Қодир Тўраев Муҳайё Зокирова Қизиқарли билимлар оламида


Электролитик диссоциация -



бет14/28
Дата28.06.2016
өлшемі2.68 Mb.
#164169
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28

82. Электролитик диссоциация - Электролитларнинг, яъни кислота, асос ва тузларнинг эритувчида ионларга ажралиши. Кислоталардан мусбат зарядли иони ва манфий зарядли кислота қолдиғи, асослардан манфий гидроксил иони ва мусбат металл иони, тузлардан мусбат металл иони ва манфий кислота қолдиги иони ҳосил бўлади. Электролитик диссоциация — ионизация деб ҳам айтилади. Электролитик диссоциация қайталама процессдир. Бир томондан, молекулалар ионларга диссоқиланиб турса, иккинчи томондан, ионлар ўзаро бирикиб, молекулалар ҳосил қилиб туради, бу – моляризация дейилади.

83. Ошловчи моддалар. Бўлар ўсимликлар дунёсида кўп учрайди, сувда ососан эрийди, Fe темир тузлари таъсиридан қора ёки яшил тусга киради, оқсилларни чўктиради, териларни ошлайди Ошловчи моддалардан. кўпларининг тузилиши кимёвий жиҳатидан ҳали аниқланган эмас, бўлар уч синфга бўлинади. Таннин деб аталадиган машҳур модда учинчи синфга киради, бунинг тузилиши озроқ аниқланган. Уч валентли хром тузлари ҳам ошловчи моддалар сифатида ишатилади.

84. Териларни ошлаш. Терилар нам ҳавода чирийди, қуритилганда эса қотиб қолади, уларни шу ҳолда ишлатиб бўлмайди. Териларни майин ва ўзгармас ҳолга келтирибш учун улар ошланади. Тери ошланганда унинг оқсиллари барқарор ҳолга келади, яъни чиримайдиган, нам таъсирида шишмайдиган (сувда эримайдиган), қуриганда қотмайдиган бўлади. Терилар махсус моддалар билан ошланади.

85. Тутун. Дисперс муҳити газдан иборат дисперс система, бундай системада каллоид заррачалар қаттиқ ёки суюқ модда бўлади. Агар тутун ҳавода ҳосил бўлган бўлса – аэрозольлар дейилади. Аэрозольларни ҳам электрофорез қилиб, коллоид зольларини чўктириш мумкин. Ишлаб чиқаришда чанг ва тутун ҳолида чиқиб кетадиган кўпгина фойдали моддалар электрофорез қилиб, тутиб қолинади. Завод ва фабрикаларнинг ҳаволари ҳам шу йўллар билан тозаланади.

86. Тутун ранг топаз. (ҳақиқий) табиатда учрайдиган қўнғир тусли тоғ хрустали. Тоғ хрустали - SiO2 нинг табиатда учрайдиган йирик, тиниқ кристалларидир; бўлар икки томони олти киррали пирамидадан иборат олти sиррали призмадир; гунафша тусли тор хрустали — аметист, кўнгирроклари — ҳақийқидир.

87. Авагадро қонуни. Бир хил шароитда ва баравар ҳажмда олинган барча газларнинг молекулалар сони баравар бўлади. Бу қонунни 1811 йилда итальян олими Авагадро топган.

88. Генри қонуни. Маълум ҳажмдаги суюқликда эрувчи газнинг оғирлик миқдори газ босимига тўғри пропорционалдир.

89. Гесс қонуни. (термохимиянинг иккинчи қонуни), реакциянинг иссиқлик эффекти таъсир этувчи моддаларнинг бош ва охирги ҳолатларига боғлиқ бўлиб, процесснинг оралиқ даврларига алоқаси йўқ. Бу қонунни машҳур Петербург технология институтининг профессори рус олими Герман Иванович Гесс (1802 - 1850) 1836 йилда топиб, 1840 йилда эълон қилди. Термодинамиканинг биринчи қонунини химиявий процессларга тадбиқ этиш ифодаларидан бири бўлган бу қонун термохимиянинг асосий қонунидир. Бу баъзан иссиқликлар йиғиндисининг доимийлик қонуни деб ҳам аталади.

90. Таъсир этувчи массалар қонуни. Ўзгармас температурада реакциялар тезлиги химиявий таъсир этувчи моддалар концентрациясининг кўпайтмасига тўғри пропорционалдир. А ва В - таъсир этучи моддалалар, [А] ва [В] таъсир этучи А ва В моддаларнинг концентрациялари, m ва n - реакция тенгламасида шу моддалар формуласи олдидаги коэффициентлар бўлиб, улар А ва В концентрацияларига даража қилиб кўйилади, V - юқорида кўрсатилган концентрацияларда бўладиган реакция телиги, - пропорционаллик коэффициенти бўлиб, айни реакция учун узгармас микдордир, у тезлик константаси деб аталади ва таъсир этучи моддалар табиатига боглиқ бўлади. Таъсир этувчи массалар қонунини машҳур рус олими Н.Н.Бекетов 1865 йилда топилган.

91. Газлар диффузияси қонуни. (Грэм қонуни). Газ диффузиясининг тезлиги газ зичлигининг квадрат илдизига тескари пропорционалдир.

92. Дюлонг ва Пти қонуни. Қаттиқ ҳолатдаги элементлар атом оғирликларининг солиштирма иссиқлик сиғимига кўпайтмаси ўзгармас сон бўлиб, тахминан 6,3 га тенг, бу одатда атом иссиқлик сиғими дейилади.

93. Мозли қонуни. Мозли элементларининг спектрлари билан атом номерлари орасида бир қонуният борлигини топди, бу қонун қуйидагича таърифланади. Рентген спектрларидаги ҳарактерли чизиқларга мувофиқ келадиган тебранишлар частоталарининг квадрат илдизлари элементларининг атом номерлари билан тўғри чизиқли боғланишдадир.

94. Осмотик босим қонунлари. 1. Осмотик босим эриган модда концентрациясига тўғри пропорционалдир. 2. Осмотик босим эритманинг абсолют температурасига тўғри пропорционалдир. 3. эритманинг осмотик босими шу эриган миқдор модданингг эритма температурасига тенг температурада ва ҳажмига тенг ҳажмда газ ҳолида бўлгандаги босимига тенгдир. Бу қонун 1884 йилда Вант – Гофф топган.

95. Парсиал босим қонуни. Газлар аралашмасидаги бирор газнинг босими шу аралашма ҳажмини бу газнинг бир ўзи ишғол этганда эга бўладиган босимига тенгдир.

96. Даврий қонун - Оддий моддаларнинг хоссалари, улар бирикмаларининг хоссалари ва формалари элементларнинг атом оғирликларига даврий боғлиқдир.

Бу ажойиб қонунни машҳур рус олими Д. И. Менделеев 1868 йилда кашф этган. Ҳозир бу қонун атомнинг тузилиш назарияси билан боғлиқ ҳолда тубандагича таърифланади: элементларнинг хоссалари, улар бирикмаларининг хоссалари ва формалари атом ядросинииг зарядига даврий боглиқдир. Д. И. Менделеевнинг даврий тонуни ҳозир химия ва физика фанларининг энг муҳим ва асосий қонунидир.



97. Таркибнинг доимийлик қонуни. Химиявий бирикма қандай йўл билан олинишидан қатъий назар, унинг таркиби ҳамиша бир хил бўлади.

98. Оддий каррали нисбатлар қонуни. Икки элемент ўзаро бирикиб, икки ёки бир неча бирикма ҳосил қилса, бўларда бир элементнинг тенг миқдорларига тўғри келувчи иккинчи элемент миқдорлари ўзаро оддий каррали сонлар нисбатида бўлади.

99. Оддий ҳажмий нисбатлар қонуни. Реакцияга кирувчи газлар ҳажмларининг ўзаро нисбати ва реакция натижасида ҳосил бўладиган газларнинг ҳажмларига нисбати кичик оддий сонлар билан ифодаланади.

100. Суюлтирилган элементлар қонуни. Суюлтирилган элементларнинг хоссалари эритмадаги заррачалар сонига тўғри пропорционал ҳолатда ўзгаради. Бу қонун Рауль ва Вант – Гофф қонуни деб ҳам аталади.

101. Суюлиш қонуни. Бу қонунни қуйидаги формула билан фойдаланилади. Демак, бу формула ёрдами билан, электролитнинг диссоциация константаси маълум бўлса, диссоциация даражасини ҳисоблаб топиш ва аксинча, диссоциация даражаси маълум бўлса, диссоциация константасини ҳисоблаб топиш мумкин. С - электролитнинг моляр концентрацияси (бутун молекулалар концентрацияси граммолекула билан, ионлар концентрацияси — граммион билан ифодаланади)

α—диссоциация даражаси, К—диссоциация константаси (бу формула икки ионга ажралучи электролитлар учун ярокли).



102. Тақсимот қонуни. Икки эритувчида эриган модда бу эритувчиларда шундай тақсимланадики, унинг иккала эритувчидаги концентрацияларининг нисбати ҳамиша бир хилда бўлади.

103. Силжиш қонуни. Бир радиоактив элементдан - нурлар чиққанда ҳосил бўладиган янги элемент , ўзининг химиявий хоссаларига мувофиқ, даврий системада бош элементдан икки группа чапда жойлашади. β – нурлар чиққанда ҳосил бўладиган элементлар эса бош элементдан ўнг томонга бир группа силжийди. Бу қонун 1911 йилда кашф этилган.

104. Моддалар массасининг сақланиш қонуни. Реакцияга киришувчи моддалар массаси реакция натижасида ҳосил бўладиган моддалар массасига ҳамма вақт тенг. Бу қонунни 1748 йилда машҳур рус олими М.В.Ломоносов кашф этган бўлиб, бу қонун химиянинг асосий қонунидир.

105. Энергиянинг сақланиш қонуни. Энергия йўқолмайди ва йўқдан бор бўлмайди, фақат бир формуладан иккинчи формага ўтиши мумкин, энергияларнинг бу формалари бир бирига эквивалент бўлади. Бу қонуни машҳур рус олими 1748 йилда кашф этган.

106. Термохимия қонуни - Мураккаб модда оддий моддаларга ажралганда, унинг оддий моддалардан ҳосил бўлишида чикарган (ёки ютган) иссиқлиги ютилади (ёки читади).

107. Эквивалентлар қонуни - Элементлар ўзаро маълум эквивалент микдорларда бирикади.

108. Рауль қонунлари - Электролитмасларнинг суюқ эритмаларида ўзгармас темптературада тўйинган буг босимининг пасайиши эриган модда концентрациясига пропорционалдир. Эритманииг тотиш температурасининг пасайиши (ёки қайнаш температурасининг кўтарилиши) эриган модда концентрациясига пропорционалдир. Турли моддаларнииг Эквимолекуляр микдорлари тенг миқдордаги эритувчида эриганда эритмаларнинг қотиш температураларини тенг градусгларга пасайтиради ва қайнаш температураларини тенг градусларга кўтаради. Электролитмаслар эритмасида буг босиминииг нисбий пасайиши эриган модданингг моляр қисмига тенгдир.


109. Фарадей фонунлари. 1. электролиз вақтида ажралиб чиқадиган моддалар миқдори электоролитдан ўтган электр миқдорига тўғри пропорционалдир. 2. тенг миқордаги электр турли химиявий бирикмалардан эквивалент миқдордаги моддаларни ажратиб чиқаради.

110. Электрон заряди. Электрон заряди 4,8 10-10 абсолют электростатик бирликка тенг.

111. Ядро заряди. Атомнинг ядро заряди мусбат заряд бўлиб, унинг сони элементнинг даврий системадаги тартиб номерига тенгдир. Бу сон Менделеев сони деб аталади.

112. Идеал газ. Бойл – Мариотт ва Гей – Люссак қонунларига бутунлай бўйсунади деб фикран олинган газ. Сийракланган баъзи газлар ўз хоссалари жиҳатидан фикран тасаввур этиладиган идеал газларга яқинлашиб боради..

113. Изомерия. Бир неча моддаларнинг сифат ва миқдор таркиблари ва молекуляр оғирликлари бир хил бўлиб, физик ва химиявий хоссаларининг турлича бўлиш ҳодисаси. Бунинг сабаби шундаки, бундай моддаларнинг тузилиши ҳар хил яъни молекула ичида атомлар тузилиши турлича бўлади. Бундай моддалар изомерлар дейилади.

114. Оптик изомерия (ёки кўзгу эзомерия). Бу модданингг икки изомер формаси бўлиб, бири иккинчисининг кўзгудаги акси каби бўлса, улар оптик изомерлар дейилади. Физик ва химиявий хоссалари фарқ қилмайди деярли, аммо энантиоморф формада кристалланади, яъни бирининг кристаллари иккинчисининг кристалларининг кўзгудаги акси каби бўлади. Бўлар қутбланган нур текислигини баравар бурчакларга, лекин бири ўнгга , бири чапга буради. Бир модданингг анашундай изомерлари оптик изомерлар ёки оптик антиподлар, қисқа айтганда антиподлар дейилади.

115. Изотерма. Поцесснинг ўзгармас температурада қандай қонуниятга биноан боришини кўрсатувчи математик ва геометрик ифода. Масалан, босим билан ҳажмнинг ўзгармас температурадаги муносабатини кўрсатувчи математик ифода. Изомерма кўпинча эгри чизиқлар билан ифодаланади. Бир моддага оид изотермалар тўплами шу модданингг ҳолат диаграммаси дейилади.

116. Реакция изотермаси. Ўзгармас температурада таъсир этувчи моддалар концентрациялари орасидаги боғланишни ифодалайдиган чизиқ. Реакция изотермасининг тенгламаси таъсир этувчи массалар қонунидаги мувозанат константаси математик ифодасининг ҳудди ўзидир.

117. Изотермик процесс. Ўзгармас температурада ва ўзгармас босимда борадиган процесс. Масалан: модданингг бир агрегат ҳолатдан бошқа бир агрегат ҳолатга ўтиши.

118. Изотоник коэффициент - PV = RT тенглама электролитларга татбиқ этилганда бу теигламага қўйиладиган i - коэффициентдир: PV = iRT. Бу коэффициент эриган эаррачаларнинг (молекула ионларнинг) ҳақиқий молекуляр оғирлиги модданингг молекуляр оғирлигидан неча марта кичик эканлигини ёки эритмада бўлган заррачалар (молекула ва ионлар) сонининг эриган модданингг назарий йўл билан ҳисоблаб чикариладиган сонидан неча марта катталигини кўрсатади. Эритманииг i коэффициенти буғ эластиклигининг пасайиши ёки котиш температурасинииг пасайиши ва қайнаш температурасининг кўтарилиши орқали белгиланади. Икки ионлик электролитларда: i =1 + α ; α - диссоциация даражаси.

119. Изотоплар - химиявий хоссалари бир хил, фақат атом оғирликлари ҳар хил бўлган элементлар, бу элементларнинг ядроларидаги протонлар сони бир-бирига тенг, шунинг учун уларнинг атом номерлари ва химиявий хоссалари бир хил бўлади. Улар даврий системада ҳам бир катакка жойланади. Кўпгина элементлар изотоплардан иборат, фақат Ве, F, Nа, АI, Р, Sс, Мn, Со, Аs, J, Nb, Rh, Pr, Tb, Ho, Tu, Ta, Au ва Вi ларнинг изотоплари йўқ, бошқа ҳамма элементларнинг изотоплари бор.

120. Инерт газлар. Д. И. Менделеев даврий системасида ҳамма даврларнинг энг охирги элементлари бўлиб, О группани ташкил этади, бўлар: Не(гелий), Ne(неон), Ar(аргон), Kr(криптон), Xe(ксенон), Rn(радон) (шуларга қаранг); гелийнинг ситқи электрон қаватида 2, бошқалариникида эса 8 тадан электрон бор; электрон қаватлари барқарор бўлганлиги учун бу элементлар реакцияга киришмайди.

121. Ионлар. Электр зарядига эга бўлган атом ёки атомлар группаси.

122. Калориметр. Текширилаётган процессда ютилган ёки чиққан иссиқликни ўлчаш асбоби, калориметрларнинг турли хиллари бўлади.

123. Катта калория. 1000 гр сувнинг температурасини бир градус кўтариш учун лозим бўлган иссиқлик миқдори. Сувнинг иссиқлик сиғими турли температурада турлича бўлгани учун 1000 г сувни 14,50 дан 15,50 гача иситиш учун кетадиган иссиқлик миқдори катта калория деб қабўл қилинган. Бир катта калория 1000 кичик калорияга тенг.

124.Кичик калория. 1 гр сувнинг температурасини 14,50Сдан 15,50С га иситиш учун кетадиган иссиқлик миқдори; 1000 кичик калория бир катта калорияга тенг.

125. Ўртача калория. 1 гр сувнинг температурасини 00Сдан 1000С гача иситиш учун кетадиган иссиқлик миқдорининг юздан бири. Ўртача калория кичик калорияга аниқ тенг бўлмайди, чунки температура ўзгариши билан сувнинг иссиқлик сиғими ўзгаради.

126. Канал нурлар. Анод нурлари, мусбат нурлар ёки катодорқа нурлари. Катод найида катод ўртароққа қўйилса ва тешиклари бўлса, электр токи ўтказилганда бу тешиклардан кўзга кўринмас нурлар чиқиб, катод нурлари йўналишига тескари томонган, яъни аноддан катод томон кетади. Бу нурлар канал нурлари деб аталади. Канал нурлари мусбат зарядли бўлиб, найни тўлдирган газнинг бир ёки бир неча электронларини йўқотган атомларидир, яъни мусбат зарядли ионлардир. Бу нурларнинг зарядлари миқдори ва тезлиги турлича бўлади; тезликлари катоддан қандай оралиқда ионизация бўлганлигига боғлиқ, зарядлари миқдори эса ионизацияда ажралган ионларсонига боғлиқ.

127. Катионлар. Мусбат зарядли ионлар, яъни мусбат зарядли атомлар ёки атомлар группаси, бўлар электр токи таъсирида катодга томон боради.

128. Катод нурлар. ( β нурлар) бўлар катта тезликка эга бўлган нурлар бўлиб, манфий электронлардан иборатдир, радиоактив моддалардан α ва γ – нурлар қаторида чиқадиган β нурлар - катод нурларидир, катод нурлари катод найларида ҳам олиниши мумкин, катод нурлар – катод найларида катоддан узилиб, анодга томон борадиган электрон оқимидир.

129. Таъсир кванти. Бу ўзгармас, универсал миқдор бўлиб, моддага боғлиқ эмас. Элементлар процессларда кузатилиши мумкин бўлган энг кичик таъсир - таъсир квантидир ва h билан белгиланади.

130. Энергия кванти. Энергия кванти Е билан белгиланади, таъсир кванти h билан боғланиши қуйидагичадир

ν – тебраниш чостатаси, h – ўзгармас миқдорбўлганлиги учун, нур тебраниш зичлиги қанча катта бўлса, яъни унинг тўлқин узунлиги қанча кичик бўлса, энергия кванти шунча катта бўлади.



Масалан: гунафша нурнинг энергияси қизил нур энергиясидан кўп. Нурланувчи энергиянинг энергия кванти фотон деб аталади.

131. Квант назария. 1900 йилларда кашф этилган, бу назарияга мувофиқ, нурланувчи энергия узлуксиз тарқалиб турмайди, балки энг кичик таъсир - таъсир кванти h га каралли бўлган маълум ҳиссалар билан тарқалади (нурланади). Тарқалган квант энергия кванти Е билан белгиланади.

132. Квант сонлар. Атомнинг тузилиш назариясига мувофиқ, бош квант сонлар атом ядроси атрофидаги электрон орбиталларни кўрсатади. Ёнаки квант сонлар электрон орбита эллипсининг ҳолатини ва эксцентритетини белгилайди.

133. Кинетик энергия. Заррачанинг ҳаракат энергияси, бу заррача табиатига боғлиқ бўлмай, балки температурасига боғлиқдир.

134. Кислород бирлиги. Атом ва молекуляр оғирликларнинг бирлиги бўлиб, кислород атом оғирлигининг қисмига тенг.

135. Буғ конденсацияси. Буғнинг суюқликка айланиши.

136. Металлар каррозияси. Металларнинг ҳаво, сув, кислоталар каби моддалар таъсиридан емирилиши, масалан: темирнинг занглаши – темир каррозиясидир.

137. Концентрацион занжирлар. Гальвани элемнтлари бўлиб, бўлар концентрация билан электрод потенциали ўртасидаги муносабат асосисда тузилган. Бунда бир металдан ясалган электродлар шу метал тўзининг турли концентрацияли эритмаларига ботирилган бўлади, занжир уланганда электр токи пайдо бўлади. Бундай элемент концентрациялар тенглашгунча ишлай олади.

138. Концентрация. Ҳажм бирлигида ёки оғирлик бирлигидаги модда миқдори.

139. Кристаллитлар. А.А.Лебедев шишалар устида илмий текшириш ишлари олиб бориш натижасида силикатли шишалар микрокристалик тузилишга эга эканлигини топди, бу ҳолда О.К.Ботвинкин, Н.Н.Валенков, Е.А.Порай-Кошиқаларнинг илмий ишлари билан тасдиқланди ва бу назария кенгайтирилди. Модданингг шишасимон ҳолатдаги микрокристалик тузилиши кристаллитлар деб аталади. Бундай шишасимон моддалар ялписига майда кристаллардан иборат бўлмайди, ички қисмлари кристали панжарали бўлиб, сиртга яқинлашган сари бўларнинг шакилари деформаланиб, яъни бузилиб боради ва шунинг учун кристалитлар орасида аморф қатламлар жойлашади.

140.Кристалик моддалар. Муайян шаклга ва муайян суюқланиш температурасига эга бўлган қаттиқ моддалар.

141. Кристалик панжаралар. Модда молекуласи ионли бўлса, унинг кристалларида ионлар маълум тартибда жойлашган бўлади ва кристаллари ионли панжара дейилади, масалан: NaCI кристаллари ионли панжарага эгадир.

142. Кристаллар. Кўпгина қаттиқ моддаларнинг айрим бўлаклари муайян бир шаклга эга бўлади. Бу бўлаклар кристаллар дейилади. Модданингг ўзи эса кристаллик модда дейилади. Масалан: ош тузи кристалик модда бўлиб, кристаллари куб шаклидадир. Кристалларнинг электр ўтказувчанлик, иссиқ ўтказувчанлик, ўсиш тезлиги, нур синлириш кўрсаткичи каби кўп хоссалари турли йўналишларида турлича бўлади, яъни кристалларнинг кўп хоссалари векториалдир.

143. Кулон қонуни. Электр миқдорининг бирлиги бўлиб, унинг электрон заряди га тенг. Абсолют электромагнит системада бир кулон 0,1 электр миқдорига, абсолют электростатик системада эса электр миқдорига тенг.Кумуш нитрат эритмасидан бир кулон ўтганда 0,00111800 гр кумуш ажралиб чиқади.

144. Кюри. (С) Бир гр радий бир секундда 37 миллиард α-заррача чиқаради. Бир секундда 37 миллиард емирилишга тенг актив бир “кюри” деб аталади. (қ.Резерфорд)

145. Зангори тош. Табиий ультрамарим бўлиб, алюминий билан натрийнинг қўш силикатидир: у табиатда рангсиз, кўк,яшил, гунафша тусли кристаллар шаклида учрайди, қиздирилганда равшан кўк тусга киради. Кўк бўёқ сифатида ишлатилар эди, ультрамарин ҳозир сунъий йўл билан олинади. Зангори тошнинг турлича тусда бўлшининг сабаби унинг таркиби турли эканлигидир.

146. Масса. Бир жисмдаги модда миқдори масса билан ўлчанади. Ҳалқаро ўлчов ва тарозилар бюросида бир платина – иридийдан ясалган қилиндир сақланади (кўп чилик мамлакатларда бунинг нусхаси бор), бу қилиндр массаси килограмм – масса (қисқача кГ) деб аталади, бу – масса бирлиги деб қабўл қилинган у тахминан 40С даги 1 дм3 (1л) сув массасига тенг.

147. Масс – спектрограф. Айрим зарраларнинг массаларини ва элементларнинг изотопларини аниқлайдиган ва ажратадиган асбоб текшириладиган моддадан канал нурлар ҳосил қилиб (канал нурларининг заррачалари мусбат зарядли бўлади), масс -спектрограф асбобида электр ва магнит майдонларидан ўтказилса тўғри йўналишларини ўзгартиради, нурдаги заррачаларнинг яъни ионларнинг заряди қанча катта массаси эса қанча кичик бўлса, майдонлар таъсирида тўғри йўлдан бурилиш ҳам шунча катта бўлади. Майдонлардан ўтган нур фотопластинкага таъсир эттирилади. Агар заррачаларнинг ҳаммаси тенг массали ва тенг зарядли бўлса, пластинкада битта равшан қора чизиқ ҳосил бўлади, агар заррачалар бир неча хил массали бўлса, уларга мувофиқ бир неча чизиқ ҳосил бўлади. Бу чизиқлар системаси масса спектрлари дейилади. Майдонлар кучи маълум бўлса, ҳар бир заррача (ион) зарядининг шу заррача (ион) массасига нисбати () ни ва бундан фойдаланиб, массасини ҳисоблаб топиш мумкин. Кўпгина эламентларнинг бир неча изатопларидан иборат бўлиши шундай аниқланади.

148. Материя. Дунёдаги ҳамма нарсалар материядан иборат; материя бизнинг онгимиздан ташқарида мавжуд бўлиб, доимо ҳаракат қилади, ҳаракатсиз материя бўлмайди материясиз ҳаракат ҳам бўлиши мумкин эмас.

149. Енгил металлар, солиштирма оғирлиги жиҳатидан металдар икки группага бўлинади: енгил металлар; солиштирма оғирлиғи 5 гача металлар енгил металлар дейилади.

150. Оғир металлар. Металлар солиштирма оғирлиги жиҳатидан икки группага бўлинади: енгил металлар ва оғир металлар; солиштирма оғирлиги 5 дан ортиқ бўлганлари оғир металлар дейилади.

151. Туғма металлар. Табиатда эркин ҳолда учрайдиган металлар; масалан, олтин.

152. Рангдор металлар. Темир ва унинг қотишмалари пўлат ва қора металлар деб аталади

153. Ишқорий – ер металлар, Са, Ва, Sr, металлари, одатда, ишқорий – ер металлар деб аталади, аммо бутун II группа элементлари ишқорий – ер элементлар деб юритилади. Уларниг оксидлари сувда эриб, ишқор ҳосил қилгани учун шундай ном берилган (қадимги химиклар оксидларни ер деб атаганлар).

154. Ишқорий металлар. I гурупанинг бош гуруппачсидаги элементлар Li, Na, K, Rb,Сs ишқорий металлар дейилади. Бўларнинг оксидлари сув билан бирикиб, кучли ишқор ҳосил қилгани учун шундай ном берилган (қадимги химиклар оксидларни ер деб атаганлар).

155. Молекула. Модданингг барча хосаларига эга бўлиб, мустақил мавжуд бўла оладиган кичик зарачасидир.

156. Полярмас молекулалар. Барча мусбат зарядлари билан манфий зарядларнинг электр оғирлик марказлари бир нуқтага тўғри келадиган, яъни электр зарядлари бир текис тарқалган молекулалар.

157. Поляр молекулалар, барча мусбат зарядлар билан барча манфий зарядларнинг электр оғирлик марказлари бир нуқтага тўғри келмайдиган молекулалар, бўларда мусбат ва манфий зарядларнинг электр марказлари оралиги қанча узоқ бўлса, молекуланинг полярлиги шунча кўп бўлади.

158. Молекуляр оғирлик. Моддаларнинг молекуляр оғирликлари ҳалқаро кислород бирлиги билан ифодаланади, яъни молекуляр оғирлик модда молекуласининг массаси кислород молекуласи массасининг қисмидан неча марта оғир эканини кўрсатади.

159. Нейтрино, зарядсиз енгил заррчалар, массаси яхши аниқланмаган, ҳар ҳолда электрон массасидан кичик; энергиянинг сақланиш қонунини радиоактив β-емирилишга татбиқ этиш учун, нейтрино деб аталган зарядсиз кичик зарачалар бор деб фараз қилинган эди, ҳозир бундай заррачаларнинг борлигини исботлайдиган бир қанча далиллар бор; нейтриноларнинг массаси кичик ва зарядсиз бўлганидан моддалар билан ўзаро таъсир этмайди деярли, шунинг учун уларни олиш қийин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет