Объединение юридических лиц в форме ассоциации


INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL



Pdf көрінісі
бет84/199
Дата28.02.2023
өлшемі3.95 Mb.
#470155
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   199
1 3 ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ НАУКИ

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL
«GLOBAL SCIENCE AND INNOVATIONS 2020: CENTRAL ASIA» 
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, FEB-MARCH 2020 
 
81 
экскурсияларда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш йўлларини
таркиб топтириш зарур. Бунинг учун эса экскурсиянинг мақсади ва вазифалари 
аниқланади, ўқитишнинг ҳамкорликда ўқитиш ва лойиҳалаш технологиясидан 
фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолияти олдиндан белгилаб олинади 
сўнгра ўқувчилар кичик гуруҳларга ажратилади, улар томонидан бажариладиган ўқув 
топшириқлари ишлаб чиқилади ва топшриқлар берилади. 
Ўқувчилар табиий фанларидан олган билимларини бевосита табиатда экскурсиялар 
даврида олиб борилган амалий машғулотлар ўтказишлари мақсадга мувофиқ бўлиб уни 
режа асосида амалга оширилади. Бу билан улар табиат ходисаларини кузатиб ва табиатда 
сайр этиб ўзларини жисмонан чиниқтиришлари ва табиатдан эстетик завқ олишлари 
мумкин. Ўқувчилар дарсдан кейин ёки тъатил даврида ўз худудидаги дарё водийси бўйлаб 
ёки тоғли худудларга экскурсиялар уюштиришлари ўз ўлкасини хар томонлама ўрганиш 
орқали уларда табиатга ва ватанга бўлган мухаббатлари янада ижобий томонга ўзгариб, 
турли салбий ёд оқимлардан холи бўладилар. Табиатни мухофаза қилиш ва асраш 
экологик қонуниятларга амал қилиш зарурлигни тушуниб етади ва табиатга бўлган 
муносабатларида ижобий хислатлар шаклланиб, дарс давомида олган билимларини 
мустахкамлаб боради. Экскурсиялар маълум йўналишда режа асосида рахбарлар 
иштирокида амалга ошириш уни самарадорлигини ортиши билан табиатда кўрган 
ходисалар ўзгариши, табиий қонунларни доимийлиги тўғрисида мушохада қилиш, уларни 
мустақил фикрлаш қобилиятларини ҳамда билим ва кўникмаларни шаклланишида 
аҳамияти катта. Экскурсиялар ўқувчиларни ёш хусусиятларини ҳисобга олган холда 
яқинроқ ёки узоқроқ худудлар танланади. Экскурсиялар давомида ўқувчилар ўз ўлкасини 
экологияси, географияси, тарихи, иқтисодиёти ва табиий бойликларини хар томонлама 
ўрганадилар ва улар тўғрисида маълумотлар тўплаб улар асосида хисоботлар тайёрлаб, 
ҳудуднинг хариталари тузиб чиқади ва ўлка тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиши, ўз 
ўлкасига бўлган қизиқишлари янада ортади. Ўқувчиларда ўз ўлкасига, ватанига, табиатга 
бўлган муносабати ижобий томонга ўзгариб ватанпарварлик ҳислари уйғонади. 
Ўқувчиларни дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишда экскурсияларни ахамияти 
катта бўлиш билан бирга уларни билим ва кўникмаларини ошириб жисмоний чиниқишида 
муҳим аҳамият касб этади. Булардан ташқари ўқувчилар иштирокида Жиззах шаҳрида 
жойлашган бир қатор музейларга жумладан “Ўлкашунослик”, экологик табиий, тарихий 
жойлардаги “Археология”, “Зоология”, ”Геология ва Палеонтология” каби музейларига 
экскурсиялар уюштириш уларни бой тарихий меросларимиз билан яқиндан танишишга 
имкон беради ва ёшларда миллий қадриятларимизга бўлган хурматини янада оширади. 
Ўқувчи ёшлар билан шаҳарнинг тариҳий обидаларига экскурсиялар уюштириш 
аждодларимиз бунёд этган тарихий такрорланмас ёдгорликлар билан яқиндан 
танишишлари уларда аждодларимизга бўлган хурматнинг ошиши билан бирга қалбида 
халқимизнинг чуқур тарихий асослари билан фахрланиш хиссини уйғотади. 
Экскурсияларни талаб даражасида ташкил этилиши ўқитиш самарадорлиги ва 
натижавийлиги кўп томонлама боғлиқ. Унда ўқувчи-талабалалар томонидан 
бажариладиган ишлар мустақил таълим топшириқларни бажариш, яъни, муайян мавзулар 
бўйича табиатда бўладиган ҳодисаларни мустақил кузатиш орқали уларни сабабларини 
аниқлаш, гербарий ва коллекциялар йиғишда организмларнинг экологик хусусиятларини 
ҳисобга олиш, уларни аниқлаш кўникмаларини эгаллаш, тажриба ўтказиш, қўшимча ўқув 
адабиётлари устида мустақил ишлаш кабиларни ўз ичига олади. Экскурсия давомида 
талабалар ўқитувчи томонидан баён қилинган материални диққат билан тинглаш ва уни 
ўзлаштириш, гербарий ва коллекциялар йиғиш, экскурсия материалларини қайта ишлаш, 
умумлаштириш кўникмасига эга бўлиш, керак бўлган табиатдаги биологик, географик 
ҳодисаларни тўғри тушунтириб бера олиш лаёқатини эгаллашлари лозим. Ўқувчи-
талабалар экскурсия давомида тирик организмларни ўрганиш жараёнида уларнинг ҳаёти 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   199




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет