Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим



бет21/29
Дата07.07.2016
өлшемі7.42 Mb.
#183180
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29

Мутабоид ҳарфлар.

Булар, махражлари узоқ, сифатлари ҳар хил ҳарфлар бўлиб бир навъ бўлади ва мазкур уч қисмга бўлинади. 1- Сағир, وَالْمُنْخَنِقَةُ даги ن билан خ каби. 2- Кабир, دِهَاقًا даги د билан ه каби. 3- Мутлақ, أَنفُسَهُمْ даги ه билан م каби.

Бу ҳарфларнинг ҳукми, доимий изҳор. Бундан ихфосига иттифоқ қилинган икки масъала мустасно:

1- انقَلَبُوا да ن ва ق , 2- أَنكَالًا даги ن ва ك ҳарфларидир.

Бу ҳарфларнинг кабир ва мутлақ қисмларининг ҳукми, доимий изҳордир. “Туҳфа” соҳиби бу учала навъга шундай ишора қилади:

Қуйидаги оятлардан ҳарфларнинг учала навъларини топиб, қисмлари ва ҳукмларини аниқланг!



يُدْركِكُّمْ الْمَوْتُ * * أُجِيبَتْ دَعْوَتُكُمَا * بَسَطتَّ إِلَيَّ يَدَكَ *

خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ *﴾ أَفَأَنْتَ تُسْمِعُ * وَقُلْ رَّبِّ * ارْكَبْ مَعَنَا *
30.Калималарнинг охирида тўхташлик.
Калимани охирида тўхташ уч турли бўлади. 1-Маҳзи сукун. 2 - Равм. 3 - Ишмом. Қуйида буларнинг баёнини батафсил келтирамиз; биринчи навъ—маҳзи сукун. Маҳзи сукун - ҳаракати бўлмаган холис сукундир. У вақфда асил хисобланади. Бунга имоми Жазарий “Тоййибатуннашр” китобида шундай ишора қилади: وَالأصْلُ فى الْوَقْفِ السُكونُ

Вақф қилишда сукун асилдир. Араблар хеч сокин билан бошламайдилар, чунки сокин билан бошлаш мумкин эмас ёки жуда қийин. Шунингдек ҳаракат билан ҳам тўхтамайдилар, чунки сокин билан тўхташлик, харакат билан тўхташликдан осон, нафасни янгилашга сукунат мосроқ бўлади.

Иккинчи навъ—равм. Равм дегани—бу товушни камайтириш, заифлаштириш бўладики, унинг учдан икки қисми йўқотилиб бир қисми қолади. Бу маънога имоми Шотибий шундай ишора қилади:

وَرَوْمُكَ إسْماعُ الْمُحَرَكِ واقِفا بِصَوْتٍ خَفيٍ كُلُ دانٍ تَنَوَلا

Яъни равм, бу устида вақф қилинган ҳарфнинг харакатини енгил товуш билан яқин турган кишига эшиттирмоқлигингиздир.

Равм калиманинг ўртасида, Ҳафснинг ривоятига кўра Қуръоннинг бир жойидагина- لَاتَأْمَنَّا Юсуф-11 да воқеъ бўлган холос. Имоми Шотибий мана шу ўриндаги равмни ихфо деб айтадилар, яъни биринчи нуннинг заммасини беркитилади, яъни изҳор қилинадию, лекин ҳаракатини ўғирланади дейдилар. Баъзилар бу равмни ихтилос—ҳаракатни ўғирлаш ҳам дейишади. Равм билан ихтилос, ҳаракатни камайтиришда иккаласи муштарак, лекин баъзи олимлар равмда ҳаракатнинг учдан иккиси ўғирланса, ихтилосда учдан бири ўғирланади дейдилар. Ундан ташқари яна мансуб ва охири мафтуҳ калималарда равм бўлмайди, бу ҳамма қурроларнинг раъйидир. Лекин улуғ наҳвий олим Сибавайҳ, иккала ҳолатда ҳам равмни жоиз дейдилар. Ихтилосда эса учала ҳаракат билан тўхтаса бўлаверишига ҳамма қорилар иттифоқ қилишган. Бу қоидаларнинг ҳаммасини устозлардан оғизма-оғиз ўрганиш керак бўлади, йўқса ҳар ким ҳар-хил талаффуз қилиб юбориши мумкин.

Учинчи навъ—ишмом. Ишмом бу, лабларни қўғириш бўлади, харфни сокин қилингандан кейин ҳаялламай нафас чиқсин учун озгина очиқ жой қолдириб, лабларни заммага моил қилиб чегиришдир. Буни қараб турган одамгина билади. Имоми Шотибий айтади:


يُسَكَنُ لا صَوْتٌ هُناكَ فَيَصْحَلا . وَالإشْمامُ إطْباقُ الشفاهِ بُعَيْدَ ما
Яъни ишмом, бу устида вақф қилинган ҳарфнинг харакатини беркитиб, сокин қилгандан кейин, лабларни бироз юқорига кўтариб, товушсиз заммага моил қилишдир..

Равм ва ишмомнинг фойдалари.

Равм ва ишмомнинг фойдаси, вақф қилиш керак бўлган жойда охирги ҳарфнинг аслий ҳаракатини билдириб қўйишликдир. Равм қилинганда харакат қанақа эканлигини эшитган киши билади, лекин ишмомда эса фақат қараб турган кишигина билади.

Имоми Ибнул Жазарий, ишмом эмас, равм ҳам эмас, тўла ҳаракат билан тўхташни жоизэмаслигига

ишора қилиб айтади:


وَ حاذِرِ الْوَقْفَ بِكُلِ الْحَرَكَة إلا إذا رُمْتَ فَبَعْضُ حَرَكَة
Яъни,тўла ҳаракат билан тўхташликдан эҳтиёт бўлинг, лекин ҳаракат билан равм қилиб тўхтамоқчи бўлсангиз унинг баъзиси (учдан бир қисми) билан тўхтанг. Насб ва фатҳали ҳолатда равм жоиз эмас, балки раф ва заммали ҳолатдагина жоиз.

Танбиҳ. Ишмом тўртта нарсага ишлатилади. Биринчиси, ҳарфни сокин қилгандан кейин лабларни чегириб бир-бирига яқин келтириш. Иккинчиси идғом қилинган ҳарфнинг сукунига яқинлаштириб лабларни қўғириш. Ва бу Юсуф сурасидаги لا تَأْمَنَّا лафзида бўлади. Бунинг кайфияти, аввалги нунни сокин қилгандан кейин, иккинчисига тамом идғом қилишдан олдин бевосита лабларингизни заммага моил қилиб чегирасиз. Ишмомнинг бу навъи, вақфга хос бўлган илгари ўтган навъга ўхшайди, чунки биринчи нун аслида заммали эди, кейин уни вақф учун сокин қилинган ҳарфдек, идғом учун сокин қилинган. Бино барин ҳар иккаласининг сукуни оризийдир. Бироқ бу ерда ишмом, иккинчи нунни айтишни тугатмасдан илгари бўлади. Вақф қилишдаги ишмом эса, охирги калимани сокин қилиб бўлгандан кейин қилинади. Шу ерда қори ишмом қилишдан кеч қолса, унда мужаррад сокин билан вақф қилган бўлади.

Учинчиси, битта ҳарфга иккинчи ҳарфнинг ҳидини келтириб қўйишлик, яъни битта ҳарфнинг товушини иккинчи ҳарфнинг товушига қўшиб юборишлик бўлади. Масалан الصِّرَاطَ лафзида ص
билан ز ни аралаштириб юборилса, шу ҳам ишмом бўлиб қолади. Бу ҳолат кўпроқ Ҳамзанинг қироатида бўлади.

Тўртинчиси, бир ҳаракатга иккинчи ҳаракатни ҳидини келтириш, яъни битта ҳаракатни иккинчисига аралаштириш. Масалан; касрани заммага аралаштирсак и ҳам эмас у ҳам эмас, балки иккаласининг ўртасидаги товуш чиқади, бу эса тахминан «э» ўхшаш товушини беради. Масалан Кисоий ва Ҳишшомнинг қироатида «қийла»ни «қэла» деб ўқилади. Бунинг кайфияти, биринчи ҳарфнинг ҳаракатини иккита ҳаракатдан таркиб топган ҳаракатга келтирмоғингиздир. Бу ерда замманинг улуши касраникига қараганда озроқ ва муқаддам бўлади.

Ҳарфларда тўхташлик уч хил бўлади; биринчиси—маҳзи сокин билан тўхталадиган, равм ҳам ишмом ҳам қилиб бўлмайдиган ўрин, бу ҳолат бир неча жойда бўлади.

Вақфда ҳам васлда ҳам сокин бўлган ҳарф, масалан فَلا تَنْهَرْ бу ерда васл қилсангиз ҳам ўзи сокин, нафас олмай улаб кетаверасиз, вақф ҳолида ҳам сокин, равм ва ишмом мумкин эмас, чунки равм билан ишмом ҳаракатли ҳарфларда вақф қилинганда бўлади.

Васл ҳолатда ижтимои сокинайндан қутилиш учун ҳаракат берилган ҳарф устида тўхташ. Масалан قُمْ اللَّيْلَ إِلَّا قَلِيلًا ва وَأَنْتُمْ الْأَعْلَوْنَ , аввалги мисолда мимга касра, кейинги мисолда замма берилган. Бу ерда равм ҳам, ишмом ҳам қилинмайди, чунки бу ердаги мимнинг ҳаракати оризий ҳаракатдир.Уни ижтимои сокинайндан халос бўлиш учун васл ҳолатда берилган. Шунинг учун бу ерларда тўхташ лозим бўлиб қолса ҳаракатига эътибор берилмайди. Буни тақозо қилиб турган нарса ижтимои сокинайн эди, у йўқ бўлса, равм ва ишмом йўқ бўлади,балки сокин бўлиб қолади.

Ва حِينَئِذٍ-га ўхшаган калималар ҳам шу навъга дохил бўлади, чунки ذ нинг касраси, музофун илайҳ жумладан эваз қилиб берилган танвин сабаблидир, вақф ҳолатда танвин зоил бўлгандан кейин ذ нинг аслий сукуни ўзига қайтади, лекин كُلٍّ ва غَوَاشٍ каби исмлардаги касралар аслийдир.

الْجَنَّةَ каби охири тои таънис билан тугаган калималардир, вақф қилинганда “هбилан «ал-жаннаҳ» деб тўхталади. Бу ҳоъ, тоъ нинг ўрнига бадал бўлган, биз бу тоъ ни вақф қилганимизда ўқимаймиз. Бу тоъ га ишмом ва равм ҳам дохил бўлмайди, лекин тоъ мабсутаت га тўхталадиган бўлса, ишмом ҳам ва равм ҳам жоиз бўлади.

Васл ҳолида, الْمُـسْـتـَقـِيـمَ каби хоҳ эъроб, الَّذِينَ каби хоҳ бино фатҳаси билан ҳаракатланган ҳарфларда (фатҳали танвинда эмас) вақф қилишда равм ҳам, ишмом ҳам дуруст эмас. Чунки фатҳа ўзи енгил, яна бу фатҳа талаффузда тез айтиладики равм қилиб ундан қисқартириб бўлмайди.

Сокин ва равм билан тўхталаш мумкин, ишмом билан тўхташ мумкин бўлмаган ўрин. Бу ўрин васл ҳолатида касра билан келган калима, ҳоҳ бу эъробнинг касраси бўлсин الرَّحِيمِ каби, хоҳ бинонинг касраси бўлсин َؤُلَاء каби.

Маҳз сукун билан, равм ва ишмом билан вақф қилиш дуруст бўлган ўринр. Бу ўрин васл холатда, хоҳ эъробники бўлсин الْحَكِيمُ каби, хоҳ биноники бўлсин يَاصَالِحُ каби,заммали бўлган ҳарфдир. Бу ҳолатда уч хил (сокин, равм, ишмом) билан тўхташ мумкин.

Энди ғоиб музаккар исмдан киноя қилинган замир هُ нинг устида вақф қилиш етти хил бўлади.



1, олдида замма келган ҳолат, м: وَالْعَمَلُ الصَّالِحُ يَرْفَعُهُ


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет