Қодир Тўраев Муҳайё Зокирова Қизиқарли билимлар оламида



бет20/28
Дата28.06.2016
өлшемі2.68 Mb.
#164169
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   28

ЯНГИ ЙИЛ ҲИСОБОТИ
БУНДАН роппа-роса 110 йил муқаддам мамлакатимизда янги йил ҳисоби жорий қилинган эди. Хўш, янги йил ҳисоби нима?

Шуни айтиш керакки, ҳозирги вақтда дунёнинг турли мамлакатларида қўлланиб келаётган йил ҳисобининг ибтидоси Қадимги Рим календарига бориб тақалади. Бу календарь дастлаб ўн ойдан иборат бўлиб, жами 304 кундан таркиб топган эди. Кейинчалик Рим календари бирмунча такомиллаштирилди: яна иккита ой қўшилиб, 30 кунлик ойлар 29 кунга келтириблиши туфайли Рим календари бўйича йил 355 кундан иборат бўлди.

Шунга қарамай, Рим календарининг фойдаланиш жиҳатидан бир қанча жиддий камчиликлари бор эди. Уларга барҳам бериш мақсадида милоддан олдинги 46 йили Юлий Цезарь, махсус фармон чиқариб, бирмунча такомиллашган календарь жорий эттирди. Илгари олий коҳиннинг ихтиёри билан киритиладиган марцедоний ойи янги Юлий календарида бекор қилинди. Бундан ташқари, еттита ой 31 кунлик, тўртта ой - 30 кунлик, фев­раль ойи эса оддий йилда 28 кунлик, кабиса йилида 29 кунлик қилиб белгиланди. Натижада, Юлий календари бў­йича йилнинг давомийлиги уч юз олтмиш беш-у чорак суткадан иборат бўлди. Яна бир янгилик йил аввалгидек 1 мартдан эмас, балки 1 январдан бошланадиган бўлди. Мазкур ка­лендарь то XVI асрга қадар, яъни бир ярим минг йилдан зиёдроқ вақт давомида бирон ўзгаришга учрамай ишлатиб келинди. Лекин вақт ўтган сайин унинг қусури яққол сезила борди. Гап шундаки, Юлий календарига кўра, йил давомийлиги сутканинг 128 дан бир улушича қисқа эди. Бунинг натижасида ҳар 128 йилда бир сутка ортиб қолаверарди. Бошқача қилиб айтганда, календарда 31 де­кабрь тургани билан аслида 1 январь бўларди. Дарвоқе, ортиқча суткаларнинг шу алфозда кўпаявериши кишилик ҳаётида жиддий ноқулайликлар келтириб чиқариши тайин. Масалан, ана шундай ортиқча кунларнинг тўпланавериши сабабли XVI асрда бахорги тенг кунлик. 21 март ўрнига 11 мартга тўғри келди, бинобарин 10 кун тафовут қилди.

Хўш, буни қандай тартибга келтирибш мумкин? Бу масала билан XVI аср охирларида Рим католик черковининг бошлиғи папа Григорий XIII тузган махсус комиссия шуғулланди. Комиссия кўпгина календарь лойиҳаларини чуқур тахлил қилиб, итальян математиги ва шифокори Луижи Лилио яратган лойихани маъқуллади. Бу лойиха папа Григорий XIII томонидан 1582 йил 24 февралида чиқарилган махсус фармон билан жорий этилиб, илгариги календарда ортиб қолган кунларни йўқотиш учун ҳисоб ўн кун илгари сурилди, натижада бахорги тенг кунлик, аввалгидек 21 мартга тўғри келадиган бўлди. Аслида Лилио календари деб аталиши лозим бўлгани ҳолда, нохак равишда Григо­рий календари деб аталиб кетди.

ЯНА БИР МУАММО: бахорги тенг кунлик санасини қандай қилиб унинг табиий санасига узоқ йиллар тўғри келишини таъминлаш мумкин?

Эразм Рейнгольд деган немис олими тузган астрономик жадвалда йил давомийлиги 365 сутка-ю 5 соат 49 минут 16 секундни ташкил этган, бу тропик йилнинг ҳақиқий давомийлигидан 30 секундгина зиёд эди. Ваҳоланки, Юлий календари бўйича йилнинг давомийлиги аслидагидан 10 минут 44 секунд фарқ қиларди. Бунинг маъноси шуки, ҳар 135 йилда хатолик бир кунни, 400 йилда эса уч кунни ташкил қилади. Хатоликни бартараф этиш учун ҳар 400 йилда уч кун чиқариб ташланадиган бўлди. Юлий календарига биноан ҳар 400 йилда юзта кабиса йили бўлиши керак. Бояги ортиқча уч куни йўқотиш учун ка­биса йиллари сони учтага камайтирилди. Календарь лойиҳасининг муаллифи Лилионинг таклифи билан Юлий календаридаги юзликлари тўртга қолдиқсиз бўлинмайдиган асрий йилларни оддий асрий йиллар деб ҳисобланадиган бўлди.

Лекин шундай тузатишларга қарамай, Григорий календари бари бир қусурдан ҳоли бўлмади. Нега дейсизми? Юқорида айтганимиздек, календарни тўғрилаш учун ҳар 400 йил­да уч сутка чиқариб ташланади, ваҳоланки ҳар 400 эмас, балки 384 йилдагина хатолик уч кунни ташкил қиларди. Григорий календарига кўра, йилнинг ўртача давомийлиги 365,242500 суткадан иборат, яъни тро­пик йилнинг давомийлигидан фарқи ўртача 0,000305 суткадир, ҳолос. Ҳар 3280 йилда фарқ бор-йўғи бир суткага етади. Мазкур календарнинг аниқлигини ошириш учун ҳар 4000 йилда бир кабиса йилни оддий йил деб ҳисоблаш кифоя. Бинобарин, ҳар 4000 йилда бир сутка чиқариб ташланса, хатолик 18200 йилдагина бир суткага етади. Сирасини айтган­да, бу қадар аниқлик унчаям зарур эмас.

Умуман, илгариги барча календарларга қараганда, анчагина аниқ ва фойдаланишга қулай бўлган Григо­рий календари жаҳондаги барча мамлакатларда осонлик билан қабул қилингани йўқ.

Россияда ҳам янги календарга ўтиш анчагина мушкул бўлди. Тўғри, Евро­па мамлакатлари билан алоқаларнинг кенгая бориши ҳалқаро ва илмий муаммоларда Григорий календаридан фойдаланиш заруратини келтириб чиқарди. Мамлакат ички ҳаётида эса эски йил ҳисоби бўйича иш юритиларди. Бунақанги икки хиллик муқаррар равишда ноқулайлик туғдирарди.

Петербург фанлар академияси 1830-йили янги йил ҳисобини жорий этишни таклиф қилди. Бироқ ўша вақтдаги маориф министри К.Левеннинг маслаҳати билан подшоҳ бу таклифни рад этди. Орада олтмиш тўққиз йил ўтгандан сўнггина Россия астраномия жамияти ҳузурида талайгина илмий муассасалар, бошқарма ва министрликларнинг вакилларидан иборат комиссия тузилда, унда улуғ рус олими Д.М Менделеев ҳам жуда фаол қатнашди. Комиссия Россияда янги колендарь жорий этиш фикрини билдирди. Бироқ, афсус, чор ҳукумати ва черковнинг қаттиқ қаршилиги туфайли бу фикр яна инобатсиз қолди.

Кейинчалик Россияда календар ислоҳоти масаласи ижобий ҳал этилди. 1917 йил ноябрь ойининг ўрталарида ушбу масалани ҳукумат атрофлича муҳокама қилди. Ниҳоят 1918 йил 24 январида “Россияда Ғарбий Европада жорий этиш ҳақида Декрет” қабул қилинди.

Шуниси ҳам борки, ўша кезларда янги йил ҳисоби билан эски йил ҳисоби ўртасидаги фарқ 13 кундан иборат бўлганлигидан янги календарга ўтиш ҳақидаги Декретда 1918 йил 31 январидан кейин 1 февраль деб эмас, балки 14 февраль деб ҳисоблаш уқдирилди.

Шундай қилиб Россияда 1918 йил 14 февралда янги йил ҳисоби – Григорий календари жорий қилинди. Мана, 110 йилдирки, бу календар амалда.

Собиқ СССР Давлат вақт ва частота хизматининг бош матралогия маркази маълум қиладики, ҳалқаро вақт бюросининг қарорига биноан 31 декбрдан 1988 йил 1 январга ўтар кечаси умум жаҳон вақти билан соат 00 да ( Москва вақт билан соат 3 да) мувоқилаштирилган вақт шикаласига бир секунд қўшилиб қўйилади. Барча Давлатларнинг вақт сигналларнинг эшиттириладиган радиостанциялари, шу жумладан Собиқ СССР Давлат вақт частота ҳизматининг радиостанциялари, шунингдек мамлакатнинг катта радиостанциялари мана шу тузатишни киритиб сигнал беради.

Боя айтилган соат бошланишдан олдинги минут одатда бир секунд узаяди
ЯНГИ ЙИЛНИ ҚАНДАЙ КУТАМИЗ?
Мана янги йил ҳам эшик қоқиб кириб келмоқда. Уни турли мамлакатлар, турли вақтларда кутиб олишади, бироқ бизда байрам қилинаётган Янги йил қачондан бошланганлигини ҳамма билавермаса керак. Бу 1917 йил 31 декабрда Петоғрадда, Симбирск кўчасидаги 22 уйда Нива дарёсининг ўнг соҳилида, Михайловеск артиллерия билим юртининг оқ залида кутиб олинган эди. Янги йил кутиш маросими РСДРП(б) Вибарг район кометети район кенгаши ва қизил гвардия штаби томонидан қизил жангчилар, ишчилар, партия ва кенгаш ходимлари учун уюштирилган эди. Бунда байрам дастурхонига бор йўқ неъмат сабзи чой бўлиб, у ҳам қандсиз кутиб олинган эди.

Собиқ СССР Олий Совети Президиумининг 1947 йил 23 декабрь фармонига биноан 1 январь Янги йил байрами деб эълон қилинди.

Бироқ дунёнинг ҳамма жойида Янги йил 1 январда кириб келмайди. Айтайлик, Ҳиндистоннинг жанубида Янги йил март ойида, мамлакат шимолида апрелда, ғарбида - октябрь ойида, Керала штатида гох июль, гох августда кутилади. Эфиопияда Янги йил сентябрнинг ўрталарида, Бирмада эса апрель ойида киради. Индонезиянинг Бали оролида Янги йил байрами 10 кун давом этади ва ҳар йили турли ойларда нишонланади, нега деганда маҳаллий календарга кўра бир йил 210 кундан иборат. 1983 йилнинг 13 октябрида Эфиопияда янги 1976 йилни кутиб олишди. Аслидаку бир кун илгари кутиш керак эди, бироқ кабиса йил бўлганлиги учун Янги йилни бир кун кейин кутишди.

Эфиопияликлар Янги йилни оила даврасида кутишади. Байрам муносабати билан қўй сўйилади, телла деган хонаки пиво тайёрланади. Уйлар кўм-кўк шоҳ-шаббалар билан безатилади, кун ботиши билан ховлиларда гулхан ёқилади. Мамлакатда икки хил, яъни Копт (Эфиопиянинг ўзида қабул қилинган) ва Григорий (умумий) календарлари, табиийки, бир қатор қийинчиликлар туғдиради. Чет элдан келган сайёхлар дастлабига йил ва кунни чалкаштириб юрадилар, лекин вақт ўтиши билан бунга кўникиб кетишади. Чунки, Эфиопия йилига етти йилу саккиз ой, кундалик вақтга эса олти соат кўшилса, бизнинг вақтимиз чиқади.

Мана бу қизиқ воқеа эса Англияда бўлиб ўтган. Ўрта асрларда Буюк Британияда янги йил март ойида нишонланар эди, кейинчалик парламентнинг янги йилни март ойидан январга кўчириш ҳақидаги қарорига мамлакат хотин-қизлари «Парламент хотин-қизлар ёшини бир неча ойга катта қилишга хаққи йўқ» деб қаршилик кўрсатишган.

Янги йилни икки марта кутиш мумкинми? Мумкин экан. Узоқ сафарга сузувчи денгизчилар демакрацион (ажратиш). Вақт чи­зиғи - Ер юзасидан ўтувчи ва 180° меридианининг узунлигига тўғри келувчи фаразий чизиқ вақт ўзгариши билан боғлик эканлигини яхши билишади.

Демакрацион вақт чизиғини кесиб ўтган кемалар, агар ғарбдан шарқ томонга кетаётган бўлса, ярим тундан бошлаб яна олдинги кун ҳисобига кўчади, ғарбга йўналаётган кемалар эса тунда бир йўла икки кун олдинга ўтади.

1899 йил 30 декабрь куни капитан Жон Филлипе қўмондонлигидаги «Уориму» пассажир кемаси Ванкувердан Австралияга йўл олди. Янги йил арафасида капитан йўловчиларга кутилмаган совға инъом этмоқчи бўлди. Ярим тунда кемани елдек учириб демакрацион вақт чизиғи ва бир йўла экватор чизиғига олиб келди. Кеманинг тумшуғи Жанубий ярим шарда ва “ёзнинг нақ ўртаси”да, қуйруғи эса Шимолий ярим шарда ва нақ «қирчиллама қишда» турар эди. Кема тумшуғидаги пассажирлар 1900 йил январида, қуйруғидагилар эса ҳали ҳам ўтган йилнинг декабрида яшашар эди.

Танеуни (Фиджи архипелаги) оролида эса Янги йилни икки марта кутиш мумкин, нега деганда, демакрацион вақт чизиғи ўтадиган 180° меридиан оролни иккига - шарқий ва ғарбий қисмга бў­либ туради.

Россия ва мамлакатимизда биринчи бўлиб, Янги йил Чукоткада Москва вақти билан 31 декабрь соат 14 да кутилади. Ундан бир соат кейин, Петропавловск - Камчаткага Янги йил кириб келади. Шундан сўнг Магадан, Владивосток, Якутск, Ир­кутск, Новосибирск, Тошкент, Свер­дловск, Тбилиси ва них.оят Москвада Янги йил кутилади.


MЎЪЖИЗАКОР HУP

Ҳозир лазер нури фан ва техникада кенг қўлланилмокда, Вақт ўтиб, одамлар ҳаёти ва меҳнатини бу нурсиз тасаввур этиш ҳам қийин бўлажак.

Лазер — урушдан кейинги даврнинг энг муҳим кашфиётларидан биридир. У ёруғликни электрон усул билан назорат қилиш имконини беради. Лазер ёрдамида ёруғлик кучини миллиард марта ошириш мумкин. Бундай кучли нур кесиб ўтолмайдиган модда табиатда йўқ. Шунинг учун у олмос йуналишдан тортиб, энг нозиқ хирургия, масалан, кўз гавҳари операциясигача кенг ишлатилади. Бундай мураккаб операция лазер ёрдамида ҳеч қандай оғриқсиз секунднинг мингдан биричалик вақт ичида бажарилади.

Лазер инженерлик ишида, тоннель, ка­нал, йул қурилишларида жуда қўл келади, чунки у тоғ ва ер қатламлари оша ҳам тўғри чизиқни белгилаб бера олади. Бу нурни жуда узоқ масофаларга йуллаб, ҳатто бошқа плаиеталар билан алоқа боғлаш ҳам мумкин бўлади. Масалан, фақат 2 ватт қувватга эга бўлган лазер нурини ойга ўрнаштирилса, у Ердан бир меча юз миллион ваттлик электр шуъласидай чарақлаб кўринар эди. Кўп миқдордаги ва мураккаб маълумотларни узоқ масофалар­га етказишда лазердан ўтадиган восита йўқ.. Сейсмик сигналларни, қазилма манбаларини аниқлашда, фотоғрафиянинг янги соҳаси — голографияда, ҳар қандай жисмнинг кўзга кўринмайдиган томонини ҳам кўришда, телевизион техниканинг ривожида лазер нуридан кенг фойдаланиш мум­кин. Бу ажойиб нур ёрдамида келгусида киноникидай катта экранли, енгил, рангли телевизорлар ишлаб чиқарилса керак.


ЮЛДУЗЛАР НИМА ВА УЛАР НЕГА ЖИМИРЛАЙДИЛАР?
Юлдузлар - қизиган газлардан таркиб топган. Қуёш сингари ёруғлик сочувчи осмон жисмларидир. Аслида ҳар бир юлдуз ўзи нурланадиган улкан қизиган газ шардан иборат бўлиб, асосан водород ва олисдаги қуёшдир. Қуёш Ердан 150 млн км, юлдузлар эса унга қараганда юз минг, ҳатто миллион марта узоқда жойлашган. Энг яқини юлдузларгача бўлган масофа Қуёш узоқлигидан 66 минг баробар катта. Шунинг учуи Юлдузлар бизга ҳамма вақт (катта телескопларда ҳам) ёруғ нукта сифатида кўринди. Телескопсиз кўз билан осмон сферасида кўпи билан олти минг, кичик телескопда бир неча ўн минг катта телескопда эса бир неча юз миллион Юлдузни кўриш мумкин. Бизнинг Галактикада ҳаммаси бўлиб тахминан 120 миллиард Юлдуз бор, Юлдузларнинг бир-бирига нисбатан осмонда эгаллаган ўрни ўзгармасдек, улар осмонга қадаб қўйилгандек кўринади. Шунинг учун кадим замонларда кишилар Юлдузлар осмонини ўзгармас деб, Юлдузларнинг осмон сферасида эгаллаган ўрни (координаталари)ни аниқлаганлар. Юлдузлар жадвалларини тузганлар (Гиппарх миллиондан аввало 2 асрда, Улуғбек, 15 аср). шу жадваллар ёрдамида вақтни, жойиинг географик координаталарини аниқлаганлар. Ҳозир ҳам юлдузлар жадваллари тузилади. Ва улар кўпгина амалий масалаларни ҳал этишда қўлланилади. Бундан минг йил аввал араб астрономлари ўз равшанлигини ўзгартириб турувчи юлдузни топганлар ва унга Алчўл (шайтон кўзи) деб ном берганлар. Ҳозир бундай юлдузлар кўп топилган. Уларни ўрганиш астрономиянинг муҳим бир соҳасидир.

Юлдузларнинг хусусий ҳаракати мавжудлигини биринчи инглиз олими Э.Галлей 1718 йилда кашф этган. 1835-1839 йилларда рус астрономии В.Я. Струве, Ф. Бессел ва Т. Гендерсон энг яқин учта юлдузнинг узоқлигини ўлчаганлар, XIX асрнинг иккинчи ярмида Юлдузларни текширишга аввал спекгроскома, кейинчалик эса фотоғрафия қўлланила бошланди. XX аср бошларида Юлдузларнинг физикавий табиати ўрганила бошланди. Физика фани ютуқларидан фойдаланиб юлдузларнинг табиати тараққиёти тараққиёт қонунлари тадкиқ қилина бошлади.

Юлдузларнинг жимирлаши ер атмосферасининг тўлқинланишидан келиб чиқади ва бу вақтда юлдузлар турли тусларда товланади.

Оддий кўзга кўринадиган юлдузларнинг кўпчилиги оқ рангда, қолганлари сариқ, кизил рангда ёки улар орасидаги турли тусларда бўлади. Бошқа масалан кўк ёки яшил ранглар фақат қўшалоқ юлдузларда учрайди. Аммо бу ҳодиса рангларнинг бир-бирига таъсири натижасида рўй беради. Аслида эса бу юлдузларнинг ҳаммаси бир оз кўк тусли оқ юлдузлардир. Юлдузлар марказида газлар кучли сиқилган ва қайнок ҳолда бўлиб, уларнинг ҳарорати миллионлаб даража билан ўлчанади. Бундай шароитларда водород аста-секин гелийга айланади. Бу айланишлар ядро реакциялари деб аталади. Ядро реакциялари жараёнида Юлдузлар моддасининг бир қисми ёруғлик нурларга айланади. Масалан, Қуёш нурланиб ва «эриб» туради, яъни ҳар секунда 4 миллион тонна вазнини йўқотади. Шунча микдордаги модда ёруғликка ёки бошқача айтаганда, нурланишга айланади. Ўша Қуёш моддасини ҳар бири 50 вагондан иборат 4 минг юк поездига юклаш мумкии бўларди. Лекин кўрқманг - Қуёш бундай «сахий»лигига карамай, унинг моддалар запаси шунчалик кўпки, Қуёш ҳам бошқа юлдузлар ҳам бир неча миллиард йиллаб нурланиб тураверади.

Катта-кичиклигига кўра юлдузлар бир-биридан катта фарқ қилади. Уларнинг ичида ҳажми жиҳатидан Қуёшдаи миллирд марта катта бўлганлари ҳам бор. Лекин шундай «митти» юлдузлар ҳам борки, улар ҳатто Ердан ҳам кичикдир.

Ҳар бир юлдузлар туркумига эртакнома афсонавий номлар беришган. Катта аниқ, Кассиопея, Аравакаш ва бошқа юлдузлар туркумлари шу тарзда пайдо бўлган.

Шундай килиб, юлдузлар ўзидан ёруғлик чикарувчи Газли (плазмали) шардир. (Қуёш ҳам юлдузлар жумласига киради). Грвитақия кучлари келади. Юлдузлар қаърида зўр зинчлик ва ҳарорат (Қарийб 10-12 млн.к) юзага келганда термоядро реакцияси бошланади.

Юлдузларнинг температураси деганда, унинг ташқи қатламлари температураси назарда тутилади. Юлдузларни температурасини ўлчаш, юлдузларнинг нурланишга асослангандир. Юлдузларнинг сиртидаги ҳарораг 10 минг, 100 минг даражагача ўлчангандир. Юлдузларни баъзилари қизғиш рангда; улар нисбатан «совуқ» юлдузлар бўлиб, сиртиди ҳарорат 2-3 минг даражадан ошмайди. Қуёш сиртида ҳарорат 6 минг даража бўлган юлдузлар жумласига киради.



КАМАЛАК НИМА
Камалак табиатнинг энг гўзал ҳодисаларидан биридир, одамлар унинг қандай ҳосил бўлиши ҳақида қадим замонлардан бери бош қотириб келишади. Ҳатто, қадимги юнон файласуфи Аристотель - Арасту ҳам камалакнинг содир бўлиши сабабини тушунтириб беришга уринган эди. Қуёш нури ёки оддий оқ, нур барча рангларни ўзида жам этгандир. Сиз қия турган кўзгунинг бир четига ёки совун пуфаги юзасига нур тушганини ҳеч кузатганмисиз? Оқ, нур турли рангларга бўлиниб кетади. Шунда биз қизил, зарғалдоқ, сариқ, яшил, кўк ва бинафша рангларни кўрамиз.

Нурни турли рангларга ажратувчи нарса "при­зма" деб аталади. Ҳосил бўлган ранглар ўзаро бирикиб кетувчи чизиқлар ҳошиясини ҳосил қилади ва бу “спектр” деб аталади.

Камалак ҳам катта эгилган спектр ёки ёмғир томчилари орқали ўтиб синадиган нурнинг ранго-ранг чизиқларидан иборат тасмадир. Бу ҳолда ёмғир томчилари призма вазифасини бажаради.

Камалак жала ёғаётганда чиқади. Бу вақтда, бир томондан ёмғир ёғаётган, бошқа тарафдан эса қуёш чарақлаб турган бўлади. Камалакни кўриш учун сиз қуёш (орқангизда туриши керак) ва ёмғир (олдингизда ёғаётган бўлиши керак) нинг ўртасида бўлишингиз лозим. Қуёшдан тушаётган нурлар ёмғир томчиларига тушиб спектр ҳосил қилади. Қуёш, сизнинг кўзларингиз ва камалак маркази бир чизиқда бўлиши керак.



Агар Қуёш жуда баландда бўлса: бундай тўғри чизиқ ўтказиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам камалакни фақат эрталаб ёки кечга яқин кузатиш мум­кин. Тонгги камалак Қуёш шарқдан нур сочаётгани ва ёмғир сизнинг ғарб тарафингизда ёғаётганини кўрсатади. Тушдан кейинги камалак эса Қуёш Ғарбдан нур сочаётгани ва сизнинг шарқ тара­фингизда ёмғир ёғаётганини билдиради.

АЖАБТОВУР КИТОБЛАР
Ер юзида энг қадимги китоб милоддан аввалги 3350 йилда ёзилган. Папирус қоғози ўрамига битилган бу китоб Фива шаҳридаги ибодатхоналардан бирида топилган. Ҳозир бу ноёб китоб Париж Миллий кутубхонасида сақланади. Баъзан бундай ўрама китоб жуда ҳам узун бўлган. Британия музейида сақланаётган Гаррис папирус қоғозининг узунлиги 45 метрча келади.
Қадимги Оссурияда китоб сополга ёзилган. Бундай китоб саҳифасининг ҳажми 32х32, қалинлиги 2,5 сантиметр бўлиб, кўринишидан ҳақиқий ясси ғиштни эслатади. Китоблар ўнлаб, баъзан юзлаб шундай саҳифалардан ташкил топган.
Ҳозирги кундаги китобларга ўхшаш китоблар дастлаб милоднинг 1-асрида пайдо бўлган. Улар тахтадан тайёрланган. Саҳифа юмшоқ ва силлиқ бўлиши учун унга бир текисда эритилган мум қуйилган. Мум қотгач, унга учи ўткир металл таёқча билан ёзилган. Шундай тахтачалардан бир қанчаси йиғиб боғланиб, китоб ҳолига келтириблган.
Милоддан аввалги II асрда Пергам (Кичик Осиё) шаҳрида китоб саҳифалари сифатида пергаментдан фойдаланилган. У қуйидагича тайёрланган: бузоқ ёки қўй териси оҳакли эритмада ивитилган, сўнгра чорчўпга тортиб қуритилган. Қуриган тери жилвир билан силлиқлангач унга асал суртиб қўйилган. Қалин бир китоб тайёрлаш учун анча-мунча бузоқ териси керак бўлган. Китоб тайёрлаш ва уни кўчириб ёзиш кўп ойлик меҳнатни талаб қилган. Баъзан пергаментдан иккинчи маротаба ҳам фойдаланилган. Бунинг учун ундаги аввалги ёзувлар сут билан ювилган ёки пичоқ билан қириб ташланган. Тозаланган пергаментга янгитан ёзилаверган. Кўплаб нодир китоблар шу тарзда йўқолиб кетган.
Ҳажм жиҳатидан энг катта бўлган қадимги китоблардан бири – арман тилида ёзилган “Муша монастири ваъзлари” дир. Оғирлиги икки пуддан (32 килограмм) кам бўлмаган бу қўлёзма 1204 йили салжуқийлар томонидан олиб кетилган.
1899 йили Варшавада А.С. Пушкин туғилган куннинг юз йиллиги муносабати билан унинг “Евгений Онегин” поэмаси 28х18 миллиметр форматда нашр қилинди. Китобчанинг ҳар бир саҳифасига ўттизтадан сўз сиғдирилган. Митти китоб медальёнга жойлаштирилган. Медальён қопқоғининг ўртасида эса китобни ўқиш учун линза ўрнатилган.
1832 йили Лондонда “Англиялик қаҳрамонлар мажмуаси” 100 нусхада босилиб чиқди. Унинг узунлиги 8, кенглиги 4 ярд (1 ярд 0,91 метр). Ҳарфларнинг ўлчами эса 0,5 фут (15 сантиметрча). Бу китоб дунёдаги энг катта китоблардан бири ҳисобланади.
Австрияда 68 та ҳикояни ўз ичига олган китоб нашр қилинган. Ҳар бир ҳикоя алоҳида рангдаги қоғозга босилган. 1934 йилдаги Америка календарининг январь ва февраль ойлари босма қоғозга, март ва апрель - папирус қоғозига, май ва июнь - чивинни хайдаш учун тутиладиган қоғозга, июль ва август - пашша тутгич ёпишқоқ қоғозга, сантябрь ва октябрь – машинкада нусха кўпайтирадиган рангли қоғозга,ноябрь – декабрь ойлари эса фильтр қоғозга ёзилган. Китоб турли вақтларда шойи ва сатин матосига ҳам босилган. Газета босиладиган материал ҳам ўзгариб турган. Чунончи, Францияда газета мақолалари юпқа қилиб ёйилган ҳамирга босмахонанинг истеъмол қилса бўладиган бўёғи билан босилган. Бошқа бир француз газетаси юпқа резинага босилган. Уни чўмилаётган пайтда ҳам бемалол ўқийвериш мумкин бўлган. Испанияда чиқадиган бир газетани қоронғида ҳам бемалол ўқилайверган. Чунки унинг ҳарфлари нур таратиб турган. Англияда газета қоғози ўрнини мато эгаллаган. Бундай газета ўқиб бўлингач, рўмолча сифатида фойдаланилган.
XV аср охирларида венециялик машҳур ношир Альд Мануций кичрайтирилган форматда китоб босиб чиқаришни “ихтиро” қилди. XVII асрда яшаган голландиялик ака-ука Эльзевирлар ундан ўтиб тушадилар.

Улар жилд-жилд шеърлар тўпламини жуда ҳам жажжи форматда чиқара бошладилар. Ҳозирги пайтдаги энг митти китоб Американинг Вусбер шаҳридаги босмахонада чоп этилди. У – ҳажми 6,3х4,5 миллиметр, қизил марокен (ҳайвон териси) муқовали, 34 саҳифадан иборат Умар Хайём шеърлар тўпламидир. Китобчанинг “оғирлиги” – 0,064 грамм. Рус тилида босилган биринчи митти китоб 65х75 миллиметрли “Муомала санъати” китоби ҳисобланади (1788 йил). 1855 йилда И. Криловнинг “Масаллар”и почта маркасининг катталигидек келадиган ҳажмда босмадан чиқарилди. Китобчадаги шеърлар микроскопик ҳарф – диамантда терилган. Совет даврида чиқарилган биринчи митти китобча 1921 йили Кинешмада нашр қилинган. “РСФСР Конституцияси” ҳисобланади. Унинг ҳажми 35х50 миллиметр. Ҳозир митти китоблар фондида 500 хил номдаги китоб бор, буларнинг ярмидан кўпи совет даврида нашр қилинган. Коллекциядаги 50 ортиқ митти китобда Пушкин асарлари чоп этилган.


1455 йили нашр қилинган Гуттенбергнинг “Библия”си дунёдаги энг қимматбаҳо китоб ҳисобланади. Унинг бир нусхаси учун 1926 йилда 350 минг доллар ҳақ тўланган. Ҳозир бу китоб АҚШ Конгресси кутубхонасида сақланади.

1633 йили Лондонда нашр қилинган бир китобга узундан-узун сарлавҳа қўйилган. У 45 та сўздан таркиб топган. Китоб муаллифи театр ва актёрларни қаттиқ танқид қилган.


Олимпия ўйинлари иштирокчилари бўлган давлат тилларида чиқарилган “Олимпиада қасамёди” китоби Германияда нашр қилинган. Бу жимит китоб боланинг тирноғига жой бўла оладиган ўлчамдадир.
Кўпгина текстлар Шарқда ихтиро қилинган ксилография усулида дарахтларга ўйиб кўчирилган. Корея, Хитой ва Японияда бу усулдан VIII асрда фойдаланила бошлаган.

Шундай усул билан ўн минглаб будда текстлари чиқарилган. Бизгача етиб келган энг қадимги ксилографик китоб – “Олмос сутраси” (будда динидаги қадимги ҳалқларнинг ҳуқуққа доир ва муқаддас китоби) китобидир. Будда текстида битилган бу китоб 868 йили Хитойда ёзилган. Ҳозир у Лондондаги Британия музейида сақланади.


Б И Л А С И 3 М И?

Ленинский горидаги 32 қаватли Ло­моносов номли Москва университети нинг 40 000 хонаси бор. Бу дунёдаги энг катта ўқув юрти.


Қадимги ёдгорликлар ичида энг каттаси Мисрдаги Фиравн Хеопса пирамидасидир. Унинг бир юз қирқ олти ярим метрли қадди саҳронинг олис - олисларидан ҳам кўриниб туради.

Яқинда Бразилияда Ер юзидаги энг катта илон - узунлиги 35 метр бўлган анакондани ўлдирганлар. Бунинг учун пулемётдан фойдаланилиб, 500 ўқ сарф бўлган.

Мадагаскар оролида воропатра деб аталувчи қуш яшайди. У Ер юзидаги қушларнинг энг каттаси ҳисобланади.Ерли ҳалқ унинг туҳим пўчоғидан челак ўрнида фойдаланади. Бундай тухум “пўчоқ” ларининг ҳар бирига 9 летргача сув сиғади.
Жониворлар ичида совуққа энг чидамлилиги ғозлар билан ўрдаклардир. Улар ҳатто – 110 градусгача чидашлари мумкин.
1860 йили Ер юзидаги аҳоли сони 1 миллиард 250 миллион киши эди. 1950 йилда 2 миллиард 50 миллионни ташкил қилди. 2000 йилга келиб ер юзидаги аҳоли сони 6 миллиард 250 миллиондан ортиб кетади.
Асалари қанча умр кўради? Унинг умри узун ва қисқа бўлиши дунёга қай вақтда кетишига боғлик экан. Масалан, асалари июнь ойида тухумдан чиқса 48 кун, июль ойида дунёга келса 28 кун яшайди. Кузда тухумдан чиққан асалари энг кўп умр кўради: у келгуси йилнинг май ойигача яшайди.

Бир литер сув бир литер ҳаводан 775 марта оғир.

Ўрта Осиёда 7 минг хил ўсимлик тури мавжуд. Шундан 5.400 тури тоғли районларда, қолганлари текисликларда ўсади.
Мамлакатимиз дарёлари Дунё океанига бир йилда ўрта ҳисобида 326 миллион 800 минг тонна туз олиб келиб қуяди.
Ўзбекистонда 4 минг 148 тур ўсимликдан 500 тури маданий, қолганлари ёввойи ҳолда ўсади.
1669 йилда Франция қироли машҳур итальян астраноми Жованни Доменико Кассинини Париж обсерваторияси директорлигига таклиф этган. Кассини 1671 йилда Сатурннинг иккинчи йўлдоши – Япетни, бир йилдан сўнг учинчи йўлдош Реяни, 1684 йилда эса яна иккита – Тетис ва Диона йўлдошларини очади. У 1675 йилда Сатурн ҳалқалари қорамтир оралиқ, яъни Кассини тирқиши билан ажралган икки қисмдан иборат эканлигини аниқлайди.
2005 йил 14 январда “Гюйгенс” аппарати Сатурн сайёрасининг йўлдоши Титан юзасига оҳиста қўнди. Бу йўлдошни роппа-роса 350 йил аввал, яъни1655 йилда буюк голланд олими Христиан Гюйгенс Галилео Галилей томонидан 1610 йилда очилган Сатурн гардиши ёнидаги доғлар сайёрани ўраб турувчи ҳалқалар эканлигини ҳам таҳмин қилган эди.


  • Евроосиё – Ер куррасининг энг катта қитъасидир.

  • Ер куррасининг энг баланд чўққиси Жомолунгма (Эверест) ҳисобланади. Унинг баландлиги 8848 м.

  • Ер шаридаги энг кўп ёғин тушадиган жой Ҳимолай тоғларининг жанубий – шарқий қисмидир. Бу ерга йилига 10.000 мм ёғин ёғади.

  • Ер куррасидаги энг узун дарё Нил дарёсидир.

  • Дунёнинг энг чуқур кўли Байкал кўли ҳисобланади.

  • Дунёда энг серсув дарё Жанубий Америкадаги Амазонка дарёсидир.

  • Куррамизда энг кўп кислород “ишлаб чиқарувчи”лар игна баргли ўрмондир. Бир гектар игна баргли ўрмон бир йилда 30 л кислород ишлаб чиқаради.

  • Иқлими энг чуқур қитъа Антарктида қитъасидир.

  • Дунёда энг катта каньон (дара) Коларадо катта каньонидир. Унинг чуқурлиги 1,5 км дан ошади.

  • Куррамиздаги аҳолиси энг кўп шаҳар Мексиканинг пойтахти Мехикодир. Унда салкам 21 млн аҳоли истиқомат қилади.

  • Ердаги энг йирик кемирувчи ҳайвон сув чўчқаси – капибарадир.

  • Жанубий Амрика ўрмонларида дунёда энг катта чумолилар яшайди. Уларнинг узунлиги 3 см га етади.

  • Табиатда энг митти қуш – колибри ҳисобланади.

  • Дунёда энг баланд шаршара 1054 м бўлган Анхель шаршарасидир.

  • Сайёрамиздаги энг йирик ҳайвон кўк китдир. Унинг оғирлиги 50 тоннадан ҳам ошиб кетади.

  • Ердаги энг совуқ жой Антрактида қитъасидир, у ерда – 89,2ºС ҳарорат қайд этилган.

  • Куррамизда энг кучли шамоллар Антрактидада эсади.

Антрактида муз қоплами ҳисобига ердаги энг баланд қитъадир.
Ўрта Осиёда 7 минг хил ўсимлик тури мавжуд. Шундан 5.400 тури тоғли районларда, қолганлари текисликларда ўсади.

Мамлакатлар дарёлари Дунё океанига бир йилда ўрта ҳисобида 326 миллион 800 минг тонна туз олиб келиб қуяди.

Ўзбекистонда 4 минг 148 тур ўсимликдан 500 тури маданий, қолганлари ёввойи ҳолда ўсади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет