39
Беҳбудий Гаспиринскийни ҳар жиҳатдан ўзига устоз билди. Унинг ақлу
ғайратини, миллат йўлидаги фидойилигини жуда юксак баҳолади. Унинг
вафоти муносабати билан ѐзган мақоласида ―Русия мусулмонлари ичинда
бундай бир зот келган йўқдир‖,- деб таъкидлади [Б.Қосимов: 1].
Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунаввар қори Абудурашидхонов бошлиқ
ўзбек жадидлари И.Гаспиринский ва унинг маърифатпарварлик ғояларига
катта ҳурмат билан муносабатда бўлдилар [Н.Каримов: 2].
Инқилобгача бўлган вақтли матбуотда Беҳбудийчалик фаол бўлган
иккинчи бир кишини топиш қийин. Унинг
мақолалари фақат Туркистон
доирасида эмас, Кавказ, Волгабўйи матбуотида ҳам тез-тез босилар эди.
Унинг номи Татаристону Тифлис-Бокуда ҳам таниқли эди. Унинг
мақолаларида
маърифат
муаммоларидан
ижтимоий
адолатсизлик
муаммоларигача бор эди. Масалан, у ―Вақт‖ газетасининг 1907 йил 9
февралидаги ―Фарѐди Туркистон‖ мақоласида ѐзади: ―Бир мадрасага 20
талаба гапи ила бир ноаҳил муддарис сайланур, бир волостда 40 нафар эл
бошлариндан 21 нафарни садоси ила бир жоҳил қози сайланур ва Русия
маъмурларина-да маъқул ўлур. Бир минг фақирнинг радду мулохаласи
мўътабар ўлмаз ва сўзлари эшитилмас.
Ишта бизим Туркистон
шаҳарларининг букунги қози, муфтий ва мулларис ҳам имом ва ўзга
руҳонийларнинг юздан саксони, саҳро ва қарияларда ўлонларининг ўндан
тўққизи шўйла номуносиб кишиларданиборатдур.‖ Шу йил 4 ноябрда
босилган ―Дума ва Туркистон мусулмонлари‖ мақоласида эса чор
мустамлакачилик сиѐсати, хусусан ўлкада 70 минг русдан 6 депутат бўлгани
ҳолда 7 миллион мусулмонга 5 ўрин ажратилгани танқид қилинади
[Б.Қосимов: 1].
Беҳбудий 1913 йилда ―Самарқанд‖ газетаси ва ―Ойна‖ журналини
чиқарди. Газета дастлаб 2, сўнг 4 бетлик бўлиб ҳафтада 2
марта чиққани ва
моддий танглик туфайли 45-сонидан кейин тўхтагани маълум. ―Ойна‖
ўлкадаги ўзбек тилида чиққан биринчи журналдир. У ҳалқ орасида анча
машхур бўлган. Бошида ҳафтада бир, 1914 йилдан эса ўн беш кунда чиққан.
Зиѐ Саид ―ўзбек вақтли матбуоти тарихига материаллар‖ида бу журналнинг 2
йил давомида 68 сони (жаъми 1720 бет) дунѐ кўриб 1915 йил 15 июнда
тўхтаганини маълум қилади [Б.Қосимов: 1].
1912 йилда ѐзилиб, 1913 йилда босилган ―Падаркуш‖ драмаси
Беҳбудийга жуда катта шуҳрат келтирди. Гарчи биринчи ўзбек драмаси
(―Маҳрамлар‖) хронологияга кўра бир неча йил олдин Наманганда Абдурауф
Шаҳидий томонидан эълон қилинган бўлса-да, бу соҳада ҳам Беҳбудий
карвонбоши бўлиб тарихга кирди. Асар 1914 йилнинг 15 январида
Самарқанд ҳаваскорлари томонидан саҳнага қўйилди. 27
февралда эса
Тошкентдаги машҳур ―Қолизей‖да ―Турон‖ труппаси ўз фаолиятини шу
спектакл билан бошлади. Шундан сўнг Бухоро, Қўқон, Андижон, Наманган,
Каттақўрғон каби жуда кўп шаҳарларда ―Падаркуш‖ саҳнага қўйилди. Асар
жамоатчиликка, айниқса адабиѐтга кириб келаѐтган ѐшларга қаттиқ таъсир
кўрсатди. ―1913 йилларда чиққан ―Падаркуш‖ пьесаси таьсирида ―Бахтсиз
40
куѐв‖ деган театр китобини ѐзиб юборғонимни ўзим ҳам пайқамай қолдим‖, -
қайд этади Абдулла Қодирий ўз таржимаи ҳолида [Б.Қосимов: 1].
Беҳбудий миллатнинг тараққийси учун бир неча тил билишни шарт
ҳисобларди. Масалан, журналнинг 1913 йил, 30 август, биринчи-нишона
сонидаѐқ, ―Икки эмас, тўрт тил лозим‖ деган мақола билан чиққан эди.
―Арабий билмасак, дин, русча билмасак дунѐ қулдан кетар.
Туркий ва
форсийни кераклиғига сўз йўқтур‖, - дейди у [Б.Қосимов: 1].
Б.А. Пестовский 1922 йилдаги ―Инқилоб‖ журнали саҳифаларида эълон
қилган ―Ўзбек театри тарихи‖ мақоласида унинг майдонга келиш тарихи
ҳақида фикр юритар экан, ―Ўзбек театрининг асосини қўйиб берувчи
Самарқандлик Маҳмудхўжа Беҳбудийдир‖ деб ѐзади. Таниқли археолог
Вяткиннинг далолатига суяниб, ―Падаркуш‖ни ѐзишда Фонвизиннинг
―Фаҳмсиз‖ (―Недоросль‖)идан таъсирланганини қайд этади. Адиб номида
Тошкентда
маориф клуби, Самарқанд кутубхона ва драмтруппа,
Туркистоннинг деярли ҳамма шаҳарларида унинг номига очилган мактаблар,
Бухорода эса марказий босмахона борлигини таъкидлайди. 1929 йилда
Қозонда босилиб чиққан ―Ўзбек адабиѐти‖ китобида эса ―Ўзбек миллий
адабиѐтининг негиз тошини Беҳбудий билан Фитрат қўйиб берди‖ деган
эътирофга дуч келамиз.
Беҳбудий 1919 йилнинг 25 мартида шаҳид бўлди. У ҳақидаги бу кичик
сўзни ―Ўзбек Совет энциклопедияси‖да келтирилган
адибнинг қатл олдидан
васиятномасидан қуйидаги бир парча билан якунлашни истардик: ―Биз
қисматимизни биламиз, аммо бечора халқимизда нима қилишимиз мумкин
бўлса, Шуни қилганимизни ҳис этиш билан фаҳрланганимиздан ўлимни
хотиржам кутмоқдамиз... агар бизнинг ҳаѐтимиз ҳуррият ва халқнинг бахт-
саодати учун қурбонлик сифатида керак бўлса, биз ўлимни ҳам хурсандчилик
билан кутиб оламиз... Мумкин қадар кўпроқ яхши мактаблар очиш,
шунингдек маориф ва халқ саодатини таъминлаш соҳасида тинмай ишлаш
бизга энг яхши ҳайка бўлади‖ [Б.Қосимов: 1].
Достарыңызбен бөлісу: