда шу ҳарфда собит бўлган кайфият, масалан: баъзи ҳарфларни жаҳрий ҳарф деймиз, баъзиларини истеъло сифатига, баъзи харфларни қалқала сифатига эга деймиз.
Сифатлар, ҳарфларни бир биридан ажратадиган меъёр деб эътиборга олинади. Шу сифатларга қиёс қилиб бу фалон харф, бу бошқа харф деб таниб оламиз. Кучлигини заифидан ажратамиз, хусусан битта махраждан чиқадиган харфлар, масалан: ط билан ت нинг махражи битта, агар ط да итбоқ ва қалқала бўлмаганда ت дан ажратиб бўлмас эди. Демак мана шу сифатнинг баёни билан ҳарфни қандай нутқ қилиш кайфияти билинади. Бу табъи салим кишиларда кўринади. Яъни товушни юриши ёки унинг тўсилиб қолишини ҳис қилиб талаффуз қилишга ўхшаган.
Достарыңызбен бөлісу: |