Қодир Тўраев Муҳайё Зокирова Қизиқарли билимлар оламида


Маълумки, бир йил ўн икки ойдан иборат. Нима учун биз уларни январь, февраль, март... деб айтаймиз? Январь



бет21/28
Дата28.06.2016
өлшемі2.68 Mb.
#164169
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28

Маълумки, бир йил ўн икки ойдан иборат. Нима учун биз уларни январь, февраль, март... деб айтаймиз?

Январь Қадимги Римда йил ва вақт худоси бўлган Януснинг номида олинган.

XV асргача Январь (Янауарий) йилнинг ўн биринчи ойи деб юритилган эди. Россияда эса йил биринчи сентябирдан бошланарди, 1699 йилнинг декабрида Пётр 1 нинг фармони элон қилиниб “Бундан буён йил боши 1 сентябир эмас 1 январдан ҳисоблансин” деб кўрсатма берилди. Григорий календари биринчи ойи 31 кун.



Февраль Қадимги Римда Фебруо улкалар худоси деб ҳисобланган эди. Кейинчалик Фебруо тозаланиш маросими маъносида қўлланила бошланди шу тариқа Февраль ойи келиб чиқди. Календар йили кабасий ҳар 4 йилда Февраль ойи 29 кунлик бўлади. (28 кўн йил ҳисобланади)

Қадимги Рим шаҳрига Ромул ва рималар асос солган дейишади. Уруш худоси марсу уларни отлари бўлган. Март шу номдан олинган бўлиб у XV аср бошига қадар қадимги Русь давлатида йилнинг биринчи, XV- XVIII асрларда еттиничи 1700 йилдан бошланиб учинчи ойи ҳисобланган. Календар йилнинг учинчи ойи (31 кун)



Апрель Қадимги Юнонистонда севги худоси бўлган афродита номи билан узвий боғланган. Апрель (априро) “очилмоқ” деган маънони ҳам англатади, Худди шу ойдан яшил табиат олмнинг уйғониши сабаби ҳам шундан. Григорий календарини тўртинчи ойи 30 кун.

Май. Майе қадимги Римнинг қўрқинч васваса ва сехргарлик худоси ҳисобланган.

Май сўзи шу номдан олинган. Календар йилнинг 5чи ойи (30 кун )



Июнь. Қадимги Рим аёллари ва оилавий турмуш ҳомийси маъбуда Юноней номи Июнь ойини атамасига сабаб бўлган. Бу ой Римнинг биринчи консули Юний Брутни улуғлаб қўйилган деган гаплар ҳам бор. Календар йилнинг 6 ойи (30 кун).

Июль ойида Юлий Цезарь туғилган эди. Шу муносабат билан бу ой унинг номига қўйилган.Календар йилнинг 7-ойи (31 кун)

Августь Рим императори Августнинг шарафига унинг номи билан аталган. Календар йилнинг 8-ойи (31 кун)

Сентябрь лотинча “септембер” сўзидан олинган.Қадимги Рим календарида сентябрь йилнинг еттинчи ойи ҳисобланган. Календар йилнинг тўққизинчи ойи (30 кун)

Октябрь йилнинг саккизинчи ойи деган маънони англатади, лотинча “октобер” сўзидан келиб чиққан. Календар йилнинг 10 - ойи (31 кун).

Ноябрь лотинча “новембер” сўзидан келиб чиққан бўлиб, қадимги Рим календарида тўққизинчи ой саналган. Календар йилнинг 11- ойи (30 кун).

Декабрь лотинча “децембер” сўзи Декабрь ойининг номланишига асосланган. Календар йилнинг 12 - ойи (31 кун).

  • Одам териси ҳамда шиллиқ пардалари касаллик тарқатувчи мик­роблар — стафилококкларнинг кўпайиши учун доимий манбадир. Бу микроблар энг аввал юқори нафас йўллари сурункали касалланган, ангина билан оғриган, териси ярачақа босиб йиринглаган, шунингдек, булардан эҳтиёткорлик чораларини кўрмаган кишилардан озиқ-овқат ва пиширилган маҳсулотларга ўтади.




  • Кўзларнинг ранги. Шимолликларнинг кўз ранги доимо ҳаворанги, ўрта минтақа ва жанубликларники жигарранг, экваторга яқин мамлакт ва иссиқ удкада яшовчи кишиларнинг кўзи қора бўлади.




  • Кучли товуш, ҳаддан ортиқ шовқин-сурон юрак фаолиятининг из­дан чиқишига, қон босимининг кўтарилиб кетишига, ҳаракатлар уйғунлигининг бузилишига ва уйқусизликка олиб келиши мумкин. Киши шовқиндан «безиллаш» касалига дучор бўлади.

  • Евроосиё – Ер куррасининг энг катта қитъасидир.

  • Ер куррасининг энг баланд чўққиси Жомолугма (Эверест) ҳисобланади. Унинг баландлиги 8848 м.

  • Ершаридаги энг кўп ёғин тушадиган жой Ҳимолай тоғларининг жанубий – шарқий қисмидир. Бу ерга йилига 10.000 мм ёғин ёғади.

  • Ер куррасидаги энг узун дарё Нил дарёсидир.

  • Дунёнинг энг чуқур кўли Байкал кўли ҳисобланади.

  • Дунёда энг серсув дарё Жанубий Америкадаги Амазонка дарёсидир.

  • Куррамизда энг кўп кислород “ишлаб чиқарувчи”лар игна баргли ўрмондир. Бир гектар игна баргли ўрмон бир йилда 30 л кислород ишлаб чиқаради.

  • Иқлими энг чуқур қитъа Антарктида қитъасидир.

  • Дунёда энг катта каньон (дара) Коларадо катта каньонидир. Унинг чуқурлиги 1,5 км дан ошади.

  • Куррамиздаги аҳолиси энг кўп шаҳар Мексиканинг пойтахти Мехикодир. Унда салкам 21 млн аҳоли истиқомат қилади.

  • Ердаги энг йирик кемирувчи ҳайвон сув чўчқаси – капибарадир.

  • Жанубий Амрика ўрмонларида дунёда энг катта чумолилар яшайди. Уларнинг узунлиги 3 см га етади.

  • Табиатда энг митти қуш – колибри ҳисобланади.

  • Дунёда энг баланд шаршара 1054 м бўлган Анхель шаршарасидир.

  • Сайёрамиздаги энг йирик ҳайвон кўк китдир. Унинг оғирлиги 50 тоннадан ҳам ошиб кетади.

  • Ердаги энг совуқ жой Антрактида қитъасидир, у ерда – 89,2ºС ҳарорат қайд этилган.

  • Куррамизда энг кучли шамоллар Антрактидада эсади.

  • Антрактида муз қоплами ҳисобига ердаги энг баланд қитъадир.

Бир қути қурт уруғидан 19 грамм қуртчалар чиқади.
Бир қути уруғдан 45000 дона қурт чиқади.
Бир қути ypyғдан чиққан қуртлар ўз ҳаёти давомида 1000 килограмм барг ейди.

1 граммли ипак толасининг умумий узунлиги 2500—3500 метр ўртасида бўлади. 8—9 килограмм хўл пилладан 1 килограмм ипак чиқади.

Ипак қуртининг битта капалаги 500—700 тагача тухум қўяди.

Ҳозирги вақтда Хитой жаҳонда етиштирилаётган жами табиий ипакнинг 50

процентини ишлаб чиқаради.

Кимки ҳар сафар нонушта охирида тут тановул қилса, у ёз бўйи соғлом юради.

Матолар орасида энг нафиси, энг чидамлиси, энг равони энг чиройлиси шойи.

Тарихий манбаларнинг шоҳидлик беришича, Юлий Цезарь Римликлардан биринчи бўлиб шойи матодан фойдаланишни жорий этган.

Давид Гильберт, энг йирик математиклардан бири, 1862 йил 23 январда тўғилган. Геттйнген университетининг профессори бўлган. У туфайли Геттйнген кўп йиллар мобайнида математиклар назарида мезон булиб ҳисобланар ва бу ерда дунёдаги энг катта математика мактаби вужудга
келган эди. Гильбертнинг узи математикаиинг деярли ҳамма соҳаларида: геометриянинг чуқур назарий асосларидан бошлаб, математик физиканинг тадбиқий формулаларигача тадқиқотлар қилди. Гильберт Геттингенда 1943 йил 14 февралда вафот қилди. Кейинги ўн йил ичида Гильберт ёлғизликда ҳаёт кечирди: фашизм унннг Германиядаги энг яқин шоғирдлари сафдошларини Қувгин қилиб юборган эди.

Исаак Ньютонни деярли ҳамма билади. У 1642 йилда Англияда тўғилди. У физика фани тарихида энг улуғ зот ҳисобланади. Ньютон Ўз ҳаётида Кембриж университетининг магистрлигидан тортиб, то пул қуйиладиган корхонанинг (монетний двор) дирентори ва қироллик жамияти-нинг президентлигигача жуда кўп мансабларда ишлаган. Унинг жасади камдан-кам кишига насиб бўладиган даражада иззат-икром билан 1724 йилда инглиз миллий пантеони бўлиш Вестминистр аббатлигига қўйилган. Ньютон дифференциал ва интеграл ҳисоблашнинг яратувчиларидан би­ри бўлган. Матемагиканинг хилма-хил соҳалари буйича жуда кўп асарлар қолдирган. Кўпгина буюк олимлар сингари Ньютон ҳам паришонхотир киши эди, шу сабабли Пойа уни «паришонхотир математиклар» қаторига қўшади.


Норберт Винерни бутун дунё «кибернетиканинг отаси» сифатида билади. У 1894 йил 26 ноябрда Германияда тўғилди. Бироқ ҳаётининг асосий қисмини Америкада ўтказди. Унинг 1948 йилда Парижда нашр қилдирган «Кибернетика» китоби шу пайтгача XX аср фанининг марказида турибди. Винер 1964 йил 8 мартда Стокгольм да вафот этди.
Липот Фейер (1880-1959) Бу­дапешт, Берлин, Готтинген, Па­рижда ўқиди. Мутахассисларга функциялар назарияси, тригонометрик қаторлар назарияси, ин­терполяция назарияси ҳамда ма­тематика фанининг бошқа соҳалари бўйича ёзган асарлари билан машҳур бўлган бу олим Венг­рия ҳамда бошқа бир қанча чет эл академиялари ва илмий жамиятларининг аъзоси эди.
Немис математиги Адольф Гурвиц (1859-1919) ҳақида энциклопедияларда уни математик ана­лиз, алгебра ва сонлар назария­си устида ишлаган олим деб кўрсатилган. Математиклар шу пайтгача Гурвиц номи билан боғланган алгебраик тенгламалар илдизларининг ҳақиқий қисми манфийлиги шартидан фойдаланади.
Инглиз олими, Кембриж ва Оксфорд университетларининг профессори Годфри Гарольд Ҳарди (1887-1947) — мамлакатимизда маълум ва машҳур бўлган хорижий математиклардан биридир. У рус тилига таржима қилинган “Элементар функцияларни интеграллаш”, “Соф математика курси”, “Ажрашувчи қаторлар”, “Тенгсизликлар” ва бошқа асар­лари туфайли мамлакатимизда кенг шуҳрат қозонган.
Теодор фон Карман 1887 йилда Будапештда тўғилди. Германияда ўқиди ва ишлади. 1933 йилда Гитлер ҳокимият тепасига келганидан кейин Америкага кучиб кетди. Аэродинамиканинг ҳамма курсларида келтирибладиган вихрлар назарияси фон Кар­ман томонидан яратилган. Олимнинг энг муҳим асарлари, ҳар қайсиси 500 бетдан иборат тўрт томли асарлар тўплами 1956 йилда Лондонда нашр этилди. Теодор фон Карман 1963 йилда вафот этди.

- Кўзи ўткир одам офтоб чарақлаб турган кунларда бир ярим километр узоқликда келаётган автомобилни, 800 метр наридаги йўловчини ва 250 метрдан йўл белгиларини кўра олади.


• Гўдакларни чўмилтириб туриш уларнинг соғлиги учун фойдали. Бунда қон айланиши, модда алмашинуви яхшиланади. Бола олти ойлик бўлгунча ҳар куни, кейинчалик эса кунора чўмилтирилгани маъқул.
- Ҳавода товуш секундига 300 метр, денгиз устида эса 332 метр тезликда тарқалади. Ёруғлик масалан қуёш нури бир секундда 300 минг километр тезликда ҳаракат қилади. Демак, товушга нисбатан ёруғлик тезлиги миллион марта кўп.
- Одам қулоғи 15—20 тебранишдан (инфратовуш) 20 минг тебранишгача (ультратовуш) бўлган товушларни қабул қилади. Товушларнинг ундан пастини ҳам, баландини ҳам инсон қулоғи эшитишга қодир эмас.
- Ҳароратни билиш учун термометр, автомобиль ёки мо­тоцикл тезлигини, босиб ўтган йўл узоқлигини билиш учун спидометр ишлатилгани каби, товушларни ёзиб олиш, кўриш, тақлил этиш учун спектоғраф асбобидан фойдаланилади

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ
Олимларнинг ҳисобига кўра, ер куррасидаги сувнинг 97,2 фоизи океанларда тўпланган. Улардаги сув миқдори ниҳоятда кўп – 1 миллиард 300 миллион куб километрдир. Буни тасаввур қилиш учун бир мисол келтирайлик: бордию, океанлар бўшаб қолиб, уларни бошқатдан сувга тўлатиш лозим бўлса эди, у ҳолда ер юзидаги ҳамма дарёлар 45 минг йил давомида ўз сувини оқизмай - томизмай океанларга олиб келиб, қўйиши лозим бўларди.

Маълумки, океанлар суви шўр. Бир литр океан сувида ўрта ҳисобда 35 грамм эриган ҳолдаги туз бор. Ҳозирча океан сувидан қишлоқ ҳўжалигида ҳам, саноатда ҳам, уй – рўзғорда ҳам фойдаланиб бўлмайди.


* * *

Ер куррасидаги сувнинг 2,15 фоизи музликларда жойлашган. Унинг сув миқдори ҳам анча-мунча – 28 миллион 500 минг куб километр. Масалан, биргина Антрактидадаги музлар эритилгудек бўлса, ундан ҳосил бўладиган чучук сув ер юзидаги ҳамма дарёлардан 830 йил оқиб туришга етарди.


* * *

Ер ости сувлари ҳам эътиборга олса арзигулик кўп. Ер сатҳидан 800 метр чуқурликкача бўлган қатламнинг ўзида таҳминан 4 миллион куб километр сув бор. Бу, ер юзидаги ҳамма дарёлар орқали оқиб турган сув миқдоридан 3 минг марта ортиқ демак.


Календарь ҳақида. Бутун дунёда, жумладан мамлакатимизда қўлланилаётган календарь аслида Рим календаридир. Олдин календарь ўн ойдан – март (31 кун), апрель (30 кун), май (31 кун), июнь (30 кун), квинтилий (31 кун), секитилий (30 кун), септембер (30 кун), октобер (30 кун), новембер (30 кун) ва децембер (30 кун)дан иборат бўлган, яъни қадимги Рим йили 304 кундан тузилган. Кейинчалик январь (29 кун) ва февраль (28 кун) ойлар қўшилиб, 30 кунлик ойлар 29 кунга айлантирилди. Натижада Рим ҳисоби бўйича бир йил 355 кунни ташкил қилган.

Рим календарини биринчи бўлиб Юлий Цезарь бирмунча акомиллаштиради. Юлий календари деб аталган шу календарга кўра, секетильий, децембер ва январь ойлари 31 кун, июнь, септембер ва новембер ойлари 30 кунгача узайтирилди, февраль ойи эса ҳар 4 йилда бир марта (кабиса йилида) 29 кун қилиб белгиланди. Қолган ойлар эса эски ҳолича қолдирилди. Бир йил ўртача 365 кун у 6 соат бўлиб қолди. Бундан ташқари, йилнинг бошланиши 1 январга кўчирилди, илгари эса 1 мартдан бошланарди.

Юлий Цезарь календаридан кейин XVI асрда врач Алозий Лили янги календарь лойиҳасини тузиб, ундан Юлий календарига бир қанча янгиликлар киритилди. Буни Рим папаси Григорий XIII қабул қилди бизнинг календаримиз ҳам Григорий календаридир.
Мучал. Маълумки мучаллар 12 ҳайвон номи билан аталади. Мучал йил ҳисоби дастлаб мўғил, хитой ва бутун туркий ҳалқлар орасида кейинчалик Осиёнинг бошқа ҳалқлари ўртасида тарқалган мучал ҳар йили 22 мартдан бошланади. Инсон боласи она қорнида 9 ой камол топа боради.шу сабабли унинг туғилган йилига 9 рақами қўшилиб йиғиндиси 12 га бўлинади, қолдиқ сон мучал йилларининг сони бўлади.

Масалан, одам 2000 йилда тўғилган бўлса.

2000 + 9 =2009;

2009 ни 12 га булганда булинма 167 га колдик эса 5 га тенг булади Бу қолдиқ мучал жадвалининг 5 си балиқ (наҳанг) йилига мос келади. Қуйдаги жадвалда эски мучал йили ҳақидаги ҳисоб бўйича қайси йилларга тўғри келиши кўрсатилган..




Мучал Йиллар
1. Сичқон (муш) 1996 2008 2020 2032 2044 2056

2. Сигир (бақар) 1997 2009 2021 2033 2045 2057

3. Йўлбарс (палан) 1998 2010 2022 2034 2046 2058

4. Қуён (ҳаргўш) 1999 2011 2023 2035 2047 2059

5. Балиқ (наханг) 2000 2012 2024 2036 2048 2060

6. Илон (мор) 2001 2013 2025 2037 2049 2061

7. От (асп) 2002 2014 2026 2038 2050 2062

8. Қўй (гўсфанд) 2003 2015 2027 2039 2051 2063

9. Маймун (ҳамдуна) 2004 2016 2028 2040 2052 2064

10. Товуқ (мурғ) 2005 2017 2029 2041 2053 2065

11. Ит (сак) 2006 2018 2030 2042 2054 2066

11. Тўнғиз (хўк) 2007 2019 2031 2043 2055 2067


Йилни ўн икки ҳайвон номи билан аталиш одати ва 12 йиллик давр билан вақт ҳисоблаш анъанасига Қадимги Хитойда асос солинган. Агар Хитойда астрономик кузатишлар милоддан аввалги II мингинчи йиллар ўртасидан бошланганлигини эътиборга олсак мучал ҳисобига асос солинганига ҳамда 3,5 минг йил бўлади. Бу ҳисобни туркий, мўғил ва эроний ҳалқлар шарқдан олган, чунки мучалга тўнғиз ва маймун каби бу ўлкага мос бўлмаган ҳайвонлар киритилганлиги фикримиз исботидир, ўша узоқ даврларда мазкур ҳалқларнинг аждодлари кўчманчи эди. Тўнғиз билан маймун эса кўчманчи ҳалқларнинг ҳаёти учун хос эмас. Қолаверса, ҳайвоний давр билан вақт ҳисоби Хитойларда кўчманчиларга нисбатан анча мукаммал ишлаб чиқилган. Шундай қилиб мучал ҳисобини аввал туркий ва мўғил ҳалқлари ўзлаштирган. Салжуқ турклари (XI-XII асрда) ва айниқса мўғиллар хукмдорлиги даврида (XIII-XIV асрлар) мучал ҳисоби Эрон ва Афғонистонга тарқалган.

Қисқача маълумот.

  1. Ердан ойгача ўртача масофа 384404 км; Ойнинг диаметри 3476 км; (Ернинг чорак диаметридан сал ошиқ); юзи тахминан 40 млн кв.км (Ер юзидан 14 мартача кичкина); ҳажми 21 миллиард куб.м. дан сал ошиқ (Ер ҳажмидан 50 мартача кичкина), массаси 70 квинтиллион тонна (Ер массасидан тахминан 81 марта кам) ойнинг ер атрофидан айланиш тизими секундига 1 км дан сал ошиқ.




  1. Энг катта темир йўл вокзали Нью-йоркда. У икки қаватли бўлиб, бирнчи қаватидан -26 та, иккинчи қаватидан – 41 та темир йўл изи ўтган




  1. Асалари – инсон ўрганган ягона хашаротдир.




  1. Обдон силлиқланган биллиард шари Ер сиртига нисбатан ғадир-будурдир. Агар унинг ҳажмини ер шарининг ҳажми қадар катталаштирилса, унинг сирти ер сиртига қараганда дағалроқ бўларди.

  2. Деярли барча паррандалар сувни ютиш учун бошларини юқорига кўтарадилар, кабутар бўлса сувни сўриб ичади.




  1. Биз “Ҳаводан енгил” деган иборани ишлатамиз – у, аммо унинг қанчалик тўғри эканлигига аҳамият бермаймиз. Ҳақиқатдан олганда ҳаво массаси у даражада енгил эмас. Ер атмосферасининг массасини ҳисоблаб чиқилганда унинг оғирлиги 5.136.000000 миллиард тонна эканлиги аниқланган.


Хат қандай юзага келган. Хат одамлар ўртасида алоқа ва муносабат воситаси сифатида узоқ тариҳга эга. Зеро, ҳали ёзув бўлмасдан анча илгари ўзига хос хат мавжуд эди.

Тубанда хатларнинг шаклланиши, мақсад ва вазифалари хусусида қисқача сўз юритилади.

Одамлар масофа маълумотларни бир – бирларига билдиришга ҳаракат қилганлар. Масалан, Америка қитъасида яшаган қадимий ҳиндлар бунинг учун чиғаноқлардан фойдаланишган. Маълум ранг шакил ва миқдорда олинган чиғаноқлар шодаси муайян бир фикрни билдирган.

Кейинчалик чизма усулдаги, яъни ҳар турли белги ва шакл тарзидаги хат вужудга келди. Тошларга ва ғор деворларига қадимги одамлар томонидан ўйиб туширилган турли – туман тасвирларни ўшандай хатларнинг намунаси дейиш мумкин.

Қадимги Юнонистонда махсус мактуб жанри мавжуд бўлиб, у жамиятнинг олий табақаси орасида кенг тарқалган эди. Юнон файласуфлари, олимлари, нотиқлари, сиёсий арбоблари бундай мактубларда ўзларининг фалсафий ва аҳлоқий қарашларини ҳамда бошқа тўғридаги фикрларни баён қилганлар. Эрадан аввалги IV асрда ўтган машҳур юнон файласуфи Арастунинг ўша замондаги подшолар – Файлақус ва Искандар номига ёзган мактублари шулар жумласидан.

У мактублар сиз билан биз ёзадиган оддий хатдан фарқланиб, кўпчиликка ошкор бўлиши, кенг жамоатчиликка тарқалиши мумкин эди. Шунга кўра, бундай хатларни “очиқ хат” деб юритишарди.

“Очиқ хатлар” кейинчалик ҳам расм бўлди. Улар бадиий ва услуб жиҳатидан анча пишиқ ёзилган. Улуғ Навоийнинг машҳур шоир Жомийга йўллаган мактублари бадиий адабиётдаги “очиқ хат” ларнинг энг яхши намуналаридан ҳисобланади.
Босма қоғоз тарихи Сиёҳни бир зумда шимириб оладиган босма қоғоз андай ихтиро қилинганлигини кўпчилик билмаса керак. Воқеа бундай бўлган.

Ангилянинг қоғоз фабрикаларидан бирида ўз хизматини адо этаётган бир ишчи қоғоз қилиш учун тайёрланган хом ашёга елим қўшишни унитиб қўяди. Ишчи бу хатоси учун фабрикадан ҳайдалади.

Елим қўшилмай тайёрланган қоғоз намни ўзига жуда яхши сингдиришини тез орада пайқаб қолишади. Корхона эгаси ишнинг кўзини биладиган одам эди. У ўз корхонасидаги бутун иши фақат босма қоғоз ишлаб чиқаришга мослаштиради ва шу туфайли қисқа фурсатда бойиб кетади.
Зонтикни келиб чиқиши. Баҳор... Кўклам ҳавоси барқарор. Ҳозир қуёш чарақлаб турган бўлса, кўп ўтмай ёмғир шаррос қуюб юбориши ҳеч гап эмас. Ана шундай пайтлари зонтик асқотади.

Жазирама иссиқ ва қор-ёмғирдан пана қилувчи соябон тутиш фикри милоддан анча аввал пайдо бўлган. Зонтик дастлаб Шарқда, асосан қуёш нурларидан сақланиш учун тўтилган. У илгари бамбукдан ва пальма япроқларидан ясаларди, кейинчалик унинг учун ипак ва бошқа ҳил матолар ишлатиладиган бўлди. Хитой императори, масалан, қуёш нуридан пана бўлиш учун матоси тўрт қаватли зонтикдан фойдаланган.

XVIII – XIX асрларда соя берувчи зонтик хотин-қизларнинг доимий буюмига айланиб кетди. У батистдан тайёрланар, тўр, турли хил гул суратлари, бурмалар билан безатилган, дастаси жимжимадор қилиб ясалган. Зонтикнинг шакли ҳам тез-тез ўзгариб турган: доирасимон, ясси ёки пирамидасимон бўлган.

Петербургда чиққан журналлардан бирининг 1912 йили ёзишича, “ёғин-чочиндан пана қилувчи бу воситани” лондонлик Жонс Хэнвей деган одам ихтиро қилиб, 1756 йили кўчада биринчи бўлиб зонтик кўтариб юрган. Бу зонтикнинг вазни 11 фунт (деярли 4,5 килограмм), матоси брезентга ўхшаш қали ва пишиқ бўлиб, унда сим ўрнида катта-катта балиқ суякларидан фойдаланилган.

Хэнвей зонтикнинг чиндан ҳам дастлабки ихтирочисими, йўқми, айтиш қийин, лекин бу хил соябон жуда тез расм бўлиб кетгани аниқ. Фақат парижнинг ўзидаёқ 1808 йилдан то 1850 йилгача 120 хил зонтик ихтиро қилинган. Зонтикларга кўзойнак, кўзгу, пардоз буюмлари, ваҳамёнолиб юриш учун мослама ўрнатилган, ҳатто пул, тўппонча ва маҳфий ҳужжатлар сақлаш мақсадида дастасидан яширин жой очилган.

Ўтган аср ўрталарида С. Фокс номли инглиз ҳозир фойдаланаётганимиз, металлдан ишланган йиғма зонтикни ўйлаб топди. Лекин Хэнвей ва Фокснинг хизматларини камситмаган ҳолда шуни айтиш керакки, зонтикнинг асосий принципи – устига мато тортилган каркас минглаб йил муқаддам маълум бўлган.

Ҳозирги зонтиклар эса енгил, йиғма, фойдаланишга қулай бўлиб, улар пўлат сим, синтетик мато ёки махсус шаффоф плёнкадан тайёрланаяпти.
Консерва тарихидан. Бундан қарийб 200 йил муқаддам император Наполеон 1нинг буйриғига кўра, Франциялик Аллар деган киши биринчи бор консерва тайёрлади. Табийки, бу консервалар сифати жиҳатдан ҳозирги консервалардан анча паст бўлган: консерва идишлари темирдан қилинган бўлиб, темир тез занглаши туфайли консерваланган маҳсулот тез бузиларди.

1810 йили, яъни Англиялик консервачи Дюренд темир банкалар ичига қалай суртишни таклиф этгандан сўнггина консерванинг довруғи оламга кетди.

Консерванинг бузилмай сақлаш муддати ўртача 3-4 йил. Тажриба учун тайёрланган консервалар эса 10 йилгача сақланади. Яқинда океанга бир вақтлар ғарқ бўлган кемадан 1825 йили тайёрланган консерва топилди. У ҳозир Англия музейларидан бирига қўйилган. Мутахассисларнинг фикрича, бу консерва шу вақтга қадар бузилмаган. Ҳозирги кунда консерва истеъмол қилиш жаҳон бўйича кенг тарқалган. Фикримизнинг далили сифатида консерва банкалари тайёрлаш учун 5 миллион тоннадан ортиқ металл сарфланишни айтиш кифоя.
Вокзал – Агар бирор кишидан “Вокзал” сўзининг келиб чиқишини сўрасангиз у, шубҳасиз, аниқ бирор гап айтолмайди. Биз сўзнинг луғавий маъносини на Россия Академияси луғатида на инглизча-русча луғатда ва на ҳорижий сўзлар луғатида, на ўзбек миллий энциклопедик луғатида учратасиз.

Айрим тарихий манбаларга кўра “вокзал” сўзининг келиб чиқиши тарихи шундай, 170 йили Англиялик катта ер эгаси Иоаннахоним Вохс Лондон шаҳри яқинида боғ ва кошона зал қурди. Кечқурунлари баёнлар ва хонимлар келиб бу ерда сайр қилишар концерт ва томошолар кўришарди. Ана шу сайргоҳни одамлар Воксҳолл (“Ҳолл -зал”, яъни Вокснинг зали демак) деб атайдиган бўлишди. 18 асрнинг охирига келиб бу сўз “Воксал” тарзида поляк ва рус тилларига кирди. Россияда биринчи марта Павлов паркидаги концерт бериладиган бино темир йўл қурилганидан кейин эса станциядаги бино ҳам “вакзал” (“С” ҳарфи “З” га алмаштирилган) деб юритилди. Шу-шу станция ҳамда аэропортлардаги (аэровокзал) бино вакзал деб аталадиган бўлди.


Игнанинг тарихи. “Тарих энциклопедияси” нинг ёзишича, суякдан ясалган тешикли игна бизнинг мамлакатда – ўн тўққиз минг йил аввал, яъни охирги палеолит даврида бери мавжуд. Европалик археологлар эрамизгача бўлган биринчи минг йилликда ишлатилган игна ва игнатугмачаларни топишган. Улар ўзининг нозиқлиги ва ишлатиш учун қулайлиги билан ҳозирги игналардан асло қолишмайди.

ХIV асрда симни тортиш кашф этилганда игна ясаш революцияси пайдо бўлди. Узоқ вақт бу товарни Европада Германия ва Испания етказиб турди. Лекин 1650 йиллардан бошлаб бу монополияни Англияликлар қўлга олишди. Чунки улар игна чиқариш учун махсус станоклар яратишга эди.

Игна ясаш тарихи Россияда Пётр 1 давридан бошланади. Унинг буйруғи билан 1717 йилдан бошлаб ака-ука савдогарлар Рюмин ва Сидор Томилин Прона дарёси бўйидаги Столбци ва Коленци қиўлоқларида иккита игна фабрикаси қуришди.

Пётр 1 нинг рафиқаси Евдокия Федоровна айнан шу игналардан фойдаланиб ўттиз йил ҳар хил монастирларда ва Шлиссельбург қалъасида қамалиб ётган даврида каштадўзлик ҳунарини ўрганган. Бу ҳақида у набираси Пётир I I га ўзининг озод қилиниши муносабати билан тикланган лента ва юлдузни узата туриб: “Мен гуноҳкор банда ўз қўлларим билан тикканман” дейди....

Ҳозирги кунда игнасиз хонадон йўқ. Шунинг учун унинг тарихини ҳам билиб қўйсак, чакки бўлмаса.
ЦИРКда ФИЗИКА
Одатда, цирк томошаларини кўраётиб биз артистларнинг эркин, чаққон ва техник жиҳатдан моҳирона бажараётган санъатига қойил қоламиз, уни завқ билан томоша қиламизку, бирок, намойиш қилинаётган ҳар бир томоша замирида қанчадан-қанча физика қонуни яшириниб ётганини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Бу табиий, албатта. Чунки биз циркка физиканинг қандайдир қонунларини ўрганиш учун бормаймиз. Келинг, циркка бир гал ана шу мақсадда кирайлик, кўрсатилаётган айрим томошаларнинг илмий «сир»ларини топишга уриниб кўрайлиқ

Музика янгради. Ўртада икки қизиқчи пайдо бўлди. Улардан бирининг отган шляпаси нарида турган шеригининг бо­шига кийилиб қолди. Агар сиз қизиқчининг ҳаракатини диққат билан кузатиб турган бўлсангиз, у шляпасини вертикал ўқ атрофида айланма ҳаракатланадиган қилиб улоқтирганини кўрасиз. У нимага шундай қилди? Гап шундаки, фи­зика қонунига кўра, вертикал ўқ атрофида айланиб ҳаракатланаётган ҳар қандай жисм ўз йўналишини ўзгартирмайди. Бордию, қизиқчилар физика­нинг бу қонунига амал қилмай, шляпани тўғридан-тўғри улоқтиришса-чи? Унда шляпа ҳаво­да айланиб ҳаракатланса ҳам, иккинчи қизиқчининг бошига ички томони билан эмас, бал­ки, аксинча, тескари томони би­лан келиб тушиши мумкин эди.

Навбатдаги номерда гимнастикачилар цирк гумбази остида осилиб туришибди. Уларнинг бири айланадиган таянчни ти­ши билан тишлаб, вертикал ўқ атрофида аста-секин айланмоқда. Мана, у икки қўлини ёнига ёпиштириб, чир айлана бошлади. Бунда гимнастикачи ҳаракатининг тобора тезлашиб боришининг сабаби шундаки, у қўлларини танасига ёпиштириш билан ўз танасининг инерция вақтини камайтиради. (Инерция вақти массаларга ва улар би­лан айланиш ўқи ўртасидаги масофага боғлиқ). Ҳаракат миқдори вақти ўзгармаган ҳолда инерция вақти эса, биз кўрганимиздек, қўллар танага ёпиштирилгач камаяди ва бу билан бурчак тезлиги ошиб, гимнастикачининг танаси тез айлана бошлайди.

Энди цирк майдони безатилиб, худди хонага ўхшатиб қўйилди. Ўртага «мўъжиза» яратувчи фокусчи чиқди. Кишини хайратга соладиган, «йуқни бор» қиладиган бу сеҳргарлар санъати ҳам асосан физика қонунига боғлиқ.

Артист қўлига това олиб, ичига иккита тухум чақиб солади ва уни «ҳолодильник»ка яқинлаштиради. Бу ишлар бўлгунча гувоҳликка чақирилган томошабинлар «ҳолодильник»ни ушлаб кўриб, ҳақиқатдан унинг муздек эканлигига ишонч ҳосил қилишади. Бирок фокус­чи «ҳолодильник»дан бир мунча нарироқда ушлаб турган товада тухум қовурила бошлай­ди. Бу номернинг сири — «ҳолодильник» ка яширилган юқори частотали ток генераторида. Юқори частотали токлар «ҳоло­дильник»дан бир мунча масофа нарида йиғилиб, товани иситади.

Артист камзулини ечиб, уни қандилга яқинлаштиради ва камзул қандилдан сал нарида осилиб қолади. Залда ўтирган томошабинлар қандилда маг­нит, камзулда эса металл плас­тинка бор деб ўйлайди. Лекин, доимий магнит металл жисмни ўзига тортиб олади ёки аксин­ча. Бу ердачи? Камзул қандилдан бир мунча нарида, ҳа­вода муаллақ осилиб турибдику. Гап шундаки, қандилга ўзгарувчан токда ишлайдиган электромагнит яширилган. Бундай магнит камзулга яширил­ган металл пластинкани секундига 50 марта тортиб ва шунча марта ўзидан итариб туради. Агар, камзулнинг оғирлиги магнитнинг тортиш кучига мувофиқ қилиб олинса, у ҳавода осилиб тураверади. Кам­зулнинг гоҳ юқорига, гоҳ пастга бўлаётган тебранма ҳарака-ти эса унчалик сезилмайди.

Бундай “мўъжиза” яратиш қийин эмас, фақат ўзгарувчан магнит бўлса бас.

Энди дорбозларни олиб кўрайлиқ Нима учун улар, дорда юрганида гавдасини гоҳ чапга, гоҳ ўнгга энгаштириб мувозанат сақлашади. Мувозанат сақлаш учун тана оғирлик марказидан фаразан туширилган тик чизиқ таянч, яъни арқон бўйлаб ўтиши керақ Бундай қилиш жуда қийин, албатта. Аммо, оғирлик маркази мувозанат ҳолати яқинида туриши мумкин. Шунда ҳам му­возанат сақланади. Бундай ҳолатни динамик мувозанат дейилади. Ўнг ёки чапга салгина оғиш ҳаракатлари дорбозни йиқилишдан сақлайди.

Мана, мардлар майдонига мотоциклчи чиқди. У турли шар ичида мотоцикл ҳайдаш томошасини кўрсатади. Диаметри 10 метр бўлган бундай шар ичида тик сатҳ бўйлаб мотоцикл ҳайдаганда «А» нуқта энг хавфли ҳисобланади. Агар ана шу «А» нуқтадаги марказдан қочирма куч мотоцикл ва артистнинг оғирлигидан катта ё ҳеч бўлмаганда унга тенг бўлсагина, мото-циклчи бутун масофани шар сатҳидан ажралмасдан ўта олади. Бунинг формуласи мана бундай: mg (Бунда m — мотоциклчи ва мотоцикл массаси, Va — мотоциклнинг «А» нуқдадаги тезлиги, R — шар радиуси, g — оғирлик кучинннг тезлашиши.) Бундан Va = формуласи келиб чиқади. Борди-ю, мотоциклни йиқилишдан сақлаб турадиган ишқаланиш кучи ётган «С» нуқта учун ҳам шундай ҳисоблаш ўтказсак, айлана шарнинг ҳар бир нуқтасида мотоцикл­нинг тезлиги соатига 36 километрдан кам бўлмослиги керак эканини билиб оламиз. Демак, шар ичида шу тезликда юрилса, мотоциклчи учун ҳеч қандай хавф бўлмайди.

Кўриниб турибдики, цирк уйинларини қалам ва қоғоз орқали ҳам томоша қилса бўлар экан. Ана шунда мўъжизадек туюлган томошаларнинг сирлари ошкор бўлади-қолади. Физика қонунларига тўлиқ амал қилган артист ҳар қандай хатарли цирк томошаларини ҳам бемалол ўтайверади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет