160. Нейтрон, массаси гр, атом оғирлиги 1,00895, заряди о бўлган заррача, атом ядроси таркибига киради, бериллий металини полонийнинг α – заррачалари билан бомбардимон қилганда топилган, зарядсиз бўлгани учун электрон қобиқлар орасидан бемалол ўтади; нейтронлар электрон ва нейтрино чиқариб, протонга айлана олади. n →p + -e + ν, n – нейтрон, p – протон, -e – электрон, ν – нейтрино.
161. Граммолекула газнинг ҳажми. Барча газларнинг граммолекуласи бир хил босимда баравар ҳажмни эгаллайди, бу ҳажм нормал шароитда 22,414 литрга тенг.
162. Органик химия. Органик химия углеводородлар ва уларнинг ҳосилаларини текширади. Углеводородлар ва уларнинг ҳосилалари органик моддалар деб аталади. Органик моддалар таркибида даврий системанинг ҳамма элементлари ҳам учрайди. Аноргник химияда айрим элементлар ва уларнинг бирикмалари текширилса, органик химияда занжирлар ва ҳалқалардан иборат мураккаб тузилишда боғланган радикаллар текширилади. Бу радикаллар бир мунча ўзгаришларда ўз тузилишларини сақлай олади.Органик химияни тараққий эттиришда А.М.Бутлеровнинг тузилиш назариясининг роли ва аҳамияти ғоят каттадир.
163. Пеницилин. Пеницилиум деб аталадиган пўпанак микроорганизмлари томонидан ҳосил қилинадиган модда пенициллин деб аталади. Бу антибиотикдир. Қоннинг бузилиши – сепсис касаллигининг давоси шу вақтгача йўқ эди, пенициллин сепсисни осон даволайдиган доридир. Ўтган асрнинг охирларида рус олимлари В.А. Манассеин ва А.Г.Полотебнов пўпанак устида илмий текшириш ишлари олиб борган эдилар. Рус олими проф. З.В.Ермольева пеницилин ҳосил қиладиган янги пўпанак (penicillum krystosum) ни топди, ҳозир бизда пенициллин таёрлайдиган катта заводлар ишлайди. Ҳозир пенициллиннинг бир неча хиллари бор, уларнинг ҳаммасидан икки аминокислота - диметилицистеин билан ақетилсериндан иборат бир ядро бор, уни дипептид деб қараш мумкин.
164. Менделеевнинг даврий қонуни. Элементларнинг хоссалари, элементлар бирикмаларининг форма ва хоссалари унинг атом оғирлигига даврий боғлиқдир. Бу қонунни Д.И.Менделеев 1868 йилда кашф этган, у вақтда атомнинг мураккаб тузилганлиги ҳали маълум эмас эди. Радиоактив элементлар ва атомнинг мураккаблиги топилгандан сўнг, Менделеев қонуни ва Менделеев тузган элементлар системасининг аҳамияти янада ошди ва бу қонун ҳозирда қуйидагича таърифланади: элементларнинг хоссалари уларнинг ядролари зарядига даврий боғлиқдир.
165. Ярим емирилиш даври. Ридиоактив элементнинг бошда олинган миқдорининг ярмиси емирулганча кетган вақт. Турли элементларнинг яарим емирилиши даври турлича бўлади, масалан: Ra ники 1590 йил (яъни 1г радий олинса, 1590 йилдан сўнг ярим грами қолади, яана 1590 йилдан сўнг 0,5г нинг ярми яъни 0,25г қолади ва ҳоказо; Uники йил, Rd ники 3,825 кун, RaС1 ники 0,000001 сек.
166. Плутоний Pu, трансуран қаторининг элементи, атом номери 94, 1941 йилда сунъий йўл билан тайёрланган ва уран планетасидан кейин турадиган иккинчи планета - плутоний номи билан аталган. Химиявий хоссалари уранникига ўхшайди. Ниҳоята кучли радиоактив изотоплари кўп: Pu238 –ярим емирилиш даври 29 йил; энг муҳим изотопи Pu239 дир, α-радиоактив, ярим емирилиш даври 24000 йил (Np239нинг β – ўзгаришидан ҳосил бўлади ва ўзи U235 га айланади.
ниҳоятда кучли α-радиоактив, 1 мгда бир минутда α – емирилиш бўлади, яъниунинг радиоктивлиги уранникидан марта ортиқ. Плутонийнинг яна Pu232, Pu234, Pu236, Pu40, Pu241, изотоплар маълум Бўларнинг ҳаммаси а-радиоактив, фақат Pu241 β – емирилади (ярим емирилиш даври 10 йил чамаси), табиатда космик нурлар таъсиридан плутонинг ҳосил бўлиб туради, баъзи минералларда плутонийнинг борлиги шундандир, деган фикрлар бор.
