Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты


Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати



Pdf көрінісі
бет12/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   164
1-секция

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати: 
1. Халқ таълими журнали. -Т.: 2007 й. 33-б. 
2. М.Ҳамдамова. Маънавият асослари. -Т.: 2008 й. 64-б. 
3. Кимѐ ўқитиш методикаси умумий курсидан маърузалар матни. -Т.: 
2001 й. 
4. П.Султонов. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш асослари. -
Т.: ―Мусиқа‖ нашриѐти, 2007 й. 
ТАСВИРИЙ САНЪАТ ДАРСЛАРИНИНГ ЭСТЕТИКА ВА
ЭКОЛОГИЯ БИЛАН УЙҒУНЛИГИ 
Н.П.Жумабоев 
Гулистон давлат университети 
Инсоният азал-азалдан гўзалликка интилиб келган, гўзаллик инсониятни 
баркамол, теран фикрлаш сари етаклайди, бу эса ўз ўрнида соғлом муҳит 
яралишини таъминлайди. Тасвирий санъатнинг асосий вазифаси инсоннинг 
эстетик дидини ривожлантириб, турли хил руҳий зарбалардан халос этиш 
ѐхуд огоҳлик сари етаклашдир. [Д.Карнеги: 44]. 
Сўнги йилларда тасвирий санъатда экологик муаммолар мавзусидаги 
асарлар яратиш ўзгача тус олган бўлиб, унга янгиланишлар ва ўзгаришлар 
қўшиш орқали болаларда табиатга бўлган муносабатни ижобий томонга 
ўзгартириш масаласи етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Табиат - кенг маънода 
- бутун борлиқ, олам ва унинг хилма-хил шакллари тушунилади. Тор маънода 
- кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиѐжларини қондириш манбаи бўлган 
атроф табиий муҳитдир. [А.Рафиков: 21]. Табиат ва инсон азал азалдан бир-
бири билан доимий алоқада бўлган. Табиат инсонга жуда кўплаб неъматларни 
тақдим этган, бунинг эвазига инсон ҳам ўз меҳнати, салоҳияти билан 
табиатни янада бойитиб, яшнатиб борган. Аммо вақт ўтиши билан инсонлар 
табиатдан оқилона фойдаланмай қўйди ва бунинг акси сифатида табиат ҳам 
инсонга акс таъсир эта бошлади. Бунинг натижасида фанда янги таълимот - 
―экология‖ вужудга келди. Одамзод руҳияти ўзини ўраб турган табиатдан 


22 
қувват олади. Зеро, экология - бу инсон томонидан инсон ва ҳайвонот 
дунѐсини асраш ҳамда дунѐ экологияси келажаги учун ҳаракат курашидир. 
Табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар маълум қонунларга 
бўйсунган ҳолда боради. Бу муносабатларнинг бузилиши инсониятга турли 
экологик муаммоларини келтириб чиқаради. Ахир табиатга кўрсатилган меҳр 
инсониятга туҳфа қилинадиган бахтли ҳаѐтдир. [Экология мувозанати - инсон 
мувозанатидир: 11]. Инсонларнинг дунѐқараши, - деган эди Абу Наср 
Форобий, - уларнинг ташқи кўринишига ўхшаб турлича бўлади ва бу фазилат 
уларнинг илмига, ҳаѐт тарзига, яшаш муҳитига тўғридан-тўғри боғлиқдир. 
[М.Хайруллаев: 53]. Табиатни асраш, аждодларимиздан меърос бўлиб қолган 
ер-сувимиз, ер ости бойликларимизни муҳофаза қилиш масалалари қадимдан 
ҳозиргача асосий долзарб вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Масалан,
зардуштийларнинг ―Авесто‖ китобига биноан болалар ѐшлигиданоқ дарахт 
кўчатини ўтказишлари шарт бўлган. Инсон бутун умри давомида сув, тупроқ, 
олов умуман дунѐдаги жамийки яхши нарсаларни пок ва бус-бутун асрашга 
бурчлидир. Ер, сув, ҳаво, оловни асраш қоидаларини бузган кишини 400 
қамчи уриш билан жазолашган. Алломаларимиздан ал-Хоразмий, Имом ат-
Термизий, Аҳмад ал-Фарғоний, Фаробий, Беруний, Ибн Сино, Алишер 
Навоий, Бобур каби мутафаккирларимизнинг илмий экологик-ғояларини 
атроф-муҳит, инсон, ҳайвонот ва ўсимликлар дунѐси, ҳақидаги билимларни 
ўқувчи ѐшлар онгига сингдириш таълим самарадорлигини оширишнинг 
асосий шартларидандир. 
Тасвирий санъат дарслари таълим жараѐнида ѐшларни меҳр-муҳаббат, 
яхшилик қилиш, бир сўз билан айтганда инсоний фазилатларни таркиб 
топтиришда асосий фанлардан бири ҳисобланади. Сабаби ўқувчи бевосита 
ўзи ранглар жилосидан жонли олам яратар экан, унга муҳаббат қўяди, ўзи 
яратган нарсасини ҳаѐтдан қидира бошлайди. Шу сабаб ушбу фан ѐрдамида 
болаларда табиатга бўлган муҳаббатни уйғотиш, уни асраб-авайлашдек 
масъулиятли бурчларини тушунтириш мумкин. Табиат билан ҳамоҳанг 
бўлган ўқувчида гўзалликни ҳис кила олиши ривожланади. Айниқса, юқори 
эстетик дидни шакллантиришда энг асосий омил бўлиб хизмат қилади. Ёш 
рассом қанчалик табиатга яқин бўлар экан, борлиқ ўз бўѐқлар ва ўзига хос 
мураккаблик ҳазинасини намоѐн этишдан тинмайди. 
Хулоса ўрнида тасвирий санъатнинг тарбиявий аҳамияти дейилганда соф 
ҳақиқий табиатни, кишиларда олийжаноблик, хушфеъллик, бағрикенглик, 
ватанпарварлик, улуғворлик, мулойимлик каби ахлоқий хислатларни уйғотиш 
ва шакллантириш хусусиятлари тушунилади. Табиат қўйнида ѐки тез-тез у 
билан бирга бўлиш инсонларнинг ѐшидан қатъий назар уларда инсоний 
фазилатларнинг камол топишига ѐрдам беради. [П.Султонов: 6]. Табиатнинг 
эстетик аҳамияти беқиѐсдир. Инсондаги барча гўзаллик, мукаммаллик, 
тасвирий санъат ва унга бўлган эҳтиѐжларнинг негизида табиат ѐтади. 
Табиатдаги ям-яшил водийлар, зилол сувли булоқ ва сойлар, пурвиқор тоғлар, 
бепаѐн кенгликлар, ранг-баранг гуллар, хушовоз ва чиройли қушлар инсон 
учун фақат моддий неъматлар манбаигина эмас, балки битмас-туганмас ижод, 


23 
гўзаллик, дид ва руҳий қувват манбаидир. Ҳозирги ѐш авлод табиат қўйнида 
яшайди, меҳнат қилади. Уларга табиат ҳақида, ватанимиз экологик ҳолати 
тўғрисида назарий-амалий тушунча бериб бориш, табиатни асраш, унга онгли 
муносабатда бўлишни тарбиялаш бизнинг асосий вазифа ва мақсадимиз 
ҳисобланади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет