Қодир Тўраев Муҳайё Зокирова Қизиқарли билимлар оламида


Қайси материкдаги қандай бурун чолғу асбоби номи билан аталади?



бет17/28
Дата28.06.2016
өлшемі2.68 Mb.
#164169
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28

Қайси материкдаги қандай бурун чолғу асбоби номи билан аталади?

Оловли Ер архипологнинг оролларидан бирида Горн деб аталувчи бурун бор.

  1. Янги қитъани кашф этган, лекин умрининг охиригача “Ғарбий денгиз йўли билан Осиё қирғоқларига етдим” деган саёҳатчи ким эди?

Христофор Колумб Америка қитъасининг борлигини тасаввур этолмай, ўзи кашф этган қитъа (Америка)ни Ҳиндистоннинг шарқий қирғоқлари деб ҳисоблайди.

  1. Христофор Колумб қайси оролларни биринчи саёхатида қашф этган?

Христофор Колумбнинг биринчи саёхати 1492 йил эрта тонгда Багама ва Антел оролларини кашф қилди. Х.Колумб уларни Вест-Индия деб атади.

  1. Христофор Колумб нечанчи саёхатида Жанубий Амирика материгига қадам босди?

1498-йил август ойида Колумб ўзининг учинчи саёҳатида материкдаги Ориноко дарёсининг қуяр жойи, Жанубий Америка материгига қадам қўйди. У бу ерни ҳам орол деб ҳисоблайди.

  1. Амирикани иккинчи бўлиб кашф қилган ким эди?

Итальян Америго Веспуччи. У шундай деган эди: “Менинг саёҳатим экватордан жануброқда материк борлигини исботлади”.

  1. Дунёнинг энг баланд шаршараси қайси дарёда?

Жанубий Американинг Чурун дарёсидаги Анхель шаршараси дунёда энг баланд шаршара ҳисобланади. Унинг баландлиги 1054 м.

  1. Дунёдаги энг баландда жойлашган кўл:

Анд тоғларидаги Титикака кўли 3812 м баландда жойлашган.

  1. 200-270 жанубий кенгликлар орасида океан бўйлаб 1000 киломитр га қумлоқ-тошлоқ чўл чўзилиб кетган. Бу худуд Ер шарининг энг қурғоқчил худудидир. Айтинг-чи, у қандай чўл, у ерда ёғин кам бўлишлигига сабаб нима?

Жанубий америкадаги Атамака чўли. Ғарбий сохилидаги Перу салқин оқими ўтади. У ёғин вужудга келтирмайди. Анд тоғлари эса Атлантикадан эсувчи нам ҳаво массаларини ўтказмайди. Шунинг учун бу ерда ёғин нихоятда кам ёғади.

  1. Нима учун Жанубий Амириканинг кўпчилик мамлакатлари янги йилни ёз ойида кутиб оладилар?

Бразилия, Эквадор, Перу, Венесуэла каби давлатлар жанубий яримшарда жойлашган. Маълумки, жанубий яримшарда ёзнинг ўртаси январ ойига тўғри келади. Шунинг учун бу мамлакатда янги йил биздагидан фарқ қилиб ёзда қарши олинади.

  1. Жанубий Амирикада ўсувчи энг катта баргли ўсимлик ҳақида эшитганмисиз?

Амазонка ҳавзасида ўсувчи рафия пальмаси энг катта баргли ўсимлик ҳисобланади. Унинг баргининг узунлиги 22 м, эни 8 м, соясида бир вақтда 16 та турист хордиқ чиқариши мумкун.

  1. Жанубий Амирикада учрайдиган энг катта илонни биласизми?

Нам экваториял ўрмонларда яшовчи анаконда илони узунлиги 9-10 м келади. Бу Жанубий Америкадаги энг катта илон ҳисобланади.

  1. Амазонка дарёсида ёшовчи энг қонхўр йиртқич балиқни биласизми?

Амазонка ва унинг ирмоқларида яшовчи кичкинагина Пирайи деган йиртқич балиқ бор. Улар гала-гала бўлиб сузиб юради. Қўлга туширган ўлжаларини бир неча минут ичида еб битиради. Масалан, битта сигирни 5 минутда тугатади.

  1. Анд тоғларида учрайдиган энг йирик йиртқич қуш ҳақида биласизми?

Анд тоғларида яшайдиган энг катта ва йиртқич қуш кондор қуши. Қанотининг узунлиги 3 митр келади.

  1. Жанубий Амириканинг энг катта ва энг кичик давлатларини айтинг?

Энг каттаси Бразилия, энг кичиги Тринидад ва Тобаго.

  1. Жанубий Амирика материги Птолемей картасида ва Баҳайм глобусида ҳам бормиди?

Птолемей ва Бехайм глобусида Жанубий Америка материги кўрсатилмаган.

  1. Шимолий Амирикани кимлар биринчи бўлиб кашф қилдилар?

Шимолий Америка материгини Колумбдан анча илгари Х асрда норман Эйрик Рауди (сариқ) бир неча ҳамрохлари билан Гренландиянинг жанубини ва Шимолий Американинг шимолий-шарқий қирғоқларини кашф этган.

  1. Ер шарида энг катта орол қайси қитъага қарайди?

Гренландия ороли майдони 2 млн. 176 минг квадрат киломитр. у Шимолий Америка қитъасига тегишли.

  1. Дунё океани сувининг энг баланд кўтарилиши ва қайтиши қаерда кузатилади?

Шимолий Американинг Фанди қўлтиғида сув кўтарилиши 18 м гача боради. Бу ер дунё океани сувининг энг баланд кутариладиган жойи саналади.

  1. Шимолий Американинг шимолий қирғоқларини биринчи бўлиб қайси саёҳатчилар текширган?

1732 йилда Фёдоров ва Гвоздевлар Шимолий Американинг шимолий қирғоқларини текширади.

  1. Ер шаридаги энг узун тоғ тизмаси қаерда жойлашган?

Кордильеро тоғ тизмаси шимоли ва жануби билан 16 минг киломитр гача чўзилган.

  1. Шимолий Америкада ўсадиган баланд бўйли дарахт:

Кордильеро тоғларида ўсувчи секвойя дарахти баландлиги 140-150 м гача боради.

  1. Ер шаридаги қайси дарёда дунёдаги энг йирик каньион (дара) ҳосил бўлган?

Колорадо дарёсининг дараси ўзининг гўзаллиги балан машхўрдир. Дара узунлиги 350 киломитр, кенглиги 25 киломитргача, чўзиқлиги 1800 митргача боради.

  1. Катус ва агава ўсимликларининг ватани қаер?

Мексика ясситоғларида кактус ва агаваларнинг 500 дан ортиқ турлари бор.

  1. Дунёдаги энг катта орол?

Гренландия ороли.

  1. Шимолий Америкадаги энг ката давлат қайси?

Канада давлати.

  1. Европа” ва “Осиё” сўзларининг маъноси нимани англатади?

“Европа” ва “Осиё” сўзларини фанга қадимги грек файласуфлари киритган. Финикияликлар тилида “Ереб” – кун ботар ва “Асу” кун чиқар демакдир.

  1. Ер шарида шундай бир денгиз борки, унда чўмилсангиз, сувнинг устида бемалол ётиб китоб ўқишингиз мумкин. Бу қандай денгиз ва нима сабабдан шундай?

Арабистон яриморолининг шарқидаги “Ўлик денгиз”. Киши танаси кўл сувидан енгил. Сув жуда шўр. Унда тирик мавжудот учрамайди.

  1. Ранг номи билан аталувчи денгизлар қайси океанларда жойлашган?

Қора денгиз – Атлантика океанида.

Оқ денгиз – Шимолий Муз океанида.

Сариқ денгиз – Тинч океанида.

Қизил денгиз – Ҳинд океанида жойлашган.



  1. Планетамиздаги кўллардан бири, унинг худудига Буюк Британия, Австрия, Швейцария каби давлатларни жойлаштириш мумкин. Бу қайси кўл? Кўл сувининг юзаси океан сатхидан неча м пастда?

Каспий денгиз(кўл)и майдони 1930 йилда 424,300 квадрат киломитр эди. Ҳозир унинг майдони 375 минг квадрат киломитр. У океан сатҳидан 28 м пастдадир.

  1. Планетамизда шундай бир денгиз борки, у 4 денгиз орқали океан билан туташади. Бу қайси денгиз?

Азов денгизи. Ундан океанга чиқиш учун Қора, Мармар, Эгей ва Ўрта денгизларидан ўтиш керак.

  1. Денгизлардан бирида 2 та орол жойлашган, ороллардан бири Европага, иккинчиси Осиёга қарайди. Бу қайси денгиз ва ороллар?

Ўрта денгизида Кипр ороли Осиёга. Крит ороли эса Европага қарайди.

  1. Жомолунгма чўққиси қайси тизмада ва у нечанчи йил забт этилган?

Жомолунгма чўққиси Ҳимолай тизмасида, 1953 йилда забт этилган.

  1. Евросиёдаги энг баланд чўққи ва энг паст ботиқ:

Энг баланд чўққи Жомолунгма, океан сатхидан 8848 м баландда. Энг паст ботиқ Ўлик денгизи, унинг суви сатхи океан сатхидан 392 м пастда.

  1. Евросиёда энг кўп ёғин тушадиган худутни айтинг ва нима сабабдан бу ерга ёғин кўп тушади?

Энг кўп ёғин Ҳимолай тизмаси этакларига тушади. Бу ерда йилига 12 минг мм, баъзан 24000 мм ёғин ёққан йиллари ҳам бўлган. Ёғиннинг асосий қисмини Ҳинд океанидан эсувчи муссонглар келтиради.

  1. Евросиёда энг иссиқ ва энг совуқ бўладиган жойлар қаерларда жойлашган?

Евросиёда энг иссиқ жой Форс қўлтиғи районида . Энг совуқ жой Собиқ Совет Иттифоқи худудидаи Оймикон районида бўлади.

  1. Евросиёда энг чуқур кўлни айтинг, у нега бунчалар чуқур?

Байкал кўли 1620 м. У тектоник ботиқда жойлашганлиги учун жуда чуқур.

  1. Евросиёда ранг номи билан аталадиган дарёларни санаб Беринг?

Янцзи – зангори дарё.

Хуанхэ – сариқ дарё.

Қора дарё – Ўрта осиёда.

Қизил дарё – Вьетнамда.



Оқ дарё – Ўрта Осиёда.

  1. Евросиёда жойлашган дарёлардан бирининг ўнг қирғоғи Европада, чап қирғоғи Осиёда, айтингчи, бу қайси дарё?

Урал дарёси.

  1. Осиё чўлларининг подшо ўсимлигини биласизми?

Саксовул.

  1. Осиёда ўсадиган, паразит ҳаёт кечирувчи, гули катта ўсимлик қайси?

Бошқа дарахтларнинг шираси билан яшайдиган, хиди сасиган гўштга ўхшаш, гулининг деаметри 1 м га борадиган раффлезия ўсимлиги.

  1. Қайси ҳалқ сигирни муқаддас деб билади?

Ҳиндлар.

  1. Қайси қитъада Москва тоғ тизмаси унинг Кремль чўққиси бор? У қаерда жойлашган ва кимтомонидан кашф қилинган?

Тибет тоғлигининг шимолида Москва тоғ тизмаси ва унинг Кремль чўққиси бор. Уни биринчи марта Н.М.Пржевальский кашф қилди ва шундай ном бери.

  1. Тоғ жинси номи билан аталадиган энг кичик денгиз қайси?

Мармар денгиз. Майдони 11,472 квадрат киломитр.

  1. Қайси денгизда ёзда энг юқори ҳарорат кузатилади?

Форс қўлтиғи районида ёзда сув ҳарорати С гача чиқади.

  1. Собиқ савет иттифоқи худуди қайси материклардан катта ва қанча майдонни эгаллайди?

Собиқ савет иттифоқи худуди22,4 млн.квадрат киломитр бўлиб. Жанубий Америка, Антарктида ва Австралия материкларининг ҳар биридан каттадир.

  1. Собиқ Иттифоқининг материкдаги шимолий бурнини ким кашф қилган?

Семён Иванович Челюскин томонидан кашф этилган.

  1. Осиё ва Америка қитъалари ўртасидаги буғоздан В.Берингдан ҳам олдин ўтган рус саёҳатчилари ҳақида биласизми?

1648 йилда Беринг бўғозидан биринчи бўлибФ.А.Попов ва С.И.Дежнёв раҳбарлигидаги экспедиқия ўтди. Аммо уларнинг бу кашфиёти XVIII асрнинг биринчи ярмигача номаълум бўлган эди..

  1. Собиқ Савет Иттифоқи чегараси бўйлаб суткасига 30 киломитр дан юрилса, уни неча кунда айланиб чиқиш мумкун?

Собиқ савет иттифоқи чегараси 60 минг киломитр. Суткасига 30 киломитр дан йўл босилса, 5 йил-у, 4 ойда айланиб чиқса бўлади. Яъни: 60000:30 киломитр қ 2000 кун.

  1. Нечанчи меридиан Россия худудининг қоқ ўртасидан ўтади?

меридиани шарқий узунлик, Россия худудининг қоқ ўртасидан кесиб ўтади.

  1. Самалётда шимолий қутб орқали қўнмасдан Америкага борган жасур учувчилар кимлар эди?

Собиқ Совет учувчилари Чкалов В.П., Байдуков. Г.Ф., Беляков А.Ф 1937 йил 18-20 июнда АНТ-25 самолётида Шимолий Муз океани устидан Америка қитъасига қўнмасдан учиб бордилар.

  1. Кушка шаҳридан Шимолий Муз океани қирғоқларигача ва экваторгача неча киломитр?

Кушка 350 шимолий кенглик. 630 шарқий узунликда жойлашган. Шимолий Муз океанининг кошка билан бир хил мериедийнда ётган жанубий нуқтаси шимолий Муз океани 690 шимолий кенгликга тўғри келади. Кушкадан Шимолий Муз океанингнг жанубий қирғоғига қадар бўлган масофа 700 - 350 қ 350 ёки 350 х 111,3 киломитр қ 3888 киломитр. Кушкадан экваторгача ҳам 350 х 111,3 киломитр қ 3888 киломитр. Демак, Кушка Шимолий муз океанинг жанубий нуқтаси ҳамда экватордан бирҳил узоқликда туради.

  1. Собиқ Савет Иттифоқи ғарбдан шарққа (шимолий қутб чизиғи бўйлаб) неча киломитр га чўзилган ( ёй – 47 киломитр)?

Шимолий қутб доираси бўйича Собиқ Савет иттифоқида худудида ғарбдан шарққа 300 шарқий узунлик, 1700 ғарбий узунлик, нуқталарига қадар 1600 чўзилган. Демак, шимолий қутб доираси бўйича Собиқ Совет Иттифоқининг чекка нуқталари орасидаги фарқ 1600 х 47 киломитр қ 7520 киломитр экан.

  1. Собиқ Савет Иттифоқи қуруқлик чегарасининг узунлиги қанча?

Собиқ Савет Иттифоқининг қуруқликдаги чегараси узунлиги 23000 киломитр дан ортиқ.

  1. Собиқ Савет Иттифоқида география жамиятининг биринчи президенти ким бўлган?

С.С. Тяньшанский.

  1. Собиқ Савет Иттифоқи худуди ғарбдан шарққа неча градусга чўзилган?

Собиқ Савет Иттифоқи худуди ғарбдан шарқга тамон 1700 га чўзлган.

  1. Москвада соат бўлганда Фрунзе, Искутск, Чита, Владивосток шаҳарларида соат неча бўлади?

Москвада соат 12 бўлганда Фрунзеда 15, Искутск, Читада 17, Владивостокда 19 бўлади.

  1. Собиқ Савет Иттифоқи худуди ғарби ва шарқи ўртасидаги вақт фарқини 11 соат-у, 20 минут деймиз. Буни қандай аниқлаймиз?

Ҳар 150 узунликда 1 соатига тенглиги дарсликлардан маълум Собиқ Совет Иттифоқининг ғарбидан шарқигача бўлган узунлик ( 1700 ) ни 150 га бўлсак, 11 соату 20 минут чиқади.

  1. Янги йилнинг 1 январида Владивостокдан юборилган табрик телеграммасини Москвада 31 декабрда олиш мумкинми?

Владивостокда маҳаллий вақт билан янги йил бошлангач, 2009 йил 1 январ соат 1 да юборилган телеграмма 2008 йил 31 декабрда Москва вақти билан 18-у, 12 минутда келади. Демак, мумкин экан.

  1. Ашхабод, Еверан, Душанбе шаҳарларининг қайси бири экваторга яқинроқ?

Ереван, Душанбе шаҳарлари Ашхабоддан шимолироқда. Ашхабод 380 шимолий кенглик, демак у Экваторга яқин.

  1. Маълумки янги йилни биринчи бўлиб мамлакатимизнинг шарқий худудлари кутиб олади. Айтингчи янги йил Тошкентга қандай тезлик билан кириб келади? Владивостокда янги йилни кутиб олган киши ИЛ – 62 самолётида соатига 900 киломитр тезлик билан Тошкентга учиб келиб янги йилги иккинчи марта нишонлаши мумкинми?

Ер шарининг алоҳида нуқталарининг айланиш тезлиги турлича. Нуқталарнинг айланиш тезлиги қутбларга тамон борган сари секинлашади. Масалан, экватрдаги ҳар-бир нуқта соатига 1667 киломитр тезликда айланади (40000:24). Бу янги йилнинг экваторда силжиши тезлиги бўлади. Тошкент жойлашган кенглик бўйича ер шари айланасининг узунлиги тахминан 30600 киломитр (30600:24қ1275киломитр). Демак, янги йил Владивостокдан Тошкентга тамон соатига 1275 киломитр тезлик билан кўчади. Биз ўтирган самалёт тезлиги 900 киломитрғс. Демак Тошкентда икки марта янги йилни кутиш мумкин эмас.

  1. Бир меридианда жойлашган Тошкент ва Салеҳард шаҳарлари орасидаги масофани энг оддий усул билан қандай аниқлаш мумкин?

Маълумки, Тошкент ва Салеҳард шаҳарлари бир меридианда жойлашган. Тошкент 41­0 шимолий кенгликда, Салеҳард 660 шимолий кенгликда. Демак, бу шаҳарлар орасидаги масофа 660-410қ250. 10 меридиан ёйининг узунлиги 111,3 киломитр. Бинобарин, Тошкент ва Салеҳард шаҳарлари орасидаги масофа (25х111,3 киломитр) 2782,5 киломитр га тенг.

  1. Собиқ Совет Иттифоқи худудидаги жойларнинг абсолют баландлиги қаерга нисбитан белгиланади?

Собиқ Совет Иттифоқи худудидаги исталган жойнинг абсолют баландлигини белгилашда Балтика денгизидаги Фин қўлтиғининг сув сатхи асос қилиб орлинади.

  1. Мурманск 680 шимолий кенгликда, Владивосток 420 шимолий кенглик.да жойлашган. Қуёшдан келадиган ялпи радиақия Владивосток шахрига 120 ккалғсм2, Мурманскда 80 ккалғсм2 тушади. Шунга қарамай Мурманск портига қишда ҳам кемалар кириб келаверади. Чунки, у музламайди. Владивосток портига эса кемалар музёрар кемалар билангина кириб кела олади. Айтингчи нега шундай?

Мурманск порти жойлашган қўлтиққа Гольфстрим илиқ оқими таъсир қилиб туришлиги сабабли у музламайди. Владивосток порти совуқ денгизлар билан ўралгани учун музламайди.

  1. Ленинград, Тошкент, Москва, Тбилиси шаҳарларининг қайси бирида ёз узоқроқ бўлади?

Ўз кунинг узунлиги географик кенгликка боғлиқ. Географик кенглик қанча катта бўлса кун узунлиги шунча кўп бўлади. Ленинград шахри Тошкент, Москва, Тбилиси шаҳарларига қараганда юқори географик кенгликда жойлашган. Шунинг учун ҳам у ерда ёз куни узоқроқ бўлади.

  1. 1940 йил 14 июнда Горький вилоятининг қишлоқларидан бирига кумуш тангалар ёғади. Айрим ерларга қизил ёмғир, кўк қор ёғган вақтлари ҳам бўлган. Бундай ҳодисаларни қандай тушуниш мумкин?

Табиатдаги бундай мўжизаларни табиатзнинг ўзи вужудга келтиради. Бунга асосий сабаб шамолдир. Шамол турли рангдаги жинсларни учуриб атмосфера ёғинларига аралаштириб юборади. Сўнгра турли рангдаги ёғинлар содир бўлади.

  1. Якутия Автоном Республикаси худудларининг қаерларида ёз ва қиш фаслларидаги ўртача температура амплетудасининг фарқи жуда юқори бўлади?

Якутия Автоном Республикасининг Оймикон районида январ ойида минимал температура -710 июльда қ310, бунда йиллик амлитуда 1020 бўлади.

  1. 22 июнь туш пайтида, қуёшнинг горизонтдан баландлиги қуйидаги шаҳарлардан қайси бирида юқори: Ашхобод, Тошкент, Душанбе.

Ашхоботда, у ерда қуёшнинг горизонтал баландлиги 75030' бўлади.

  1. Энг иссиқ ва энг совуқ температура Собиқ Иттифоқ худудларининг қаерларида кузатилади?

Энг совуқ жой Якутия Автоном Республикасининг Оймикон райони бўлиб -710, энг иссиқ жой Термиз қ500.

  1. Мамлакатимизнинг қайси худудларида қуруқ ёмғир ёғиши мумкин?

“Қуруқ ёмғир” ни Ўрта Осиё чўлларида кузатиш мумкин. Ҳаво нихоятда қуруқ ва иссиқ бўлиб, ёғаётган ёмғир ерга тушмасдан буғланиб кетади. Ёмғир ёғаётган товуш эшитилади. Лекин ерга бир томчиси ҳам тушмайди. Бу эса қуруқ ёмғирнинг ўзгинасидир.

  1. Россия ва Ўрта Осиёда ёғин сочин энг кўп ва энг кам бўладиган жойлар:

Энг кўп ёғин (Ботуми районига) йилига 2500 мм, энг кам ёғин Шарқий Помирга 40-50 мм тушади.

  1. Мамлакатимизнингкўпкина районларда куз ва бахор фаслида кечаси туман тушади. Агар шу пайтда совуқ бўлса ўсимликларни совуқ уриш ҳолати кузатилмайди. Айтингчи, нега шундай?

Туман ўсимликларни совуқ уришидан сақлайди.

  1. Ёзда қеклон бўлса ёмғир, қишда бўлса қор ёғади. Антиқеклон бўса қишда совуқ, ёзда қурғоқчилик бўлади. Айтингчи нега шундай?

Ёзда ҳаво массалари деярли ҳамма томондан атмосфера босими нисбатан баланд бўлган Атлантика, Шимолий Муз океани ва Тинч океанларидан қуруқликка қараб эсади. Улар сув заррачаларига бой бўлганидан ёғин беради. Собиқ Совет Иттифоқ худудига кўп антеқеклон Арктикадан келади. У фақат қуруқ совуқ келтиради.

  1. Россиянинг қаерларида шўр дарёлар бор?

Шўр сувли дарёлардан бири Лена ирмоғи Соляка дарёси, уни бир литр сувида 162 грамм туз бор. Дарёларнинг бундай шўр бўлишига сабаб, бундан бир неча миллион йиллар илгари дарё ўрнида денгиз бўлган. Денгиз йўқолгач, унинг ўрнида катта туз қатламлари қолган. Уларнинг аста секин эриши туфайли дарё суви шўр бўлиб туради.

  1. Қайси яриморолдаги баъзи кўлларда қишда ҳам чўмилиш мумкин?

Камчатка яриморолида вулқон атрофларидаги кўлларда чўмилиш мумкин. Чунки кўл суви ернинг чуқур қисмидан чиқишидан ташқари вулқонлар сувни иситиб туради.

  1. Қозоғистондаги кўллардан бирининг ярими шўр, ярими чучук эканлигини биринчи бўлиб ким аниқлаган. Бу қайси кўл. Нима учун кўлнинг ярими шўр, ярими чучук?

Балхаш кўли шарқий қисмининг суви шўр, ғарбий қисминики эса чучук. Кўл қамишлар ўсиб ётган “узун орол” бўғози орқали икки қисмга бўлинган, ғарбий чучук сувли қимсига йирик Или дарёси қуйилади. Уни Л.Сберг 1903 йилда аниқлаган.

  1. Эстониянинг шимоли – ғарбидаги кўллардан бири икки бўлакдан иборат. Ҳар иккала бўлаги ҳам алоҳида алоҳида ном билан аталади. Бу қайси кўл?

Эстония Республикаси ва Псков райони чегарасида жойлашган Чут кўли. Кўлнинг шимолий қисми Чут, жанубий қисми Псков деб аталади.

  1. Иссиқ кўлнинг иссиқ деб аталишига сабаб нима?

Қишда музламайди. Қирғоқларида иссиқ шифоли сувлар кўп чиқади. Шу сабабли уни Иссиқ кўл деб атайдилар.

  1. Россиядаги “Олтин” кўли қаерда жойлашган?

Телеқ кўли, кўл олтойликлар тилида “Олтин кўл” демакдир.

  1. Россиядаги “Ширин” кўли қаерда жойлашган?

Челагинск районида Ширин кўл бўлиб, унинг суви ҳақиқатдан ширин. Кўл сувида ош тузи ва сода бор. Сода кўл сувига озгина ширин там беради. Шунинг учун ҳам уни Ширин кўл деб атайдилар.

  1. Россиядаги Байкал кўлини ҳамма билади, Байкал қўлтиғи қаерда жойлашган?

Охота денгизида Байкал қўлтиғи бор. Бу номни Саҳалин оролини текширган Г.И.Невельский ўз кемаси шарафига Байкал деб қўйган.

  1. Россиядаги энг чуқур кўлни айтинг, унинг бунча чуқур бўлишига сабаб нима?

Байкал тектоник кўл, чуқурлиги 1620 м.

  1. Дунёдаги энг тиниқ кўл қайси?

Байкал кўли шу қадар тиниқкий, ҳатто 40 м чуқурликдаги нарсалар ҳам аниқ кўринади.

  1. Россиядаги кўллардан бирининг устидан пойездлар қатнайди. Бу кўл қайси?

Босқумчоқ кўли. Туз қазиб олиш учун темир йўл қурулган. Унда пойездлар қатнайди.

  1. Ўрта Осиёдаги энг катта тоғ музлиги

Ўрта Осиёдаги энг катта тоғ музлиги Помирдаги Федченко музлигидир. Майдони 75 квадрат киломитр дан ортиқ.

  1. Нима сабабдан ўрмон - тундрада ўсувчи ўсимликлар ерга чуқур илдиз отмасдан, атрофга илдиз отади?

Ер доимий музликдан иборат бўлиб ёзда тупроқнинг устки қисмигина исийди. Шу сабабдан ўсимлик илдизи чуқур ботмай парвақайлаб ўсади


  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет