Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим


Қалқала қилишнинг кайфияти



бет16/29
Дата07.07.2016
өлшемі7.42 Mb.
#183180
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29

Қалқала қилишнинг кайфияти.

Бу тўғрида уламолар ихтилоф қилишган. Баъзи олимлар уни мутлақо фатҳага яқин қилиб айтилади дейдилар. Лекин рожиҳроқ қовл шуки, у ўзидан аввалги харфнинг харакатига боғлиқ бўлади. Аввали фатҳа бўлса أَقْرَب каби фатҳага яқин, اِقْرَءْ каби касра бўлса касрага ва اُقْتُلُوا каби замма бўлса заммага яқин қилиб айтилади. Бироқ қалқала бутун бир ҳаракат миқдорига тўла ўтиб кетмаслиги вожиб бўлади. Бунга Лаолил-баён соҳиби шундай ишора қилади:


قَلْقَلَةٌ [قُطْبُ جَدٍ ] وَ قَرُبَتْ لٍلْفَتْحِ وَ الْاَرْجَحُ ما قَبْل اقْتَفَتْ
3. Лин. Луғавий маъноси осон демакдир, истилоҳда эса ҳарфни махражидан тилга хеч кулфат келтирмасдан осонлик билан чиқаришни айтилади. Лин ҳарфлари иккита бўлиб, ўзидан аввалги ҳарф фатҳа бўлган ى билан و дир. Мисол: الْبَيْتِ * خَوْفٍ каби.

4. Инҳироф. Луғавий маъноси бир томонга мойил бўлиш, ёки ўрнидан жилиб кетишлик. Истилоҳда харф, махражидан чиқаётганда унинг бир томонга оғишини айтилади. Унинг айтилишида тилнинг учи милкка тегиб, икки ёни салгина пасаяди ва бўшлиқ қолади, ҳаво оқими шу ердан сирғалиб чиқиб кетади. Унинг ҳарфлари ل билан رдир. Ро ҳарфида тилнинг белига ва ل махражига моиллик, Лом да эса тилнинг учи томон моиллик бор.

5. Такрир. Луғавий маъноси қайтариш, истилоҳда харфни нутқ қилинаётганда ҳарф махражининг титрашини айтилади. Унинг ҳарфи фақат رдир.

Р товушининг айтилишида ҳаво оқимининг таъсири билан тил учи титрайди, айни вақтда тил билан танглай учрашади. Мана шу жараёнда ҳаво оқими чиқади. Шунга кўра رтитроқ товуш ҳисобланади. Такрир, ر ҳарфига мулозим, ундан ажрамайдиган сифат. Бу сифат ижросида тил танглайга жипслашиб, яна ора очилгани учун, тилни агар жиловланмаса битта رўрнига бир нечта ر туғилишининг хавфи туғилади. Шунинг учун ниҳоятда эҳтиёт бўлиб, муболаға қилмасдан, қироатда такрирни махфийроқ қилиш керак. Бу тўғрида Ибнул Жазарий وَ أخْفِ تَكْريرًا إذا تُشَددُ дейди: яъни ر ташдидли бўлганда такрирни махфий қилинг.

Лекин такрирни махфий қилинг деганнинг маъноси, тилнинг уч томонининг титрашини бутунлай йўқотинг дегани эмас, чунки бунда رтовуши тўсилиб қолади ва бу хато бўлади, қорилар буни “ҳасраматур-ро” дейишади, натижада ط га ўхшаш бир ҳарф чиқиб қолади.



6.Тафашший. Бунинг луғавий маъноси ёйилиш, кенгайиш дегани, яъни дарёдаги сувга ўхшайди, тор жойда тиқилиб оқади, кенг жойда эса ёйилиб кетади, шунга ўхшаш тафашший харфини нутқида тилнинг бели танглайга яқинлашади ва товуш шу ерда тиқилиб, кейин оғиздан ёйилиб чиқиб, ظ нинг махражигача боради. Бу сифат ش ҳарфига хосдир.

7.Иститола. Бу чўзилиш дегани. Истилоҳда товуш, тил ёнларидан бирининг аввалидан бошлаб охиригача чўзилиб чиқишлигидир. Бу ض харфига хос сифатдир. Бу ҳарфни “мустатила” дейилишига сабаб, тил ёнлари танглайга тиралишининг, озиқ тишларидан бошлаб то ل нинг махражигача чўзилгани бўлса керак. Бу, шу ҳарф устида вақф қилинганда билинади, масалан الأرضْ المحيضْ مرضْ калималарини олингда диққат билан устозингиз вақф қилаётганда қулоқ солинг. Албатта бу мустатил ҳарфида товушнинг чўзилиш миқдори ҳам узун бўлади, лекин мадди аслийнинг миқдорига (икки ҳаракатга) етмайди. Чунки мустатил ҳарфнинг товуши унинг муҳаққақ махражида оқади, мад ҳарфлари эса ўзлари оқаверади, чунки буларнинг махражлари муқаддардир. Улар ўз зотида чўзиқ бўладилар ва ҳаво чиқиб кетганда тўхтайдилар.

8. Хафо. Бунинг луғавий маъноси яширинлик дегани. Истилоҳда нутқ қилганда товушни махфий қолиши. Хафо сифатининг ҳарфлари тўрттадир; учала харфи мадлар ва ه .Улар هاوى сўзида жамъланган. Мад ҳарфларининг махфийлиги, махражларининг узунлиги ва кенглигидадир. هҳарфининг сифатлари ҳаммаси заиф сифатлар, шу сабабдан у сила билан қувватланади. Лаолил баён соҳиби айтади: والهاء مع حروف مد للخف “ҲО” ҳарфи, махфийликда ҳуруфи мад билан биргадир.

9. Ғунна. Луғавий маъноси димоғдаги инграш, истилоҳда нун ва мимнинг жисмида таркиб топган ширин бир овоз, ва бу уларнинг ҳамма ҳолатида мавжуд. Ғунна сифатига эга бўлган ҳарфлар фақат мана шу иккаласи холос. Биз ғунна ҳақида, унинг махражи, миқдори, кайфияти, мартабаси хақида ташдидли мим ва нун хукмларида сўзлаб ўтганмиз.

Хуллас, алифбо харфларининг қайси бирини олсангиз унинг сифати бешта сифатдан кам бўлмайди ва еттита сифатдан ошмайди. 1. Беш сифатли ҳарфлар.(жадвалга қ.)

6 ва 7 сифатли ҳарфлар.





Танбеҳ. Юқоридаги жадвалларга диққат билан қарасангиз, баъзи ҳарфларнинг бир сифатда муштарак эканлигини кўрасиз. Бу сифатлар ушбулар:



1- ت билан ك , 2- ث билан , ح, 3-ج билан د , 4- ذ билан ҳаракатли و ва ى , 5-م билан ن , 6-лин ҳарфлари و билан ى .

Сифатларнинг кучли ва заифга бўлиниши.


Сифатлар икки қисмга бўлинади; кучли ва заиф.

Кучли сифатлар ўн битта. 1. Жаҳр 2. Шиддат, 3. Истеъло 4. Итбоқ 5. Сафир. 6. Қалқала. 7. Инҳироф. 8. Такрир. 9. Тафашший. 10. Иститола. 11. Ғунна.

Заиф сифатлар олтита. 1. Ҳамс. 2. Раховат, 3. Истифола.

4. Инфитоҳ. 5. Лийн.6. Хафо.

Қувват ва заифлик билан сифатланмайдиган сифатлар учта; излоқ, исмот ва тавассут. Бунга Лаолил баён соҳиби шундай ишора қилади:

ضعيفُها هَمْسٌ وَ رِخْوٌ وَخَفا لينٌ انْفِتاحٌ و اسْتِفالٌ عُرِفا

وَ ما سِواها وَصْفُهُ بِالْقُوة لا الذَلْقُ وَالإصْماتُ وَالْبَيْنِية
Яъни заиф сифатлар: ҳамс, рихв, хафо, лийн, инфитоҳ, истифол. Бундан бошқаси қувватлидирки, улардан иккаласига кирмайдигани залақ, исмот ва байнийя.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет