Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим


فَقَالَ أَنْبِئُونِي بِأَسْمَاءِ هَؤُلآء



бет13/29
Дата07.07.2016
өлшемі7.42 Mb.
#183180
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29

فَقَالَ أَنْبِئُونِي بِأَسْمَاءِ هَؤُلآء



каби максур бўлса бунда олти важҳ жоиздир. Аввалги муттасил ёки мунфасил мадни ёки иккаласини тўрт ҳаракат чўзсак,вақф қилинаётган муттасил мадда уч важҳ жоиз бўлади.

Маҳз сукун билан а) тўрт ҳаракат, б) маҳз

сукун билан олти ҳаракат, в) Равм билан тўрт

ҳаракат, г) Агар ундан аввалги мадни беш ҳаракат мад қилсак буни ҳам холис сукун билан беш ҳаракат, д) Холис сукун билан олти ҳаракат, е)Равм билан беш ҳаракат.

Учинчи сурат. Агар мазкур калиманинг ҳамзаси,


فَقَالَ أَنْبِئُونِي بِأَسْمَاءِ هَؤُلآء قَالُوا أَنُؤْمِنُ كَمَا آمَنَ السُّفَهَاءُ

حَتَّى إِذَا اسْتَيْئَسَ الرُّسُلُ وَظَنُّوا أَنَّهُمْ قَدْ كُذ ِبُوا جَاءَهُمْ نَصْرُنَا فَنُجِّيَ مَنْ نَشَاءُ



оятларидаги каби заммали бўлса ўн важҳ жоиз бўлади. Бунда аввалги муттасил ёки мунфасил мадни ёки иккаласини баробартўрт ҳаракат мад қилсак биз вақф қилаётган охири ҳамза билан тугаган сўзда беш важҳ жоиз бўлади. 1) Холис сукун билан тўрт ҳаракат 2) Маҳз сукун билан олти ҳаракат 3) Ишмом билан тўрт ва 4) Олти ҳаракат 5) Равм билан тўрт ҳаракат. Агар аввалги мадни беш ҳаракат чўзсак, мазкур калимада яна беш важҳ жоиз бўлади: 6 Маҳз сукун билан беш ҳаракат 7) Маҳз сукун билан олти ҳаракат 8) Ишмом билан беш ҳаракат ва 9) Олти ҳаракат 10) Равм билан беш ҳаракат.

5. ** وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ ** оятидаги каби муттасил мад б/н оризий мад жамъланиб қолса, муттасил мадни тўрт ҳаракат чўзилганда, оризий уч важҳ жоиз бўлади. Қаср, тавассут ва ишбоъ.Муттасил мадни беш ҳаракат мад қилганда ҳам оризий мадда шу уч важҳ жоиз бўлади.



Ушбу ** وَلَهُمْ فِيهَا أَزْوَاجٌ مُطَهَّرَةٌ وَهُمْ فِيهَا خَالِدُونَ ** оятидаги каби мунфасил мад билан мадди оризий жамъ келиб қолса ҳам оризий мадда мазкур уч важҳ, қаср, тавассут ва ишбоъ жоиз бўлаверади. Яъни мунфасил мадни тўрт ҳаракат чўзганда ҳам, беш ҳаракат чўзганда ҳам айнан ўша уч меъёр жоиз бўлади.

  1. Оризий мадларнинг ёлғиз ҳолатларида қаср, тавассут ва ишбоъ жоизлигини юқорида айтган эдик. Аммо ушбу оятдаги каби:


قَالَ لآ يَنَالُ عَهْدِي الظَّالِمِينَ(124)وَإِذْ جَعَلْنَا الْبَيْتَ



Мадди лин б/н мадди оризий жамъланиб қолса олти важҳ жоиз бўлади. 1) Агар * الظَّالِمِينَ * да қаср қилиб тўхтасак, * الْبَيْتَ * да ҳам қаср билан тўхтаймиз. 2) Агар унда твассут билан тўхтасак * الْبَيْتَ * да тавассут ва қаср жоиз бўлади. 3) Агар * الظَّالِمِينَ * да ишбоъ билан тўхтасак * الْبَيْتَ * да ишбоъ, тавассут ва қаср жоиз бўлади. Ҳаммаси бўлиб олти важҳ бўлади.

Аммо ** ذَلِكَ الْكِتَابُ لآ رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِلْمُتَّقِينَ ** оятидаги каби мадди лин мадди оризийдан муқаддам келганда, агар **

لا رَيْبَ ** ва ** لِلْمُتَّقِينَ ** да тўхтасак бунда ҳам олти важҳ жоиз бўлади.1) * لا رَيْبَ* да қаср қилинса ** لِلْمُتَّقِينَ * да қаср, 2) тавассут, 3) ишбоъ жоиз бўлади. Ва агар * لَا رَيْبَ * да тавассут билан тўталса, 4,5) * لِلْمُتَّقِينَ * да тавассут ва ишбоъ жоиз бўлади. 6) Агар * لَا رَيْبَ * да ишбоъ билан вақф қилинса ** للمتقين ** да ҳам ишбоъ таъйин топади.

Хуллас мадди оризий билан мадди лин жамъланганда, уларнинг ҳар қайсисида тўхталса, қайсиниси муқаддам бўлишидан қатъий назар олти важҳ жоиздир.
23. Маднинг лақаблари.
Баъзи тажвид уламолари мадларни турли туман номлар билан атайдилар, лекин буларнинг ҳаммаси биз юқорида баён қилган аслий ва фаръий маддан фарқ қилмайди. Ҳафснинг ривоятига асосан баъзи муҳимларини айтиб ўтамиз.

1. Маддус сила. Бу, эр жинсидан ғоиб (учинчи шахс) бирлигини билдирадиган исмлардан киноя қилинган ва калималарнинг охирига туташиб келадиган هُ замирдир. Агар у заммали бўлса, кейинги калимага васл қилиб ўқилганда орага мад ҳарфларидан бир و , агар касрали бўлса, бир ي қўшилади. Бундай мадни сила (улаш) мадди дейилади. Агар замир фатҳали бўлса аёл жинсини билдирадиган замирга айланади. Бу эса мадди аслийнинг бир тури.

2. Мадди тамкин. Бу бир латиф (юмшоқ ) маддир. Уни икки و ёки икки ي ни ажратиш ва идғом ёки ҳазфдан сақлаш учун қўлланилади. М: * آمَنُوا وَعَمِلُوا * فِي يَوْمَيْنِ * Ва бу мадни ҳам аслий мад деб эътибор қилинади. Баъзи олимлар уни حُيِّيتُمْ ва النَّبِيِّينَ каби ташдидли максур ي билан сукунли ى орасидаги мад деб таърифлайдилар.

3. Маддул эваз. Бу أَفْوَاجًا каби мансуб танвиндан эваз қилинган ва алиф билан ўқиладиган маддир.

Алломаи Заббоъа“Ал изоъа фи усулил қироа” китобида: “маддул эваз”, نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ ва يُؤَدِّهِ إِلَيْكَ каби жазм ҳолатда охири ҳазф қилинган феълга туташиб келган ҳои киноядир”,-дейди.Агар ундан кейин ҳамза келса мунфасил мад ва агар ҳамза келмаса табиий мад ҳукмида бўлади.



4. Маддут Таъзим. Бу Қуръони Каримнинг ичидаги барча *لا إِلَهَ إِلا هُوَ * لا إِلَهَ إِلا أَنْتَ سُبْحَانَكَ * каби тавҳид оятларига хос маддир. لا калимасидаги мадни Оллоҳнинг таъзими ва ўзгадан илоҳликни нафй қилиш учун қўлланилади ва бошқа мунфасил мадларни қаср қилинганда тавассут миқдорида мад қилиш жоиз бўлади. Ҳафснинг бу қироати “ Ан Нашр” йўли билан ривоят қилинган.

5. Маддул фарқ. Истифҳом ҳамзаси муарраф исмга дохил бўлганда,жумлани хабарликдан ажратиб, истифҳом жумласи эканлигини билдириш учун уни мад ҳарфи (ا )га алмаштирилади.М: * ءالذَّكَرَيْنِ * ءَاللَّهُ * ءالآنَُ * Бу калималар ҳар қайсиси иккитадан, олти калиМаддир. Бу мад ҳам мадди лозими килмиййи мусаққал ёки мухаффафга дохил.

Қуйидаги оятдан мадларни топиб, номлари, ҳукмлари,сабаблари ва миқдорларини сўзланг.

اللَّهُ لا إِلَهَ إِلا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلا نَوْمٌ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الاَرْضِ مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلا بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلا بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالاَرْضَ وَلا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيم

24. Ҳарфларнинг махражлари.
Махраж деб ҳарфларнинг чиқадиган ва бошқа ҳарфлардан ажрайдиган ўрнини айтилади. У ҳарф миқдорларини билиб олиш ва бошқа ҳарфдан ажратиб олиш учун мезондир. Ҳарф, махраждан чиқадиган товуш (овоздир). Махраж, муҳаққақ ва муқаддар бўлади. Муҳаққақ махраж шуки ҳарф чиқаётганда оғиз ё тилнинг бир жузъига суяниб-тегиб чиқади. Муқаддар махражда ҳарф ичкаридан оғиз ё тилнинг бирор жойига илашмай – тегмай чиқади. Муқаддар махраждан учала мад ҳарфлари чиқади.

Қайси махраж қайси ҳарфники эканлигини аниқлаш учун ҳарфни сокин ёки ташдидли қилиб олдига ҳамзани қўйинг, ичкаридан чиқиб келаётган товуш-ҳаво қаерда тўхтаб қолса шу ер шу ҳарфнинг муҳаққақ махражидир. Масалан: أَنْ * أقْ * رَب * каби.

Мад ҳарфларининг махражини билиш учун, унинг олдига ўзига мос ҳаракат билан ҳоҳлаган бир ҳарфни қўйиб қулоқ солсангиз ҳарф, оғиз ичкарисидан ҳавонинг тугаши билан тугайди, шундан билинадики бу ҳарфларнинг махражи муқаддардир.Ҳижоийя ҳарфлари.

Умуман ҳижоийя ҳарфлар иккига, аслий ва фаръийга бўлинади, аслий ҳарфлар машҳур қавлга қараганда 29 бўлиб алифдан бошланиб “ё” да тугайди. Фаръий ҳарфлар, икки махраждан чиқадиган, икки ҳарф ёки икки сифат орасида тараддудланиб турадиган саккиз ҳарфдир.

1. Ҳамзаи мусаҳҳала (байна-байна) яъни ҳамза билан алиф оралиғида талаффуз қилинадиган ҳарф. Бу ҳамза Ҳафс қироатида фақат бир жойда (Фуссилат-44 أَأَعْجَمِيٌّ ) да келади.

2. Алифи мумола, бу, ё га моил қилиб талаффуз қилинадиган алифдир, бу ҳам Ҳафс қироатида фақат (Ҳуд- 41- مَجْريها ) да келади.

3. Алифи муфаххама, ** الطَّامَّةُ * каби тафхимли- йўғон ўқиладиган ҳарфлардан кейин келиб йўғон ўқиладиган алифдир. Алиф, доим йўғон, ингичкаликда ўзидан аввалги ҳарфга тобеъ бўлади.

4. Ломи муфаххама, бу, замма ёки фатҳадан кейин келган الله лафзидаги ломдир.* قَالَ اللَّهُ *

5. Ихфо қилинган нун, у ўзидан кейинги ҳарфга *يَنكُثُونَ каби аралашиб кетади.

6. Ихфо қилинган мим, бу ҳам нун кабидир, иккаласи ҳам ихфо ҳолатида ноқис ҳарфга айланади. * أَنْبِئْهُمْ بِأَسْمَائِهِمْ



7-8 - ҳарфлар Ҳафс қироатида йўқлиги учун айтилмади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет