Адабиѐтлар:
1. Б.Қосимов. Маслакдошлар.Тошкент,1994 й. –Б.7-39
2. Н.Каримов. Исмоилбек Гаспиринский ва Туркистон. Т.: 2005. –Б.19
ТАЛАБАЛАРДА МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
А.Д.Аллияров
Қорақолпоқ давлат университети
Маънавий қадриятларнинг ўзига хос хусусиятлари талабаларнинг
педагогик ва психологик жиҳатдан улар фаолиятининг характери, тафаккури
хусусиятлари, эҳтиѐжлари ва қизиқишларини, ѐшига хос ривожланиш
имкониятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширишни талаб этади. Шу
билан бирга педагогик маҳоратни такомиллаштириб бориш учун билим,
кўникма, малакаларга эга бўлиш, дунѐқарашнинг кенглиги, мураккаб
вазиятдан чиқиб кета олиш, ғоявий-сиѐсий, маънавий-ахлоқий сифатларни
41
эгаллаш, жанговар руҳий ҳолатга эга бўлиш, ҳаракатларда онглилик, аниқлик,
техникани қўллашда зукколик, зеҳнлилик, ижодкорлик хислатларини таркиб
топтиришда қобилияти, темпераменти, характерли хусусиятларини ҳисобга
олиш, ҳиссий-иродавий собитлигини мустаҳкамлашга, жипслашиб ҳаракат
қилишга ундаш кабиларда педагогик- психологик жиҳатдан тўғри ѐндашишда
қадриятлар катта имкониятлар яратади
[1].
Лекин ҳар бир ѐш босқичида
шахсни ривожланиш имкониятлари мавжуд бўлиб, уларга жисмоний, ақлий,
ахлоқий таъсир этишда ана шу имкониятларни ҳисобга олиш зарур бўлади.
Зеро, шахс ривожланишининг ѐш ва индивидуал хусусиятлари таълим-
тарбияда алоҳида талаблар қўяди. Чунки инсоннинг ривожланишида
умумийлик билан бирга ўзига хослик ҳамма вақт намоѐн бўлади. Умумийлик
маълум ѐшга тааллуқли бўлган хусусиятларга хос бўлса, хусусийлик бирор
шахснинг фақатгина ўзига хос белгилари, хусусиятлари бошқалардан фарқ
қилади.
Ана
шу
ўзига
хослик
индивидуаллик
деб
аталади.
Индивидуалликнинг асосий сабаби ҳар бир инсоннинг ўзигагина мансуб
бўлган йўлни босиб ўтишидир. Инсонда намоѐн бўладиган сезгилар, идрок,
тасаввурлар, тафаккур, хотира, қизиқишлар, майллари, қобилияти,
темпераменти ва шахс характерига хос хусусиятлар индивидуал хусусиятлар
дейилади. Индивидуал хусусиятлар шахснинг ривожланишига таъсир этиб,
унда барча шахслик хислатларининг шаклланишига туртки беради.
Олий таълим муассасаларида талабаларга таълим беришда индивидуал
ѐндашув асосий тамойиллардан ҳисобланади. Талабалик даври учун асосий
хусусиятлардан бири уларни камолотга етишининг жадал ривожланишидир.
Мазкур даврда талаба ижтимоий камолотга етиши учун зарур ақлий
қобилиятга эга бўлиши, ижтимоий ҳаѐтга тайѐрлиги муҳим ҳисобланади.
―Мазкур жараѐннинг бош мезонлари ва кўрсаткичлари ўрта маълумотлилик,
жамоатчилик топшириғи, меҳнатда фаоллик кўрсатиш, қонунлар олдида
жавобгарлик, мутахассис бўлиш имконияти, унга интилиш туйғуси, иродавий
зўр бериш, ѐш оталик ва оналик бурчи, жамоатчилик вазифасини ўташ,
ижтимоий гуруҳга раҳбарлик қилиш, спорт билан шуғулланиш, бўш вақтни
ташкил эта олиш, тўгаракда қатнашиш ва ҳоказолардан иборатдир‖ - дейди
психолог олим Э.Ғозиев
[2].
Бу даврда талабалар характерида етукликка интилиш ривожлана борса
ҳам, лекин бу борада ички қарама-қаршиликлар ҳам пайдо бўлиб туради.
Талабаларнинг баъзиларида лоқайдлик, бефарқлик хусусиятлари ҳам пайдо
бўлади. Ана шундай вазиятда талабаларда билим олишга қизиқиш уйғотиш,
ўз-ўзини англаш, фаоллашиш каби хислатларни пайдо қилиш муҳим. Лекин
бу жараѐн жуда мураккаблиги билан ажралиб турса-да, энг муҳим хислатлар:
ташаббускорлик, мустақиллик, зукколик, тиришқоқлик, билим олишга
чанқоқлик каби сифатларни таркиб топтириш ўта зарур.
Педагогик –психологик ўзига хосликлар билан бирга педагогик жараѐн
ҳам ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, унда фақат маҳоратни шакллантириш
билан бирга, ўзида маънавий-ахлоқий хислатларни ифодалаган ақлий ва
жисмоний етук, ижтимоий фаол шахсни тарбиялайди. Педагогик жараѐннинг
42
асосини ижтимоий-сиѐсий, руҳий тайѐргарлик ва маънавий-ахлоқий тарбия
ташкил этади. Педагогик жараѐн кўп қиррали бўлиб, ватанни ҳимоя қилиш,
замонавий талаблар доирасида мукаммал касб эгасини тайѐрлаш
самарадорлигини оширишга эътиборни қатъий талаб этади.
Педагогик жараѐннинг муҳим хусусиятларидан яна бири талабаларда
эгаллайдиган билим, кўникма ва малакалар, назарий билим ва тушунчалар,
қоидалар тизими кундалик хизмат фаолиятининг асосини ташкил этади. Улар
миллий ғоя, маънавият фан асослари таълим жараѐнида эгаллаган билим,
кўникма ва малакаларини касбий фаолиятларида қўллайдилар. Бу эса миллий
ғоя, маънавият фан асосларидан таълим самарадорлигини оширишнинг ўта
муҳимлигидан далолат беради
[3].
Бу борада билимлар, малака ва кўникмаларга эга бўлиши, педагогик -
психологик жиҳатдан кенг маълумотга эга бўлиш, қобилият, педагогик
тафаккур ва педагогик одоб, педагогик техника, ғоявий эътиқод, ахлоқий
қиѐфа, маънавий юксаклик, ички маданият, ташкилотчилик, сабр-тоқат,
матонат, педагогик лаѐқатга эга бўлиш; талабчанлик, қатъий интизом каби
хислатларни таркиб топтириш асосий хусусиятлардан ҳисобланади
.
Академик Р.Х.Джураевнинг таъкидлашича, таълимни ташкил этишда
талабаларни мажбур қилиш тарзида эмас, балки ҳар бир талабанинг
индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишга ижодий ѐндашиш,
ижтимоий-сиѐсий, тарбиявий ишларни мақсадга мувофиқ ташкил этиш,
уларга ҳар бир ишда намуна бўлиш, талаб ва эҳтиѐжларни тушуниш,
интизомга қатьий риоя этишига, назарий билимларини амалиѐтда қўллашга
эришиш, керак бўлган пайтда ғамхўрлик қилиш, тажриба ва анъаналар,
маънавий қадриятларни ўрганиш ҳамда улардан ижодий фойдаланган ҳолда
амалга ошириш муҳимдир. Дастлаб талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини
юзага чиқаришда аввало профессионал билимлар билан бирга ўз касбий
фаолиятига муносабатни тамоман ўзгартириш лозим. Миллий ғоя, маънавият
асослари фанларини ўқитишда талабчанлик талабаларнинг савиясини ҳисобга
олган ҳолда педагогик одобга мос ҳолда олиб борилиши керак.
Бу эса ўз навбатида ўқитишнинг педагогик-психологик тамойиллари,
ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Ана шу
жараѐннинг самарадорлиги миллий ғоя, маънавият асослари фанларини
ўқитишда таълимга муносабатни ўзгартиради. Хуллас, талабаларга маънавий
қадриятларни ривожлантиришда касбга қизиқиш ҳамда уни эгаллаб олишида
самарадорликка эришишда:
-
уларнинг табиатан ўта таъсирчанлиги, иродасининг мустаҳкам
эмаслиги, ўзини тута билмаслиги, баъзи ҳолатларда манманлигини ҳисобга
олиб, шахсий қадр-қимматини ерга урмай талабчанликни ошириш;
-
талабаларнинг келиб чиқиши ва турли шароитларда вояга
етганлигини ҳисобга олиб, уларга таъсир этувчи метод, воситаларни танлаш
ва индивидуал ѐндашиш мақсадга мувофиқ.
Юқоридаги талаблар миллий ғоя, маънавият асослари фанларини ўқитиш
методикаси фанларини ўқитиш таълимда илмий билимларни эгаллаш билан
43
бирга маҳоратга эга бўлишда ҳам жамоа, шу билан бирга ҳар бир шахс
психикасини ўрганиш, уларнинг имкониятларини аниқлашга ѐрдам беради,
шунингдек, ҳар бир талабанинг психикаси, онги, фаолиятини ўрганиб, уни
тўғри ташкил этишга ѐрдам беради ва энг муҳими ривожлантирувчи
функцияга ҳам эга бўлиб, ҳар бир талабанинг онги, атроф-муҳит, бошқалар
билан муомала-муносабатни таҳлил қилишга ўргатади ва ниҳоят педагогик
маҳоратни шакллантиради ва такомиллаштиради. Ҳам маърузаларда, ҳам
амалий машғулотларда, ҳам тарбиявий ишлар жараѐнида талабалар билим,
малака ва кўникмалар ҳосил қилар экан, юқоридаги психологик хусусиятлар
ҳисобга олинади
[4]
.
Педагогика ва психологияни ўрганишда жараѐнида талабаларни таълим
жараѐнида биринчидан, талабаларни бўлажак мутахассис психологияси билан
қуроллантирилади, иккинчидан, инсон психикаси билан боғлиқ унинг онги,
фаолиятининг таркибий қисмлари билан таништиради, учинчидан эса,
талабаларга инсон психологиясининг ўзгарувчанлиги, унинг қонуниятлари,
механизмларини аниқлашга ѐрдам беради. Чунки улар таълим-тарбия
жараѐнида фаолиятга руҳан тайѐрлаш конуниятларини билишга йўналтиради.
Бу эса қуйидаги йўналишларни ҳисобга олишни тақозо этади:
- жараѐннинг миллий ғоя, маънавият асослари фанларини ўқитиш
асосида таълимни ўтаѐтган ҳар бир шахсга таъсири;
- талабалар фаолиятининг ҳолатини ҳисобга олиш;
- талабаларни маънавий қадриятлар асосида фаолиятга тайѐрлашнинг
психологик қонуниятларини аниқлаш;
- талабаларга сиѐсий ҳушѐрлик ва огоҳликнинг моҳиятини тушунтириш;
- талабаларнинг педагогик-психологик тавсифномасини тайѐрлаш ва
бошқалар
Буларни амалга ошириш учун талабаларда биринчидан, билим, малака ва
кўникмаларни ўзлаштириши, иккинчидан, назарий ва амалий тайѐргарлик
натижасида интеллектуал салоҳиятни ривожлантиришга психологик
тайѐрлаш. Психологик тайѐргарлик – бу талабаларда педагогик-психологик
сифатларни шакллантиришга йўналтирилган ўқув-тарбия жараѐнидир.
Психологик сифатлар талабаларни маънавий, руҳий томондан тайѐрлайди,
онгли фаолият юритишга йўллайди. Чунки талаба айнан психик жараѐнлар
ҳамда шахснинг сифат ўзгаришлари такомиллашиб бориши билан юзага
чиқади
[5].
Хулоса қилиб айтганда, миллий ғоя, маънавият асослари фанларини
ўқитиш методикаси асослари таълимда миллий ва умуминсоний
қадриятларни ўзига хос хусусиятларини, билим, кўникма ва малакаларини
эгаллашга, талабалар дунѐқарашининг кенглигини, мураккаб вазиятлардан
чиқиб кета олишни, ғоявий-сиѐсий, маънавий-ахлоқий сифатларни эгаллаш,
онглилик, тўғрилик, аниқлик, касбий техникани эгаллашда зукколик,
зеҳнлилик, ижодкорлик хислатларини таркиб топтиради. Ҳиссий-иродавий
собитлик, жипслашиб ҳаракат қилишга ўрганиш каби хусусиятларни,
педагогик-психологик жиҳатдан тайѐрлашда миллий ва умуминсоний
44
қадриятли ѐндашувни шакллантиришда кенг имкониятлар яратади. Мазкур
имкониятлардан ихтисосликка оид фанларни ўқитиш билан бирга
«маънавиятшунослик», «этномаданият», «миллий ғоя, маънавият асослари
фанларини ўқитиш методикаси» ҳамда «маънавий-маърифий ишларни
ташкил этиш методикаси» фанларини ўқитишда фойдаланиладиган
қадриятларни тизимлаштириш, бу борада маълум мезонларга таяниш, ҳар бир
ўқув фанини ўзини ҳам бир қадрият сифатида ўрганишни талаб этади.
Достарыңызбен бөлісу: |