1- ﴾ أَلَا إِنَّ ثَمُودَ كَفَرُوا رَبَّهُمْ ﴿, 2- ﴾ وَعَادًا وَثَمُودَ ﴿,
3- ﴾ وَعَادًا وَثَمُودَ وَقَدْ تَبَيَّنَ لَكُمْ مِنْ مَسَاكِنِهِمْ ﴿, 4- ﴾ وَثَمُودَ فَمَا أَبْقَى ﴿ . Иккинчиси ﴾ قوارير ﴿, фақат бир ерда келади. قَوَارِيرَ مِنْ فِضَّةٍ
Бешинчи ҳолат. Ҳамма ҳолатда, вақф, васлҳо-
латларида ва ёзувда ҳам ҳазф қилинган алиф, м:
وَلَمْ يُؤْتَ سَعَةً مِنْ الْمَالِ оятидаги يُؤْتَ лафзи каби.Бундаги алиф жазм ҳолатда бўлгани учун ҳазф қилинган.
وَانْهَ عَنْ الْمُنكَرِ бу алиф ҳам жазм бўлгани учун ҳазф бўлган. فَنَاظِرَةٌ بِمَ يَرْجِعُ الْمُرْسَلُونَ барча жар ҳарфи дохил бўлган ما истифҳомийялардан тахфиф учун алиф ҳазф қилинган. Булар بم ‘لم‘فيم‘ عم ‘ مم Аввалги учтасида сукун билан, кейинги иккитасида ташдид ва сукун билан вақф қилинади.
б) Мад ҳарфи бўлган ى. У икки хил бўлади, а) расмда собит бўлган ى , б) расмда маҳзуф бўлган ى. Расмда собит бўлган ى икки қисм бўлади. 1.Орқасидан ҳаракатли ҳарф келган ى. 2- орқасидан сукунли ҳарф келган ى.
Биринчи қисмдаги ى лар расман собит бўлгани учун вақф ва васл ҳолатларда ўқилади, бу Қуръони Каримда кўп учрайди. Қуйидаги жадвалларда ى ларнинг қисмларига бир неча мисолларни ҳавола қиламиз. Расман собит ( 17та), ва расман маҳзуф (16 та ) ى лар билан ҳам танишасиз...
Иккинчи қисм орқасидан сокин келадиган ى лар, вақф ҳолатида собит, васл ҳолатида ҳазф қилинади. Сокин ҳарф икки хил бўлади, таъриф алиф ломи билан бўлган васл ҳамзаси ва алиф ломсиз васл ҳамзаси. Биринчи навъи тўрт хил кўринишда бўлади.
Биринчи кўриниш жамъ музаккари солим сўнгида келадиган ى лар, булар олтита калимада бўлиб, етти ўринда келади. Қуйидаги жадвалга қаранг!
Иккинчи кўриниш масдар сўнгидан келадиган ى лар.
قَالَ لَا يَنَالُ عَهْدِي الظَّالِمِينَ , وَمَا أَنْتَ بِهَادِي الْعُمْيِ عَنْ ضَلَالَتِهِمْ каби.
Учинчи кўриниш феъл сўнгидан келадиган ى лар.
وَيُرْبِي الصَّدَقَاتِ , وَمَا تُغْنِي الْآيَاتُ وَالنُّذُرُ عَنْ قَوْمٍ لَا يُؤْمِنُونَ каби.
Тўртинчи кўриниш исм сўнгидан келадиган ى
﴾ وَأَنَّ اللَّهَ مُخْزِي الْكَافِرِينَ ﴿ ﴾ يُخْرِبُونَ بُيُوتَهُمْ بِأَيْدِيهِمْ وَأَيْدِي الْمُؤْمِنِينَ ﴿ каби.
Иккинчи навъ таъриф ломисиз келган ى лар қуйидаги етти хил музофун илайҳ бўлган ى лардир.
Иккинчи ҳолат-расман маҳзуф бўлган ى лар. Бундай ى лар уч қисм бўлади; 1 қисм уч навъ бўлади:
а) Ноқис исмлардан танвин сабабли расман маҳзуф бўлган ى лар. وَالزَّانِيَةُ لَا يَنكِحُهَا إِلَّا زَان أَلَيْسَ اللَّهُ بِكَافٍ عَبْدَهُ. Бундай ўринларда васлан ва вақфан ى ни ҳазф қилинади. б) Орқасидан таърифнинг васлийя ҳамзаси келган ва расман маҳзуф бўлган ى лар, булар ҳам уч суратда бўлади. 1 - жазм ҳолатдаги феъли музореъдан ҳазф қилинган ى. وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ. 2 - амр сиғасидан ҳазф қилинган ى, يَاأَيُّهَا النَّبِيُّ اتَّقِ اللَّهَ 3 - орқасидан таъриф ломининг васлийя ҳамзаси келган зоида ى лар. Булар Ҳафс қироатида ўнта калимада, ўн беш жойда келади ва расман маҳзуфлиги учун васлан ва вақфан ҳазф қилиб ўқилади. Бунга Зумар - 17 فَبَشِّرْ عِبَادِ * الَّذِينَ يَسْتَمِعُونَ الْقَوْلَ оятидаги عِبَادِ калимаси ҳам қўшилади. Жадвалга қаранг.
в) Расман маҳзуф бўлган ى ларнинг 1- қисмининг учинчи навъи икки суратда бўлади: 1- мутакаллим ёсига музоф бўлган исмлардан ҳазф қилинган ى. Мисоллар:
﴾ رَبِّ ابْنِ لِي عِنْدَكَ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ ﴿ ﴾ رَبِّ أَرِنِي كَيْفَ تُحْيِ الْمَوْتَى ﴿
﴾ قُلْ يَاقَوْمِ اعْمَلُوا عَلَى مَكَانَتِكُمْ ﴿ ﴾ قُلْ يَاعِبَادِ الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا رَبَّكُمْ ﴿. Булардан Зумар-53 ﴾ يَاعِبَادِي الَّذِينَ ﴿ ояти мустасно. Аммо сураи Зухруф-68 ﴾ يَعِبَادِ لَا خَوْفٌ عَلَيْكُمْ الْيَوْمَ ﴿ оятидаги ﴾يَعِبَادِ ﴿калимаси Маданий ва Шомий мусҳафларда ى нинг исботи билан ёзилган, бошқа мусҳафларда ҳазф қилиб ёзилган, шунинг учун қурролар вақфда ихтилоф қилишган, Имоми Ҳафс эса иккала ҳолатда ҳам ҳазф билан ўқувчилар томонидадир.
2-орқасидан ҳаракатли ҳарф келган, маҳзуф ва зоида (ى) лар, булар Қуръонда 121 ўринда келиб, баъзилари исмларда, баъзилари феълларда, баъзилари оятнинг охирида ва баъзилари ўрталарида келади. келганлари 35та бўлиб, баъзилари аслий ва баъзилари зоида бўлиб келади. قَالَ ذَلِكَ مَا كُنَّا نَبْغِ , اتَّبِعُونِ أَهْدِكُمْ سَبِيلَ الرَّشَادِ, оятларнинг охирларида келганлари 86 та бўлиб, 5 таси аслий, 81 таси зоидадир. الْمُتَعَالِ التَّلَاقِ التَّنَادِ بِالْوَادِ.
وَإِيَّايَ فَارْهَبُونِ فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِ каби. Китобни қисқа қилиш учун зоида ى ларни ҳаммасини зикр қилмадик, билишни истаган толиблар бошқа китобларга мурожаат қилишлари мумкин.
Расман маҳзуф бўлган ى ларнинг иккинчи қисми, васлан собит бўлиб вақфан ҳазф қилинадиган ى лар. Булар васл ҳолатида ҳои замирга мулҳақ бўлиб келади, ва васл ҳолатда ўқилиб, вақф ҳолатда туширилиб қолдирилади. كُلٌّ آمَنَ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِى وَكُتُبِهِى وَرُسُلِهِى.
Учинчи қисм васлан собит бўлиб, вақф ҳолатида исботи ҳам, ҳазфи ҳам жоиз бўладиган расман маҳзуф ى лар. Бу ى (آتان ) калимасига хос. ﴾ فَمَا آتَانِىَ اللَّهُ خَيْرٌ مِمَّا آتَاكُمْ ﴿ Ҳафс васл ҳолатда фатҳали ى билан, вақф ҳолатда эса васл ҳолатини риоя қилиб ى нинг исботи билан, ёки ёзувни риоя қилиб ى ни ҳазф қилиб ўқийдилар.
в) Учинчи мад ҳарфи و . У бирликка ё кўпликка далолат қилади, ﴾ يَمْحُواْ ﴿ бирликка ﴾ كَاشِفُواْ ﴿ эса кўпликка мисол. Бу و учун икки ҳолат мавжуд, расман собит ва расман маҳзуф ҳолат. Биринчи ҳолатдаги вов икки қисм бўлади.
1- Кетидан сокинли ҳарф келмайдиган, расман, вақфан ва васлан собит ўқиладиган вовлар:
﴾ يَوْمَ نَدْعُوا كُلَّ أُنَاسٍ بِإِمَامِهِمْ ﴿,﴾ الَّذِينَ يَظُنُّونَ أَنَّهُمْ مُلَاقُواْ رَبِّهِمْ ﴿.
2- Ўзидан кейин сокинли ҳарф келадиган, васлан маҳзуф, расман ва вақфан собит و лар:
﴾ وَاتَّبَعُواْ مَا تَتْلُواْ الشَّيَاطِينُ ﴿, ﴾ وَثَمُودَ الَّذِينَ جَابُواْ الصَّخْرَ بِالْوَادِ ﴿ каби.
Иккинчи ҳолатдаги расман маҳзуф و ҳам икки қисм бўлади.
-
Иккала ҳолатда - вақф ва васл ҳолатларида ҳазф қилинади, бу қоида расман маҳзуф барча و ларга тегишли. ﴾ وَلَا تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ ﴿, ﴾ ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ ﴿, бу икки мисолда و , жазм сабабли ҳазф қилинган, энди бесабаб ҳазф қилинган و лар, тўртта калимада беш жойда, учтаси феълда ва биттаси исмда келади.
﴾ وَيَدْعُ الْإِنسَانُ بِالشَّرِّ دُعَاءَهُ بِالْخَيْرِ ﴿, يَوْمَ يَدْعُ الدَّاعِ إِلَى شَيْءٍ نُكُرٍ
﴾ وَيَمْحُ اللَّهُ الْبَاطِلَ ﴿, ﴾ سَنَدْعُ الزَّبَانِيَةَ ﴿, ﴾ وَصَالِحُ الْمُؤْمِنِينَ ﴿, охирги калима жамъ музаккари солим деб қаралганда و ҳазф бўлган бўлади. Бу و да ҳамиша ҳазф билан вақф қилинади.
2-Расман ва вақфан маҳзуф ва васлан собит бўлган و. Бу و музаккар ғоиб муфрад замирга хос ва унга сила бўлиб воқеъ бўлади. ﴾ لَا تَأْخُذُهُو سِنَةٌ وَلَا نَوْمٌ ﴿, ﴾ لَهُو مَا فِي السَّمَاوَاتِ ﴿
У васл ҳолатда замирни улаш учун собит туради, аммо вақф ҳолатда замир сокин бўлганлиги учун ҳазф қилинади.
Қуйидаги остига чизилган калималарнинг ҳазф ва исбот қилиб ўқиш хусусидаги ҳукмларини баён қилинг!
Достарыңызбен бөлісу: |