167. Синиш кўрсаткичи. Маълум тўлқин узунликда бўлган нурнинг икки муҳитда тарқалиш тезликларининг нисбати. Одатда бирор модданиг синиш кўрсатгичи ҳавога нисбатан ҳисобланади муҳитдаги синиш кўрсатгичи ҳавога нисбатан ҳисобланади ва тушиш бурчаги билан берилган муҳитдаги бурчагининг синуслари орқали торилади:
n - синиш кўрсаткич, sin i –тушиш бурчаги синуси, sin r - берилган муҳитдаги синиш бурчагининг синуси.
Абсалют синиш кўрсатгичининг катталигини топиш учун, ҳавога нисбатан топилган синиш кўрсатгичини 1,00029 га кўпайтиш лозим (ҳавонинг бўшлиққа нисбатан синиш кўрсатгичи 1,00029 дир). Температура ва нурнинг табиати синиш кўрсатгичига таъсир этади ,шунинг учун уларни ҳамиша назарда тутиш лозим.
168. Полимеризация. Модданингг бир неча молекулалари ўзаро бирикиб, бир катта молекула ҳосил қилиш процесси. Бунда модда таркиби ўзгармайди, лекин физик ва химиявий хоссалари ўзгаради. Полимеризация гирекча “поли”(кўп) ва “мерос” (ўлчов) сўзларидан олинган. Полимерланган моллекулалар оғирлиги модданингг оддий молекулалари оғирлигидан икки, уч ва ҳакоза марта ортиқ бўлади.
169. Полоний. Ро,даврий системанинг VI гурупа элементи, атом номери
84, А-210; ураннинг радиоактив қаторига киради .
170. Авограмм, бир граммолекула ёки бир грамматомдаги заррачалар сони дир, бу сон Авогядросони деб аталади ва билан белгиланади. Ҳар қандай модда заррасининг авеаноб оғирлигини орқали ҳисоблаш мумкин, масалан; Кислороднинг грамм – атоми 162, демак, бир атомнинг абсолют оғирлиги кислород атомнинг оғирлигининг кинг қисми – атом ва молекула, оғирлигининг бирлигидир, агар бу бирлик грамм билан ифода қилинса, яьни г бўлади ва бу – авограмм деб аталади. Моддаларнинг атом ва молекуляр оғирликларини авограммга кўпайтириб, абсолют атом оғирлик ва абсолют молекулалар оғирликлари ҳисоблаб топилади.
171. Поляризатор. Оддий нурни полярланган (қутбланган) нурга, яъни тўлқинлари бир текисликда тебранувчи нурга айлантирувчи асбоб.
172. Молекул поляризацияси. Электр майдони бўлган таъсирида бўлган полярмас молекулалардаги ядро ва электронларга электр майдони таъсир этганидан молекуланинг майдон зарядига ўҳшаш зарядларга эга зарралари итарилади, тескари зарядли зарралари майдонга тортилади, натижада молекулада диполълик пйдо бўлади. Яъни полярмас молекула поляр молекулага айланади. Молекуланинг ички тузилиш шакли ўзгаради, бу ҳодиса поляризация дейилади. Майдон таъсири йўқолганда молекула диполълиги ҳам йўқолади. Поляр молекулалар электор майдон таъсирига учраганда, бўларнинг қутбланиши икки ҳодисадан иборат бўлади: 1) тартибсиз юрган молекулалар майдон зарядига тескари зарядли қутблари билан майдон томон бурулиб жойлашади; 2)молекула тузулиши шакилари ҳам қисман ўзгаради ва диполълиги ҳам ортади.
173. Поляриметрия. Моддаларни текширишда қўлланиладиган оптик усулларнинг бири. Ёруғликнинг электромагнит назариясига кўра, ёруғлик тўлқинлари нур йўналишига кўндаланг, яъни перпендикуляр (тик) текисликларда тебранади. Табиий ёруғлик нури ўз йўналишига перпендикуляр барча текисликларда тебранади. Оптик актив моддалар қутбланиш текислигини ўнга ёки чапга буради. Бу алъфа (α) билан ифодаланади ва бурилиш бурчаги деб аталади. Оптик актив моддаларнинг қутбланиш текислигини буриш бурчагини ўлчаш орқали у моддаларнинг концентрацияси, тозалигини ва табиатини аниқлаш мумкин. Бу усул поляриметрия деб аталади.
174. Элементнинг тартиб номери. Менделеевнинг элементлар даврий системасидаги элементлар тартиб номери шу элементларатом ядросининг мусбат зарядли сонига тенг. Атом нейтрал бўлади демак ядро атрофидаги электронлар сони ядро зарядига тенг, демак тартиб номерига ҳам тенгдир.
175. Фазалар қоидаси. Эркинлик даражаси сони ва фазалар сони йиғиндиси компонентлар сони блан 2 йиғиндисига тенг;
эркинлик даражаси сони, Ф-фазаар сони, К-компонентлар сони.
176. Протон. Водород атомининг ядроси, бир мусбат зарядга эга заррача; массаси г, атом оғирлиги 2,00758.
177. Радий Ra, даврий системанинг II гуруппа элементи, атом номери 88, А –226,05, кумушдай оқ метал, ишқорий элементларнинг энг кучли ишқорлиси; tс 9600, tқайр. 11400; кислоталарда эрийди; радиоактив, радиоактивлик хусусиятидан унинг 0,00000001 граммини билиш мумкин, нурлари сувни, аммиакни, водород хлоридни ажратади. 1 гр радий 1 соатда 137 кал иссиқлик миқдорига энергия беради. Кучли физалогик таъсири бор организм тўқималарини емиради, бактерияларни ўлдиради, Медицинада рак ва бошқа касалликларни даволашда фойдаланилади.
178. Сунъий радиоктивлик. Радиоактив бўлмаган Al, P, Mg каби элементлар атомлари - заррачалар, дейтрон ва нейтрон билан бомбардимон қилинса, уларнинг атомлари емирилиб, радиоактив алюминий – радиоалюминий, радиофосфор, радиомагний ҳосил бўлади. Бу сунъий радиоактив элементлар едирилганда электрон ёки позитрон чиқаради, ярим емирилганда электрон ёки позитрон чиқаради, ярим емирилиш даври секунднинг улушларида бошлаб, бир неча ой бориши мумкин.
179. Радиоактив қаторлар. Бир радиоактив элемент емирилиб, иккинчи элементга айланади, агар у ҳам радиоактив бўлса, емирилб, яна бошқа элементга айланади ва ҳакозо.
180. Эрувчан шиша. Калий ва натрий силикатлари (K2SiO3, Na2SiO3) шишага ўхшаш модда ҳолида олинади, бўлар сувда эрийди, шунинг учун улар эрувчан шиша деб аталади.
181. Эрувчанлик. Модданингг 100г эритувчида энг кўп эрий оладиган миқдори; албатта, температурани ҳам кўрсатиш лозим, чунки турли температурада модданингг эрувчанлиги турлича бўлади; эрувчанлик баъзан 1л (1000г) сувда эриган модда миқдори билан (грамм ёки граммолекула ҳисобида) кўрсатилади, баъзан 1л эритмада бўлган эриган модда граммолекулалари грамм эквивалентлари билан ифодаланади; газ ва суюқликларнинг эрувчанлиги ҳажми ҳисобида ҳам кўрсатилиши мумкин.
182. Маляр эритмалар. Бундай эритмаларнинг концентрациялари (бир литр эритмада бўлган эриган модда миқдори) граммолекула билан ифодаланган бўлади.
183. Резерфорд. (rd). секундда бир миллиард емирилиш бир “резерфорд” деб аталади. (қ. Кюри).
184.Занглаш. Металларнинг секин – аста кислород билан бирикиб, оксид ҳосил қилиши.
185. Родий. Rh, даврий системанинг VIII группа элементи, 1803 йилда топилган, атом номери 45, А – 102,9 кумушдай оқ металл, tc 19660, tқайнаш. 45000 , d20 12,44 г кислоталарда эримайди, зар сувида ҳам эримайди деярли, платина группасига киради.
186. Ёқут. Al2O3 нинг табиатда учрайдиган йирик кристаллари корунд дейилади, агар у қизил бўлса, ёқут деб аталади. Қизил бўлишига сабаб унга хром бирикмалари қўшилганлигидандир.Ёқут қаттиқлиги жиҳатидан фақат олмосдан кейин туради. У безак буюмигина бўлмасдан, қаттиқлик, қийин суюқланувчанлик ва бошқа яхши хоссаларга эга бўлганлиги учун техникада ҳам ишлатилади, масалан: соатларда ва бошқа аниқ ишлайдиган асбобларда таянч тош сифатида ишлатилади. Ҳозир олимлар бу нодир, қимматбаҳо тошни сунъий йўл билан олиш усулини топдилар. Бир неча соатда 40-50 граммли кристаллар ҳосил қилиш мумкин. Бу ҳатто табиий ёқутдан ҳам яхшироқдир.
187. Қўрғошин. Pb даврий системанинг IV группа элементи, атом номери 82, А – 207,21: кўкимтир метал, ҳавода оксидланиб қораяди ва гидроксикарбонат билан қопланиб қолади. d16 11,344, tс 3270, tқайнаш.17500; нитрат ва сирка кислоталарда, концентрланган ишқорларда эрийди, сульфат ва хлорид кислоталарда юзаки таъсир этиб, қўрғошин сиртини сувда эримайдиган PbSO4 , PbCI2 билан қоплаб туради. Қўрғошиндан химия заводларининг аппаратуралари, аккумулятор пластинкалари, матбаа метали, баббитлар, чочмалар тайёрланади.
188. Аралаш газ. Газсимон ёқилғиларнинг бири бўлиб, сув гази билан генератор газидан иборат аралашмадир. Кўмир чўғи орқали ҳам ҳаво, ҳам сув буғини бир вақтда ўтказиш йўли билан олинади. Таркиби тахминан: 30% СО, 15% Н2, 5%СО2 ва 50% N2 дир. Унинг бир куб метри ёнганда 1300 ккал иссиқлик чиқади.
189. Нордон тузлар. Сувдаги эритмаси мусбат зарядли металл иони ва таркибида яна диссоцияланиб ажралиши мумкин бўлган (металга алмашиниш қобилиятига эга бўлган) водород бўладиган манфий зарядли ион (анион) ҳосил қилувчи электролитдир; масалан: NaHSO4, NaH2PO4 ва шу кабилар.
190. Нормал тузлар. (ўрта). Таркибида металга алмашинувчи водороди бўлмаган тузлар, масалан: Na2SO4, K2CO4, Na3PO4, CH3 – COONa
191. Спектр. Турли тўлқин узунлигидаги нурлар бир муҳитдан иккинчи муҳитга ўтганида турлича синади. Агар нур турли тўлқин узунлигига эга бўлган нурлар йиғиндисидан иборат бўлса, (масалан: қуёш нури) ва шиша призма орқали ўтказилса таралиб (ранг – баранг бўлгани учун), кўзга кўринади. Шундай ажратилган нур спектр деб аталади.
191. Нур чиқариш спектри. Шулаланиб турган моддадан чиққан нурларнинг турли тўлқин узунликдаги нурларга ажралиши.
192. Нур ютиш спектри. Нур жисм орқали ўтганида бир қисми жисмда ютилиб, энергиянинг бошқа турларига айланади, бир қисми жисмдан ўтиб, турли тўлқин узунликдаги нурларга ажралади. Спектрда эса ютилган нурлар ўрнида қора чизиқлар ёки қора йўлла кўринади. Бўларнинг сони, эни, жойланиши нур чиқариб турган модданингг ва нурнинг табиатига хосдир.
193. Спектрал анализ. Моддаларни уларнинг спектрларини текшириш орқали ўрганиш.
194. Стабилизаторлар. Баъзи барқарор моддалар бирор модда иштирокида ажралмай сақланиши мумкин. Барқарор моддаларни ажралишдан сақлайдиган моддалар стабилизаторлар дейилади.
195. Шиша. Кўпгина силикатларни бир – бири билан ёки силикат ангидридбилан қўшиб қиздирганда шиша деб аталадиган тиниқ. Аморф қаттиқ модда ҳосил бўлади, шишанинг навлари кўп. Оддий шиша дераза ойнаси. Натрий ва калий силикатларининг силикат ангидрид билан қўшиб қиздирилишидан ҳосил бўлади. Таркиби тахминан
196. Бутилка шишаси. Таркибида турли қўшимчалар бўлган рангдор шиша, кўпинча, рангининг хира яшил бўлишига сабаб унга иккивалентли темир бирикмалари қўшилганлигидир.
197. Кварц шиша. Бу шиша кварцни суюқлантириш йўли билан олинади; кварц шиша 15000 ларда суюқланади; кенгайиш коэффициенти ниҳоятда кичик, қиздириб, бирдан совўтилганда синмайди, зарбга чидамли. Ультробинафша нурларни ўтказади. Кварц шиша шундай яхши хусусиятлари бўлгани учун медицинада, саноатда, киноматоғрафияда, кимё лабораторияларида ишлатилади.
198. Қўрғошинли шиша. Таркиби тахминан: ; нурни кучли синдиради, шунинг учун ундан қимматбаҳо, чиройли ҳар хил бадиий идишлар тайёрланади, бундай шиша хрусталь деб аталади.
199. Абсолют қайнаш температураси. Бу шундай температураки, бундан юқорида суюқлик ҳар қандай юқори босимда ҳам суюқ ҳолда тура олмайди. Бу шу суюқлик учун мумкин бўлган энг юқори қайнаш температурадир. Буни Д.И.Менделеев абсолють қайнаш температураси деб атаган.
200. Критик температура. Суюқлик билан унинг буғи ўртасидаги чегара ва фарқ йўқоладиган ҳолатга хос температурадир.
201. Ёниш иссиқлиги. Бир грамм моддада тўла ёнганда чиқадиган иссиқлик.
202. Эриш иссиқлиги. 1 моль ёки 1 гр модда эриганда чиқадиган ёки ютиладиган иссиқлик.
203. Ўзгариш иссиқлиги. Бир аллотропик, ёки полиморф шакл ўзгаришнинг иккинчисига айланиши учун керак бўлган иссиқлик миқдори.
204. Суюқланиш иссиқлиги. Масса бирлиги қаттиқ агрегат ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтишида ютиладиган иссиқлик миқдори.
205. Термометр, температурани ўлчаш асбоби.
206. Термодинамик хоссалар. Фақат температура, босим (ёки ҳажм) ва концентрацияга боғлиқ бўлган хоссалар.
207. Терморегуляторлар, температурани ўзгартирмай сақлаб турувчи асбоб, бу асбоблар жисмларнинг ҳажми, узунлиги ёки шаклининг температурага боғлиқ бўлганлигига асосланиб ишланган ва электр ёки, баъзан газ релелари билан бирликда ишлатилади.
208. Термостат. Система температурасини ўзгартмай сақлаб турадиган асбоб; газли, сувли, мойли термостатлар бўлади.
209. Торф. Ботқоқлик ўсимликларидан ҳосил бўлган; тошкўмирларга қараганда ёш. Торфда углерод миқдори 65% дан ортмайди, иссиқлик бериш қобилияти
210. Нормал қайнаш нуқтаси. Атмосфера босимида (760 мм да) суюқлик билан буғнинг мувозанат температураси, бу нуқтада суюқлик қайнай бошлайди, бу нуқта кўпинча қайнаш нуқтаси деб аталади, агар суюқлик бошқа босимда қайнатилса, босимни албатта кўрсатиш лозим.
211. Иссиқлик механик назариясининг учинчи қонуни. (Термодинамикани учинчи қонуни). Конденсиланган (суюқ ёки қаттиқ) бир жисмли модданингг энтропияси абсолют ноль (-2730С) га нулга тенгдир.
212. Ис. Кўмир чала ёнганда “ис чиқди” дейилади, бу карбон (II) оксид СО дир.
213. Углеводородлар. Углерод билан водород бирикмалари.
214. Углеводлар. Углерод, водород ва кислород бирикмалари бўлиб, уларда водород ва кислороднинг ўзаро нисбати кўпинча сувдаги кабидир, умумий формуласи CnH2nOn (лекин баъзи углеводородларнинг) формуласи бу формулага тўғри келмайди. Турли шакарлар, крахмал, целлилоза – углеводлар синфига киради. Ўсимлик ва ҳайвон организмида кўп учрайди.
215. Углерод. С – даврий системанинг IV группа элементи, атом номери – 6, А – 12,01, табиатда уч аллатропик шакл ўзгариши маълум, олмос, графит, кўмир. Углерод бирикмалари ниҳоятда кўп бўлиб, улар органик бирикмалар деб аталади. Уларни ўрганувчи фан органик кимё деб аталади.
216. Карбонат ангидрид. СО2рангсиз газ,ҳавода тахминан марта оғир; нормал шароитда 1л СО2 1,98г келади, 1 ҳажм сувда 200 да 0,88г эрийди; сувдаги эритмаси кучсиз кислотадир, 60 amм босимда одатдаги температурада суюқланади; суюқ СО2 тўқилганда буғланади ва буғланиш учун лозим бўлган иссиқлик суюқ СО2нинг бир қисми сарф бўлганидан бу қисми қор каби қаттиқ моддага айланади, бу -760 да суюқланмай учади; қаттиқ СО2 “қуруқ муз” деб аталади; озиқ-овқатни сақлаш учун ишлатилади. Ҳавонинг 0,03% қисми СО2 дан иборат.
217. Кўмир. Қора ёки қўнғир тусли қаттиқ модда бўлиб, органик моддаларнинг маълум бир давр мобайнида ажралиш маҳсулотларидир.
218. Қўнғир кўмир.Тошкўмирнинг бир нави, туси қўнғир, таркибида 60-70% углерод бўлади; иссиқлик бериш қобилияти ≈6500ккал/кг.
219. Писта кўмир. Ёғочни ҳавосиз жойда куйдириб, писта кўмир олинади; металлургия саноатида, темирчиликда ишлатилади.
220. Тошкўмир. Бунинг антрацит, тошкўмир, қўнғир деган хиллари бор; ёғочнинг кўп асрлар давомида ҳавосиз жойда чиришидан ҳосил бўлади.
221. Солиштирма бурилиш. Биржинсли оптик актив суюқликларнинг 1дм устунида (dқ1) қутубланган нур ўткандаги қутбланиш текислигининг бурилиш бурчаги солиштирма бурилиш дейилади. Бу моддаларнинг оптик активликларини солиштириш учун ишлатилади. Солиштирма бурилиш [α] D20 деб кўрсатилади.
тажриба йўли билан ўлчанган бурилиш бурчаги,
l- cуюқликнинг дм ҳисобида ифодаланган қалинлиги,
d-суюқликнинг солиштирма оғирлиги (г/мл ҳисобида ),
[] кўпинча 200 да ва натрийнинг сариқ алангаси (D) да аниқланади. Оптик актив моддалар эритмаларининг солиштирма бурилиши 1 мл да 1г модда бўлган 1 дм эритма устунидан қутубланган нур ўтганда қутбланиш текислигининг бурилишидир. Бурилиш бурчаги концентрацияга тўғри пропорционалдтр. Эритмалар учун; модда концентрацияси.
222. Солиштирма оғирлик. Модда оғирлигининг шу модда ҳажмидаги сув оғирлигига нисбатига тенг; солиштирма оғирликни аниқлашда албатта температура ўзгармас бўлиши лозим.
223. Солиштирма ҳажми. Бир грамм модда эгаллаган ҳажм; солиштирма ҳажм солиштирма оғирлик ёки зичликка тескари пропорциналдир.
224. Буғлатиш. Масалан, бир эритмани иситиб, эритувчини буғлатиш.
225. Эластиклик. Модданингг деформаловчи, яъни шаклини ўзгартучи кучларга қаршилик кўрсатиш; деформаловчи кучлар таъсири тўхташи билан модда шакли аввалги ҳолига қайтади.
226. Диссоциация эластиклиги. Диссоциация натижасида ҳосил бўладиган газларнинг шу температурадаги босими; бу босим температурага қараб ўзгаради.
227. Буғ эластиклиги. Конденсиланган ҳар қайси модда устида шу модда буғи бўлади, унинг босими буғ эластиклиги дейилади. Ҳар бир модда буғининг муайян температурадаги эластиклиги ўзгармас миқдордир.Юқори температурада буғланиш ортганлигидан буғ эластиклиги ҳам ортади, паст температурада буғланиш камайганидан буғ эластиклиги камаяди.
228. Эриш эластиклиги. Модданингг эритмага ўтиш учун ёки Галвани элементларида электроднинг ўз ионларини эритмага юбориш учун интилиш қобилияти. Бу эластиклик шу модданингг тўйинган эритмасининг осмотик босимига тенг.
229. Менделеев тенгламаси. ёки ёки , бу идеал газ ҳолатининг тенгламаси бўлиб, моддаларнинг газ ҳолати ҳақидаги ҳозирги фаннинг асосий тенгламасидир. Газлар устида олиб бориладиган илмий ва амалий ишларнинг ҳисобида бу тенглама кенг равишда қўлланилади. Уни 1874 йил Д.И.Менделеев топган эди. Ҳар қандай газнинг молекуляр оғирлиги, миқдори ва мавжуд бўлиш шартлари берилган бўлса, бу тенгламанинг ёрдами билан газнинг ҳолатини белгилаш мумкин.
m – газ миқдори, М – молекуляр оғирлик, n – моллар сони, R - газнинг универсал константаси, у газ хили ва миқдорига боғлиқ эмас, газнинг бир молига мувофиқ константадир.
Достарыңызбен бөлісу: |