Қодир Тўраев Муҳайё Зокирова Қизиқарли билимлар оламида



бет19/28
Дата28.06.2016
өлшемі2.68 Mb.
#164169
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28

Одамга керакли вақт

Одамга бир суткада 1 килограм нон ва умуман овқат, бир-икки литр сув, 25 килограм ҳаво зарур. Одам овқатсиз 5 ҳафта яшай олиши мумкин. Лекин сувсиз 5 кунга, ҳавосиз эса 5 минут ҳам бардош бера олмайди.



ФАН ЎЛЧОВЛАРДАН БОШЛАНГАН
Фан ўлчовлардан бошланган. Аниқ фанларни ўлчовларсиз тасаввур этиш мумкун эмас. Табиатда ўлчов ва миқдорлар билишнинг асосий қуролидир.

(Д.И.Менделеев.) Ўлчовларни бил, бу билимдир. (Бобур.)
Етти ўлчаб бир кес, деган нақл бор ҳалқимизда. Нима учун етти марта ўлчаб кесиш керак экан, дейишимиз мумкин ҳозир. Чунки чизғичми, метрми ё шунга ўхшаш бирон ўлчагич, асбоб олиб, керакли нарсани бир карра ўлчасак кифоя, адашмаймиз-ку! Лекин қадим замонларда аждодларимиз ҳозиргидек ўлчов асбобларига эга бўлмаган. Ҳаёт, тирикчилик эса ер ўлчашни, бирор нарсанинг оғирлиги ё юзини ўлчашни, тақоазо этган.

Буюк олим Муҳаммад Хоразмий айтганидек, инсонлар ўз кундалик турмуш уринишларида, ишларида, ер ўлчаш, ариқ ўтказиш ва ҳисоблашларга доир ишларда узунлик, кенглик, баландлик чуқурлик, юза, ҳажм каби ўлчовларни жуда оддий усулда белгилашга мажбур бўлганлар. Бунда киши танаси-бўйи (бел, кўкрак, бўйин), оёғи (товон, тўпиқ, тизза, қадам), қўли (тирсак, қулоч, ҳавуч, қарич, умуман бармоқлар) ва бошқа аъзолари дастлабки ўлчов воситалари сифатида кенг қўлланган. Чунончи, «Узунлиги тахминан ўн қари бўлғай, баландлиги баъзи ери киши бўйи, паслиғи баъзи ер кишининг белиғача бўлғай (Бобур). Шуниси қиззиқки ҳатто ҳозирги кунда ҳам ҳисобни оёқ панжалари ва бармоқлари билан аниқлайдиган, одам ва унинг аъзолари сон билан ифодалайдиган ҳарфлар, қабилалар бор. Масалан, Америкадаги ҳинди қабилаларидан таманакиларда одам-20 (оёқ ва қўлдаги 20 бармоққа кўра), яваликларда қўл-бешдир. Тожик-форс тилларида ҳам 5 сони (панж) панжа сўзи билан алоқадор.

Дастлабки ўлчовлар, юқорида айтилганидек, одам танасининг бирор аъзоси билан алоқадор ҳолда амалга оширилган. Шу туфайли жуда оддий ўлчовлар кўпгина ҳалқларда деярли бир ҳил бўлиб, ҳатто уларни ифодоловчи иборалар ҳам маъно жиҳатдан бир-бирига ўхшаш. Масалан, баъзи туркий тилларда қари, ингилиз тилида ярт (тирсак) сўзлар каби.

Бошқа тиллардаги каби ўзбек тилида ҳам қадим замонлардан бери авлоддан-авлодга ўтиб келган ўлчовларга (аниқроғи, узунлик ўлчовларига) доир кўпгина сўзлар борки, уларнинг баъзилари устида тўхталиб ўтамиз.



Қулоч. Ҳўш қулоч сўзи асли қандай маънони англатади? ХI асрда ўтган буюк тилшунос олим Маҳмуд Қашғарий туркий тилларга оид бўлган қулоч сўзини «асли қулоч сўзи (қўлингни оч), қулочни ёз» маъносида талқин қилади. қулоч сўзи тожик тилига «қулоч» шаклида афғон тилига еса «Чулач» тарзида ўтган бўлиб, у тахминан 165-175 см га тенг ёки 8 қарич бир қулоч бўлган. Бир қулоч турли жойларда турлича бўлиб Бухорода 142 см, Фарғонада 167 см деб олингандир.

Қари, қадимги туркий ёзма манбаларда ҳамда ҳозирги қирғиз, қорақалпоқ каби туркий тилларда қўл учидан тирсаккача (ойрот тилида эса тирсакдан елкагача) бўлган узунликни ифодаловчи сўз. Бу сўз келиб чиқиши жиҳатидан тирсак (кенг маънода қўл) сўзи билан алоқадор.

Мўғил, бурят-мўғил ва қалмоқ тилларда эса қўлни «гар» дейдилар. қирғиз тилида ва ўзбек тилининг баъзи шеваларида (Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида) қўлинг тирсакдан елкагача бўлган қисми қари дейилади; қўй ва эчкининг қўл суяги қари илик деб аталади. Манголча бранғар(армиянинг ўнг қаноти) ва жванғар (армиянинг сўл қаноти) сўзлари ҳам яна шу сўздан (ғар-қари) олинган. Худди шу хилдаги ўлчов бирлиги (ўрта бармоқ учидан тирсаккача бўлган узунлик) эрамиздан тўрт минг йил аввал Миср эҳромларини қуришда қўлланган.

Умуман, бармоқларнинг турли хил вазиятдаги ҳолатига кўра узунлик ўлчовлари сифатида қарич, суям, сарали, тутам, энли каби сўзлар кўп ишлатилган. Чунончи, қарич бош бармоқ билан жимжилоқнинг, суян – бош бармоқ билан кўрсаткич бармоқнинг, сарали эса кўрсатгич бармоқнинг, сарали эса кўрсатгич бармоқ билан жимжилоқнинг ёпиқ ҳолатдаги оралиғини билдирган. Бир бармоқ энига тенг узунлик ўлчови энлик дейилган. Аслида эса «энлик» сўзи қадимги туркий тилдаги «алик», «алига» (қўл) сўзларидан келиб чиққан. Заҳириддин Муҳаммад Бобур бир қадам бир ярим қарич, ҳар қари олти тутамга, ҳар тутам тўрт энликка, ҳар энлик эса олтита арпа донасининг бўйланмасига ёнма-ён қилиб қўйилгандаги масофага тенг бўлишини қайд этади.



Қадам, одим сўзлари асосий узунлик ўлчовларидан бўлиб, улардан қадам араб тилига, одим эса туркий тилларга хос. Одатда бир қадам аршинга, 12000 қадам бўлса бир тош (бир фарсанг) га тенг деб ҳисобланган. Туркий тиллардан ташқари, қадам (қадам, гадам) сўзи Миср, Судан, Туркия, Афғонистон каби мамлакатларда кенг тарқалган. Шуниси қиззиқки, келиб чиқиши жиҳатидан рус тилидаги «шаг» (қадам) сўзига алоқадор «сажень» (213 см га баравар узунлик ўлчови) сўзи тилимизда саржин тарзида ўзлашган бўлиб, у узунлик ўлчовидан ташқари ҳажмини) ҳам билдиради. Баъзи бир шарқ мамлакатларида ишлатилган ўлчовларни қийматлари қуйдагича олингандир. Масалан,

1 марҳала 25-30 км.

1 сатиҳ – майдон ўлчови

1 қарич – бош бармоқ билан жимжилоқнинг бармоқ ёйилмасига тенг, яъни 19-20 см. га тенг.

1 энлик – бир бармоқ энига тенг (18-20мм) ёки 1 энлик – 6 дона арпа донасининг бўйланмасига тенг.

1 фарсах (фарсанг) масофа ўлчови 6 км га тенг.

1 йиғоч - узунлик ўлчови 5985 м, баъзи жойларда 8-9 км га тенг.

1 исбот (бармоқ)+ 2-2,5 см га тенг.

1 тутам (Ўрта Осиёда) 9 см: арқон ёки таёқни сиқиб ушлаган қўл тўртта бармоқнинг кенглигига мос равишда танланган узунлик бирлиги.

1 чақирим – 1006 м га тенг.

1 газ – 0,71 га тенг узунлик ўлчов бирлиги

1 пахса – 60 см га тенг.



Аршин сўзи форс тилидаги «араш» «орон» сўзларидан келиб чиққан бўлиб, тирсак (билак) маъносини билдиради. Бу сўз ХVI асрда туркий тиллардан рус тилига ўтган. Аршин турли шакиларда украин, белорус, поляк, чех, словак, болгар, серб-хорват тилларда ҳам учрайди 1 аршин – бир қадамга тенг.

Газ «эни олти, бўйи (чуқурлиги) беш газдан ўн беш газгача қазиладиган ариқнинг узунлиги ўттиз чақирим эди» (А.Қодирий). Бу мисолда газ сўзини ёзувчи тахминан 88 см га баравар узунлик ўлчови сифатида ишлатган. Кўкрак ўртасидан бармоқ учигача бўлган оралиқ бир газ ҳисобланган. Бу ўлчов бирлиги Ўзбекистоннинг ўзида ҳам ҳар қайси шаҳар ёки қишлоқларида турлича узунликда ишлатилган. Газ Ўрта Осиё, Кавказ қозоғистон ҳамда Афғонистон, Эрон, Покистон, Ҳиндистон каби мамлакатларда тарқалган.

Тош. Бир тош 8,5-9,5 км га тенг бўлган қадимги масофа бирлиги бўлиб, ўтмишда Ўрта Осиёда ишлатиб келинган. Тош ўрнида баъзан ёғоч сўзи ишлатилган. Худди шу ўлчовда фарсанг тарзида (санг-тош дегани) эрадан аввал VI асрда араб, оссуря, форс ҳамда миср ўлчов системаларида мавжуд бўлган. Ҳозирги пайтда ҳам Миср, Туркия, Эрон, Афғонистон сингари мамлакатларда фарсанг, фарзах, фарсах ўлчовлари ишлатилади. Илгари Туркистонда бир фарсанг саккиз чақиримга ёки икки минг қадамга баравар бўлган. (Чақирим туркий сўз бўлиб, 1006 м га тенг. Бу сўз аслида «чақирмоқ» сўзидан вужудга келган).

Таноб. Экин майдонини ўлчашда қўланиладиган юза ўлчов бирлиги. Ўрта Осиёда кенг қўлланилган томонларнинг узунлиги 60 газдан иборат бўлган кв нинг юзи (60 газ 60 газ) 1 таноб (Хоразм) = 4037-4097 кв м; 1 таноб (Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё) = 2731-28142 кв м; 1 таноб (Фарғона, Тошкент, Чимкент) = 1821 кв м ёки айрим жойларда танобнинг ўлчамлиги (400-900 кв м) қилиб олинган. «Таноб» сўзи ер сатҳи ўлчовидан ташқари, узунлик ўлчовини ҳам билдирган. Бундай бўлиши табиий, чунки араб, форс тилидаги «таноб» сўзининг замирида «арқон» маъноси ётади.

Тилимиздаги оғирлик ўлчовлари қўлланадиган сўзлар ўлчов билдирувчи бошқа сўзларга нисбатан кўплиги ва хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Яна шу нарса ҳарактерлики, оғирлик ўлчовларини билдирувчи сўзларнинг тарқалиши, қўлланиши ва қайси тилга тааллуқлилиги бир хил эмас. Масалан, батмон, мисқол, қафқ, пуд сўзлари барча ўзбек шеваларда мавжуд бўлса; ўнсири, сисари, ори каби оғирлик ўлчовлари Хоразм, қорақалпоғистон, Туркманистондаги ўзбек шеваларида; даҳсар, дунимсар, нимча, панжсари, нимхўрд каби ўлчовлар, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё вилоятларида; пайса, нимча каби ўлчовлар эса Фарғона водийсида кўпроқ тарқалган.

Оғирлик ўлчовларининг аксаряти форс-тожик тиллардаги «ним» сўзларини қўшиш орқали ясалган. Масалан, «Нимчорак» «унсари» каби. Бу ерда «ним» ярим деган маънода «сар» эса бир бутун, бош маъносида. Шуниси қизиқки, «сар» сўзи эрамиздан аввалги уч мингинчи йилларнинг охиридаёқ мураккаб ўлчов системасини яратган. Шумерийларда асосий юза ўлчов сифатида қўлланган. Ҳозирги кунда бу сўз ҳинд, панжоб ва тамил, шунингдек форс, афғон тилларида ҳам мавжуд.

Жуда кенг территорияга тарқалган кичик оғирлик ўлчовларидан бири мисқолдир. У Ўрта Осиёда 4,25 граммга тенг ҳисобланади лекин мисқол ўлчови ўзбек, қозоқ, қирғиз, азарбайжон, туркман, турк, тожик, форс, афғон тилларида аниқ, стандарт оғирликга эга эмас, ҳатто битта тилнинг шеваларида ҳам у ҳар хил оғирликни билдиради. Масалан, 1 мисқол (Хоразим, Х-ХIХ асрлар) грам; 1мисқол ( Фарғона, ХIХ асрлар) грамм. га тенг.



Қадоқ оғирлик ўлчови бўлиб, 409,5 гр га тенг. қадоқ сўзи қадимги ёғоч тарозидаги мих (чўп) билан қўйилган белгига алоқадор. Дарҳақиқат, тува, татар, бошқирд, бурят-мўғил каби тилларда мих сўзи қазоқ, кадаг, кадак, тарзида учрайди. Ҳозирги бир қанча мамлакатларда оғирлик ўлчови ингилиз ўлчов системаси жорий этилган давлатлар АқШ, Англия, Канада ва бошқаларда 1 фунт, қадоқ қ 317,62 граммдан (Италия); 360,01 (Австрия) да учратиш мумкин. Шарқ мамлакатларида қадимдан ишлатиб келинган зиро, Форсийларнинг газига. Туркийларнинг қаричига тўғри келган. Эронда бир зиро 1 газ бўлса, Туркияда (ҳозирги вақтда) 1 зиро 65 см га тенг. Бобурийлар даврида Шоҳ зироси мавжуд бўлиб, у 81,28 см га тенг. Акбаршоҳ даврида 1 зиро 83,31см деб белгиланган. 1647 йилда расмий равишда 1 зиро 81,28 см деб қабўл қилинган. Мусулмон мамлакатларида қўлланилган зиронинг яна 48,9 см. дан 145,608 см гача қийматларига эга 20 дан ортиқ тури мавжуддир. Ўлчовлардаги бундай хилма-хиллик жуда кўп чалкашлик ва қийинчиликлар келтириб чиқаради. Йиллар ўтиши билан янги, қулай ўлчов бирликларини кашф этишга ҳаётнинг ўзи кишиларни мажбур қилди. Натижада неча асрлардан бери давом этиб келаётган эски ўлчов системасига чек қўйилди ва ниҳоят,1795 йили Францияда энг қулай ҳалқоро ўлчов бирлиги – метр системаси ишлаб чиқилди. Шундан кейин кўпгина давлатлар бу қулай системани қабўл эта бошладилар.

Буюк рус химиги Д.И.Менделиев бундан 140 йил олдин: «қачон бўлса ҳам биз, албатта метр системасини қабул қиламиз» деган эди. Лекин янги узунлик ва оғирлик ўлчовлари системаси тезда жорий этилмади, янги ўлчовлар системаси - метрлар, ўлчов тошлари, тарозилар ясаш кўп маблағ талаб қиларди.

1918 йилнинг 14 сентабрида янги ўлчов системасини жорий этишга қарор қилган. 1927 йилдан бошлаб эса метр системаларидан бошқа ҳар қандай ўлчовлар ман қилинди шундан кейин узунлик учун метр, оғирлик учун килограмм, юза учун квадрат метр, сиғим учун метр куби ўлчов бирликлари қабўл этилди.

Лекин ҳозир ҳам ўз «қаричи» билан ўлчайдиган давлатлар бор. Масалан, Англия ва АҚШ давлатлари ҳамон эскидан қолган ноқулай ўлчов бирликлари дюйм, фут, ярдлардан фойдаланишмоқда. Бу ўлчовлар фақат ноқулай бўлиб қолмай иқтисодий томондан зиёнли ҳамдир.


ДУНЁДА ЭНГ БЕБАҲО НАРСА ВАҚТДИР.

Вақт нима, у қандай тушунчага эга
Вақт кўзга кўринмас ҳар ким ҳар хил талқин қиладиган буюк тушунча инсон ҳаётида энг сирли жараёндир. Унинг моҳиятига етиш учун қадим замонлардан бери Гомер, Пифагор, Героклит, Сенека, Платон, Арестотель, Лейбниц, Кант Гегель, Ньютон каби кўпдан кўп буюк мутаффаккаирлар, алломаю донишмандлар роса бош қотиришган. Масалан Пифагор ва Платон вақтни доиравий айлана бўйича узлуксиз такрорланиб турувчи доимий ҳаракат деб ҳаракат қилганлар.

Жон Пристли, А.Эйинштейн ва К.Юнг вақтни амалда мавжуд бўлмаган у инсоннинг узлуксизлик ҳақидаги тасаввурларидир, деган хулосаларга келганлар.

Америкалик башоратчи Эдгар Кейси (1877 - 1945); - Одамлар вақт деб аталган «Ўтмиш, ҳозир ва келажак бўлинмас бутунликдан иборат яхлит бир нарсадир деган фикрни билдирган нарсадир».

Фараз қилайлик, қуёш бир жойда ҳаракат қилмасдан бирдек порлаб турибди дейлик, доимо кундузи, ҳаракат бир хил кеч кириши, қоронғу бўлиши ҳам йўқ, дарахтлар ўт – ўланлар бир хил ям – яшил, гулламайди ҳам, мевалар тугмайди ҳам, бўлут ҳам ёмғир ҳам, қор ҳам ёғмайди, табиат гўё қотиб қолган деб тасаввур қилсак, бундай ҳолда вақт тушунчаси вақт тўғрисида тушунчанинг ўзи ҳам бўлмайди.



Агар бунинг акси бўлса-чи? Яъни қуёш чиқса, ботса ёруғлик қоронғулик билан алмашинса, дов – дарахтлар, ўт – ўланлар гулласа мева тугса, фасллар алмашиб ёз, куз, қиш, баҳор навбатма – навбат алмашиниб турса, қисқаси табиат ҳаракатга кирса инсонда вақт тўғрисида тушунча ҳам пайдо бўлади.

Демак, кўзга кўринмас ғоят бебаҳо нарса борки, у ҳам бўлса вақтдир. Табиатда энг бебаҳо нарса вақт, инсон табиати, қизиқ, бирон бир нарсасини йўқотиб қўйса қанчалик қайғуради–ю лекин энг қимматли бебаҳо нарсаси вақтни йўқотса, парвойига ҳам келмайди. Фалакнинг гардиши – тарих чархи муддом айланиб туради. Табиатда ҳеч қандай куч йўқ-ки уни тўхтатиб қолса. Вақт табиатдаги бирор даврий ҳодисага. Масалан, Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш даврига нисбатан ҳисобланадиган ўлчов бирлиги. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш даври билан ўлчанадиган вақт бирлиги сутка деб аталади. Вақтниг каттароқ бирликлари ой (Ойнинг Ер атрофида айланиш даври), йил (Ернинг қуёш атрофида айланиш даври) дир. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш даври юлдузларга ёки баҳорги тенг кунлик нуқтасига нисбатан олинса, юлдуз суткаси, қуёшга нисбатан ҳисобланса, ҳақиқий қуёш суткаси, ўртача қуёшга нисбатан эса ўртача қуёш суткаси дейилади. Ойнинг ер атрофида юлдузларга нисбатан айланиш даври – седерик ой (юлдуз ойи), ойнинг иккита бир хил фазалари орасида ўтадиган давр синодик ой дейилади. Ниҳоят, қуёшнинг Ер атрофида кўринма ҳаракати юлдузларга нисбатан олинса, сидерик йил (юлдиз йили), баҳорги тенг кунлик нуқтасига нисбатан ҳисобланса, тропик йил ҳосил бўлади. Вақтнинг энг кичик бирлиги қилиб сутканинг 1:86400 қисмига тенг вақт – секунд қабўл қилинган фан ва техникада секунднинг мингдан, миллиондан бир улушлари билан ҳам иш кўрилади. Кейинги вақтларда Ернинг ўз ўқи атрофида нотекис айланиши аниқланди. Шунинг учун вақт бирлигининг ўзгармослигини таъминлаш мақсадида назарий эфемерид секунд бирлиги қабўл қилинган, Эфемерид секунд тропик йилнинг 1: 31556925,9747 бўладиган тенг (махраждаги рақам ХХ асрнинг боши – 1900 йилдаги секундлар сонидир). Вақтнинг бошқа бирликлари вақт ўтишига боғлиқ бўлмаган ўзгармас бирлик – эфемерид секунд ёрдамида исталган давр учун ҳисобланиши мумкин. Демак, эндиликда вақтнинг асосий бирлиги қилиб, эфемерид секунднинг 1 : 86400 улушига тенг эфемерид секунд қобўл қилинган. Бунда ернинг ўз ўқи атрофидаги нотекс ҳаракати ҳисобига олинган. Баҳорги тенг кунлик нуқтаси ернинг нутақия ҳаракати таъсиридан ҳоли деб қабўл қилинган вақт ўртача юлдуз вақти деб аталади. Ернинг юлдузларга нисбатан ўз ўқи атрофида айланиш даври 24 соат олиниб 0,0084 секунд ўртача қуёш вақтдан фойдаланамиз. Ўртача қуёш экватор бўйлаб тропик йил ичида бир марта текс айланиб чиқадиган ҳаёлий нуқтадир. Ўртача қуёш марказининг юқори кульминация пайти ўртача туш пайти деб аталади. Ўртача қуёш вақти шу пайтдан бошланади, ўртача қуёш марказининг пастки кульминация пайти ярим тун деб аталади. Граждан (фуқоро) вақти шу пайтдан (соат 2400 дан) ҳисобланади ва колендарь кун ўзгаради. Астраномияда 1925 йилгача кун ҳисоби туш пайтида ўзгарар, яъни янги кун кундузи соат 12 дан бошланар эди. 1925 йилдан бошлаб астрономияда ҳам фуқоро вақтидан фойдаланилмоқда. Тропик йил 366,2422 юлдуз суткасидан иборат, бунда ер, қуёш атрофини бир марта тўлиқ айланиб чиқади, шу сабабли қуёшга нисбатан Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши сони кам, яъни 365,2422 сутка бўлади. Шунинг учун 366,2422 юлдуз суткаси 365,2422 ўртача қуёш суткасига тенг. Бундан қуйидаги хулосага келиш мумкин. Юлдуз вақтнинг 24 соати ўртача қуёш вақтининг 23 соати 56 минут 4,090 секундга ўртача қуёш вақтнинг 24 соати юлдуз вақтнинг 24 соат 3 минут 56,555 секундга тенг.

Юлдуз вақтидан ўртача Қуёш вақтига ва аксинча ўтиш учун астрономик йилномаларда бошланғич меридианнинг ҳар ярим кечасига оид юлдуз вақти берилади. Ер шарининг ҳар бир жойида шу жойнинг ўз маҳаллий вақти бор. Бу вақт ўша жой меридианидаги соатлар бир вақтни кўрсатади.

Одамлар жуда қадим замонларданоқ вақтни ўлчашга киришганлар. Тун ва куннинг, баҳор, ёз, куз ва қишнинг даврий алмашиниб туриши вақтнинг икки ўлчовини – сутка ва йилни келтириб чиқаришини “кашф” этишган.

Қомусда вақт ҳақида: 1. материянинг асосий яшаш шакиларидан бири; 2. табиатдаги бирор даврий ҳодисага, масалан, Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш даврига нисбатан ҳисобланадиган ўлчов бирлиги деб таъриф берилган.

Энг қадимги соатлар – қуёш соатлари бўлган. Унинг қўллана бошланганига 4500 йилдан зиёдроқ бўлган. Бу соат анчагина аниқроқ бўлса – да, лекин тунда ёки ҳаво бўлут пайтларда иш бермайди. Кейинроқ вақтни ўлчаш учун оқар сувни қабўл қилдилар. Бундай сув соатлари клепсидралар миллоддан аввал 2000 йил аввал пайдо бўлган. Ундан кейин қум соатлари ўйлаб топилган.

Ҳозирги маятникли соатни нидерланд механиги, физик – математиги Христиан Гюгенс (1629 - 1695) 1657 йилда ихтиро қилган.

Механик соатлар эса VI–Х асрлар ичида ихтиро қилинган деб тахмин қилинади. Ҳозирги кунда механик соатлар билан бир қаторда жуда аниқ ишлайдиган кварсли ва элеcтрон соатлар ҳам мавжуд.

Хўш, вақт ўзи нима?

У кўзга кўринмас, ҳар ким ҳар хил талқин қиладиган буюк тушунча бўлиб инсон ҳаётида кечадиган энг сирли жараёндир. Унинг моҳиятига етиш учун қадимги замонлардан бери Гомер, Пифагор, Гераклит, Сенека, Платон, Аристотел, Лейбниц, Конт, Гегел, Нъютон каби кўпдан – кўп буюк мутафаккирлар, аллома-ю донишмандлар роса бош қотиришган. Аммо улар вақт ҳақида ягона бир фикрга кела олмаганлар. Бу сир ҳамон сирлигича, жумбоқлигича қолиб келмоқда.

Машҳур немис ёзувчиси Эрих Мария Ремарк вақтни зимистондан оқиб чиқиб, зимистонга қуюлувчи дарёга ўхшатган.

Вақт ҳақида эрамиздан олдинги 99 – 55 йилларда яшаб ўтган Рим файласуфи Лукреций Кар: “Ўз – ўзича вақт ёъқ, лекин жисмларнинг ўзи асрлар мобайнида нималар рўй берганини англаш сари етаклайди. Агар жисмлар ва табиат, ҳаракатдан ташқарида, яъни осудаликда бўлса, вақт ўз – ўзича ҳеч ким томонидан англанмайди” деб айтган.

Қадимги юнон файласуфи Арасту ҳам вақтнинг ниҳоятда зиддиятли моҳиятига ишора қилиб, “вақт ё умуман мавжуд эмас, ё қисман мавжуддир” деб ҳисоблаган.

Вақтни сирлиги кўп олимларни азалдан бошини қотириб келаётганли ва бунинг охирига ета олмаётганлигининг сабаби ҳам шунда. Ҳозирги кундаги вақт ҳисоби – ҳалқаро битимга кўра бутун дунёда Англиянинг Лондон шаҳридаги Гринвич обсерваториясидаги нол меридианидан бошланади. Гринвич меридианнинг ҳар икки томонидан 1,5 градус оралиқдаги минтақа рақами нол бўлиб, бу минтақа умумжаҳон ёки дунё вақти деб аталади. Бу нол минтақага Англия, Франция тўғри келади. Маскванинг минтақа вақти гринвич – дунё вақтидан 2 соат, Тошкентники 5 соат олдиндадир.

Оламда, коинотда ҳеч нарса, ҳодиса воқеа вақт иштирокисиз вақтдан ташқарида бўлмаган, бўлмайди ҳам. Вақт бепаён оламни бутун коинотни ўзида бутунлай қамраб олган.

Бизнинг бу дунёдаги ҳаётимиз жисмларнинг уч ўлчами (эни, бўйи ва баландлиги)га ҳамоҳанг бўлган уч ўлчовли замон бўлиб, улар ўтмиш, ҳозир ва келажак, яъни ўтган замон, ҳозирги замон ва келаси замондан иборатдир. Бу замонларнинг чегараси ҳақидаги масала ғоят мураккаб, охирига етиб бўлмайдиган мунозарали масала бўлиб, у жаҳондаги олиму уламолар, файласуфларнинг диққатини тортиб келган.

“Ўтмиш, ҳозир ва келажак йўқ! Фақат улуғ, яхлит, умумий бўлган вақт ва вақтлар бор ҳолос…Ўтмиш, ҳозир ва келаси замон ана шу вақт оқимининг бир – биридан ажралмас бўлакларидир” – деб таъкидлаганлар қадимги Миср астралоглари.

Пифагор ва Платон вақтни доиравий айлана бўйича узлуксиз такрорланиб турувчи доимий ҳаракат деб тасаввур қилганлар.

Жон Пристли, А.Эйнштейн ва К.Юнг вақтни амалда мавжуд бўлмаган, у инсоннинг узлуксизлик ҳақидаги тасаввуридир, деган хулосага келганлар.

Америкалик башоратчи Эдгар Кейси (1877 - 1945) – “Одамлар вақт деб атаган ўтмиш, ҳозир ва келажак бўлинмас бутунликдан иборат яхлит бир нарсадир” деган фикрни билдирган.

Фараз қилайлик, қуёш доим бир жойда бирдек порлаб турибди. Доим кундузи, ҳарорат бир хил, кеч кириши, қоронғи бўлиш ҳам йўқ, дарахтлар, ўт – ўланлар бир хил – ям – яшил, гулламайди ҳам, мева тугмайди ҳам, бўлут ҳам ёмғир, қор ҳам йўқ табиат гўё қотиб қолган. Бундай ҳолда вақт тўғрисида тушунчанинг ўзи ҳам бўлолмайди.

Буни акси бўлса - чи? Яъни қуёш чиқса, боқа ёруғлик қоронғилик билан алмашинса, дов – дарахтлар, ўт – ўланлар гулласа, мева тугса, фасллар алмашиниб ёз, куз, қиш, баҳор навбатма – навбат алмашиниб турса, қисқаси табиат ҳаракатга кирса инсонда вақт тўғрисида тушунча ҳам пайдо бўлади.

Демак, вақт табиатнинг (табиатга барча нарсалар, шу жумладан инсоннинг ўзи ҳам киради) ҳаракатидир, ана шу ҳаракатнинг ўлчови ҳамдир, десак янглишмасак керак.

Вақт бизда яъни ерда, ернинг ўз ўқи ва қуёш атрофида айланиши билан боғлиқлигини деярли ҳамма билади. Аммо коинот миқёсида вақт ҳисоби бошқачалигини яъни 1 коинот асри бизнинг 2592000 йилга, 1 коинот йили 25920 йилга, 1 коинот ойи 2160 йилга, 1 коинот куни 72 йилга тенглигини ҳамма ҳам билавермаса керак.

Ўзимизча шундай фараз қилайлик. Агар ердаги одам коинотга чиқиб ердаги ҳисоб бўйича 1 йил яшаб яна ерга қайтиб келса (иложи бўлса албатта) ерда сал кам 26 минг йил вақт ўтиб кетган бўлади! Табиат керак бўлса бир сонияда миллиард йилга, ёки аксинча миллиард йилки бир сонияга айлантирувчи қудратли бир кучдир.

25920 йил давом этадиган “Буюк йил – бу юлдузлар осмони” юлдузлар туркумининг 360 градусга аниқ ва тўла айланишидир. Бинобарин, 1 градусга бурилиш – 25920 : 360 = 72 йил давом этади.(яъни бир градус = 72йил) 1440 йилда осмон гумбази – фалак, 20 градусга бурилади ва бу нарса фалакни тўла айланишининг 360 градусдан ўн саккизидан бирига тўғри келади. Буюк йилнинг 18 қисмга бўлиниши (25920:18=1440) Американинг Колумбдан олинган майя ҳалқи тақвими (календар)га тўғри келади. Майя тақвими ҳар бири 20 кундан иборат бўлган 18 ойдан ташкил топган (18.20=360) йил охирида худди мисрликларда бўлганидек, унга 5 кун қўшиш билан тузатиш киритилган.

Юлдузлар осмонининг бир градуси яъни 72 йилга бурилиши – алоҳида муҳим вақт бўлган бўлиб, у тарихий тараққиёт тенденсиясида ўзини намоён этади.

Бизга маълумки, Ер шарининг тўлиқ айланаси 360 градусдан иборат. Ер шарининг бирон бир градусида турган нуқта ҳар йили 5 градусдан силжиб, 72 йилда Ерни бир марта тўлиқ айланиб чиқади ва 360 градус ҳосил қилиб яна аввалги жойига қайтиб келади. (5º.72=360º) – тарихий воқеа – ҳодиса вақтни белгилаш учун, вақт саноғининг бошланиши лаҳзасига тарихий воқеа – ҳодиса рўй берган жой – нол нуқтадан неча градус кенгликка узоқлашган бўлса, шунча маротаба 72 йилдан қўшиб бориш керак яъни “Нуқта” тўла 360 градус (1 айлана даври, сикли) узоқлашган бўлса, унда 25920 “Улуғ йил” давр ўтган бўлади (360.72=25920)

Қадимги мисрликлар олиб броган астрономиc тадқиқотлари ўта кичик оғишларни ҳам аниқлашга ёрдам беради, чунки амалдаги ҳаётий эҳтиёжлар уларни аниқ ҳисобга олинишини тақозо қилар эди. Кохинлар, роммоллар ва роҳиблар ушбу 25920 йилни “Буюк йил” дея номлаганлар. Улар бу Буюк – 25920 йилни ойларга ўхшаб 12 га бўлганлар. Бундай ҳар бир “Ой”га буржий юлдуз туркумларидан бирининг (зодиак) номини берганлар ва уларни астрологик (мунажжимлик) эралар деб атай бошлаганлар, яъни ҳар бир астрологик эра 25920 : 12=2160 йилга тенг.

Хуллас қадимги астрологлар “кашф этган” Буюк йилнинг эрамиздан олдинги 9060 йилидан бошланганлиги ва биз 1740 – йилдан бошланган “қовға (Водолей)” астрологик эраси даврида яшаётганлигимизни, бу эра то 3900 – йилгача давом этишини билиб қўйганимиз ҳамда астрологик эра ҳақида умумий бўлса – да тасаввурга эга бўлганлигимиз яхши бўлади.

Исаак Нъютон коинотда бутун борлиқ учун, ҳамма учун бир хил кечувчи мутлақ вақт мавжуд бўлиши керак, деб тахмин қилган. Вақтнинг сирлиги кўп олимларни азалдан бошини қотириб келаётганлиги ва бунинг охирига ета олмаётганликларининг сабаби ҳам шунда.

Вақт воқеликдан ташқарида ўз ҳолича мавжуд бўлгани билан бари бир биз учун вақт сингари нисбий тушунча бўлиб қолаверади.

Қадимги Рим файласуфи кичик Плиний “Инсон қанчалар бахтли бўлса, вақт шунчалик тез кечади!” деган эди.

Вақт фазовий нуқтаи назардан қараганда турлича кечади. Табиатда, атига 3 – 4 соатгина улар кўрадиган пашша ва капалаклар ҳам мавжуд бўлиб, бу вақт улар учун узоқ бир умрдек кечади. Бу вақт ичида улар туғилиб, вояга етиб, ўзидан насл ҳам қолдиришга улгуриб, “ёшини яшаб, ошини ошаб” дунёдан ўтар экан.

Бундоқ қарасак, вақт шундай нарсаки, у олдинга, келажакка қарасак жуда узоқ туюлувчи, орқага, ўтмишга қарасак жуда тез ўтиб кетганини англатувчи бир воқеликдир. Ўш қарама – қарши ҳолатларнинг биринчиси алдовчи, иккинчиси эса ҳақиқатдир. Келажак номаълумлик, мавҳумлик, насиядир. Ўтмиш эса реалликдир, нақд ўзимизникидир. Ким билади эртага нималар бўлишини.

Модомики инсонга берилган умр муҳлати нисбатан жуда қисқа экан бу дунёга, ҳеч нарсага, ҳеч кимга қаттиқ кўнгил қўйиб бўлмайди. Дунёда вақтинча яшаётганини чуқур ҳис қилган одамгина бу гапнинг мағзига дарров тушунади, афсуски, ҳамма эмас.

Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтиш керак. 70 – 80 ёшли қария билан 20 ёшли навқирон йигит ўртасидаги асосий фарқ шуки, қария яхшидир, ёмондир – шунча йил яшаб қўйди. Унинг кўрган умри нақд ўзиники. Аммо йигит шунча йил яшайдими, йўқми – номаълум. Шунинг учун ёшлар кексаларнинг ҳеч бўлмаса ёшини ҳурмат қилсалар, уларга ҳавас қилиб иззат – икром кўрсатсалар, дуоларини олсалар уларнинг ёшларига етиб яшаб юришларини насиб этса.

Эслатма: Ҳозирги кундаги вақт ҳисоби – ҳалқаро битимга кўра бутун дунёда Англиянинг Лондон шаҳридаги Гринвич обсерваториясидаги нол меридианидан бошланади. Гринвич меридианнинг ҳар икки томонидан 7,5 градус оралиқдаги минтақа рақами нол бўлиб, бу минтақа умумжаҳон ёки дунё вақти деб аталади. Бу нол минтақага Англия, Франция, Белгия, Испания, Партугалия ва Африканинг Ғарбий қисми тўғри келади. Москванинг вақти Гринвич – дунё вақтидан 2 соат, Тошкентники 5 соат олдиндадир

Дунёда энг бебаҳо нарса вақтдир. Инсон табиати қизиқ, бирон – бир нарсасини йўқотиб қўйса қайғуради – ю, лекин энг қимматли, бебаҳо нарсаси – вақтни йўқотса, парвойига ҳам келмайди. Фалакнинг гардиши – тарих чархи мудом айланиб туради, табиатда ҳеч қандай куч йўқки, уни тўхтаса олса. Тарихнинг чархининг айланиши – вақтнинг бизга тутқич бермай қочиб кетаётганидир.


КОИНОТ МИҚЁСИДАГИ ВАҚТНИ ЭШИТГАНМИСИЗ?
Бизга маълумки, Ер шарининг тўлиқ айланаси 360 градусдан иборат. Ер шарининг бирон бир градусида турган нуқта ҳар йили 5 градусдан силжиб, 72 йилда Ерни бир марта тўлиқ айланиб чиқади ва 360 градус ҳосил қилиб яна аввалги жойига қайтиб келади. (5º-72=360º) – тарихий воқеа – ҳодиса вақтни белгилаш учун, вақт саноғининг бошланиши лаҳзасига тарихий воқеа – ҳодиса рўй берган жой – нол нуқтадан неча градус кенгликка узоқлашган бўлса, шунча маротаба 72 йилдан қўшиб бориш керак яъни “Нуқта” тўла 360 градус (1 айлана даври, сикли) узоқлашган бўлса, унда 25920 “Улуғ йил” давр ўтган бўлади (360-72=25920)

Қадимги мисрликлар олиб броган астрономиc тадқиқотлари ўта кичик оғишларни ҳам аниқлашга ёрдам беради, чунки амалдаги ҳаётий эҳтиёжлар уларни аниқ ҳисобга олинишини тақозо қилар эди. Кохинлар, роммоллар ва роҳиблар усгбу 25920 йилни “Буюк йил” дея номлаганлар. Улар бу Буюк – 25920 йилни ойларга ўхшаб 12 га бўлганлар. Бундай ҳар бир “Ой”га буржий юлдуз туркумларидан бирининг (зодиак) номини берганлар ва уларни астрологиc (мунажжимлик) эралар деб атай бошлаганлар, яъни ҳар бир астрологиc эра 25920 : 12=2160 йилга тенг.

Хуллас қадимги астрологлар “кашф этган” Буюк йилнинг эрамиздан олдинги 9060 йилидан бошланганлиги ва биз 1740 – йилдан бошланган “қовға (Водолей)” астрологик эраси даврида яшаётганлигимизни, бу эра то 3900 – йилгача давом этишини билиб қўйганимиз ҳамда астрологик эра ҳақида умумий бўлса – да тасаввурга эга бўлганлигимиз яхши бўлади. Юлдузлар осмонининг бир градуси яъни 72 йилга бурилиши – алоҳида муҳим вақт бўлган бўлиб, у тарихий тараққиёт тенденсиясида ўзини намоён этади.

Табиат керак бўлса бир сонияда миллиард йилга, ёки аксинча миллиард йилки бир сонияга айлантирувчи қудратли бир кучдир. 25920 йил давом этадиган “Буюк йил – бу юлдузлар осмони” юлдузлар туркумининг 360 градусга аниқ ва тўла айланишидир. Бинобарин, 1 градусга бурилиш – 25920 : 360 = 72 йил давом этади.(яъни бир градус = 72йил) 1440 йилда осмон гумбази – фалак, 20 градусга бурилади ва бу нарса фалакни тўла айланишининг 360 градусдан ўн саккизидан бирига тўғри келади. Буюк йилнинг 18 қисмга бўлиниши (25920:18=1440) Американинг Колумбдан олинган майя ҳалқи тақвими (календар)га тўғри келади. Майя тақвими ҳар бири 20 кундан иборат бўлган 18 ойдан ташкил топган (18.20=360) йил охирида худди мисрликларда бўлганидек, унга 5 кун қўшиш билан тузатиш киритилган.

Қуёш чиқса, боқа, ёруғлик қоронғилик билан алмашинса, дов – дарахтлар, ўт – ўланлар гулласа, мева тугса, фасллар алмашиниб ёз, куз, қиш, баҳор навбатма – навбат алмашиниб турса, қисқаси табиат ҳаракатга кирса инсонда вақт тўғрисида тушунча ҳам пайдо бўлади.

Вақт табиатнинг ҳаракатидир, ана шу ҳаракатнинг ўлчови ҳамдир, десак янглишмасак керак.

Вақт бизда яъни ерда, ернинг ўз ўқи ва қуёш атрофида айланиши билан боғлиқлигини деярли ҳамма билади. Аммо коинот миқёсида вақт ҳисоби бошқачалигини, яъни 1 коинот асри бизнинг 2592000 йилга, 1 коинот йили 25920 йилга, 1 коинот ойи 2160 йилга, 1 коинот куни 72 йилга тенглигини ҳамма ҳам билавермаса керак.

Ўзимизча шундай фараз қилайлик. Агар ердаги одам коинотга чиқиб ердаги ҳисоб бўйича 1 йил яшаб яна ерга қайтиб келса (иложи бўлса албатта) ерда сал кам 26 минг йил вақт ўтиб кетган бўлади!



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет