24
-Ўзбекистон фуқароларининг бугунги ва келажак баркамол авлоднинг
қулай атроф-табиий муҳитга эга бўлиш, соғлиқни сақлаш, Она замин табиий
муҳитини муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва
аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлашга бўлган хуқуқларига риоя
этилишига эришиш;
-аҳолининг атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологияни
яхшилаш: сув ва ҳаво хавзаларини,
уларни захарли, зарарли чиқиндилар ва
сақлаш жойларидан муҳофаза қилиш, биологик ранг-барангликни асраш ва
тиклаш бўйича ишларидаги фаоллигини ошириш;
-қонунларда белгиланган тартибга қатъий риоя этган ҳолда давлат
хокимияти ва бошқаруви органларининг табиатни мухофаза қилиш ва табиий
ресурслардан оқилона фойдаланиш борасидаги умуммажбурий тусга эга
бўлган норматив-хуқуқий хужжатларнинг амалга оширилишини
таъминлаш,
шунингдек ушбу соҳада зарур қонунчилик ва бошқа норматив-хуқуқий
хужжжатлар ишлаб чиқилиши юзасидан ташаббуслар билан чиқиш;
-давлат хокимияти органлари, фуқаролик жамияти институтларининг
зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш, шу
жумладан, атроф
табиий муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича
вазифаларни ижобий ҳал қилиш учун ажратилган маблағлардан оқилона
фойдаланиш борасидаги маъсулиятни ошириш;
-аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, таълим муассасаларида
атроф-табиий муҳитни мухофаза қилиш масалалари бўйича махсус фанларни
жорий этиш;
-экологик хавфсизлик, соғлом ҳаѐт муҳити ва
табиий ресурсларидан
оқилона фойдаланишни таъминлашнинг хуқуқий механизмларини янада
такомиллаштириш:
Ўзбекистон экологик ҳаракати партияси-Ўзбекистон Республикаси Олий
мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий
Кенгашнинг депутатлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари,
жамият
бирлашмалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ва
оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик муносабатларини янада
ривожлантиради.
Демак, Ўзбекистон Республикасида юксак экологик маданият
даражасини эгаллаган ҳар бир фуқаро мамлакатнинг ноѐб табиати–Она
Ватанимизнинг ажралмас қисми эканлигини ва уни келажак Баркамол
авлодлар учун асраб-авайлашимиз-Ҳаммамзнинг Она замин олдидаги
муқаддас бурчимиздир.
Алқисса, бугунги кунда инсоннинг табиат ҳақидаги билими, эътиқоди ва
амалий
фаолиятининг бирлиги, унинг табиатга нисбатан илмий, экологик
дунѐқарашини белгилайди. Бу ўз навбатида антропоген омилнинг Она
табиатга нисбатан бўлган экологик онгли мунособатини белгилайди ва
баҳолайди.
Достарыңызбен бөлісу: