﴿ قُلْنَا احْمِلْ فِيهَا﴾ ﴿إِنَّهُو لَقَوْلُ رَسُولٍ كَرِيمٍ ﴾ ﴿ عِنْدَ ذِي الْعَرْشِ مَكِينٍ﴾ )أَيُّهَ الثَّقَلَانِ﴾ ﴿ نُنْجِ الْمُؤْمِنِينَ ﴾ ﴿ وَتَظُنُّونَ بِاللَّهِ الظُّنُونَاْ ﴾ سَنَدْعُ الزَّبَانِيَةَ
﴿ وَثَمُودَاْ فَمَا أَبْقَى ﴾ ﴿ الَّذِينَ إِذَا اكْتَالُواْ عَلَى النَّاسِ يَسْتَوْفُونَ ﴾
وَتَخْشَى النَّاسَ ﴿ إِنَّا مُرْسِلُواْ النَّاقَةِ ﴾ ﴿ أَيَحْسَبُ أَنْ لَمْ يَرَهُوۤ أَحَدٌ ﴾
©©©
32. «Ҳои» киноя.
Ҳои киноя, бу замирдир. Замир деганда шахс отлари (мен, сен, у) тушунилади. Таърифи, калиманинг биносидан бўлмаган зоида «ҳоъ»ни билдиради ва у ғоиби музаккари воҳиддан киноя қилинади. Ҳои замир дейилишига сабаб аслий «ҳоъ»лар булар жумласига кирмайди, улар устида бундай қоида йўқ; масалан: ﴾*يَنْتَهِ * وَجْهُ* نَفْقَهُ ﴿ даги ҳоълар аслийдир.
Бундан ташқари муаннасликка, таснияликка, ғоиб музаккар ва ғоиб муаннас жамъларига далолат қилувчи,яъни ﴾ عليها*عليهما* عليهم* عليهن ﴿ мисолларидаги “ҳоъ”лар ҳам бундан мустасно. Бу «ҳоъ»лар, замир бўлса ҳам ғоиб музаккар воҳиддан киноя бўлмаганлиги учун «ҳои» киноя дейилмайди.
Киноянинг фойдаси, қисқа ва осон қилишликдир. «Ҳои» киноя, аслида ﴾ له*منه ﴿ каби заммага мабний бўлади, магар олди касра ﴾ به ﴿ каби, ёки сокинли «ى» бўлса ﴾ عليه ِ﴿ каби, уни касра қилинади. Касра билан ўқилиши унинг касра ёки сокинли «ى»га қўшни бўлганлиги учундир. Хафс ривоятга эргашиб, аслига хилоф равишда, ушбу ﴾ وَمَا أَنْسَانِيهُ إِلَّا الشَّيْطَانُ ﴿ Каҳф-61 ва ﴾ عَلَيْهُ اللَّهَ ﴿ Фатҳ-10 калималарида замма билан ўқиган.
Бу «ҳоъ» исм, феъл ва ҳарфларда бўлади ва Оллоҳ таолонинг ушбу ﴾ قَالَ لَهُ صَاحِبُهُ وَهُوَ يُحَاوِرُهُ ﴿ Каҳф-37 деган сўзида барчасига мисол жамъланган.
Бу“ҳоъ”ларнинг ҳолатлари тўрт хил бўлади:
1-иккита ҳаракатли ҳарфларнинг орасида келади, мисол:﴾ إِنَّهُ كَانَ تَوَّابًا ﴿ (Наср-3,) ﴾ وَاللَّهُ عِنْدَهُ أَجْرٌ عَظِيمٌ ﴿ Тағобун-15 ﴾ يُضِلُّ بِهِ كَثِيرًا وَيَهْدِي بِهِ كَثِيرًا وَمَا يُضِلُّ بِهِ إِلَّا الْفَاسِقِينَ ﴿ Бақара-26.
Ҳукми, заммали ҳолатида икки ҳаракатга тенг мад ҳарфи бўлган و миқдорича, касрали ҳолида эса икки ҳаракатга тенг “ё” миқдорича чўзилади. Бу, ўзидан кейин ҳамза келмаган ҳолати. Бас агар ўзидан кейин ҳамза келса юқоридаги икки оятдаги каби мад мунфасил бобидан бўлади. Бу қоидадан учта калима мустаснодир. 1-(أَرْجِهِ) ﴾ قَالُوا أَرْجِهِ وَأَخَاهُ ﴿ Аъроф-111 ва ﴾ قَالُوا أَرْجِهِ وَأَخَاهُ وَابْعَثْ ﴿ Шуаро-36. Шу икки ўринда «ҳоъ» сукун билан ўқилади.2-فَأَلْقِهِ ﴾ اذْهَب بِكِتَابِي هَذَا فَأَلْقِهِ إِلَيْهِمْ ﴿ (Намл-28), бу ҳолатда ҳам сукун билан ўқилади. 3- يَرْضَهُ ﴾ وَإِنْ تَشْكُرُوا يَرْضَهُ لَكُمْ ﴿ (Зумар-7), бу ҳолатда силасиз қисқа ўқилади.Силадан мурод, сукунли мад ҳарфи و пайдо бўлсин учун заммани, ва сукунли мад ҳарфи “ё” ҳосил бўлиши учун касрани тўйғазиб талаффуз қилишликдир. Ва бу сила, васл ҳолатида собит бўлади, вақф ҳолатида эса ҳазф қилинади.
2 - Иккита сокинли ҳарф орасида келади, масалан: ﴾ شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ ﴿ (бақара-185) ва яна шунингдек ﴾ وَمَنْ أَوْفَى بِمَا عَاهَدَ عَلَيْهُ اللَّهَ ﴿ (фатх-10), бунинг ҳукми барча қорилар наздида хеч қандай силасиз ўқишдир.
3-Ўзидан аввалги ҳарф ҳаракатли ва кейингиси сокинли бўлган ҳолат, мисол الْمُلْكُ تَبَارَكَ الَّذِي بِيَدِهِ (Мулк-1) Бу ҳам юқоридаги каби, икки сокин бир жойда бўлиб қолмаслиги учун силасиз ўқилади.
4-Аввалгиси сокинли кейингиси ҳаракатли бўлган ҳолат, ﴾ ذَلِكَ الْكِتَابُ لَا رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِلْمُتَّقِينَ ﴿ (Бақара – 2 ) ва шунингдек ﴾ خُذُوهُ فَغُلُّوهُ ﴿(Алҳаққоту-30), бу ҳам Ҳафснинг қироатига кўра силасиз ўқилади, магар (Фурқон-69 )
﴾ يُضَاعَفْ لَهُ الْعَذَابُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَيَخْلُدْ فِيهِى مُهَانًا ﴿ оятидаги فِيه нинг ه синигина сила билан ўқилади.Ва у Оллоҳнинг, бу сўзида осийлар ҳолатининг хунуклигини баён қилиш учун сила билан ўқилади.
Мулоҳаза: сила билан ўқиладиган «ҳои» замирдан кейин, мадга далолат қилсин учун кичик و ёки кичик ي, қўйилади,чунки ҳарфи мад ҳазф қилинган ва кичик ҳарф ундан эваз қилинган. Ушбу мисоллардаги ҳои кинояларнинг ҳукмларини баён қилинг!
﴾ وَاجْعَلْهُ رَبِّ رَضِيًّا ﴿, ﴾ فَلْيُلْقِهِ الْيَمُّ ﴿, ﴾ إِنَّهُ و لَقَوْلٌ فَصْلٌ ﴿, ﴾ فِيهِ يَمْتَرُونَ ﴿ ﴾ بِعِبَادِه ِى كَانَ بَصِيرًا ﴿, ﴾ رَبِّه ِى الْأَعْلَى ﴿,
﴾ فِيه ِى مُهَانًا ﴿ يَرْضَهُ لَكُمْ))
33. Вақф ва ибтидоъ.
Тўхташ ва бошлаш.
Шубҳасиз, Қуръони Каримни тиловат қилган қори, бир сура ё бир қиссани бир нафасда ўқиёлмайди, ҳолбуки бир калиманинг ўртасида ёки васл ҳолатда калималар орасида ҳам нафас олиш жоиз эмас.
Шунинг учун қори, нафас олиш ёки дам олиш учун вақф қиладиган жойни танлаши вожиб бўлади. Янги нафас билан бошлашда эса маъно ва тушунчага халал бермайдиган жойдан бошлаши таъйин топади, токи Қуръоннинг муъжизлиги зоҳир бўлсин.
Шу сабаб имомларимиз вақф ва ибтидоъ илмини
ўрганиб, тўла ўзлаштиришга тарғиб қилганлар.
Бунга Абу Мулайканинг Умми салама онамиздан қилган ривояти асосдир. Ундан Росулуллоҳнинг қироатлари ҳақида сўрашганда: “ Росулуллоҳ тўхтаб тўхтаб қироат қилар эдилар, الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ деб вақф қилиб, сўнг الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ да тўхтар, кейин مَلِكِ يَوْمِ الدِّينِ да яна тўхтаб давом эттирар эдилар”- деб жавоб берганлар.
Росулуллоҳ асҳобларидан ҳам худди шундай ўқиб беришларини талаб қилар ва уларга шундай таълим берар эдилар. Баъзи қироат имомлари вақф қилишни ўрганишни ҳатто вожиб деганлар. Бунга Алий Бин Аби Толиб дан собит ривоят бўлган ҳадис далилдир. У кишидан وَرَتِّلْ الْقُرْآنَ تَرْتِيلا даги тартилнинг маъносини сўрашганда: “ Тартил- вақф ўринларини билиш ва ҳарф талаффузларини комил адо этиш”-деб жавоб берганлар.
Дарҳақиқат вақф ўринларини билиш гўзал ва пухта қироат талаб қилган омиллардандир. Бунга Ҳоким ва
Байҳақий Абдуллоҳ Бин Умардан ривоят қилган ҳадис далил.
У зот: “ Биз Росулуллоҳ даврида андак замон яшадик. Баъзиларга Оллоҳ Таоло Қуръондан илгари иймонни бериб қўяр эди-да, кейин сура нозил бўлганда унинг нималарни ҳалол, нималарни ҳаром қилганини ва қаерларда вақф қилиш лозимлигини ўрганар эди. Яна шундай одамларни ҳам кўрганманки, уларга Оллоҳ Қуръонни бериб қўйган, уни фотиҳасидан бошлаб хотимасигача ўқир, лекин Қуръон нималарга буюриб, нималардан қайтарганини, унинг қаерларида тўхташ лозимлигини билмас ва уни худди айниган мевалар дарахт устидан беҳуда тўкилгани каби сўзларни тўкиб ўқир эдилар”-деб ҳикоя қилади. Абдуллоҳ . уларнинг хатоларга тўла қироатларини айниб тўкилган меваларга ўхшатмоқдалар.
Ибнул Жазарий “ Ан Нашр” китобида: “ Алий нинг сўзида вақфни ўрганиш вожиблигига, Абдуллоҳ сўзида эса саҳобаларнинг бунга ижмоъ қилганлигига далил ва ҳужжат бор”- дейди.
Демак, вақф ва ибтидоъни ўз ўрнида қилиш Росулуллоҳ ва саҳоба ларнинг диққат марказида турган. Чунки ўқувчи учун ҳам, сомеъ учун ҳам Қуръон маъноларининг равшан бўлиши шунга боғлиқ. Бу эса қорининг вақф ўринларини кенг билим ва тўла маърифат билан ўзлаштирганда намоён бўлади.
Ўтган олимларимиз вақф ва ибтидоънинг аҳамияти зўр эканлигини идрок қилиб, бу тўғрида алоҳида китоблар таълиф қилганлар.
Вақф ва унинг қисмлари.
Вақф луғатда, тўхтамоқ ва тўхтатмоқ маъноларини билдиради. Қироат истилоҳида эса калиманинг охирида, яна қайтадан янги нафас билан бошлаш учун тўхташни айтилади. Вақф оятларнинг охирларида ва ўрталарида келади, шу билан бирга албатта бошқа нафас олиш лозим бўлади. Вақф, калиманинг ўртасида ва ёзувда жуфт ёзилган калималарнинг орасида келмайди. Масалан Наҳл сурасидаги أَيْنَمَا يُوَجِّهُّ оятининг أَيْنَ калимасида тўхтаб бўлмайди, чунки у ما калимаси билан жуфт ёзилган.
Вақф қилиш, уни вожиб ёки манъ қиладиган сабаб йўқлигида ҳамиша жоиздир. Яъни, Қуръони Каримда вақф қилиш ёки қилмаслик гуноҳни вожиб қилиб қўядиган ўринлар йўқ. Балки вақфнинг вожиб ёки ҳаромлиги, оятдан мурод қилинган маъно ифода бўлиши ёки сомеънинг зеҳни бунинг аксига чопиб қолишига рожиъдир. Имоми Ибнул Жазарий бунга шундай ишора қилади:
وَ لَيْسَ فِى القُرْآنِ مِنْ وَقفٍ وَجَبْ وَ لا حَرامٍ غَيْرَ ما لَه سَبَبْ
Яъни, Қуръонда агар бир монеъ бўлмаса тўхташ вожиб бўлган, ёки аксинча тўхташ ҳаром бўлган ўрин йўқ.
Демак, агар васл, номурод маънони ваҳмга солса вақф қилиш, агар бунинг аксида, яъни вақф қилганда ғайри мақсуд маъно чиқиб қолишининг хавфи туғилса васл қилиш вожиб бўлади. Бу борада, мазкур Умми Салама онамизнинг ҳадисларига кўра оятларнинг охирларида тўхташ суннатдир. Бошқа ўринларда эса хилофи мақсуд ваҳмга келмаса вақф қилиш жоиздир.
Вақф тўрт қисмга бўлинади. 1- Ихтиборий, 2- Изтирорий, 3- Интизорий, 4- Ихтиёрий.
1. Ихтиборий вақф бу, қорининг одатда тўхтамайдиган жойда, калиманинг охирини ҳазф қилиш ё исбот қилишни таълим бериш ё имтиҳон қилиш учун тўхташидир. М: الأيْدى калимасини олсак,
وَاذْكُرْ عِبَادَنَا إبْرَاهِيمَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ أُوْلِي الْأَيْدِى
оятида ى ни исбот қилиб, وَاذْكُرْ عَبْدَنَا دَاوُودَ ذَا الْأَيْدِ оятида эса ҳазф қилиб тўхталади. Ёки امْرَأة калимасини олайлик, اِمْرَأَتَ نُوحٍ وَاِمْرَأَتَ لُوطٍ оятида тои мабсута билан, وَإِنْ امْرَأَةٌ خَافَتْ да ه билан тўхталади. Бундай вақф ҳамиша жоиз бўлади ва нафас олгандан кейин бошлашга салоҳиятли калимадан бошланади.
2. Изтирорий вақф, қорига қироат асносида бир зарурат, масалан йўтал, нафаснинг сиқиб қолиши ёки унутиши ё йиғи келиб қолганлиги сабабли мажбуран вақф қилишидир. Бундай вақф ҳам зарурат юзасидан қилингани учун жоиз бўлади ва агар салоҳиятли бўлса тўхтаган калимасидан, йўқса ундан авалги калималарнинг биридан бошлайди.
3. Интизорий вақф, қорининг Қуръон калималаридан бирор калима устида, шу калиманинг қироатидаги бошқа ривоятларни ҳам адо этиш учун тўхташидир. Бу вақф ҳам, қори тўхтаган калимасидаги ривоят хилофларини жамълаш учун жоиздир. Устоз, ўқиётган қори бу ривоятларни комил қилиб адо этишини кутиб тургани учун бу вақфни интизорий деб аталди. Лекин қори тўхтаган калимасидаги ривоятларни айтиб битгандан кейин, агар бу калима ўзидан кейинги калималарга лафзан ва маънан боғланган бўлса уни васл қилиб кетиши зарур бўлади.
4. Ихтиёрий вақф, қорининг Қуръон калималаридан бирида тўхташга мажбур қиладиган бирор узр кўндаланг бўлмаган ҳолда, ўз ихтиёри ва иродаси билан вақф қилишидир. Бу вақф ҳам жоиз, аммо ғайр мақсуд маъно хаёлга келиб қолишига сабаб бўлса васл қилиши вожиб бўлади.Ва кейин салоҳияти бўлса шу калимадан, бўлмаса ё олдидаги ё орқасидаги калимадан бошлайди.
34. Ихтиёрий вақфнинг қисмлари.
Бу вақф тўрт қисмга том, кофий, ҳасан ва қабиҳ қисмларга бўлинади. Ибнул Жазарий буни шундай баён қилади.
1. Вақфи том. Мазмуни тугалланган, кейинги жумлаларга на лафзан ва на маънан боғланмаган каломнинг охирида тўхташни вақфи том дейилади. Бу вақф икки навъ бўлади.
1. Тўхташ ва кейинги калимадан бошлаш лозим
бўлган вақф, чунки агар васл қилинса ғайри мақсуд
маъно ҳосил бўлиб қолади, шунинг учун бу вақфни баъзилар лозим, баъзилар вожиб деб атайдилар. Мисоллар:
قَوْلُهُمْ сўзида тўхташ лозим бўлади, чунки агар васл қилинса إِنَّا نَعْلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعْلِنُونَ ( Зотан, Биз уларнинг яширадиган нарсаларини ҳам, ошкор қиладиган нарсаларини ҳам билурмиз.) жумласи, кофирларнинг сўзидан бўлиш эҳтимоли пайдо бўлиб қолади. Яна бир мисол:
Яъни, албатта эшита оладиган зотларгина (Сизнинг даъватингизни) қабул қилурлар. يَسْمَعُونَ да тўхташ лозим бўлади, чунки агар васл қилинса, кейинги وَالْمَوْتَى يَبْعَثُهُمْ اللَّهُ Ўликларни (кофирларни) эса (Қиёмат Кунида) Оллоҳ тирилтирур, деган жумланинг мазмуни яъни ўликларнинг ҳам даъватга жавоб бериши ваҳмга тушиб қолади.
Бундай ўринларда вақф қилиб, кейинги сўздан бошлаш лозим бўлади, шу сабаб уни вақфи лозим дейилади. Унинг аломати вақф қилинган калиманинг устига кичкинагина думсиз ﻤ қўйилади.
Баъзилар бу вақфни вақфул баён ҳам деб атайдилар, чунки у, шу вақфсиз тушунилмайдиган маънони баён қилади. М: وَتُعَزِّرُوهُ وَتُوَقِّرُوهُ бу оятда وتُوَقِّرُوهَُ даги замир Росулуллоҳ (.) га, ундан кейинги وَتُسَبِّحُوهُ даги замир Оллоҳ Таолога боради. Мана шу маънони айни وَتُوَقِّرُوهُ даги вақф ифода қилмоқда.
2. Тўхташ ва кейинги калимадан ибтидо қилиш чиройли саналган вақф.
Бу дегани тўхташ ҳам, тўхтамай васл қилиш ҳам жоиз деганидир. Кўпинча ҳар икки ҳолатда ҳам маънои муродга халал етмайди. М: فَدَلَّاهُمَا بِغُرُورٍ ٭ فَلَمَّا ذَاقَا الشَّجَرَةَ بَدَتْ Баъзилар бу вақфни “томми мутлақ” ҳам деб атайдилар.
Вақфи том кўпинча сура ёки оятларнинг охирида, қиссалар ёки муайян ҳукмлар ниҳоясида, баъзан оятнинг боши ёки ўртасида келади. Ва бу тўрт хил кўринишда бўлади. Мисоллар:
1.а) Оятнинг охирида келади. وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ бу оят мўъминлар аҳволларига тегишли оятларнинг сўнгида келган, бундан кейинги оятлар эса кофирларга хос.
б) وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ кейин янги калом اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ бошланади. в) وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ кейин мунофиқлар ҳолини баён қилувчи оят وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَقُولُ бошланади.
2.а) Оят тугаши олдида келади.
الَّذِينَ يُبَلِّغُونَ رِسَالاتِ اللَّهِ وَيَخْشَوْنَهُ وَلا يَخْشَوْنَ أَحَدًا إِلا اللَّهَ бу билан Оллоҳ Таоло ўз набийларининг саносини тугатади ва وَكَفَى بِاللَّهِ حَسِيبًا билан каломни тугатади.
б) وَجَعَلُوا أَعِزَّةَ أَهْلِهَا أَذِلَّةً сўнгра وَكَذَلِكَ يَفْعَلُونَ деб Билқис ўз каломини тугатади.
3. а) Вақф оятнинг ўртасида келади.
﴾ َلَقَدْ أَضَلَّنِي عَنْ الذِّكْرِ بَعْدَ إِذْ جَاءَنِي ﴿ бу золим сўзининг ниҳояси, кейин Оллоҳ وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِلإِنسَانِ خَذُولا дейди.
б) وَإِثْمُهُمَا أَكْبَرُ مِنْ نَفْعِهِمَا қимор билан майнинг ҳукми шу ерда тугайди ва ﴾ وَيَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَ ﴿деб бошқа калом бошланади.
4. а) Вақфи том аввалги оятнинг охирида келмай, кейинги оятнинг бошида бир икки калимадан кейин келади.وَإِنَّكُمْ لَتَمُرُّونَ عَلَيْهِمْ مُصْبِحِينَ(137)وَبِاللَّيْلِ гарчи مُصْبِحِينَ оятнинг охири бўлса ҳам, калом وَبِاللَّيْلِ да тугайди.
б) وَسُرُرًا عَلَيْهَا يَتَّكِئُونَ(34)وَزُخْرُفًا бунда ҳам юқоридаги мисолга ўхшаш калом وَزُخْرُفًا сўзи устида тугайди ва янги калом وَإِنْ كُلُّ ذَلِكَ لَمَّا билан бошланади.
Бу вақфнинг ҳукми шуки, жумла ўзидан кейинги каломга лафзда ҳам, маънода ҳам тааллуқли бўлмаганлиги учун у чиройли ва васлдан кўра авло ҳисобланади. Унинг аломати дир.
Лафзий тааллуқ деганда кейинги жумланинг аввалги жумлага эъроб жиҳатдан боғланишини тушунилади, масалан олдинги калимага сифат , ё музофун илайҳ, ё маътуфун алайҳ, ё хабар ё мафъул ё мустасно ва шу кабилар. Бу жуфт калималарни шерикларидан айриб қироат қилиш чиройли бўлмайди.
Маънавий тааллуқ деганда вақфдан кейинги жумланинг, ундан олдинги жумлага фақат маънавий жиҳатдан боғлиқлигини тушунилади. Масалан Бақара сурасининг аввалидаги муъминлар ҳолидан берилган хабар фақат الْمُفْلِحُونَ да тугайди, кофирлар ҳолидан берилган хабар, фақат ﴾ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ ﴿ да тугайди, мунофиқларнинг аҳволи ҳақидаги хабар эса ﴾ إِنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ﴿ да тамом бўлади. Мана шунга ўхшаш ўринларда вақфдан кейинги жумланинг аввалги жумлага на лафзан ва на маънан боғлиқлиги қолмайди.
2. Вақфи кофий. Ўзи тугал маъно ифодалайдиган, кейинги жумлаларга лафзан эмас, фақат маънавий жиҳатдан боғланган каломнинг охирида тўхташни вақфи кофий дейилади.Масалан ﴾ أَمْ لَمْ تُنذِرْهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ ﴿ да тўхтаб
﴾ خَتَمَ اللَّهُ عَلَى قُلُوبِهِمْ ﴿ дан бошласак, вақф қилган каломимиз тугалланган ва кейинги каломга лафзий боғланмаган, лекин маъно жиҳатдан унга боғлиқ, чунки ҳар мккала калом ҳам кофирлар ҳолини баён қилмоқда.Шунингдек ﴾ وَمَا هُمْ بِمُؤْمِنِينَ ﴿ да тўхтаб, кейин ﴾ يُخَادِعُونَ اللَّهَ وَالَّذِينَ آمَنُوا ﴿ дан ибтидо қилсак, аввалги калом том калом, кейингисига лафзда эмас, маънан алоқаси бор, чунки ҳар иккала калом ҳам мунофиқлар ҳолидан хабар беради. Вақфи кофий оятнинг ўртасида ҳам бўлади, масалан:﴾ يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَقْتُلُوا الصَّيْدَ وَأَنْتُمْ حُرُمٌ ﴿ кейинги оят унга лафзан боғланмаган, ﴾ وَمَنْ قَتَلَهُ مِنْكُمْ مُتَعَمِّدًا ﴿,وَلَقَدْ هَمَّتْ بِهِ бу жумла том жумла, чунки кейинги ﴾ وَهَمَّ بِهَا ﴿ жумласига фақат маънан боғланган, чунки аввалги َهَمَّ кейинги ﴾ َهَمَّ ﴿ дан фарқ қилади. Ва яна бир мисол, ﴾ الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمْ الطَّيِّبَاتُ ﴿ бу ерда ҳам вақф кофий ва калом лафзан том, кейинги ﴾ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ ﴿ жумласига маънан боғланади холос ва ҳ.к.
Вақф қилинган калом кейинги каломга эъроб жиҳатдан муҳтож бўлмагани учун бу вақфни кофий деб аталди.Мавқуфун алайҳ оятнинг охирига, тўхташ жоизлигини билдирадиган ﺝ аломатини, ёки вақфдан васл авлолигини билдириш учун صلى белгиси қўйилади. Аллома Ибнул Жазарий “ Ан Нашр” китобида, вақфи кофийлар баъзан бири биридан ортиқ ҳам бўлишига ишора қилган.Масалан: ﴾ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ ﴿ вақфи кофий , ﴾ فَزَادَهُمْ اللَّهُ مَرَضًا ﴿ ундан кофийроқ, وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ بِمَا كَانُوا يَكْذِبُون даги вақф эса иккаласидан ҳам ортиқроқ. Бу вақфларнинг бир биридан афзаллиги кўпинча оятларнинг охирларида бўлади.М: ﴾ رَبَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّا ﴿ кофий, ﴾ إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ ﴿ кофийроқ.
3. Вақфи ҳасан. Ўзидан кейинги каломга бир фоидани ифода қилиш учун ҳам лафзий, ҳам маънавий боғланган калом устида тўхташни вақфи ҳасан дейилади. Масалан, мавқуфун алайҳ лафз мавсуф, кейингиси сифат ё маътуфун алайҳга маътуф, ё мубдалун минҳу, кейингиси бадал ёки мустаснога мустасно минҳу бўлиши мумкин ва ҳ.к. Вақфи ҳасанда тўхтамай васл қилиш мустаҳаб, лекин вақф қилинганда ибтидони кейинги лафздан қилишда уламолар унинг навъларига қараб ихтилоф қилдилар. У икки навъ бўлади.
1.Оятнинг орасида келган вақф, масалан ﴾ بِاِسْمِ اللَّهِ ﴿ устида ва ﴾ الْحَمْدُ لِلَّهِ ﴿ устида тўхтасак калом бутун, ва у саҳеҳ маънони ифода қилади, лекин кейинги каломга лафзан ва маънан туташган, чунки ﴾ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ ﴿ билан ﴾ رَبِّ الْعَالَمِينَ ﴿ , اللَّهِ лафзи жалоласига сифатдир. Бундай каломларнинг устида тўхташ ҳасан яъни чиройли ҳисоблансада, лекин яна бошлашда кейинги лафздан бошлаш бил-иттифоқ чиройли бўлмайди.
2. Оятнинг охирида келган вақф ва у икки хил бўлади. а) Оят охиридаги вақф сомеъ зеҳнига ғайри мурод маънони солмайди,масалан ﴾ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ ﴿ , ёки ﴾ لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُونَ ﴿ ва ﴾ يَاأَيُّهَا الْمُزَّمِّلُ ﴿ устидаги вақфларга ўхшаш вақфларда машойихларимиз уч хил мазҳабга бўлинган.
Биринчи мазҳаб эгалари бу хил каломлар устида вақф қилиб, кейинги каломдан бошлаш мутлақо чиройли, чунки оят охиридаги вақф, Росулуллоҳ . дан Умми Салама онамизнинг ривоятларида келганлиги учун суннат дейдилар. Бу кўпчилик уламоларнинг раъйи ва бу мазҳабга муҳаққиқ аллома Ибнул Жазарий ҳам қўшиладилар.
Иккинчи мазҳаб соҳиблари, бундай каломлар устида вақф қилиш ҳасан, лекин орқага қайтмай кейингисидан бошлаш, агар бир маънони ифода қилсагина чиройли бўлади, акс ҳолда эса чиройли ҳисобланмайди, масалан لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُون оятнинг охири, лекин кейинги ﴾ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ ﴿, тугал маънони ифода қилмайди,шунинг учун бу лафздан бошлаш чиройли эмас ва қайтиб орқадан бошлаш мустаҳаб дейдилар. Яна бир мисол, ﴾ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ ﴿ ни оятнинг охири деб ҳисоблаганлар мазҳабига кўра унинг устида тўхташ чиройли, лекин истисно калимаси غَيْرِ дан бошлаш чиройли эмас.
Учинчи мазҳаб эгалари, бундай каломлар устида вақф қилиш чиройли, лекин яна бошлашда кейингисидан бошлаш мутлақо яхши эмас дейдилар, буларнинг наздида оятнинг охири ва ўртаси бир ҳукмдадир.
б) Иккинчи навънинг иккинчи хили, вақф оятнинг охирида бўлади, лекин ғайри мурод маънони ваҳмга солади, масалан ﴾ فَوَيْلٌ لِلْمُصَلِّينَ ﴿ устидаги вақф, бунда ҳам уламолар уч гуруҳга бўлинганлар.
Биринчи мазҳаб эгаларининг раъйига кўра бу калом устида тўхташ дуруст эмас, чунки “намоз ўқувчиларга вайл бўлсин” деган маъно ваҳмга келиб қолади, шу боис уни кейинги ﴾ الَّذِينَ هُمْ عَنْ صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ ﴿ оятига васл қилиб ўқиш вожиб бўлади. Бу ерда фақат мажбур бўлган ҳолатдагина тўхташ мумкин. Имом Ибнул Жазарий ва “Ниҳоятул қавлил муфид фи илмит тажвид” китобининг соҳиби ҳам шу мазҳабга юришган ва бу вақфни вақфи қабиҳ деб ҳисоблашган.
Иккинчи мазҳаб эгалари, ﴾ فَوَيْلٌ لِلْمُصَلِّينَ ﴿ да вақф қилишни жоиз кўришган, лекин кейингидан ибтидо қилишни, қори бошқа иш билан шуғулланиш учун қироатни тўхтатмасдан давом этиш шарти билангина жоизлигига юришган. Чунки улар оят охирида вақф қилишни эътиборга олиб, бошқасига қарамайдилар.
Учинчи мазҳаб соҳиблари ﴾ فَوَيْلٌ لِلْمُصَلِّينَ ﴿ да вақф қилишни жоиз, лекин орқага қайтмай кейинги оятдан бошлашни жоиз эмас дейдилар. Чунки қори оятнинг охирида нафасни янгилаб, яна орқага қайтиб, кейинги оятга улаб кетиш учун тўхтайди дейдилар.
Баъзан вақф ўзи ҳасан бўлиб кейингисидан бошлаб кетиш қабиҳ бўлади, масалан ﴾ يُخْرِجُونَ الرَّسُولَ ﴿ да вақф чиройли, лекин кейин ﴾ وَإِيَّاكُمْ أَنْ تُؤْمِنُوا بِاللَّهِ رَبِّكُمْ ﴿ дан васл қилмай бошлаб кетиш, маъно фосидлиги учун қабиҳ ҳисобланади. Чунки аввалги каломнинг мъноси: ... улар пайғамбарни ҳайдаб чиқармоқдалар... Агар шу калом устида вақф қилинса, кейинги каломнинг маъноси: Раббиннгиз Оллоҳга иймон келтиришдан эҳтиёт бўлинг!, деган бўлиб қолади. (Оллоҳ сақласин). Ҳол буки бу оятнинг васл ҳолатдаги маъноси: ...Улар Пайғамбарни ҳам, сизларниҳам Оллоҳга-Парвардигорингизга иймон келтирганларингиз сабабли (ўз диёрларингиздан) ҳайдаб чиқармоқдалар-ку! ...эди.
Баъзан эса вақф, бир важҳдан ҳасан, бошқа важҳдан кофий, яна бошқа бир важҳдан эса вақф том бўлиши мумкин, ﴾ْ هُدًى لِلْمُتَّقِينَ ﴿ даги вақф ҳасан бўлади, агар ﴾ الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ ﴿ ни унга сифат деб қаралса, агар уни маҳзуф мубтадога хабар деб, яъни тақдири калом ﴾ الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ هُمُ ﴿ деб қаралса, ёки тақдири калом
﴾ أعْنى الذين ﴿ деб уни маҳзуф феълга мафъул деб қаралса, у ҳолда вақф кофий бўлади. Агар уни мубтадо деб, ﴾ أُوْلَئِكَ عَلَى هُدًى مِنْ رَبِّهِمْ ﴿ ни хабар десак
вақфни том дейилади ва ҳ. к.
Баъзан вақфни, қасд қилинган маънони баёни учун қилиниб унинг вақфи ҳасанлиги таъйин топади, мисол учун ﴾ أَلَمْ تَرَ إِلَى الْمَلَإِ مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنْ بَعْدِ مُوسَى ﴿ деб тўхтаб, кейин ﴾ إِذْ قَالُوا لِنَبِيٍّ لَهُمْ ابْعَثْ لَنَا مَلِكًا نُقَاتِلْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ ﴿ дан бошлайсиз, ҳолбуки мусҳафларда ҳечқандай вақф белгиси қўйилмаган.
Энди вақфус суннаҳ ёки вақфу Жибрил деб аталган, яъни Жаброил Росулуллоҳ . га вақф қилиб ўқиб берган ўринлар билан танишинг.
№
|
оят
|
сура
|
оят
|
1
|
﴾ فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ ﴿
|
Бақара
|
148
|
2
|
﴾ فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ ﴿
|
Моида
|
48
|
3
|
﴾ قُلْ صَدَقَ اللَّهُ ﴿
|
Оли Имрон
|
95
|
4
|
﴾ مَا لَيْسَ لِي بِحَقٍّ ﴿
|
Моида
|
116
|
5
|
﴾ أَنْ أَنْذِرْ النَّاسَ ﴿
|
Юнус
|
1
|
6
|
﴾ وَلَا يَحْزُنْكَ قَوْلُهُمْ ﴿
|
Юнус
|
65
|
7
|
﴾ قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ ﴿
|
Юсуф
|
108
|
8
|
﴾ كَذَلِكَ يَضْرِبُ اللَّهُ الْأَمْثَالَ ﴿
|
Роъд
|
17
|
9
|
﴾ وَالْأَنْعَامَ خَلَقَهَا ﴿
|
Наҳл
|
5
|
10
|
﴾ إِنَّمَا يُعَلِّمُهُ بَشَرٌ ﴿
|
Наҳл
|
103
|
11
|
﴾ يَابُنَيَّ لَا تُشْرِكْ بِاللَّهِ ﴿
|
Луқмон
|
13
|
12
|
﴾ ﴾ كَمَنْ كَانَ فَاسِقًا ﴿
|
Сажда
|
18
|
13
|
﴾ أَنَّهُمْ أَصْحَابُ النَّارِ ﴿
|
Ғофир
|
6
|
14
|
﴾ فَحَشَرَ ﴿
|
Ваннозиот
|
23
|
15
|
﴾ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ ﴿
|
Қадр
|
3
|
16
|
مِنْ كُلِّ أَمْرٍ﴾ ﴿
|
Қадр
|
4
|
17
|
﴾ فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ ﴿
|
Наср
|
3
|
Эслатма:
Мазкурлардан маълум бўладики, юқоридаги вақф ўринларининг кўпчилиги оят охирларида эмас, оят охирида вақф қилиш эса суннат, лекин шуни билингки, баъзилар оят охири деб ҳисоблаган жойни, бошқалар ундай деб ҳисобламайдилар. Қуръон оятларини Куфалик олимлар 6236 оят, Басралик олимлар 6204 оят, Маккалик олимлар 6219 оят, Шомлик олимлар 6227 оят дейдилар. Яхшиси қори оятнинг охирида тўхтаб, кейинги оятдан бошлаш хунук бўлса, қайтадан васл қилиб улаб кетгани чиройли бўлади.
4. Қабиҳ вақф. Ўз зотида тугалланмаган, кейинги жумлага лафзий ва маънавий жиҳатдан қаттиқ боғланиб саҳиҳ маънони англатмайдиган калом устида тўхташни қабиҳ вақф дейилади. Қори бундай вақфни қаттиқ заруратсиз қасд қилиши жоиз эмас. Бунга Муслим,Абу Довуд ва бошқалар Адий Бин Ҳотимдан ривоят қилган ҳадис далил бўлади. У киши айтадилар, Набий нинг ҳузурига икки киши келди. Улардан бири ташаҳҳудни айтиб бўлгандан сўнг “مَنْ يُطِعِ اللهَ وَ رَسولَهُ فَقَد رَشَدَ وَ مَنْ يَعْصِهِما “, деб вақф қилиб тўхтаб қолди, шунда Росулуллоҳ ., “тур, кет! Жуда бемаъни нотиқ экансан” дедилар. Чунки у Оллоҳ ва Росулга итоат қилганлар билан исён қилганларни бир қолибга солиб тенглаштириб қўйди.
Унинг ﴾ مَنْ يُطِعِ اللهَ وَ رَسولَهُ فَقَد رَشَدَ ﴿ да вақф қилиб кейин ﴾ وَ مَنْ يَعْصِهِما فَقَدْ غَوَى ﴿ дегани авло эди. Хулоса шуки бундай қилиш одамлар орасидаги жорий гапларда хунук ҳисобланар экан, Каломуллоҳда қабиҳроқ ва кароҳати қаттиқроқ ҳисобланади.
Қабиҳ вақф икки навъ бўлади.
Биринчи навъ маъно англаб бўлмайдиган калом устида тўхташ, мисол, ﴾ بِِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ﴿ дан بِِسْمِ ни ва ﴾ الْحَمْدُ لِلَّهِ ﴿ дан الْحَمْد ни ажратиб тўхташ каби. Бу ўринларда қайтадан васл қилиб ўқиш зарурдир.
Иккинчи навъ Оллоҳ ирода қилмаган маънони ваҳмга туширадиган калом устида вақф қилиш, масалан:
﴾ إِنَّ اللَّهَ لَا يَسْتَحْيِي ﴿,﴾ وَمَا مِنْ إِلَهٍ ﴿,﴾ وَمَا أَرْسَلْنَاكَ ﴿ ﴾ لَا تَقْرَبُوا الصَّلَاةَ ﴾ يُدْخِلُ مَنْ يَشَاءُ فِي رَحْمَتِهِ وَالظَّالِمِينَ ﴿ каби ўринларда тўхташ ниҳоятда қабиҳдир. Буни қасдан қилган одам қаттиқ гуноҳкор бўлади, балки кўпинча куфрга олиб боради. Оллоҳ сақласин! Агар шундай ўринларда тўхташга мажбур бўлиб қолса юқорида айтганимиздек, орқага қайтиб, кейинги жумлаларга боғлаб, маънони равшан қилиб ва тиловатнинг ҳусни ва жамолини зоҳир қилиб ўқиши зарур бўлади.
35. Ибтидо (бошлаш).
Ибтидоъ деб, вақф қилгандан кейин, ёки янгидан ўтириб қироат бошлашни айтилади.Агар янгидан бошлаётган бўлса истиоза ва басмала аҳкомларига риоя қилиши лозим бўлади. Аммо вақфдан кейин буни мулоҳаза қилишга ҳожат йўқ, чунки вақфни фақат нафасни янгилаш учунгина қилинади холос. Ибнул Жазарий “ Ибтидоъ фақат ихтиёрий бўлади, чунки унга вақф каби бир зарурат мажбур қилмайди, шунинг учун ибтидоъни мақсуд маънони ифода қиладиган мустақил калом билангина бошлаш жоиз бўлади”,- дейдилар. Ибтидоъ икки хил: ҳасан (кофий) ва қабиҳ бўлади.
Оллоҳ Таоло ирода қилган маънони баён қиладиган, унга мухолиф келмайдиган мустақил калом билан бошлашни ибтидои ҳасан дейилади ва бундай ибтидоъ қилиш ҳамиша жоиздир. Баъзан жоиз ибтидоъ том бўлади.М: ﴾ خَتَمَ اللَّهُ عَلَى قُلُوبِهِمْ ﴿, ﴾ وَعَلَى سَمْعِهِمْ ﴿ , ﴾ وَعَلَى أَبْصَارِهِمْ غِشَاوَةٌ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ ﴿, баъзан ҳасан бўлади: ﴾ وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَقُولُ آمَنَّا بِاللَّهِ ﴿, баъзан кофий бўлади:
﴾ إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا سَوَاءٌ عَلَيْهِمْ أَأَنذَرْتَهُمْ أَمْ لَمْ تُنذِرْهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ ﴿. Қоида: Қуръони Каримда الَّذِي ва الَّذِينَ калималари билан ворид бўлганки оятлардан ибтидоъ қилиш ҳам ва юқорига васл қилиб ўқиш ҳам жоиз, илло етти ўринда васл жоиз эмас, фақат ибтидоъ қилиш таъйин топади.
1
|
﴾ الَّذِينَ آتَيْنَاهُمْ الْكِتَابَ يَتْلُونَهُ حَقَّ تِلَاوَتِهِ ﴿
|
Бақара – 121
|
2
|
﴾ الَّذِينَ آتَيْنَاهُمْ الْكِتَابَ يَعْرِفُونَهُ كَمَا يَعْرِفُونَ أَبْنَاءَهُمْ ﴿
|
Анъом - 20
|
3
|
الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا لَا يَقُومُونَ إِلَّا كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ الْمَسِّ
|
Бақара
|
4
|
﴿الَّذِينَ آمَنُوا وَهَاجَرُوا وَجَاهَدُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ بِأَمْوَالِهِمْ ﴾
|
тавба-20
|
5
|
الَّذِينَ يُحْشَرُونَ عَلَى وُجُوهِهِمْ
|
Фурқон-34
|
6
|
﴾ الَّذِينَ يَحْمِلُونَ الْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ ﴿
|
Ғофир-7
|
7
|
﴾ الَّذِي يُوَسْوِسُ فِي صُدُورِ النَّاسِ ﴿
|
Аннос-5.
|
Охирги еттинчи ўринда агар ﴾ الَّذِي يُوَسْوِسُ ﴿ маҳаллан рафъ ёки насб ҳолатда бўлсагина у билан ибтидоъ қилинади, агар юқоридаги الْخَنَّاسِ га сифат деб қаралса васл ҳам дуруст бўлади.Шунингдек сураи Анъом-20 даги الَّذِينَ خَسِرُوا أَنفُسَهُمْ فَهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ ҳам, ва умуман олдидаги исмга сифат деб қаралиши мумкин бўлганки الَّذِينَ , الَّذِي лар шу қоидага бўйин сунади. Шу оятдан аввалги яъни иккинчи ўринда кўрсатилган оятда эса васл дуруст эмас.
Маънони фосид қиладиган, номурод маънога айлантириб юборадиган калом билан бошлашни қабиҳ ибтидоъ дейилади ва бу хунукликда бир биридан фарқ қилади.
Агар ўзидан аввалги калимага лафзан ва маънан тааллуқли калима билан бошласангиз, у қабиҳ ибтидоъ бўлади. М: أَبِي لَهَبٍ وَتَبَّ деб бошласангиз маъно узилиб қолади ва تَبَّتْ يَدَا дан бошлаш зарур бўлади. Агар Оллоҳ Таоло ирода қилмаган маънони англатадиган калимадан бошласангиз ибтидоъ янада қабиҳроқ бўлади. М: يَدُ اللَّهِ مَغْلُولَةٌ, عُزَيْرٌ ابْنُ اللَّهِ وَإِيَّاكُمْ أَنْ تُؤْمِنُوا بِاللَّهِ رَبِّكُمْ , لَا أَعْبُدُ الَّذِي فَطَرَنِي шу ва шунга ўхшаган фосид маъно чиқадиган ўринлардан ибтидоъ қилиш очиқ қабоҳатдирки, қори бундай ўринлардан қўлидан келганча эҳтиёт бўлмоғи зарур.
36. Қатъ ва сакта.
Луғатда андак сукут қилишни сакта дейилади.
Истилоҳда қуръоний калима устида нафас олмасдан икки ҳаракат миқдорида бироз сукут қилишни айтилади. Д. Айман, “унинг миқдори икки ҳаракатдан ортиқ бўлади”, дейди. Бошқа уламолар икки ҳаракат миқдорида бўлишини айтганлар. Ундан ташқари, агар сакта бу миқдордан ортиб кетса аслий маддан ҳам ортиб бошқа мадлар қаторига кириб қолади. Унинг ўринлари нақл ва уламолардан эшитишга боғлиқ. Шунинг учун саҳиҳ ривоят билан келган ўринлардагина сакта қилинади.
Ҳафс дан тўрт ўринда вужубан сакта қилиш ривоят қилинган, яъни калимани кейинги калимага васл қилганда фақат сакта қилиб ўтиш вожиб бўлади.
1. Сураи Каҳф-1 ﴾ وَلَمْ يَجْعَلْ لَهُ عِوَجَا ﴿ даги عِوَجَا нинг алифида. Сакта ҳам вақф каби бўлгани учун танвинсиз алиф билан сакта қилинади.
2. Ёсин-52 ﴾ قَالُوا يَاوَيْلَنَا مَنْ بَعَثَنَا مِنْ مَرْقَدِنا ﴿ даги مَرْقَدِنا ﴿нинг алифида.
3. Қиёмат-52 ﴾ وَقِيلَ مَنْ رَاقٍ ﴿ даги مَنْ ﴿нинг нунида.
4. Мутоффифин-14 ﴾ كَلَّا بَلْ رَانَ عَلَى قُلُوبِهِمْ ﴿ даги بَلْ нинг ломида. Сактанинг мусҳафлардаги аломати калиманинг устига қўйилган س ҳарфидир. Имоми
Шотибий бу ўринларга ишора қилиб дейди:
وَ سَكْتَةُ حَفْصٍ دُونَ قَطْعٍ لَطيفَةٌ عَلَى ألِفِ التَنْوينِ فى عِوَجا بَلآ
وَفى نُونِ مَنْ راقٍ وَ مَرْقَدِنا وَلا مِ بَلْ رانَ وَالْباقونَ لا سَكْتَ مُوَصَلا
Яъни, Ҳафс мазкур тўрт ўринда латиф - енгил сакта қилади, бошқа қорилар ғуннасиз идғом билан васл қилиб ўтадилар. بَلآ яъни Ҳафс буни пухта нақл ва ривоят қилган.
Ҳафс ривоятига кўра яна икки ерда сакта қилиш жоиз (вожиб эмас) бўлади. 1. Анфол ва Тавба сураларининг орасида. 2.Ал Ҳааққоҳ-28 ماليَه даги ه да:
﴾ مَاأَغْنَى عَنِّي مَالِيَهْ(28)هَلَكَ عَنِّي سُلْطَانِيه ﴿ Бу ўринда сакта қилиш ҳам қилмаслик ҳам жоиз, лекин сакта қилиш муқаддам.
Қатъ деб луғатда орани узиш ва зоил қилишни айтилади, истилоҳда эса тиловатга алоқаси бўлмаган иш билан шуғулланиш учун қироатни тўхтатишни айтилади. Яна қироатга қайтса истиоза айтиб бошлаш мустаҳаб бўлади.
Қироатни узиш сураларнинг охирида, ло ақал оятларнинг охирларида бўлади.
Ибнул Жазарий “ Ан Нашр” да улуғ тобиинлардан Абдуллоҳ Бин Абил Ҳузайлдан нақл қилади.У киши: “ Саҳобалар оятни бутун қилмай, чала қолдириб қироатни тўхтатиб қўйишни кариҳ кўрар эдилар” деганлар.
37.Вақфнинг мусҳафлардаги рамзлари.
Уламоларимиз Оллоҳ китобини қироат қиладиган қори Оллоҳу Азза ва Жалла рози бўладиган ҳолатда тиловат қилсин учун мусҳафларда вақф қиладиган ўринларга аломат ва белгилар қўйганлар. Қуйида охирги пайтларда мусҳаф бостиришда қарор топган вақф белгиларини баён қиламиз.
ﻤ вақфи лозим аломати, шу белги остида тўхталмаса номурод маъно ваҳмга келиб қолади.
вақфи том белгиси, тўхташ жоиз, васлдан вақф авло.
ﺝ вақфи кофий белгиси, вақф ва васл баробар жоиз, кейинги калимадан ибтидо қилиш ҳам жоиз.
вақфи кофий белгиси, вақфдан васл авло.
ﻻ баъзан дуруст, баъзан дуруст бўлмайдиган вақф, лекин кейинги калимадан ибтидо қилиш бил иттифоқ жоиз эмас. Бу аломат қабиҳ вақфда ҳам, ҳасан вақфда ҳам воқеъ бўлади. Агар қабиҳ вақфга қўйилган бўлса тўхташ ҳам кейингисидан бошлаш ҳам жоиз эмас. Масалан:
وَلَوْ تَرَى إِذْ يَتَوَفَّى الَّذِينَ كَفَرُوا оятидаги كَفَرُوا устига ﻻ белгиси қўйилган.Агар вақф ҳасан бўлса тўхташ жоиз бўлади, лекин кейингисидан бошлаш чиройли бўлмайди. Масалан: عَلِمَ أَنْ سَيَكُونُ مِنْكُمْ مَرْضَى бу ерда مرضى нинг устига ﻻ қўйилган.
(·´· ·´·) Қўшоқ белги, бирида тўхталса, иккинчисида тўхташ жоиз эмас.Масалан:
Агар биринчисида тўхтасангиз, кейингисида васл қилишингиз лозим бўлади, ва агар иккинчисида тўхтасангиз биринчисида васл қилиш лозим бўлади.
Вақф, ибтидоъ, қатъ ва сакта ҳукмларини Лаолил баён соҳиби қуйидаги байтларда шундай баён қилади.
38. Алоҳида ва қўшиб ёзилган калималар ва улар устида вақф қилиш ҳукмлари.
Бундай калималарни истилоҳда мақтуъ ва мавсул дейилади. Мақтуъ асл бўлиб, мавсул унинг фаръи ҳисобланади. Қатъ ва васл усмоний мусҳаф расмининг хоссаларидан бўлиб, уламолар бундай сўзларни танишликни қориларга вожиб қилганлар, токи қорилар усмоний мусҳаф ёзувига мувофиқ равишда қуръоний калималар устида тўхтасинлар. Лекин бу қоидадан бир қанча калималар мустасно.
Агар калима алоҳида ёзилган бўлса, унинг устида таълим, имтиҳон ёки зарурат мақомидагина тўхташ мумкин. Агар қўшиб ёзилган бўлса, фақат иккинчи калима устидагина вақф қилиш мумкин. Агар унинг мақтуълиги ва мавсуллигида ихтилоф бўлса иккисининг бирида тўхташ жоиз. Шунга қараганда алоҳида ёзилган калималар устида тўхташни қасд қилиш, хунук бўлганлиги учун жоиз эмас, юқорида айтганимиздек фақат таълим ё имтиҳон ёки мажбур бўлганликдан тўхташ мумкин холос. Мақтуъ ва мавсулни танишда иккита қоидани доим назарда тутишимиз керак.
Мақтуъ калиманинг охирги ҳарфи, гарчи кейинги ҳарфга идғом қилинган бўлса ҳам ёзувда собит туриши керак.М:﴾ أَنْ لَا تُشْرِكْ بِي شَيْئًا ﴿оятидаги أنْ нинг нуни билан لا нинг ломига ўхшаган.
Мавсул калиманинг охирги ҳарфи кейинги ҳарфга идғом қилинган бўлса ёзувда маҳзуф бўлади. Масалан:
﴾ إِلا تَنصُرُوهُ فَقَدْ نَصَرَهُ اللَّهُ ﴿ оятида إلا даги нун ёзилмаган.
Бундай калималар бир неча навъ бўлади.
Биринчи навъ усмоний мусҳафларнинг ҳамма ўринларида алоҳида ёзилишига иттифоқ қилинган калималар. Булар ҳаммаси бўлиб олтита калима.
1.Тахфиф қилинган нунли أنْ ва لَمْ калимаси, Қуръоннинг ҳамма ерида алоҳида ёзилган. Масалан:
ذَلِكَ أَنْ لَمْ يَكُنْ رَبُّكَ مُهْلِكَ الْقُرَى بِظُلْمٍ ﴾ كَأَنْ لَمْ تَغْنَ بِالْأَمْسِ ﴿ яна ﴾ أَيَحْسَبُ أَنْ لَمْ يَرَهُ أَحَدٌ ﴿ ва ҳ.к. бошқа ўринларда .
2. عَنْ билан исми мавсул مَنْ , бу сўзлар ҳам алоҳида ёзилган ва икки ўринда келади.
а) ﴾ فَيُصِيبُ بِهِ مَنْ يَشَاءُ وَيَصْرِفُهُ عَنْ مَنْ يَشَاءُ ﴿
б) ﴾ فَأَعْرِضْ عَنْ مَنْ تَوَلَّى عَنْ ذِكْرِنَا ﴿ бошқа ўринларда келмайди.
3. ﴾ حَيْثُ ﴿ билан ﴾ ما ﴿ калималари, икки жойда келади.
а) ﴾ وَحَيْثُ مَا كُنتُمْ فَوَلُّوا وُجُوهَكُمْ شَطْرَهُ ﴿ Бақара-144
в) ﴾ وَحَيْثُ مَا كُنتُمْ فَوَلُّوا وُجُوهَكُمْ شَطْرَهُ ﴿ Бақара-149. Қуръонда бошқа келмайди.
4. أيًا билан ما сўзлари, бир жойдагина келади.
أَيًّا مَا تَدْعُوا فَلَهُ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَى﴾ ﴿, бу икки калиманинг қайси бири устида тўхташ мумкинлиги тўғрисида ихтилоф қилинди, лекин машҳур гап шуки ҳар бирида имтиҳон ёки зарурат юзасидан тўхташ жоиз, лекин бошлашда ﴾ أيًا ﴿ дан бошлаш таъйин топади.
5. ابْنَ билан ﴾ أُمَّ ﴿ , ﴾ قَالَ ابْنَ أُمَّ إِنَّ الْقَوْمَ اسْتَضْعَفُونِي ﴿ бунда ҳам иккисининг бирида тўхташ жоиз лекин
ابْنَ дан ибтидоъ қилиш таъйин топади.
6. ﴾ إِلْ ﴿ билан ﴾ يَاسِينَ ﴿, ﴾ سَلَامٌ عَلَى إِلْ يَاسِينَ ﴿, Ҳафс (р.а.) бу оятни ҳамзанинг касраси ва ломнинг сукуни билан ўқиганлар. Гарчи ёзувда бўлак ёзилса ҳам иккаласи бир калима, вақфда бирини иккинчисидан ажратиб бўлмайди. Бу сўз Қуръоннинг бошқа ерида келмайди.
Иккинчи навъ усмоний мусҳафларнинг ҳамма ўринларида қўшиб ёзилишига иттифоқ қилинган калималар, булар ҳаммаси бўлиб 22 калимадир.
1. Шартга далолат қиладиган ﴾ إنْ ﴿ билан ﴾ لا ﴿ нофия. М: ﴾ إِلَّا تَفْعَلُوهُ تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ ﴿, ﴾ إِلَّا تَنصُرُوهُ فَقَدْ نَصَرَهُ اللَّهُ ﴿, ﴾ وَإِلَّا تَغْفِرْ لِي وَتَرْحَمْنِي أَكُنْ مِنْ الْخَاسِرِينَ ﴿. Нунни ломга ёзувда ҳам лафзда ҳам идғом қилинган.
2. أمْ билан ما ﴿, ﴾ أَمَّا اشْتَمَلَتْ عَلَيْهِ أَرْحَامُ الْأُنثَيَيْنِ ﴿ Анъомда икки жойда, ﴾ أَمَّا يُشْرِكُونَ ﴿ ﴾ أَمَّاذَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ﴿ , ﴾ فَأَمَّا الْيَتِيمَ فَلَا تَقْهَرْ(9) وَأَمَّا السَّائِلَ فَلَا تَنْهَرْ ﴿.
3. نِعِمْ билан ما, ﴾ فَنِعِمَّا هِيَ ﴿ ﴾ إِنَّ اللَّهَ نِعِمَّا يَعِظُكُمْ بِهِ ﴿. Буни учинчиси келмайди.
4. Ташдидли كَأَن билан ما , Қуръоннинг ҳамма жойида қўшилиб ёзилган. М: ﴾ كَأَنَّمَا يَصَّعَّدُ فِي السَّمَاءِ ﴿
5. Шартийя ﺃى ва ما, أَيَّمَا الْأَجَلَيْنِ قَضَيْتُ فَلَا عُدْوَانَ عَلَيَّ
6. مَهْما , ﴾ وَقَالُوا مَهْمَا تَأْتِنَا بِهِ مِنْ آيَةٍ ﴿ буни икки калима деганлар ҳам бор.
7. رُب билан ما ﴾ رُبَمَا يَوَدُّ الَّذِينَ كَفَرُوا ﴿ фақат 1 жойда.
8. Ҳарфи жар مِنْ билан исми мавсула مَنْ М:
﴾ وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنْ مَنَعَ مَسَاجِدَ اللَّهِ أَنْ يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ ﴿ ﴾ وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلًا مِمَّنْ دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا ﴿
9. Жар ҳарфи مِنْ билан алифи ҳазф қилинган истифҳомия ما, ﴾ فَلْيَنظُرْ الْإِنسَانُ مِمَّ خُلِقَ ﴿ фақат бир жойда.
10. فى билан алифи ҳазф қилинган истифҳомий ما М: قَالُوا فِيمَ كُنتُمْ , ва ﴾ فِيمَ أَنْتَ مِنْ ذِكْرَاهَا ﴿ Шуни ҳам айтиш керакки ما истифҳомийя жар ҳолатда келганда доим унинг алифи маҳзуф бўлади.
11. عَنْ билан ما истифҳомийя ﴾ عَمَّ يَتَسَاءَلُونَ ﴿ фақат бир жойда.
12. وَيْ билан كَأنَ ﴾ وَيْكَأَنَّ اللَّهَ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَنْ يَشَاءُ ﴿ .
13. وَيْ билан كَأنَهُ ﴾ وَيْكَأَنَّهُ لَا يُفْلِحُ الْكَافِرُونَ ﴿ .
Ҳафс вақф қилсалар аввалги калимада нун устида, кейинги калимада эса ҳоъ ни устида тўхтаган.
14. إلْياسْ ﴾ وَإِنَّ إِلْيَاسَ لَمِنْ الْمُرْسَلِينَ ﴿ ,
﴾ وَزَكَرِيَّا وَيَحْيَى وَعِيسَى وَإِلْيَاسَ كُلٌّ مِنْ الصَّالِحِينَ ﴿ .
15. يَبْنَﺅﻡ ﴾ قَالَ يَبْنَؤُمَّ لَا تَأْخُذْ بِلِحْيَتِي وَلَا بِرَأْسِي ﴿ Аслида учта калима, ҳарфи нидо يا , ابن ва أم бўлган, ҳарфи нидодан алиф, ابن дан ҳамзаи васлийя ҳазф қилинган. Шу сабабдан вақф, бу сўзнинг фақат охиридагина жоиз бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: |