Қодир Тўраев Муҳайё Зокирова Қизиқарли билимлар оламида



бет13/28
Дата28.06.2016
өлшемі2.68 Mb.
#164169
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28

17. Атом рефракцияси - молекуляр рефракциянинг бир қисми бўлиб, молекуланииг айрим атомларига хос рефракқяядир.

18. Атом панжараси - Кристалларнинг шакли унда атом, ион ва молекулаларнинг қандай жойлашганлигига боғлиқ. Улар кристаллар ичида маълум нуқталарда туради ва ҳаммаси бирга панжара дейилади. Агар бундай панжара атомлардан ташкил топган бўлса, у атом панжараси дейилади.

19. Атом боғланиш - (ковалент ёки гомеополяр боғланиш) Химиявий хоссалари жиҳатидан бир-бирига ўхшаш ёки хоссалари бир-бирига яқин бўлган атомларнинг боғланиши атом боғланиш дейилади. Атомлар орасидаги боғланишни таъминлаб турадиган электронлар жуфт электронларни ҳосил қилади, бу жуфт электронлар эса, иккала атомга умумий электронлар бўлиб, шунинг билан бирга, иккала атом ядроларига ҳам тааллуклидир.

20. Атом иссиқлик сиғими - бир грамм атом элементни 1° га иситиш учун кетадиган иссиқлик микдори бўлиб, у қаттик) ҳолатдаги модданииг иссиқлик сиғими билан элементнинг атом оғирлиги кўпайтмасига тахминан тенг ва у тахминан 6,3 га баравар:

21. Атом ядроси - Атом ядросининг тузилиши масаласи устида кўпгина олимлар ишлаб келмоқда. Ядронинг тузилиши тўғрисидаги янги назарияни рус физиги Д.Д. Иваненко яратди. Бу назарияга кўра, ядро нейтронлар ва протонлардан иборат. Ядродаги протонларнинг сони ядронинг зарядига, ядро атрофидаги планетар электронлар сонига, яъни элементнииг Д. И. Менделеев системасидаги тартиб номерига, нейтронлар сони аса элементнинг атом оғирлиги билан протонлар сони айирмасига тенг. Атом ядроси атом ҳажмининг кичик бир қисмини эгаллаган, аммо атомнинг бутун массаси унинг ядросига тўпланган, чунки электронлар массаси протон ва нейтронлар массасидан 1840 марта, яъни йўқ деярли даражада кичик.

22. Атом оғирликлар. Элементлар атомларининг кислород бирлиги билан ифодаланган оғирликлари.

23. Атом ҳажмлар, бу – қаттиқ ва суюқ оддий моддалар бир грамматомининг ҳажмидир, бу – атом оғирликнинг солиштирма оғирликка нисбатига тенг.

24. Яланғоч атомлар, бўлар атрофидаги электронларнинг ҳаммасини ёки бир нечтасини йўқотган атомлардир. Масалан. Протонлар – водороднинг α – заррачалар – гелийнинг ялоноғоч атомларидир.

25. Тутунсиз порох. Целлюлозага (пахтага) нитрат кислота билан сулфат кислота аралашмаси таъсир эттирилса, целлюлозанинг турли нитрат эфирлари ҳосил бўлади, бу модда пироксилин деб аталади, кўриниши пахтага ўхшайди, аммо дагалроқ бўлади, ўт қўйилса дарҳол ёнади, агар қаттиқ зарб еса ёки қалдироқ симоб ёрдами билан ёқилса, ниҳоятда кучли порлайди, бунда азот , водород сув буғи, СО ва СО2 газлари чиқади, кучли портлайдиган модда бўлганидан ўқ учун ишлатиш қийин, аммо ацетон ёки сирка эфири билан ишланса, пироксилинга қараганда секинроқ портлайди, ўқ дориси сифатида ишлатилади ва тутунсиз порох деб аталади. 1890 1994 йилларида пироколлодий порохини Д.И.Менделеев кашф этган ва бу масала устида кўп илмий текшириш ишлари олиб борган.

26. Оқ рангда чўғланиш. Юқори температурада қиздирилаётган суюқ ёки қаттиқ модданингг температурасини тахминан ифодалаш учун, баъзан модданингг ёруғланиш даражасига эътибор қилинади. Температура 5000 билан 10000 орасида бўлса, модда қизил рангда чўғланади, 10000 – 13000 да модда сариқ рангда чўғланади, 13000 – 15000 да оқ рангда чўғланади.

27. Бензин. Нефтьнинг майдалаб ҳайдалишида 20300 билан 215° орасида олинадиган фракция; турли бензиннинг таркиби турлича бўлади; бензинда метан қаторининг 5—9 углерод атомли углеводородлари, нафтенлар ва озроқ ароматик углеводородлар бор; бензин тиниқ, рангсиз, нейтрал суюқлик; ўзига хос ҳиди бор, осон алангаланади; d 0,715 дан ортмайди; сувда эримайди, спирт ва бензол билан аралашади, 1 сорт 1501600 га кадар айнаб тугайди, II сорт эса 200— 215° да йигилади, ёкилги ва эритувчи сифатида ишлатилади.

28. Бета нурлар (β – нурлари) Радиоктив элементларнинг емирилишида чиқадиган нурларнинг бир хили бўлиб, электронлар оқимидан иборатдир, у катод нурларига ўхшайди, массаси 1/1840 бўлиб, водород массасининг 1/1840 ҳиссасига тенг, зарядлари манфий, электр майдонида мусбат қутб томонга бурилади, бошланғич тезлиги 300000 км/сек, ҳавода учиш 100 см, бир элементдан чиққан β – заррачаларнинг тезликлари турлича бўлади.

29. Бета - Ўзгариши. Элементларнинг атом ядросидан β - заррачалар чиқариб, бошқа элементларга радиоктив айланиш процессидир. Ядродан βзаррача отилиб чиқканда ҳосил бўлган янги элемент, яъни бош элементдан ўнг томонга бир хона силжийди. βўзгаришларда атом оғирлиги ўзгармайди.

30. Бетон. Бинокорликда ва ҳар хил иншоотларда ишлатиладиган материал бўлиб, у сувга қорилган цемент, қум ва шағалдан иборат. Агар бетон темир синчлар орасига қўйилса, бундай бетон темирли бетон дейилади.

31. Броун ҳаракати. Газ ва суюқлик молекулалари ва эриган ёки муаллақ ҳолда бўлган қаттиқ модда заррачалари бир – бирига урилиб, доимо ҳаракатда бўлиб туради. Молекулаларнинг доимо тартибсиз ҳаракат қилиб туриши – броун ҳаракати дейилади.

32. Конго қоғоз. Кислоталар таъсиридан кўкаради, ишқорлар таъсиридан яна қизаради; унинг кўк туси рН6 да қизаради. Тайёрланиши: 400 г сувда 3 г конго рот эритилади, бу эритма билан фильтр қоғоз ҳўлланади, сўнгра қуритилиб, кесилади.

33. Куркумли қоғоз. Бу қоғознинг ранги сариқ, ишқорлар ва борат кислота таъсирида қўнғир тусга киради. Тайёрланиши: 40мл спиртга 5г куркум солиб, иссиқ жойга қўйилади, тез-тез чайқатиб турилади; тиниқ эритма иккинчи идишга қуйиб олиниб, унга 120мл спирт билан 160мл сув аралашмаси қуйилади; шу эритма билан фильтр қоғоз ҳўлланади, сўнгра қуритилади.

34. Қизил лакмусли қоғоз. Ишқор таъсиридан кўкаради; тайёрланиши: 6 оғ.қ.. сувга 1 оғ. қ.. лакмус солинади ва чайқатиб туриб эритилади, фильтрланади, фильтрат қизаргунча унга бир неча томчи Н2РО4 ёки (Н2SO4) томизилади, бу эритма билан фильтр қоғоз ҳўлланади, сўнгра қуритилади.

35. Кўк лакмусли қоғоз. Кислоталар таъсиридан қизаради; тайёрланиши: 6 оғ. қ.. сувга 1 оғ. қ.. лакмус солинади ва чайқатиб туриб эритилади, фильтрланади, суюқлик икки қисмга бўлиниб, бири озгина қизаргунча унга Н3РО4 (у бўлмаса,Н2SO4)қўшилади, сўнгра фильтратнинг иккала қисми бирга қўшилади, ҳосил бўлган эритма билан фильтр қоғоз ҳўлланади, сўнгра қуритилади, уни кислота ва ишқор буғлари йўқ жойда сақлаш лозим; унинг кўк ранги рН7 да қиздиради.

36. Пергамент қоғоз. Елимланган қоғоз 80% ли сульфат кислотада 5 – 15 секунд тутиб турилади, сўнгра яхшилаб чайқалади, шундан кейин пергамент қоғоз ҳосил бўлади.

37. Қўрғошинли қоғоз. Бу қоғоз ёрдами билан жуда оз миқдордаги водород сульфидни ҳам топиш мумкин, чунки Н2S таъсиридан бу қоғоз қораяди; тайёрланиши: фильтр қоғоз қўрғошин ақетатнинг 10% ли эритмаси билан ҳўлланади, сўнгра қуритилади ва Н2S йўқ жойда сақланади.

38. Фенолфталеинли қоғоз. Фенолфталеинли қоғоз, ок когоз, ишқорлар таъсиридан тўқпушти тусга киради; рангсиз фенолфталеин рН8,2 билан рН10,0 орасида қизаради, тайёрланиши: 95% ли 100 г спиртда 1 г фенолфталеин эритилади ва 100 мл сувга солиб, чайкатиб туриб аралаштирилади; бу эритма билан фильтр когоз ҳўлланади, сўнгра куритилади.

39. Валентлик - элемент атоми ўзига водороднинг ёки бошқа бир валентли элементнинг неча атомини бириктира олишини ёки неча атомига алмашина олишини кўрсатадиган сон. Элементларнинг атом оғирликларини эквивалентларига бўлиш йўли билан ҳам валентликни топиш мумкин. Элементларнинг валентликлари бирдан 8 гача бўлади, ундан ортмайди. Инерт газларнинг валентлиги 0 дир.

40. Максимал валентлик - ўзгаручан валентли элементларнинг энг юқори валентлигидир масалан, азотнинг максимал валентлиги 5, хлорники 7 дир.

41. Узгаручан валеитлик - Кўпгина элементларнинг валентлиги ўзгармас бўлади, аммо баъзи элементларнинг валентлиги, шароитга ва қандай элементлар билан реакцияга киришганлигига караб, турлича бўлиши мумкин масалан; мис 1 ва 2 валентли, темир 2 ва З валентли, азот 1, 2, 3, 4 ва 5 валентли бўлади.

42. Ёрдамчи валентлик - элемент атомларининг асосий валентликларидан бошқа, яна ёрдамчи валентликлари ҳам бўлиши мумкин. Элемент айрим атомларни ёки радикалларни бириктириб олишга асосий валентликларини сарф қилгандан сўнг, ёрдамчи валентлиги орқали нейтрал молекулаларни ва ионларни бириктириб олиши мумкин. Бунинг натижасида комплекс бирикмалар ҳосил бўлади масалан, К4[Fе(СN)6]. да темир 2 валентли бўлиб, бўлар орқали СN билан бириккан; бу асосий валентлигидан бошқа, унинг яна 4 ёрдамчи валентлиги ҳам бор, бўлар оқали 4 СN ни бириктириб олиб, комплекс бирикма ҳосил қилади. Тузилиш формулада ёрдамчи валентликлар пунктир билан, асосий валентликлар эса чизиқ билан_курсатилади:
43. Варитронлар - даставвал мезоннинг массаси протон билан электрон массалари оралигида бўлади деб, уларга ,,мезон” номи берилган эди Рус олимлари А. И. Алиханов ва А. И. Алиханьян ўзларининг шоғирдлари билан бирликда 1946 — 1947 йилларда мезон устида кўпгина илмий текшириш ишлари олиб бордилар ва ҳар хил (200, 260, 350, 500, 600, 950) массаларга эга бўлган мезонларни топлилар. Рус олимлари бу заррачаларнинг турли массага эга эканлагини назарда тутиб, уларга “варитронлар” деган умумий ном бердилар.

44. Ватт - электр қувватини, яъни иш бажариш қобилиятини ифода қилувчи бирлик; ватт сониқ вольт сони ампер сони. (қ. Вольт , ампер, кулон).

45. Оғирлик. Жисмларнинг ерга тортилиш кучи оғирлик деб аталади. Оғирлик массага пропорционалдир. (қ. масса).

46. Оддий моддалар. Фақат бир элементдан ташкил топган моддалар оддий моддалар дейилади. Масалан, темир, азот, хлор ва бошқалар.

47. Модда - материянинг ҳар хил формалари, яъни материянинг табиатда конкрет кўриниши. Жисмлар моддалардан тузилган бўлади. Мис, темир, сув, шакар, ёгоч, мой — бўларнинг ҳаммаси ҳар хил моддалардир. Моддалар ўз хоссалари жиҳатдан бир-биридан фарк қилади. Материя, веҳества простўе, веҳе. ства сложнўе.

48. Мураккаб моддалар. Бир неча элементдан тузилган моддалар мураккаб моддалар дейилади. Масалан: сув, ош тузи, сульфат кислота кабилар.

49. Портлаш. Ниҳоятда қисқа вақт ичида борадиган реакция бўлиб, бунинг натижасида газсимон моддалар ҳосил бўлади ва жуда кўп иссиқллик чиқади; одатда, бундай реакциялар тармоқли занжирли реакциялар ҳам дейилади.

50. Сув (водород оксид) - Н20, тиниқ суюқ модда, қ 4° да 760 мм босимда 1 мл сув 1 г келади. Қайнаш нуқтаси 100°С, эриш нуқтаси эса 0°С деб қабўл килинган; сувнинг таркиби (оғирлик жиҳатидан): 11,11% Н, 88,89% О; оддий формуласи Н20; сув буги 1000° дан юқорида оз-оздан диссоқилана бошлайди, критик температураси 364,3°; критик босими 194,6 мм; критик молекуляр ҳажми 0,055 л; табиатда жуда кўп тарқалган, лекин табиий сув тоза бўлмайди; тоза сув электр токини ўтказмайди; барча суюқ ва қаттиқ модлалар ичида энг кўл иссиқлик сиғимига эга бўлгани сувдир. Химиявий тоза сув дестилланган сув деб аталади; сувни буғлатиб, ҳосил бўлган буғни совитиш орқали тоза сув олинади.

51. Қаттиқ сув. Қаттиқ сув - Табиий сувда анчагина Са(НСО3) 2, СаSО4, СаСI2, ва М(НСО3)2, МgSО4 тузлар эриган бўлса, бундай сув қаттиқ сув дейилади. Агар сувда бу тузлар оз бўлса, ёки мутлоқо бўлмаса, бундай сув юмшоқ сув дейилади. Ичида Са(НСО3)2. Мg(НСО3) бўлган сувнинг қаттиқлиги муваккат қаттиқлик дейилади, чунки бундай сув иситилганда ундаги Са(НСО3) эримайдиган СаСО3 га айланиб, сув остига чикади. Агар сувда СаSО4, СаСl2,, МgSО4, МgСl2 тузлар бўлса, бундай сув доимий қаттиқликка эга бўлади ва 6у қаттиқликни фақат химиявий йўллар билангина йўқотиш мумкин.

52. Юмшоқ сув. Агар сувда Ca(HCO3)2, CaSO4, ва Mg(HCO3)2, MgSO4 тузлар оз бўлса, ёки мутлақо бўлмаса, бундай сув юмшоқ сув дейилади.

53. Ўта оғир сув. Т2О18, водород изотопи тритий билан кислород изотопи О18 бирикмаси: tc 90, tқайн. 1040, d1 1,33 деб тахмин қилинади.

54. Оғир сув – D2O ёки Н20. Водороднинг Н1 ва Н2 изотоплари бор (қ.Водорода изотопи). Н1 нинг кислород билан ҳосил қилган бирикмаси одатдаги сув Н20 дир. Н2 нинг кислород билан ҳосил қилган бирикмаси Н2О оғир сув деб аталади, уни D2O шаклида ёзиш ҳам мумкин. Сув электролиз килинганда одатдаги сув ажралиб кетади, оғир сув эса колади, шу йўл билан оғир сув олиш мумкин. Оғир сув 1933 йилда топилган. МD2O қ20, t қот - 3,82°, tқайнаш 101,42°, d – 5 1,1056; 11,60° да энг юқори зичликка эга бўлади. Оғир сув ўсимлик ва ҳайвонлар учун зарарли; унда моддалар одатдаги сувдагига қараганда оз эрийди.

55. Вольт. Электр ток кучланиши вольт деб аталадиган бирликлар билан ўлчанади. Ватт (қ. ватт).

56. Мум. Юқори молекуяр кислотарнинг бир атомли (камдан – кам ҳоллардагина иккиатомли) юқори молекуляр алифатик спиртлар билан ҳосил қилган мураккаб эфирларидир. Таркиби жиҳатидан ёғларга ўхшаб кетади. Мумларда мураккаб эфирлардан ташқари, эркин кислоталар, спиртлар, углеводородлар ҳам бўлиши мумкин.

57. Газ константаси ёки Менделеев константаси. Д. И. Менделеев тенгламаси газнинг бир граммолекуласига оид бўлса, ундаги барча газлар учун ўзгармас микдор бўлади, чунки Авогадро қонунига кўтра, барча газларнинг граммолекулалари нормал шароитда тенг ҳажмни эгаллайди. Бу
Тенг ҳажми эгаллайди. Бу ўзгармас миқдор билан белгиланади, шунда Менделеев тенгламаси шаклини олади; газ константаси ёки Менделеев константаси деб аталади. Агар атмосфера, литр билан ифодаланса, бўлади. Агар симоб устунининг баландлиги билан, , мл билан ифодаланса: бўлади. нинг қуйидаги қийматлари ҳам бор: (ҳажм босим эга – кг билан ифодаланади), (1 кал. кгм ёки 4,18401 абсолют жоулга мувофиқ келади);

58. Газ смоласи. Тошкўмирнинг қуруқ ҳайдалишидан ҳосил бўладиган ва қийин учадиган махсулот.

59. Газ термометр. Газ босимининг ўзгаришини ўлчаб, температурани аниқлайдигантермометр.

60. Газометр. Лабораторияда газларни йиғиб, сақлаш учун ишлатиладиган асбоб, масалан: кислородни газометрда сақлаб, керак вақтда ундан олиш мумкин. Газометрлар шишадан, мисдан, тунукалардан қилинади.

61. Гальвани элементлари. Ўзгармас ток манбаалари; бўларда электр ўтказгичдан ясалган ва электрод деб аталадиган икки хил нарса кислота, асос ёки туз эритмасига ботирилган бўлади. Гальвани элементларида химиявий энергия ҳисобига электр энергияси пайдо бўлади.

62. Гамма () нурлар. Радиоктив элементларнинг емирилишида чиқадиган уч хил нурнинг бири бўлиб, бу нурлар рентген нурларига ўхшайди, улар каби оддий ёруғлик нурларидан фарқи фақат тўлқин узунлигининг кичиклигидир.Гамма ()-нурлар фотопламтинкага таъсир қилади, баъзи моддаларни ёритади.

63. Тахир туз. денгиз сувида учрайди, денгиз сувининг тахир бўлишига сабаб ана шу медицинада ишлатилади.

64. Ёниш. Кўп иссиқ ва ёруғ чиқариш билан бўладиган реакциялардир, масалан: олтингугуртнинг ёниши (кислород билан бирикиши) натрийнинг хлорда ёниши ва шу кабилар.

65. Тоғ хрустали. SiO2 нинг табиатда учрайдиган йирик, тиниқ кристалларидир, бўлар икки томони олти қиррали пирамидадан иборат олти қиррали призмадир, гунафша тусли тоғ хрустали – аметист, қўнғирроқлари – ҳақийиқдир.

66. Граммион. ионнинг оғирлигига сон жиҳатидан тенг қилиб, грамм ҳисобида олинган миқдори, масалан: CI нинг граммиони 35,5 гр, ОН нинг граммиони 17 гр, Ag нингграммиони 107,88 гр.

67. Граммкалория. бу кичик калориядир. қ Калория малая.

68. Граммолекула. Модданингг молекуляр оғирлигига сон жиҳатидан тенг қилиб, грамм ҳисобида олинган миқдоридир. Масалан: сувнинг молекуляр оғирлиги 18, граммолекуласи 18 гр. Грамм малекулалар, ҳажм, грамм икки валентдир.

69.Денсиметр, моддаларнинг зичлигини ўлчаш учун ишлатиладиган асбоб.

70. Деполяризатор, электродни қутбланмайдиган қилувчи модда, яъни химиявий реакциялар натижасида ҳосил бўлиб, электр токи оқимига қарши томонга оқувчи ток пайдо қилувчи моддаларнинг ҳосил бўлишига қаршилик қиладиган модда.

71. Десорбция, адсорбциянинг тескариси, яъни адсорбент юзасига шимилган модданинг қайтадан ажралиб чиқиши.

72. Масса дефекти - Сўнгги аниқланишга қараганда, нейтрон массаси 1,00893, протон массаси 1,00757. Агар гелий ядросини ташкил киладиган нейтрон ва протонлар оғирлиги ҳисобланса, бўлади, ҳақиқатда эса гелий ядро массаси 4,033, яъни 0,03 та кам. Бошқа элемент ядро массаларини ҳисоблаганда шундай камлик кўринади, бу — масса дефекти дейилади ва ҳар бир масса маълум миқдор энергияга эквивалентдир, деган қонун билан исбот этилади. 80 йиллар илгари яъни табиий ядро реакциялари ва элементларнинг бир-бирларига сунъий айланиши номаълум бўтлган вақтда кўпгина кашфиётларни олдиндан айтган гениал рус олими. Д.И. Менделеев ўткир зеҳни, кучли иродаси ва зўр ақли билан масса ва энергиянинг бир-бирига айлана олиши ва эквивалентлигини очиқ ва аниқ айтиб берди, яъни ядро реакцияларида массанинг ўзгаришини изоҳ ва исбот этадиган эквивалентлик қонунини топтди (1872 йил).

Кўп йиллар ўтгандан кейин, атомнинг мураккаблиги ва ядро реакциялари кашф этилгандан сўнг Д.И. Менделеевнинг эквивалентлик қонунига

А. Эйнштейн (1905 йил тубандаги математик ифодани берди.

бунда m — грамм ҳисобида

ифодаланган масса, Е—эрг ҳисобида ифодаланган энергия ва С—нур тезлиги (). Бу назарияга кўра, энергия миқдорининг ўзгаришига мувофиқ равишда масса ҳам ўзгариши лозим ва аксинча, шунинг учун ҳаракатда бўлган модда массаси тинч турган модла массасидан ортик, Қайноқ модданики совуқникидан ортиқдир. Ҳар бир реакция иссиқлик чиқариш ёки иссиқлик ютиш билан боради, демак иштирок этучи моддаларнинг массаси ўзгаради, демак массанинг сақланиш қонуни аниқ қонун эмас дейишга тўғри келади, аммо масса дефекти ниҳоятда кичик миқдордир, уни энг такомиллашган тарозиларда ҳам сезиб бўлмайди (масалан, водород молекуласинииг термик диссоциация реакциясида бир граммнинг масса дефекти, дир, шунииг учун массанинг сақланиш қонунини аниқ қонун деса бўлади. Аммо атом ядросининг ўзгаришларига келганда, иш тамом бошқача, яъни ядро процессларида массанинг озгина ўзгаришига ниҳоятда кўп энергия тўғри келади, масалан. 4 г гелий ядролари ҳосил бўлганда масса дефекти 0,03 г бўлади ва бунга мувофиқ эрг, ёки к кал, яъни 650 млн, ккал,энергия чиқади, бу 85 тонна кўмир ёқилганда чиқадиган иссиқликка тенг. Демак, атом ядроларининг ўзгаришларидаги энергия эффекти оддий химиявий реакция эффектларидан ғоят даражада ортиқдир.



73. Дилатометр, ҳажмни дилатометрия усули билан ўлчаш учун ишлатиладиган асбоб.

74. Дилатометрия - Модданингг бир модификацияси (шакли) иккинчи модификацияга айланса, одатда, унинг ҳажми ҳам ўзгаради. Масалан, кислород озонга айланганда унинг нажми бир ярим марта камаяди ёки озон кислородга айланганда ҳажми бир ярим марта ортади. Модда исиганда ёки совиганда ҳажмининг шундай ўзгаришидан фойдаланиб, бир модификациянинг иккинчи модификацияга айланиш температурасини аниқлаш мумкин. Системани ана шунга асосланиб текширадиган усул дилатометрия деб аталади. Бу физик химия усулларининг бир хилидир.

75. Илатометрия. Модданингг бир модификацияси иккинчи модификацияга айланса, одатда, унинг ҳажми ҳам ўзгаради. Масалан, кислород азонга айланганда унинг ҳажми бир ярим марта камаяди.

76. Дина - куч бирлиги. 1 дина 0,00102 грамм кучга тенг.

77. Диполь момент. Поляр молекулаларининг полярлик даражлари диполь моментлар билан ўлчанади. Дипол момент – m, диполь узунлиги – l, қутб заряди – e билан белгиланса, бўлади, дипол моменти поляр узунлигига, яъни молекула полиярлигига пропорционалдир..

78. Диполь. Поляр молекулалар диполь дейилади. Умуман, мусбат ва манфий электр зарядларининг оғирлик марказлари бир нуқтага тўғри келмайдиган ҳар қандай электронейтрал система диполь деб аталиши мумкин.

79. Диполь узунлиги. Иккала заряднинг электр оғирлик марказлари яъни диполь қутблари орасидаги масофа диполь узунлиги дейилади. Турли поляр молекулаларнинг диполь узунлиги турлича бўлади.

80. Диффузия, молекулалар ҳаракати натижасида бир модда заррачаларининг бошқа бир модда орасига секин – аста кириб бориш процесси.

81. Муҳитнинг диэлектрик константаси - (индуктив қобилият), айни муҳитда икки хил электр зарядининг ўзаро тортилиши бўшлиқда тортилишидан неча марта кичик эканини кўрсатувчи сон. Масалан, сувнинг диэлектрик константаси 80, яъни икки хил заряднинг сувда тортилиши бўшлиқда тортилвшидан 80 марта кичик, шунинг учун электролитларнинг молекулалари сувда ионларга осон диссоциланади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет