Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим



бет22/29
Дата07.07.2016
өлшемі7.42 Mb.
#183180
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29

2, ўзидан илгари сокинли «вов» келади. Бу «вов» хоҳ олди заммали мад бўлиши, хоҳ олди фатҳали лин бўлиши мумкин, масалан: مِنْ بَعْدِ مَا عَقَلُوهُ, وَلِيَرْضَوْهُ


Учинчиси, олдида касра келган ҳолат, масалан Бақара - مَا يُفَرِّقُونَ بِهِ بَيْنَ الْمَرْءِ وَزَوْجِهِ 4,олдида хоҳ мад хоҳ лин бўлган ى ҳарфи келган ҳолат, فَأَلْقِيهِ فِي الْيَمِّ وَلَا تَخَافِي وَلَا تَحْزَنِي. وَوَصَّيْنَا الْإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ إِحْسَانًا

5, олдида фатҳа келган ҳолат, мисол: وَأَصْلَحْنَا لَهُ زَوْجَهُ


6, олдида алиф келган ҳолат, масалан: وَهَدَاهُ وَاجْتَبَاهُ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيم


7, олдида сокинли саҳиҳ ҳарф келган ҳолат, масалан: فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمْ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ . Бу ҳарф устида вақф қилиш хусусида аҳл адолар ихтилоф қилишиб уч мазҳабга бўлиндилар.

1. Кўп олимлар бу замирда вақф қилишда сукун ҳам, равм ва ишмом ҳам дуруст дедилар.

2. Баъзилар равм ва ишмомни мутлақо мамнуъ дедилар.

3. Имоми Ибнул Жазарий ихтиёр қилган мазҳаб:

а) Агар замирнинг олдида замма ё касра ё و ёки ى бўлса равм ва ишмом дуруст эмас. б) Олдида фатҳа ё алиф ё сукунли саҳиҳ ҳарф бўлса иккаласи ҳам дуруст. Лаолил баён соҳиби шундай дейди:


31.Ҳазф ва исбот.
Бу иккисидан ҳарфи мадларнинг ҳазф қилиниши ёки ҳазф қилинмай исбот қилиб вақф қилишни тушунилади. Исбот билан ҳазф усмоний мусҳаф хусусиятларидан бўлиб, қоридан шу расмул мусҳафга мос равишда қироат қилишини талаб қилинади. Чунки вақф кўпинча “ расми мусҳаф”га тобеъ, лекин ривоят сабабли истисно қилинган вақфлар ҳам бўлади-ки, шулар ҳақида сўзлаймиз.

Иллат ҳарфи билан тугаган калималар охиридаги

вақф тўрт хил суратда бўлади.

Биринчи сурат расмда (ёзувда) ва васл ҳолатда собит ҳарф; قَالَا رَبَّنَا إِنَّنَا , إِنِّي مَعَكُمْ , قَالُوا خَيْرًا бу суратда мад ҳарфларини исбот қилиб вақф қилинади.

Иккинчи, ҳарфи мад ёзувда ва васл ҳолатда ҳазф қилинган сурат. وَلَمْ يَخْشَ إِلَّا اللَّهَ ﴿, وَمِنْ آيَاتِهِ الْجَوَارِ ﴿ , ﴾ ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ ﴿ . Бу суратда ҳазф билан вақф қилинади.

Учинчи расман собит ва васлан маҳзуф бўлган сурат.﴾ الظُّنُونَا هُنَالِكَ ,﴾ نُنْجِي الْمُؤْمِنِينَ ﴿ , ﴾ مُرْسِلُوا النَّاقَةِ ﴿ бу суратда мад ҳарфини исбот қилиб тўхталади.

Тўртинчи расман маҳзуф, васлан собит бўлган сурат. ﴾ إِنَّه و هُوَ ﴿ , ﴾ بِهِ ى بَصِيرًا ﴿ бу суратда расмул

мусҳафга тобеъ қилиб ҳарфи мадни ҳазф қилиш билан вақф қилинади.

Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики мад ҳарфининг ҳазфи ёки исботи васл ҳолатига қарамайди, балки у расмул хатга тобеъ.

Бу қоидадан баъзи калималар мустасно. Масалан: сураи Даҳр-4 даги ﴾ سَلَاسِلًا ﴿ ва сураи Намл-36 даги ﴾ آتَانِى ﴿ калималари, биринчи калимада мад ҳарфи расман собит, иккинчи калимада эса расман маҳзуф, ҳолбуки Ҳафс қироатида ҳар икки важҳ, ҳазф ҳам исбот ҳам жоиз. Шунингдек Ҳуд, Фурқон, Анкабут, Ан Нажм сураларидаги ﴾ ﴿ َثَمُودَا калимасида ҳам алиф расман собит бўлсада, васл ва вақф ҳолатларида маҳзуфдир.Бунда фақат ривоятга суялинади.



Танбиҳ: Агар мад ҳарфи бир сабаб билан ҳазф қилинган бўлса унинг ҳазфи билан вақф қилинади. Бу ижтимои сокинайн сабабли ҳазф қилинган “ё” ҳарфида бўлади. قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ أَرِنِي كَيْفَ تُحْيِ الْمَوْتَى ﴿

وَيُحْيِ الْأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا ﴿, إِنَّا نَحْنُ نُحْيِ الْمَوْتَى ﴿ ва ҳ.к. Аммо агар мад ҳарфи беиллат ҳазф қилинган бўлса ундан кичкина бир мад ҳарфини эваз қилинади. إِنَّ اللَّهَ لَا يَسْتَحْىى أَنْ يَضْرِبَ مَثَلًا ﴿

رَبِّي الَّذِي يُحْيِيى وَيُمِيتُ ﴿ قَالَ أَنَا أُحْيِيى وَأُمِيتُ ﴿ бу ҳолатда маҳзуф ҳарфи мадни исбот қилиб вақф қилинади, аммо ривоятда маҳзуфлигига нас келган бўлса ҳазф қилиниб тўхталади. يَوْمَ يَأْتِ لَا تَكَلَّمُ نَفْسٌ إِلَّا بِإِذْنِهِ ﴿, чунки Ҳафс يَأْتِ деб ى сиз ўқиганлар. Қуйида учала ҳарфи мад ҳолатларини батафсил кўриб чиқамиз:

а). Алиф учун бешта ҳолат бор.



Биринчи ҳолат расман, вақфан ва васлан собит ҳолати, алифни исботи билан вақф қилинади. ﴾ يَكَادُ سَنَا بَرْقِهِ ﴿

Иккинчи ҳолат расман ва вақфан собит лекин васлда маҳзуф, бу ҳолат саккиз хил бўлади.

1-илтиқои сокинайн сабабли ҳазф қилинган алиф, мисол: ﴾ فَإِنْ كَانَتَا اثْنَتَيْنِ ﴿,﴾ وَآتَى الْمَالَ عَلَى حُبِّهِ ﴿,

﴾ وَتَخْشَى النَّاسَ ﴿,


مُوسَى الْكِتَابَ ﴿,ذِكْرَى الدَّارِ ﴿ ва ҳоказо исмларда ва феълларда бўлади.

2-Қуръоннинг ҳамма ерида келган أيها сўзидаги алиф, исбот билан вақф қилинади, лекин бундан уч ўринда келганлари мустасно ва ҳазф билан тўхталади. ﴾ أَيُّهَ الثَّقَلَانِ ﴿,أَيُّهَ الْمُؤْمِنُونَ ﴿,يَاأَيُّهَ السَّاحِرُ ﴿

3-баъзи оятларнинг охирларида келган алиф. Аҳзоб сурасидаги السَبيلا * الرَسولا * الظُنونا калималари

ва Инсон сурасидаги биринчи قَوَارِيرَا

4-нуни тавкиди хафифадан бадал қилинган алиф, икки ерда келади. وَلَيَكُونَا مِنَ الصَّاغِرِينَ,لَنَسْفَعَا بِالنَّاصِيَةِ

5-танвиндан бадал қилинган насб ҳолатдаги алиф. Мисол: اهْبِطُوا مِصْرًا إِنَّ اللَّهَ كَانَ غَفُورًا رَحِيمًا.

6-танвинли إذًا лафзидаги алиф. وَإِذًا لَا يَلْبَثُونَ каби.

7-Қуръоннинг ҳамма жойидаги أنا лафзида воқеъ бўлган алиф. إِنَّنِي أَنَا اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدْنِي ва إِنْ أَنَا إِلَّا نَذِيرٌ каби.

8- لكِنا лафзида воқеъ бўлган алиф. Масалан: لَكِنَّا هُوَ اللَّهُ رَبِّي бу алифлар васл ҳолатда маҳзуф бўлиб, расман ёзувда борлиги учун вақф ҳолатда собит бўлади.

Учинчи ҳолат. Ёзувда собит ва васл ҳолатда маҳзуф бўлган алиф, бу алифда икки иш, исбот ва ҳазф жоиз, ва у фақат Инсон-4 إِنَّا أَعْتَدْنَا لِلْكَافِرِينَ سَلَاسِلًا оятидаги سَلَاسِلًا да воқеъ бўлган. Вақф ҳолатда исбот қилиб тўхташнинг важҳи, ёзувда собитлиги учундир, ҳазф қилинишининг важҳи эса васл ҳолатини риоя қилингани учундир, чунки у васл ҳолатда ҳазф қилиб ўқилади.

Тўртинчи ҳолат. Расман собит лекин қоидага хилоф равишда вақф ва васл ҳолатларида ҳазф қилинадиган алиф. Бу иккита лафзда келади. Биринчиси- ثمود тўрт ўринда келади



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет