37
976 йил, Бағдод) нисбасига кўра, асли Шимолий Месопатамиядаги Носибий
шаҳридан етишиб чиққан. Ибн Ҳавқал 931-943 йилларда Мағриб ва Машриқ
мамлакатлари, Марказий Африка, Сицилия ва Италия, Испания, Месопатамия
(Икки дарѐ оралиғи), Эрон, Ҳиндистонга саѐҳат қилган, маълум муддат
Кордовада ҳам яшаган.
Олимнинг ѐзишича, географияга қизиқиши ѐшлигиданоқ пайдо бўлиб,
бунда унинг Истахрий билан учрашуви катта роль ўйнаган. Учрашувда
Истахрий ундан ўзининг асарини хато ва камчиликлардан халос қилиш учун
қайта ишлашни илтимос қилган. Ибн Ҳавқал шундай ѐзган эди: ―Мен унинг
китобидаги бир эмас,
бир неча хариталарни тузатдим, сўнгра ушбу китобни
ѐзишга қарор қилдим, Истахрий китобида учраган хатоларни тузатдим,
китобга бир талай хариталарни илова қилдим ва уларни изоҳлаб бердим‖
[Крачковский И.Ю: 198-199)].
Ибн Ҳавқал ўзидан олдин яшаган Абу Абдуллоҳ ал-Жайҳоний, Ибн
Хурдодбеҳ, Қудома ибн Жаъфар ва бошқа олимларнинг асарларини ўқиб
чиқиб, саѐҳатга чиққан. Саѐҳатда Истахрий билан учрашиб, унинг географик
асари билан яқиндан танишган. Ибн Ҳавқал
Истахрийнинг розилиги билан
асарини ва харитасини тузатиб, 977-978 йилларда ‗‘Китоб ал-масолик ва-л-
мамолик‘‘(‘‘Йўллар ва мамлакатлар ҳақида китоб ‘‘) деб аталган мукаммал
асар яратган. Мазкур китоб Ҳамадонийлик Сайфудавла Алига (945-967)
бағишланган бўлиб,‘‘Китоб сурат ард‘‘(‘‘Ернинг сурати китоби‘‘) номи билан
ҳам машҳур бўлган.
Юқорида таъкидлаганимиздек, Ибн Ҳавқал ўз асарини ѐзишда Ибн
Хурдодбеҳ, Абу Абдуллоҳ ал-Жайҳоний, Қудома ибн Жаъфар асарларидан
фойдаланган. Унинг Африка, Европадаги
мамлакатларга оид хабарлари,
хусусан этник маълумотлари ўша давр илм-фани учун муҳим янгилик бўлган
[ЎзМЭ, 4-ж: 61].
―Китоб сурат ал-ард‖ мумтоз география мактаби анъаналари услубида
ѐзилган. Ернинг инсон яшаб турган қисми иқлимларга бўлинган ва улар
таркибига кирган мамлакатлар, шаҳарлар, умуман халқи тасвирланган.
Мазкур асарда ҳар бир мамлакат ва вилоятнинг харитаси ҳам
келтирилган. Масалан, Мовароуннаҳр қисмига
илова қилинган харитада
Жайҳун(Амударѐ), Бухоро,Самарқанд, Усрушона (Ўратепа), Исфижоб
(Сайрам), Шош ва Хоразм шаҳарлари ва вилоятлари тасвирланган.
Асарда турклар, ғуззлар, уларнинг машғулотлари, шунингдек
Мовароуннаҳр шаҳарлари, халқлари хусусида
келтирилган маълумотлар
ниҳоятда ноѐбдир.
Ибн Ҳавқалнинг юқорида зикр этилган мумтоз китобидаги Насаф шаҳри
ҳақидаги маълумотлари келтирилмоқда.
Насаф – шаҳар бўлиб, унда хароба ҳолатдаги қуҳандиз, тўрт дарвозали
рабад девори бор. Улар Боб ан-Нажжорийа, Боб Самарқанд, Боб Кеш ва Боб
Ғубдин деб аталади. Бу шаҳар Бухородан Балхга олиб борувчи йўлнинг
бошида, текисликда жойлашган. Тоғлар ундан тахминан икки кунлик йўл
38
масофада, Кеш томондадир. Насаф ва Жайҳун дарѐсининг орасида чўл
жойлашган бўлиб, у ерда ҳеч қандай тоғлар йўқ.
Насаф катта ва нуфузли шаҳар бўлса ҳам, унинг қишлоқлари ва
ноҳиялари кўп эмас. Шаҳар минбаридан бошқа яна иккита минбар бор.
Улардан бири Базда, иккинчиси эса Касба шаҳарларидадир. Насаф вилоятида
минбарлари йўқ қишлоқлар ҳам бор. Базда Насафдан каттароқдир. Унинг
қишлоқларида лалмикор ерлар кўпроқ, суғориладиган ерлар бўлса ҳам, улар
оз. Насафда ва унинг рустоқларида бу дарѐдан бошқа оқар сув йўқ, у ҳам
бўлса йилнинг маълум вақтида тўхтаб қолади. Шунда улар ўзларининг
полизлари ва боғларини қудуқ суви орқали суғорадилар [Ибн Ҳавқал: 220-
221].
Насафда фақат бир дарѐ бўлиб, у шаҳарнинг ўртасидан оқиб ўтади. Унга
Кеш сувлари келиб тушади ва бу ердан дарѐ текисликда тез оқа бошлайди.
Ҳукумат саройи шу дарѐнинг бўйида, Раъс ал-Қантара
деб аталадиган ерда
жойлашган. Қамоқхона ҳукумат саройининг ѐнида жойлашган, жоме масжиди
Ғубдин дарвозаси томонда, намозгоҳ эса
Боб ан-Нажжорийа дарвозаси
томонда, унинг ички томонида жойлашган. Насаф бозори бир жойда - жоме
масжиди
билан
ҳукумат
девони
оралиғида
жойлашган
[Ш.С.Камалиддинов:100].
Хуллас, ўрта асрларда тез-тез тилга олинадиган ва Қашқа воҳасининг
асосий шаҳри ҳисобланган Насаф Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бошқа
шаҳарларидан қолишмаган.
Достарыңызбен бөлісу: