Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты


Foydalanilgan adabiyotlar



Pdf көрінісі
бет11/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   164
1-секция

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1.Акопов В.Г. ―Охрана природа – все народния дела‖. Москва-2017 г. с 3-8. 
2.Борисов С.Е. ―Экологическая култура и их особянности‖. Москва-2018 г. 
с 4-6. 
3.Елемясова З.А. ―Инсон экологияси – долзарб муаммолари‖. Тошкент-
2017 й. б 170-171. 
4.Данияров С.А. ―Ёшлар – Бахтли келажагимиз‖. Тошкент-2017 й. б 14-18. 
МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛ ШАХС ТАРБИЯСИДА ФАНЛАР 
УЙҒУНЛИГИ 
 
И.М.Жумабоева-тадқиқотчи, Ў.Қ.Абдураҳмонова- к.ф.н., доцент 
 Гулистон давлат университети 
 
Умумтаълим мактабларининг асосий вазифалардан бири – ўсаѐтган 
авлодни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашдир. Ҳар бир жамият ѐш 
авлодни тарбиялашга ўзига хос талабларни қўяди.
Кимѐ дарсларида ўқувчиларни меҳнатсеварликка, илмий дунѐқарашни 
шакллантиришга, табиатни муҳофаза қилишни ўргатишга кенг имкониятлари 
бор. Ўқитувчи асосий ишини, албатта, дарснинг ўзида – синфда ўтказади, 
аммо бу мақсадда синфдан ташқари машғулотлардан ҳам кенг фойдаланади. 
Айниқса ўқувчилар тарбиясида экология, маънавият, меҳнат, жисмоний 
тарбия ўқитувчилари билан биргаликда тадбирлар ўтказилса, мақсадга 
мувофиқ бўлар эди. Ўқувчилар дунѐқарашини шаклланишида фанлараро 
боғлиқлик ҳам катта аҳамиятга эга. Бунинг асосий мақсади ўқувчиларда 
дунѐнинг замонавий илмий бирлигини англатишдир. 
Экологик тарбия ва таълим жараѐнларини бир биридан ажратиб 
бўлмайди. Улар доим ўзаро алоқада ривожланади. Ёш авлодни табиатга 
нисбатан меҳр - мухаббат руҳида тарбиялаш оила ва мактабнинг эпг мухим 


20 
вазифаларидан биридир. Ўқувчиларга экологик маданиятни сингдиришда 
қуйидаги вазифаларни амалга ошириш лозим: 
- ўқувчилар томонидан табиатнинг яхлитлиги, жамият ва табиатнинг  
ўзаро алоқадорлиги ҳақида илмий билимларни ўзлаштириш, табиатга 
нисбатан онгли муносабатни таркиб топтиришга асос бўладиган экологик 
билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга эришиш; 
- табиат ва унинг таркибий қисмларини кенг маънода аҳамиятини 
тушуниш, тикланадиган ва тикланмайдиган бойликларни фарқлай олиш; 
- табий бойликлардан тежамкорлик билан фойдаланиш атроф муҳитни 
тозалигини асраш, кўкаламзорлаштириш, ва табиий бойликларни кўпайтириш 
учун амалга ошириладиган тадбирлар, ижтимоий фойдали меҳнатда фаол 
иштирок этиш мотивларини шакллантириш; 
- чиқиндисиз илғор технологиялар жорий этилишининг аҳамиятини 
тушунтириш кабилардир. 
Ўқувчилар тарбиясида маънавий-ахлоқий жиҳатлар алоҳида ўринни 
эгаллайди. Баркамол шахсни камолга етказишда маънавий-ахлоқий етуклик 
муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли, Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурида 
узлуксиз таълимни ислоҳ қилиш йўналишларидан бири ―Миллий 
мустақиллик тамойиллари ва халқнинг бой интеллектуал меъроси ҳамда 
умумбашарий қадриятларнинг устуворлиги асосида таълимнинг барча 
даражалари ва бўғинларида таълим олувчиларнинг маънавий ва ахлоқий 
фазилатларини ривожлантириш‖ деб белгиланган. [Халқ таълими: 33]. 
Маънавий-ахлоқий тарбиянинг асосий вазифалиридан бири инсонларга 
эътиборли муносабатда бўлиш, топширилган вазифаларни тўла-тўкис, 
сифатли бажариш, онгли интизом, бурч ва масъулият ҳиссини шакллантириш, 
инсоннинг қадр-қимматини ҳурмат қилишга ўргатиш ҳисобланади. 
Жисмоний тарбия – инсоннинг барча жисмоний хусусиятларини: 
анатомик, физиологик, системаларини ҳар томонлама ривожлантириш, 
соғлом ҳаѐт кечиришнинг афзалликлари, шарт-шароитлари, асослари ҳамда 
жисмоний маънавиятининг зарурий элементларини шакллантиришдан 
иборат. [М.Ҳамдамова: 64]. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни 
ривожлантириш борасида олиб борилаѐтган тадбирлар, ѐшларнинг спорт 
билан шуғулланиши, улар соғлиғининг мустаҳкамланиши учун асос бўлади. 
Спорт 
билан 
шуғулланган 
ўқувчиларда 
ирода 
ва 
саломатлик 
мустаҳкамланиши, аниқ мақсад сари интилиш, қийинчиликларни бардош ва 
чидам билан енга олиш каби ижобий фазилатлар шаклланиши шубҳасиз. 
Меҳнат тарбияси – меҳнатнинг моҳияти, унинг инсон руҳи ва онгини 
чиниқтиришдаги 
аҳамиятини 
амалда 
кўрсатиб 
беришдан 
иборат. 
Меҳнатсеварлик қобилиятини ривожлантириш, ишлаб чиқариш воситаларини 
билан ишлашга ўргатиш, уларда тадбиркорлик ва ишга ижодий ѐндашиш 
хусусиятларини шакллантиришдир. Ўқувчиларни меҳнат фаолиятига 
тайѐрлашда 
шахсий 
томорқаларда 
меҳнат 
қилиш 
кўникмаларини 
шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, тупроққа ишлов бериш
ўғитлаш, ўсимликларни суғориш, уруғни экишга тайѐрлаш, ўсимликларни 


21 
парвариш қилиш, ҳосилни йиғиш ва сақлаш, шунингдек, парранда ва чорва 
молларини боқиш, зараркунандаларга қарши курашиш, меҳнат қуроллари 
билан ишлаш кабиларни киритиш мумкин. 
Хулоса ўрнида ўқувчиларда баркамол шахснинг асосий фазилатларини 
шакллантириш учун асос бўладиган китобхонликка ўргатиш ва бу жараѐнда 
ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий, ақлий, ҳиссий-иродавий, руҳий, жисмоний 
жиҳатдан уйғун ривожланишига эришиш мумкин. Чунки китоблардаги 
халқимизнинг бой маънавий дурдоналаридан баҳраманд бўлиши келажак 
эгаларининг маънавиятини оширишга хизмат қилади.
Таълим ва тарбиянинг барча шакллари, синфдан ташқари машғулотларда 
кимѐ фанининг ривожига ҳисса қўшган жаҳонда ва мамлакатимиздаги етук 
олимлар, уларнинг ҳаѐти ва ижодига бағишланган тадбирлар ташкил этилиши 
ва ўтказилиши ўқувчиларни фанга бўлган қизиқишини орттиради. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет