Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты


Foydalanilgan adabiyotlar ro`yxati



Pdf көрінісі
бет37/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   164
1-секция

Foydalanilgan adabiyotlar ro`yxati 
1. O`zbek xalqi davlatchiligining rivojlanishi O`zbekiston SSR tuzilguniga qadar 
nafaqat Turkiston ASSR, balki Xorazm va Buxoro Xalq Sovet respublikalarining 
doirasida ham sodir bo`lgan. 1920-yil fevralida va 1920-yil sentyabr oyida tuzilgan 
Xorazm va Buxoro Xalq Sovet respublikalari mustaqil davlat tuzilmalari edi. Ularning 
RSFSR bilan o`zaro huquqiy munosabati 1920 yil 15 noyabrda tuzilgan shartnoma 
bilan belgilanar edi. Qarang: O`zbekistonning yangi tarixi. 2-kitob. O`zbekiston 
sovet mustamlakachiligi davrida. Ilmiy muharrir M.Jo`raev. –T., 2000; Vasixova 
M. Законодательная деятельностtel` ўзбекской ССР. - T.: Uzbekistan. 1973. 11-
6. 
2. Turkestanskiy kur`er. 1917. 11 noyabr. 
3. Xalilov E.H. Qonun chiqaruvchi oliy hokimiyat organi-soxta vakillikdan 
xaqiqiy parlamentarizga qadar. T.: O`zbekiston.2001. 28-b 
4. Ishanov A.I. Создание Бухарской Народный Советской Республикий
(1920 - 1924gg-). - T.: Izd-vo AN UzSSR. 1955; o`sha muallif: Buxarskaya 
Narodnaya Sovetskaya Respublika. — T.: Uzbekistan. 1969; o`sha muallif: Pervыe 
narodno-demokraticheskie gosudarstva na Sovetskom Vostoke. // Sovetskoe 
gosudarstvo i pravo. 1981. № 9. 87-95-6; 
5. Xalilov E.H. Qonun chiqaruvchi oliy hokimiyat organi-soxta vakillikdan 
ҳaqiqiy parlamentarizga qadar. T.: O`zbekiston.2001. 27-b 
6. Luk`yanov A.I. Razvitie zaxonodatel`stva o sovetskix predstavitel`nыx 
organax vlasti: (Nekotorыe voprosы istorii, teorii i praktiki). — M,; Yurid. pit. 
1978. 347-348- 
 
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИНИ 
БОШҚАРИШДА РАҲБАР КОМПЕТЕНТЛИГИ 
 
А.Ембергенов -ф.ф.н. 
Миллий ғоя,маънавият асослари ва хукук таълими кафедраси
 
Раҳбар кадрлар компетенлиги муаммоси нафақат мамлакатимиз, балки 
дунѐ миқѐсидаги педагог, психолог, методист, сиѐсатшунос, социолог, 
философ, лингвист ва бошқа соҳадаги олимлар томонидан ўрганилиб 
келинган. Шунга кўра, тадқиқотчи олимлар раҳбар компетенциясини шаклан 
ва мазмунан турлича талқин этадилар.
Б.Д.Элькониннинг фикрича: «Компетентлик – билимдонлик, касбга 
мослик, 
малакалилик, 
тажрибалилик, 
масъулиятлиликни 
раҳбарлик 
фаолиятига сингдириб бориш демакдир. Ўз соҳасини, ишининг устаси бўлиш, 
соҳасининг сирларини ҳар томонлама чуқур билиш демакдир». 
Республикамизнинг кўплаб педагог, психолог, социолог олимлари 
раҳбар кадрларнинг компетентлик даражаси, унга қўйиладиган талаблар, 
унинг бошқарув маҳорати ва маданияти муаммолари устида тинимсиз 
изланишлар олиб бориб, бу борада салмоқли натижаларга эришилган.
Раҳбар компетентлиги нафақат унинг назарий-методологик билим ва амалий 
кўникмалари, балки у қандай стратегияни қўллаши, мотивацияси, ҳис-
туйғулари ва муносабатлари, шунингдек, бутун бир тизимни бошқариш 


70 
механизми талаб этадиган мураккаб масалаларни ҳал эта олиш малакалари 
билан ҳам боғлиқ. Демак, бизнинг фикримизча, компетентлик – бу соҳа 
эгасининг касбий билим, кўникма, малака, шунингдек, шахсий сифат ва 
фазилатлар интеграциясидир.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда олий таълим муассасасининг раҳбар 
ва педагог кадрлари қуйидаги методологик билимларга асосланиши талаб 
этилади: 
- фалсафий нуқтаи назардан табиат ва жамиятнинг ривожланиш 
қонуниятлари; 
- миллий ва халқаро қонунчилик асослари; 
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим соҳасидаги Фармон, 
қарор ва фармойишлари; 
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор, 
фармойиш, Давлат дастурлари ва бошқа ҳуқуқий-меъѐрий ҳужжатлари; 
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳуқуқий-меъѐрий 
ҳужжатлари; 
- халқаро ва мамлакатимиз етакчи олимларининг таълим менежменти 
борасидаги фундаментал қарашларини билиш. 
Бу борада илғор тажрибалар асосида ишлаб чиқилган хулосалар ва 
тавсияларга таяниш ҳам катта илмий-амалий мактаб ҳисобланади.
Педагогика фанлари доктори, профессор О.Мусурмонова ўзининг 
тадқиқот ишларида ОТМ раҳбарлари фаолияти мазмунидан келиб чиқиб,
унинг компетентлик йўналишларини қуйидагича таснифлайди: ҳуқуқий 
компетентлик; 
бошқарув 
компетентлиги; 
ахборот 
компетенлиги; 
коммуникатив 
компетентлик; 
психологик-педагогик 
компетентлик; 
ташкилотчилик 
компетентлиги; 
креатив 
компетентлик; 
инновацион 
компетентлик; иқтисодий-молиявий компетентлик. 
Профессор О.Мусурмонова олий таълим муассасаси фаолияти 
самарадорлигига ижобий таъсир этувчи субъектларни қуйидагича 
таснифлайди: олий таълим муассасасида фаолият олиб борувчи раҳбар-
ходимлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар, иш берувчилар, ота-оналар, 
таълим муассасасидаги фуқаролик жамияти институтлари. Олий таълим 
муассасаси раҳбарларининг компетентлиги нафақат жамоани бошқариш, 
балки таълим-тарбия сифатини таъминловчи бошқа субъектлар билан ишлаш 
жараѐнида ҳам намоѐн бўлиши алоҳида таъкидланади. 
Олий таълим муассасаси раҳбарлари таълим-тарбия жараѐнини 
компетентли бошқариш жараѐнида ўзига хос вазифаларни бажаришлари 
талаб этилади: лойиҳалаштириш; ташкиллаштириш; таҳлил қилиш; назорат 
қилиш; мотивациялаш. 
Ушбу вазифалар ўртасида ўзаро мутаносиблик, уйғунлик ва ташкилот 
якдиллиги бўлиши шарт.
Раҳбар компетентлигида мотивация муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у 
жамоада фаолиятни адолатли ташкил этиш, иш самарадорлигини таъминлаш, 
профессор-ўқитувчиларнинг қобилиятларини рўѐбга чиқариш учун имконият 


71 
беради.
Мотивация инсонни бирор бир фаолиятга ундовчи ички куч 
ҳисобланади. 
Олимлар томонидан олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчи ва 
талабаларни мотивациялашнинг бир неча тур, усул ва йўллари тавсия 
этилади: 
- рағбатлантириш ва жазолаш;
- меҳнат орқали мотивациялаш
- раҳбар билан бўлган алоқани кучайтириш.
Бошқарувда раҳбар муҳим вазифаларни бажариш билан бирга меҳнат 
жараѐнида компетентлилик хусусиятларини намоѐн этиши зарур. 
Таълим 
муассасаси 
раҳбарининг 
компетентлиги 
бир 
қатор 
компонентларни ўз ичига олади ва унинг ютуғини кафолатлайдиган асосий 
омиллар ҳисобланади: юксак ғоявий-сиѐсий савия, кенг дунѐқараш, 
мукаммал билим, қобилият, креатив тафаккур, ташкилотчилик, ҳалоллик, 
адолатлилик, 
ташаббускорлик, 
коммуникативлилик, 
инсонпарварлик, 
янгиликларни тез қабул қилиш, меҳнатга ижодий ѐндошув, касбий 
рефлекция, юқори имиж, мантиқий фикрлаш, педагогик деонтология
актѐрлик маҳорати ва бошқалар. Раҳбар шахсининг билимдонлиги жамоани 
самарали бошқаришнинг муҳим омили ҳисобланади. 
Раҳбар турли тоифа шахслар билан ишлаш жараѐнида унинг 
компетентлиги компонентлари ўзини намоѐн этиб боради. Психолог 
олимларнинг таснифларига кўра одамлар турли психологик тоифаларга 
бўлиниб, уларнинг ўзларига хос психологик хусусиятларини билмасдан 
уларни бошқариб бўлмайди: экстроверт ва интроверт; мобил ва ригид; 
доминант ва тобе типдаги одамлар шулар жумласидандир. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет