Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим



бет18/29
Дата07.07.2016
өлшемі7.42 Mb.
#183180
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29

3. Васл ҳолатда касрали, равм билан вақф қилинган ر. Мисол: وَنُفِخَ فِي الصُّورِ وَالْعَصْرِ


4. Аслий сукунли ҳарфдан кейин, калиманинг ўртасида, аслий сукун билан сукунланиб келган ва орқасидан шу калимада истеъло ҳарфи келмаган ر. Масалан: فِرْعَوْنُ

5. Касрадан кейин, аслий сукун билан сукунланиб калиманинг охирида келган ر . Кейинги сўз бошида истеъло ҳарфи келмаса ҳам, м: رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ каби, истеъло ҳарфи келса ҳам, м: فَاصْبِرْ صَبْرًا جَمِيلًا ** وَلَا تُصَعِّرْ خَدَّكَ *أَنْ أَنذِرْ قَوْمَكَ каби бари бир. Бу ر нинг ўзидан кейин бошқа калимада истеъло ҳарфи келганига Қуръонда яна бошқа мисол келмаган.

6. Касрадан кейин вақф учун оризий сукун билан сукунланган ر. Мисол:* لِيُنْذِرَ ** مُنتَشِرٌ ** مُنْهَمِرٍ ** فَإِذَا نُقِرَ

7. Касрали ҳарф, ортидан истифола сифатли, саҳиҳ (иллат ҳарфи эмас) сукунли ҳарф келиб, ундан кейин вақф сабабли оризий сукунга эга бўлиб келган ر ҳарфи. Мисол: الذِّكْرَ , السِّحْرَ

8. Мад ҳарфи, ёки мадди лин бўлган ى ҳарфидан кейин келган оризий сукунли ر , у хоҳ заммали, хоҳ фатҳали, хоҳ касрали бўлсин тарқиқ қилинади. Масалан: وَالْحَمِيرَ , َ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ, ذَلِكَ خَيْرٌ , مِنْ بَشِيرٍ , كَهَيْئَةِ الطَّيْرِ لاضَيْرَ,



Иккинчи ҳолат,тарқиқ ва тафхим қилиб ўқилиши жоиз ر , бу тўрт навъ бўлади.

1. Тахфиф сабабли ҳазф қилинган ى дан аввал оризий сукунли ر ҳарфи, бу Қуръонда фақат иккита калимада ворид бўлган. وَنُذُرِ ва يَسْرِ , аввалги калима Қамар сурасида 6 жойда келади. Кейингиси Фажр сурасидаги وَاللَّيْلِ إِذَا يَسْرِ оятида келган.

Тарқиқ билан ўқиганлар аслига яъни маҳзуф ى га ва васл ҳолатидаги ر нинг касрасига қараб вақфни ҳам васл ўрнига қўйишган.

Тафхим билан ўқиганлар ر нинг шу ҳолатига назар қилиб, وَنُذُرِ калимасида заммадан кейинлиги учун يَسْرِ калимасида фатҳадан кейинлиги учун ر ни тафхим қилишган.

2. Жазм қилингани учун ҳазф қилинган ى дан аввал келган оризий сукун билан вақф қилинган ر , бу фақат олдида хоҳ أنْ хоҳ ف келсин, أسْر сўзида

бўлади. Агар فَأَسْرِ бўлса Қуръонда уч ерда келади.



فَأَسْرِ بِأَهْلِكَ بِقِطْعٍ مِنْ اللَّيْلِ وَلَا يَلْتَفِتْ مِنْكُمْ أَحَدٌ Ҳуд.

فَأَسْرِ بِأَهْلِكَ بِقِطْعٍ مِنْ اللَّيْلِ وَاتَّبعْ أَدْبَارَهُمْ Ҳижр

فَأَسْرِ بِعِبَادِي لَيْلًا إِنَّكُمْ مُتَّبَعُونَ Духон.

أنْ أسْرِ калимаси Қуръонда икки жойда келади.

وَلَقَدْ أَوْحَـيْنَا إِلَى مُوسَى أَنْ أَسْرِ بِعِبَادِي Тоҳа

وَأَوْحَيْنَا إِلَى مُوسَى أَنْ أَسْرِ بِعِبَادِي إِنَّكُمْ مُتَّبَعُونَ Шуаро

Тарқиқ билан ўқиганлар ҳазф қилинган ى ни эътиборга олганлар. Тафхим қилганлар эса аслига қарамай, унинг оризий сукунига қараганлар.

3. Оризий сукун билан вақф қилинган, аслида касрали бўлган (ر ) нинг олдидаги ҳарф истеъло ҳарфларидан, унинг олдида эса касрали ҳарф келади. Бу кўриниш Қуръонда фақат бир ўринда келади. الْقِطْرِ сўзи. وَأَسَلْنَا لَهُ عَيْنَ الْقِطْرِ Сабаъ.

Тарқиқ қилганлар васл ҳолатига ва сокиндан аввалги касрага назаран ر ни ингичка қилиб вақф қилишган. Тафхим қилганлар эса унинг оризий ҳолатига қараб, тафхим билан тўхтаганлар ва касра олдидаги сукунни тарқиқ қилишга тўсиқ деб билганлар.

4. Бу навъда сукунли ر ҳарфи калиманинг ўртасида аслий касра билан ҳаракатланган ҳарф билан худди шундай касрали истеъло ҳарфи орасида бир калимада келади. Бу навъ Қуръондаги бир ўринда فِرْقٍ лафзида келади. فَكَانَ كُلُّ فِرْقٍ كَالطَّوْدِ الْعَظِيمِ Шуаро.

ر ингичка ўқиганлар аввалги касрага қараб, кейинги истеъло ҳарфи касрали бўлгани учун тарқиққа муносиб деб ингичка ўқиганлар, адо қилишда ҳам шу муқаддам. Тафхим қилганлар эса бу сабабларга қарамай фақат ҳарфи истеълони назарга олганлар.

Учинчи ҳолат тафхим ва тарқиқ жоиз, лекин тафхим авло. Бу икки хил турда бўлади.

1.Касрали ҳарф, ва сукунли ҳарфи истеълодан кейин келиб, васл ҳолатда фатҳали, лекин оризий сукун билан вақф қилинган ر ҳарфи. Бундай калима Қуръонда фақат бир лафзда ворид бўлган.Бу танвинсиз مِصْرَ лафзи бўлиб Қуръонда тўрт ўринда келади: Юсуф ва Юнус сураларида.



وَقَالَ الَّذِي اشْتَرَاهُ مِنْ مِصْرَ لِامْرَأَتِهِ * قَالَ يَاقَوْمِ أَلَيْسَ لِي مُلْكُ مِصْرَ

وَقَالَ ادْخُلُوا مِصْرَ إِنْ شَاءَ اللَّهُ آمِنِينَ * أَنْ تَبَوَّأَا لِقَوْمِكُمَا بِمِصْرَ بُيُوتًا
Бу калимада ر ни тафхим қилиб ўқиганлар унинг васл ҳолатига қараб, уни касрадан ажратиб турган сукунли истеъло ҳарфига эътибор берганлар. Ижрода ҳам шу муқаддам. Тарқиқ қилганлар эса унинг васл ҳолатига қарамай, вақф ҳолатига қараб, касрадан кейинги истеъло ҳарфига эътибор бермаганлар.

2.Вақф қилинган ر нинг олдида фатҳа, замма ёки сокин, сокиннинг олдида фатҳа ёки замма бўлган тур. ر нинг бу тури Қуръонда кўп келади. Мисоллар: الْبَشَرِ *بِالنُّذُرِ ِ * َالْعَصْرِ * وَالْفَجْرِ *الْعُسْرِ

Бу ر ни тафхим қилиб ўқиганлар унинг оризий сукунига қараганлар, ингичка ўқиганлар эса, унинг васлдаги касрали ҳолатига қараганлар. Ал Мутавалли бунга шундай ишора қилади:
وَالراجِحُ التَفْخيمُ في لِلْبَشَرِ وَالْفَجْرِ أيْضًا وَ كَذا بِالنُذُرِ
Тўртинчи ҳолат. Бил иттифоқ тафхим қилиб ўқиладиган ر Бу ر юқоридаги мазкур ўринлардан бошқа ўринларда, яъни қуйидаги жойларда келади:

1. Фатҳали ر . Агар калиманинг охирида бўлса васл қилинган фатҳали ر. Мисоллар:




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет